kumushoyingiz | Неотсортированное

Telegram-канал kumushoyingiz - Kumush O‘SAROVA ijodi

719

Ҳамма сўзларимни СИЗга атадим, Сизга аталмаган МЕН қолдим фақат... ©️Кумуш ЎСАРОВА @kumushoyingiz Мурожаат учун: @Kumushxonimijodi_bot

Подписаться на канал

Kumush O‘SAROVA ijodi

Менга сен ёқтирган ранглар, китоблар, фасллар, гуллар ҳам қадрли.

Мен ҳатто сен туғилган сана,
Cен яшайдиган шаҳар,
Cенинг исмингдаги ҳарфлар,
Cенинг исмингдаги инсонларни ҳам яхши кўраман!

Муаззам АЛИОҒЛУ

@kumushoyingiz

Читать полностью…

Kumush O‘SAROVA ijodi

Йўқ бўлиб қолсам, мени эмас,
Сабабини изланг...


@kumushoyingiz

Читать полностью…

Kumush O‘SAROVA ijodi

Қачон ва қай томондан келасан, билмайман...

Фақат кел!!!


@kumushoyingiz

Читать полностью…

Kumush O‘SAROVA ijodi

Кимнингдир ёнида қолмасак ҳам, дуоларида қолайлик, азизим!

Жума муборак!

@kumushoyingiz

Читать полностью…

Kumush O‘SAROVA ijodi

Изҳор

— Чойми ёки кофе?
— Кофе.
— Қанақасидан?
— Сен билан ичиладиганидан!

Эзо

@kumushoyingiz

Читать полностью…

Kumush O‘SAROVA ijodi

Сени севиб қолсам, қулайди осмон,
Мени севиб қолсанг, тарс бўлинар ер...


@kumushoyingiz

Читать полностью…

Kumush O‘SAROVA ijodi

Бахт табассумингда эмас,
Қалбинг хотиржамлигида...


@kumushoyingiz

Читать полностью…

Kumush O‘SAROVA ijodi

То шу бахтни кўрмагунимча
Сен билан яшагим келади...

@kumushoyingiz

Читать полностью…

Kumush O‘SAROVA ijodi

Пардоз қилманг.
Муҳаббат шундоғам гўзаллаштиради...

🕊@kumushoyingiz

Читать полностью…

Kumush O‘SAROVA ijodi

Ёлғизлик бу — ўзинг билан курашиш дегани.
Биз ҳамон жангдамиз!

@kumushoyingiz

Читать полностью…

Kumush O‘SAROVA ijodi

Ҳеч кимга ўхшамаганинг учун,
Ҳеч кимга ўхшамай севдим..!


@kumushoyingiz

Читать полностью…

Kumush O‘SAROVA ijodi

Баъзида ҳаммасидан воз кечгинг келади...
Унутилганинг, қадрсизланганинг ич-этингни кемириб бораверади...

Ортингда Уни деб чеккан захматларинг, минглаб хатосини битта киприк қоқиш билан унутганларинг, узрсиз кечиримларингга тўлган кунларингга ачинасан.

Унга боғланган орзуларинг сароб, мақсадларинг рўё эканини тушунган пайтинг эса, нафақат Ундан, жамики табиатдан нафратланасан. Уни авлиёдек кўрсатишга ўрганган табассумларинг ортида эса, аслида мисқолдек донолик йўқлигини фақат ўзингга исботлаб бероласан, холос...

Аввалига атрофдагилар ҳаққи чидайсан. Ёлғизлигингни, ҳа, якка-ёлғизлигингни сезсанг ҳам чидайсан... Аммо умринг танҳо кўзёш тўкиш билан ўтаётганини болишинг ва Худо билади. Ўша вақтлари Унинг умр саҳифасидан ўчирилганингни англаб етасан. Шунчаки кетиш кераклигини, шунчаки кераксизлигингга амин бўласан.

Ва энг яхши йўл, У билан хайрлашмай алвидо айтиш бўлади.

Афсуски, Унга кетишинг ҳам қизиқ эмас...

Читать полностью…

Kumush O‘SAROVA ijodi

Акасини яхши кўрадиган ва соғинганлар учун...

АКА

"Яхшимисан?" - дейсиз,
"Яхшиман..." - дейман,
Кейин ҳўл бўлади ёқа билан енг.
Шу сафар аяманг эрка сингилни,
Шу сафар қаттиқроқ бирор нима денг.

Ҳамон ёш боладай сийлайсиз ака,
Ўттизга кирдиму, кирмади ақлим.
Дуо келтирмадим отам руҳига,
Онамга бир қучоқ раҳмат бермадим.

Нега ўзгармадим, меҳрингиз туйиб,
Нега ўхшамайди биздаги одат?
Нега хатолардан бўшамас умрим,
Сизничи, сизни банд қилади ибодат...

Ака, фақат сиз тушунинг,
Фақат сиз тингланг,
Менинг ҳам кўнглимда айтарларим бор.
Мени ҳам бир умид боғлар ҳаётда,
Менинг ҳам кўнглимда баҳорларим бор...

Фақат йўл ярмида унутманг мени,
Охир тамом бўлса эрка иззатим.
Бизга алла айтган бир аёл ҳаққи,
Бизни улғайтирган инсон ҳурмати.

Ором бермаса ҳам минглаб гуноҳим,
Қўнғироқ қиласиз, тиллоларга тенг:
"Яхшимисан?" - дейсиз,
"Яхшиман..." - дейман,
Кейин ҳўл бўлади ёқа билан енг...

Кумуш ЎСАРОВА!

@kumushoyingiz

Читать полностью…

Kumush O‘SAROVA ijodi

Кет дедим,
Кет дединг,
Кетмадинг,
Кетдим...

@kumushoyingiz

Читать полностью…

Kumush O‘SAROVA ijodi

"Қилинмаган хатолар учун кечирдим сени,
Қилинган хатолар учун кечиргин..."


@kumushoyingiz

Читать полностью…

Kumush O‘SAROVA ijodi

Сенга қаттиқ ишонибман, кечир мени,
Энди Сени унутиш ҳам шараф менга...


@kumushoyingiz

Читать полностью…

Kumush O‘SAROVA ijodi

Сени соғинганимни на Ўзим, на Сен тушунмадинг.

Фақат Осмон сезди...

Ёмғир муборак!


@kumushoyingiz

Читать полностью…

Kumush O‘SAROVA ijodi

* * *

Арслоним,
Қадамлар оғир,
Кетаяпсан мағрур ва башанг.
Отам ётган тупроқни ташлаб,
Хижронингда қилаяпман жанг.

Жуда баланд севганман сени,
Кўкламларни гуллатиб қийғос.
Титраб айтган изҳорларингдан,
Алпомишлар туғилгани рост.

Одамдайин шаклинг йўқ фақат,
Ҳаводайин на бор, на йўқсан.
Юрагимдан юлиб ташласам,
Тушларимдан ўсиб чиқасан.

... ва шунчаки тирикман, ҳозир,
Йиғлолмайин юрак қақшайди.
Шеърларим ҳам ўттизга кирмай,
Тул қолган келинга ўхшайди...

Мен яшаган дақиқалардан,
Узунроқдир капалак умри.
Нима қилай, нозик бир аёл,
Кўнглимни бўш қилиб ўстирди.

Шунданмикан, кечирдим сени,
Шунданмикан, ишқи омонман.
Қандай севмай,
Ҳар гал эсласам,
Кўринасан қибла томондан.

Кумуш Ўсарова

@kumushoyingiz

Читать полностью…

Kumush O‘SAROVA ijodi

Келганинг ҳам оғир экан,
Келмаганинг яхши эди...


@kumushoyingiz

Читать полностью…

Kumush O‘SAROVA ijodi

Аёлни бошига чиқарадиган ягона эркак - ОТАдир!

@kumushoyingiz

Читать полностью…

Kumush O‘SAROVA ijodi

❤️Бунчалар қийиндир, бахтиёр бўлмоқ,
Бунчалар оддийдир бахтнинг сурати.


🕊@kumushoyingiz

Читать полностью…

Kumush O‘SAROVA ijodi

Бугун бир гўзал туш кўрибман, ҳудди ўнгимдай, тугамайдигандай...

Одатда гул ўстиришга ўқувим камроқ. Шундай бўлсада уйимизда 5-6 та гул ўстирилади. Тушимда бутун уй шунчалар яшилликка пуркангандики, тасаввур қилолмайсиз. Ним пушти гулларнинг нафис очилиб туриши, майин ифори жудаям бошқача эди.

Бутун оиламиз нимадирлар билан банд, жуда тез ҳаракат қиларди. Мен бўлса эшик олдидаги кўзгуни тинмай артиб, тозалаб ётибман. Ҳар куни ёпиқ турадиган эшик негадир катта очиқ эди. Ўша пайти қаердандир дадам пайдо бўлди. Ўша бизга хўш ёқувчи кастюм-шимида...

Шунчалар хурсандманки, ҳар доим "Қизимни дадам кўрмадида" деб армон қилардим. Тинимсиз дадамга фарзандмни таништириб ётибман. У мактабдан олган Фахрий ёрлиқларини фахрланиб кўрсатибман.

Дадам жудаям хурсанд бўлди. Уйга бир кўз югуртириб яшилликни кўрдида, "Энди опаларингдан хабар олай" дедилар...

Ҳа, бу туш эди. Гўзал туш. Ҳеч бирига ўхшамайдиган. Одатда тушларимда қўрқиб, йиғлаб чиқардим. Аммо шу сафар ҳечам уйғонгим келмади...

Тушларимга, ҳаётимга яшиллик билан келганинг учун раҳмат, Кўклам!

@kumushoyingiz

Читать полностью…

Kumush O‘SAROVA ijodi

Кўнгилдан қорларни эритиб келган,
Яшиллик муборак, азизим...🌿

🕊@kumushoyingiz

Читать полностью…

Kumush O‘SAROVA ijodi

🫥"Менинг юрагимдан феврал ўтмоқда,
Сенинг юрагингга кириб борди март..."


🕊@kumushoyingiz

Читать полностью…

Kumush O‘SAROVA ijodi

Гўзаллик танишиш учунгина керак.
Бирга ҳаёт кечириш учун инсонийлик зарурдир.


@kumushoyingiz

Читать полностью…

Kumush O‘SAROVA ijodi

Сизга бир армон бўлай, золим бегим...

@kumushoyingiz

Читать полностью…

Kumush O‘SAROVA ijodi

Ҳаётимда ниманики кечираётган бўлсам, ҳаммасига алоқадорсан!

Бор бўл..!

@kumushoyingiz

Читать полностью…

Kumush O‘SAROVA ijodi

Бахтли аёлнинг олдида доим икки йўл бўлади:
🤗 Бахтли яшаш;
😔 Ёки ўзини бахтли яшаётгандай кўрсатиш.

Шунинг учун ҳам доимо Унинг табассумига ишонаверманг.


@kumushoyingiz

Читать полностью…

Kumush O‘SAROVA ijodi

Совуқдан энтикиб уйғонди шаҳар,
Музлаган ҳаволар куй чалар сассиз.
Кўкламни эслатиб қишнинг кунида,
Кўнглимга мавж уриб келдингми,
Денгиз...

Ранжима, табассум билан чиқмасам,
Умримни алдадим фақат гул билан.
Қувонсам, ичимда йиғлайди кимдир,
Мен фақат кўзёшлар билан бахтлиман!

Келишинг байрамми, мотамми билмам,
Кўксимда соғинчлар ўйнайди дилгир.
Совуқ хабарлардан чарчадим рости,
Келтирсанг, юракка хушхабар келтир.

Шамоллар учирди туйғуларимни,
Гоҳ раҳмим келади ўтган умримга.
Денгизим, бир гўзал бахтни бергинки,
Ўзим ҳам ишонай табассумимга.

Дуолар ўқийди чағалак қушлар,
Тўлқинлар юзимни ювар нур билан.
Мен сенга кўнглимни бахшида этсам,
Тошиб кетмайсанми, севгидан..?

декабр. 2021

@kumushoyingiz

Читать полностью…

Kumush O‘SAROVA ijodi

Ёнингда борману, ёдингда йўқман...

@kumushoyingiz

Читать полностью…
Подписаться на канал