Кўриб қувонсин деб билакларимга,
Тангрим тақиб қўйган кўзмунчоқ қизим!
@kumushoyingiz
Сенга қаттиқ ишонибман, кечир мени,
Энди Сени унутиш ҳам шараф менга...
@kumushoyingiz
Сенсиз ҳам бахтлиман демагин асло,
Ахир мен барини кўриб турибман...
@kumushoyingiz
Онам мени меҳр, сабр ва шукур билан катта қилди...
Журъат билан катта қилганида эди, Сендан аллақачон воз кечган бўлардим...
@kumushoyingiz
...Тонгда деразани очдинг. Қарадинг –
Ташқарида қордир, ташқарида қор...
©️Усмон Азим
@kumushoyingiz
— Бир лаҳза, бир бора, шу кеч шу тунда
Тингласам қанийди ҳудди тушдака.
— Ҳалиги...
— Хўш, хўш, хўш?!
— Мен сизни...
— Лаббай?!
— Мен сизни... Мен сизни... "Ўшнақа"!
Азиз Нур
@kumushoyingiz
* * *
— Ало, ким бу?
— Муҳаббатман.
Оҳ, яна Сиз... Қалинлашиб кетар телефон сими.
Яна эсга тушар кечаги оқшом,
Сиз мени эртага унутасизми?!
Сиз томонда эса ҳамон сокинлик,
Салом-аликка ҳам қолмади маврид.
Аён бўлгандан сўнг менинг борлигим,
Алоқа узилар... дид...дид...дид.
©️Кумуш ЎСАРОВА
@kumushoyingiz
Бир ижодкор дўстдим "Опа, Эркин Аъзам сизни мақтади" деди. Қачооон дейман ҳайратланиб. Ахир ёзувчи бўлмасам, бирор марта мулоқот қилмаган бўлсам дедим. Кейин шу суҳбатни ташлаб берди. Умринг бино бўлиб битта кичкинагина ҳикоя ёзсангу, кутилмаган эътироф эшитсанг...
Ушбу мақола «Адабиёт зиёси» газетасининг 2022 йил 13 октябрдаги 38-сонидан.
Агар ранжиган бўлсам кечириб юбораман, ғазабланган бўлсам унутиб яна муносабатимни тиклайман, агар кўнглим совиса кечиб юбораман😔
Жалолиддин Румий!
@kumushoyingiz
Бизни англолмади, бизни севганлар,
Бизни севмаганлар учун фош бўлдик...
@kumushoyingiz
Қаршингга тоғ бўлиб чиқмоқчи эдим,
Тупроқ бўлдим...
Ошиқлик муборак!
@kumushoyingiz
Ҳеч ким эшитмайди тўйиб йиғлаб ол...! Сени севганим билан сен истаган одам эмаслигимни яхши биламан...
@kumushoyingiz
❄️Қиш куни ишқимиз бир тутам чўғдир,
Сен совуқ истайсан, мен нур истарам...
@kumushoyingiz
🎶"Нетай ахир хуш кўрсам сени,
Кўзимни юмсам туш кўрсам сени"
❄️Қор билан ҳамоҳанг тарона...
@kumushoyingiz
* * *
Нега қўлқоп киймадинг, ахир,
Ахир нега бош кийиминг йўқ.
Яна мени рашкда куйдириб,
Юзларингдан ўпади совуқ...
@kumushoyingiz
Ҳар кун эшигингга Ёмғир бўлиб келдим,
Қор бўлиб келдим...
Фақат сендан бир илтимос,
Одам бўлиб чиқ!
@kumushoyingiz
Ким нимага кўпроқ суянади билмайман, аммо, мен учун оёқларим жудаям муҳим.
Ҳар тонг уларга қараб, "қоқилманг, йиқилманг, доим тик туринг" дейман. Шу оёқларгина мени ҳаракатга бошлайди... Соат миллари каби юришни ўргатади.
@kumushoyingiz
* * *
Намойишга чиққан соғинчларингни,
Тинчлантирмоқ учун келгин, азизим...
@kumushoyingiz
Фикрларингиз, орзуларингиз, мақсадларингиз туташмас экан,
Никоҳ ришталарининг боғлангани бефойда...
@kumushoyingiz
Майли, моҳир мусаввир бўлма,
Фақат, юзларимга табассум чизиб бер, ошиғим...
@kumushoyingiz
Кимнингдир ёнида қолмасак ҳам, дуоларида қолайлик, азизим!
Жума муборак!
@kumushoyingiz