kuloliy | Неотсортированное

Telegram-канал kuloliy - Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

1022

Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси Тошкент шаҳар "Кулол-Қўрғон" жоме масжидининг телеграм тармоғидаги канали

Подписаться на канал

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

🕋 ҲОЖИЛАРИМИЗ 22 ИЮНДАН ЮРТИМИЗГА ҚАЙТАДИ

📢 “Ҳаж – 2024” мавсуми ибодату зиёратларини кўтаринки кайфиятда ниҳоясига етказаётган зиёратчиларимиз жорий йилнинг 22 июнь – 12 июль кунлари юртимизга қайтиб келади.

🛫 Юртдошларимиз Жидда шаҳридан Ўзбекистоннинг 10 та ҳудуди – Тошкент, Наманган, Фарғона, Бухоро, Самарқанд, Қарши, Термиз, Навоий, Нукус ва Урганч шаҳарларига “Uzbekistan Airways”нинг тўғридан-тўғри авиқатновлари орқали парвоз қилиб, қайтиб келадилар.

Ташиш ишларига “Uzbekistan Airways” акциядорлик жамиятидан малакали учувчи ва борт кузатувчилари жалб этилган. Ҳожиларимизга ҳаво саҳнида турли таом ва ичимликлар тақдим этилади.

🤲 Ҳамюртларимизнинг ибодатлари қабул, дуолари мустажоб бўлсин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

#КАЛОНКАЛАР

Ассалому алайкум азизлар!
Саҳий инсонлар томонидан “Кулол-Қўрғон” жоме масжидига янги микрафон ва калонкалар ўрнатилмоқда.
Аллоҳ таоло рози бўлсин саҳий бандаларидан. Ўша микрафон ва калонкадан айтилган ҳар бир оят, ҳадис, масала, азон ва тасбеҳлар савоби садақаи жория бўлсин!

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

БЕРУВЧИ ҚЎЛДАН ҲАМ, ОЛУВЧИ ҚЎЛДАН ҲАМ АЛЛОҲ ТАОЛО РОЗИ БЎЛСИН!

Бугун 17-июнь душанба куни Юнусобод тумани «Кулол Қўрғон» жоме масжиди имом-хатиби Шуҳрат Ғаимов бошчилигида масжид имом-ноиблари масжидга яқин ҳудудлардаги “Кулол Қўрғон”, “Барҳаёт”, “Халқабоғ”, “Аҳмад Дониш” ва “Мурувват” маҳалла фуқаролар йиғинидаги 27 та кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олдинди.
Жумладан, қурбонлик гўштлари (98 кг гўшт) ёрдамга муҳтож ногиронлар, ёлғиз кексалар, боқувчисини йўқотган фуқаролар, кам таъминланган оилаларга берилди. Ҳар бир оилага ўрта миқдорда 3-4 кг атрофидаги гўшт тарқатилди.
Қайд этиб ўтамиз, бугун «Кулол Қўрғон» жоме масжиди қурбонлик соҳибларидан келган гўштлар шариатда айтилган ўринларга етказилди.
Берувчи қўлдан ҳам, олувчи қўлдан ҳам Аллоҳ таоло рози бўлсин!
Шу ўринда «Кулол Қўрғон» жоме масжиди жамоаси ушбу қурбонлик гўштларини тарқатишда кўмакдош бўлган барча кўнгилли инсонларга ташаккур айтади!
Ушбу хайрли ишлар давом этади….

«Кулол Қўрғон» жоме масжиди матбуот хизмати

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

Макка аҳлининг аёлларида бир одат бор, улар арафа куни Байтуллоҳ сахни кишилардан холий бўлиб қолмасин деб тавофга чиқадилар, эрларини аксари Арафотга, Муздалифа ва Минога ҳожилар хизматига чиқишади, озгинасигина ҳарами шарифга ифтор ва шому хуфтонни жамоатда ўқишга келадилар, шунинг учун суратда кўриб турганингиздек ажоиб ҳолат юз беради.
Бу аёллар Ҳарами шариф мунисалари деб аталишади, Аллоҳ улардан рози бўлсин.

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

ҚУРБОНЛИК ГЎШТИ

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади. «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Одамзот сўйиш куни қон чиқаришдан кўра Аллоҳга маҳбуброқ иш қилган эмас. Албатта, у(ҳайвон)лар қиёмат куни шохлари, жунлари ва туёқлари билан келурлар. Албатта, қон ерга тушишидан олдин Аллоҳнинг ҳузуридаги маконга етур. Уни чин кўнгилла чиқарингиз», дедилар». Иккисини Термизий ривоят қилган.
Қурбон ҳайитининг биринчи куни Аллоҳ таоло учун энг маҳбуб иш-қурбонлик сўйиш амалидир.

СИЗ УЧУН ВАКИЛ ТАРИҚАСИДА “КУЛОЛ-ҚЎРҒОН” ЖОМЕ МАСЖИДИ ХОДИМЛАРИ ҚУРБОНЛИК ГЎШТЛАРИНИ ҚУЛАЙ ҲАМДА ИШОНЧЛИ ҲАҚДОРЛАРИГА ЕТКАЗИБ БЕРАМИЗ. МАҲАЛЛАЛАРДАН КАМ ТАЪМИНЛАНГАН ВА БОҚУВЧИСИНИ ЙЎҚОТГАН ОИЛАЛАР РЎЙХАТИ БЕРИЛГАН.

Биз билан бир маҳаллада, бир кўчада ва кўп қаватли уйда яшаб, бир йилда бир марта қурбонлик кунлари гўшт ейдиган Ватандошларимиз бор.

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

#haj2024
#arafa

😎 ҲАЖИНГИЗ МАБРУР БЎЛСИН!

🎞 shayxnuriddinxoliqnazar">YouTube |💻Instagram |📝 Facebook

🌐 /channel/+ZgkOZopwJwc3ZWEy

Ўзбекистон мусулмонлари идораси"
Матбуот хизмати


#hajning_mukofoti_jannat
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

🌙 ҚУРБОН ҲАЙИТИ НАМОЗИНИ ЎҚИШ ТАРТИБИ

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

ARAFA MUBORAK BO'LSIN!

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

#ҒАФЛАТДА_ҚОЛМАНГ!
🌙 АРАФА КУНИ ТУТИЛГАН РЎЗА
2 ЙИЛЛИК ГУНОҲЛАРГА КАФФОРАТ


2024 йил 15 июнь шанба куни зулҳижжа ойининг 9-куни – арафа кунидир.


🌙 Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Арафа кунининг рўзаси ўзидан аввалги бир йил ва ўзидан кейинги бир йилнинг гуноҳларига каффорат бўлишини Аллоҳдан умид қиламан”, дедилар (Имом Муслим ривояти).

Оғиз ёпиш ва очиш вақти (Тошкент вақти билан):
Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 03:04
Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 20:00

🤲 Саҳарлик дуоси:
Холис Аллоҳ учун нафл рўза тутишни ният қилдим.

🤲 Ифторлик дуоси:
Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва аълайка таваккалту ва аъла ризқика афторту, фағфирлий я Ғоффару ма қоддамту ва ма аххорту.

Аллоҳим, ушбу рўзамни Сен учун тутдим ва Сенга иймон келтирдим ва Сенга таваккал қилдим ва берган ризқинг билан ифтор қилдим. Ё гуноҳларни кечирувчи Зот, менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират қилгин.

🟢Ғафлатда қолманг! Арафа куни рўзасини тутишни ўтказиб юборманг! Буни бошқаларга ҳам эслатинг. Эҳтимол Сиз сабабли бошқалар ҳам рўза тутар.

🕓 Юртимиз ҳудудларидаги саҳарлик ва ифторлик вақтларининг Тошкент вақтига нисбатан тафовути:

Тошкентдан олдин: Ангрен - 1/4,  Андижон - 9/14,  Хонобод - 11/17, Шаҳрихон - 7/13, Хўжаобод - 9/16, Наманган - 7/11, Поп - 4/9, Чортоқ - 8/11, Чуст - 6/9, Фарғона - 4/13, Риштон - 2/12, Қўқон - 2/10, Қува - 6/14.

Тошкентдан кейин: Бекобод - 6/(-3), Бухоро - 29/15, Газли - 31/19,  Ғиждувон - 26/14, Қоракўл - 33/15, Гулистон - 7/0, Сардоба - 9/1, Жиззах - 14/1, Зомин - 12/0, Фориш - 14/5, Ғаллаорол - 15/2, Навоий - 24/11, Конимех - 23/13, Нурота - 19/12, Учқудуқ - 18/26, Нукус - 31/42, Мўйноқ - 23/49, Тахтакўпир - 24/42, Тўрткўл - 32/30, Қўнғирот - 29/47, Самарқанд - 20/4, Иштихон - 20/6, Мирбозор - 22/9, Каттакўрғон - 21/7, Ургут - 20/2, Термиз - 24/(-5), Бойсун - 31/(-3), Шўрчи - 26/(-5), Қарши - 29/6, Деҳқонобод - 29/1, Косон - 29/7,  Муборак - 29/10, Шаҳрисабз - 24/2, Ғузор - 29/3, Урганч - 35/35.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
#arafa #roza #vaqtlar
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

Эртага энг улуғ кунлардан бўлмиш - Арафа куни. Бу кунда орзу-умидларингизни, қалбингиздаги Аллоҳдан сўрайман, деб қўйган жамики истакларингизни сўраб олиш учун ажойиб фурсат!
Бу кунни ғанимат билинг ва уни асло қўлдан бой бериб қўйманг! Зеро, бу кунда осмон эшиклари очилади ва бу кундаги рўза икки йилги гуноҳларга каффорот бўлади.

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

«Эй, иймон келтирганлар! Қачон Жума куни намозга нидо қилинса, Аллоҳнинг зикрига шошилинглар ва савдони тарк этинглар. Агар билсангиз, ана шундоқ қилмоғингиз сиз учун яхшидир»,
(Жума сураси 9-оят)

Тошкент шаҳар Юнусобод тумани “Кулол-Қўрғон” жоме масжиди

/channel/Kuloliy

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

У ЭНГ САҲОВАТЛИНГИЗ ЭКАН

Қози Абу Абдуллоҳ Воқидий қуйидаги воқеани ҳикоя қилади:
Мен Яҳё ибн Холид Бармакий замонида (Ҳорун ар Рашид вазирларидан бири) ҳайит арафасида иқтисодий қийин аҳволга тушиб қолдим. Уйдагилардан бири "Ҳайит келиб қолди, уйда ҳеч нарса йўқ" деди. Тожирлардан бир дўстимга бориб, қарзга эҳтиёжим борлигини айтдим. Муҳри бузилмаган, ичида 1200 дирҳам пули бор халтани чиқариб берди. Олиб уйга қайтдим. Кириб ўтиргач, биров чақирди. Қарасам, пайғамбар авлодидан бўлган бир дўстим турибди. Қийин аҳволга тушиб қолганидан, қарзга эҳтиёжи борлигидан гап очди. Уйга кириб, аёлимга маслаҳат солдим. "Нима қилмоқчисиз?" деди. "Ярмини берсамми деб турибман" дедим. "Бўлмапти. Бозорда юрувчи одам сизга 1200 беради-ю, остонангизга пайғамбар алайҳиссаломга қариндош бўлган киши келса, ўша бозорчи берганнинг ярмини берасизми?! Ҳеч ҳам ярашмайди. Ҳаммасини беринг" деди у.
Халтанинг муҳрини бузмай, ҳаммасини олиб чиқиб бердим.
Бироз муддат ўтгач, яна биров чақирди. Чиқсам, бозорчи дўстим турибди.
Бозорчи дўстим ўша ҳошимий - пайғамбарзода дўстимнинг ҳам дўсти эди. Ўша куни у ҳам ҳошимий дўстимга қарз сўраб борибди. Ҳошимий дўстим халта муҳрини бузмай чиқариб берибди. Қараса, ўзининг менга берган халтаси. Дарров менинг олдимга келибди.
Биз шундай ҳолда экан, Яҳё Бармакий томонидан чопар келиб қолди. Мен унинг ҳузурига етиб бордим . "Мен амирул мўъминин билан баъзи муҳим ишларда машғул бўлиб, чопарим сизлардан кечикиб қолди" деди волий.
Унга бўлган воқеани сўзлаб бердим.
Шунда у ҳузуридаги хизматчига: "Эй Фалончи, анави динорларни олиб кел" деди.
Хизматчи 10 000 динор солинган халтани келтирди.
Яҳё ибн Холид халтани менга берар экан, шундай деди:
"Икки минги сизга, икки минги дўстингизга, икки минги ҳошимийга. Тўрт минги эса, аёлингизга. Чунки у энг саҳоватлингиз экан" !

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

🌙 МИНО ВА АРАФОТ ЗИЁРАТЧИЛАРНИ КУТИБ ОЛИШГА ТАЙЁР, ҒАНИМАТ ВАҚТЛАР БОШЛАНМОҚДА!

📍Шу кунларда 15 мингдан зиёд ўзбекистонлик зиёратчилар Маккаи мукаррамадаги меҳмонхоналардан ҳаж ибодатининг асосий амалларини бажариш учун Мино водийсига йўл оладилар.

🗣Таъкидлаб жоизки, бугунги кунгача Ўзбекистон ишчи гуруҳи вакиллари томонидан зиёратчиларимиз улуғ ибодатни бекаму кўст адо этишлари учун Мино, Арофат ва Муздалифа водийларида барча шарт-шароитлар тўлиқ тайёр ҳолатга келтирилган.

😄Айни мақсадда ишчи гуруҳи ва шифокорларнинг маълум аъзолари мазкур муборак водийларда бир муддат олдин бориб, зиёратчиларимизни кутиб олишга шай бўлиб турибдилар.

Хусусан, ҳожиларимиз учун Мино ва Арафот водийсида иссиқ ўтказмайдиган чодирларда “Sofa bed” (ёстиқ ва юмшоқ тўшак), “Martaba” (тўшак), кондиционер сингари қулайликлар қилинган. Шунингдек, барча шароитларга эга тиббиёт марказлари, 3 маҳал иссиқ овқат ва 24 соат давомида чой ва салқин ичимликлар билан таъминлаш йўлга қўйилади. Муздалифада эса ҳожиларга махсус тўшак ва соябонлар тарқатиш режалаштирилган.

☪️ Айни пайтгача соҳа раҳбарлари томонидан ишчи гуруҳи аъзолари, элликбошилар ва шифокорлар жамоасига ҳаж жараёнларини намунали бошқариш, белгиланган тартибларга риоя этиш ва шаръий масалалар ҳақида батафсил тушунтирилди.

🕋 Эслатиб ўтамиз, бўлғуси ҳожиларимиз 14 июнь жума куни Мино водийсида, 15 июнь шанба куни эса Арафот ва Муздалифа водийларида ҳаж амалининг асосий кунларини адо этадилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

#hajning_mukofoti_jannat
#haj2024
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

Ҳашарда хизмат қилаётган азизларимиздан Аллоҳ таоло рози бўлсин

Жаннатда қаср эгаларидан бўлишини Аллоҳ таолодан сўраймиз

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

Ассалому алайкум Азизлар Муборак Қурбон ҳайити муносабати билан эртага (13.06.2024) пайшанба куни масжидимизда ҳашар бўлади соат 09:00 дан Ин шаа Аллоҳ !!!

ҲАШАРГА МАРҲАБО АЗИЗЛАР!

🟢Аллоҳнинг байтига ўз ҳиссаcини қўшмоқчи бўлганлар ёрдамга келишларини сўраймиз, вақти йўқ саҳий инсонлар ҳашарга одам олиб келиши мумкин.
🕌🕌🕌🕌🕌

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

Усмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг:
«Ким Аллоҳнинг розилигини тилаб бир масжид қурса, Аллоҳ жаннатда унга ўшанинг мислини қуриб беради», деганларини эшитганман».
Бошқа бир ривоятда: «Жаннатда бир уй», дейилган.
Бешовларидан фақат Абу Довуд ривоят қилмаган.

@kulol_qorgon_masjidi

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

Ҳадисда шундай марҳамат қилинади:
عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: "لَيْسَ الْمُؤْمِنُ الَّذِي يَشْبَعُ وَجَارُهُ جَائِعٌ إِلَى جَنْبِهِ" (رواه الإمام الحاكم).
яъни: Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Ўзи тўқ бўлатуриб, ён қўшниси оч бўлган киши комил мўмин эмас” (Имом Аҳмад ривояти).

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

ҚУРБОНЛИК ГЎШТИ

Ҳақдорларга тарқатилмоқда куни кеча 124 кг гўшт ва турли озиқ овқат маҳсулотлари тарқатилди

Биз билан бир маҳаллада, бир кўчада ва кўп қаватли уйда яшаб, бир йилда бир марта қурбонлик кунлари гўшт ейдиган Ватандошларимиз бор.

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

АЛЛОҲ ТАОЛО БАРЧАМИЗГА ҚУРБОН ҲАЙИТИНИ МУБОРАК ҚИЛСИН, ЮРТИМИЗНИ ТИНЧ ВА ХОТИРЖАМ АЙЛАСИН! ЎЗИНИНГ РОЗИЛИГИ ЙЎЛИДА ХОЛИС НИЯТЛАР БИЛАН ҚИЛАЁТГАН ҚУРБОНЛИКЛАРИМИЗНИ, ИБОДАТЛАРИМИЗНИ ДАРГОҲИДА ҲУСНИ МАҚБУЛ АЙЛАСИН!

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

🌙 ҚУРБОН ҲАЙИТИ КУНИ БАЖАРИЛАДИГАН 13 АМАЛ

🌘 1. Арафа куни кечаси, яъни, ҳайит кунига ўтар кечасини бедор ўтказиш.
🚿 2. Ғусл қилиш.
👔 3. Энг яхши, янги ёки тоза кийимларни кийиш.
🌹 4. Хушбўйланиш.
🍲 5. Қурбон ҳайити намозига чиқишдан олдин ҳеч нарса емаслик.
🚶‍♂️ 6. Масжидга имкон бўлса пиёда ва эртароқ бориш.
📿 7. Йўлда таҳлил (Лаа илаҳа иллаллоҳ), такбир (Аллоҳу акбар) ва таҳмид (Алҳамдулиллаҳ) айтиш. "Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, Лаа илааҳа иллаллоҳу Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар ва лиллааҳил ҳамд".
🕌 8. Ҳайит намозидан олдин бошқа бирор нафл намоз ўқимаслик. Масжидга боргандан сўнг таҳийятул масжид ёки бошқа бирор нафл намоз ўқимасдан зикр қилиб ўтириш лозим.
🛣 9. Намозга бир кўчадан бориб, бошқасидан қайтиш.
🎉 10. Ҳайит билан муборакбод этиш. Саҳобалар: "Тақоббал Аллоҳ минна ва минкум (Аллоҳ биздан ҳам, сиздан ҳам қабул этсин)", деб бир-бирларини байрам билан табриклашарди.
👨‍👩‍👧‍👦 11. Аҳли аёл ва ёш болаларни хурсанд қилиш. Оилада байрам кайфиятини пайдо қилиш, совға-ҳадялар улашиш.
🌷 12. Қавм-қариндош, ёш улуғларни зиёрат қилиш.
🌼 13. Таниш-билиш, ёру дўст, қўни-қўшниларни байрам билан табриклаш.

😊 Қурбон ҳайитингиз муборак бўлсин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


#qurbon #hayit
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

Ўзбекистон халқига Қурбон ҳайити табриги

Муҳтарам ватандошлар!
Сиз, азизларни, бутун халқимизни тинчлик, меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик фазилатларидан тобора обод ва мунаввар бўлаётган юртимизга кириб келган Қурбон ҳайити билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.

Ушбу саодатли дамларда барчамиз бу улуғ айёмнинг руҳи ва шукуҳини чуқур ҳис этиб, эл-юртимиз билан биргаликда шундай ёруғ кунларга етказгани учун Яратганга чексиз шукроналар айтамиз...
⚡️Батафсил

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
#arafa 
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

#haj2024 #arafa
🤲 ЎЗБЕКИСТОН ҲОЖИЛАРИ ПРЕЗИДЕНТИМИЗ ВА ХАЛҚИМИЗГА ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИНИ ЙЎЛЛАДИЛАР

📍Муқаддас заминга ҳаж ибодатини адо этиш учун борган миллионлаб мўмин-мусулмонлар қатори 15 мингдан ошиқ юртдошларимиз Мино ва Арафот каби муборак манзилларда улуғ амалларни ихлос ила бажардилар.


Бугун, 15 июнь, ҳижрий 1445 йил 9-зулҳижжа арафа куни Маккаи мукаррамадаги Арафот ҳудудида бўлиб турган ҳожиларимиз ибодату дуоларда бўлиб, муҳтарам Президентимиз ва халқимизга Қурбон ҳайити муносабати билан ўз табрикларини йўлладилар. Уни ҳаж ибодатини ихлос ила адо этаётган ҳожиларимиз номидан Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқаназар ҳазратлари ўқиб эшиттирдилар.

🗣 Табрикда юртимиз тарихида илк марта Ўзбекистон ҳожиларига мамлакат Президенти даражасида эътибор кўрсатилгани алоҳида қайд этилиб, жумладан бундай дейилган:
“Ҳурматли Президент, Сизнинг телефон орқали муборак ҳаж зиёрати учун яратилган шароитлар ва саломатлигимиз ҳақида сўраганингиз ҳамда ҳар куни ҳолимиздан хабардор бўлиб турганингиз ибодат файзи билан юрган биз ҳожиларни чексиз даражада мамнун этди. Буни ҳар бир зиёратчи юракдан ҳис қилиб, кўзларида ёш ила Сизнинг ҳаққингизга алоҳида дуолар қилаётганини эътироф этишимиз даркор”.


🤲 Шунингдек, ҳожиларимиз гуноҳлар афв этиладиган ва дуолар ижобат бўладиган Арафотда туриб, Аллоҳ таолодан Юртбошимизга мустаҳкам соғлиқ, узоқ умр ва улкан муваффақиятлар тилаб, хайрли ишлари доимо бардавом бўлишини илтижо қилиб сўрашди.

📖 Шу билан бирга Аллоҳ таолога ихлос билан ибодат қилаётган ҳожиларимиз Арафот водийсида имом домлалар, мударрислар, талабалар, зиёратчилар ва уларнинг яқинлари томонидан ўқилган Қуръони каримнинг 10 мингдан зиёд хатмлари бахшида қилиниб, юртимиз, давлатимиз раҳбари ва халқимиз ҳаққига хайрли дуолар қилмоқдилар.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
#arafa
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

ТАКБИРИ ТАШРИҚ АЙТИШНИ УНУТМАНГ

أللهُ أكبر اللهُ أكبر، لا إلهَ إلَّا الله واللهُ أكبر، أللهُ أكبر ولله الحَمْد


Ўқилиши: Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар. Лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар. Аллоҳу акбар ва лиллааҳил-ҳамд.

Маъноси: Аллоҳ буюк, Аллоҳ буюк. Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. Аллоҳ буюк, Аллоҳ буюк. Ҳамду санолар Аллоҳ учундир.

Такбири ташриқ 15 июн бомдод намозидан бошлаб, ҳайитнинг тўртинчи куни 19 июн аср намозигача айтилади:
• 15 июн — 5 маҳал
• 16 июн — 5 маҳал
• 17 июн — 5 маҳал
• 18 июн — 5 маҳал
• 19 июн — 3 маҳал

Жами 23 маҳал намозда такбири ташриқни бир мартадан айтиш вожиб саналади.

Ушбу такбир хоҳ жамоат билан, хоҳ ёлғиз ўқилган ҳар бир фарз намозидан кейин айтилади.

Аёллар такбири ташриқни махфий айтишади.

Намозга кечикиб қўшилган киши ҳам намозини тўлиқ ўқиб бўлганидан кейин айтади.

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

Тунлар ичида энг улуғи Қадр туни бўлса, кунлар ичида энг улуғи Арафа кунидир.

Аммо Аллоҳ таоло Қадр кечасини рамазоннинг охирги ўн кечасининг бирига яширди, лекин Арафа кунини яширмади, балки Зулҳижжанинг тўққизинчи кунини очиқ-ойдин маълум қилиб қўйди. У Зотнинг биз бандаларига бўлган лутфи, марҳамати ва раҳмдиллиги туфайли. У Зот нақадар буюк!

Арафа кунида сўра, сўра! Сўрасанг албатта ижобат қилади.

Эртага #Арафа

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

#haj2024 #nocomment
🤲 МИНОДА ЗИЁРАТЧИЛАРИМИЗ УЛАМОЛАР СУҲБАТИНИ ТИНГЛАБ, ТОАТ-ИБОДАТЛАР БИЛАН МАШҒУЛ БЎЛМОҚДА

📢 Бугун, Зулҳижжанинг 8-куни меҳмонхонадан ташкилий гуруҳ бошчилигида автобусларда талбия айтиб, Минога етиб келган бўлғуси ҳожиларимиз: “Ё Аллоҳ, бу Минодир. Бас, дўстларинг ва аҳли тоатингга ато этган эҳсонларингдан менга ҳам инъом эт!”, дея дуолар ўқишди.

📍 Пайғамбар алайҳиссалом суннатларига мувофиқ, бугун Минода тарвия (ёлғон арафа) куни пешин, аср, шом, хуфтон намозлари ўқилади. Айни пайтда ўзбекистонлик зиёратчилар Мино водийсида эрта тонгдан то кун ботгунга қадар уламоларнинг суҳбатларидан баҳраманд бўлиб, тоату ибодат ва дуою илтижолар билан ўтказишмоқда.

🗣 Мино майдонида Ўзбекистон ҳожилари учун алоҳида жой ажратилган. Бу ерда ҳожиларимиз бемолол ибодат қилишлари учун шароит ҳозирланган. Шунингдек, тамадди қилишлари учун турли хил таомлар, чой, сув каби ичимликлар чодирларга олиб келиб улашилмоқда.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


#hajning_mukofoti_jannat
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

#haj2024
🕋 HAJ AMALLARINI BAJARISH TARTIBI (INFOGRAFIKA)

Ўзбекистон мусулмонлари идораси"
Матбуот хизмати


#hajning_mukofoti_jannat
#haj2024
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING

😎 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Ҳаж-Умра маркази

🌐Обуна бўлинг ва улашинг!
🌐Instagram 🌐Telegram

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

🕌 "КУЛОЛ-ҚЎРҒОН" ЖОМЕ МАСЖИДИ HАМОЗ ВАҚТЛАРИ!

14-июндан 20-июнгача:

🌅 Бомдод - 04:00

☀️ Пешин - 13:00

🏙 Аср - 17:45

🌆 Шом - 20:05

🌃 Хуфтон - 21:45

@Kulol_Qorgon_masjidi

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

Ҳашар давом этмоқда

Аллоҳ таоло рози бўлсин барчадан

Ўз меҳнати, техникаси ва маслаҳати билан хизматда фаол бўлди азиз халқимиз

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

🌙 ҚУРБОН ҲАЙИТИ НАМОЗИНИ ЎҚИШ ВАҚТЛАРИ

🕌 Юртимиздаги жоме масжидларда 2024 йил 16 июнь якшанба куни Қурбон ҳайити намози ўқилади. Унга кўра, Тошкент шаҳридаги жоме масжидларда эрталаб соат 05:10 да Қурбон ҳайити намози ўқилади.

🕓 Республикамизнинг бошқа ҳудудларида эса Қурбон ҳайити намози жоме масжидларда қуйидаги вақтларда адо этилади:

🟢Андижон 05:00
🟠Наманган 05:00
🟢Фарғона 05:00
🟠Тошкент ш. 05:10
🟢Тошкент в. 05:15
🟠Сирдарё 05:15
🟢Жиззах 05:15
🟠Самарқанд 05:20
🟢Сурхондарё 05:20
🟠Қашқадарё 05:25
🟢Навоий 05:25
🟠Бухоро 05:30
🟢Хоразм 05:45
🟠Қорақалпоғистон Рес. 05:50

🤔 Ушбу жадвалда кўрсатилган вақтлар қуёш чиққанидан кейин 15-20 дақиқалик фарқни инобатга олиб белгиланди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


#qurbon #hayit
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

#КОНДИЦИОНЕР

Ассалому алайкум!

Азизлар барчага раҳмат эълондан сўнг 20 га яқин мутаҳасислар келди маслаҳат бўлди. "Кулол-Қўрғон" жоме масжидидаги мавжуд ЧИЛЛЕР га қўшимча ушбу суратдаги канальный кондиционердан жами 8 (саккиз) дона қўйиш керак деган хулосага келинди. Эҳсон қиламиз деган саҳий бандаларидан Аллоҳ таоло рози бўлсин! Бу каби хайрли ишлар кўп инсонлар билан биргаликда бўлади албатта. Шу ҳайрли ишга ҳиссасини қўшмоқчи бўлган азизларимиз масжид маъмуриятига (94-666-25-80) алоқага чиқишларини сўраймиз. Дўкон эгасини рақамини берамиз. Тез кунларда ўрнатамиз Ин Шаа Аллоҳ.

Читать полностью…
Подписаться на канал