Мени Сенга берадиган кўп нарсам йўқ аслида.
- Чой бор, ичсанг...
- Мен бор, севсанг!
@kumushoyingiz
Эрталаб турганингда ва кечқурун ётишдан олдин ким ҳақида ўйласанг, ўша инсон бахтинг ёки бахтсизлигинг сабабчисидир.
©️Эрих Мария Ремарк
@kumushoyingiz
🎬Қачондан бошлаб Моҳсенни эшита бошладим, билмайман. Аммо биринчи кунданоқ унинг ширали овози эмас, гитара чалишдаги қобиляти мени кўпроқ ўзига ром қилганди.
Гитарани фарзандидай бағрида ушлаши, бармоқлари билан авайлаб чалиши, ўзи яратган куйдан ўзи ҳузурланишини кўриб менда ҳам шу мусиқа асбобига меҳр уйғонди.
Гитара чалиш орзуйим мақсадга айланди. Илк дарсга боришга ҳам улгурдим🤗
Бир эшитиб кўринг. Чиндан ҳам мусиқага чорлайди.
🫥Насиб қилса, тез кунда янги куйларни шу ерда ҳавола қиламан.
🚀@kumushoyingiz
Бошдан оёқ зебу зарга тўла бўлма, ҳаётингда биргина кўзёшингни артадиган одаминг бўлмаса бари бефойда...
@kumushoyingiz
* * *
Бўлди,
тамом,
бошқа гапирма,
Жуда оғир ботмоқда сўзинг.
Икки йўлдан кетган сўқмоқда,
Бирам гўзал эрур манзилинг.
Унутилар бари-бариси,
Оғригандай юрагим сим-сим.
Айрилиш урф бўлган замонда,
Урфдан қолмадикда, азизим!
Сен бахтларга кўмилиб яша,
Ўзинг айтган эртагинг мисол.
Туҳфа қилиб берилган умрим,
Фақат сенинг қошингда увол.
Ооо, барисин айтмайин ошкор,
Сен ҳам бошқа гапирма, хўпми?
Менга алам қилар шунчаки,
Сендан ўзга манзил йўқлиги.
Кумуш Ўсарова!
@kumushoyingiz
Дунё бир капалак умри қадардир,
На хафа қилишга арзир, на хафа бўлишга...
🕊@kumushoyingiz
Биламан, муҳаббат ҳақида кўп ёзаман. Аммо бунга асосим бор. Дунёни, одамларни фақат муҳаббатгина эзгуликка бошлайди.
Сизчи, шу каналимдан зерикмадингизми?
Сизга етиб борар кўҳна орзулар,
Сизга айтилажак туйғулар қадим.
Айтинг, сизни қандай севмаслик мумкин,
Кўнглимни қўриқлаб турган, аскарим!
🦅#bayram_muborak
🕊@kumushoyingiz
Фақат меҳргина бизни йилдан-йилга соғ-омон етказиши мумкин!
Байрамингиз муборак!
Меҳр билан,
@kumushoyingiz
Унинг омон бўлишини истайсанми, унда ҳеч бир дуоларингда унутма!
Жума муборак!
@kumushoyingiz
Мени бошқалар учун бахтли кўриниш азобидан қутқар, азизим...
Токим, шу табассумимга ўзим ҳам ишонай!
@kumushoyingiz
Дадам ҳақида...
Мактабни тугатиб шаҳар марказидаги академик лицейга ўқишга кирдим. Ҳар куни икки транспорт алмашиб бориб келардим. Шу йўл билан 3 йил умрим ўтди.
Ҳар куни уйга яқинлашиб қолганимда албатта дадамга қўнғироқ қилардим: "Дада, 5 минутда уйга етаман, мени кутиб олинг", дердим. Бу биз учун оилавий қадрият эди. Дадам кўчада кутиб олса, ҳудди ўзимни маликалардай ҳис қилардим. Ҳатто дадамнинг кўчада кутиб олиши ҳаммани қизиқтирарди. Маршрут ҳайдовчилари ҳам хазиллашиб, "Ҳотам ака оталик вазифасини зўр уддалайдида" дерди. Ҳа, дадам ҳеч бир отага ўхшамаган ОТА эди. Ҳар гал машинадан тушиб олдига яқинлашсам биринчи гапи: "Дарслар қандай бўлди, ҳеч ким хафа қилмадими?" дерди. Ҳуддики кимдир хафа қилган бўлса шартта бориб "гаплашиб" келадигандай эди.
Баъзида нимадандир қаттиқ ранжисам ҳаммасига қўл силтаб кетгим келади. Аммо энди борсам "Сени ким хафа қилди?" деб сўрайдиганим, "гаплашиб" қўядиганим йўқлигидан ортга чекинаман.
...Ҳар гал Жиззахга келсам мени кўчада кутиб турадиган дадам йўқлиги юрагимни оғритади.
Ҳозир ҳам ОТА уйимга келяпман. Қанийди, "Дада, 5 минутда уйга етаман, мени кутиб олинг", деёлсам...
Давоми бор😭
@kumushoyingiz
📝Яшаш билан тирик юриш бошқа-бошқа нарса.
Афсуски, муҳаббатли қалблар доим ҳам яшайвермайди...
🕊@kumushoyingiz
Менга шундай суҳбатдош бўлгинки, гапирмасанг кўзларингни тинглай...
@kumushoyingiz
* * *
Бир гап айтмоқчийдим қулоғингизга,
Минг марта ийманиб, минг марта шошдим.
Сиз ва муҳаббатнинг борлиги учун,
Худога шукурки, ўттиздан ошдим...
@kumushoyingiz
✈️* * *✈️
Шаҳарим,
Ҳали ҳам ҳаётинг тўкисми?
Бутунми, кирмаган қўрғоним.
Сенга ҳам аёнми, қайдадир,
Тентираб, саросар юрганим...
Шаҳарим,
Бу йўллар шунчаки алдади,
Шунчаки умримни ўкситдим.
Сен бахтли яшадинг. Мен эса-
Кўзимда нилуфар ўстирдим.
Шаҳарим, то тонгки уйғонсам,
Ўн йилни ўчирсам хотирдан.
Ям-яшил ҳавони сипқориб,
Ёнингга борсайдим, хотиржам!
Шаҳарим,
афсуски йўллар берк,
Кўнгилни кенгликлар қоплаган.
Биламан, олифта умринга,
Ҳеч қачон чанг ҳаво ёқмаган.
Майлида, омон бўл, тетик бўл,
Бахтимга қирларим бор бўлсин.
Бахтингга соғ бўлсин, Шаҳаринг,
Шаҳарликларинг ҳам соғ бўлсин!
Шаҳарим...
@kumushoyingiz
Сендан на умр, на дийдор талаб этмадим...
Биргина соғинчинг мени бахтли қилиб юборди...
Бор бўл!
@kumushoyingiz
Кеча Захидадан шу таронани жонли эшитдик. Руҳингга қуйилиб кетади...
@kumushoyingiz