🕌 "КУЛОЛ-ҚЎРҒОН" ЖОМЕ МАСЖИДИ HАМОЗ ВАҚТЛАРИ!
12-июлдан 18-июлгача:
🌅 Бомдод - 04:10
☀️ Пешин - 13:00
🏙 Аср - 17:50
🌆 Шом - 20:05
🌃 Хуфтон - 21:40
@Kulol_Qorgon_masjidi
ИЛМИЙ СУҲБАТГА МАРҲАБО АЗИЗЛАР
04.07.2024 йил пайшанба куни "Кулол-Қўрғон" жоме масжиди имом-ноиби Устоз Абдулаҳад домла хуфтон намозидан кейин "НИКОҲ – МУҚАДДАС РИШТА" мавзусида суҳбат қилиб берадилар.
“Кулол Қўрғон” жоме масжиди матбуот хизмати
#Долзарб
1. 🗣 Жория ҳадиси: Эгри ва тўғри талғин
2. ❗️Огоҳ бўлинг, ёт ғоялар таъсирига тушиб қолманг.
/channel/shoshhanafiy
ЁШЛИК – ИЛМ ОЛИШ ВА КАМОЛОТГА ЭРИШИШ ДАВРИ
Шайх Саид Фуда ҳафизаҳуллоҳ айтади: «Ёшлик бу – илм-фан, фазилат ва камолга эришиш вақтидир. Бу вақтда ушбу амаллар орқали савоб ва яхшиликларга ноил бўлиш имконияти қўлга киритилади. Кексаликда эса унга эришиб бўлмайди. Демак, ёш инсон қувватли ва соғлик вақтида комилликни қўлга киритиш учун бор имкониятини сафарбар этсин. Мана шу айни ҳикмат ва камолотдир».
2024 йил 1 июль куни пойтахтимиздаги Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф мажмуаси мажлислар залида Ёшлар куни муносабати билан Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг ЎМИ тизимида хизмат қилаётган ёшларга Мурожаатномасини етказиш бўйича тадбир ташкил этилди.
Дастлаб Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов Муфтий ҳазратларининг Мурожаатномасини ёшларга ўқиб эшиттирдилар. Сўнгра Муфтий ҳазратларининг Мурожаатномаси мазмун-моҳияти ва аҳамияти шарҳлаб берилдилар.
"Бугун ёшларимизга Имом Қатода раҳимаҳуллоҳнинг бир туя китобни ёд олганини, Имом Шаъбийнинг: “Оқ нарсага ёзилган ҳар бир нарсани ёд олдим”, деган сўзини, Ашраф Али Таҳонавийнинг қисқа умри давомида бир ярим минг китоб ёзганини, Ибн Рушд умри давомида икки кеча: уйланган ва отаси вафот этган кеча китоб ўқий олмаганини бот-бот эслатиб туришимиз зарур. Шундагина улар устозлар не-не машаққатлар билан шу даражага етишганиин англайдилар ва уларни ҳурмат қилишни ўрганадилар", дея таъкидладилар Абдуқаҳҳор домла. Тадбирlдан сўнг пойтахтимизда фаолият юритаётган ёш имом-хатиблар, имом ноиблари учун дастурхон ёзилди. Ёш имомлар ва ноибларга совғалар берилди.
Хайрли дуолар билан тадбир ўз ниҳоясига етди.
✅ Улашинг | @MuslimShosh
Жума – мусулмонлар учун байрам
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Жума Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга нозил қилинди. Уни Жаброил алайҳиссалом олиб тушдилар. Ўшанда Жаброил алайҳиссаломнинг қўлларида ўртасида қора нуқтаси бор оппоқ ойна бор эди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй Жаброил, бу нима?” – деб сўрадилар. Жаброил алайҳиссалом: «Бу жума, Аллоҳ таоло буни Сизга ва сиздан кейинги умматларингизга байрам қилиб туширди. Унда Сиз ва умматларингиз учун яхшиликлар бор. Сиз ҳафта кунларининг аввалги кунини байрам қиласиз. Яҳудийлар ва насронийлар эса Сиздан кейин байрам қилишади. Унда дуолар ижобат бўладиган бир вақт бор. Банда ўша вақтда дуо қилиб, Роббидан нима яхшилик сўраса, ўша яхшилик унинг насибаси бор бўлса, Аллоҳ таоло у яхшиликни беради. Қандай ёмонликдан паноҳ сўраса, Аллоҳ таоло у ёмонликни ва ундан каттароғини ҳам ундан қайтаради. Бизлар жума кунини «явмил мазид (савоблари бисёр бериладиган кун) деб атаймиз», – деб жавоб берди».
Табароний ривоят қилган.
🗣ОАВ ходимларига Муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг қутловлари етказилди
🖥 БАТАФСИЛ
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
🕌 "КУЛОЛ-ҚЎРҒОН" ЖОМЕ МАСЖИДИ HАМОЗ ВАҚТЛАРИ!
28-июндан 4-июлгача:
🌅 Бомдод - 04:00
☀️ Пешин - 13:00
🏙 Аср - 17:50
🌆 Шом - 20:05
🌃 Хуфтон - 21:50
@Kulol_Qorgon_masjidi
#ОГОҲ_БЎЛИНГ #ДОЛЗАРБ
1. 🔥 Турли хил оқимлар раҳнамолари тасиридан эҳтиёт бўлинг
2. ❗️Огоҳ бўлинг, ёт ғоялар таъсирига тушиб қолманг. Ўзингиз ва яқинларингиз ҳаётига бефарқ бўлманг!
3.❓ Замонамиздаги айрим ғулуга кетган кишиларнинг ислом динига оид ......,?
/channel/shoshhanafiy
#ДОЛЗАРБ
1 - ❓Республикамиз ҳудудидаги диний мазмундаги рисолалар,китоб ва бошқа турдаги материаллар қайси ҳужжат асосида тартибга солинади ?
2- 🪦Қабристонга туташ масжидларда намоз ўқиш жоизми?
3 - ❗️Қидирув
4 -👳♂️ Ислом ниқоби остидига терорчилик ҳаракатларидан огоҳ бўлайлик
/channel/shoshhanafiy
📢 Ҳожиларнинг илк гуруҳлари юртимизга етиб келди
Бугун, 22 июнь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари бошчиликларидаги ҳожиларимизнинг дастлабки гуруҳлари эсон-омон она диёримизга етиб келдилар.
🕋 2024 ЙИЛДА 1,8 МИЛЛИОНДАН ЗИЁД ЗИЁРАТЧИ ҲАЖ АМАЛИНИ АДО ЭТДИ
📊 Саудия Арабистони Подшоҳлиги статистика Бош бошқармаси ҳаж амалларини бажариш учун келган зиёратчилар сонини эълон қилди. Унга кўра:
🗣 Бу йил 1 миллион 833 минг 164 нафар киши ҳаж амалини адо этган. Шундан маҳаллий зиёратчилар сони 221 минг 854 нафар.
🇺🇿 Бу йил юртимиздан 15 минг нафардан зиёд фуқаро ҳаж ибодатини адо этишга муяссар бўлди.
ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!
«Эй, иймон келтирганлар! Қачон Жума куни намозга нидо қилинса, Аллоҳнинг зикрига шошилинглар ва савдони тарк этинглар. Агар билсангиз, ана шундоқ қилмоғингиз сиз учун яхшидир», (Жума сураси 9-оят)
Тошкент шаҳар Юнусобод тумани “Кулол-Қўрғон” жоме масжиди
/channel/Kuloliy
🕌 "КУЛОЛ-ҚЎРҒОН" ЖОМЕ МАСЖИДИ HАМОЗ ВАҚТЛАРИ!
21-июндан 27-июнгача:
🌅 Бомдод - 04:00
☀️ Пешин - 13:00
🏙 Аср - 17:50
🌆 Шом - 20:05
🌃 Хуфтон - 21:50
@Kulol_Qorgon_masjidi
#haj2024
#nocomment
🕋 ҒАНИМАТ ФУРСАТ
🎞 shayxnuriddinxoliqnazar">YouTube |💻Instagram |📝 Facebook
🌐 /channel/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
#Муҳим
"ҲОЖИЛАРИМИЗ, СИЗ КАМТАР БЎЛИНГ, БАРЧАГА ИБРАТ БЎЛИНГ!
СИЗНИ КУТИБ ОЛАЁТГАНЛАРГА ҲАМ ТАЙИНЛАНГ... "
Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов
✅ Улашинг | @MuslimShosh
ҒАЗЗОЛИЙ ҲИКМАТЛАРИ:
Садақа бериш учун чўнтагимизнинг қайсидир бурчагида қолиб кетган чақани ахтарамиз. Сўнгра эса, Аллоҳ таолодан Фирдавс жаннатини ато этишини сўраймиз. Берадиганимиз қанчалар оз, талабимиз эса, қанчалар буюк.
(Ўйлаб кўриш учун)
Яхшилик сизнинг назарингизда қанчалик арзимас кўринсада, уни қилишдан оринманг. Сиз билмайсизки, қайсидир яхшилигингиз жаннатга киришингизга сабаб бўлиб қолади.
ИБРАТЛИ ҲИКОЯ
Ота-онаси ҳар йили ёзда поездда ўғилларини бувисининг ёнига олиб борар ва бир неча кундан кейин яна поездда қайтишарди. Бироз катта бўлганида бола ота-онасига:
- Энди катта бўлдим, бу йил бувимнинг ёнига бир ўзим борсам бўладими, нима дейсизлар деди?
Бироз баҳслашишдан кейин ота-онаси баҳамжиҳат фикр билдиришди. Поезд бекатида ўғилларига қўл силтаб, кузатиб, вагон ойнасидан қайта-қайта эҳтиёт бўлишини уқтиришар экан, бола яна ўша гапларни такрорлади:
- Ҳа, биламан, биламан юз марта айтдингиз..!
Поезд ҳаракатланаётганида отаси:
- Ўғлим, мабодо, ўзингни ёлғиз ҳис этсанг, безовталансанг, ёҳуд қўрқсанг, бу сен учун деди ва ўғлининг чўнтагига бир нима қўйди.
Ва бола энди бир ўзи қолди.
Атрофда бегона одамлар, қоқиниб-суртиниб кулишар, купега кириб-чиқардилар.
Вагон назоратчиси боланинг билетига қараб, бир ўзи сафарга чиққанини сўраб савол берди. Кимдир унга ачиниб қаради. Болага имо ишора қилиб шивир-шивир қилганлар бўлди. Бола бирданига беҳузур бўлди ва ҳар нигоҳдан хотиржамлиги қоча бошлади.
Бошини қуйи солди, ўриндиқнинг бир бурчагида ўтириб қолди ва кўз ёшлари қуйилиб кела бошлади.
Шу пайтда отаси чўнтагига бир нарса қўйганини эслади. Қўллари титраб кичкина қоғоз парчасини топиб очди.
Қоғозда шундай ёзилганди:
"... Ўғлим, биз охирги вагондамиз!"
Биз - ота оналар болаларимизга мустақил қарор қабул қилишига изн беришимиз, уларга ишонч билдиришимиз керак, аммо улар ҳаётга кўникма хосил қилгунларигача охирги вагонда бўлишимиз керак...
🕌 "КУЛОЛ-ҚЎРҒОН" ЖОМЕ МАСЖИДИ HАМОЗ ВАҚТЛАРИ!
5-июлдан 11-июлгача:
🌅 Бомдод - 04:00
☀️ Пешин - 13:00
🏙 Аср - 17:50
🌆 Шом - 20:05
🌃 Хуфтон - 21:50
@Kulol_Qorgon_masjidi
#Долзарб
1. ✍️ Диний мазмундаги материалларни таёрлашда муаллифлар нималарга аҳамият қаратиш лозим?
2. 🗣Ақида илмини ўрганишнинг ҳукми
3. ❗️Огоҳ бўлинг, ёт ғоялар таъсирига тушиб қолманг.
/channel/shoshhanafiy
#КОНДИЦИОНЕР
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ АЗИЗЛАР!
КОНДИЦИОНЕРЛАР ЎРНАТИЛДИ БУГУН БОМДОД НАМОЗИДАН ИШЛАМОҚДА.
ЭҲСОН СОҲИБЛАРИ ВА УСТАЛАР, ЁРДАМ БЕРГАНЛАР, ҲАШАРГА КЕЛГАНЛАР БАРЧА-БАРЧАНИ ҲАҚҚИГА ДУОДА БЎЛАМИЗ АЗИЗЛАР!
"Кулол Қўрғон" жоме масжиди маъмурияти
📢 МАТБУОТ ВА ОАВ ХОДИМЛАРИ ҚУТЛАНДИ
🗣Бугун, Ўзбекистон мусулмонлари идорасида 27 июнь – “Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни” муносабати билан маърифий тадбир ўтказилди. Унда матбуот, телевидение, радио, интернет сайтлари ходимлари, блогерлар ҳамда Диний идоранинг ҳудудий вакиллари Матбуот хизмати ходимлари иштирок этди.
📖 Қуръони карим ва тажвидни ўргатиш бўлими мудири Шайх Алижон қори ОАВ вакилларини байрам билан қутлаб, мўмин-мусулмонлар манфаати, дин ғами ва Ватан тақдирини юрагидан ўтказиб ишлайдиган ижод аҳлининг даъваткор сўзи, ибратли фаолияти таҳсинга лойиқ эканини билдириб, муборак динимизни кенг ёйиш, диний-маърифий ишларни халқимизга тўлақонли етказишда ижод аҳлининг жуда ҳам катта ўрни борлигини алоҳида қайд этди.
#Долзарб
1. 🌎 Ўзбекистонда тақиқланган гуруҳлар фаолияти дунё ҳамжамиятида.
2. 🧎♂️Бир мазҳабга эргашишнинг ҳукми қандай?
3. ❗️Огоҳ бўлинг, ёт ғоялар таъсирига тушиб қолманг.
/channel/shoshhanafiy
#КОНДИЦИОНЕР
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ АЗИЗЛАР!
Ҳисобот
24.06.2024 ЙИЛ ДУШАНБА КУНИ
ЎРНАТИШ ВА МАНТАЖ ИШЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА
ҲАШАРГА ТАКЛИФ ЭТАМИЗ ЧИЛЛЕР ВА КОНДИЦИОНЕР УСТАЛАРИНИ
Шу иссиқда ишлаётган усталаримиз ҳаққига дуода бўласизлар.
Тез кунларда ишга туширамиз Ин Ша Аллоҳ.
Барча кондиционерлар ўрнатилди электр мантаж ишлари давом этмоқда
#КОНДИЦИОНЕР
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ АЗИЗЛАР!
Ҳисобот
23.06.2024 ЙИЛ ЯКШАНБА КУНИ
ЎРНАТИШ ВА МАНТАЖ ИШЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА
ҲАШАРГА ТАКЛИФ ЭТАМИЗ ЧИЛЛЕР ВА КОНДИЦИОНЕР УСТАЛАРИНИ
Шу иссиқда ишлаётган усталаримиз ҳаққига дуода бўласизлар.
Тез кунларда ишга туширамиз Ин Ша Аллоҳ.
Барча кондиционерлар ўрнатилди электр мантаж ишлари давом этмоқда
#КОНДИЦИОНЕР
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ АЗИЗЛАР!
Ҳисобот
21.06.2024 ЙИЛ ЖУМА КУНИ
ЎРНАТИШ ВА МАНТАЖ ИШЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА
ҲАШАРГА ТАКЛИФ ЭТАМИЗ ЧИЛЛЕР ВА КОНДИЦИОНЕР УСТАЛАРИНИ
Шу иссиқда ишлаётган усталаримиз ҳаққига дуода бўласизлар.
Тез кунларда ишга туширамиз Ин Ша Аллоҳ.
3 таси ўрнатилди
🌙 РАҲМОННИНГ МЕҲМОНЛАРИГА ХИЗМАТ ҚИЛИШ – ШАРАФ!
🗣Бугун, 20 июнь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари иштирокларида “Ҳаж – 2024” мавсуми делегацияси аъзолари, ишчи гуруҳи, элликбошилар, шифокорлар ва ошпазлар жамоалари иштирокида ҳаж ибодати муваффақиятли амалга оширилгани юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.
Шунингдек, ҳаж мавсуми давомида юртимиз ҳожилари Исломнинг бешинчи фарзини бажариш чоғида ҳукуматимизнинг бевосита кўмагини, беқиёс ғамхўрлигини ҳис қилиб турганлари, улар учун барча шарт-шароитлар муҳайё этилганини алоҳида қайд этдилар. Айниқса, Президентимизнинг ҳожилар ҳолидан хабар олиб қўнғироқ қилгани, Қурбон ҳайити билан бутун халқимизни қутлагани барча юртдошларимиз қатори ҳаж сафарида юрган ҳамюртларимизни ҳам ниҳоятда қувонтирганини Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари алоҳида таъкидладилар.
#КОНДИЦИОНЕР
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ АЗИЗЛАР!
ЎРНАТИШ ВА МАНТАЖ ИШЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА
ҲАШАРГА ТАКЛИФ ЭТАМИЗ ЧИЛЛЕР ВА КОНДИЦИОНЕР УСТАЛАРИНИ
Шу иссиқда ишлаётган усталаримиз ҳаққига дуода бўласизлар.
Тез кунларда ишга тушурамиз Ин Ша Аллоҳ.
Диний-маърифий йўналишдаги масалалар кўриб чиқилди
Президент Шавкат Мирзиёевга диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ишлар ҳақида ахборот берилди.
⚡️ Батафсил
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
#КОНДИЦИОНЕРЛАР_КЕЛДИ
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ АЗИЗЛАР!
Барчага раҳмат эълондан сўнг ушбу суратдаги канальный кондиционердан жами 8 (САККИЗ) ДОНА – 1 дона олдин келган эди, бугун 7 (етти) дўкондан олиб келинди.
Саҳий бандаларидан Аллоҳ таоло рози бўлсин! Бу каби хайрли ишлар кўп инсонлар билан биргаликда бўлади албатта. Шу ҳайрли ишга ҳиссасини қўшган азизларимиздан Аллоҳ таоло рози бўлсин. Кран ёрдамида масжид тепасига чиқарилди.
ЎРНАТИШ ВА МАНТАЖ ИШЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА ҲАШАРГА ТАКЛИФ ЭТАМИЗ ЧИЛЛЕР ВА КОНДИЦИОНЕР УСТАЛАРИНИ
Тез кунларда ўрнатамиз Ин Шаа Аллоҳ.
Таклифлар учун масжид маъмуриятига (94-666-25-80) алоқага чиқишларини сўраймиз.