kumushoyingiz | Неотсортированное

Telegram-канал kumushoyingiz - Kumush O‘SAROVA ijodi

719

Ҳамма сўзларимни СИЗга атадим, Сизга аталмаган МЕН қолдим фақат... ©️Кумуш ЎСАРОВА @kumushoyingiz Мурожаат учун: @Kumushxonimijodi_bot

Подписаться на канал

Kumush O‘SAROVA ijodi

Гўзаллигинг муҳим эмас,
Муҳимлигинг гўзал...

@kumushoyingiz

Читать полностью…

Kumush O‘SAROVA ijodi

* * *
Кўклам нафасига туташган боғлар,
Измидан исиниб яшайди бахтим.
Соғинч куртагидан мевалар туйган,
Эй менинг дарахтим, оппоқ дарахтим!
Кузги ҳаволардай ҳаволан юрак,
Икки кўзим аро тутамасин ор.
Зулматлар бағридан мени ҳайдаган,
Шу боғнинг ичида чексиз хаёл бор.

Атирлар бўйига тор келса ишқим,
Музни эритмаса қуёшранг тафтлар.
Ўзимни ўзимдан қизғонса рашким,
Дуога очилмай қўйганда кафтлар.
Сесканиб кетаман самога қараб,
Кимдир юрагимга айтади алёр.
Сен бахтли бўлолдинг, минг йиллар яшаб,
Дея таъқиб этган мингта савол бор.

Илдизим ёнига экилди ниҳол,
Ишонч деган нарса ўсди ёнимдан.
Энди мен яшашга тутмасам малол,
Исён ошиб чиқмас қонимдан.
Кўнглим қудуғига қуйганича дард,
Қадрини йўлимга қилганча увол.
Билсанг, жаннатмакон Жиззах томонда,
Мени шоир қилиб туққан аёл бор!

©️Кумуш ЎСАРОВА


@kumushOYingiz

Читать полностью…

Kumush O‘SAROVA ijodi

Мен сиздан бахтлироқман.
Чунки, мени соғинч қийнаса,
Сизни бутун умр виждон қийнайди...

@kumushoyingiz

Читать полностью…

Kumush O‘SAROVA ijodi

Агар сиз чиройли ва таҳсинга сазовор иш қилсангизу, ва ҳеч ким буни сезмаса, ташвишланманг: қуёшнинг чиқиши одатда дунёдаги энг чиройли кўринишдир, лекин кўпчилик одамлар бу вақтда ҳали ҳам ухлаган бўладилар.

© Жон Леннон

@kumushoyingiz

Читать полностью…

Kumush O‘SAROVA ijodi

* * *
- Мана, сизга ош қилиб қўйдим,
Хоҳласангиз қайнатдим тухум.
Пиёлага чой қуйиб қўйдим,
Менинг озроқ келяпти уйқум.

- Шошма хотин, ҳаммасини ол,
Ўргилайин урф-одатингдан.
Ярим коса қуйиб келақол,
Ширингина муҳаббатингдан...

Кумуш ЎСАРОВА

@kumushoyingiz

Читать полностью…

Kumush O‘SAROVA ijodi

Безабон биз эмас, юрак тилсиздир,
Биз бахтсиз эмасмиз, бахтлар бизсиздир .

Читать полностью…

Kumush O‘SAROVA ijodi

***
Мен жуда чарчадим. Иш кўп чунонан,
(Хатларни очиб кўр. Рўйхат. Дарслик).
Мен сенга хиёнат қилмаганимдай,
Сенга ҳеч хиёнат қилмайди жимлик.

Қўлимда аччиқ чой. Нигоҳлар олис,
Кўча. Шовқинларнинг азиз макони.
Хом тупроқ сочиб ўйнар болакай,
Ахир йўқ эди-да бошқа имкони.

Мана, сен келяпсан қўлинг совқатиб,
Ёки сокинликдан бормиди қасдинг.
Хиёнат устида қўлга тушириб,
Бу шўрлик жимликни пардага осдинг!

©️ Кумуш ЎСАРОВА

@kumushoyingiz

Читать полностью…

Kumush O‘SAROVA ijodi

Сенга элтадиган энг яхши йўл - соғинишдир!

@kumushoyingiz

Читать полностью…

Kumush O‘SAROVA ijodi

Азиз Дўстларим!

Енгил-елпи нарсалар учун сиқилманг, бугун яшанг, чунки кеча энди йўқ, эртага ёки бўлади ёки йўқ, ҳамманинг ўз ҳақиқати бор ва улар сизники билан тўғри келмаслиги мумкин...

Ҳаётда энг муҳими бу - Меҳр, Қадр - Қиймат, Дийдор , Муҳаббат, қолгани эса.. барчаси Шуҳратпарастлик...

Инсоннинг муаммоси фақатгина унинг қалбида бўлади...

Ҳар бир умрингиз лаҳзасидан завқ олишга ҳаракат қилинг... Доим шуни ёдда тутинг-ки, бу дунёда сизнинг иккинчи ҳаётингиз бўлмайди, ваъдаларга эмас, ҳис қилаётган туйғуларингизга ишонинг.
Кайфиятингизни туширманг, билинг-ки, бугунги кун ҳаётингиздаги энг яхши кун бўлиши мумкин.

Одина...

Читать полностью…

Kumush O‘SAROVA ijodi

Ўзгаларнинг қалбидан азият берувчи нарсаларни кетказиш ҳам савобдир!

Читать полностью…

Kumush O‘SAROVA ijodi

Ҳаётнинг энг зўр қувончи, энг юксак бахтиёрлиги ўзингни суюкли ва керакли инсон деб ҳис қилишингдир...

Ҳамиша суюкли бўлинг, қадрдоним
!

@kumushoyingiz

Читать полностью…

Kumush O‘SAROVA ijodi

Муҳаббат инсоннинг кўзларини кўр қилмайди, аксинча...

Муҳаббат бир инсоннинг бошқа бир инсондаги гўзалликни кўра олиш санъатидир!

@kumushoyingiz

Читать полностью…

Kumush O‘SAROVA ijodi

Бошдан оёқ зебу зарга тўла бўлма, биргина кўзёшингни артадиган одаминг бўлмаса бефойда...

Читать полностью…

Kumush O‘SAROVA ijodi

Сен ҳақингда жуда кўп хаёл суриб бўлмайди...
Ҳудди эскириб қоладигандайсан!

@kumyshoyingiz

Читать полностью…

Kumush O‘SAROVA ijodi

Сени ҳар дақиқа йўқлаб турадиган ягона туйғу - Муҳаббатдир!

Читать полностью…

Kumush O‘SAROVA ijodi

Кўзни юмгил, кўзга айлансин кўнгил...

Мавлоно Жалолиддин Румий

@kumushoyingiz

Читать полностью…

Kumush O‘SAROVA ijodi

Мен сенга ҳатто хаёлимда ҳам хиёнат қилмадим....

Достоевский

Читать полностью…

Kumush O‘SAROVA ijodi

"...– Кўзларингни яширма, Оймомо, – деди отлиқ.
– Кетинг, одамлар кўради, кетинг, – деди қиз.
– Булоқ сувларидан ичайин деб келдим.
Бўзбола отдан тушди. Бир қўлида жилов бўлди.
Ҳовучлаб-ҳовучлаб булоқ суви ичди. Бир ҳовучини қизга сепди.
От ҳуркди, кетига тис бўлди.
Қиз бетларини артди.
– Ичган бўлсангиз, энди кетинг.
– Кўзларингни бир кўрайин деб келдим.
– Кўришга менинг кўзларимдан ўзга-да кўзлар кўпдир.
– Йўқ, ҳар банданинг ўз кўрадиган кўзлари бўлади. Сенинг кўзларинг – меники.
Келма, десанг, майли, келмайман.
– Кўзларни деб келмасангиз-да, булоқ суви ичгани келинг..."

"Ойдинда юрган одамлар"

@kumushoyingiz

Читать полностью…

Kumush O‘SAROVA ijodi

Кайфият уйғонишингга эмас,
Уни қанчалар соғиниб уйғонишингга боғлиқ.

@kumushoyingiz

Читать полностью…

Kumush O‘SAROVA ijodi

Кўчириб бўлмас нусха,
Мен босажак муҳр
“Сени севаман!”

Умид Али

Читать полностью…

Kumush O‘SAROVA ijodi

#29_yosh_arafasida

* * *
Бир умр севилиб, дийдор бермаган,
Севилмай қолганлар учун яшадик!

@kumushoyingiz

Читать полностью…

Kumush O‘SAROVA ijodi

Кимнингдир ёнида қолмасак ҳам, дуоларида қолайлик, азизим!

Жума муборак!


@kumushoyingiz

Читать полностью…

Kumush O‘SAROVA ijodi

Фақат ота-онанггина сенга, сенинг оилангга ва фарзандларингга ҳам меҳр беришга қодир!

@kumushoyingiz

Читать полностью…

Kumush O‘SAROVA ijodi

* * *
Сизга етиб борар кўҳна орзулар,
Сизга айтилажак туйғулар қадим.
Айтинг, сизни қандай севмаслик мумкин,
Кўнглимни қўриқлаб турган, аскарим!

Кумуш ЎСАРОВА

#bayram_muborak

Читать полностью…

Kumush O‘SAROVA ijodi

Сен бор кунларимни мухрлаб қўйдим. Қолса, шу қолур!

@kumushoyingiz

Читать полностью…

Kumush O‘SAROVA ijodi

* * *
Meni Xudoyimga olib bor deding,
Iltijong ko'zimni qilmoqda jodu.
Meni Xudoyimga olib bor deding,
O, qanday nurafshon, go'zal yo'ldir bu.

Meni Xudoyimga olib bor deding,
Keyin boshing egding oliy sajdaga.
Meni Xudoyimga olib bor deding,
Faqat so'zlaringdan biroz ranjidim.

Meni Xudoyimga olib bor deding,
Yuzingni eng toza suvlarda chayding.
Meni Xudoyimga olib bor deding,
Qaniydi, so'zingdan biroz kechsayding...

Seni Xudoyimga olib bormayman,
Bilaman, bu bilan gunoh qilaman.
Meni Xudoyimga olib bor deding,
Tushun, seni kim deb tanishtiraman?!

Kumush O'sarova

@kumushoyingiz

Читать полностью…

Kumush O‘SAROVA ijodi

Қаерга кетилмасин, ҳислар соф бўлса албатта қайтилади...

Қайтилмадими, демак бошидан софлик бўлмаган.

@kumushoyingiz

Читать полностью…

Kumush O‘SAROVA ijodi

Қизимга

Юлдузларнинг сонин сўрайсан,
Ёки қуёш оғирлигини.
Билмайсанда, шоир онангга,
Бу саволлар оғирлигини.

Ўсимликлар дунёси қизиқ,
Номларини сўрайсан атай.
Ўт ўрмаган онанг қалбини,
Изтиробга кўмдинг эринмай.

Эшитай деб ҳайвонлар илмин,
Топилади минг хил баҳонанг.
Қандай айтсин, кучук дўстлигин,
Мушукка кун бермаган онанг.

Эртакларни эшитасан жим,
Диққатингни тортиб бир чизиқ.
Сўнг, бошлайсан саволларингни,
Қахрамонлар ҳаёти қизиқ.

Ҳаммасига топилар жавоб,
Китобга тўлдирай хонангни.
Бўлди, бошқа қийнама қизим,
Олий маълумотли онангни...

Кумуш Ўсарова

@kumushOYingiz

Читать полностью…

Kumush O‘SAROVA ijodi

Бугун 11 январь. Сиз азизларим билан ғойибона сирлашиб, дардлашиб бошлаганимга бир йил бўлди.

Шу йил ичида мени ижодга қайтарган, фаолликка чорлаган, шахсан ташаббус билан чиқиб, ўзи канал яратиб, шеърларимни, ижодим йиғиб, Сизларга улашиб турган Меҳригиёҳ БОЗОРОВАга миннатдорчилик билдираман. 🎉🎉🎊🎊

Шунча ишингиздан, оилангизу, яқинлар ташвишидан ортиб, менинг ижодимни кузатиб бораётганингиз учун раҳмат, азизларим! Ҳали бунданда яхши нарсаларни сизларга улашиб бораман, насиб!

Бугун бир дилга яқин суҳбат қилдик. Каналимизнинг бир йиллигини нишондалик.

Барчангизга соғлик ва саломатлик тилаб, @kumushoyingiz!

Читать полностью…

Kumush O‘SAROVA ijodi

Ҳеч бир инсон Онангдек беминнат ва манфаатсиз меҳр бермайди...

Читать полностью…
Подписаться на канал