#Рамазон_тақвими
3-кун. 13-март
📍 Тошкент вақти билан
🟢Саҳарлик / 5:20
🤲 САҲАРЛИК ДУОСИ
Навайту ан асума совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала. Аллоҳу акбар.
Рамазон ойининг рўзасини холис Аллоҳ учун субҳдан то кун ботгунча тутмоқни ният қилдим. Аллоҳ буюкдир.
🟢Ифторлик / 18:29
🤲 ИФТОРЛИК ДУОСИ
Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва аълайка таваккалту ва аъла ризқика афторту, фағфирлий я Ғоффару ма қоддамту ва ма аххорту.
Аллоҳим, ушбу рўзамни Сен учун тутдим ва Сенга иймон келтирдим ва Сенга таваккал қилдим ва берган ризқинг билан ифтор қилдим. Ё гуноҳларни кечирувчи Зот, менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират қилгин.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Саҳарлик қилиш – баракадир, бир қултум сув билан бўлса ҳам саҳарлик қилинг”, дедилар (Имом Аҳмад ривояти).
#Рамазон_кундалиги
📌 Рамазон ойини имкон қадар фойдали, савоб ва мазмунга тўла ўтказиш учун муҳим эслатмалар
✅ Кунларингизни пухта режалаштиринг, вақтни беҳуда сарфламаслигингизга эътибор беринг.
✅ Камроқ ухланг, кўпроқ ибодат қилинг.
✅ Ифторлик қилишни хурмодан бошлашни одат қилинг.
✅ Доимий зикрда бўлинг.
✅ Одатдагидан камроқ овқат ейишга ҳаракат қилинг.
✅ Кўп дуо қилинг, зеро Рамазон ойи – мағфират ойидир.
✅ Дуоларингизда доим ота-онангиз ва васийларингизни эсланг.
✅ Энг севган нарсаларингиздан садақа қилинг.
✅ Кечиримли бўлинг.
✅ Кўпроқ табассум қилинг.
✅ Одатларингизга эътиборли бўлинг: яхшиларида давомли бўлинг, ёмонларидан кечинг.
✅ Аллоҳни эслашда, ниятингиз ва қалбингизни поклашда қатъиятли бўлинг.
✅ Аллоҳга шукр қилинг ва атрофингиздагиларга миннатдорчилик билдиринг.
✅ Қалбингизга қулоқ солинг.
✅ Пайғамбарлар қиссаларидан ибрат олинг.
✅ Қуръонни бутун борлиғингиз билан ўқишда ва ёдлашда илғор бўлинг.
Ишонинг! Асл мўмин бўлиш қўлингиздан келади.
#Рамазон_тақвими
2-кун. 12-март
📍 Тошкент вақти билан
🟢Саҳарлик / 5:21
🤲 САҲАРЛИК ДУОСИ
Навайту ан асума совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала. Аллоҳу акбар.
Рамазон ойининг рўзасини холис Аллоҳ учун субҳдан то кун ботгунча тутмоқни ният қилдим. Аллоҳ буюкдир.
🟢Ифторлик / 18:28
🤲 ИФТОРЛИК ДУОСИ
Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва аълайка таваккалту ва аъла ризқика афторту, фағфирлий я Ғоффару ма қоддамту ва ма аххорту.
Аллоҳим, ушбу рўзамни Сен учун тутдим ва Сенга иймон келтирдим ва Сенга таваккал қилдим ва берган ризқинг билан ифтор қилдим. Ё гуноҳларни кечирувчи Зот, менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират қилгин.
“Сиздан ким у ойда ҳозир бўлса, рўзасини тутсин. Ким бемор ёки сафарда бўлса, бас, саноғини бошқа кунлардан тутадир. Аллоҳ сизларга енгилликни хоҳлайди ва сизларга қийинликни хоҳламас” (Бақара сураси, 185-оят).
Кўзларга ёш келди
Бундан 3-4 йил олдинги сурат
Ва кечаги хонақоҳ намозхонлар билан тўлган
Қалби Қуръонга ошиқлар масжид хонақоҳида
РАМАЗОН ОЙИ ШАРОФАТИ
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Рамазон ойининг биринчи кечасида шайтонлар ва жинларнинг ашаддийлари кишанланади. Дўзах қопқалари ёпилиб, уларнинг биронтаси очилмайди. Жаннат дарвозалари очилиб, уларнинг биронтаси ёпилмайди. Бир фаришта: “Эй яхшилик талабгори, савоб ишларга кириш! Эй ёмонлик талабгори, гуноҳ ишлардан тийил!”, деб нидо қилиб туради. Бу ойда Аллоҳнинг марҳамати билан кўплаб дўзахдан қутулувчилар бўлур. Бундай фазилатлар унинг ҳар бир кечасида мавжуддир” (Имом Термизий ривояти).
🌙 МУСУЛМОН МАМЛАКАТЛАРИДА БУГУНДАН ТАРОВЕҲ БОШЛАНДИ, ЭРТАГА РАМАЗОН ОЙИНИНГ БИРИНЧИ КУНИ
🗣 Аксар мусулмон давлатлари бугун, 10 март кунидан таровеҳ намозини бошлади. Эртага 11 март, душанба кунини Рамазон ойининг биринчи куни, деб эълон қилди. Жумладан:
🇸🇦 Саудия Арабистони Подшоҳлиги
🇪🇬 Миср Араб Республикаси
🇦🇪 Бирлашган Араб Амирликлари
🇰🇼 Кувайт
🇶🇦 Қатар
🇧🇭 Баҳрайн
🇪🇭 Фаластин
🇸🇾 Сурия
🇱🇧 Ливан
🇹🇷 Туркия
🇰🇿 Қозоғистон
🇰🇬 Қирғизистон
🇹🇯 Тожикистон
🇹🇲 Туркманистон
🇦🇿 Озарбайжон
🇮🇩 Индонезия
🇧🇳 Бруней
Шунингдек, дунёнинг йирик давлатлари 🇺🇸АҚШ, 🇪🇺 Европа, 🇷🇺Россия ва 🇦🇺 Австралия кабиларда ҳам таровеҳ намози бошланди, эртага Рамазоннинг биринчи куни, деб эълон қилинди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
#ramazon #taroveh #oy
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
РАМАЗОН ОЙИ БАРЧАМИЗГА МУБОРАК БЎЛСИН!
Муҳтарам азизлар, мана шундай шукуҳли кунларда, муборак Рамазон ойини тинчлик-ҳотиржамликда, эсон-омонликда ўтказиш катта неъмат эканини унутмаслигимиз лозим.
Муборак Рамазон ойини дунёдаги барча мусулмонлар соғинч ва катта тайёргарлик билан кутиб олишади. Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам, У Зотнинг саҳобалари, тобеинлар ва солиҳ инсонлар Рамазон ойига катта эътибор бериб, бу ой келганида ниҳоятда хурсанд бўлишган. Чунки, бу муборак ойда Аллоҳ таоло биз мўъмин-мусулмонларга жуда катта савоблар олиш ва гуноҳлардан фориғ бўлиш имкониятларини берган.
Аллоҳ таоло Рамазон ойини барчамизга муборак айлаб, ушбу ойдан унумли фойдаланиб қолиш бахтини барчамизга насиб қилсин!
Тошкент шаҳар Юнусобод тумани “Кулол-Қўрғон” жоме масжиди
/channel/Kuloliy
Очилдиев Бурхониддин Абдимўъмин ўғли
Юнусобод тумани “Кулол-Қўрғон” жоме масжиди муаззини
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида"ги қарори
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Манба: /channel/shmirziyoyev/20963
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
#ramazon
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
📖 ТАРОВЕҲ НАМОЗЛАРИДА ЎҚИЛАДИГАН ХАТМИ ҚУРЪОН САҲИФАЛАРИНИНГ КУНЛИК ТАҚСИМОТИ
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
#taroveh #sahifalar #taqsimot
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Ойларнинг султони
🕌 Рамазонга ҳозирланинг!
▪️Қиёми лайл – таҳажжуд намозларига ўзингизни одатлантиринг.
▪️Турли чалғитувчи (смартфондаги бекорчи ўйинлар, телевизордаги кераксиз сериаллар) нарсалардан халос бўлинг.
▪️Интернетда ўтириш соатларингизни камайтиринг.
▪️Вақтни зое қилувчи нарсалардан узоқлашинг.
▪️Нафл ибодатларга одатланинг.
▪️Рамазон ойи кириб келгани, етганига Роббингизга дуо қилинг.
▪️Бу ой учун аниқ режа, жадвал ишлаб чиқинг.
▪️Ўзингизни рўза тутиб юришга одатлантиринг.
▪️Қуръон ёдланг ёки такрорланг.
▪️Садақа ва эҳсонлар беришга одатланинг.
▪️Қуръондан кунлик вирдларингизни орттириб боринг.
▪️Ейиш-ичишни камайтиринг.
▪️Масжидда бўлиш вақтларингизни узайтиринг.
▪️Харидларингизни Рамазондан аввал қилиб олинг.
▪️Рўзадан қолган қазоларингиз бўлса уларни тутиб, ўтаб қўйинг.
▪️Фарзандларингизни эҳсон беришга одатлантиринг.
▪️Қалбингизни Аллоҳга машғул қилинг.
▪️Аллоҳ зикрини кўпайтиринг.
▪️Нафл ибодатларга риоя қилинг.
▪️Уйқу соатларини камайтиринг ва қайлулага риоя қилинг.
▪️Уйингиз ва оилангизни Рамазонга зарур нарсалар билан тайёрланг.
▪️Чекишдан халос бўлинг (агар чекувчи бўлсангиз).
▪️Рўза аҳкомларини ўрганинг.
▪️Тунда ухламай бедор юришдан узоқлашинг.
▪️Дуони кўпайтиринг.
▪️Камчилик ва нуқсонлар учун нафсингизни маломат қилиб боринг.
▪️Ниятингизни яхшилаб олинг.
▪️Амалларингизни тартибга солиб олинг.
▪️Рамазонни тавба билан бошланг.
▪️Ўзингиздан ўзгаларнинг ҳам ҳолини ўйланг. (Уларга ҳамдард бўлинг, қайғуринг, имкон қадар ёрдам қўлини чўзинг).
🌙 2024 ЙИЛ УЧУН ЗАКОТ, ФИТР ВА ФИДЯ МИҚДОРИ
🗣Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво марказининг милодий 2024 / ҳижрий 1445 йилги Рамазон ойи учун закот нисоби, фитр садақаси ва фидя миқдори бўйича қарорлари қабул қилинди, унга кўра:
☪️ЗАКОТ
Рамазон ойи учун тилло қийматидан закот нисоби 40.000.000 (қирқ миллион) сўм этиб белгиланди.
Демак, кимда зарурий эҳтиёжидан ташқари 40 000 000 (қирқ миллион) сўм ва ундан ортиқ пул маблағи ёки ушбу қийматдаги савдо-тижорат моли бўлса, жами маблағининг қирқдан бири (2,5 фоизи)ни закот ниятида ҳақдорларга беради.
☪️ ФИТР
Фитр садақасининг миқдори қуйидагича белгиланди:
буғдойдан – 14 000 (ўн тўрт минг) сўм;
арпадан – 20 000 (йигирма минг) сўм;
майиздан – 110 000 (бир юз ўн минг) сўм;
хурмодан – 180 000 (бир юз саксон минг) сўм деб белгиланди.
Ҳар ким ўз имкониятига қараб ушбу тўрт маҳсулотнинг хоҳлаган бир туридан фитр садақасини бериши мумкин бўлади.
☪️ФИДЯ
Фидя миқдори фитр садақасининг миқдори билан бир хил бўлади. Ҳар ким ўз имкониятига қараб, ушбу тўрт маҳсулотнинг хоҳлаган бир туридан фидя миқдорини ажратиши кифоя қилади.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
#zakot #fitr #fidy #ramazon
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
ЭЪЛОН ❗️❗️❗️
Ассалому алайкум Азизлар Муборак Рамазон ойи муносабати билан эртага (07.03.2024) пайшанба куни масжидимизда ҳашар бўлади соат 08:00 дан Ин шаа Аллоҳ !!!
Аёл қизларга кўпроқ ишлар бор ойна артиш супириш ваҳаказо
Эркаклар эса кўчаларни тозалаймиз латоклар тозаланади ва таҳоратхоналарни биргаликда тозалаймиз!
Ҳашарга марҳабо азизлар!
🟢Аллоҳнинг байтига ўз ҳиссаcини қўшмоқчи бўлганлар ёрдамга келишларини сўраймиз
🕌🕌🕌🕌🕌
Манзил - геолокация ⬇️
https://maps.app.goo.gl/jTihUYAdV8AS54ZZ6
🤲 Ёмғир ёққанда ўқиладиган дуо
اللَّهُمَّ صَيِّباً نَافِعاً
«Аллоҳумма соййибан наафиъан»
Парвардигоро, фойдали (хайрли) ёмғир қил!
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Ким Рамазон ойида иймон билан савоб умиди (таровеҳ)да қоим бўлса, аввалги гуноҳлари кечирилади” (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).
Читать полностью…УЛУҒЛАР РАМАЗОНДА
Муҳаммад ибн Исмоил Бухорий раҳимаҳуллоҳ Рамазон ойида кундузи бир хатм, ҳар уч кунда таровеҳ намозидан кейин яна бир хатм қилар эди.
* * *
Саъид ибн Жубайр раҳимаҳуллоҳ ҳар икки кечада Қуръонни хатм қиларди.
* * *
Зубайд Ёмий Рамазон ойи келса, Мусҳафни олиб келар (яъни Қуръонни тиловат қилишга астойдил киришар) ва дўстларини ҳам шу ишга жамларди.
* * *
Валид ибн Абдулмалик раҳимаҳуллоҳ ҳар уч кунда Қуръонни бир марта хатм қилардилар. Рамазон ойида жами ўн етти марта хатм қилишга эришарди.
* * *
Қатода ҳазратлари йил давомида Қуръонни ўқиб юриб, ҳар етти кунда бир марта тўлиқ ўқиб чиқарди. Рамазон ойи келганда, ҳар уч кунда бир марта тўлиқ ўқиб чиқарди. Рамазоннинг охирги ўн кунларида эса ҳар кеча бир марта тўлиқ ўқиб чиқарди.
* * *
Имом Шофеийнинг шогирдларидан Рабийъ ибн Сулаймон айтади: “Шофеий Рамазон ойида Қуръонни олтмиш марта хатм қиларди. Яъни ҳар кеча икки мартадан хатм бўларди. Рамазонда бошқа ойларда эса ҳар ой ўттиз мартадан хатм қиларди”.
* * *
Қосим ибн Али отаси Ибн Асокир ҳақларида Бундай дейди: “Отам жамоат намозини, Қуръон тиловатини қолдирмас эди. Одатда ҳар жума Қуръонни бир марта хатм қиларди. Рамазонда эса ҳар куни хатм қиларди ва (Дамашқ масжидининг) шарқий минораси (тарафи)да эътикоф ўтирарди”.
#Рамазон_тақвими
1-кун. 11-март
📍 Тошкент вақти билан
🟢Саҳарлик / 5:23
🤲 САҲАРЛИК ДУОСИ
Навайту ан асума совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала. Аллоҳу акбар.
Рамазон ойининг рўзасини холис Аллоҳ учун субҳдан то кун ботгунча тутмоқни ният қилдим. Аллоҳ буюкдир.
🟢Ифторлик / 18:27
🤲 ИФТОРЛИК ДУОСИ
Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва аълайка таваккалту ва аъла ризқика афторту, фағфирлий я Ғоффару ма қоддамту ва ма аххорту.
Аллоҳим, ушбу рўзамни Сен учун тутдим ва Сенга иймон келтирдим ва Сенга таваккал қилдим ва берган ризқинг билан ифтор қилдим. Ё гуноҳларни кечирувчи Зот, менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират қилгин.
РАМАЗОН КЕЛМОҚДА - РАМАЗОН!!!
🌙✨✨✨
Аллоҳим бу ойни барчамизга мағфират ойи, барокат ва саодат ҳамда меҳр-оқибат ойи қилиб бер.
/channel/Kuloliy
🔸Бу ойда Қуръони карим нозил бўлган;
🔸Бу ойда (шу боис) хатми Қуръон қилинади;
🔸Бу ойда Аллоҳнинг раҳмати ёғилади;
🔸Бу ойда мусулмонлар рўзадор бўладилар;
🔸Бу ойда минг ойдан афзал бўлган қадр кечаси бор;
🔸Рамазон ойи сабр ойи;
🔸Дуолар мустажоб бўладиган ой;
🔸Рўза тутиш сабаб тақво ҳосил қилинади;
🔸Рўза инсонга нафсни тийишни ўргатади;
🔸Рўза туфайли инсон руҳияти покланади;
🔸Рўза туфайли инсон тани покланади;
🔸Рўзадорнинг тили ғийбат, буҳтон,чақимчилик каби гуноҳлардан тийилади;
🔸Рўзадорда риё бўлмайди;
🔸Унинг қулоғи бу ойда гуноҳларни “эшитмайди”;
Унинг кўзлари гуноҳ нарсаларни “кўрмайди”;
🔸Рўзадорнинг қўллари гуноҳ ишларни қилмайди;
🔸Унинг оёқлари гуноҳ жойларга бормайди;
🔸Рўзадор саҳарлик қилиб баракага эришади;
🔸Рўзадорнинг оғзидан келадиган ҳид Аллоҳ таолонинг наздида мушки анбардан ҳам хушбуйроқ бўлади;
🔸Рўза қалбни камтарин, тавозели қилади;
🔸Бу ой тавбалар қабул бўлувчи ой ҳисобланади;
🔸Бу ой мағфират ойидир;
🔸Жаннат эшиклари очиб қўйилган ойдир;
🔸Дўзах эшиклари ёпиб қўйилган ойдир;
🔸Шайтонларга кишан солиб қўйилган ойдир;
🔸Рамазон – бандани Аллоҳга энг яқин қиладиган ой;
🔸Бу ой – саховат ойи;
🔸Бу ойда қилинган яхшиликлар савоби ўн баравардан еттиюз бараваргача кўпайтириб ёзилади;
🔸Рамазон – садақа ва эҳсонлар қилинадиган ой;
🔸Муҳтожларга ёрдам қўли чўзиладиган ой;
🔸Бу ойда закот бериб, ҳақдорлар хурсанд қилинади;
🔸Фитр садақаси берилиб, мискинлар дуоси олинади;
🔸Закот берувчи кишининг моли покланади;
🔸Закот берувчининг молига барака киради;
🔸Бой билан камбағал ўртасидаги гина, адоват йўқолади;
🔸Қариндош-уруғчилик алоқалари мустаҳкамланади;
🔸Рўзанинг мукофотини Аллоҳнинг Ўзи беради, яъни рўзадорга бериладиган савоб ва яхшиликлар миқдорини Аллоҳдан бошқа ҳеч ким билмайди;
🔸Рўзадор Раййон номли эшикдан жаннатга киради.
Ибодуллоҳ Аҳроров
Тошкент ислом институти ўқитувчиси
Бобоназаров Муҳаммад-Содиқ Тоир ӯғли Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти талабаси
Читать полностью…Ворисов Аҳмаджон Одилжонович Юнусобод тумани “Кулол-Қўрғон” жоме масжиди имом-ноиби
Читать полностью…ЭЪЛОН ❗️❗️❗️
Ассалому алайкум Азизлар Муборак Рамазон ойи муносабати билан эртага (09.03.2024) шанба куни масжидимизда ҳашар бўлади соат 08:00 дан Ин шаа Аллоҳ !!!
Ҳашарга марҳабо азизлар!
🟢Аллоҳнинг байтига ўз ҳиссаcини қўшмоқчи бўлганлар ёрдамга келишларини сўраймиз
🕌🕌🕌🕌🕌
ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!
«Эй, иймон келтирганлар! Қачон Жума куни намозга нидо қилинса, Аллоҳнинг зикрига шошилинглар ва савдони тарк этинглар. Агар билсангиз, ана шундоқ қилмоғингиз сиз учун яхшидир», (Жума сураси 9-оят)
Тошкент шаҳар Юнусобод тумани “Кулол-Қўрғон” жоме масжиди
/channel/Kuloliy
🕌 "КУЛОЛ-ҚЎРҒОН" ЖОМЕ МАСЖИДИ HАМОЗ ВАҚТЛАРИ!
8-мартдан 10-мартгача:
🌅 Бомдод - 06:00
☀️ Пешин - 13:00
🏙 Аср - 16:45
🌆 Шом - 18:30
🌃 Хуфтон - 19:50
@Kulol_Qorgon_masjidi
🤲ТАРОВЕҲ НАМОЗИНИ МАСЖИДЛАРДА ЎҚИШ ВАҚТЛАРИ
🌙 Рамазон ойи яқинлашган сари мўмин-мусулмон халқимизнинг хурсандчилиги янада зиёда бўлмоқда. Шубҳасиз, қутлуғ ойга кўтаринки руҳ бағишлайдиган, шу ойга хос бўлган ибодат таровеҳ намозидир. Бу борада Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Рамазон ойида иймон билан савоб умидида (таровеҳда) қоим бўлса, аввалги гуноҳлари кечирилади” (Имом Бухорий), деганлар.
РАМАЗОН ОЙИНИНГ БИРИНЧИ КУНИ ТЎҒРИСИДА
🗣Ўтган ҳафтада Ўзбекистон мусулмонлари идораси ташаббуси билан Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия ва Озарбайжон каби туркий давлатлар Фатво ҳайъатларининг онлайн мажлиси бўлиб ўтди.
🟢Йиғилишда уламолар ва соҳа мутахассислари томонидан Рамазон ойи ҳилолини кузатиш бўйича қилинаётган ишлар, фалакий ҳисоб-китоблар, астрономик маълумотлар атрофлича таҳлил қилинди. Шунингдек, дунёдаги йирик фатво идоралари ва нуфузли астрономия институтлари ахборотлари батафсил кўриб чиқилди.
🔭 Туркий давлатлар уламолари фиқҳий қоидаларга таянган ҳолда фалакий ҳисоб-китоб ва астрономик кузатувларни эътиборга олиб, ҳижрий 1445 йил Рамазон ойининг биринчи куни милодий 2024 йил 11 март, душанба кунига тўғри келиши ҳақида якдил фикрга келдилар.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати