kuloliy | Неотсортированное

Telegram-канал kuloliy - Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

1022

Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси Тошкент шаҳар "Кулол-Қўрғон" жоме масжидининг телеграм тармоғидаги канали

Подписаться на канал

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

🌙 Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Уч киши бор, уларнинг дуолари қайтарилмайди: одил раҳбар, рўзадор ифтор қилгунича ва мазлумнинг дуоси”, дедилар (Ибн Можа ривояти).

🤲 Аллоҳ таоло ибодату илтижоларимизни ҳусни қабул этсин!

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

Бугун, 10 апрель куни жомеларимизда “Зумар” сураси 32-оятидан “Фуссилат” сураси 46-оятигача ўқилади.

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

#Рамазон2023
Ибратли ҳикоя

🎙"Минор" жоме масжиди имом-хатиби Саййид Раҳматуллоҳ Термизий.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

Бугун, 9 апрель куни жомеларимизда “Ёсин” сураси 28-оятидан “Зумар” сураси 31-оятигача ўқилади.

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

Рамазон фазилати ҳақида...

Салмон (розияллоҳу анҳу) қилган ривоятда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам): “У аввали раҳмат, ўртаси мағфират ва охири дўзахдан озод бўлиш фурсати бўлган ойдир”, деганлар.

Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

Аллоҳим! Рўзамни ҳақиқий рўзадорларнинг рўзасидек қилгин, таровеҳдаги қиёмимни ҳақиқий қоимларнинг қиёмидек қилгин, бизни ғофиллар уйқусидан уйғотгин! Ё Роббал оламин, гуноҳимни кечиргин, эй гуноҳкорларнинг гуноҳларини афв қилувчи Зот, бизни афв этгин!

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

🕌 Бугун, 4 апрель куни жомеларимизда “Муъминун” сурасининг 1-оятидан “Фурқон” сурасининг 20-оятигача ўқилади.

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

🕌 Бугун, 3 апрель куни жомеларимизда “Анбиё” сураси 1-оятидан “Ҳаж” сураси 78-оятигача ўқилади.

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:

«Рузадорнинг сукути тасбеҳ, уйқуси ибодат, дуоси эса мустажобдир. Амали купайтириб берилади»

(Имом Дайламий ривояти).

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

#Рамазон2023

Бугун 02.04.2023 йил Ўзбекистон Мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков "Кулол Қўрғон" жоме масжидидаги таровеҳ суҳбатига ташриф қилдилар. Яратган Роббимиздан Устозимизни динимиз йўлида қилаётган хизматларига барака ва файз сўраб қоламиз.

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

РЎЗА БАРЧА ПАЙҒАМБАР ВА УММАТЛАРГА ФАРЗ ҚИЛИНГАН

Аллоҳ таоло марҳамат қилади:
﴿ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا كُتِبَ عَلَيْكُمُ الصِّيَامُ كَمَا كُتِبَ عَلَى الَّذِينَ مِنْ قَبْلِكُمْ لَعَلَّكُمْ تَتَّقُونَ. أَيَّامًا مَعْدُودَاتٍ ﴾
яъни: «Эй имон келтирганлар! Сизлардан олдинги (уммат)ларга фарз қилингани каби сизларга ҳам рўза тутиш фарз қилинди, шояд (у сабабли) тақволи бўлсангиз» (Бақара сураси, 183-оят).

Бу оятдан маълум бўладики, рўза тутиш ибодати Одам алайҳиссаломдан бошлаб то Муҳаммад алайҳиссалом давригача ўтган барча пайғамбар ва умматларга фарз қилинган экан. Лекин рўза тутишнинг шарт ва қоидалари турлича бўлган. Айрим умматлар Рамазон ойи ёзнинг иссиқ кунларига тўғри келиб қолганида Аллоҳдан ёки Унинг пайғамбаридан беижозат шаккоклик ила уни бошқа ойларга кўчириб, бу қилмишларининг жаримаси учун ўзларича яна ўн кун қўшимча рўза тутишган. Сўнгра подшоҳларидан бири бемор бўлиб, агар тузалиб кетсам, рўзага яна етти кун қўшиб қўяман, деб назр қилади. Тузалгач, рўзанинг муддати унинг қўшимчаси билан 47 кунга айланади. Ундан кейинги подшоҳ яна уч кун қўшгач, 50 кун бўлган.

"Мусулмон учун 30 ваъз" китобидан.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

☪️ Рўзадор деб кимни айтилади?

✅ Рўзадор – тана аъзоларини гуноҳдан тийган киши.
✅ Тилини ёлғон, фаҳш ва сохта нарсалардан сақлаган киши.
✅ Қорнини овқат ва ичимликлардан, фаржи(жинсий аъзоси)ни жинсий қовушишдан сақлаган киши.
✅ Гапирса, рўзасига жароҳат етказадиган сўзни сўзламайди.
✅ Бирор ишни бажарса, рўзасини бузадиган ишга қўл урмайди.
✅ Сўзларининг барчаси фойдали ва яроқли бўлади.
✅ Шунингдек, бажарган барча ишидан шундай бир ифор таралсинки, суҳбатдоши унинг ҳидидан баҳраманд бўлсин.
✅ Ким рўзадор билан бирга ўтирса, унинг суҳбатидан манфаат олсин.
✅ Ўтирган киши сохталик, ёлғон, бузуқлик ва зулмдан омонда бўлсин.
✅ Мана шу фақат таом ва ичимликдангина тийилинмаган ҳақиқий рўзадир.
✅ Рўза аъзоларнинг гуноҳдан тийилишидир.
✅ Қориннинг таом ва ичимликдан тийилишидир.
❗️ Таом ва ичимлик рўзани очиб, бузгани каби, гуноҳлар ҳам унинг савобидан маҳрум қилади. Оқибатда уни рўза тутмаганлар қаторига қўшиб қўяди.

"Рамазонга оид ҳикматлар"дан.

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

«Эй, иймон келтирганлар! Қачон Жума куни намозга нидо қилинса, Аллоҳнинг зикрига шошилинглар ва савдони тарк этинглар. Агар билсангиз, ана шундоқ қилмоғингиз сиз учун яхшидир»,
деган. (Жума сураси 9-оят)

Тошкент шаҳар Юнусобод тумани “Кулол-Қўрғон” жоме масжиди

/channel/Kuloliy

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

«Эй, иймон келтирганлар! Қачон Жума куни намозга нидо қилинса, Аллоҳнинг зикрига шошилинглар ва савдони тарк этинглар. Агар билсангиз, ана шундоқ қилмоғингиз сиз учун яхшидир»,
деган. (Жума сураси 9-оят)

Тошкент шаҳар Юнусобод тумани “Кулол-Қўрғон” жоме масжиди

/channel/Kuloliy

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

Аввал сенга мол-давлат беради, кейин ундан садақа қилишингга илҳом беради, кейин сенга уни оладиган фақирни рўпара қилади, кейин сендан садақангни қабул қилади, сўнг унга барака ато қилади!..

Субҳаналлоҳ, нақадар карамлисан, ё Раб!

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

Бугун 10 апрель душанба куни “Кулол Қўрғон” жоме масжидига Тошкент шаҳар бош имом-хатиби в.в.б Абдуқаҳҳор домла Юнусов меҳмон бўлдилар ва “Аҳдга вафо қилиш фазилати” ҳақида маъруза қилдилар.

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

ТАРОВЕҲ СУҲБАТЛАРИ ҲАМДА РЕЖАЛИ ТАШРИФЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА

Бугун, 10 апрель хатмонанинг 20-куни Тошкент шаҳар бош имом-хатиби в.в.б Абдуқаҳҳор домла Юнусов хуфтон намозида муборак ой давомидаги режали ташрифларнинг навбатдаги манзили Юнусобод тумани “Кулол-Қўрғон” жоме масжидига бўлади

/channel/Kuloliy

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади:

“Жаннатнинг бир эшиги бордирки, унинг номи Раййондир. Қиёмат куни “Рўзадорлар қани?” дейилади. Уларнинг охиргиси кириши биланоқ ушбу эшик ёпилади”
(Имом Бухорий, Имом Термизий ривояти).

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

🕌 Бугун, 8 апрель куни жомеларимизда “Аҳзоб” сураси 31-оятидан “Ёсин” сураси 27-оятигача ўқилади.

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

🌙 УЙЛИ БЎЛИШ САОДАТИ ВА БОЛАЖОН ҚУВОНЧИ

🏡 Шу йил 4 апрель куни Муфтий ҳазратлари Сурхондарё вилоятига ташрифлари чоғида “Вақф” фондининг вилоят филиали томонидан қийналган оилага қуриб берилган хонадонни топшириш маросимида иштирок этдилар.

🎁
Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан янги уй соҳибига 10 миллион сўм пул, мебель жиҳозлари ва телевизор туҳфа қилинди.

➡️ БАТАФСИЛ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

🟥 #ЖОНЛИ: МУФТИЙ ҲАЗРАТЛАРИ СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИДАГИ "ИМОМ БУХОРИЙ" ЖОМЕ МАСЖИДИГА ТАРОВЕҲ НАМОЗИГА ТАШРИФЛАРИ

🌐 https://youtube.com/live/w2TPVYX-aPM?feature=share

💬 https://www.facebook.com/muslimuzportal

✔️ Telegram voise: /channel/muslimuzportal?livestream

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavolla

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

ИФТОРЛИК ДАСТУРХОНИ ЁЗИЛДИ

♻️Юнусобод туманидаги “Нурмакон”, “Кулолқўрғон”, "Янгиҳаёт", “Халқабоғ” ҳамда “Собиробод” маҳаллалари аҳолиси учун ифторлик дастурхони ёзилди.

✅Ифторликда маҳаллалардаги 500 нафарга яқин меҳнат фахрийлари, хотин-қизлар, нуроний отахону-онахонлар, рўзадорлар дастурхон атрофида жам бўлишди.

🔰Ифторлик олдидан рамазони шариф шукуҳи, юртимиздан иймонда ўтиб кетган забардаст сиймолар, азиз авлиёлар номлари ёдга олинди. Улар мамлакат фаровонлиги, дину диёнат ривожи учун қилиб ўтган фидокорона хизматлари ёдга олинди. Қуръони карим тиловат қилиниб, кўплаб дуолар қилинди. Ифторлик ажойиб бир шукуҳда, кўтаринки руҳда ўтди.

⭐️Ватандошлар эҳсон дастурхони учун миннатдорлик билдириб, мамлакатимизда қилинаётган саъй-ҳаракатларни эътироф этди.

❇️ Дастурхон атрофида, юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлишини, хонадонларимизда ҳамиша тинчлик ҳукм суришини тилаб дуолар қилинди.

𝕄𝕒𝕥𝕓𝕦𝕠𝕥 𝕩𝕚𝕫𝕞𝕒𝕥𝕚
🌍 𝔽𝕒𝕔𝕖𝕓𝕠𝕠𝕜 🌐 𝕋𝕖𝕝𝕖𝕘𝕣𝕒𝕞

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

#Уламолар_суҳбатидан
Рўзадорларга ифторлик беришга рағбат қилинг, чунки ифторлик қилиб берган кишига ҳам рўза тутган одамнинг савобидек ажр берилади.
Уй бекаларига, опа-сингилларга ҳам тавсиямиз шуки, оила аъзоларингизга таом тайёрлаётганда ҳам рўзадорларга ифтор қилиб беришни ният қилиб олинг (иншааллоҳ, шунда рўзадорга ифторлик берганларнинг савобини қўлга киритасиз).

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

Ҳаётингда шундай дўстлар бўлсинки, баъзан ойна, баъзан соя каби бўлишсин. Зеро, ойна ёлғон гапирмайди, соя тарк этмайди.

«Олтин ҳарфлар».

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

🤲 Ёмғир ёққанда ўқиладиган дуо

اللَّهُمَّ صَيِّباً نَافِعاً
«Аллоҳумма соййибан наафиъан»
Парвардигоро, фойдали (хайрли) ёмғир қил!

#дуо #Ёмғир
Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади:

“Жаннатнинг бир эшиги бордирки, унинг номи Раййондир. Қиёмат куни “Рўзадорлар қани?” дейилади. Уларнинг охиргиси кириши биланоқ ушбу эшик ёпилади”
(Имом Бухорий, Имом Термизий ривояти).

Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

Жума айёмингиз муборак бўлсин!

🤲 Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам жума кунини зикр қилар эканлар, шундай дедилар: "у кунда бир вақт бор, мусулмон банда ўша вақтга мувофиқ келиб қолса, Аллоҳдан сўраган нарсасини албатта беради" (Муттафақун алайҳи).

Уламолар ўша вақт ҳақида турли фикрларни билдирганлар. Шуларнинг орасини энг кучлиси:
- имом хутба учун минбарга чиққандан то намоз тугагунича,
- аср намозидан кейин қуёш ботгунича.

Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ала саййидина Муҳаммад.

Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

«Эй, иймон келтирганлар! Қачон Жума куни намозга нидо қилинса, Аллоҳнинг зикрига шошилинглар ва савдони тарк этинглар. Агар билсангиз, ана шундоқ қилмоғингиз сиз учун яхшидир»,
деган. (Жума сураси 9-оят)

Тошкент шаҳар Юнусобод тумани “Кулол-Қўрғон” жоме масжиди

/channel/Kuloliy

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

Президент Шавкат Мирзиёев Нукусдаги Алтин жағис маҳалласига ташрифи чоғида ўқитувчи Куанишбай Сеитназаров хонадонида меҳмон бўлиб, оила аъзолари билан ифторлик қилди


манба: @Press_Secretary_Uz

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

🕌 "Кулол-Қўрғон" жоме масжиди намоз вақтлари!
2023 йил 31-мартдан:

🌅 Бомдод - 05:15

☀️ Пешин - 13:00

🏙 Аср - 17:00

🌆 Шом - 18:55

🌃 Хуфтон - 20:45

@Kulol_Qorgon_masjidi

Читать полностью…
Подписаться на канал