🟢 Пойтахтимизда Туркий давлатлар ташкилоти мусулмон диний идоралари раҳбарлари кенгашининг йиғилиши бошланди
✅ Бугун, 25 ноябрь куни пойтахтимизда Туркий давлатлар ташкилоти мусулмон диний идоралари раҳбарлари кенгашининг тўртинчи йиғилиши бошланди.
🪪 Анжуман Қуръони карим тиловати билан очилди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари йиғилишни очиб бердилар.
📶 Халқаро тадбирда Туркий давлатлар ташкилоти Бош котиби Кубаничбек Омуралиев, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари, Кавказ мусулмонлари идораси раиси, Шайхулислом Оллоҳшукур Пошозода, Туркия диёнат ишлари бошқармаси раиси, доктор Али Эрбош, Қозоғистон мусулмонлари диний идораси раиси, бош муфтий Наврўзбай ҳожи Тағанули, Қирғизистон мусулмонлари диний бошқармаси Уламолар кенгаши раиси Абдиманап Масалиев ҳамда Туркманистон муфтийси Ялкап Ходжагулиев, шунингдек, туркий давлатлар уламолари, диний соҳа вакиллари ҳам иштирок этмоқда...
#Туркий_давлатлар_ташкилоти
#Тошкент2023
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @hajumrauz | @mp3muslim | @diniysavollar | @muminauz
ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!
«Эй, иймон келтирганлар! Қачон Жума куни намозга нидо қилинса, Аллоҳнинг зикрига шошилинглар ва савдони тарк этинглар. Агар билсангиз, ана шундоқ қилмоғингиз сиз учун яхшидир», (Жума сураси 9-оят)
Тошкент шаҳар Юнусобод тумани “Кулол-Қўрғон” жоме масжиди
/channel/Kuloliy
🤲 Ёмғир ёққанда ўқиладиган дуо
اللَّهُمَّ صَيِّباً نَافِعاً
«Аллоҳумма соййибан наафиъан»
Парвардигоро, фойдали (хайрли) ёмғир қил!
«Бас, албатта, ҳар бир қийинчилик билан бирга енгиллик бордир» (Шарҳ сураси, 5-оят).
Читать полностью…🌙 МУФТИЙ ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ “ИБРОҲИМБОЙ ВА ОРИФЖОНБОЙ” ЖОМЕ МАСЖИДИГА ТАШРИФ БУЮРАДИЛАР
✅ Бугун, 17 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Тошкент шаҳри, Олмазор туманидаги “Иброҳимбой ва Орифжонбой” жоме масжидида жамоат билан жума намозини адо этадилар.
🕌Инша Аллоҳ, жума намозидан аввал қориларнинг гўзал қироатлари ва муфтий Шайх ҳазратларининг барчамиз учун манфаатли суҳбатларидан баҳраманд бўламиз.
📍Масжид манзили
🔸 Мўмин-мусулмонларни мазкур маърифий суҳбатга таклиф этамиз.
#муфтий #ташриф
#жума #шайх
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @hajumrauz | @mp3muslim | @diniysavollar | @muminauz
ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!
«Эй, иймон келтирганлар! Қачон Жума куни намозга нидо қилинса, Аллоҳнинг зикрига шошилинглар ва савдони тарк этинглар. Агар билсангиз, ана шундоқ қилмоғингиз сиз учун яхшидир», (Жума сураси 9-оят)
Тошкент шаҳар Юнусобод тумани “Кулол-Қўрғон” жоме масжиди
/channel/Kuloliy
Аллоҳ таоло ояти каримада шундай марҳамат қилади:
وَعِبَادُ الرَّحْمَنِ الَّذِينَ يَمْشُونَ عَلَى الْأَرْضِ هَوْنًا وَإِذَا خَاطَبَهُمُ الْجَاهِلُونَ قَالُوا سَلَامًا
яъни: “Раҳмоннинг (суюкли) бандалари ерда камтарона юрадиган, жоҳил кимсалар (бемаъни) сўз қотганда «Саломатлик бўлсин!» деб жавоб қиладиган кишилардир” (Фурқон сураси, 63-оят)
ЎҚИТУВЧИ МАҲОРАТИ
Синфдошлар учрашувида бир эркак ўқитувчисидан секин сўради:
— Мени танидингизми?
— Йўқ — деб жавоб берди муаллим.
— Наҳотки?! Болалигимда синфдошимнинг соатини ўғирлаган эдим. Соат топилмагунича бизни ҳаммамизни тинтув қилишингизни айтган эдингиз. Уят ва қурқувдан нима қилишни билмай қолган эдим. Ҳамма мени ўғри деб чақириши кўз олдимга келди. Лекин ҳаммага деворга қараб, кўзимизни юмишимизни айтдингиз. Чўнтагимизни бирма-бир текширишни бошладингиз. Менга навбат келганида, соатни олдингиз… лекин ҳаммани текшириб, тинтувни охиригача етказиб қўйдингиз. Соатни эгасига қайтариб бердингиз ва ҳеч қачон бу воқеа ҳақида сўз очмаган эдингиз. Наҳотки шу ишни қилган одам ёдингизда йўқ?!
— Йўқ — деди ўқитувчи. — Ўша куни, тинтув пайтида кўзларимни юмволган эдим.
🌙 Жума айёмингиз муборак бўлсин!
🤲 Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам жума кунини зикр қилар эканлар, шундай дедилар: "у кунда бир вақт бор, мусулмон банда ўша вақтга мувофиқ келиб қолса, Аллоҳдан сўраган нарсасини албатта беради" (Муттафақун алайҳи).
Уламолар ўша вақт ҳақида турли фикрларни билдирганлар. Шуларнинг орасини энг кучлиси:
- имом хутба учун минбарга чиққандан то намоз тугагунича,
- аср намозидан кейин қуёш ботгунича.
Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ала саййидина Муҳаммад.
Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
Muslim.uz / @muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @hajumrauz | @mp3muslim | @diniysavollar
ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!
«Эй, иймон келтирганлар! Қачон Жума куни намозга нидо қилинса, Аллоҳнинг зикрига шошилинглар ва савдони тарк этинглар. Агар билсангиз, ана шундоқ қилмоғингиз сиз учун яхшидир», (Жума сураси 9-оят)
Тошкент шаҳар Юнусобод тумани “Кулол-Қўрғон” жоме масжиди
/channel/Kuloliy
⚡️ Шавкат Мирзиёев: Биз Фаластин халқи билан бирдам эканимизни қатъий билдирамиз
— Исроил армияси ва Хамас ҳаракати ўртасида давом этаётган қуролли тўқнашувлар гуманитар инқирозни чуқурлаштирмоқда, тинч, бегуноҳ аҳоли орасида кўп сонли қурбонларга олиб келмоқда.
Болалар ва аёллар ҳалок бўлмоқда, одамлар бошпанасидан айрилмоқда, ўз уйларини ташлаб кетишга мажбур бўлмоқда.
Биз Фаластин ва Исроил томонидан қурбон бўлган барча инсонларнинг оилаларига чин дилдан таъзия ва ҳамдардлик изҳор этамиз.
Мен Ғазо сектори аҳолисига баҳоли қудрат ёрдам кўрсатиш учун Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Яқин Шарқ агентлигига 1 миллион 500 минг доллар ажратиш ҳақида қарор қабул қилдим.
Биз Фаластин халқи билан бирдам эканимизни қатъий билдирамиз ва унинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси ва Хавфсизлик Кенгашининг илгари қабул қилинган резолюцияларига мувофиқ ўз мустақил давлатини барпо этишга бўлган ҳуқуқини қўллаб-қувватлаймиз.
Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @hajumrauz | @mp3muslim | @diniysavollar
Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қай бир қавм ўтириб, Аллоҳ азза ва жаллани зикр қилсалар, албатта, уларни фаришталар қуршаб олур, раҳмат ўраб олур, устиларидан сакийна нозил бўлур ва Аллоҳ уларни Ўз ҳузуридагилар ичида зикр қилур», дедилар».
🕌 "КУЛОЛ-ҚЎРҒОН" ЖОМЕ МАСЖИДИ HАМОЗ ВАҚТЛАРИ!
27-октябрдан 2-ноябргача:
🌅 Бомдод - 06:10
☀️ Пешин - 13:00
🏙 Аср - 15:45
🌆 Шом - 17:30
🌃 Хуфтон - 19:00
@Kulol_Qorgon_masjidi
#Расмий_муносабат
⚡️Умра тадбирларини ташкил этиш юзасидан расмий муносабат
🏢 Маълумки, Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 8 августдаги 345-сонли “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишда зиёратчиларнинг манфаатларини самарали ҳимоя қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
🗂 Мазкур қарор асосида эндиликда мамлакатимизда хусусий сектор томонидан “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва амалга ошириш имконияти яратилмоқда.
📌 Унга кўра, туристик фаолиятни амалга ошириш лицензияси чиқиш туризми кичик турининг “Умра” хизматларини кўрсатиш фаолияти бўйича қуйидаги қўшимча лицензия талаблари ва шартлари жорий этилмоқда:
💵 100 минг АҚШ долларидан кам бўлмаган маблағларни Туризм қўмитасининг Хавфсиз туризм жамғармасига захира қилиб қўяди;
🕌 “Умра” хизматлари давомида зиёратчиларнинг гуруҳ раҳбари этиб Ўзбекистон мусулмонлари идораси билан тузиладиган шартнома асосида унинг диний билим ва кўникмаларга эга бўлган мутахассисларини тайинлайди;
🕋 “Умра” хизматларини кўрсатувчи туроператор штатида диний (исломий) таълим йўналишлари бўйича республика таълим муассасаси ёки Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг тегишли бакалавриат таълим йўналиши ёхуд магистратура мутахассислиги битирувчиси бўлган камида бир нафар мутахассиснинг бўлишини таъминлайди;
❌ “Умра” хизматларини вояга етмаган фуқароларга кўрсатиш таъқиқланади;
📝 “Умра” хизматларини Саудия Арабистони Подшоҳлигидаги ҳамкор ташкилот ўртасида имзоланадиган шартномага мувофиқ амалга оширади.
📊 2023 йил 1 октябрдан “Умра” хизматларини кўрсатувчи туроператорлар фаолиятини рейтинг асосида баҳолаш тизими жорий этилди. Баҳолаш тизими Туризм қўмитасининг махсус сайтида эълон қилиб борилмоқда.
✅ Эслатиб ўтамиз, қарорда белгиланган қўшимча лицензия талаб ва шартлари 2023 йил 1 ноябрдан қўлланилади.
❗️ Шу ўринда, муҳим бир жиҳатга эътибор қаратиш лозим:
➖ Мазкур қарор асосида эндиликда фақат “Умра лицензиясига эга” бўлган мамлакатимизда фаолият юритаётган туристик ташкилот “Умра” тадбирларини ташкил этади.
➖ Умра фаолиятини 1 ноябрдан сўнг ташкил қилишни реклама қилаётган ҳар қандай “турфирма”нинг лицензияси мавжудлигини суриштириб олишингизни тавсия қиламиз!
➖ Ноқонуний “турфирма” ёки “турагент”лардан огоҳ бўлинг!
✔️ Эслатиб ўтамиз! Туристик ташкилотлар томонидан “Умра” тадбирлари юқоридаги қарор ижросини қатъий таъминланган ҳолда ташкил этилади.🌐 Дин ишлари бўйича қўмита
Telegram | Instagram| Facebook | Twitter
Ахборот хизмати
Камбағалга садақа берганингда уни муҳтож, ўзингни бой санама. Тўғри, муҳтожга беряпсан, лекин ўзинг ҳам муҳтожсан. Фақат унинг ҳожати сенда, сенинг ҳожатинг эса Аллоҳдадир.
Читать полностью…Асалому алайкум ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!
БУГУН:
Шанба
Ҳижрий 1445 йил,
Жумодул-аввал ойининг 11-куни.
Милодий 2023 йил 25 ноябрь.
Ё Раббимиз Аллоҳ! Ушбу кунни бизлар учун ва бутун уммат учун хайрли, барокотли – муборак айла!
🕌 "КУЛОЛ-ҚЎРҒОН" ЖОМЕ МАСЖИДИ HАМОЗ ВАҚТЛАРИ!
24-ноябрдан 30-ноябргача:
🌅 Бомдод - 06:40
☀️ Пешин - 13:00
🏙 Аср - 15:20
🌆 Шом - 17:05
🌃 Хуфтон - 19:00
@Kulol_Qorgon_masjidi
МАДИНАДА УЙ ОЛГИН БОЛАМ!!!
Сўзларимга қулоқ сол болам.
Менга берма қаймоқ, бол болам.
Онанг қалбин шод қилай десанг.
Мадинада уй олгин болам.
Майли, пастроқ, тошдевор бўлсин.
Деразаси кичикроқ бўлсин.
Набавия кўриниб турсин.
Мадинада уй олгин болам.
Бўлмасин безагу пардози.
Унда ўтсин баҳор, қиш, ёзим.
Келиб турсин азон овози.
Мадинада уй олгин болам.
Тош ерида дарахтлар битмас.
Гулу райҳонлар ҳам керакмас.
Бир тупгина хурмо бўлса бас.
Мадинада уй олгин болам.
Келтирмагин турли хил таом.
Етар хурмо ва оби зам- зам.
Сувга нон ботириб есам ҳам.
Мадинада уй олгин болам.
Набий(с.а.в.)ни соғинсам ҳар гал.
Равзага кираман ҳар сафар.
Кунда беш, ўн, йигирма маҳал.
Мадинада уй олгин болам.
Яшил гилам устида юриб.
Салом берай эгилиб туриб.
Саждаларда қаддимни букиб.
Мадинада уй олгин болам.
Росулуллоҳ( с.а.в.) юрган кўчалар.
Тупроғини ўпсам неча бор.
Кезсам кундуз ҳамда кечалар.
Мадинада уй олгин болам.
Ухудда хатмоналар қилсам.
Қубога тез тез бориб турсам.
Қиблатайнда намоз ўқисам
Мадинада уй олгин болам.
Куним битиб, паймонам тўлса.
Фаришта жон олгани келса.
Бақиъ сўнгги маконим бўлса.
Мадинада уй олгин болам.
Сўзларимга қулоқ сол болам.
Мадинада бир уй ол болам!
Мастура ҳожи она
🌙 Ким Қаҳф сурасини жума куни қироат қилса...
Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким Қаҳф сурасини жума куни қироат қилса, унга икки жума орасича нур зиё сочади", дедилар.
———
▶️ Каҳф сураси
📀 Абдулбасит Абдуссомад роҳимаҳуллоҳ
#Қуръон
Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @hajumrauz | @mp3muslim | @diniysavollar
🔸 Ғафлатда қолманг! Жума куни бу вақтда нима дуо қилсангиз барчаси қабул бўлади.
🤲 Жума кунида шундай бир вақт борки, Аллоҳдан нимани сўрасангиз албатта ижобат қилади. Бу вақтни ўтказиб юборманг!
Muslim.uz
@muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @hajumrauz | @mp3muslim | @diniysavollar | @muminauz
🕌 "КУЛОЛ-ҚЎРҒОН" ЖОМЕ МАСЖИДИ HАМОЗ ВАҚТЛАРИ!
17-ноябрдан 23-ноябргача:
🌅 Бомдод - 06:35
☀️ Пешин - 13:00
🏙 Аср - 15:25
🌆 Шом - 17:05
🌃 Хуфтон - 19:00
@Kulol_Qorgon_masjidi
ҲОЗИР БУЮКРОҚ МАРТАБАДАМАН
Мен рингда Америка учун жанг қилдим ва Америка учун олтин медални олдим. Ўша куни ресторанга кириб, буни нишонлашни истадим, аммо америкаликлар мени ресторандан қувиб чиқаришди. “Қора танлисан”, деб менга овқат беришмади. Алам билан соҳилда кезар эканман, Америка учун олган олтин медални дарёга улоқтирдим.
Масжидга келиб қолдим ва у ерда оқ танли билан қора танли бир сафда ўтирганини, бир-бири билан оға-инидек суҳбатлашишаётганини, бирга намоз ўқиб, кейин бир-бирини бағрига босаётганини кўрдим. Мен Исломни қабул қилишимни айтдим. Имом менга шаҳодат калимасини ўргатди.
Мен чемпионлик шоҳсупасида туриб, йиғламагандим, ҳозир йиғладим. Чемпионлигимдан кўра ҳозир буюкроқ мартабада турганимни ҳис қилиб, йиғладим…
Муҳаммад Али
ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!
«Эй, иймон келтирганлар! Қачон Жума куни намозга нидо қилинса, Аллоҳнинг зикрига шошилинглар ва савдони тарк этинглар. Агар билсангиз, ана шундоқ қилмоғингиз сиз учун яхшидир», (Жума сураси 9-оят)
Тошкент шаҳар Юнусобод тумани “Кулол-Қўрғон” жоме масжиди
/channel/Kuloliy
🕌 "КУЛОЛ-ҚЎРҒОН" ЖОМЕ МАСЖИДИ HАМОЗ ВАҚТЛАРИ!
10-ноябрдан 16-ноябргача:
🌅 Бомдод - 06:25
☀️ Пешин - 13:00
🏙 Аср - 15:30
🌆 Шом - 17:15
🌃 Хуфтон - 19:00
@Kulol_Qorgon_masjidi
🕌 "КУЛОЛ-ҚЎРҒОН" ЖОМЕ МАСЖИДИ HАМОЗ ВАҚТЛАРИ!
3-ноябрдан 9-ноябргача:
🌅 Бомдод - 06:20
☀️ Пешин - 13:00
🏙 Аср - 15:35
🌆 Шом - 17:20
🌃 Хуфтон - 19:00
@Kulol_Qorgon_masjidi
🤲 Ёмғир ёққанда ўқиладиган дуо
اللَّهُمَّ صَيِّباً نَافِعاً
«Аллоҳумма соййибан наафиъан»
Парвардигоро, фойдали (хайрли) ёмғир қил!
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
🔷Иброҳим алайҳиссалом оловга ташланганида: «Ҳасбуналлоҳу ва ниъмал вакийл», яъни «Бизга ёлғиз Аллоҳнинг ўзи кифоя. У қандай яхши вакил», деб айтдилар.
🔶Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга айрим кимсалар: «(Қурайш одамлари саноқсиз лашкарни) сизларга қарши тўплаган, улардан қўрқингиз!» деганларида, бу гап уларнинг иймонларини зиёда қилди ва: «Бизга ёлғиз Аллоҳнинг ўзи кифоя. У қандай яхши вакил!» деб айтдилар.
Имом Бухорий ривоятлари.
Ибн Аббосдан қилган бошқа ривоятларида айтилишича, Иброҳим алайҳиссалом ўтга ташланган пайтдаги охирги сўзлари «Ҳасбияллоҳу ва ниъмал вакийл» эди.
Ҳамон нафас олмоқда экансиз, демак, ҳали кеч эмас.
Тавба қилинг, истиғфор айтинг ва яхшиликни умид қилаверинг!
Аллоҳ таоло ўлик дўстлардан асрасин ва ҳеч биримизни ўлик дўстлардан қилиб қўймасин
"Агар биродарингга ҳожатинг тушадиган бўлса, буни унга айт. Мабодо унда ҳеч қандай ҳаракат кўрмасанг, яна бир марта эслат, зеро, инсон унутувчидир. Эҳтимол ёдидан кўтарилгандир. Агар яна унутса, яна ёдига сол. Бордию, шунда ҳам сенинг эҳтиёжинг бўйича унда ҳеч қандай ҳаракат сезмасанг, унга тўрт марта такбир айтгинда, йўлингда давом этавер. Зеро, у кимса ўлик экан" ("Иҳёу улуми - д - дийн").
Демак, дўст фақат ўлик ҳолда бўлсагина дўстининг шикоятини тингламас, унга ёрдам қўлини чўзмас экан. Тирик бўла туриб, дўсти учун югуриб - елмаган инсон ҳам ўлик мақомида бўларкан.
Ибн Шубрума айтади: “дўстингга бирор ҳожатинг юзасидан илтимос қилганингда у ҳожатингни раво қилиш учун ўзини заррача ҳам қийнамаса, таҳорат қилиб, тўрт такбир айт ва уни ўликлардан деб ҳисоблайвер”.
Ҳаётингда шундай дўстлар бўлсинки, баъзан ойна, баъзан соя каби бўлишсин. Зеро, ойна ёлғон гапирмайди, соя тарк этмайди.
«Олтин ҳарфлар».