kuloliy | Неотсортированное

Telegram-канал kuloliy - Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

1022

Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси Тошкент шаҳар "Кулол-Қўрғон" жоме масжидининг телеграм тармоғидаги канали

Подписаться на канал

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

ҲАМДАРДЛИК БИЛДИРАМИЗ

“Барчамизни Аллоҳ таоло яратган. Тақдирларимизни иҳота қилувчи ягона Зот ҳам фақатгина Роббимизнинг Ўзидир…”

Kuloliy.uz жамоаси Тошкент шаҳар Олмазор тумани «Мевазор» жоме масжиди имом ноиби Аҳмад домла Бойқобилов ва Китоб тумани "Ҳазрати Али" жоме масжиди имом ноиби бўлиб хизмат қилган Ғулом қори Бойқобиловнинг волидаи муҳтарамалари вафоти муносабати билан у кишининг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.

Аллоҳ таоло марҳумани мағфират этсин. Барча солиҳ амалларини қабул айлаб, саҳву хатоларидан ўтсин. Ўзининг фазли билан жаннатнинг олий даражаларидан насиб айласин.

Ҳақ таоло марҳуманинг аҳли оиласи, фарзанду аржумандлари ва яқинларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларини яхшиликлар ила тўлдирсин.

Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун!

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

🕌 "КУЛОЛ-ҚЎРҒОН" ЖОМЕ МАСЖИДИ HАМОЗ ВАҚТЛАРИ!

6-сентябрдан 12-сентябргача:

🌅 Бомдод - 05:20

☀️ Пешин - 13:00

🏙 Аср - 17:00

🌆 Шом - 18:55

🌃 Хуфтон - 20:20

@Kulol_Qorgon_masjidi

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

#ҒАФЛАТДА_ҚОЛМАНГ!
🌙 РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМ ТАВАЛЛУД ТОПГАН ОЙ КИРИБ КЕЛДИ

📆 Ҳижрий 1446 йил Робиъул аввал ойининг 1-куни  2024 йил 4-сентябр чоршанба кунига тўғри келмоқда.

🕌 Севикли Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафао соллаллоҳу алайҳи васаллам Фил йилида Робиъул аввал ойининг ўн иккинчиси
(баъзи манбаларда 8, 9 ёки 10-кунлари), душанба куни (милодий 571 йил, апрель ойида) дунёга келдилар. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам душанба куни рўза тутиб: “Бу мен туғилган кун”, деб айтардилар (Имом Муслим ривояти).

❓Робиъул аввал ойи қандай ой?
Ҳижрий-қамарий тақвим бўйича йилнинг (Муҳаррам ва сафар ойларидан кейинги) учинчи ойи. Бу ой Ислом уммати учун энг севимли ойлардан бири саналади. Чунки бу ойда Аллоҳнинг сўнгги пайғамбари ва ҳабиби, сарвари коинот Муҳаммад алайҳиссалом таваллуд топганлар. Шу боис бу ой “Мавлид ойи” деб ҳам номланади.

🌙 Мавлид нима дегани?
Мавлид луғатда “туғилиш” деган маънони англатади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам таваллуд топган ой Рабиъул аввал ойи муносабати ўтказиладиган маросим ва тадбирлар “Мавлиди Набий” дейилади.

Мавлид ойи Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни янада қаттиқроқ севишга интилиш, сийратларини ўрганиш, у зотга ҳар бир ишда эргашиш, янада кўпроқ салавоту дурудлар йўллаш ойидир.

🌙 Бу ойни қандай ўтказиш керак?
Бу ойни Пайғамбар алайҳиссаломни янада кучлироқ севишга интилиш, сийратларини ўрганиш, у зотга ҳар бир ишда эргашиш, кўпроқ салавоту дурудлар йўллаш билан ўтказиш лозим.

☪️ Салавот нима дегани?
“Салавот” сўзи араб тилидаги “салот” сўзининг жами бўлиб, “дуо” деган маънони англатади.

💬 Салавот қандай айтилади? Саҳобалар розияллоҳу анҳум Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан “Ё Расулуллоҳ сизга салавот айтиш қандай бўлади?” деб сўраганларида У зот алайҳиссалом: “Аллоҳумма солли аъла Муҳаммадин ва аъла аали Муҳаммадин, кама соллайта аъла Иброҳийма ва аъла аали Иброҳийм. Иннака ҳамийдум мажийд. Аллоҳумма барик аъла Муҳаммадин ва аъла аали Муҳаммадин, кама барокта аъла Иброҳийма ва аъла аали Иброҳийм. Иннака ҳамийдум мажийд”, деб айтинглар, деганлар (Имом Бухорий ривояти).

🌙 Салавот айтишнинг қандай фазилатлари бор?
Салавот айтиш бахилликдан узоқ қилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳузурида зикр қилинсам, менга салавот йўлламаган киши бахилдир”, дедилар (Имом Термизий, Имом Аҳмад ривояти).

🤲 Салавот айтиш дуо қабул бўлишининг омилидир.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳар бир дуо Пайғамбарга салавот айтилмагунча, осмон ўртасидаги парда туфайли ерда тўхтаб туради, салавот айтилса, ўша парда кўтарилади”, дедилар.

Салавот айтиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига ноил этади.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Менга жума кунида ва жума кечасида кўп салавот айтинглар, бас ким шундай қилса, мен унга қиёмат куни гувоҳ ва шафоатчи бўламан”, дедилар (Имом Байҳақий ривояти).

🕌 Салавот айтиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга яқин қилади.
Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қиёмат куни менга энг яқин кишилар, албатта, менга кўп салавот айтганлардир”, дедилар (Имом Термизий ривояти).

☝️ Аллоҳ таоло салавот айтувчиларнинг гуноҳини мағфират этади, даражасини кўтаради.
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким менга бир марта салавот айтса, Аллоҳ унга ўн марта салавот айтади. Унинг ўнта гуноҳи ўчирилади. Ўн даража юксалтирилади”, дедилар (Имом Насоий ривояти).

🕌 Салавот айтувчиларни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эшитадилар.
Абдуллоҳ ибн Абу Вафо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Жума куни менга салавотни кўпайтиринглар. Албатта, менга етказилади ва мен эшитаман”, дедилар (Имом Ибн Можа ривояти).

Аллоҳумма солли ва саллим ъала Муҳаммадин ва ъала аали Муҳаммад.

Даврон НУРМУҲАММАД

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

30.08.2024 йил жума куни “Кулол-Қўрғон” жоме масжиди имом-хатиби Шуҳрат домла Гаимов масжидга бириктирилган МФЙ лар Кулол-Қўрғон, Барҳаёт, Халқабоғ, Аҳмад Дониш ва Мурувват МФЙдан жами 5 нафар ўқувчиларига ўқув қуроллари ва мактаб формалари олиб берди ҳомийларни жалб қилган ҳолда.

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

ГЎЁ ЖАННАТГА КАЛИТИМИЗ БОРДЕК ЯШАЯПМИЗ

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

Илм ўрганиш ҳар бир мусулмон ва муслимага фарздир. Демак, дунё ва охиратига фойдаси тегадиган илмларни ўрганиш ихтиёрий иш эмас, балки мажбуриятдир. Бу ҳақда Пайғамбаримиз алайҳиссалом шундай дейдилар:
طَلَبُ الْعِلْمِ فَرِيضَةٌ عَلَى كُلِّ مُسْلِمٍ
яъни: “Илм ўрганиш ҳар бир мусулмонга фарздир” (Имом Ибн Можа ривояти).

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

Яшасин Ўзбекистон Республикаси! Яшасин Ўзбекистон халқи!

Да здравствует Республика Узбекистан! Да здравствует народ Узбекистана!

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

Президент Шавкат Мирзиёев “Янги Ўзбекистон” боғига бориб, Мустақиллик монументи пойига гул қўйди.

Президент Шавкат Мирзиёев посетил парк “Янги Узбекистон” и возложил цветы к подножию монумента Независимости.

#Mirziyoyev #marosim #monument #Mustaqillik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

Шаҳидлар хотираси хиёбонида қатағон қурбонларини ёд этиш маросими бўлиб ўтди. Унда Президент Шавкат Мирзиёев иштирок этди.

На аллее "Шахидлар хотираси" состоялась церемония поминовения жертв репрессий. В ней принял участие Президент Шавкат Мирзиёев.

#Mirziyoyev #marosim #shahidlar #xotira

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

«БИР БЎЛСАК – ЯГОНА ХАЛҚМИЗ, БИРЛАШСАК – ВАТАНМИЗ!»

Ватанимиз мустақиллигига бу йил 33 йил бўлди. Ўтган давр мобайнида барча соҳаларда кўплаб улкан ислоҳотлар амалга оширилди. Бу жараён ҳозир ҳам изчил давом этяпти.
Ватанимиз равнақи йўлида жон куйдириб ҳаракат қилаётган барча соҳа раҳбарларию ходимларининг хайрли ишларида Аллоҳ таоло мададкор бўлсин! Истиқлол буюк аждодларимиз орзу қилган улкан саодатдир.

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

📢 ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ДИНИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИГА КИРИШ ТЕСТ НАТИЖАЛАРИ (МАНДАТ) ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ.

Абитуриентлар мандат натижаларини @mandatmuslimbot га имтиҳон рухсатномасида тақдим этилган ID ( ёки логин) рақамини киритиш орқали ҳамда ўзлари ҳужжат топширган диний таълим муассасаларининг қуйидаги ижтимоий тармоқ саҳифаларидан билиб олишлари мумкин:


Тошкент ислом институти: /channel/oliymahad
Мир Араб олий мадрасаси: /channel/Mirarabuz
"Кўкалдош": ЎМИТМ: /channel/kukaldoshuz
"Хадичаи Кубро" АҚЎМИТМ: АЎМИТМ: /channel/xadichauz
"Ҳидоя" ЎМИТМ: /channel/hidoyauz
"Саййид Муҳйиддин махдум" ЎМИТМ: /channel/maxdumuz
"Хожа Бухорий" ЎМИТМ: /channel/Xojabuxoriy
"Мир Араб" ЎМИТМ: /channel/mirarabmadrasa
"Жўйбори Калон" АҚЎМИТМ: /channel/juyborikalon
"Фахриддин ар-Розий" ЎМИТМ: /channel/arroziyuz
"Муҳаммад ал-Беруний" ЎМИТМ: /channel/alberuniyuz
"Имом Термизий" ЎМИТМ: /channel/termiziylar

📝 Олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларига мандат натижаларидан норози бўлган абитуриентлар мандат натижалари эълон қилинган вақтдан бошлаб 24 соат давомида ҳужжат топширган таълим муассасасига ёзма ариза билан мурожаат қилиш орқали АПЕЛЛЯЦИЯ беришлари мумкин. Апелляция жараёнлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади. Апелляция аризаларини кўриб чиқиш санаси ва вақти бўйича қўшимча маълумот берилади.

🤲Талабалик бахтига эришган ёшларни чин қалбдан қутлаймиз!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Таълим ва илмий-тадқиқот бўлими.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

Давлатимиз раҳбари Самарқандга келгач, Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

🗣 ХАЛҚАРО КОНГРЕСС АМАЛИЙ ТАКЛИФ, ИЛҒОР ТАШАББУС ВА ИННОВАЦИОН ЛОЙИҲАЛАРГА БОЙ БЎЛДИ

Бугун, 26 август куни Самарқандда “Буюк аждодлар мероси – III Ренессанс пойдевори” VIII халқаро конгресси муваффақиятли якунлади. Мазкур нуфузли тадбирда 4 кун давомида Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш ҳамда Ислом цивилизацияси маркази фаолиятининг жорий ва келажакка мўлжалланган режалари, муҳим лойиҳалари тақдимотлари бўлиб ўтгани унинг амалий аҳамиятини оширди.


🎙 Уч юздан зиёд иштирокчи қатнашган конгрессда Ўзбекистон Республикаси Президентининг дин ва миллатлараро муносабатлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Музаффар Камилов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев, Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази директори Фирдавс Абдухолиқов, шунингдек, хорижлик ТУРКСОЙ халқаро ташкилоти Бош котиби Султон Раев, Халқаро Туркий Академияси президенти, академик Шайн Мустафоев кабилар ҳам иштирок этиб, нутқ сўзладилар.

💬Бундан 7 йил муқаддам Ислом цивилизацияси маркази фаолияти йўлга қўйилиши мамлакатимизда Учинчи уйғониш даври пойдеворини барпо этиш учун катта асос бўлди. Давлатимиз раҳбари ушбу марказга ташрифлари чоғида мажмуани кўркам ва сифатли қилиб қуриш билан бирга, унинг мазмунига алоҳида эътибор қаратиш зарурлигини таъкидладилар. Шунингдек, марказ халқимизнинг маънавий қудрати қай даражада эканини кўрсатиш кераклигини ҳам алоҳида қайд этдилар.

Шу боис, ушбу муассасага юртимизнинг илм-фан тараққиётида тутган ўрни, буюк алломаларимизнинг жаҳон тамаддунига қўшган ҳиссаси ва Ислом динининг мазмун-моҳиятини кенг ёйиш каби вазифалар юклатилди.


🤔 Ўтган даврда марказда илмий изланишлар олиб борилди, аждодларимизнинг асарлари тадқиқ қилиниб, таржималар амалга оширилди. Биргина мисол сифатида “Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида” лойиҳасида 70 жилдлик китоб-альбомлар нашр қилиниб, энг машҳур кутубхоналар, олийгоҳ ва музейлар, илм масканларига етказиб берилди. Ана шу ишларнинг узвий давоми сифатида ушбу анжуман кунларида яна 10 та янги жилд тақдимоти ўтказилгани қувончли воқеа бўлди.

🟢Халқаро тадбирга ташриф буюрган дунёнинг 35 та давлатидан 200 га яқин иштирокчи Ислом цивилизацияси маркази фаолиятига оид муҳим лойиҳаларни тақдим қилдилар. Айниқса, ИРСИКА, АЙСЕСКО, ТУРКСОЙ, «ал-Фурқон» жамғармаси раҳбарлари, Халкаро Турк академияси, Араб давлатлари лигаси ва бошқа халкаро ташкилотлар вакиллари таклифлари муҳим аҳамиятга эга бўлди.

Халқаро конгресс доирасидаги мазкур марказ фаолиятини ривожлантириш, нодир қўлёзма ва асарларни тарғиб этиш борасидаги таклиф-тавсиялар, маъруза ва ташаббуслар маънавий тараққиётга ҳисса қўшади. Иштирокчилар томонидан тақдим этилган фикр-мулоҳазалар асосида бу марказ замонавий жиҳозланади, маънавий жиҳатдан зийнатланади ҳамда экспонатлар билан бойитилиб, инсонлар руҳий озиқа ва маданий-маърифий билим оладиган муҳташам масканга айланади, инша Аллоҳ.


📔 Дарҳақиқат, марказда аждодларимизнинг асарлари тадқиқ этилади, таржималари амалга оширилади, китоблар чоп этилади. Ушбу мақсадда маҳаллий ва хорижий энг етакчи олимлар, мутахассислар ва илмий изланувчилари жалб қилинади.

Мажмуанинг қурилиш ишлари ниҳояланиб, тўлақонли иш бошлаши аҳолимиз учун ҳам, дунё халқлари учун ҳам улкан тарихий воқеага айланиши, шубҳасиздир.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

“КУЛОЛ-ҚЎРҒОН” ЖОМЕ МАСЖИДИДА ҲАШАР ЎТКАЗИЛДИ

Мамлакатимизда 24-25-август кунлари “Маҳалла обод – юрт обод” шиори остида умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилмоқда.
24-август шанба куни “Кулол-Қўрғон” жоме масжидида масжид ходимлари ва масжид жамоаси томонидан ҳашар ўтказилди.
Ҳашарда масжид жамоаси ва масжид ишчи ходимлари иштиёқ билан ишлашди, масжид биноларининг олди, ариқлар, экилган дарахтлар ва гулларнинг атрофи тозаланди, гул кўчатлари экилди ва дарахтларга шакл берилиб оқланди, йўлаклар супурилди.

“Кулол-Қўрғон” жоме масжиди ноиб имоми Муҳаммад Баҳодир

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар:
"مَنْ نَفَّسَ عَنْ مُؤْمِنٍ كُرْبَةً مِنْ كُرَبِ الدُّنْيَا، نَفَّسَ اللَّهُ عَنْهُ كُرْبَةً مِنْ كُرَبِ يَوْمِ الْقِيَامَةِ، وَمَنْ يَسَّرَ عَلَى مُعْسِرٍ، يَسَّرَ اللَّهُ عَلَيْهِ فِي الدُّنْيَا وَالْآخِرَةِ، وَمَنْ سَتَرَ مُسْلِمًا، سَتَرَهُ اللَّهُ فِي الدُّنْيَا وَالْآخِرَةِ، وَاللَّهُ فِي عَوْنِ الْعَبْدِ، مَا كَانَ الْعَبْدُ فِي عَوْنِ أَخِيهِ" (رَوَاهُ الإِمَامُ التِّرْمِذِيُّ عن أبي هريرة رضي الله عنه).
яъни: “Ким бир мўминдан дунё машақатларидан бирини аритса, Аллоҳ таоло қиёмат куни унинг машаққатларидан бирини аритади. Ким бир камбағалнинг ишини енгиллатса, Аллоҳ унинг бу дунёю охират ишларини енгиллатади. Ким бир мусулмоннинг айбини беркитса, Аллоҳ унинг айбини дунёю охиратда беркитади, модомики киши биродарини ёрдамида экан, Аллоҳ уни ёрдамидадир” (Имом Термизий ривоятлари).

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

Аллоҳ таоло:
وَمَا أَرْسَلْنَاكَ إِلَّا رَحْمَةً لِلْعَالَمِينَ
яъни: “(Эй, Муҳаммад!) Биз Сизни (бутун) оламларга айни раҳмат қилиб юборганмиз”, деб марҳамат қилган (Анбиё сураси 107-оят).
Оятдаги “раҳмат” жуда кенг маънони англатади. Бу ҳақда Ибн Аббос разияллоҳу анҳумодан қуйидагилар нақл қилинган: “Аллоҳ таоло Ўз пайғамбари Муҳаммад алайҳиссаломни дунёдаги барча мўминлару кофирларга раҳмат (меҳрибон) қилиб юборди. Мўминларга бу Зотни меҳрибонликлари – Аллоҳ таоло бу Зот сабабли мўминларни ҳидоят қилди, тўғри йўлга бошлади. Натижада, мўминлар Аллоҳга имон келтириш ва У Зот томонидан буюрилган амалларни бажариши сабабли жаннатга кирадиган бўлдилар. Энди, кофирларга бу Зотни меҳрибонликлари – олдинги умматлар пайғамбарларини ёлғонга чиқарган пайтларида уларни устига катта-катта балолар келган. Аммо Пайғамбаримиз алайҳиссаломни ёлғонга чиқарган ёки пайғамбар эканликларига ишонмаган қавмнинг устига Расулуллоҳнинг барокотларидан балоларни келиши кечиктирилди ва охиратга қолдирилди”.

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

#янги_ой_эълони
#ҳижрий_1446_йил

Фалакий ҳисоб-китобларга кўра, ҳижрий 1446 йил
Робиул-аввал ойининг 1-куни  2024 йил 4-сентябр чоршанба кунига тўғри келмоқда.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон янги чиққан ойни кўрсалар шундай дуо қилардилар:
"اللَّهُمَّ أَهِلَّهُ عَلَيْنَا بِالْيُمْنِ وَالْإِيمَانِ وَالسَّلَامَةِ وَالْإِسْلَامِ رَبِّي وَرَبُّكَ اللهُ"
Ўқилиши:
"Аллоҳумма аҳиллаҳу алайна бил-юмни вал-иймани, вас-салаамати вал-Ислами, Роббий ва Роббукаллоҳ”.

Маъноси: "Эй, Аллоҳим!  Бу ойни бизларга барака ва имон, саломатлик ва Ислом ойи қилгин! Эй, ҳилол, менинг ҳам, сенинг ҳам Роббинг Аллоҳдир!".

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Яхшиликка далолат қилувчи-ундовчи ўша яхшиликни қилувчи каби ажр олур”, деганлар (Имом Термизий ривояти).

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

🎁 ИМОМЛАР ТОМОНИДАН 3 МЛРД. СЎМЛИК ЎҚУВ ҚУРОЛЛАРИ ҲАДЯ ЭТИЛДИ

📚 Илм келажакка тикилган энг яхши сармоя. Ёш авлодни билимли қилиш миллат буюклигига хизмат қилади. Шу мақсадда ёшларнинг илм олиши ва жамият учун фойдали инсон бўлишига мамлакатимизда жуда катта эътибор қаратилмоқда.

🗣 Мана шундай эзгу ниятлар йўлида янги ўқув йили бошланиши олдидан республикамизда фаолият юритаётган имом-хатиблар саховатпеша инсонларни жалб қилган ҳолда эҳтиёжманд оилаларнинг 10 минг нафар фарзандига қарийб 3 миллиард сўмлик мактаб формаси, ўқув қуроллари ва сумкалар ҳадя қилдилар.


Таъкидлаш жоизки, бундай хайрли тадбирлар кўплаб эҳтиёжманд оилалар мушкулини осон қилиб, фарзандларини кўнглини шод этиши баробарида илм олишлари учун жуда катта кўмак бўлди.

🌙 Дарҳақиқат, Аллоҳ таоло сўнгги пайғамбари Муҳаммад алайҳиссаломга биринчи нозил қилган ваҳийси, Қуръони каримнинг энг аввалги оятларида бутун инсониятни ўқиш, илм олиш ва ёзишга буюриб: “Ўқинг (эй, Муҳаммад! Бутун борлиқни) яратган зот бўлмиш Раббингиз исми билан! (У) инсонни лахта қондан яратди. Ўқинг! Раббингиз эса карамлидир. У инсонга қалам билан (ёзишни ҳам) ўргатди. У инсонга билмаган нарсаларини билдирди”, деган (Алақ, 1-5).

🌙 Шунингдек, барчамизга маълум бўлган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Илм талаб қилиш ҳар бир мусулмонга фарздир”, деганлар (Имом Аҳмад ривояти).

💬 Демак, илм олмоқчи бўлган ўқувчи ёшларнинг таълим олишига китоб ва дафтарлар олиб бериш, зарурий ўқув қуроллари билан таъминлаш ҳам улкан савобли амаллардандир. Айниқса, кимки моддий ёрдамга муҳтож ўқувчига ҳомийлик қилса, унга ҳам талабанинг савобидек, ажр-мукофот берилади, дея умид қилинади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Яхшиликка далолат қилувчи-ундовчи ўша яхшиликни қилувчи каби ажр олур”, деганлар (Имом Термизий ривояти).

🌙 Азизлар, қўли очиқ кишилар илм олувчи ёшлардан хабар олиб, уларни моддий жиҳатдан таъминлаб турсалар, ажр устига ажр бўлади. Маълумки, илм ривожи учун сарфланган маблағлар куни келиб, юрт тараққиёти ва халқ фаровонлигига хизмат қилиши баробарида икки дунё саодатига омил бўлади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

«БИР БЎЛСАК – ЯГОНА ХАЛҚМИЗ, БИРЛАШСАК – ВАТАНМИЗ!»

Аллоҳ таоло юртимизни тинч ва обод қилсин! Мустақиллигимиз доимий бўлсин! Халқимизнинг ризқини мўл-кўл қилиб, ҳар жиҳатдан салоҳиятли юртлар сафида қилсин!

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

🇺🇿ВАТАНИМИЗ МУСТАҚИЛЛИГИНИНГ 33 ЙИЛЛИГИ МУБОРАК БЎЛСИН!

🗣 Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 33 йиллиги муносабати билан барча юртдошларимизни чин дилдан самимий муборакбод этамиз.

Азиз халқимизнинг Ватанимиз равнақи, динимиз ривожи, юртимиз тинчлиги ва фаровонлиги йўлида амалга ошираётган эзгу ишларида улкан муваффақиятлар тилаймиз.

🤲 Аллоҳ таоло истиқлолимизни абадий қилсин, мамлакатимиздан тинчлик-хотиржамлик, файзу барака аримасин.

🟢 Барча хайрли ишларимизда Ҳақ таоло ёру мададкор бўлсин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

Шавкат Мирзиёев: Энг катта мактаб, энг катта тарбия – тарихнинг ўзи

31 август – Қатағон қурбонларини ёд этиш куни. Шу муносабат билан Шаҳидлар хотираси хиёбонига давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, нуронийлар, зиёлилар йиғилди.

🖥 Батафсил

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

Қатағон қурбонлари ёд этилди

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

Туркиянинг Мерсин шаҳрида паром (кичик кема) кутаётган эр-хотин фарзандлари билан масжидга кириб, у ерда боласининг нафас олиш аппарати учун электр токидан фойдаланишган.

Улар масжидда пул ва қоғозда қуйидагича ёзув қолдиришган:

“Болалар касал бўлгани учун масжид розеткасидан фойдаландик, болалар респираторини (нафас олиш аппарати) ёқдик. Тўғри тушунишингизни сўраймиз”.

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

🕌 "КУЛОЛ-ҚЎРҒОН" ЖОМЕ МАСЖИДИ HАМОЗ ВАҚТЛАРИ!

30-августдан 5-сентябргача:

🌅 Бомдод - 05:10

☀️ Пешин - 13:00

🏙 Аср - 17:05

🌆 Шом - 19:05

🌃 Хуфтон - 20:30

@Kulol_Qorgon_masjidi

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

Самарқандга ташрифи чоғида давлатимиз раҳбари Ҳазрати Ҳизр мажмуасида ҳам бўлиб, мамлакатимизнинг Биринчи Президенти Ислом Каримов мақбарасига гул қўйди.

В ходе поездки в Самарканд глава нашего государства также посетил комплекс Хазрати Хизр и возложил цветы к могиле Первого Президента Ислама Каримова.

#Mirziyoyev #safar #Samarqand #xotira

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

Президент Шавкат Мирзиёев Самарқандга ташриф буюриб, Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди, мажмуадаги қурилиш ва пардозлаш ишлари билан танишди.

По прибытии в Самарканд Президент Шавкат Мирзиёев посетил мавзолей Имама Бухари и ознакомился с проводимой в комплексе строительной и отделочной работой.

#Mirziyoyev #safar #Samarqand #ImomBuxoriy

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

#xushxabar #umra #madina #makka
🕋 РАСМАН: УМРА МАВСУМИ 10 СЕНТЯБРДАН БОШЛАНАДИ!

📢 2024 йил 10 сентябрь кунидан Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва Дин ишлари бўйича қўмита томонидан ташкил этиладиган “Умра – 2024”нинг навбатдаги мавсуми бошланади. Ҳамюртларимиз "Uzbekistan Airways" АЖ авиакомпанияси орқали тўғридан-тўғри рейсларда Саудия Арабистонига олиб борилади.


🌙 Зиёратчиларимиз Мадина шаҳрида 3 кун, Макка шаҳрида эса 7 кун бўлади. Мавсум давомида тажрибали ишчи гуруҳи ва имом-хатиблардан иборат элликбошилар ҳамда малакали шифокорлар ҳамюртларимизга ҳамроҳ бўлади.

🏨 Мадина шаҳрида “Grand Shahba”, Макка шаҳрида эса “Marmara Group Hotel” меҳмонхоналарида юртдошларимиз истиқомат қиладилар. Меҳмонхоналар 3-4 ўринли бўлиб, 3 маҳал таомлар, ширинлик ва сархил мевалар тортиқ қилинади.

📍 Мазкур шаҳарларда муборак қадамжоларга зиёрат ташкил этилади.
🏪Меҳмонхоналарда тиббиёт пунктлари, транспорт хизмати ва ишчи гуруҳлари штаблари 24 соат давомида фаолият юритади.
💦Сафар якунида зам-зам суви ҳадя қилинади.

📞 Мурожаат учун телефонлар:
+998-99-882-18-58;
+998-77-085-18-58.

😎 ВИЛОЯТЛАРДАГИ ВАКИЛЛАРИМИЗ

😎 Haj va umra markazi:
📷Instagram 💬Telegram 🌐Facebook

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

Ассалому алайкум Азизлар Истиқлолимизнинг 33 йиллиги муносабати билан (24.08.2024) шанба куни масжидимизда ҳашар бўлади соат 09:00 дан Ин шаа Аллоҳ !!!

ҲАШАРГА МАРҲАБО АЗИЗЛАР!

🟢Аллоҳнинг байтига ўз ҳиссаcини қўшмоқчи бўлганлар ёрдамга келишларини сўраймиз, вақти йўқ саҳий инсонлар ҳашарга одам олиб келиши мумкин.
🕌🕌🕌🕌🕌

Кулол-Қўрғон” жоме масжиди жамоаси

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

🕌 "КУЛОЛ-ҚЎРҒОН" ЖОМЕ МАСЖИДИ HАМОЗ ВАҚТЛАРИ!

23-августдан 29-августгача:

🌅 Бомдод - 05:00

☀️ Пешин - 13:00

🏙 Аср - 17:15

🌆 Шом - 19:15

🌃 Хуфтон - 20:45

@Kulol_Qorgon_masjidi

Читать полностью…
Подписаться на канал