Мен ҳақимда билганларингнинг бари - шунчаки хотираларинг холос.
(с) Харуки Мураками
@kumushoyingiz
РЎЗҒОР
Ҳар кунгидай шошасиз, ишга,
Узатаман бир варақ рўйхат.
Ва сезаман ахволингиз хун,
Тинч кетишга бергум ижозат.
Орзуларга чўмаман бунда,
Тугаб қолар бир кун камимиз.
Ўша куни қизимга дафтар,
Яна туфли олиб берамиз.
Яна шундай бошланар ҳаёт,
Яна ишга шошасиз бугун.
Жилмаясиз,
- "Озгина чида,
Бугун маош бермайдиган кун".
Дор симидай асаблар таранг,
Бу ғамларни кўтармайди бош.
Мен биламан ўша кун келса,
Уч кун ўтмай тугайди маош.
Жаҳл билан ёпилар эшик,
Худойимга етсайди нолам.
Даданг кетди, рўзғор бошида,
Энди қайтиб келмайди, болам!
Арча байрам бўлгандай гўё,
Ухламади тун бўйи қизим.
Тонгда эса, дадасин қучиб,
Кўз-кўз қилар қизил туфлисин!
Кумуш ЎСАРОВА
@kumushoyingiz
Агар сен ёмон инсон бўлсанг, одамларга озор етказасан. Агар сен яхши инсон бўлсанг, одамлар сенга озор етказади...
@kumushoyingiz
Ҳар тонгки, изҳорсиз уйғонгим келар,
Фақат кўзингдаги яшил ранг учун!
@kumushoyingiz
Бугун 26 январь "Халқаро севги изҳор қилиш куни" эди...
Гарчи изҳорсиз муҳаббат қадрли бўлсада, сизнинг қалб сўзларингиз кимнингдир кўнглига малҳамдир!
@kumushoyingiz
* * *
Айрилиш урф бўлган замонда,
Урфдан қолмадикда, азизим!
Кумуш ЎСАРОВА
@kumushoyingiz
Қалбимга қанчалик яқин келсанг, кўзёшим шунчалик уволдир.
Қанча узоқлашсанг, шунча бахтлиман!
Биз шунчаки узооооқдан соғиниш учун яралганмиз, холос...
@kumushoyingiz
#биз_соғинган_шеър
* * *
Бизни танлаганда ёрлар адашди
Илкимиз тутганда хорлар адашди
Сўраб келсак бир кун молин берар деб
Ўзимиз зормиз-у зорлар адашди
Кулбамизга аранг сиғар бошимиз
Даргоҳи кенг дея торлар адашди
Даштда Ҳусайн каби ҳолимиз хароб
Бизлар миниб келган норлар адашди
Дунёсига келиб нима ҳам қилдик
Биз телбамиз... эси борлар адашди.
Асқар Маҳкам
@kumushoyingiz
ОНАМНИНГ ШЕЪРИ
Мактабга бормайман, деди ўғилчам,
Сув кира бошлабди этикчасидан.
Ямоқ калиш билан қайга бораман.
Бир ўпиб қўяман киприкчасидан.
Оппоқ элагини элайверар қиш,
Бошин кўтаролмай гуллар телбаҳол.
Кел ўғлим, бир сакраб ёзга етамиз,
Фақат биздан хафа бўлмасми, Баҳор!
©️ Кумуш ЎСАРОВА
@kumushoyingiz
Сени ҳаётимдаги энг мукаммал инсон деб биламан.
Фақат битта айбинг бор.
Тушимга киришни ҳам эплолмайсан...
@kumushoyingiz
Сени...
Тушимда кўрмаган тунларим ҳаққи,
Ҳушимда кўрмаган кунларим ҳаққи,
Бахтлиман!
@kumushoyingiz
Сен доимо ёнимда бўлмаслигинг мумкин,
Аммо дуоларимда доим борсан...
Жума муборак!
@kumushoyingiz
Қуёш ҳар куни бир тарафдан чиқади.
Аммо соғинчинг... мени ҳар тарафдан қийнаб уйғотади.
@kumushoyingiz
Гўзаллик муҳаббатни чорламайди, аксинча муҳаббат бизни гўзалликни кўришга мажбурлайди.
Лев Тольстой
@kumushoyingiz
* * *
Кўнглингни уз, дедим жилмайиб,
Кўнгил бу - ип эмас, дединг асабий.
Барча умидларинг бўлганди майиб,
Менинг қувончларим кўзимда табиий.
Бир кун учрашамиз, дединг охири,
Боғламоқчи бўлиб ишқ риштасини.
Аммо аввалгидек бўлмас теп-текис,
Йўқ қилиб бўлмайди тугунчасини!
©️Кумуш ЎСАРОВА
@kumushoyingiz
Бизни кутгувчи бор,
Куттиргувчи бор...
Ҳали вақт олдида берурмиз ҳисоб,
Иккиси учун ҳам!
@kumushoyingiz
Бизнинг ҳис-туйғуларимиз ҳаётдаги энг фойдали китобдир.
Айнан шу китобни имкони борича тез-тез варақлаб туриш лозим.
@kumushoyingiz
* * *
Уйда чироқ ўчди. Бу бир тасодиф,
Шам ёқиб, китоблар ўқиса бўлар...
Ёнингда ҳаммаси бўлмасдан ғойиб,
Ўғлингга эртаклар тўқиса бўлар.
Сўнг, нажот кутасан, кўкка кўз тикиб,
Сандал—оёғингда оққучи анҳор.
бир кун эшигингдан келади кулиб,
Сўнгги қорхатларни кўтариб Баҳор!!!
©️ Кумуш ЎСАРОВА
@kumushoyingiz
Ҳар тонг Уни эслаш бир ширин қаҳвадек ёқимлики,
Унутишни ҳам, унутилишни ҳам истамайсан!
@kumushoyingiz
Бизнинг ҳаётдаги энг масъулиятли ишимиз -
Сени соғиниш бўлди!
Бор бўл!
@kumushoyingiz
Сени ҳар куни кимдир уйғотиши шарт эмас.
Соғинч билан ухла ва уйғон!
@kumushoyingiz
Муҳаббатни излаган одам, капалакнинг қанот қоқишидан ҳам топа олади...
@kumushoyingiz
* * *
Қайда Сусанбил юрти,
Қайда ишқий саргузашт.
Кўзларимда гул йўқми,
Ҳар тараф ёнтоқ ва дашт.
Бўйим бўйга етганда,
Эрмакларга ишондим.
Йигирмадан ошиб ҳам,
Эртакларга ишондим.
йўл юрсам ҳам мўл юрдим,
Билагимга куч келди.
Қорагина шу қизга,
Қоработир дуч келди.
Алдаркўса алдама,
Муҳаббати чин деб айт.
Кумушга ҳеч ўхшамас,
Ўзи бир Барчин деб айт.
Қайда учар гиламлар,
Учиб кетсам бўларди.
Севги деган бу юртдан,
Кўчиб кетсам бўларди.
Қаноти бор отларнинг,
Қанотига илашдим.
Уч бошли аждарларга,
Кўнгил билан курашдим.
йўл юрсам ҳам мўл юрдим,
Билагимга куч келди.
Қорагина шу қизга,
Қоработир дуч келди...
Қолганини айтолмам,
Хуллас ишқ бўлмас эрмак.
Ҳудди бувим айтгандек,
Муродга етар эртак...!
©️ Кумуш ЎСАРОВА
@kumushoyingiz
Сени соғинганимни на Ўзим, на Сен тушунмадинг.
Фақат Осмон сезди...
Ёмғир муборак!