kuloliy | Неотсортированное

Telegram-канал kuloliy - Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

1022

Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси Тошкент шаҳар "Кулол-Қўрғон" жоме масжидининг телеграм тармоғидаги канали

Подписаться на канал

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

🤝 ҲАЖ ВА УМРА ВАЗИРИ БИЛАН САМИМИЙ МУЛОҚОТ

🇺🇿🇸🇦Шу йил 7 январь куни Жидда шаҳрида Ўзбекистон делегацияси ва Саудия Арабистони Подшоҳлиги Ҳаж ва умра вазирлиги раҳбарияти ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

💬 Мулоқотда Ҳаж ва умра вазири Тавфиқ бин Фавзон ар-Рабиа, Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари иштирокида ўзаро алоқаларнинг истиқболлари ҳамда "Ҳаж – 2024" мавсумини юқори даражада ташкил этиш масалалари муҳокама этилди. 

Учрашувда икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик равнақ топаётгани, ҳаж ва умра қилувчилар сони кескин ошаётгани, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Муқаддас масжид ходими, Подшоҳ Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд, валиаҳд шаҳзода Муҳаммад ибн Салмон ўртасидаги дўстона муносабатлар ҳамкорлик алоқаларини янги босқичга олиб чиққани алоҳида қайд этилди.

🗣Ҳаж ва умра вазири сўнгги йилларда Ўзбекистон энг яхши натижаларга эришаётгани ва жадал тараққий этаётганини таъкидлаш баробарида аввалги йилдаги Ўзбекистон заминига ташрифи бир умр ёдида қолганини билдирди. 

📋 Учрашувда Ўзбекистон делегация ҳаж ва умра зиёратчиларига хизмат кўрсатиш сифатини янада ошириш борасида ўз фикр-мулоҳазаларни тақдим этдилар.

✍️Мулоқот якунида Дин ишлари бўйича қўмита ҳамда Ҳаж ва умра вазирлиги ўртасида муборак сафарларни янада яхшилаш юзасидан келишув имзоланди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

🕌 "КУЛОЛ-ҚЎРҒОН" ЖОМЕ МАСЖИДИ HАМОЗ ВАҚТЛАРИ!

5-январдан 11-январгача:

🌅 Бомдод - 06:45

☀️ Пешин - 13:00

🏙 Аср - 15:35

🌆 Шом - 17:20

🌃 Хуфтон - 19:00

@Kulol_Qorgon_masjidi

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

#ВИДЕО

ТОШКЕНТ ШАҲАР БОШ ИМОМ-ХАТИБИ
АБДУҚАҲҲОР ДОМЛА ЮНУСОВНИНГ
2023 ЙИЛ ДАВОМИДА АМАЛГА ОШИРГАН ИШЛАРИ САРҲИСОБИ


Ўтган даврга разм солиб, фаолиятни сарҳисоб қилиш, амалга оширилган ишларнинг натижаларига боқиб, янги режалар тузиб олиш муваффақиятлар калитидир.

✅Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

#хушхабар
☪️ ТАРИХИЙ ВОҚЕА: ЮРТИМИЗДА “ИЖОЗА” БЕРИШ БОШЛАНДИ

🗣 Шу йилнинг 27 декабрь куни пойтахтимиздаги “Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф” мажмуасида мамлакатимиздаги масжидларда фаолият юритаётган бир гуруҳ имом-домлаларга Қуръони карим қироати бўйича “Ижоза” бериш маросими бўлиб ўтди. “Ижоза” арабча сўз бўлиб, “рухсат бериш” маъносини англатади. Яъни, Қуръони карим устозининг ўз шогирдига Қуръони каримни ўқиш учун изн беришидир.

Таъкидлаш керакки, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ташаббуслари билан “Қуръон ва тажвидни ўргатиш” бўлими мудири, ўн хил қироат соҳиби Шайх Алижон қори Файзулла Маҳдум ўғли томонидан имом-хатиблар қироатини тажвид қоидаларига мос бўлишини таъминлаш борасида тизимли машғулотлар олиб борилди.

Файзли тадбирда Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари сўзга чиқиб, бугун диёримизда улкан тарихий воқеа, халқимиз, айниқса, аҳли илмлар йиллар давомида интиқиб кутган орзулари амалга ошаётгани, яъни, имом-домлаларимиз Қуръони карим қироати бўйича “Ижоза” олиш бахтига муяссар бўлаётганларини мамнуният билан қайд этдилар. Ҳозирги кунда ушбу амалиёт Марказий Осиё давлатлари орасида фақатгина юртимизда жорий қилингани билан янада аҳамиятли экани, шу боисдан ҳам қўшни давлатлар бу борада ҳавас қилаётганларини таъкидладилар.

🖥 БАТАФСИЛ

#maqola #sehr #iymon #inson

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

18 декабрь – Халқаро араб тили куни

ЭНГ БОЙ ТИЛ

1973 йил 18 декабрда БМТ Бош Ассамблеяси араб тилини БМТнинг расмий ва ишчи тили сифатида қабул қилди.
* * *
Қайси тилда синоним – "маънодош" сўзлар кўп бўлса, ўша тил энг бой ҳисобланади. Дунё тиллари ичида араб тилида синоним сўзлар энг кўп учрайди. Араб тили уч ярим миллиондан ортиқ сўзларга эга.
* * *
Араб тили грамматикаси (наҳв илми) асосчиси Али розияллоҳу анҳу ҳисобланади.
* * *
Сибавайҳ наҳв илми отаси ҳисобланади.
* * *
Араб тилида 28 та ҳарф бор бўлиб, улар ўнгдан чапга қараб ёзилади.
* * *
Араб тили 26 мамлакатнинг расмий тили ҳисобланади.

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

🕌 "КУЛОЛ-ҚЎРҒОН" ЖОМЕ МАСЖИДИ HАМОЗ ВАҚТЛАРИ!

15-декабрдан 21-декабргача:

🌅 Бомдод - 06:45

☀️ Пешин - 13:00

🏙 Аср - 15:20

🌆 Шом - 17:05

🌃 Хуфтон - 19:00

@Kulol_Qorgon_masjidi

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

ҚАЛБЛАР СУРУРГА ТЎЛДИ

Бугун, 14 декабрь куни «Кулол Қўрғон» жоме масжиди имом-хатиби Шуҳрат Гаимов бошчилигида масжидга яқин ҳудуддаги Кулол Қўрғон, Барҳаёт, Аҳмад Дониш, Мурувват ва Халқабоғ МФЙ ларида яшовчи кам таъминланган 11 та оилани ҳолидан хабар олиниб, уларга рўзғор буюмлари, озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.
Кўрсатилган бундай мурувватдан эҳтиёжманд оила аъзоларининг кўнгиллари қувончга тўлиб, юртимиз янада обод, тинчлигимиз бардавом бўлишини Яратгандан сўраб дуолар қилишди. Хайрли ишлар учун алоҳида миннатдорлик изҳор қилишди.
Юртимизда олиб борилаётган ушбу хайрли тадбирлар бардавом бўлсин.

"Кулол Қўрғон" жоме масжиди матбуот хизмати

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

Хушхабар

УСТОЗ ИЛМИЙ ИШИНИ МУВАФФАҚИЯТЛИ ҲИМОЯ ҚИЛДИ

Ўзбекистонда яшаётган ҳар бир киши, қолаверса, чет эллардаги ўзбек диаспораси вакиллари ҳам Др. Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий ҳазратларини гўзал мавъизалари, мақолалари, китоблари орқали яхши танишади, билишади. У кишига диний уламо сифатида юксак эҳтиром кўрсатишади.
Эндиликда Устоз нафақат диний уламо, айни пайтда чинакам ОЛИМ сифатида ҳам эътироф этилади.
Бугун Устоз Ўзбекистон халқаро ислом академияси Илмий даражалар берувчи илмий Кенгаш аъзолари ҳузурида Исломшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун «"Саҳиҳул Бухорий"да ижтимоий-ахлоқий ҳадисларнинг ёритилиши» мавзусида ёзган илмий ишини муваффақиятли ҳимоя қилди.
Учта боб, хулоса, фойдаланилган адабиётлар рўйхати ва иловалардан иборат, ҳажми 138 бет бўлган илмий иш, ҳақиқатан, жуда долзарб ва аҳамиятлидир. Чунки бугунги ахборот маконида ёшлар тарбиясига бефарқ қараб бўлмайди.
Др. Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий илмий иши ҳимоясида қатнашганларнинг саволларига жавоб бера туриб, ҳар бир ота-она жуда осон ва содда тарзда ўз фарзандларига ҳадисларни ўргатиб, уқтириб боришлари керак. Масалан, сув ичаётган болага сувни ўтириб ичиш суннат эканини, кийим кийишда ўнг томондан бошлашни Набий алайҳиссалом тавсия қилганларини болаларимизнинг онгу шуурига қуйиб борсак, муборак ҳадисларни тинглаб улғайган бола одобли-ахлоқли ва илмли бўлади. Энг муҳими, улар турли ақидапараст, радикал ва адашган оқимлар таъсирига тушиб қолмайди.
Олимларнинг таъкидлашларича, Мовароуннаҳр заминидан 7 мингдан зиёд буюк мутафаккир ва қомусий алломалар етишиб чиққан. Бир заминдан илф-фаннинг турли соҳасида шунча кўп уламонинг етишиб чиққанига омиллар кўп. Улардан энг асосийси одоб-ахлоқдир.
Араб сайёҳи Ибн Баттута ўзининг “Саёҳатнома” асарида “Ўзбек аҳли ахлоқда мукаррамдир” деган сўзларига эътибор қаратсак, Мовароуннаҳр, хусусан, Ўзбекистон заминидан жуда кўп қомусий алломалар, буюк мутафаккирлар етишиб чиққанининг боисини англаймиз.
Шу нуқтаи назардан қараганда, Устознинг илмий ишлари аҳамияти ва қамрови нақадар кенг экани намоён бўлади.
Фурсатдан фойдаланиб, Др. Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий устозимизни илмий унвон билан самимий муборакбод этамиз.
Бу илмий иш юртимиз олимларига, талабаларга, ота-оналарга ва барча мўмин-мусулмонларга бирдай манфаатли бўлсин!

Mehrob.uz матбуот хизмати.

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

«Эй, иймон келтирганлар! Қачон Жума куни намозга нидо қилинса, Аллоҳнинг зикрига шошилинглар ва савдони тарк этинглар. Агар билсангиз, ана шундоқ қилмоғингиз сиз учун яхшидир»,
(Жума сураси 9-оят)

Тошкент шаҳар Юнусобод тумани “Кулол-Қўрғон” жоме масжиди

/channel/Kuloliy

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

🤲 Соғлик, хотиржамлик ва гўзал хулқ сўраб ўқиладиган дуо

اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ الصِّحَّةَ وَالعِفَّةَ وَالْأَمَانَةَ وَحُسْنَ الْخُلُقِ وَالرِّضَا بِالقَدَرِ

Ўқилиши: Аллоҳумма инний асъалукас-сиҳҳата вал ъиффата вал аманата ва ҳуснал хулуқи вар-ризо бил қодар.

Таржимаси: Аллоҳим! Сендан саломатлик, иффат, омонатдорлик, гўзал хулқ ва тақдирга рози бўлишни сўрайман.

#дуо

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

🗣 "YIL IMOMI – 2023" TANLOVI QIZG‘IN DAVOM ETMOQDA...
#Mobil_reportaj

O‘zbekiston musulmonlari idorasi
Matbuot xizmati


MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

☪️ “ЙИЛ ИМОМИ” ТАНЛОВИНИНГ ҒОЛИБИ ҚАНДАЙ АНИҚЛАНАДИ?

Республикамизда имом-хатиблар фаолиятини янада такомиллаштириш, бугунги глобаллашув даврида Ватан равнақи йўлида хизматлари ҳамда ёшларимизнинг турли ёт бузғунчи тоифаларнинг таъсиридан ҳимояланишида тарғибот-ташвиқот ишлари самарадорлигини янада ошириш мақсадида ҳар йили “Йил имоми” кўрик танлови ўтказилади.

Танловни ўтказишдан қандай мақсад кўзланган?
Танловнинг мақсади бугунги тараққиёт талабларига жавоб берадиган, кучли илмий салоҳиятга эга, юқори касбий маҳорат соҳиби бўлган, илғор фикрли, замонавий ахборот технологияларидан унумли фойдалана оладиган, диний-маърифий соҳа тарғиботчиси бўлган фаол имомларни аниқлаш ва қўллаб-қувватлашдан иборат.

Танловнинг вазифалари нималардан иборат?

Танлов неча босқичда ўтказилади?

Республика босқичида қандай шартлар бўлади?

Ғолиблар учун қандай мукофотлар берилади?


🖥 БАТАФСИЛ

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

🕌 "КУЛОЛ-ҚЎРҒОН" ЖОМЕ МАСЖИДИ HАМОЗ ВАҚТЛАРИ!

1-декабрдан 7-декабргача:

🌅 Бомдод - 06:45

☀️ Пешин - 13:00

🏙 Аср - 15:20

🌆 Шом - 17:05

🌃 Хуфтон - 19:00

@Kulol_Qorgon_masjidi

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

🕌Мир Араб мадрасаси 500 йиллиги кенг нишонланади

Бугун, 26 ноябрь куни Бухорои шарифда Мир Араб мадрасасининг 500 йиллигига бағишланган “Боқий Бухоронинг ислом цивилизациясидаги ўрни” мавзуидаги халқаро анжуман бўлиб ўтади.

📶 Нуфузли тадбирда Халқаро мусулмон уламолар кенгаши ва Абу Даби Тинчлик форумининг обрў-эътиборли уламолари, Ўзбекистон, Миср, Озарбайжон, Россия, Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон сингари мамлакатлар муфтийлари, таниқли уламолар, исломшунос тадқиқотчи ва диний соҳа вакиллари (“Мир Араб” мадрасаси битирувчилари) иштирок этади.

🤲Аллоҳ таоло мазкур йиғилишларни хайрли ва манфаатли бўлишини насиб этсин!

#Мир_Араб_мадрасасининг_500_йиллиги
#Тошкент2023

O‘zbekiston musulmonlari idorasi
Matbuot xizmati

Muslim.uz
@muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @hajumrauz | @mp3muslim | @diniysavollar | @muminauz

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

🌙 МУФТИЙЛАР: «БАРЧА МУАММОНИНГ ЕЧИМИ БИРДАМЛИКДА»

Бугун туркий давлатлар муфтийларининг Тошкент шаҳрида ўтказилаётган навбатдаги йиғилишида жаҳонда долзарб бўлиб турган бир қатор  масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.

Айниқса, экстремизм, ақидапарастлик ва мутаассиблик каби иллатларга қарши ҳамкорликда курашиш, исломофобияга муросасиз бўлиш каби  масалалар муҳокама этилди. Шунингдек, мусулмон уммати учун энг муҳим бўлган масалалар ҳамжиҳатликда кўриб чиқилди.

Мазкур муаммоларни ҳал этишнинг ягона йўли бирдамликда ҳаракат қилиш,  ўзаро алоқаларни мустаҳкамлаш экани барча муфтийлар томонидан таъкидланди.

#Туркий_давлатлар_ташкилоти
#Тошкент2023

O‘zbekiston musulmonlari idorasi
Matbuot xizmati

Muslim.uz
@muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @hajumrauz | @mp3muslim | @diniysavollar | @muminauz

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

#muftiy_minbari

ҲЕЧ КИМ ФАРЗАНД ЖИНСИНИ ТАНЛАЙ ОЛМАЙДИ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🌐 /channel/+ZgkOZopwJwc3ZWEy

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

#ИНФОГРАФИКА:
ПИРОТЕХНИКА ОФАТ КЕЛТИРАДИ,
ЁХУД МУСУЛМОННИ ҚЎРҚИТИШ ҲАЛОЛ ЭМАС!


🖊 Ушбу замонавий методларни ўз ичига олган ИНФОГРАФИКАда:

🤕 пиротехниканинг зарарлари, саломатликка таъсири;

⚡️ Ислом динида инсонни қўрқитиш, зиён етказиш қаттиқ қораланиши;

❗️ шундай воситаларларни қонунга хилоф тарзда ишлаб чиқариш, сотиш ва тарқатиш ҳамда улардан фойдаланиш жавобгарликка сабаб бўлиши;

тарбия ишига мутасаддилар ва ота-оналарга тавсиялар;

📱 Мобил қурилма орқали ҳам фойдаланиш учун инфографиканинг PDF шакли, мавзуга оид видеороликлар ва QR кодлари ифодаланган.

🗣 Сизларни ушбу инфографикани кенг тарқатиш орқали нохуш воқеа-ҳодисаларнинг олдини олишга чақирамиз.

📎 PDF

#infografika #pirotehnika

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

🕌 "КУЛОЛ-ҚЎРҒОН" ЖОМЕ МАСЖИДИ HАМОЗ ВАҚТЛАРИ!

2023-йил 29-декабрдан
2024 йил 4-январгача:

🌅 Бомдод - 06:45

☀️ Пешин - 13:00

🏙 Аср - 15:30

🌆 Шом - 17:10

🌃 Хуфтон - 19:00

@Kulol_Qorgon_masjidi

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

#видео
#волейбол
🏐 🏐 🏐 🏐

ҒАЛАБА КУЧЛИЛАРГА КУЛИБ БОҚАДИ

#финал #спорт

✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

«Эй, иймон келтирганлар! Қачон Жума куни намозга нидо қилинса, Аллоҳнинг зикрига шошилинглар ва савдони тарк этинглар. Агар билсангиз, ана шундоқ қилмоғингиз сиз учун яхшидир»,
(Жума сураси 9-оят)

Тошкент шаҳар Юнусобод тумани “Кулол-Қўрғон” жоме масжиди

/channel/Kuloliy

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

https://www.youtube.com/watch?v=4iyjJN_dE3A

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

Инсонларга раҳмат айтиш Аллоҳга шукрдир

@MEHROB_uz

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

Қор ёғганда ўқиладиган дуо

اللَّهُمَّ اغْسِلْ خَطَايَاىَ بِمَاءِ الثَّلْجِ وَالْبَرَدِ وَنَقِّ قَلْبِي مِنَ الْخَطَايَا كَمَا نَقَّيْتَ الثَّوْبَ الأَبْيَضَ مِنَ الدَّنَسِ

Ўқилиши: Аллоҳуммағсил хатойаайаа бимаис-салжи вал баради ва наққи қолбий минал хатойаайаа кама наққойтас савбал абязо минад данаси

Маъноси: Аллоҳим хатоларимни қор ва дўл суви билан ювгин, оппоқ либосни кирлардан тозалаганингдек қалбимни ҳам (гуноҳлардан) покла.

Имом Бухорий ривояти.

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

🕌 "КУЛОЛ-ҚЎРҒОН" ЖОМЕ МАСЖИДИ HАМОЗ ВАҚТЛАРИ!

8-декабрдан 14-декабргача:

🌅 Бомдод - 06:45

☀️ Пешин - 13:00

🏙 Аср - 15:20

🌆 Шом - 17:05

🌃 Хуфтон - 19:00

@Kulol_Qorgon_masjidi

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

😄🕌 “ЙИЛ ИМОМИ – 2023” ҒОЛИБИ АНИҚЛАНДИ ВА ҲАЖ ЙЎЛЛАНМАСИ БИЛАН ТАҚДИРЛАНДИ

📊 Шу йил 5 декабрь куни масжидларда фаолият юритаётган имом-домлалар ўртасида “Йил имоми – 2023” кўрик танловининг республика босқичи бўлиб ўтди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий босқичларда ғолибликни қўлга киритган 14 нафар имом-домла беллашди.

📝 Иштирокчилар Қуръони карим қироати ва тафсири, ақида, фиқҳ, Ислом тарихи, ҳадис илмлари, алломалар ижодига оид саволларга жавоб бердилар. Шунингдек, меҳнат фаолиятлари давомида амалга оширган ишлари ва ижодларини намойиш этдилар. Қатнашчиларнинг чиқишлари ҳакамлар ҳайъати томонидан мезонлар асосида баҳоланди.

🗣 Танлов натижаларига кўра, қуйидаги иштирокчилар совринли ўринларга муносиб топилди:
🥇1-ўрин – Тошкент шаҳридаги “Холид ибн Валид” жоме масжиди имом-хатиби Исроилжон домла Исмоилжоновга I даражали диплом ва Ҳаж сафари йўлланмаси;

🥈2-ўрин – Андижон вилоятидаги “Мирзахолиқ ота” жоме масжиди имом-хатиби Муҳаммадийхон домла Ҳожиевга II даражали диплом ва 15 млн. сўм пул мукофоти;

🥉3-ўрин – Самарқанд вилоятидаги “Шайх Худойдод Вали” жоме масжиди имом-хатиби Анвар домла Аҳмедовга III даражали диплом ва 12 млн. сўм пул мукофоти топширилди.


🤲Аллоҳ таоло ғолибликни муборак айласин, қолган иштирокчиларга ҳам келгусида муваффақият ато этсин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

☪️ “Йил имоми – 2023” танлови бошланди (Фотолавҳа)  

Бугун, 5 декабрь куни масжидларда фаолият юритаётган имом-домлалар ўртасида “Йил имоми – 2023”  танловининг якуний босқичи бошланди.

📊 Мазкур мусобақада Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий босқичларда ғолибликни қўлга киритган имом-домлалар беллашади.

🟢 Айни пайтда қизғин ва кўтарингки руҳда бошланган танловда иштирокчилар чиқишларини ҳакамлар ҳайъати томонидан адолат мезонлари асосида муносиб баҳолаб борилмоқда.     

📝 Танлов шартлари, тартиблари ва мукофотлари ҳақидаги маълумотларни ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

🔸 Ғафлатда қолманг! Жума куни бу вақтда нима дуо қилсангиз барчаси қабул бўлади.

🤲 Жума кунида шундай бир вақт борки, Аллоҳдан нимани сўрасангиз албатта ижобат қилади. Бу вақтни ўтказиб юборманг!

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🌐 Facebook

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

САДАҚАНИНГ САВОБИ УЛУҒ

Садақанинг савоби жуда улуғ. Аллоҳнинг раҳмати садақа берувчидан асло узилмайди.

Садақа берувчи ҳали садақа бермасидан аввал унинг садақаси беш сўзни айтади:
1) мен сенда кам эдим, кўпайтирдинг;
2) мен кичкина эдим, каттартирдинг;
3) мен ҳақир эдим, азиз қилдинг;
4) мен сенда душман эдим, дўст қилдинг;
5) шу кунгача мени эҳтиёт қилдинг, мен сени қиёмат кунигача эҳтиёт қиламан.

Тирикликда қилинган бир дирҳам садақа вафот этгандан кейин юз дирҳам садақадан афзалдир.

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

Эй кўнгил ибрат олгин,
Боқ ҳар тушган япроққа,
У ҳам аввал тепадан,
Боқар эди тупроққа!

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

🗣MUFTIYLAR KENGASHI YIG'ILISHI DAVOM ETMOQDA
#Mobil_reportaj

#Туркий_давлатлар_ташкилоти
#Тошкент2023

O‘zbekiston musulmonlari idorasi
Matbuot xizmati

Muslim.uz
@muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @hajumrauz | @mp3muslim | @diniysavollar | @muminauz

Читать полностью…
Подписаться на канал