03.10.2024 йил пайшанба куни "Кулол-Қўрғон" жоме масжиди имом-ноиби Устоз Абдулаҳад домла хуфтон намозидан кейин "Риё" мавзусида суҳбат қилиб бердилар.
Читать полностью…02.10.2024 йил чоршанба куни "Кулол-Қўрғон" жоме масжиди имом-хатиби Ғойимов Шуҳрат Бекназарович хуфтон намозидан олдин "Сутра масаласи" ҳақида суҳбат қилиб бердилар.
Читать полностью…Ҳашарда хизмат қилган азизларимиздан Аллоҳ таоло рози бўлсин
Жаннатда қаср эгаларидан бўлишини Аллоҳ таолодан сўраймиз
#Янгиликлар
📣 “ЖУМАДАН ЖУМАГАЧА” (27.09.2024)
🖥 Ўтган ҳафтада диний-маърифий соҳада рўй берган муҳим хабарларнинг қисқача тафсилоти
00:00 Анонс
00:58 Муфтий ҳазрат мавъизалари халқимизга манфаатли бўлмоқда
02:09 Ўзбекистон делегацияси халқаро форумда муваффақиятли қатнашди
02:43 Энг улуғ ғоямиз: Жаҳолатга қарши – маърифат!
03:13 “Йил имоми” кўрик-танлови ўтказилди
03:57 Юздан зиёд хонадон эгаларидан хабар олинди
04:35 Қорақалпоғистондаги имом ва ҳожилар маънавият тарғиботида фаол
05:12 Ўзбекистонлик қори халқаро Қуръон мусобақасида қатнашмоқда
05:41 Ёш диний соҳа ходимлари билан дилдан суҳбат
06:18 1-курс талабалари Фатво маркази фаолияти билан танишди
06:35 Ҳар бир хонадонга зиё кириб борсин
07:10 Маънавиятчига айланган ҳожилар
07:35 Имом-хатиблар иштирокида навбатдаги сайёр йиғилиш бўлиб ўтди
07:53 “Марваридлар шодаси” китоби тақдимоти ўтказилди
08:36 Диний идора вакили халқаро анжуманда иштирок этмоқда
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
#Жумадан_жумагача
📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
ШАҲРИСАБЗ САФАРИ
Юнусобод тумани “Кулол-Қўрғон” жоме масжиди имом-хатиби Ғойимов Шуҳрат домла 2024 йил 27-сентябрь жума куни Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз тумани “Хўжа Довуд” жоме масжидига меҳмон бўлдилар ва масжид аҳлини муборак жума куни билан табриклаб, “Эҳтиромга лойиқ зотлар!” мавзусида маъруза қилдилар. Шуҳрат домла Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий ҳазратларининг кўп йилдан буён шу масжидда халқимизга холис хизмат қилиб келаётган Валматов Нусратуллоҳ домлага миннатдорчиликларини етказдилар. У киши узоқ йиллар - дин хизматида ихлос ва самимият ила фаолият кўрсатиб келмоқда. Нусратуллоҳ домла дехқончилик вазифасида меҳнат қилган бўлсада, Аллоҳ таолонинг динига хизмат қилишга аҳд қилган.
Ундан сўнг жума намозига азон айтилгач, Шуҳрат домла жума намозини ўқиб бердилар ва намоздан сўнг Қашқадарё вилоятида олиб борилаётган улкан ўзгаришлар янада равнақ топиши, эл-юрт тинчлиги ва ҳаётимиз янада фаровон бўлишини тилаб дуои хайрлар қилдилар.
“Кулол-Қўрғон” жоме масжиди матбуот хизмати
26.09.2024 йил пайшанба куни "Кулол-Қўрғон" жоме масжиди имом-ноиби Устоз Абдулаҳад домла хуфтон намозидан кейин "Эҳсоннинг фазилати" мавзусида суҳбат қилиб бердилар.
Читать полностью…“УМРА” ТАДБИРЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТАЁТГАН ТУРОПЕРАТОРЛАРГА ОГОҲЛАНТИРИШ
🔎 Ўтказилган таҳлилларга кўра, интернет ва ижтимоий тармоқларда “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишга оид хизматларни кўрсатиш билан боғлиқ реклама ахборотлари фаоллашганлиги, тегишли лицензия ва рухсатномалар бўлмаган ҳолатда ушбу хизматлар реклама қилинаётганлиги кузатилмоқда.
⚡️Жумладан, туроператорлар томонидан октябрь-декабрь ойларида Умра зиёратига юбориш бўйича хизматлар кенг реклама қилинаётгани қайд этилмоқда.
🤔Маълумки, “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 2024 йил 2 июль куни қабул қилинди. (02.07.2024 йилдаги ЎРҚ-935-сон)
✅Ушбу Қонунга мувофиқ лицензияга эга бўлган туроператорлар томонидан “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишга оид хизматларни кўрсатиш жорий йил 5 октябрга қадар амалга оширилади.
✅Бунда, Дин ишлари бўйича қўмита мазкур соҳадаги лицензияловчи ваколатли орган сифатида белгиланди.
❌2024 йил 5 октябрдан сўнг “Умра” хизматини кўрсатиш бўйича барча турдаги фаолият ноқонуний ҳисобланади.
🔴Ушбу қонунбузарлик учун лицензия олиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун юридик шахсларга солинадиган жарималар миқдорлари БҲМнинг 200 баравари (68 млн сўм) этиб белгиланган.
🟠 Огоҳ бўлинг, “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишга оид хизматларини лицензияга эга бўлмаган субъектлар томонидан кўрсатиш тақиқланган.
❕ Ҳурматли фуқаролар, Дин ишлари бўйича қўмита зиёратчиларимизни "Умра" амалларини муносиб ва хавфсиз бажаришлари учун огоҳ бўлишлари ва кейинчалик турли кўнгилсиз ҳолатларга тушиб қолмасликлари мақсадида ишончли ва кафолатланган хизматлардан фойдаланишларини тавсия этади.
🌐 Din ishlari boʻyicha qoʻmita
Telegram | Instagram| Facebook | Twitter
Axborot xizmati
🌙ХОРЛИК ҚАНОТИНИ ПАСТ ТУТ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🌐 @HidoyatUz 🌐Instagram
“МАВЛИДИ ШАРИФ”
Эртага 20.09.2024 йил жума намози олдидан Тошкент шаҳридаги "Кулол-Қўрғон" жоме масжидида Имом Жаъфар Барзанжий раҳматуллоҳи алайҳ томонидан Набий алайҳиссалом туғилишлари, ҳаёт йўллари, аҳлоқлари тўғрисида битилган, халқ орасида машҳур бўлган “Мавлиди шариф” ўқилади
#siyrat
#muftiy_minbari
📹 БУЮК ШАФОАТ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🎞 shayxnuriddinxoliqnazar">YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
#siyrat
🌙 РАСУЛУЛЛОҲДА ГЎЗАЛ ЎРНАК БОР
✨ Абдуллоҳ ибн Ҳорис розияллоҳу анҳу айтадилар: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан кўра кўпроқ табассум қиладиган бирор кишини кўрмадим".
📚Имом Термизий ривояти.
🚀@muminauz
#Видео_Ролик
«ЙИЛ ИМОМИ–2024» ТАНЛОВИНИНГ
ТОШКЕНТ ШАҲАР БОСҚИЧИ БЎЛИБ ЎТДИ
Бугун Тошкент шаҳридаги “Шайх Зайниддин” жоме масжиди мажлислар залида “Йил имоми –2024” кўрик-танловининг Тошкент шаҳар босқичи бўлиб ўтди.
Тадбирда Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов, таниқли имомлар, устозлар, ҳакамлар ҳайъати аъзолари ҳамда танловнинг туман босқичларида ғолибликни қўлга киритган имомлар иштирок этди.
📚📚📚Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:Читать полностью…
Telegram | Instagram | facebook | vakillik_uz2811">Youtube
#Кўрик_танлов
«ЙИЛ ИМОМИ–2024» ТАНЛОВИНИНГ
ТОШКЕНТ ШАҲАР БОСҚИЧИ БЎЛИБ ЎТДИ
Сўнгги йилларда мамлакатимизда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган хайрли ишларнинг амалдаги инъикосини янги очилаётган масжидлар, мадрасалар, “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курслари, умра квотаси олиб ташлангани, ҳаж квотаси оширилгани ва яна бошқа кўплаб ислоҳотлар мисолида яққол кўриш мумкин.
Шунга монанд тарзда халқимизнинг ҳам маърифати юксалиб, савияси ошиб, муқаддас динимизнинг соф таълимотидан яхшигина хабардор бўлиб боряпти. Бу эса имом-хатибларимиздан ўз устида тинимсиз ишлаш, изланиш, кўп китоб мутолаа қилиш, замон билан ҳамнафас яшашни талаб этмоқда.
Табиийки, бу жараёнда Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган “Йил имоми” кўрик-танлови имомларнинг билим савияси, тажрибалари янада ошишида, малакалари мустаҳкамланишида, улар ўртасида соғлом рақобат муҳити шаклланишида муҳим аҳамият касб этмоқда.
Бугун Тошкент шаҳридаги “Шайх Зайниддин” жоме масжиди мажлислар залида “Йил имоми –2024” кўрик-танловининг Тошкент шаҳар босқичи бўлиб ўтди.
Тадбирда Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов, таниқли имомлар, устозлар, ҳакамлар ҳайъати аъзолари ҳамда танловнинг туман босқичларида ғолибликни қўлга киритган имомлар иштирок этди.
Қуръони карим тиловати билан бошланган тадбирни Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов очиб бердилар.
Иштирокчиларнинг чиқишлари ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳолаб борилди. Якуний натижаларга кўра қуйидагилар «Йил имом–2024» танловининг Тошкент шаҳар босқичи ғолиби деб топилди:
I ўрин: Бахтиёр домла Сатторов, Шайхонтоҳур тумани "Фирдавс" масжиди имом-хатиби;
II ўрин: Муҳиддин домла Нўъмонжонов, Олмазор тумани "Аҳмаджон қори" масжиди имом- хатиби;
Иккита учинчи ўрин:
Ўткир домла Ҳакимов, Яккасарой тумани "Усмон ибн Мазъун" масжиди имоми ҳамда Абулқосим домла Каримов Мирзо Улуғбек тумани "Мулла Қосим" масжиди имом-хатиби.
Тадбир сўнгида ғолиблар Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент шаҳар вакиллиги томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
«Йил имоми – 2024» кўрик-танловининг Тошкент шаҳар босқичи ғолиби танловнинг республика босқичида қатнашади.
Фурсатдан фойдаланиб, биринчи ўринни қўлга киритган вакилимизни танловнинг республика босқичида муваффақият қозонишини Аллоҳ таолодан сўраб қоламиз.
Тошкент шаҳар вакиллиги
Матбуот хизмати
#xushxabar #umra2024
🕋 Хушхабар: “Умра – 2024” янги мавсуми бошланди
📢 Бугун, 10 сентябрь куни “Умра – 2024” мавсумининг навбатдаги босқич илк гуруҳ зиёратчилари Тошкент халқаро аэропортидан Саудия Арабистонига жўнаб кетди.
Имом Таҳовий раҳимаҳуллоҳ шундай деганлар:
وَأَنَّ مُحَمَّدًا عَبْدُهُ الْمُصْطَفَى وَنَبِيُّهُ الْمُجْتَبَى وَرَسُولُهُ الْمُرْتَضَى وَأَنَّهُ خَاتَمُ الْأَنْبِيَاءِ، وَإِمَامُ الْأَتْقِيَاءِ، وَسَيِّدُ الْمُرْسَلِيْنَ، وَحَبِيْبُ رَبِّ الْعَالَمِيْنَ، وَكُلُّ دَعْوَى النُّبُوَّةِ بَعْدَهُ فَغَيٌّ وَهَوًى، وَهُوَ الْمَبْعُوثُ إِلَى عَامَةِ الْجِنِّ، وَكَافَّةِ الْوَرَى، بِالْحَقِّ وَالْهُدَى، وَبِالنُّورِ وَالضِّيَاءِ.
яъни: “Қатъий ишонч билан айтамизки, Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ таолонинг саралаб олинган бандаси, танланган Набийи, рози бўлинган Расулидир. У Зот алайҳиссалом пайғамбарларнинг охиргиси, тақводорларнинг имоми, расулларнинг саййиди ва оламлар Роббисининг севимли бандасидир. У Зот алайҳиссаломдан кейин ҳар қандай пайғамбарлик даъвоси залолат ва нафси ҳавога эргашишдир. У Зот алайҳиссалом ҳақ ва ҳидоят, нур ва зиё билан жамики инсу жинга пайғамбар қилиб жўнатилганлар” (“Ақидатут-Таҳовий” китоби).
🕌 "КУЛОЛ-ҚЎРҒОН" ЖОМЕ МАСЖИДИ HАМОЗ ВАҚТЛАРИ!
4-октябрдан 10-октябргача:
🌅 Бомдод - 05:50
☀️ Пешин - 13:00
🏙 Аср - 16:15
🌆 Шом - 18:05
🌃 Хуфтон - 19:30
@Kulol_Qorgon_masjidi
#tabrik #oqituvchi #murabbiy
🗣 БАЙРАМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!
1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан юртимиздаги барча ўқитувчи ва мураббийларни чин дилдан самимий муборакбод этамиз.
ЭЪЛОН ❗️❗️❗️
Ассалому алайкум Масжид иш режасига асосан ҳар ойнинг охирги куни масжидда ҳашар ўтказилади. Шу муносабат билан эртага (30.09.2024) душанба куни масжидимизда ҳашар бўлади соат 08:00 дан Ин шаа Аллоҳ !!!
Ойналарни артиш, супириш ваҳаказо.
Кўчаларни тозалаймиз латоклар тозаланади ва таҳоратхоналарни биргаликда тозалаймиз!
Ҳашарга марҳабо азизлар!
🟢Аллоҳнинг байтига ўз ҳиссаcини қўшмоқчи бўлганлар ёрдамга келишларини сўраймиз
🕌🕌🕌🕌🕌
Манзил - геолокация ⬇️
https://maps.app.goo.gl/jTihUYAdV8AS54ZZ6
🩸XIJOMA
🩸Vakuumli MASSAJ
🩸Terapevtik kassaliklar
☎️ +998770784849
✅Telegram: @Doctor_Otabek
✅Hijoma kanali: @Hijomatoshkent
📍Manzil: Uch qaxramon, "Oq oltin" yuqumli kassalliklar shifoxonasi yonginasida.
ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!
«Эй, иймон келтирганлар! Қачон Жума куни намозга нидо қилинса, Аллоҳнинг зикрига шошилинглар ва савдони тарк этинглар. Агар билсангиз, ана шундоқ қилмоғингиз сиз учун яхшидир», (Жума сураси 9-оят)
Тошкент шаҳар Юнусобод тумани “Кулол-Қўрғон” жоме масжиди
/channel/Kuloliy
🕌 "КУЛОЛ-ҚЎРҒОН" ЖОМЕ МАСЖИДИ HАМОЗ ВАҚТЛАРИ!
27-сентябрдан 3-октябргача:
🌅 Бомдод - 05:40
☀️ Пешин - 13:00
🏙 Аср - 16:25
🌆 Шом - 18:15
🌃 Хуфтон - 19:45
@Kulol_Qorgon_masjidi
🌙 «Hilol dasturlari» sahifasida katta yutuqli tanlov eʼlon qilamiz!
👉 Batafsil maʼlumot
😎 @hilolnashr & @hiloldasturlari
«КУЛОЛ-ҚЎРҒОН» ЖОМЕ МАСЖИДИДА ЎТКАЗИЛАДИГАН МАВЛИДИ ШАРИФГА МАРҲАМАТ ҚИЛИНГ!
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таваллуд топган ой – Робиъул аввал ойи муносабати билан ислом дунёсида, хусусан юртимизда Сарвари олам соллаллоҳу алайҳи васалламнинг улуғ насаблари, пок фитратлари, ибрат ва ҳикмат тўла муборак ҳаётларини тараннум этгувчи мавлиди шариф ўқилиши эзгу анъанага айланган.
Бугун 20.09.2024 йилда жума намози олдидан масжидимизда Имом Жаъфар Барзанжий раҳматуллоҳи алайҳ томонидан Набий алайҳиссалом туғилишлари, ҳаёт йўллари, аҳлоқлари тўғрисида битилган, халқ орасида машҳур бўлган “Мавлиди шариф” ўқилади.
Мавлидни ҳофизи Қуръон қорилар: Устоз Шуҳрат домла Бекназар ўғли, Муҳаммад Собит қори Собиржон ўғли Аҳмаджон қори Одилжон ўғли ва Шукруллоҳ қори Камолхон ўғиллари ўқиб берадилар.
Бу онда дуолар мустажоб бўлади. Фурсатни бой берманг азизлар, Мавлиди шарифга марҳабо!
«Кулол-Қўрғон» жоме масжиди маъмурияти
🕌 "КУЛОЛ-ҚЎРҒОН" ЖОМЕ МАСЖИДИ HАМОЗ ВАҚТЛАРИ!
20-сентябрдан 26-сентябргача:
🌅 Бомдод - 05:30
☀️ Пешин - 13:00
🏙 Аср - 16:35
🌆 Шом - 18:30
🌃 Хуфтон - 20:00
@Kulol_Qorgon_masjidi
ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!
«Эй, иймон келтирганлар! Қачон Жума куни намозга нидо қилинса, Аллоҳнинг зикрига шошилинглар ва савдони тарк этинглар. Агар билсангиз, ана шундоқ қилмоғингиз сиз учун яхшидир», (Жума сураси 9-оят)
Тошкент шаҳар Юнусобод тумани “Кулол-Қўрғон” жоме масжиди
/channel/Kuloliy
🕌 "КУЛОЛ-ҚЎРҒОН" ЖОМЕ МАСЖИДИ HАМОЗ ВАҚТЛАРИ!
13-сентябрдан 19-сентябргача:
🌅 Бомдод - 05:25
☀️ Пешин - 13:00
🏙 Аср - 16:45
🌆 Шом - 18:40
🌃 Хуфтон - 20:10
@Kulol_Qorgon_masjidi
✅ Танқидий-таҳлилий йиғилишда 8 имом-хатиб, 10 имом ноиби ишдан олингани, 4 нафарига ҳайфсан берилгани маълум қилинди
🗣Бугун, 11 сентябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари раислигида Тошкент шаҳар имом-хатибларининг танқидий-таҳлилий йиғилиши бўлиб ўтди.
🌙 Муфтий ҳазратлари ҳар бир имом-хатиб дин ва меҳроб омонатини чуқур ҳис этиши, фаолиятини яхшилаб бориши, замон билан ҳамнафасликда доимий билим-малакаларини ошириши ва пешволик мақомига муносиб бўлишини алоҳида қайд этдилар. Шунингдек, барча имом-хатибларни ушбу мартабада шариат ходими сифатида ихлосу муҳаббат, тақво ва садоқат билан хизмат қилишларига даъват этдилар.
🟢🟢🟢🟢🟢
✨ Siyratga oid elektron kitoblar 63% chegirmada!
🤩 Paygʻambarimiz Muhammad sollallohu alayhi vasallam tavallud topgan Rabiʼul avval oyi munosabati bilan «Hilol eBook» ilovasidagi siyratga oid elektron va audiokitoblarni 63% gacha chegirma eʼlon qilamiz.
✅ Chegirmadagi kitoblar roʻyxati:
1. Nurul-uyuun –40001500 soʻm
2. Siz Paygʻambarni taniysizmi? 1-juz –40001500 soʻm
3. Siz Paygʻambarni taniysizmi? 2-juz –40001500 soʻm
4. Siz Paygʻambarni taniysizmi? 3-juz –40001500 soʻm
5. Ishqi Rasul –50001900 soʻm
6. Mavlid (Rasululloh sollallohu alayhi vasallam hayotlari haqida suhbatlar) –50001900 soʻm
7. Mahbub Paygʻambar –50001900 soʻm
8. Rasululloh sollallohu alayhi vasallam va ahli bayt –50001900 soʻm
9. Rasululloh sollallohu alayhi vasallamga muhabbat haqida 101 qissa –50001900 soʻm
10. Rasululloh sollallohu alayhi vasallamning ahli baytiga muhabbat –50001900 soʻm
11. Rasululloh sollallohu alayhi vasallamning bir kunlari –50001900 soʻm
12. Rasululloh sollallohu alayhi vasallamning hayotlaridan 101 qissa –50001900 soʻm
13. Rasulullohda goʻzal oʻrnak bor –50001900 soʻm
14. Goʻzal oʻrnak –60002300 soʻm
15. Mavlid –60002300 soʻm
16. Siz Paygʻambarni koʻrganmisiz? 1-kitob –80003000 soʻm
17. Siz Paygʻambarni koʻrganmisiz? 2-kitob –60002300 soʻm
18. Chunki siz Muhammadsiz! –60002300 soʻm
19. Tasadduq, yo Rasululloh –70002600 soʻm
20. Nurul basar –100003700 soʻm
21. Nurul yaqiyn. 1-juz (Makka davri) –100003700 soʻm
22. Hadis va Hayot. 19-juz. Olamlarga rahmat Paygʻambar –120004500 soʻm
23. Shamoilul Mustafo –130004900 soʻm
24. Ikki olam sarvari –140005200 soʻm
25. Shamoili Muhammadiya. 1-kitob –140005200 soʻm
26. Shamoili Muhammadiya. 2-kitob –140005200 soʻm
27. Eng sharafli ummat –140005200 soʻm
28. Olamlarga rahmat Paygʻambar (audio) –80003000 soʻm
29. Hadis va Hayot. 19-juz. Olamlarga rahmat Paygʻambar (audio) –90003400 soʻm
30. Siz Paygʻambarni koʻrganmisiz? (audio) –90003400 soʻm
31. Хадисы и жизнь. Джуз 19. Пророк, явившийся мирам милостью –90003400 soʻm
ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!
«Эй, иймон келтирганлар! Қачон Жума куни намозга нидо қилинса, Аллоҳнинг зикрига шошилинглар ва савдони тарк этинглар. Агар билсангиз, ана шундоқ қилмоғингиз сиз учун яхшидир», (Жума сураси 9-оят)
Тошкент шаҳар Юнусобод тумани “Кулол-Қўрғон” жоме масжиди
/channel/Kuloliy