kuloliy | Неотсортированное

Telegram-канал kuloliy - Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

1022

Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси Тошкент шаҳар "Кулол-Қўрғон" жоме масжидининг телеграм тармоғидаги канали

Подписаться на канал

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

Президент Шавкат Мирзиёев “Муборак Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Қарорга кўра, 2024 йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 16 июнь – якшанбага тўғри келиши муносабати билан юртимизда 16 июнь Қурбон ҳайити байрами сифатида нишонланади.

Қурбон ҳайитининг биринчи куни дам олиш кунига тўғри келиши муносабати билан ушбу дам олиш куни 17 июнь – душанба кунига кўчирилади, 18 июнь – сешанба куни барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни бўлади.

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, масъул вазирлик ва идораларга муборак Қурбон ҳайитини халқимизнинг миллий анъана ва урф-одатларига уйғун ҳолда ўтказиш учун тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш, юртдошларимиз учун муборак Қурбон ҳайити кунларида мўътабар зиёратгоҳлар ва тарихий қадамжоларга зиёратларни ташкил этиш мақсадида қулай шароит ва имкониятлар яратиш топширилди.

Facebook|Instagram|X

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

Унинг биргина “Бўл!” дейиши кифоя!
Шунда юмшоқ новда тошни ҳам ёра олади!🤲

Маа шаа Аллоҳ .....

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

Кулол Қўрғон жоме масжиди

Меҳроб томонидаги бурчаткалар катта машиналар кириши ва бошқа айрим сабабларга кўра яроқсиз ҳолга келган эди

Эски бурчатка синиқлари олиниб ўрнига бугун жума намозидан сўнг 160 кв метр майдон саҳий инсонлар томонидан асфалт қилинди

Саҳийлар ҳаққига дуода бўласизлар

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

Дуода бўласизлар ҳар хафта ҳашар масжидда

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

🏫Yangi Filialga marhamat do'stlar.
Hoziroq ro'yhatdan o'ting va chegirmaga ega bo'ling. 

Manzil🏫 "Kulol Qo'rg'on" jome masjidi.

O'quv kursimizdagi tillar👨‍🏫:

✅ Arab tili 0 dan
✅ Ingliz tili (General & IELTS)
✅ Rus tili
✅ Koreys tili
✅ Turk tili
✅ Nemis tili
✅ Xitoy tili

Barchangizni Yangi Filialimizda kutib qolamiz😊.

Bizning o'quv kursimiz haqida qo'shimcha ma'lumot olish uchun Directga yozing yoki qo'ng'iroq qiling:👇

☎️ (77) 705 09 19

🌐 taplink.cc/perfectedu.uz

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

Энг яхши рағбат

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

🕌 БАҲОУДДИН НАҚШБАНД ЗИЁРАТГОҲИ – ТАРИХГА ҲУРМАТ ИФОДАСИ

Президент Шавкат Мирзиёев 31 май куни Бухоро вилоятига келди.

Ташриф хайрли амалдан - Баҳоуддин Нақшбанд мақбараси зиёратидан бошланди. Қуръон оятлари тиловат қилиниб, халқимизга тинчлик-фаровонлик тилаб дуо ўқилди.


🖥 Батафсил ўқиш

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

🕌 "КУЛОЛ-ҚЎРҒОН" ЖОМЕ МАСЖИДИ HАМОЗ ВАҚТЛАРИ!

31-майдан 6-июнгача:

🌅 Бомдод - 04:00

☀️ Пешин - 13:00

🏙 Аср - 17:45

🌆 Шом - 20:00

🌃 Хуфтон - 21:45

@Kulol_Qorgon_masjidi

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

Tahlilnoma | «Haj-2024»: saodatli lahzalar, dillardagi quvonch va ko’zlardagi sevinch yoshlari...
#26may #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv | TV-dastur

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

#Haj2024
🌙 РАСУЛИМИЗ ҚЎНИМ ТОПГАН ЮРТ

🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🌐 /channel/+ZgkOZopwJwc3ZWEy

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

#hajning_mukofoti_jannat
#haj2024

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

Молик ибн Робеъа ас-Саъидий разияллоҳу анҳу айтадилар: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида ўтирганимизда ногоҳон Бани Салама қабиласидан бир киши келди ва: “Ота-онам вафот этгандан кейин ҳам мен уларга қиладиган яхшилик борми?” – деди. Пайғамбар алайҳиссалом: “Ҳа, уларнинг ҳақларига дуо қилиш, улар учун истиғфор айтиш, аҳдларини амалга ошириш, улар орқали қариндош бўлганларга силаи-раҳм қилиш ва уларнинг дўстларини ҳурмат қилиш вазифаси бор”, – дедилар” (Имом Абу Довуд ривояти).

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

🌙 Ўзбекистон зиёратчилари Мадина шаҳрида иззат-икром ила кутиб олинди

Бугун, 23 май куни эрта тонгда Тошкент халқаро аэропортидан Мадина шаҳрига эсон-омон етиб келган зиёратчиларимизни “Ҳаж – 2024” ишчи гуруҳи раҳбарлари Содиқжон Тошбоев, Муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари, ҳамкор ширкат масъул вакиллари ва бошқа мутасаддилар томонидан тантанали равишда катта эҳтиром билан кутиб олинди.


Ҳамюртларимиз муҳташам 5 юлдузли “Зам-зам Пуллман” меҳмонхонасига киришлари биланоқ илиқ қарши олиниб, зам-зам сувлари, хурмо, ширинликлар ва ҳадялар улашилиб икром қилинди.

🕌 Айни дамда зиёратчиларимиз меҳмонхоналарга жойлашиб бўлганидан сўнг ихлосу имон билан ибодатларни адо этишга киришмоқда. Хусусан, Масжиду Набавий ва Равзаи муборакни зиёрат қилишга, яқинлари томонидан илтимос қилинган саломларни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга етказишга ошиқмоқдалар.

🤲 Аллоҳ таоло юртдошларимизнинг сафарларини муборак қилиб, ибодату дуоларини ижобат айлаб, Байтуллоҳ ёнида дуо қилишни барчамизга насиб этсин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

#hajning_mukofoti_jannat
#haj2024

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

#ХУШХАБАР: 🕋 ҲАЖ САФАРИ БОШЛАНДИ! (ВИДЕОЛАВҲАЛАР)

📸➡️ фотолавҳалар

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

#hajning_mukofoti_jannat
#haj2024

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

🕋 ҲАЖ ИБОДАТИНИ БАЖАРИШ ТАРТИБИ
(ВИДЕОИНФОГРАФИКА)

Ҳожилар Aллоҳнинг меҳмонлари.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ҳожилар ва умра қилувчилар Аллоҳ азза ва жалланинг меҳмонидирлар. Дуо қилсалар ижобат этади, истиғфор айтсалар, уларни мағфират қилади", дедилар (Ибн Можа, Табароний ривояти).

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

#hajning_mukofoti_jannat
#haj2024

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

🗣 МАСЪУЛИЯТ ОСТОНАСИ ВА ДИН ХИЗМАТИДАГИ УЛАМО ЭҲТИРОМИ

😄Бугун, 21 май куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти талабаларининг 47-битирув хатмонаси ва Шайх Абдулазиз Мансур ҳазратларининг 80 йиллик таваллуд айёми муносабати билан тадбир бўлиб ўтди.

Файзли маросимда диний соҳа раҳбарлари, таниқли уламолар, профессор-ўқитувчилар, фахрийлар, имом-хатиблар, талаба-ёшлар, отинойилар, ота-оналар ва ОАВ вакиллари иштирок этди...

🖥 БАТАФСИЛ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

🌙 ЎЗБЕКИСТОН ДЕЛЕГАЦИЯСИ САУДИЯДАГИ ҲАЖ АНЖУМАНИДА ИШТИРОК ЭТДИ

😄Бугун, 10 июнь куни Ўзбекистон делегацияси Ҳаж ва умра ишлари вазири Тавфиқ бин Фавзон ар-Рабиа таклифига биноан Макка шаҳрида бўлиб ўтаётган 48-ҳаж анжуманида иштирок этди. Бу йилги мазкур тадбир мавзуси “Ҳаж амалини адо этишда қонуний рухсатномаларга ва амалдаги қоидаларга риоя қилиш”га бағишланди.

🗣Мамлакатимиз делегацияси таркибида Ўзбекистон Республикаси Президентининг дин ва миллатлараро муносабатлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Музаффар Камилов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари, Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқ Тошбоев, шунингдек, Ўзбекистоннинг Саудия Арабистонидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Нодиржон Турғунов, Ўзбекистон Республикасининг Жидда шаҳридаги Бош консулхонанинг “Ҳаж” ва “Умра” ишлари бўйича атташеси Шуҳрат Омоний ва бир қатор соҳа мутасаддилари қатнашди. 

🕋 Қуръони карим тиловати билан бошланган анжуманни мамлакат Ҳаж ва умра ишлари вазири кириш сўзи билан очиб, мартабали меҳмонларни Маккаи мукаррамага ташрифлари ва нуфузли тадбирдаги иштироки билан қутлаб, ҳаж мавсумини юқори даражада ўтказиш юзасидан амалга оширилаётган янги лойиҳалар тўғрисида сўзлади.

Халқаро анжуманда Саудия Арабистони Подшоҳлигининг зиёратчиларга хизмат кўрсатишдаги маданий ва цивилизациявий роли ҳақида сўз юритилди. Мусулмонларга хизмат қилиш учун Икки Муқаддас Масжиддаги энг муҳим лойиҳа ва катта ўзгаришлар тақдимот қилинди. Шунингдек, ҳаж амалини адо этишда қонуний рухсатномаларга ва амалдаги қоидаларга риоя қилиш лозимлиги алоҳида таъкидланди.

☪️ Мазкур симпозиумда Саудия Арабистони Вазирлар Маҳкамаси қошида Масжидул Ҳарам ва Масжидун Набавийдаги диний ишлар бўйича мустақил аппарат раҳбари Шайх Абдурраҳмон ас-Судайс, Ислом олами уюшмаси Бош котиби, Мусулмон олимлар ҳайъати раиси, Шайх Доктор Муҳаммад Абдулкарим ал-Исо, Саудия Арабистонидаги Ислом ҳамкорлик ташкилоти ҳузуридаги Халқаро Ислом фиқҳи академияси раиси Доктор Қутб Мустафо Сану, Миср Араб Республикаси Бош муфтийси, Доктор Шавқий Иброҳим ал-Аллом ва бошқа мартабали уламолар иштирок этди. 

ℹ️ Маълумот ўрнида, ушбу симпозиум 1970 йилдан буён ҳар йили ўтказилади. Бу йилги анжуманда 50 дан ортиқ давлатдан 500 дан зиёд олим ва мутафаккирлар мавзу юзасидан муҳим масалаларни муҳокама қилдилар. 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси"
Матбуот хизмати


#hajning_mukofoti_jannat
#haj2024
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

🌙 2024-2025 ЎҚУВ ЙИЛИ УЧУН ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ДИНИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИГА ҚАБУЛ ЭЪЛОН ҚИЛИНАДИ

📢 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Таълим ва илмий-тадқиқот бўлими 2024-2025 ўқув йили учун олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларига абитуриентлардан ҳужжатларни қабул қилиш саналарини маълум қилади:

Тошкент ислом институти, Мир Араб олий мадрасаси ва барча ўрта махсус ислом таълим муассасаларига шу йил 20 июндан 20 июлга қадар;
Ҳадис илми мактабига 20 июндан 10 июлгача;
Тошкент ислом институтининг Модуль таълим тизимига 10 июлдан 30 июлгача.

🗣Олий диний таълим муассасаларига ўқишга кириш истагида бўлган абитуриентлар Қабул ҳайъатига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
📝 таълим муассасаси ректори номига ариза;
🪪 паспорт ёки ID карта нусхаси (асли кўрсатилади);
📚 ўрта махсус ислом таълим муассасасини тамомлагани тўғрисидаги ҳужжат (диплом) ва унинг иловаси асл нусхада;
👤 3,5 х 4,5 ҳажмдаги 6 дона рангли фотосурат (сўнгги уч ойда олинган ва орқа фони оқ рангда бўлиши талаб этилади);

🏆 ЎМИнинг “Ягона олимпиада” танлови Республика босқичи 1-, 2- ва 3-ўрин ғолиблари эса олий диний таълим муассасаларига кириш учун имтиёз берувчи диплом нусхасини ҳам тақдим этади.

🌐 Хорижий давлатлардаги диний таълим муассасаларини тамомлаган ва мамлакатимизда нострификациядан ўтказилган дипломга эга бўлган абитуриентлар (Ўзбекистон Республикаси фуқаролари) ҳам ҳужжат топширишлари мумкин.

🗣Ўрта махсус ислом таълим муассасаларига ўқишга кириш истагида бўлган абитуриентлар Қабул ҳайъатига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
📝 таълим муассасаси раҳбари номига ариза;
🪪 паспорт ёки ID карта нусхаси (асли кўрсатилади);
📚 маълумоти тўғрисида аттестат ёки диплом (асл нусхаси);
👤 3,5 х 4,5 ҳажмдаги 6 дона рангли фотосурат (сўнгги уч ойда олинган ва орқа фони оқ рангда бўлиши талаб этилади);
чет тилини билиши тўғрисидаги сертификат асл нусхаси (маълумоти тўғрисидаги ҳужжатда кўрсатилган чет тилидан бошқа тилда имтиҳон топширувчилар учун).

🗣Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти Модуль таълим тизимига ўқишга кириш истагида бўлган абитуриентлар Қабул ҳайъатига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
📝 таълим муассасаси ректори номига ариза;
🪪 паспорт ёки ID карта нусхаси (асли кўрсатилади);
📚 ўрта махсус ислом таълим муассасасини тамомлагани тўғрисидаги ҳужжат (диплом) ва унинг иловаси асл нусхада;
👤 3,5 х 4,5 ҳажмдаги 6 дона рангли фотосурат (сўнгги уч ойда олинган ва орқа фони оқ рангда бўлиши талаб этилади);
яшаш жойи бўйича Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Қорақалпоғистон Республикаси қозиёти, вилоятлар ва Тошкент шаҳар вакилидан тавсиянома;
💬 меҳнат дафтарчаси нусхаси (тасдиқланган ҳолда).

☪️ Эслатиб ўтамиз: Модуль таълим тизимига ўрта махсус ислом таълим муассасаларини тамомлаган ҳамда тўрт йил ва ундан ортиқ муддат давомида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимидаги масжидларда фаолият юритаётган имом-хатиб ва имом ноиблари танлов асосида ўқишга қабул қилинади.

🟢Маълумот ўрнида: Олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларининг тест синовларида иштирок этиши учун абитуриентлардан базавий ҳисоблаш миқдорининг ярим баравари миқдорида тўлов ундирилади. Жорий йилда ўқишни тамомлаган ва ўрта махсус ислом таълим муассасаларига хужжат топширган абитуриентлардан эса тўлов ундирилмайди.

📢 Қабул жараёнига оид сўнгги янгиликларни кузатиб боринг.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

«Эй, иймон келтирганлар! Қачон Жума куни намозга нидо қилинса, Аллоҳнинг зикрига шошилинглар ва савдони тарк этинглар. Агар билсангиз, ана шундоқ қилмоғингиз сиз учун яхшидир»,
(Жума сураси 9-оят)

Тошкент шаҳар Юнусобод тумани “Кулол-Қўрғон” жоме масжиди

/channel/Kuloliy

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

🕌 "КУЛОЛ-ҚЎРҒОН" ЖОМЕ МАСЖИДИ HАМОЗ ВАҚТЛАРИ!

7-июндан 13-июнгача:

🌅 Бомдод - 04:00

☀️ Пешин - 13:00

🏙 Аср - 17:45

🌆 Шом - 20:05

🌃 Хуфтон - 21:45

@Kulol_Qorgon_masjidi

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

Президент Шавкат Мирзиёев Макка шаҳрида бўлиб турган Мусулмонлар идораси раиси, муфтий шайх Нуриддин Холиқназар билан телефон орқали мулоқот қилди

manba: /channel/shmirziyoyev/22275

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

#ЧИЛЛЕР

Ассалому алайкум!

Азизлар "Кулол-Қўрғон" жоме масжиди янги қурилгани сабабли (2021 йил) Чиллерда айрим техник ҳолатлар бўлиб масжид ҳонақоҳини совута олмаяпти. Шу соҳанинг мутаҳасислари бўлса масжид маъмуриятига (94-666-25-80) алоқага чиқишларини сўраймиз ёки телефон рақамини юборсангизлар. Аллоҳ таоло рози бўлсин сиз азизлардан!

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

«Эй, иймон келтирганлар! Қачон Жума куни намозга нидо қилинса, Аллоҳнинг зикрига шошилинглар ва савдони тарк этинглар. Агар билсангиз, ана шундоқ қилмоғингиз сиз учун яхшидир»,
(Жума сураси 9-оят)

Тошкент шаҳар Юнусобод тумани “Кулол-Қўрғон” жоме масжиди

/channel/Kuloliy

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

У ҚИЁМАТ КУНИ “ЛАББАЙКА” АЙТИБ ТИРИЛАДИ...

Бир киши Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам билан Арафотда турган эди. У уловидан йиқилиб тушиб бўйни синиб вафот этди. Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам: “Уни сув ва сидр билан ювинглар. Иккита кийимда кафанланглар. Унга хушбўйлик ишлатманглар, бошини ёпманглар. У қиёмат куни лаббайка айтиб тирилади!”, дедилар.

Ҳар замон-ҳар замонда “фалончи саждада вафот қилибди”, “пистончи рўза ҳолида вафот қилибди”, “фалончи фақирга садақа бераётиб жон берибди”, деган гапларни эшитиб қоламиз. Бу ишлар тасодиф эмас. Бу ишлар хизматнинг ниҳоясидаги мукофот. Ким қандай ва нима асосида яшаса шу асосга кўра ўлади.
Аммо билишимиз лозимки, гўзал хотима дегани фақатгина инсоннинг саждада вафот қилиши ёки рўза тутган ҳолда ўлиши, садақа бераётиб ўлиши ёки ҳажда ўлиши эмас. Гўзал хотима бу ўлим келганида намозларни тарк қилган ҳолатда бўлмаслигинг, рўзадан қазоларинг бўлмаслиги, садақа ва закотлардан бахиллик қилмаган бўлишинг, қодир бўлатуриб ҳажни ортга суриб юрган бўлмаслигингдир. Демак, Аллоҳнинг амрини қоим қилиб турган ҳолида вафот этган кишининг хотимаси гўзал ҳисобланади.
Гўзал хотима бу, ўлим келганида гарданингда бировнинг ҳаққи бўлмаслиги, ака-укаларинг меросини эгаллаб олмаган бўлишинг, инсонларни обрўсига тажовуз қилмаган ҳолда бўлишинг, ғийбат билан уларнинг гўштини емаган бўлишингдир!
Гўзал хотима бу, ўлим келганида қўшниларинг сенинг жаврингдан омонда бўлишлари, тенгдошларингга қалбинг ва тилинг билан юмшоқ муомалада бўлишинг, ота-онангга хорлик қанотларини паст қилган ҳолатда бўлишинг, қариндошларинг билан силаи-раҳмни узмаган ҳолда бўлишинг, хотининг билан гўзал муомалада бўлишинг, фарзандларингни диёнатидан ташвишда бўлишингдир!

Гўзал хотима бу, қандай ўлишинг эмас, қандай яшашингдир. Абу Бакр розиёллоҳу анҳу тўшакда вафот этдилар. Аммо у зот гўзал хотима топдилар.

Умар розиёллоҳу анҳуни чавақлашди. Аммо у зот гўзал хотима топдилар.

Усмон розиёллоҳу анҳуни сўйишди. Аммо у зот гўзал хотима топдилар.

Али розиёллоҳу анҳуга ханжар суқишди. Аммо у зот гўзал хотимага эришдилар.

Абу Убайда розиёллоҳу анҳу вабодан вафот этдилар. Аммо у киши гўзал хотима топдилар.

Холид ибн Валид розиёллоҳу анҳу юзлаб жангларда иштирок қилдилар. Лекин тўшакда вафот этдилар. Аммо гўзал хотима топдилар.


Гўзал хотима бу, фақатгина Аллоҳ йўлида ўлиш эмас, балки Аллоҳ йўлида яшаш ҳамдир!
Автоҳалокатда вафот этган киши эҳтимол тасбиҳ айтиб кетаётгандир. Инфаркт билан ўлган киши ўша онда фақирга садақа олиб бораётгандир.
Биз инсонларни жаннатга ва дўзахга тақсимлашга масъул эмасмиз.

Аллоҳдан гўзал хотима сўрайлик!

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

🕋 МАККАГА ЕТИБ КЕЛГАН ИЛК ЗИЁРАТЧИЛАР КАТТА ЭҲТИРОМ ИЛА КУТИБ ОЛИНДИ

🗣Бугун, 26 май куни “Ҳаж – 2024” мавсумининг илк гуруҳ зиёратчилари Маккаи мукаррамага замонавий автобусларда етиб келдилар. Оппоқ эҳромдаги зиёратчиларимизни Ишчи гуруҳи раҳбарлари, ҳамкор ширкат вакиллари ва бошқа мутасаддилар томонидан тантанали равишда катта эҳтиром билан кутиб олинди.

☪️ Ҳамюртларимиз муҳташам “Al-Ayam Elite” меҳмонхонасига киришлари биланоқ илиқ қарши олиниб, зам-зам сувлари, хурмо, ширинликлар, гуллар ва ҳадялар улашилиб икром қилинди.

🤲 Мана шундай илтифотлардан кўнгиллари кўтарилган юртдошларимиз Аллоҳ таолога чексиз шукроналар айтиб, уларга бўлган катта эътиборни нафақат мамлакатимизда, балки олис Макка шаҳрида ҳам чин дилдан ҳис этишди.

🟢Замонавий меҳмонхонада хоналари тайин бўлган зиёратчиларимиз бу ерга диёримиздан уларга хизмат кўрсатиш учун бирмунча олдинроқ етиб келиб, катта ҳозирликлар кўриб қўйган ишчи гуруҳ аъзолари эҳтироми ва моҳир ошпазларимиз пиширган лаззатли таомларидан баҳраманд бўлдилар.

💬 Эндиликда Таматтуъ ҳажини ният қилган зиёратчиларимиз умра амалини бажаришга ҳозирлик кўрмоқдалар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

#hajning_mukofoti_jannat
#haj2024

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

☪️ ЗИЁРАТ ДАВОМИДА БЎЛҒУСИ ҲОЖИЛАРИМИЗНИНГ РУҲИЙ-МАЪНАВИЙ ОЛАМИ БОЙИДИ

🟢Аввал хабар берганимиздек, айни кунларда “Ҳаж – 2024” мавсумининг илк гуруҳлари Расул алайҳиссалом шаҳри – Мадинаи мунавварада тоат-ибодат ва муборак зиёратлар билан машғул бўлиб турибди.

🌙 Зиёратчиларимиз дастлаб Масжидул Набавийдаги Равзаи шарифда Пайғамбаримиз алайҳиссаломга ўзи ва яқинларининг салом ва дил сўзларини етказишди.

🗣 Бугун, 25 май куни эрта тонгдан эса Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари бошчилигида бўлғуси ҳожиларимизнинг илк гуруҳлари муборак шаҳарда мўътабар жойларни зиёрат қилдилар. Аввал Ислом тарихида машҳур Уҳуд тоғида бўлишди. Кейин эса Қуръони каримда тақво асосига қурилган дея таъриф этилган “Қубо” масжидида зиёратларини давом эттирдилар. Сўнг икки қиблали масжид – “Масжидул қиблатайн”ни кўриб танишдилар.

🤲 Муфтий ҳазратлари мазкур зиёрат чоғида зиёратчиларимизга табаррук жойлар фазилати, бу маконларнинг Ислом тарихида тутган ўрни ва инсонлар руҳий-маънавий оламини янада бойитишини таъкидладилар. Шунингдек, ушбу сафардан ҳар ким ибрат олиши лозимлигини батафсил тушунтириш баробарида чин ихлос билан қилинган тилаклар қабул бўлишини айтиб, эл-юртимиз фаровонлигини сўраб хайрли дуолар қилдилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

#hajning_mukofoti_jannat
#haj2024

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

🕌 "КУЛОЛ-ҚЎРҒОН" ЖОМЕ МАСЖИДИ HАМОЗ ВАҚТЛАРИ!

24-майдан 30-майгача:

🌅 Бомдод - 04:00

☀️ Пешин - 13:00

🏙 Аср - 17:45

🌆 Шом - 19:55

🌃 Хуфтон - 21:40

@Kulol_Qorgon_masjidi

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

Аллоҳ таоло Ўз Каломида бизларга хитоб қилиб:
لَقَدْ كَانَ لَكُمْ فِي رَسُولِ اللَّهِ أُسْوَةٌ حَسَنَةٌ لِمَنْ كَانَ يَرْجُو اللَّهَ وَالْيَوْمَ الْآَخِرَ وَذَكَرَ اللَّهَ كَثِيرًا
“(Эй, имон келтирганлар!) Сизлар учун – яъни Аллоҳ ва охират кунидан умидвор бўлган ҳамда Аллоҳни кўп ёд қилган кишилар учун Аллоҳнинг пайғамбарида гўзал намуна бордир”. (Аҳзоб сураси, 21-оят).

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

#ХУШХАБАР: 🕋 ҲАЖ САФАРИ БОШЛАНДИ!

🕋 Бугун, 23 май куни муборак ҳаж сафарини ният қилган ҳожиларимизнинг дастлабки гуруҳи қалбда қувонч, тилда шукроналик билан муқаддас замин томон йўлга чиқишди.

🗣 Бўлғуси ҳожиларни кузатиш учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг дин ва миллатлараро муносабатлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Музаффар Камилов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари, Дин ишлари бўйича қўмитаси раиси Содиқжон Тошбоев, шунингдек, таниқли уламолар, имом-домлалар, мутасаддилар ва ОАВ вакиллари Тошкент халқаро аэропортида жам бўлишди.

🤲 Муборак сафар олди Муфтий ҳазратлари Аллоҳ таолонинг байти сари йўл олаётган зиёратчилар эсон-омон Ҳаж амалларини бажариб, юртимизга соғ-саломат қайтиб келишларини сўраб хайрли дуолар қилдилар.

✈️ Шундай қилиб, орзулари рўёбидан ҳис-ҳаяжонга тўлган “Ҳаж – 2024” мавсумининг илк зиёратчилари Тошкент халқаро аэропортидан Саудия Арабистонига жўнаб кетдилар.

🟢Эслатиб ўтамиз, зиёратчилар шу йилнинг 23 майидан то 7 июнга қадар ҳаж сафарига кузатилади.

✈️Мамлакатимизнинг 10 та ҳудудий аэропортидан зиёратчиларимиз тўғридан-тўғри Мадина шаҳрига ҳаж сафарига ҳар куни юборилади.

✈️ Барча парвозлар "Uzbekistan Airways" АЖ авиакомпанияси томонидан амалга оширилади.

🤲 Аллоҳ таоло Ҳаж амалини адо этишга отланган юртдошларимизнинг сафарларини муборак қилсин, Байтуллоҳ ёнида дуо қилишни барчамизга насиб этсин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

#hajning_mukofoti_jannat
#haj2024

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

🌙 ОҚ ФОТИҲА ОЛГАН ШАРИАТ ХОДИМЛАРИ ВА ЭҲТИРОМДАН МАСРУР УЛАМО

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти талабаларининг битирув хатмонаси ва Шайх Абдулазиз Мансур ҳазратларининг 80 йиллик таваллуд айёми маросими (2024 йил 21 май)

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

Динимизда инсон ва унинг ҳуқуқлари қадрланади. Ҳаётимиз давомида ҳар биримиз Аллоҳ бизга ризқ қилиб берган неъматлардан фойдаланамиз. Лекин бу фойдаланиш, ўзгаларнинг ҳақлари поймол бўлиши ҳисобига бўлмаслиги керак. Ризқини ҳалолдан топиб ейиш ва ўзгаларнинг ҳаққидан ҳазар қилиш динимизда ибодат даражасига кўтарилган. Аллоҳ таоло бандаларини ўзи ҳалол қилиб берган нарсалардан еб-ичишга буюриб, шундай дейди:
يَا أَيُّهَا النَّاسُ كُلُوا مِمَّا فِي الْأَرْضِ حَلَالًا طَيِّبًا وَلَا تَتَّبِعُوا خُطُوَاتِ الشَّيْطَانِ إِنَّهُ لَكُمْ عَدُوٌّ مُبِينٌ
яъни: “Эй одамлар, ердаги ҳалол-пок нарсалардан тановул қилингиз ва шайтоннинг изларидан эргашмангиз! Албатта, у сизларга аниқ душмандир” (Бақара сураси, 168-оят).
Ушбу ояти каримада шайтоннинг изларидан эргашиш ҳалол-пок ризқларни ейишга зид қилиб қўйилмоқда. Бундан мурод – “Шайтонга эргашган одамлар ҳалоллик йўлидан юра олмайдилар”, деганидир.

Читать полностью…
Подписаться на канал