Aраб ҳикматларида:
"اَلْعِلْمُ رَأْسُ كُلِّ خَيْرٍ وَالْجَهْلُ رَأْسُ كُلِّ خَطِيْئَةٍ"
яъни: “Илм – ҳар бир яхшиликнинг бошидир ва илмсизлик эса, ҳар бир хатонинг бошидир” – дейилади.
Абдуллоҳ ибн Абу Авфо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Жума куни менга салавотни кўпайтиринглар. Албатта, менга етказилур ва мен эшитурман», – дедилар».
Шофеъий ва Ибн Можа ривоят қилишган.
✅ “Кимки менга бир бора салавот айтса, Аллоҳ унга ўнта салавот айтади. Кимки менга ўнта салавот айтса, Аллоҳ унга у юзта салавот айтади. Кимки менга юзта салавот айтса, Аллоҳ уни нифоқ ва дўзахдан озод деб ёзиб қўяди ва қиёмат кунида шаҳидлар билан бирга қилади.
Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик ъала Муҳаммад ва ъала олиҳи ва асҳабиҳи ажмаъийн!
Бу маълумотни яқинларингизга ҳам улашинг, кўп саловот ва салом айтилишига сабабчи бўлинг.
👉Эслатиш мўъминларга манфаат берур.
ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
🕌 "Кулол-Қўрғон" жоме масжиди намоз вақтлари!
2023 йил 12-майдан:
🌅 Бомдод - 04:20
☀️ Пешин - 13:00
🏙 Аср - 17:30
🌆 Шом - 19:40
🌃 Хуфтон - 21:15
@Kulol_Qorgon_masjidi
Таъсирли мавъиза
Улар шундай бўлишган.
Бизчи?
Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий.
@Mehrob_uz
🤲 Ижобат бўлган дуо
Нуҳ алайҳиссалом бор йўғи тўрт калимадан иборат дуо билан Ер куррасини сувга ғарқ қилдилар:
أَنِّى مَغْلُوبٌ فَٱنتَصِرْ
“Мен мағлубдирман, ёрдам қилгин!” (Қамар сураси, 10-оят).
Сулаймон алайҳиссалом эса, бор йўғи учта калимадан иборат дуо билан Ер юзига ҳукмрон бўлдилар:
وَهَبْ لِى مُلْكًا
“Менга мулк (ҳукмронлик) бергин!” (Сод сураси, 35-оят).
Демак, бирор нарсага эришмоқ, таъсир этмоқ, асар қолдирмоқ учун узундан узоқ дуога ҳожат йўқ экан. Бор йўғи, Аллоҳга ихлос ва ишонч билан чин дилдан дуо қилинса, бас. Зеро, Аллоҳ таоло ваъда берган:
ٱدْعُونِىٓ أَسْتَجِبْ لَكُمْ
“Менга дуо қилингиз, Мен (дуоларингизни) ижобат қиламан” (Ғофир сураси, 60-оят).
Manba: /channel/tuhur
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам одамларга эзгулик ва яхшиликни ўргатадиган кишиларни мақтаб, шундай деганлар:
"إِنَّ اللَّهَ وَمَلائِكَتَهُ وَأَهْلَ السَّمَوَاتِ وَالأَرْضِ حَتَّى النَّمْلَةَ فِي جُحْرِهَا وَحَتَّى الْحُوتُ فِي الْبَحْرِ لَيُصَلُّونَ عَلَى مُعَلِّمِ النَّاسِ الْخَيْرَ" (رَوَاهُ الإِمَامُ التِّرْمِذِيُّ عن أبي أمامة الباهلي رَضِيَ اللهُ عَنْهُ).
яъни: “Албатта, Аллоҳ таоло, Унинг фаришталари, осмонлару ер аҳли, инидаги чумоли, ҳаттоки денгиздаги балиқ ҳам одамларга яхшиликни таълим берувчининг ҳаққига дуо қиладилар” (Имом Термизий ривоятлари).
❗️ Фарзандини «Башаранг қурсин…», «Икки дунёда ҳам одам бўлмайсан…» каби сўзлар билан дуоибад қилаётган оналарга!
✈️ Расмдаги бу кашмирлик йигитчанинг исми Амир Рашид Уоний. У онасининг иккита дуоси ижобатига сабабчи бўлди. Твиттердаги шахсий саҳифасида ёзишича, Амир мактабда ўқиб юрганида онаси унинг ўқувчи картига (дафтари) «Ёшинг улғайиб, учувчи бўлгин ва мени Маккага олиб боргин» деган мазмунда ёзиб қўйган экан.
🕋 «Мана бугун мен учувчиман, менинг бошқарувимдаги самолёт бортида эса онам Маккага кетяпти», дейди Амир.
🤲 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳар бир нарса билан Аллоҳ азза ва жалланинг орасида парда бор. Фақатгина "Лаа илааҳа иллаллоҳ" шаҳодати ва ота-онанинг дуоси бундан мустасно», деганлар.
✍️ Маҳмуд Маҳкам
Кўпчилик ўзини кибр сифатидан холи деб ўйлайди. Албатта, бу шайтон васвасасидир. Шайтон эса инсон учун катта душмандир. Бу ҳақида Аллоҳ таоло шундай деган:
وَلَا يَصُدَّنَّكُمُ الشَّيْطَانُ إِنَّهُ لَكُمْ عَدُوٌّ مُّبِينٌ
яъни: “Шайтон сизни ҳаргиз (тўғри йўлдан) тўсмасин. Албатта, у сизга очиқ-ойдин душмандир” (Зухруф сураси, 62-оят).
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг даврларида ёш болалар тўпланишар, улардан бири: «Хоҳлайсизларми, Умарни йиғлатаман?» дер эди. Сўнг у зотнинг ҳузурларига бориб, «Эй Умар, Аллоҳдан қўрққин» деса, у зот йиғлаб юборардилар.
Читать полностью…БОМДОДГА КЕТЯПМАН, БОЛАМ...
Сурхондарё вилоятида қорилар мусобақасининг вилоят босқичини ўтказиш бўйича ташкилий ишларга ёрдам бериш учун Тошкент шаҳридаги «Мирза Юсуф» (Бодомзор) жоме масжиди ва Mehrob.uz ижодий жамоаси 2018 йилнинг 25 февраль – 1 март кунлари Сурхон воҳасида сафарда бўлди.
Сурхон воҳасига шерикларимиз билан тунда, енгил машинада йўлга отландик. Боргунча Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд, Қашқадарё вилоятларидан ўтилади. Қашқадарё воҳаси, унинг қадимий Насаф ва Кеш шаҳарлари довруғи бутун дунёга ёйилган олиму фузалоларга бешик бўлган. Манбаларда биргина Кеш шаҳрида VII–XII асрларда 60 дан ортиқ муҳаддис, муфассир, фақиҳ ва тарихчи олимлар етишиб чиққани тилга олинади.
26 февраль куни тонг саҳарда – соат 04:26 да Шаҳрисабздан, қадимий Кеш шаҳридан ўтиб боряпмиз. Ҳали шаҳар уйқуда, йўлда машиналар жуда кам.
Йўл чарчоғидан қаттиқ уйқуга кетган шерикларимиз энди уйғона бошлаганда йўл четида оппоқ кийимдаги бир нуроний отахонга кўзимиз тушди. «У кишини ҳам олиб кетайлик» деб Камолиддин ҳожи айтди, тўхтагунимизча анча нарига ўтиб кетибмиз. Орқага қайтиб, ёнларида тўхтадик. Эшикни очиб, салом бердик, «Тонг ёришмасдан қаёққа кетяпсиз, отахон?» деб машинага таклиф қилдик. Отахоннинг жавоблари биз учун бир умрлик дарс бўлди. Оқ яктак кийган, саксондан ошган бу нуроний ҳожи бува бомдод намозини ўқиш учун масжидга кетаётган эканлар. Кўзларимиз қувониб, отахондан сўрадик:
– Отахон, масжидда бомдод соат нечида ўқилади? Ҳали эрта эмасми?
– Борганимча бомдод вақти бўлади-да, болам.
Ростдан ҳам, отахон билан суҳбатлашиб, етти-саккиз чақирим йўл юрганимиздан кейингина масжидга етиб келдик. Буни қаранг, отахон қишин-ёзин, ҳар куни бир ярим, икки соат пиёда юриб, бомдод намозига мана шу масжидга келар эканлар.
Нуроний отахон барчамизни дуо қилиб, хайрлашиб қолдилар.
Биз эса икки соатдан сўнг Ғузор туманидаги «Мусофир ота» жоме масжидида бомдод намозини ўқидик.
Йўлда кетар эканмиз, кўнглимдан шундай фикрлар ўтди: «Биз уйимизнинг ёнгинасидаги масжидга бомдод намозига чиқмаймиз. Ваҳоланки, наҳорда ош бўлса, шаҳарнинг нариги чеккасига ҳам етиб борамиз. Илоё барчамизга шу отахондаги ихлосу ҳиммат насиб қилсин...».
МУҲАММАД Баҳодир
Тошкент шаҳридаги «Кулол Қўрғон»
жоме масжиди имом-ноиби
ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!
«Эй, иймон келтирганлар! Қачон Жума куни намозга нидо қилинса, Аллоҳнинг зикрига шошилинглар ва савдони тарк этинглар. Агар билсангиз, ана шундоқ қилмоғингиз сиз учун яхшидир», деган. (Жума сураси 9-оят)
Тошкент шаҳар Юнусобод тумани “Кулол-Қўрғон” жоме масжиди
/channel/Kuloliy
Фитначиларга алданманг (Референдум)
🎙"Минор" жоме масжиди имом-хатиби Саййид Раҳматуллоҳ Термизий.
Қуръони каримда:
...فَاتَّقُوا اللَّهَ وَأَصْلِحُوا ذَاتَ بَيْنِكُمْ وَأَطِيعُوا اللَّهَ وَرَسُولَهُ إِنْ كُنْتُمْ مُؤْمِنِينَ (سورة ﺍﻷنفال/1)
яъни: “...Аллоҳдан қўрқингиз ва ораларингизни тузатингиз! Агар мўмин бўлсангизлар, Аллоҳ ва (Унинг) расулига итоат этингизлар!”
Ҳозирги даврда нималар бўлмоқда?
• Уйлар катталашди, аммо оилалар кичрайди.
• Тиббиёт ривожланди, бироқ касалликларнинг тури кўпайди.
• Одам Ойга етиб борди, аммо ён қўшнисининг ҳолидан бехабар.
• Пуллар кўпайди, аммо хотиржамлик йўқолди.
• Донолик юксалиб боряпти, лекин ҳис-туйғулар камайиб кетяпти.
• Билим-маърифат ошди, аммо ҳикмат озайди.
• Йўл-йўлакай қўшилиб оладиган дўстлар кўп, бироқ ҳақиқийлари жуда кам.
• Соатлар турли дизайнда ишлаб чиқарилмоқда, аммо кўп нарсага вақт топа олмаймиз.
• Одамлар йилдан-йилга кўпайиб бормоқда, бироқ одамийлик йўқолиб бормоқда.
ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!
«Эй, иймон келтирганлар! Қачон Жума куни намозга нидо қилинса, Аллоҳнинг зикрига шошилинглар ва савдони тарк этинглар. Агар билсангиз, ана шундоқ қилмоғингиз сиз учун яхшидир», (Жума сураси 9-оят)
Тошкент шаҳар Юнусобод тумани “Кулол-Қўрғон” жоме масжиди
/channel/Kuloliy
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Ким (қарзини) адо қилишни ирода қилиб одамлардан мол олса, Аллоҳ унинг тарафидан адо қилади (тўлаш сабабларини муҳайё қилиб қўяди), ким талофат етказишни ирода қилиб олса, Аллоҳ унга талофат етказади”. Бухорий ривоят қилган.
Читать полностью…✅ ҚАБУЛГА КЕЛГАН 30 НАФАР ФУҚАРО МУРОЖААТИ ТИНГЛАНДИ
🔹Шу йил 10 май чоршанба куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари турли ҳудудлардан келган фуқароларни қабул қилиб, уларнинг мурожаатларини тингладилар.
📝 Қабул жараёнида фуқароларнинг шаръий масалалар, масжидлар ҳолати, имом-хатиблар фаолияти, ҳаж-умра масалалари, оилавий муносабатлар, моддий ёрдам ва соҳани ривожлантиришга оид таклиф-мулоҳазалари кўриб чиқилди.
🕋 Қувонарлиси, умра сафарига алоҳида гуруҳ сифатида юборилган эшитиш ва кўришда имконияти чекланган фуқаролар улуғ сафар давомида кўрсатилган юксак эҳтиром учун ташаккур изҳор этдилар. Шунингдек, диёримиздаги мазкур хайрли ташаббусдан мана шундай инсонларнинг барчаси чексиз мамнун эканларини билдирдилар.
📝 Яна бир жиҳат, Муфтий ҳазратларига тўғридан-тўғри мурожаат қиладиган @muftiy_savol_javob_боти орқали мулоқот қилган фуқаролар ҳам батафсил маълумот олиш учун қабулга келиб, ўзларининг масалалари бўйича тўлиқ маълумот олдилар.
📋 Мана шундай қабул жараёнлари мамлакатимиздаги барча жоме масжидларда ҳафтанинг ҳар чоршанба куни имом-домлалар томонидан ҳам амалга оширилмоқда.Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @Muftiy_Nuriddin_domla | @mp3muslim | @diniysavollar
Аллоҳ таоло:
إِنَّ الَّذِينَ آَمَنُوا وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ أُولَئِكَ هُمْ خَيْرُ الْبَرِيَّةِ جَزَاؤُهُمْ عِنْدَ رَبِّهِمْ جَنَّاتُ عَدْنٍ تَجْرِي مِنْ تَحْتِهَا الْأَنْهَارُ خَالِدِينَ فِيهَا أَبَدًا رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُمْ وَرَضُوا عَنْهُ ذَلِكَ لِمَنْ خَشِيَ رَبَّهُ
яъни: “Aлбaттa, иймoн кeлтиргaн вa сoлиҳ aмaллaрни қилгaн зoтлaр - aйнaн ўшaлaр xaлoйиқнинг eнг яxшисидирлaр. Пaрвaрдигoрлaри ҳузуридaги улaрнинг мукoфoтлaри oстидaн aнҳoрлaр oқиб турaдигaн мaнгу жaннaтлaрдир. Улaр ўшa жoйдa aбaдул-aбaд қoлувчидирлaр. Aллoҳ улaрдaн рoзи бўлур, улaр (Aллoҳдaн) рoзи бўлурлaр. Бу (мукoфoт) пaрвaрдигoридaн қўрққaн кишилар учундир” (Баййина сураси, 7-8-оятлар).
ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!
«Эй, иймон келтирганлар! Қачон Жума куни намозга нидо қилинса, Аллоҳнинг зикрига шошилинглар ва савдони тарк этинглар. Агар билсангиз, ана шундоқ қилмоғингиз сиз учун яхшидир», деган. (Жума сураси 9-оят)
Тошкент шаҳар Юнусобод тумани “Кулол-Қўрғон” жоме масжиди
/channel/Kuloliy
🕌 "Кулол-Қўрғон" жоме масжиди намоз вақтлари!
2023 йил 5-майдан:
🌅 Бомдод - 04:30
☀️ Пешин - 13:00
🏙 Аср - 17:30
🌆 Шом - 19:35
🌃 Хуфтон - 21:10
@Kulol_Qorgon_masjidi
🌙 “ЯНГИ ҲАЁТ" ЖОМЕСИГА ИЛК ҒИШТ ҚЎЙИЛДИ
✅ Бугун, 3 май куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Сирдарё вилояти Сирдарё туманида қайтадан бунёд этилаётган “Янги ҳаёт” масжидининг илк ғишт қўйиш маросимида қатнашдилар. Шунингдек тадбирда Сирдарё вилояти бош имом-хатиби Ҳабибуллоҳ домла Зокиров, туман мутасаддилари, уламолар, нуроний оқсоқоллар, муҳандис ва қурувчи ҳамда маҳаллий аҳоли вакиллари иштирок этди.
🕌 Дастлаб Муфтий ҳазратлари жамоатга бугунги кунда диний-маърифий соҳадаги улкан ўзгаришлар, масжид ва мадрасалар обод бўлаётгани ҳақида сўз юритиб, бундай масжидлар элимизга маърифат тарқатиш маскани бўлиб хизмат қилаётганини алоҳида таъкидладилар.
🤲 Шунингдек, тадбирда Қуръон тиловат қилиниб, масжид бунёдкорларига эзгу ниятлар билдирилди, халқимиз фаровонлиги ва масжид қурилишига ҳисса қўшаётганлар ҳаққига дуолар ўқилди...
➡️ БАТАФСИЛЎзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz / @muslimuzportal / @Muftiy_Nuriddin_domla
@diniysavollar
"КЎКАЛДОШ" МАДРАСАСИГА ЯНГИ МУДИР ТАЙИНЛАНДИ
✅ Шу йил 3 май куни Тошкент шаҳридаги "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти педагоглар жамоасининг навбатдан ташқари мажлиси бўлиб ўтди.
🌙 Йиғилишда ташкилий масала кўрилди. Кўкалдош ўрта махсус ислом билим юрти мудири Муҳаммадамин домла Насриев бошқа ишга ўтганлиги сабабли унинг ўрнига диний-маърифий соҳада кўп йиллар меҳнат қилган Абдулҳаким қори Матқулов тайинлангани маълум қилинди...
➡️ БАТАФСИЛЎзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ҲАМДАРДЛИК БИЛДИРАМИЗ
Тошкент шаҳар, Юнусобод туманидаги "Кулол-Қўрғон" жоме масжиди жамоаси, Аброр Мухтор Алийга волидаи муҳтарамалари Ҳуриниссо ҳожи аянинг вафоти муносабати билан марҳуманинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.
Аллоҳ таоло марҳумани Ўз мағфиратига олсин, имонларини саломат қилсин, солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ этсин. Охиратларини обод этиб, жойларини Фирдавс жаннатларидан қилсин!
Аллоҳ таоло марҳуманинг барча солиҳ амалларини ҳусни қабул айлаб, Ўз мағфиратига олсин, барча саҳву хатоларини кечириб, раҳматига чулғасин, қабрларини жаннат боғчаларидан қилиб, охиратларини обод айласин!
Ҳақ таоло марҳумнинг аҳли оиласи, фарзанду аржумандлари ва яқинларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларини яхшиликлар ила тўлдирсин.
Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун.
"Кулол-Қўрғон" жоме масжиди маъмурияти /channel/Kuloliy
Аллоҳ таоло агар бандага яхшиликни ирода қилса, унга эҳсон-саховатни яхши кўрсатиб, (у амални) севдириб қўяди. Чунки жаннат ҳар бир бахил, хасис учун ҳаромдир. Қачонки Аллоҳ таоло бандага фатҳни ирода қилса, уни белгилаган тақдири, қазосига рози қилиб қўяди.
Шайх Аҳмад Ризвон
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназаровни қабул қилди.
—
Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев принял председателя Управления мусульман Узбекистана, муфтия Нуриддина Холикназарова.
#Mirziyoyev #qabul #diniysoha #marifat
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
🕌 "Кулол-Қўрғон" жоме масжиди намоз вақтлари!
2023 йил 28-апрелдан:
🌅 Бомдод - 04:40
☀️ Пешин - 13:00
🏙 Аср - 17:25
🌆 Шом - 19:20
🌃 Хуфтон - 21:10
@Kulol_Qorgon_masjidi
Динимиз – илм-маърифат дини. Аллоҳ таоло илмни Қиёмат кунига қадар бандалар учун маърифатга эришиш, ҳақиқатни топиш, икки дунё саодатига эришиш воситаси қилди. Буни теран англаган ислом уммати, хусусан улуғ аждодларимиз илмда улкан муваффақиятларга эришганлар. Зеро, Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламга нозил қилинган дастлабки оятларда ўқишга буюрилишида ҳам Ислом умматини илмга тарғиб қилиш бор. Бу ҳақда Аллоҳ таоло шундай дейди:
اقْرَأْ بِاسْمِ رَبِّكَ الَّذِي خَلَقَ (1) خَلَقَ الْإِنْسَانَ مِنْ عَلَقٍ (2) اقْرَأْ وَرَبُّكَ الْأَكْرَمُ (3)
الَّذِي عَلَّمَ بِالْقَلَمِ (4) عَلَّمَ الْإِنْسَانَ مَا لَمْ يَعْلَمْ (5)
яъни: “Ўқинг (эй, Муҳаммад! Бутун борлиқни) яратган зот бўлмиш Раббингиз исми билан! (1) (У) инсонни лахта қондан яратди. (2) Ўқинг! Раббингиз эса карамлидир. (3) У инсонга қалам билан (ёзишни ҳам) ўргатди. (4) У инсонга билмаган нарсаларини билдирди” (5) (Алақ сураси 1-5-оятлар).
🟢Шукуҳли ўтган Рамазон, Қадр кечасидаги миллионлаб дуолар, интиқиб кутилган янги ҳилол...
✅“РАМАЗОН САРҲИСОБИ” муҳим хабарларнинг қисқача тафсилоти (24-04-2023)
🌐 HD форматда кўриш учун манзил
#Янгиликлар
#Рамазон_ҳафталиги
Muslimuzz">Youtube | Tas-ix | Facebook | InstagramЎзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
🔷 Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Рамазон рўзасини тутиб, ортидан Шаввол ойида олти кун рўза тутса, ҳудди онадан туғилгандек гуноҳлардан фориғ бўлади”, деганлар (Имом Табароний ривояти).
💠 Уламолар: "Шаввол ойи рўзасини ой бошида кетма-кет олти кун ёки ой давомида бўлиб-бўлиб тутиш ҳам жоиз", деганлар.
🔰 Имом Аҳмад раҳматуллоҳи алайҳ айтади: “Шаввол ойи рўзаси кетма-кет олти кун тутилса ҳам, бўлиб-бўлиб тутилса ҳам фазилати тенгдир”.
🤲 Аллоҳим, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларида бардавом қилгин, гуноҳларимизни мағфират этгин!