kuloliy | Неотсортированное

Telegram-канал kuloliy - Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

1022

Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси Тошкент шаҳар "Кулол-Қўрғон" жоме масжидининг телеграм тармоғидаги канали

Подписаться на канал

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

🕌 "КУЛОЛ-ҚЎРҒОН" ЖОМЕ МАСЖИДИ HАМОЗ ВАҚТЛАРИ!

20-октябрдан 26-октябргача:

🌅 Бомдод - 06:05

☀️ Пешин - 13:00

🏙 Аср - 15:55

🌆 Шом - 17:40

🌃 Хуфтон - 19:10

@Kulol_Qorgon_masjidi

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

🌙 “ОЛАМЛАРГА РАҲМАТ ПАЙҒАМБАР” НОМЛИ СИЙРАТ ТАНЛОВИНИНГ ТАҚДИРЛАШ МАРОСИМИ ВА МАВЛИД ТАДБИРИ

Ҳаж сафари йўлланмаси, умра зиёрати, пул мукофотлари, гўзал қироатлар ва салавоти шарифлар ҳамда суҳбатлар

Томоша қилинг, қалбингизга роҳат, руҳингизга илоҳий озуқа бўлади.

▶️ Youtube орқали кўриш

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz / @muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @hajumrauz | @mp3muslim | @diniysavollar | @muminauz

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

🌙 “ОЛАМЛАРГА РАҲМАТ ПАЙҒАМБАР” ТАНЛОВИ ҒОЛИБЛАРИ ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ

🕌 Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан ўтказилган “ОЛАМЛАРГА РАҲМАТ ПАЙҒАМБАР” номли сийрат танловининг ғолиблари эълон қилинди.

🔍Танловдаги ижодий ишлар етук уламо ва устозлардан иборат Ҳакамлар ҳайъати томонидан адолат ва холислик асосида кўриб чиқилиб, муносиб номзодлар танланди.

✅ Танловнинг якуний натижалари қуйидагича бўлди:

📑 “Мақолалар” йўналишида:
🥇1-ўрин – Содиқжанов Абдулбосит (“Оламларга раҳмат Пайғамбар”)
🥈2-ўрин – Мирсагатов Рустамжон (“Кечиримли бўлиш – Расулуллоҳдан суннат”)
🥉3-ўрин – Комилова Юлдуз (“Ким сени унингдек яхши кўради”)

🎞📲“Медиа ва инновацион лойиҳалар” йўналишида:
🥇1-ўрин – Юнусова Қурбонбика (“Сийратга саёҳат, сийратни ўрганамиз” каби инновацион лойиҳалар)
🥈2-ўрин – Юнусбеков Аваз (“Расулуллоҳ” номли қисқа видеоролик)
🥉3-ўрин – Музрапов Турғун (“Расулуллоҳнинг суннатлари” ҳақида видеолавҳа)

📚 “Китоблар” йўналишида:

🥇1-ўрин – Мирносир Ҳасанов (“Аллоҳнинг элчиси Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам”)
🥈 2-ўрин – Саъдуллоҳ Камолиддин ҳожи (“Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаёти”)
🥉 3-ўрин – Эргашев Ҳасанбой (“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни тушимда кўрдим”)

🕋 “Оламларга раҳмат пайғамбар” номли сийрат танловининг Олий ўринига “Оламларга раҳмат пайғамбар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётларидаги раҳмат” номли китоби ғолиб деб топилди ва Ҳаж йўлланмаси муаллифлар жамоасидан Хонзода Абдулвоҳид қизига тақдим этилди.

Танловнинг номинация ғолиблари:
🔹“Энг ёши улуғ иштирокчи”:
- Олимжон Бўриев
- Аҳмаджон домла Бобомурод
- Атабоев Абдумуталиб

🔹“Энг матонатли иштирокчи”
- Юлдашев Козимжон (кўзлари ожиз)
- Сирожов Истам (I гуруҳ ногирони)

🔸“Энг чиройли безакли китоб”
- Абдукамол Абдужалилов

“Аёллар ҳақидаги сийрат китоби”
- Толиб Низом
- Бобомурод Эрали

🔸“Сийратнинг энг яхши манзумаси”
- Шукурулла Дадашев
- Имомгазарова Мовлуда

🔸“Энг таъсирли видеолавҳа”
- Расходжаeв Акмалходжа Адхамходжаeвич.

🔸“Энг изланувчан муаллиф”
- Валихонтўра Бухорий

🔸“Энг яхши сийрат бадиаси”
- Файзиев Акбаржон

– “Мақолалар”, “Медиа ва инновацион лойиҳалар” ва “Китоблар” йўналиши ғолиблари пул мукофоти билан тақдирланди;

– “Оламларга раҳмат пайғамбар” танлови номинация ғолибларига қимматбаҳо совғалар тақдим этилди.

🤲 Аллоҳ таоло барчаларига ғолибликни муборак айласин, қолган иштирокчиларга ҳам келгусида муваффақиятлар ато этсин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @hajumrauz | @mp3muslim | @diniysavollar | @muminauz

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

Икримадан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Оишага: «Садақа қил, эй Оиша, бир дона хурмони бўлса ҳам. Чунки у оч қолганни тўйдиради ва худди сув оловни ўчиргандек, хатони ўчиради», дедилар».

Шарҳ: Ҳамма нарсани куйдириб кетаётган оловни сув ўчиради. Инсонни икки дунёсини куйдириб кетаётган гуноҳларини эса садақа ўчиради.
Бас, билиб-билмай қилган гуноҳларим-хатоларим ўчиб турсин, деган инсон садақа қилиб туриши керак. Ана шунда мақсадга эришади.

Садақа фақат маълум катта ҳажмда бўлиши шарт эмас. Бир дона хурмо бўлса ҳам садақа бўлаверади. Садақа уни қилган одамнинг хатосини ўчиради.

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

Ассалому алайкум барчани кутамиз хуфтон намози 19:30 да

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ бир жанозадан сўнг қабр тепасида туриб қолдилар.
Сўнг ёнларидаги кишига қараб:
«Агар қабрдаги киши дунёга қайта олганида нима қиларди деб ўйлайсан?» — дедилар.
Ҳалиги киши:
«Истиғфор айтарди, намоз ўқирди, яхшиликлар ғамларди», — деди.
Шунда Ҳасан Басрий:
«Энди унда бу имконият йўқ, лекин сенда бор. Бу имкониятни қўлдан чиқарма», — дедилар.

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

🕌 "КУЛОЛ-ҚЎРҒОН" ЖОМЕ МАСЖИДИ HАМОЗ ВАҚТЛАРИ!

6-октябрдан 12-октябргача:

🌅 Бомдод - 05:50

☀️ Пешин - 13:00

🏙 Аср - 16:15

🌆 Шом - 18:00

🌃 Хуфтон - 19:30

@Kulol_Qorgon_masjidi

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

Эҳсонингиз иқболингиз
Жаннатдаги мақомингиз

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

Агар гуноҳ қилсангиз, тавба қилинг!
Агар ёмонлик қилсангиз, ортидан яхшилик қилинг!
Агар хато қилсангиз, ислоҳ қилинг ва истиғфор айтинг!

Зеро, раҳмат чексиздир, эшик очиқдир ва тавба мақбулдир

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

🕌 "КУЛОЛ-ҚЎРҒОН" ЖОМЕ МАСЖИДИ HАМОЗ ВАҚТЛАРИ!

29-сентябрдан 5-октябргача:

🌅 Бомдод - 05:40

☀️ Пешин - 13:00

🏙 Аср - 16:25

🌆 Шом - 18:10

🌃 Хуфтон - 19:45

@Kulol_Qorgon_masjidi

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

⚡️“Диний бағрикенглик” кўкрак нишони таъсис этилди

Ҳукумат қарори (495-сон, 25.09.2023 й.) билан “Диний бағрикенглик” кўкрак нишони тўғрисидаги низом тасдиқланди.

🏅Кўкрак нишони билан атоқли давлат ва жамоат арбоблари, диний-ижтимоий соҳадаги раҳбарлар ва етук уламолар, давлат ташкилотлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлар ходимлари, халқаро ташкилотлар, дипломатик ваколатхоналарнинг вакиллари, хорижий арбоблар ва олимлар тақдирланади.

▶️ Шунингдек, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳам кўкрак нишон билан тақдирланиши мумкин.

📝 Кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича таклифларга номзод ҳақида қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

номзод ҳақида маълумотнома;

номзоднинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси (фуқаролик паспорти ёки ID-карта);

номзоднинг сўнгги 3 йил давомида диний-маърифий соҳанинг самарадорлигини ошириш, фуқароларнинг виждон эркинлиги кафолатларини таъминлаш, динлараро ва конфессиялараро тотувлик ва бағрикенгликни мустаҳкамлаш борасида амалга оширган ишлари акс эттирилган тавсифнома.

🗓 Кўкрак нишони ҳар йили 16 ноябрь – Халқаро бағрикенглик куни арафасида тантанали тарзда топширилади.

💰 Кўкрак нишони билан тақдирланганларга БҲМнинг 4 баравари (1 млн 320 минг сўм) миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти берилади.

😐 Дин ишлари бўйича қўмита
Ахборот хизмати

Telegram | Instagram| Facebook | Twitter

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

🕌 "Кулол-Қўрғон" жоме масжиди

HАМОЗ ВАҚТЛАРИ!

22-сентябрдан 28-сентябргача:

🌅 Бомдод - 05:40

☀️ Пешин - 13:00

🏙 Аср - 16:35

🌆 Шом - 18:25

🌃 Хуфтон - 20:00

@Kulol_Qorgon_masjidi

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

Жорий йилнинг 20 сентябрь куни Юнусобод тумани 2-сон спорт мактаби залида Юнусобод тумани масжид имом-хатиблари ва имом нойиблари ўртасида спортнинг стол тенниси туридан мусобақа тадбирининг туман босқичи бўлиб ўтди.
Бунга кўра:
1-ўрин
- Акрамов Миржалол
2-ўрин- Сўпиев Абдулазиз
3-ўрин-Қодиржонов Исломлар фаҳрли ўринларни эгаллаб шаҳар босқичига йўлланмани қўлга киритишдилар.

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

«Эй, иймон келтирганлар! Қачон Жума куни намозга нидо қилинса, Аллоҳнинг зикрига шошилинглар ва савдони тарк этинглар. Агар билсангиз, ана шундоқ қилмоғингиз сиз учун яхшидир»,
(Жума сураси 9-оят)

Тошкент шаҳар Юнусобод тумани “Кулол-Қўрғон” жоме масжиди

/channel/Kuloliy

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

#Кўрик_танлов
«ЙИЛ ИМОМИ–2023» ТАНЛОВИНИНГ
ТОШКЕНТ ШАҲАР БОСҚИЧИ БЎЛИБ ЎТДИ

Сўнгги йилларда мамлакатимизда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган хайрли ишларнинг амалдаги инъикосини янги очилаётган масжидлар, мадрасалар, “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курслари, умра квотаси олиб ташлангани, ҳаж квотаси оширилгани ва яна бошқа кўплаб ислоҳотлар мисолида яққол кўриш мумкин.
Шунга монанд тарзда халқимизнинг ҳам маърифати юксалиб, савияси ошиб, муқаддас динимизнинг соф таълимотидан яхшигина хабардор бўлиб боряпти. Бу эса имом-хатибларимиздан ўз устида тинимсиз ишлаш, изланиш, .........

👉БАТАФСИЛ ЎҚИШ УЧУН....

✅Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

Ҳасан Басрий айтган экан: “Эй одам боласи, аслида сен кунлар йиғиндисидан иборатсан. Агар бир кунинг ўтса, бир бўлагинг кетибди”. Чиндан ҳам, вақт моҳиятини англаш ажойиб фазилат. Улуғ ниятлар йўлида бугундан, айни лаҳзалардан бошлаб ишга киришиш олий ҳиммат белгиси.

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

«Эй, иймон келтирганлар! Қачон Жума куни намозга нидо қилинса, Аллоҳнинг зикрига шошилинглар ва савдони тарк этинглар. Агар билсангиз, ана шундоқ қилмоғингиз сиз учун яхшидир»,
(Жума сураси 9-оят)

Тошкент шаҳар Юнусобод тумани “Кулол-Қўрғон” жоме масжиди

/channel/Kuloliy

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

🕌 "КУЛОЛ-ҚЎРҒОН" ЖОМЕ МАСЖИДИ HАМОЗ ВАҚТЛАРИ!

13-октябрдан 19-октябргача:

🌅 Бомдод - 05:55

☀️ Пешин - 13:00

🏙 Аср - 16:05

🌆 Шом - 17:50

🌃 Хуфтон - 19:20

@Kulol_Qorgon_masjidi

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

JONLI EFIR

Shayx Alijon qorining Toshkent shahar Yunusobod tumanidagi “KULOL-QO’RG’ON” jome masjidiga tashrifini quyidagi linklar orqali jonli efirda tomosha qiling

📹 YouTube:
👉 https://youtube.com/live/5FNu-J5I3cw?feature=share

💬Facebook:
👉 https://fb.watch/nB7H5H7vUy/?mibextid=v7YzmG

📸Instagram:
👉 https://instagram.com/alquran.uz/live/18037686544514931?igshid=MzRlODBiNWFlZA==

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

#TASHRIF

QUR’ON MAJLISIGA MARHABO!

2023-yil 10-oktabr seshanba kuni O’zbekiston xalqaro islom akademiyasi faxriy doktori, O’zbekiston musulmonlari idorasi “Qur’on va tajvidni o’rgatish” bo’limi mudiri SHAYX ALIJON QORI xufton namozini Toshkent shahar Yunusobod tumanidagi “KULOL-QO’RG’ON” jome masjidida ado etadi.

Tashrif asnosida Qur’on tajvidiga oid ilmiy suhbat bo’lib o’tadi.

Mazkur tashrif “AlQuran.uz” kanalining ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarida onlayn tarzda efirga uzatiladi.

📍Masjid manzili: https://maps.google.com/maps?q=41.380564,69.292159&ll=41.380564,69.292159&z=16

Shayx Alijon qori rasmiy
sahifalari👇
👍Telegram | 👍Facebook | 👍Youtube | 👍Instagram

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

«Эй, иймон келтирганлар! Қачон Жума куни намозга нидо қилинса, Аллоҳнинг зикрига шошилинглар ва савдони тарк этинглар. Агар билсангиз, ана шундоқ қилмоғингиз сиз учун яхшидир»,
(Жума сураси 9-оят)

Тошкент шаҳар Юнусобод тумани “Кулол-Қўрғон” жоме масжиди

/channel/Kuloliy

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

Ҳикмати ила бир эшикни ёпиб, Раҳмати ила бошқа эшикни очиб қўйган Зотга беадад ҳамду санолар бўлсин!

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

👆АЛЛОҲ ТАОЛО ҚИЛИНГАН ХАЙРИ ЭҲСОННИНГ ҚАНЧАЛИГИГА ҚАРАМАЙДИ

Ёдда тутингки, Аллоҳ таоло қилинган эҳсоннинг қанчалигига қарамайди. Балки, банданинг ихлосига қарайди. Масалан, ойлик даромади юз минг бўлиб, ундан бир сўмини Аллоҳ йўлида хайри эҳсон қилган киши, ойига бир миллион олиб, юз мингини хайри эҳсон қилган киши билан баробардир. Балки, Аллоҳ йўлида бир сўм хайри эҳсон қилган киши юз минг хайри эҳсон қилган кишидан ихлоси юқори бўлганлиги сабабли даражаси ҳам баланд бўлиши мумкин. Шунинг учун ҳам ҳар бир инсон қўлидан келганича Аллоҳ йўлида хайри эҳсон қилиб, Аллоҳ таолонинг розилигини талаб қилиши лозим. Агар ҳар бир инсон шу ишни амалиётга қўйиб олса, бой бўлганимда хайри эҳсон қилар эдим, деган орзусини амалга оширган бўлади ва Аллоҳ таоло унинг касб-корига барака бериб қўяди.

📲 Дўстларингизга ҳам улашинг

Тошкент шаҳар Юнусобод тумани “Кулол-Қўрғон” жоме масжиди маъмурияти

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

«Эй, иймон келтирганлар! Қачон Жума куни намозга нидо қилинса, Аллоҳнинг зикрига шошилинглар ва савдони тарк этинглар. Агар билсангиз, ана шундоқ қилмоғингиз сиз учун яхшидир»,
(Жума сураси 9-оят)

Тошкент шаҳар Юнусобод тумани “Кулол-Қўрғон” жоме масжиди

/channel/Kuloliy

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

22.09.2023 йил жума намози олдидан Тошкент шаҳридаги "Кулол-Қўрғон" жоме масжидида Имом Жаъфар Барзанжий раҳматуллоҳи алайҳ томонидан Набий алайҳиссалом туғилишлари, ҳаёт йўллари, аҳлоқлари тўғрисида битилган, халқ орасида машҳур бўлган “Мавлиди шариф” ўқилди.
Мавлидни ҳофизи Қуръон қорилар:

Устоз Шуҳрат домла Бекназар ўғли, Муҳаммад Собит қори Собиржон ўғли ва Аҳмаджон қори Одилжон ўғиллари ўқиб бердилар

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

🌙 МАВЛИД ОЙИНИ ҚАНДАЙ ЎТКАЗАМИЗ?

1. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратлари, шамойиллари ва одоб-ахлоқларини ўқиб-ўрганиш ҳамда уларни ҳаётга татбиқ қилиш. Набий алайҳиссалом: “Охиратда менга энг маҳбуб ва энг яқин бўладиганингиз хулқи энг яхшиларингиздир”, деганлар.

2. Ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ салавоту саломлар айтиш. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Қиёмат куни менга энг яқин кишилар, албатта, менга кўп салавот айтганлардир”, дедилар (Имом Термизий ривояти).

3. Душанба ва пайшанба кунлари рўза тутиш. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу икки кунда рўза тутардилар ва: “Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман”, деб айтардилар (Имом Термизий ривояти).

Даврон НУРМУҲАММАД

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

“МАВЛИДИ ШАРИФ”

Эртага 22.09.2023 йил жума намози олдидан Тошкент шаҳридаги "Кулол-Қўрғон" жоме масжидида Имом Жаъфар Барзанжий раҳматуллоҳи алайҳ томонидан Набий алайҳиссалом туғилишлари, ҳаёт йўллари, аҳлоқлари тўғрисида битилган, халқ орасида машҳур бўлган “Мавлиди шариф” ўқилади

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

"Алҳамдулиллаҳ" деёлганимиз учун ҳам "Алҳамдулиллаҳ" демоғимиз лозим

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

🕌 "Кулол-Қўрғон" жоме масжиди

Hамоз вақтлари!

15-сентябрдан 22-сентябргача:

🌅 Бомдод - 05:30

☀️ Пешин - 13:00

🏙 Аср - 16:45

🌆 Шом - 18:35

🌃 Хуфтон - 20:10

@Kulol_Qorgon_masjidi

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

ЎЗИНГ НАМОЗ ЎҚИ

Бир гал Марокашдаги қадимий Фас шаҳрида бир жумлани ўқиб қолдим. У макон исломий минтақа бўлиб, кўчалари тор ва масжиди жуда машҳур. Ўша жойдаги баъзи дўконларга қуйидаги сўзни ёзиб, илиб қўйилган экан.

"Сенга намоз ўқишларидан аввал ўзинг намоз ўқи".

Яъни, вафот этганингдан сўнг сенга жаноза намози ўқилишидан аввал, тириклик чоғинг намозларингни адо эт.

Доктор Муҳаммад Ротиб Наблусий
.

Читать полностью…
Подписаться на канал