kuloliy | Неотсортированное

Telegram-канал kuloliy - Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

1022

Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси Тошкент шаҳар "Кулол-Қўрғон" жоме масжидининг телеграм тармоғидаги канали

Подписаться на канал

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

20.03.2024 йил чоршанба куни "Кулол-Қўрғон" жоме масжиди имом-хатиби Ғойимов Шуҳрат Бекназарович таровеҳ намозидан олдин "Савдо-сотиққа оид фиқҳий масалалар" ҳақида суҳбат қилиб бердилар.

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу: “Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Рамазон ойининг биринчи кечасида, шайтонлар ва ёмон жинлар кишанланади, дўзах эшиклари ёпилиб, ундан бирортаси очилмайди. Жаннат эшиклари очилиб, улар ёпилмайди. “Эй яхшиликни хоҳловчи, буёққа кел! Эй ёмонлик истовчи, бу ишдан тўхта!” деб нидо қилинади. Бу кечада Аллоҳ таоло кўпчиликни дўзахдан озод қилади. Мана шу ҳар куни такрорланади”, – дедилар” (Имом Термизий ривояти).

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

⚡️РЎЗАГА ОИД КЎП ТАКРОРЛАНАЁТГАН САВОЛ-ЖАВОБЛАР (3-қисм)

❓Ифторлик вақтида қайнатилган сув билан ҳам оғиз очса бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

❓Мен кўчага чиққанимда кўзойнак ўрнига кўзимга кўринишни тиниқ қиладиган линза қўяман. Линзани кўзни ичига қўйиб олиш рўзага путур етказмайдими?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

❓Аллергия сабабли бурнимдан нафас олишимда муаммо бўлиб, томчи дори томизишга мажбур бўляпман. Барибир томоққа ачқимтир бўлиб озроқ ўтар экан. Рўза очилмайдими?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

❓Aёлим етти ойлик ҳомиладор. Шунинг учун рўза тутмаяпти. Бунга рухсат берилганми?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

❓Бир ярим ёшли эмизикли боласи бор аёл боласининг ҳаққини бериб икки ёшгача эмизиш керакми ёки рўза тутгани афзалми?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

❓Рўза тутган киши овқатни тузини билиш мақсадида уни таъмини билиб, қайтиб туфлаб ташлаши мумкинми?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

❓Рўза тутганлигим ёдимдан кўтарилиб “қорним очиб кетди” деб айтиб юбордим. Гуноҳ бўлмайдими? Рўзага таъсири йўқми?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

❓Рўзадор ҳолатимда тишимга оғриқ қолдирадиган дори қўйсам бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

❓Рўзадор одам чарчаб, соғлигида жиддий ўзгариш бўлиб, рўзасини очиб юборса каффоратини тутадими?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

❓Оғизда қолган овқат қолдиғини ютиб юборса рўза очиладими?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

❓Қўлимнинг бармоғи йиринглаб кетди. Бу рўзани бузмайдими? Рўзадор ҳолда қўлимдаги ярага дори суртсам бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

❓Менинг милким тез-тез қонаб туради. Сўлагимни ютмасликка ҳаракат қиламан. Лекин баъзида ютиб юбораман. Рўзам бузиладими?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

❓Киши рўза ҳолида таомни жуда кўп хоҳлаб ўйласа кароҳияти борми?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

❓Агар рўзадор инсон ифторлик вақти оғиз очиш дуосини ўқимасдан туриб нарса еб юборса рўзаси ҳисобга ўтадими?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

❓Рамазон ойида Рамазон қўшиғини айтиб уйга эҳсон сўраб келганларга бирор нарса беришимиз керакми ёки бермаган маъқулми?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

❓Рамазон рўзасини сабабсиз тутмай кейин тутиб бериш тўғрими?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

❓Бир саволга Рамазонда шайтон озор беришдан кишанланади, васваса қилишдан эмас деб жавоб берилибди. Шайтоннонг озор бериши қандай бўлади?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

❓Менинг бурун-ҳалқум йўлидаги сурункали яллиғланиш касаллигим бор. Доим балғам ажралиб туради. Агар уни тупуриб ташлолмай ютиб юборсам рўзам очилиб кетмайдими? Ҳар доим ҳам тупуриб ташлашнинг имкони йўқ.
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

❓Рўзадор ҳолатимда шамоллаган бўлсам бурнимга спрей дорисини сепсам ва томоғимга спирт суртсам бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

❓Рўзадор одам иш фаолиятида таъмагирлик, порахурлик қилса тутган рўзаси бузиладими?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

🗣 Fatvo.uz GA OBUNA BO'LING

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook | Ummalife

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

Саховатнинг энг юқори даражаси ўзи муҳтож бўлиб туриб эҳсон қилишдир. Бу ишни “ийсор” (луғавий маъноси, “устун қўйиш”) дейилади. Сахийликнинг зидди – бахилликдир. Ким бахилликдан сақланса, у нажот топувчилардан бўлади.

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

#Рамазон_тақвими
8-кун. 18-март

📍 Тошкент вақти билан

✅Саҳарлик / 5:11

🤲 САҲАРЛИК ДУОСИ
Навайту ан асума совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала. Аллоҳу акбар.

Рамазон ойининг рўзасини холис Аллоҳ учун субҳдан то кун ботгунча тутмоқни ният қилдим. Аллоҳ буюкдир.

✅Ифторлик / 18:35

🤲 ИФТОРЛИК ДУОСИ
Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва аълайка таваккалту ва аъла ризқика афторту, фағфирлий я Ғоффару ма қоддамту ва ма аххорту.


Аллоҳим, ушбу рўзамни Сен учун тутдим ва Сенга иймон келтирдим ва Сенга таваккал қилдим ва берган ризқинг билан ифтор қилдим. Ё гуноҳларни кечирувчи Зот, менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират қилгин.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ таоло ва Унинг фаришталари саҳарлик қилувчиларга раҳмат тилаб, дуо қиладилар”, деганлар (Табароний, Ибн Ҳиббон ривояти).

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

#chegirma

🌙 Ramazon chegirmasi: «Tafsiri Hilol» dasturida barchasi 6 000 soʻm

Muborak Ramazon oyi munosabati bilan «Tafsiri Hilol» dasturidagi kitoblarni 6 000 soʻmdan xarid qilishingiz mumkin. 😊

Chegirma quyidagi kitoblarga amal qiladi:

📖 «Tafsiri Hilol» kitobining elektron shakli
📖 Qurʼoni Karim maʼnolarining tarjimasi audiokitobi

📖 Qurʼon oyi boʻlgan Ramazonda Qurʼon oyatlari mazmuni bayon qilingan kitoblarni chegirmali narxda xarid qiling, mutolaa qiling va tinglang.

Chegirma 25-mart 23:59 gacha amal qiladi.

📖 «Tafsiri Hilol» dasturini yuklab olish

👉 Xarid qilish boʻyicha qoʻllanma

🟢 Yaqinlaringizga ulashing.

🟢 @hiloldasturlari

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

#Рамазон_тақвими
7-кун. 17-март

📍 Тошкент вақти билан

✅Саҳарлик / 5:13

🤲 САҲАРЛИК ДУОСИ
Навайту ан асума совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала. Аллоҳу акбар.

Рамазон ойининг рўзасини холис Аллоҳ учун субҳдан то кун ботгунча тутмоқни ният қилдим. Аллоҳ буюкдир.

✅Ифторлик / 18:34

🤲 ИФТОРЛИК ДУОСИ
Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва аълайка таваккалту ва аъла ризқика афторту, фағфирлий я Ғоффару ма қоддамту ва ма аххорту.


Аллоҳим, ушбу рўзамни Сен учун тутдим ва Сенга иймон келтирдим ва Сенга таваккал қилдим ва берган ризқинг билан ифтор қилдим. Ё гуноҳларни кечирувчи Зот, менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират қилгин.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бир банда Аллоҳ йўлида бир кун рўза тутса, ўша кунги рўзаси сабабли Аллоҳ унинг юзини дўзахдан етмиш йиллик масофага узоқ қилади”, дедилар (Имом Бухорий, Имом Термизий ривояти).

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

НУРОНИЙ ОТАХОНЛАР БИЛАН ИФТОРЛИК

Рамазон ойининг олтинчи куни Тошкент шаҳар Юнусобод тумани "Кулол-Қўрғон" жоме масжиди имом-ноиблари Ортиқов Ахатжон Қосимович, Муҳаммадиев Баҳодир Бобораҳматович ва Ворисов Ахмаджон Одилжонович Юнусобод тумани "Мурувват" маҳалла фуқаролар йиғинидаги Раҳматуллоҳ доданинг хонадонига ташриф буюриб, муборак рамазон ойи билан табриклади, хонадон аҳллари ва МФЙ нуроний отахонлари билан бирга ифторлик қилдилар.
Аллоҳ таоло муборак Рамазон ойини барчамизга хайрли ва баракали қилиб, ушбу ойдан дунё ва охиратимиз учун жуда катта фойда ва манфаатлар олишни насиб қилсин!

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

#Рамазон2024
#Рамазон_саволлари

🎙Рўзани бузувчи амаллар қайсилар?

Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси

🗣 Fatvo.uz GA 😎 OBUNA BO'LING

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook | Ummalife

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

#Рамазон_тақвими
5-кун. 15-март

📍 Тошкент вақти билан

🟢Саҳарлик / 5:16


🤲 САҲАРЛИК ДУОСИ
Навайту ан асума совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала. Аллоҳу акбар.

Рамазон ойининг рўзасини холис Аллоҳ учун субҳдан то кун ботгунча тутмоқни ният қилдим. Аллоҳ буюкдир.

🟢Ифторлик / 18:31

🤲 ИФТОРЛИК ДУОСИ
Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва аълайка таваккалту ва аъла ризқика афторту, фағфирлий я Ғоффару ма қоддамту ва ма аххорту.


Аллоҳим, ушбу рўзамни Сен учун тутдим ва Сенга иймон келтирдим ва Сенга таваккал қилдим ва берган ризқинг билан ифтор қилдим. Ё гуноҳларни кечирувчи Зот, менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират қилгин.

“Аллоҳумма иннака афуввун, туҳиббул афва, фаъфу ъанний” (Аллоҳим, албатта, Сен кечирувчисан, кечиришни яхши кўрасан. Гуноҳларимни кечиргин)

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

Таровеҳ намози

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

🕌 "КУЛОЛ-ҚЎРҒОН" ЖОМЕ МАСЖИДИ HАМОЗ ВАҚТЛАРИ!

15-мартдан 21-мартгача:

🌅 Бомдод - 05:40

☀️ Пешин - 13:00

🏙 Аср - 16:50

🌆 Шом - 18:40

🌃 Хуфтон - 20:30

@Kulol_Qorgon_masjidi

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

🌙 Рамазон фазилати ва тинчлик қадри ҳақида самимий мулоқот бўлди

Президент Шавкат Мирзиёев аҳоли ҳаёти билан яқиндан танишиш мақсадида 14 март куни Сирдарё вилоятига йўл олди.

Сафар асносида давлатимиз раҳбари Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар билан самимий суҳбатлашди. Мулоқотда диний-маърифий йўналишлардаги ишлар, муборак Рамазон ойининг фазилатлари ҳақида сўз борди.

Маълумки, 11 март куни бутун ислом уммати қатори юртимиз мусулмонлари ҳам бу қутлуғ ойни хурсандчилик билан кутиб олдилар. Рўзадорлар мамлакатимиздаги тинчлик ва фаровонлик шарофатидан ибодатларини эмин-эркин адо этмоқда, бунинг учун Аллоҳ таолога чексиз шукроналар айтмоқда. Масжидларда Қуръони карим хатм этилиб, халқимизга осойишталик, файзу барака тилаб дуолар қилинмоқда.

Муфтий бу улуғ айёмда сабр-қаноат, хайру саховат фазилатлари зиёда бўлишини, юртдошларимиз буни ҳис қилиб, савоб амалларни кўп қилаётганини айтди.

Президентимиз бу ойни юксак даражада ўтказиш, юртимиздаги тинчликни қадрлаш ва меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлаш бўйича ўз фикрларини билдирди. Инсон қадрини улуғлаш мақсадига мувофиқ, халқимиз манфаатларини таъминлаш, муҳтож инсонларни қўллаб-қувватлаш давом эттирилишини айтди.

Тадбиркорликни ривожлантириш, томорқа ва уй хўжаликларидаги имкониятларни тўлиқ ишга солиш орқали қишлоқ аҳолиси турмушини юксалтириш муҳимлиги таъкидланди. Ёшларни билим-маърифатли ва ватанпарвар этиб тарбиялаш, уларни ўқишга, меҳнатсеварликка ундашнинг аҳамияти ҳақида суҳбатлашилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

РАМАЗОН ТИНЧЛИК ОЙИ!

Ҳа, сен тинчлик ойисан. Ислом тарихидан маълумки, сенда жангу жадаллар тўхтатилган, шарофатинг билан давлатлар тинчлик сулҳини тузганлар. Яна бир муҳим жиҳат, инсон қалбидаги сокинликдир. Сенда турли иллатлар, ғаразу ҳасад, аразу гиналардан покланган, соҳиби томонидан эзгуликка йўналтирилган диллар осойишталикка йўғрилади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бежиз “Рўза қалқондир” демаганлар. Зеро, қалқон камон ўқининг офатидан жангчини тўсиб қолганидек, рўза хатоларнинг юзага келиши ортидан келувчи беҳаловатликдан қутқаради. Натижада, тинчлик ойида руҳият ҳам, қалблар ҳам хотиржамликка чўмади.

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

⚡️РЎЗАГА ОИД КЎП ТАКРОРЛАНАЁТГАН САВОЛ-ЖАВОБЛАР (1-қисм)

Рамазонда саҳарликка ухлаб қолган киши қандай йўл тутиши керак?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Рўзадор киши сўлагини ютиши мумкинми?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Рўзадор кундузи ювиниши мумкинми?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Қандай амаллар рўзани бузади?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Рўзадор одам тиш пастасидан фойдаланиши мумкинми?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Рўзадорнинг милки қонаб, қон ичига кетса рўзаси бузиладими?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Рамазон рўзасини тутиб, фарз намозларини ўқимаса, динимизда бунга қандай қаралади?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Рамазон рўзасини қасддан бузган киши қандай каффорат тўлайди?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

Рамазон ойи кечаларида эр-хотинлик муносабатлари мумкинми?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

❓Рўзадор уйқусида эҳтилом бўлса, рўзаси очиладими?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Ҳомиладор ёки эмизикли аёллар рўза тутиши мумкинми?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Рамазон ойида ҳайз кўрган аёллар қандай йўл тутади?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Аввал ифтор қилинадими ёки шом намози ўқиладими?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Рўзанинг фидясини кимлар беради?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Рўзадорнинг қайт қилиши рўзани бузадими?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Рўзадор зонт ютса, рўзаси очиладими?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Рўзадорнинг оғзига ёмғир ёки қор парчаси кирса, рўза бузиладими?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Рамазон рўзасини тутмасам ҳам бўладими?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Қазоси бор киши нафл рўза тутиши мумкинми?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Саволларингизни қуйидаги манзилга юборинг ⬇️
🌐 http://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

#Раҳмат_ойи_Рамазон
#Рамазон
┉┅━❀✨🌺✨❀━┅┉

✅  Улашинг | /channel/MuslimShosh

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

#Рамазон_тақвими
10-кун. 20-март

📍 Тошкент вақти билан

✅Саҳарлик / 5:07

🤲 САҲАРЛИК ДУОСИ
Навайту ан асума совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала. Аллоҳу акбар.

Рамазон ойининг рўзасини холис Аллоҳ учун субҳдан то кун ботгунча тутмоқни ният қилдим. Аллоҳ буюкдир.

✅Ифторлик / 18:37

🤲 ИФТОРЛИК ДУОСИ
Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва аълайка таваккалту ва аъла ризқика афторту, фағфирлий я Ғоффару ма қоддамту ва ма аххорту.


Аллоҳим, ушбу рўзамни Сен учун тутдим ва Сенга иймон келтирдим ва Сенга таваккал қилдим ва берган ризқинг билан ифтор қилдим. Ё гуноҳларни кечирувчи Зот, менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират қилгин.

Аллоҳ азза ва жалла: “Мен учун бандаларимнинг энг маҳбуби ифторни тезроқ қиладиганидир”, деган (Имом Термизий ва Имом Аҳмад).

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

19.03.2024 йил сешанба куни "Кулол-Қўрғон" жоме масжиди имом-ноиби Ортиқов Ахатжон Қосимович таровеҳ намозидан олдин "Ёшларнинг илм-маърифатга эътиборини қаратиш" ҳақида суҳбат қилиб бердилар.

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

#Рамазон_тақвими
9-кун. 19-март

📍 Тошкент вақти билан

✅Саҳарлик / 5:09

🤲 САҲАРЛИК ДУОСИ
Навайту ан асума совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала. Аллоҳу акбар.

Рамазон ойининг рўзасини холис Аллоҳ учун субҳдан то кун ботгунча тутмоқни ният қилдим. Аллоҳ буюкдир.

✅Ифторлик / 18:36

🤲 ИФТОРЛИК ДУОСИ
Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва аълайка таваккалту ва аъла ризқика афторту, фағфирлий я Ғоффару ма қоддамту ва ма аххорту.


Аллоҳим, ушбу рўзамни Сен учун тутдим ва Сенга иймон келтирдим ва Сенга таваккал қилдим ва берган ризқинг билан ифтор қилдим. Ё гуноҳларни кечирувчи Зот, менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират қилгин.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ таоло ва Унинг фаришталари саҳарлик қилувчиларга раҳмат тилаб, дуо қиладилар”, деганлар (Табароний, Ибн Ҳиббон ривояти).

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

18.03.2024 йил душанба куни "Кулол-Қўрғон" жоме масжиди имом-хатиби Ғойимов Шуҳрат Бекназарович таровеҳ намозидан олдин "Қўшничилик ҳақлари, ўзаро ҳамжиҳатлик" ҳақида суҳбат қилиб бердилар.

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

МЕҲР-ОҚИБАТ, САХОВАТ, ЙИҚИЛГАННИ СУЯШ БИЗНИНГ ҚОН-ҚОНИМИЗГА СИНГИБ КЕТГАН АЗАЛИЙ ҚАДРИЯТ

Куни кеча Юнусобод тумани «Кулол Қўрғон» жоме масжиди имом-хатиби Шуҳрат Ғаимов бошчилигида масжид имом-ноиблари масжидга яқин ҳудудлардаги “Кулол Қўрғон”, “Барҳаёт”, “Халқабоғ”, “Аҳмад Дониш” ва “Мурувват” маҳалла фуқаролар йиғинидаги 75 та кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олдинди. Уларга ифторлик учун зарур озиқ-овқат маҳсулотлари туҳфа этилиб, кўнгилларга хурсандчилик улашилди.
Дарҳақиқат, муҳтарам Юртбошимиз 2023 йилнинг 13 март куни Сурхондарё вилоятига ташрифи чоғида ҳудудларда кам таъминланган оилалар учун имом-домлалар томонидан ифторликлар ташкил этилиши ҳақидаги ташаббус илгари сурилган эди. Кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олиниб, рўзғор учун керакли озиқ-овқатлар улашилди.
Ташрифдан хурсанд бўлган хонадон соҳиблари Юртбошимиз ҳамда ушбу ташаббусни амалга ошираётган азиз инсонлар ҳаққига гўзал дуолар қилдилар. Ушбу хайрли ишлар давом этади….

«Кулол Қўрғон» жоме масжиди матбуот хизмати

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

#chegirma

🌙 Ramazon chegirmasi: «Hilol eBook» dasturida barchasi 2 000 soʻm

Muborak Ramazon oyi munosabati bilan «Hilol eBook» dasturidagi kitoblarga chegirma eʼlon qilamiz: dasturimizdagi elektron va audiokitoblarning barchasini 2 000 soʻmdan xarid qilishingiz mumkin. 😊

📝 Maʼlumot uchun, «Hilol eBook» dasturiga shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf, muftiy Nuriddin domla Xoliqnazarov, Hasanxon Yahyo Abdulmajid, Odinaxon Muhammad Yusuf kabi mualliflar qalamiga mansub 400 dan ortiq elektron va audiokitob joylangan.

📖 Ilm oyi boʻlgan Ramazonda kitoblarni chegirmali narxda xarid qiling, mutolaa qiling va tinglang.

Chegirma 25-mart 23:59 gacha amal qiladi.

📱 «Hilol eBook» dasturini yuklab olish

👉 Xarid qilish boʻyicha qoʻllanma

👉 Murojaat uchun: @hilol_support_bot

🟢 Yaqinlaringizga ulashing.

🟢 @hiloldasturlari

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

Зайд ибн Холид ал-Жуҳаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"مَنْ فَطَّرَ صَائِمًا كَانَ لَهُ مِثْلُ أَجْرِهِ، غَيْرَ أَنَّهُ لَا يَنْقُصُ مِنْ أَجْرِ الصَّائِمِ شَيْئًا" (رَوَاهُ الإمَامُ التِّرْمِذِيُّ وَالإمَامُ أَحْمَدُ).
яъни: “Ким рўзадорни ифтор қилдирса, унга унинг ажрича ажр бўлур. Шу билан бирга, рўзадорнинг ажридан ҳеч бир нарса кам бўлмас”, дедилар (Имом Термизий ва Имом Аҳмад ривоят қилганлар).

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

#Рамазон_тақвими
6-кун. 16-март

📍 Тошкент вақти билан

✅Саҳарлик / 5:14

🤲 САҲАРЛИК ДУОСИ
Навайту ан асума совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала. Аллоҳу акбар.

Рамазон ойининг рўзасини холис Аллоҳ учун субҳдан то кун ботгунча тутмоқни ният қилдим. Аллоҳ буюкдир.

✅Ифторлик / 18:33

🤲 ИФТОРЛИК ДУОСИ
Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва аълайка таваккалту ва аъла ризқика афторту, фағфирлий я Ғоффару ма қоддамту ва ма аххорту.


Аллоҳим, ушбу рўзамни Сен учун тутдим ва Сенга иймон келтирдим ва Сенга таваккал қилдим ва берган ризқинг билан ифтор қилдим. Ё гуноҳларни кечирувчи Зот, менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират қилгин.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Рўзадорга икки хурсандлик бордир. Қачон ифтор қилса, хурсанд бўлади. Роббисига йўлиққан вақтда (рўзаси) билан хурсанд бўлади”, дедилар (Имом Муслим ривояти).

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

#Рамазон2024
#Рамазон_саволлари

🎙Ҳидлаш билан рўза очиладими?

Абдуғофур домла Ниёзқулов

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси,

🗣 Fatvo.uz GA 😎 OBUNA BO'LING

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook | Ummalife

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

«Эй, иймон келтирганлар! Қачон Жума куни намозга нидо қилинса, Аллоҳнинг зикрига шошилинглар ва савдони тарк этинглар. Агар билсангиз, ана шундоқ қилмоғингиз сиз учун яхшидир»,
(Жума сураси 9-оят)

Тошкент шаҳар Юнусобод тумани “Кулол-Қўрғон” жоме масжиди

/channel/Kuloliy

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

Таровеҳ намози

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

​​🌘ТАРОВЕҲ ТАРОВАТИ

Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Бир куни мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан таровеҳ намозининг фазилати ҳақида сўрадим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай жавоб бердилар: “Ким таровеҳ намозини

1-кеча ўқиса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини мағфират қилади.

Агар 2-кеча ҳам адо этса, Аллоҳ таоло ҳам унинг, илло мусулмон бўлсалар ота-онасининг ҳам гуноҳларини кечади.

3-кечада ҳам ўқиса, фаришталар Аршда “Ҳақиқатан Пок ва Буюк бўлган Аллоҳ олдинги гуноҳларингни афв этсин”, деб дуо қилади.

Агар 4-кечада ҳам ўқиса, Аллоҳ таоло унга Таврот, Инжил, Забур, Қуръонни ўқиган кишининг савобига тенг мукофот беради.

5-кечада ҳам ўқиса, Аллоҳ таоло уни Маккадаги Масжидул Харом, Мадинадаги Масжидул Набавий ва Қуддусдаги Масжидул Ақсода намоз ўқиганлик баробарида ажр билан мукофотлайди.

6-кечадагисига эса Аллоҳ таоло Байтул Маъмурда (Каъбанинг тепасида, самода нурдан яратилган кўринмас жой, у ерда фаришталар доимий тавоф қилишади) тавоф қилганга тенг савоб беради. Байтул Маъмурнинг ҳар бир тоши ва ҳатто лойи Аллоҳ таолодан ушбу инсоннинг гуноҳларини мағфират қилишини сўрайди.

Агар 7-кечада ҳам ўқиса, у Фиръавн ва Ҳомонга қарши курашган Мусо алайҳиссалом ва унинг тарафдорлари даражасига етади.

8-кеча учун қодир Аллоҳ унга Иброҳим алайҳиссалом даражасини беради.

9-кеча адо қилса, Аллоҳ таолонинг яқин банда бўлган инсонларнинг ибодати билан тенглаштирилади.

10-кечадагисига эса Аллоҳ таоло ризқига баракот беради.

11-кечада ҳам таровеҳ намозини ўқиган киши бу дунёни бола она қорнини тарк қилганидай тарк этади.

Агар 12-кечада ҳам адо этса, Маҳшар куни бу инсон қуёшдай нур сочган юз билан келади.

Агар 13-куни ўқиса, барча офатлардан омонда бўлади.

14-куни ўқиса, фаришталар бу инсон таровеҳ намозларини ўқиганлигига гувоҳлик беришади ва Қиёмат куни Аллоҳ таоло уни мукофотлайди.

15-куни ҳам адо этса, уни фаришталар мақтайди, шу жумладан, Арш ва Курсининг соҳиблари ҳам.

Агар 16-кечада ўқиса, Аллоҳ таоло уни жаҳаннамдан озод қилади ва унга жаннатни инъом этади.

17-кеча ҳам ўқиса, Аллоҳ таоло Ўзининг ҳузурида буюк даражот беради.

18-кечадаги адо қилингани учун Аллоҳ таоло: “Эй Аллоҳнинг қули! Мен сендан ва ота-онангдан мамнунман”, деб чорлайди.

Агар 19-кечада ҳам ўқиса, Аллоҳ таоло унинг даражасини Фирдавс жаннатигача юксалтиради.

20-кеча ўқиса, Аллоҳ таоло унга шаҳидлар ва сиддиқларнинг мукофотини беради.

Агарда 21-кеча ҳам адо этса, Аллоҳ таоло жаннатда унга нурдан уй барпо этади.

22-кеча ўқиса, бу инсон ғам-қайғу ва изтироблардан бехатар бўлади.

Агар 23-кеча ҳам ўқиса, Аллоҳ таоло унинг учун жаннатда шаҳар қуради.

24-кеча ўқиса, бу инсоннинг 24 дуоси қабул қилинади.

Агар 25-кечада ҳам адо қилса, Аллоҳ таоло уни қабр азобидан озод қилади.

26-кечада ўқиса, Аллоҳ таоло унинг даражасини 40 баробар оширади.

Агар 27-кечада ҳам ўқиса, Сирот кўпригидан яшин тезлигида ўтади.

28-кеча ўқиса, Аллоҳ таоло унинг Жаннатдаги даражасини 1000 баробарга юксалтиради.

29-кеча ҳам адо этса, Аллоҳ таоло унга 1000 та ҳаж қилганлик даражасини беради.

Агар 30-кеча ҳам ўқиса, Аллоҳ таоло “Эй, бандам! Жаннат меваларидан е, Кавсар дарёсидан ич. Мен сенинг Яратувчингман, сен Менинг қулимсан”, – дейди».

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

#Рамазон_тақвими
4-кун. 14-март

📍 Тошкент вақти билан

🟢Саҳарлик / 5:18

🤲 САҲАРЛИК ДУОСИ
Навайту ан асума совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала. Аллоҳу акбар.

Рамазон ойининг рўзасини холис Аллоҳ учун субҳдан то кун ботгунча тутмоқни ният қилдим. Аллоҳ буюкдир.

🟢Ифторлик / 18:31

🤲 ИФТОРЛИК ДУОСИ
Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва аълайка таваккалту ва аъла ризқика афторту, фағфирлий я Ғоффару ма қоддамту ва ма аххорту.


Аллоҳим, ушбу рўзамни Сен учун тутдим ва Сенга иймон келтирдим ва Сенга таваккал қилдим ва берган ризқинг билан ифтор қилдим. Ё гуноҳларни кечирувчи Зот, менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират қилгин.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: "Аллоҳ таоло ва Унинг фаришталари саҳарлик қилувчиларга раҳмат сўраб дуо қиладилар", (Имом Табароний, Ибн Ҳиббон ривояти).

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

РАМАЗОН ОЙИДА……

Азиз халқимиз, айниқса, саховатли дўсту биродарларимиз бу ойда имкон қадар хайрия ишларини кўпайтирса, юртимизда эҳтиёжманд кишилар янада камаяди, ҳар бир уйда шодлик, қувонч муҳити ҳукм суради. Бинобарин, инсониятга ибрат бўлган Ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ойда бошқа ойларга қараганда янада сахийроқ бўлар эдилар. Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам одамларнинг энг сахийси эдилар. Айниқса, Рамазон ойида янада сахий бўлиб кетар эдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам яхшиликда шиддат билан эсаётган шамолдан-да учқурроқ эдилар” (Муттафақун алайҳ).

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

Рамазон туҳфаси:
Рамазон ойининг фазилатлари

Читать полностью…
Подписаться на канал