🕌 "Кулол-Қўрғон" жоме масжиди
Hамоз вақтлари!
8-сентябрдан 14-сентябргача:
🌅 Бомдод - 05:20
☀️ Пешин - 13:00
🏙 Аср - 16:55
🌆 Шом - 18:50
🌃 Хуфтон - 20:20
@Kulol_Qorgon_masjidi
Алҳамдулиллаҳ, мўминман!
1. Мўминлар – Аллоҳ таоло мадҳ этган бандалардир.
2. Мўминлар жипслашган иморат кабидирлар.
3. Мўмин – инсонларнинг энг ишончли кишиси.
4. Мўмин – биродарининг кўзгуси.
5. Мўмин – гуноҳига тавба қилувчидир.
6. Мўмин – инсонларнинг энг ғайратлиси.
7. Мўмин – инсонларнинг энг зийраги ва заковатлиси.
8. Мўминнинг ҳеч кимга оғирлиги тушмайди.
9. Мўмин – инсонларнинг мушкулини енгил қилувчи.
10. Мўминлар бир тана кабидирлар.
11. Мўмин – энг яхши дўст.
"Мўминларга эса, Аллоҳ буюк мукофот ато этур". (Нисо сураси, 146-оят).
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
Намозни ўз вақтида камчиликсиз адо қилиш ва аҳли оилани намоз ўқишга буюриш ризқ ва ёрдам келишининг сабабларидандир.
وَأْمُرْ أَهْلَكَ بِالصَّلَاةِ وَاصْطَبِرْ عَلَيْهَا لَا نَسْأَلُكَ رِزْقًا نَّحْنُ نَرْزُقُكَ وَالْعَاقِبَةُ لِلتَّقْوَىٰ
"Аҳли-умматингизни намоз ўқишга буюринг ва ўзингиз ҳам (намоз ўқишда) чидамли бўлинг! Биз сиздан ризқ сўрамаймиз, (билъакс) Ўзимиз сизга ризқ берурмиз. Чиройли оқибат-жаннат тақвоникидир".
(Тоҳа сураси 132-оят)
Эртангги кунлик режангизнинг аввалида Бомдод намозига уйғониш бўлмас экан, кунингизнинг қолган қисмини режалаштиришингизни бир қиймати йўқ. Чунки нажотнинг бошида муваффақиятсизликка учраган бўласиз
Читать полностью…🕌 "Кулол-Қўрғон" жоме масжиди намоз вақтлари!
2023 йил 1-сентябрдан 7-сентябргача:
🌅 Бомдод - 05:10
☀️ Пешин - 13:00
🏙 Аср - 17:05
🌆 Шом - 19:00
🌃 Хуфтон - 20:30
@Kulol_Qorgon_masjidi
🕋 2023 йил 8 августдаги Вазирлар Маҳкамасининг 345-сонли “Умра” тадбирларига оид қарорнинг мазмун-моҳиятига оид видеоролик
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @mp3muslim | @diniysavollar
🌙 ЎЗБЕКИСТОН ДЕЛЕГАЦИЯСИ ҚИРҒИЗИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ ЯНГИ БИНОСИНИНГ ОЧИЛИШ МАРОСИМИДА ИШТИРОК ЭТДИ
🇺🇿🇰🇬 Бугун, 27 август куни Бишкек шаҳрида Қирғизистон мусулмонлари идораси янги биносининг очилиш маросимида Ўзбекистон мусулмонлари идораси делегацияси иштирок этди.
🤲 Тадбир Қуръони карим тиловати ва хайрли дуо билан бошланди.
🔸Маросимни Қирғизистон мусулмонлари муфтийси Замир қори Рақиев очиб, мамлакатда диний-маърифий соҳада бўлаётган ўзгаришлар хусусида сўз юритиб, мана шундай қувончли кунга қардош халқлар вакиллари ҳам шерик бўлаётганидан миннатдорлик билдирди.
🔹Маросимда сўзга чиққан Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий, Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари қардошларимизни Қирғизистон мусулмонлари идораси янги биноси билан самимий муборакбод этдилар. Муфтий ҳазратлари сўз давомида Ўзбекистонда диний соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида ҳам алоҳида тўхталдилар.
➡️БАТАФСИЛ
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz @muslimuzportal |@shayx_nuriddinxoliqnazar
🕌 "Кулол-Қўрғон" жоме масжиди намоз вақтлари!
2023 йил 25-августдан 31-августгача:
🌅 Бомдод - 05:00
☀️ Пешин - 13:00
🏙 Аср - 17:10
🌆 Шом - 19:15
🌃 Хуфтон - 20:40
@Kulol_Qorgon_masjidi
Қалбингизни гўзал қилинг
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Албатта, Аллоҳ суратларингизга ва молу дунёларингизга қарамайди, балки қалбингиз ва амалингизга қарайди», – дедилар».
Муслим ривоят қилган.
🕌 "Кулол-Қўрғон" жоме масжиди намоз вақтлари!
2023 йил 18-августдан 24-августгача:
🌅 Бомдод - 04:50
☀️ Пешин - 13:00
🏙 Аср - 17:20
🌆 Шом - 19:25
🌃 Хуфтон - 20:50
@Kulol_Qorgon_masjidi
Кимлар жаннатга муҳтож?
Жаннат кимларга муҳтож?
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
«Ким жаннатга муштоқ бўлса, яхши ишларга шошилади».
Ишора ва баён арбоблари айтдилар:
«Шавқ ҳар хил кўринишда бўлади: бир тоифа одамлар жаннатга муштоқ бўлади, бир тоифа одамларга эса жаннат муштоқ бўлади».
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
«Тўрт нафар зот борки, жаннат уларга муштоқдир: ҳазрат Абу Бакр Сиддиқ, ҳазрат Умар ибн Хаттоб, ҳазрат Усмон ибн Аффон ва ҳазрат Али ибн Абу Толиб – розияллоҳу анҳум».
Яна ул зот алайҳиссалом дедилар:
«Жаннат тўрт нафар кишига муштоқдир: ҳазрат Али, ҳазрат Аммор ибн Ёсир, ҳазрат Миқдод ва ҳазрат Салмон Форсий – розияллоҳу анҳум».
Яна ул зот алайҳиссалом дедилар:
«Тўрт тоифа кишига жаннат муштоқдир: очларни тўйдирувчига, рамазон ойи рўзасини тутувчига, етимларга инъом-икром қилувчига ва кечаси одамлар ухлаган вақтда намоз ўқувчига».
"Баҳрул-маҳабба" асаридан.
ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!
«Эй, иймон келтирганлар! Қачон Жума куни намозга нидо қилинса, Аллоҳнинг зикрига шошилинглар ва савдони тарк этинглар. Агар билсангиз, ана шундоқ қилмоғингиз сиз учун яхшидир», (Жума сураси 9-оят)
Тошкент шаҳар Юнусобод тумани “Кулол-Қўрғон” жоме масжиди
/channel/Kuloliy
⚡️“Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишда зиёратчиларнинг манфаатларини самарали ҳимоя қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (345-сон, 08.08.2023 й.) қабул қилинди.
🔰Қарорга кўра, “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишга оид хизматларни кўрсатиш билан боғлиқ туристик фаолиятни амалга ошириш лицензияси чиқиш туризми кичик турининг алоҳида фаолият йўналиши ҳисобланиб, мазкур фаолият фақат маҳаллий туроператор томонидан амалга оширилиши белгиланди.
☑️ Туристик фаолиятни амалга ошириш лицензияси чиқиш туризми кичик турининг “Умра” хизматларини кўрсатиш фаолияти бўйича қуйидаги қўшимча лицензия талаблари ва шартлари жорий этилади:
🔸 100 минг АҚШ долларидан кам бўлмаган маблағларни Туризм қўмитасининг Хавфсиз туризм жамғармасига захира қилиб қўйиш;
🔸 “Умра” хизматлари давомида зиёратчиларнинг гуруҳ раҳбари этиб Ўзбекистон мусулмонлари идораси билан тузиладиган шартнома асосида унинг диний билим ва кўникмаларга эга бўлган мутахассисларини тайинлаш;
🔸 “Умра” хизматларини кўрсатувчи туроператор штатида диний (исломий) таълим йўналишлари бўйича республика таълим муассасаси ёки Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг тегишли бакалавриат таълим йўналиши ёхуд магистратура мутахассислиги битирувчиси бўлган камида бир нафар мутахассиснинг бўлиши;
🔸 “Умра” хизматларини вояга етмаган фуқароларга кўрсатмаслик;
🔸 “Умра” хизматларини Саудия Арабистони Подшоҳлигидаги ҳамкор ташкилот ўртасида имзоланадиган шартномага мувофиқ амалга ошириш.
☑️ “Умра” хизматларини кўрсатувчи туроператор мурожаати асосида Ўзбекистон мусулмонлари идораси мутахассисини зиёратчиларга гуруҳ раҳбари (элликбоши) сифатида жалб этиш бўйича қуйидаги тартиб жорий этилади:
🔸 мутахассиснинг зиёратчилар гуруҳларига раҳбарлик қилиши билан боғлиқ хизмати беғараз амалга оширилади, унинг сафар харажатлари (транспорт, меҳмонхона, озиқ-овқат, суғурта, виза тўловлари ва бошқалар) “Умра” хизматларини кўрсатувчи туроператор томонидан қопланади;
🔸 мутахассис туроператорнинг сўровига кўра Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан 3 иш кунида ажратилади;
🔸1 нафар гуруҳ раҳбарига 50 нафардан ошмаган зиёратчилар гуруҳи бириктирилади.
✅ 2023 йил 1 октябрдан “Умра” хизматларини кўрсатувчи туроператорлар фаолиятини рейтинг асосида баҳолаш тизими жорий этилади.
✳️ Қарорда белгиланган қўшимча лицензия талаб ва шартлари 2023 йил 1 ноябрдан қўлланилади ҳамда улардан лицензияни қайта расмийлаштиришда аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим ва лицензия учун давлат божи ундирилмайди.
🌐 Дин ишлари бўйича қўмита
Telegram | Instagram| Facebook | Twitter
Ахборот хизмати
ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!
«Эй, иймон келтирганлар! Қачон Жума куни намозга нидо қилинса, Аллоҳнинг зикрига шошилинглар ва савдони тарк этинглар. Агар билсангиз, ана шундоқ қилмоғингиз сиз учун яхшидир», (Жума сураси 9-оят)
Тошкент шаҳар Юнусобод тумани “Кулол-Қўрғон” жоме масжиди
/channel/Kuloliy
ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!
«Эй, иймон келтирганлар! Қачон Жума куни намозга нидо қилинса, Аллоҳнинг зикрига шошилинглар ва савдони тарк этинглар. Агар билсангиз, ана шундоқ қилмоғингиз сиз учун яхшидир», (Жума сураси 9-оят)
Тошкент шаҳар Юнусобод тумани “Кулол-Қўрғон” жоме масжиди
/channel/Kuloliy
#Видеомурожаат
❗️Фарзандларингизни турли бузғунчи ғоялар таъсиридан асранг
😐 Дин ишлари бўйича қўмита
Ахборот хизмати
Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд шаҳридаги Ҳазрати Хизр мажмуасига ташриф буюриб, Ислом Каримов мақбарасини зиёрат қилди.
Muslim.uz
@muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @mp3muslim | @diniysavollar
ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!
«Эй, иймон келтирганлар! Қачон Жума куни намозга нидо қилинса, Аллоҳнинг зикрига шошилинглар ва савдони тарк этинглар. Агар билсангиз, ана шундоқ қилмоғингиз сиз учун яхшидир», (Жума сураси 9-оят)
Тошкент шаҳар Юнусобод тумани “Кулол-Қўрғон” жоме масжиди
/channel/Kuloliy
Президент фармонига мувофиқ марҳум Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф «Олий Даражали Имом Бухорий» ордени билан тақдирланган эди. Бугун ушбу мукофотни унинг ўғли, «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» масжиди имом хатиби Муҳаммад Юсуф Исмоил Муҳаммад Содиқ қабул қилиб олди
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
🌙 МУФТИЙ ШАЙХ НУРИДДИН ХОЛИҚНАЗАР ҲАЗРАТЛАРИ БИШКЕК ШАҲРИДАГИ ХАЛҚАРО ТАДБИРДА ИШТИРОК ЭТАДИЛАР
🛫 Бугун, 26 август куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари бошчиликларидаги делегация Бишкек шаҳридаги халқаро тадбирда қатнашиш учун Қирғизистонга жўнаб кетди.
🌙 Ушбу делегация таркибига Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Жалолиддин домла Ҳамроқулов, “Қуръон ва тажвидни ўргатиш” бўлими мудири Шайх Алижон қори Ҳайдаров ва Фатво маркази уламоси Муҳаммадайюбхон Ҳомидов кабилар киритилган.
🕌 Ташриф доирасида Қирғизистон мусулмонлари идораси янги биносининг очилиш маросими, йирик уламолар учрашуви ва муфтийлар мулоқоти каби йиғинларда долзарб мавзулар муҳокама қилиниши режалаштирилган.
🔹 Сафар жараёнларини сайт ва ижтимоий тармоқларимиз орқали кузатиб боринг.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @Muftiy_Nuriddin_domla | @mp3muslim | @diniysavollar
Агар жамоат намозидаги фазилатни ва ундаги ажр-савобнинг улуғлигини қалбан тўла ҳис қилолганингизда эди, унга эмаклаб бўлса ҳам келардингиз.
Читать полностью…ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!
«Эй, иймон келтирганлар! Қачон Жума куни намозга нидо қилинса, Аллоҳнинг зикрига шошилинглар ва савдони тарк этинглар. Агар билсангиз, ана шундоқ қилмоғингиз сиз учун яхшидир», (Жума сураси 9-оят)
Тошкент шаҳар Юнусобод тумани “Кулол-Қўрғон” жоме масжиди
/channel/Kuloliy
“Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!”
УСТОЗ АКАДЕМИК ИЛМИЙ УНВОНИНИ ОЛДИЛАР
@mehrob_uz
Ёшим қирққа етдими ёки яқинлашдими ёхуд ундан ўтдими?
“Ким қирққа кирган бўлса у охират бозорига кирибди”. Қирққа кирган инсонга огоҳлик қўнғироғи чалинибди. Ундан қирқ ёз, қирқ қиш, қирқ баҳор ва қирқ куз ўтиб улгурибди. Туш кўргандекман. Кечагина ўйнаб кулиб юрган бола эдим. Нима билан ўтди?! Ейиш-ичиш биланми?! Касбу-кор, ризқ топиш биланми?! Демак, қирққа қадамим етдими қайтиш тадоругини кўришим зарур! Тавба ва истиғфор вақти аллақачон келди! Қирққа кирганимда ҳам Роббимга қайтмасам қачон қайтаман?! Қирқ ёш яратган Роббимиздан юборилган элчидур!
🕌 "Кулол-Қўрғон" жоме масжиди намоз вақтлари!
2023 йил 11-августдан 17-августгача:
🌅 Бомдод - 04:45
☀️ Пешин - 13:00
🏙 Аср - 17:30
🌆 Шом - 19:35
🌃 Хуфтон - 21:05
@Kulol_Qorgon_masjidi
САДАҚА СЎРАШНИ КАСБ ҚИЛИБ ОЛГАНЛАРГА САДАҚА БЕРИШ ГУНОҲ
➖✨➖✨➖✨➖✨➖
Др. Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий.
🕌 "Кулол-Қўрғон" жоме масжиди намоз вақтлари!
2023 йил 4-августдан 10-августгача:
🌅 Бомдод - 04:40
☀️ Пешин - 13:00
🏙 Аср - 17:35
🌆 Шом - 19:40
🌃 Хуфтон - 21:15
@Kulol_Qorgon_masjidi