🤲 Аллоҳим! Рамазонда олий ҳиммат бер:
– рўза тутишга қодир жисм бер!
– таровеҳда қоим бўлишга қодир бадан бер!
– зикрли тил бер, Аллоҳим!
– хайрли амалларда муваффақият бер, Роббим!
– Рамазон ойида ўзимни ва оила аъзоларимни дўзахдан
озод қил!
– мусулмон биродарларимга ҳам шуларни сўрайман!
– амалларим холис Ўзинг учун бўлишини сўрайман!
– рўзаларимиз, намозларимиз, закотларимиз ва тунги ибодатларимизни қабул қилгин!
Президентимизнинг “Рамазон ойини муносиб ўтказиш тўғрисида”ги қарорда ҳудудларда Рамазон ойининг мазмун-моҳиятида мужассам бўлган одамийлик, инсон шаънини улуғлаш, яхшилик ва меҳру саховат каби фазилатларни намоён этадиган, бугунги тинч ва осойишта ҳаётимизни қадрлаш, оила ва маҳаллаларда, бутун юртимизда меҳр-оқибат, ўзаро ҳурмат муҳитини мустаҳкамлаш, кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож кишиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган тадбирларни ташкил этишга алоҳида эътибор қаратиш кераклиги алоҳида таъкидланган.
Бугун Юнусобод туманида яшовчи кам таъминланган оилалар учун “Шоҳсарой” тўйхонасида 300 нафар кам таъминланганларга ифторлик дастурхони ёзилди. Тадбирда Тошкент шаҳар бош имом-хатиби в.в.б Абдуқаҳҳор домла Юнусов ва Юнусобод тумани бош имом хатиби в.в.б Юсуфхон домла Муҳиддинов қатнашиб Рамазон фазилатлари тўғрисида маъруза қилиб, йиғилганлар ва саховатпеша инсонлари ҳаққига хайрли дуолар қилди.
Бундай ифторлик дастурхонлари юртимиз бўйлаб давом этмоқда.
@Yusuf_Said
Бир дўстим билан суҳбатлашиб кетаётгандик. Масжид яқинига келганда ундан бироз кутиб туришини, мен ибодатимни якунлаб чиқишимни илтимос қилдим.
У ҳазил аралаш:
- Мен ҳам кирсам Худо кечириб юборармикин? -, деди.
- Албатта!
- Кириб Унга нима дейман?
- "Ё Аллоҳим! Кеч келдим, аммо келдим. Мени рад этма!" дейсан, бўлди.
У бироз ўйланиб қолди. Юзидаги табассум дарров аксига ўзгарди.
Индамай ортимдан кирди. Мен уни масжидга кузатдим, ўзим "Таҳоратхона" томон юзландим.
Мен масжидни бошқа томонида намозни адо қилдим. Кетар чоғ дўстимни олдига бордим. Аммо уни топа олмадим. Ташқарига чиқиб кеткандир дея кўчага чиқдим. Масжид ҳовлисидан уни топа олмадим. Қалбимда бироз шубҳа ортди. Нотўғри гапириб қўйдиммикин? Ёки кетиб қолдимикин, деб рақамига қўнғироқ қилдим. Жавоб йўқ. Бироз хижил бўлиб масжидга кирдим. Масжиднинг бир чеккароғига ўтириб, қилган ишларимни сарҳисоб қилай, қаерда хато қилдим, ранжитдимми йўқми деб ўйлай бошладим. Мендан сал нарироқда кимдир паст овозда йиғларди. Таажжубланиб қарасам дўстим. Икки қўли билан оғзини маҳкам ёпиб, йиғлаяпти. Танам музлаб кетди. Индамадим. Ортидан жим кузатдим. У нималарнидир пичирлар, "Илтимос, кечир!" дерди. Кўзим ёшланиб уни кузатиб туравердим. Қалбини бўшатмагунича безовта қилмай дедим. Бироздан сўнг у мени пайқади. Масжиддан чиққунча лом-мим демади. Сўнг чуқур нафас олиб:
- "Сен ёмон дўст экансан!" деди.
Ҳайратим янада ортди. Индамай унга қарадим. У:
- "Шунча йил менга намоз ўқишни ўргатмадинг!" деди.
Нафасим бўғзимга тиқилиб қолди...
• • •
"Роббим! Мен ҳам келдим! Кеч келдим, аммо келдим. Илтимос, мени ҳам рад этма..."
#Янгиликлар
🌙Рамазон қутловлари, янги очилган масжидлар, илк таровеҳ файзи...
✅“РАМАЗОН ҲАФТАЛИГИ” муҳим хабарларнинг қисқача тафсилоти (27-03-2023)
Muslimuzz">Youtube | Tas-ix | Facebook | InstagramЎзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ЗАКОТ КИМЛАРГА БЕРИЛАДИ ВА КИМЛАРГА БЕРИЛМАЙДИ?
САВОЛ: Закот кимларга берилади ва кимларга берилмайди?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Закот кимга берилиши ҳақида Қуръони каримда шундай дейилади:
إِنَّمَا الصَّدَقَاتُ لِلْفُقَرَاءِ وَالْمَسَاكِينِ وَالْعَامِلِينَ عَلَيْهَا وَالْمُؤَلَّفَةِ قُلُوبُهُمْ وَفِي الرِّقَابِ وَالْغَارِمِينَ وَفِي سَبِيلِ اللَّهِ وَاِبْنِ السَّبِيلِ فَرِيضَةً مِنَ اللَّهِ وَاللَّهُ عَلِيمٌ حَكِيمٌ
яъни: “Албатта, садақаларни фақат фақирлар, мискинлар, унда (садақа ишида) ишловчилар, диллари ошна қилинувчи (кофир)лар, (пул тўлаб озод этилувчи) қуллар, қарздорларга ва Аллоҳ йўлида ҳамда йўловчига (мусофирга бериш) Аллоҳ (томони)дан фарз (этилди). Аллоҳ илмли ва ҳикматли зотдир” (Тавба сураси, 60-оят).
Демак, закот бериладиган 8 та тоифа инсонлар бор:
1. Фақир – моли нисобга етмаган шахс;
2. Мискин – ҳеч нарсаси йўқ киши;
3. Закот йиғиш ишида банд бўлганлар;
4. Диллари Исломга ошно қилинувчи ғайри динлар;
5. Мукотаб қуллар;
6. Агар зиммасидаги қарзини берса, пули нисобдан камайиб қоладиган қарздор киши;
7. Аллоҳ йўлида юрганлар (бунда асосан муҳтож бўлиб қолган ҳожилар тушунилади);
8. Йўлда қолганлар (моли бору ўзи билан бирга эмас);
Юқорида санаб ўтилганлардан “диллари Исломга ошно қилинувчилар” ҳазрати Умар даврида закот бериладиганлар қаторидан чиқарилган. Қулдорлик тугатилгани сабабли “мукотаб қуллар” бугунги кунда мавжуд эмас.
Закот беришни, ҳақли бўлишса, ака-ука, опа-сингил ва уларнинг фарзандлари, амаки-амма ва уларнинг фарзандлари, тоға-хола ва уларнинг фарзандларидан бошлаш афзалдир.
Кимларга закот берилмайди:
Шариатимизга кўра қуйидагиларга закот берилмайди:
1. Бой кишиларга;
2. Бошқа дин вакилларига;
3. Бой кишининг балоғатга етмаган фарзандига;
4. Ўрталарида туғилиш алоқаси бўлганлар яъни, ота-она ва ўғил-қизларга;
5. Эр ёки хотинга;
6. Ҳошимийлар, яъни, Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг қариндошларига.
Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
Улашинг ↘️
@HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws
#Рамазон
Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Бир банда Аллоҳ йўлида бир кун рўза тутса, ўша кунги рўзаси сабабли Аллоҳ унинг юзини дўзахдан етмиш йиллик масофага узоқ қилади”, дедилар
(Имом Бухорий, Имом Термизий ривояти).
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизматиMuslim.uz
🕌 "Кулол-Қўрғон" жоме масжиди намоз вақтлари!
2023 йил 24-мартдан:
🌅 Бомдод - 05:25
☀️ Пешин - 13:00
🏙 Аср - 16:55
🌆 Шом - 18:50
🌃 Хуфтон - 20:45
@Kulol_Qorgon_masjidi
РЎЗАНГНИ БУЗИБ ҚЎЙМА
Амалларни чиройли суратда адо этмасдан, рўзангни бузиб қўйма.
● Намозингни зое қилиш орқали рўзангни бузма.
● Садақа улашмасдан, рўзангни бузма.
● Ҳиссиётга берилиб, бошқаларни сўкиш орқали рўзангни бузма.
● Меҳмондорчиликни кўпайтириб, рўзангни бузма.
● Кўп гапириб ва чақимчилик қилиб, рўзангни бузма.
● Ота онангга оқ бўлиб, рўзангни бузма.
● Кўзингни номаҳрамларга қаратиб, рўзангни бузма.
● Папиросга таслим бўлиб, рўзангни бузма.
● Вақтингни зое қилиб, рўзангни бузма.
● Ҳижобингга бепарво бўлиб, рўзангни бузма.
● Қариндошлардан алоқани узиб, рўзангни бузма.
"Рамазон ҳикматлари" китобидан.
@mehrob_uz
Рамазон рўзаси ҳижратнинг иккинчи санасида фарз қилинган. Аллоҳ таоло Рамазон рўзасининг ҳукм ва ҳикматларини Қуръони каримда батафсил баён қилиб берган:
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا كُتِبَ عَلَيْكُمُ الصِّيَامُ كَمَا كُتِبَ عَلَى الَّذِينَ مِنْ قَبْلِكُمْ لَعَلَّكُمْ تَتَّقُونَ
(سورة البقرة/183).
яъни: “Эй, имон келтирганлар! Сизлардан олдинги (уммат)ларга фарз қилингани каби сизларга ҳам рўза тутиш фарз қилинди, шояд (у сабабли) тақволи бўлсангиз” (Бақара сураси, 183-оят).
🌙 ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ РАИСИ, МУФТИЙ НУРИДДИН ДОМЛА ҲАЗРАТЛАРИНИНГ РАМАЗОН ОЙИ ТАБРИКЛАРИЎзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#ХУШХАБАР: 🕌 “ИСЛОМОБОД” МАСЖИДИ ЯНГИ БИНОСИ ОЧИЛДИ
✅ Бугун, 22 март куни Тошкент шаҳри Олмазор тумани “Исломобод” жоме масжиди янги биноси иш бошлади. Унинг очилиш маросимида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари, уламолар, имом-хатиблар, маҳалла фаоллари ва масжид қавми иштирок этди.
🤲 Маросимда Муфтий ҳазратлари йиғилганларни Рамазони шариф билан қутлаб, масжид қавмини ушбу улкан ва кўркам барча қулайликларга эга масжид билан муборакбод этдилар, бунёдкорлик ишларига ҳисса қўшганлар ҳақига хайрли дуолар қилдилар...
➡️ БАТАФСИЛЎзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#xushxabar #masjid #muftiy
🕌 ТАРОВЕҲ НАМОЗИ ҚАНДАЙ АДО ЭТИЛАДИ?
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Рамазон ойи фазилатларга бойдир. Унинг фазилатларидан бири ой давомида хуфтон намозидан кейин таровеҳ намози ўқишдир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам таровеҳ намози ҳақида бундай деганлар:
"إِنَّ اللهَ فَرَضَ صِيَامَ رَمَضَانَ وَسَنَنْتُ لَكُمْ قِيَامَهُ فَمَنْ صَامَهُ وَقَامَهُ إِيْمَاناً وَاحْتِسَابًا خَرَجَ مِنْ ذُنُوبِهِ كَيَوْمٍ وَلَدَتْهُ أُمُّهُ" (رواه الإِمامُ النسائى عن عَبْدِ الرَّحْمَنِ ابن عوف، رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ).
“Аллоҳ таоло Рамазон рўзасини фарз қилди ва мен унинг қиёмини сизлар учун суннат қилдим. Кимки имон ва ишонч билан, савоб умидида рўза тутса ва кечалари қоим турса, онадан туғилган кунидагидек гуноҳлардан пок бўлади” (Имом Насоий ривояти).
🔸 Рамазоннинг кечаларида қоим бўлиш, деганда таровеҳ намозини адо этиш тушунилади. Демак, ихлос билан савоб умидида Рамазон рўзасини тутиб, таровиҳ намозларини ўқисак, Рамазон ойи тугаши билан онадан туғилган боладек гуноҳлардан фориғ бўламиз, иншааллоҳ.
🔸 Таровеҳ намозини ўқиш таъкидланган суннатдир. Таровеҳни ёлғиз ўқиш мумкин, лекин жамоат бўлиб ўқилса, жамоатга ваъда қилинган ажру савобга эришилади. Икки киши ҳам жамоат ҳисобланади. Қанча жамоат кўп бўлса шунча савоби ҳам кўп бўлади.
🔹Таровеҳ намозига азон ва такбир айтилмайди.
🔸 Таровеҳнинг ракатлари: Таровеҳ йигирма ракатдир. Ҳар икки ракатдан сўнг салом берилади. Тўрт ракатдан ўқиш ҳам жоиз. Ҳар тўрт ракат ўқилгандан сўнг тўрт ракат намоз ўқиладиган муддатча дам олиш мустаҳаб. Ушбу истироҳат пайтида тасбеҳ, таҳлил айтиш афзал. Бизнинг юртимизда қуйидагича тасбеҳни уч марта айтиш одат бўлган:
Субҳаана зил мулки вал малакут. Субҳаана зил ъиззати вал ъазомати вал қудроти вал кибрияяяи вал жабарут. Субҳаанал маликил ҳаййиллази лаа янааму валаа ямуут. Суббуҳун қуддусун роббунаа ва роббул малааикати варруҳ. Лаа илааҳа иллаллоҳу настағфируллоҳ, насалукал жанната ва наъузу бика минан-наар.
Ушбу тасбеҳни бир киши ўқийди, қолганлар қулоқ солади. Тасбеҳни ёд олгунга қадар китобдан ўқиса ҳам бўлади. Юқоридаги тасбеҳнинг ўрнига киши ўзи билган дуоларини ўқиши ёки жим туриши ҳам мумкин.
🔸 Таровеҳнинг вақти – Хуфтон ва унинг суннатидан кейин бошланиб тонг отгунгачадир. Таровиҳни витрдан олдин ўқиш афзал. Витрдан кейин ўқиса ҳам жоиз. Ёлғиз намоз ўқигувчи киши Рамазонда ҳам витрни ёлғиз ўқиши мумкин.
🔸 Таровеҳнинг нияти – “Икки ракат таровеҳ намозини ўқишни ният қилдим, юзимни қиблага қаратдим, холисан лиллаҳи таоло Аллоҳу акбар”. Агар имомга иқтидо қиладиган бўлса, ниятга “ушбу имомга иқтидо қилдим” деган жумлани қўшади.
🔸 Таровеҳда қироат – Рамазон ойида Таровеҳ намози ўқиш давомида Қуръони каримни бир марта хатм қилиш суннатдир. Қуръони каримни тўла ёд олмаган киши ҳар ракатда “Фотиҳа” сурасидан сўнг ўзи яхши билган сурани ўқиши мумкин, ҳатто “Фотиҳа” сурасидан бошқа фақат битта сурани билган киши Таровеҳнинг ҳар ракатида шу сурани зам сура қилиши мумкин.
🔸Таровеҳ намозини жамоат бўлиб ўқилса, имом овоз чиқариб қироат қилади. Унга иқтидо қилганлар қироат қилмасдан тинглаб туради. Таровеҳни ёлғиз ўқувчи эркак кишилар эса ихтиёрли, хоҳласа овоз чиқариб, хоҳласа овозсиз қироат қилади.
🔸 Витр намозини фақат Рамазон ойида жамоат бўлиб ўқилади. Бунда имом витрнинг ҳар уч ракатида жаҳрий қироат қилади. Қунут дуосини имом ҳам, муқтадийлар ҳам ичларида ўқийдилар (“Ал-Фатовол ҳиндийя” ва “Фатҳу бобил иноя” китоблари).Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#taroveh #namoz #xatmi_quron
🌙 Рамазон ойи 23 мартдан бошланади
📝 Ўзбекистон Республикаси Президенти “Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида”ги қарорини имзолади. Унга кўра, 2023 йилги муборак Рамазон ойининг бошланиши 23 март кунига тўғри келиши ҳақидаги Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахбороти маълумот учун қабул қилинди.
🕌 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолари Кенгаши томонидан Ислом дини манбалари ва астрономик маълумотларга таянган ҳолда 2023 йилда Рамазон ойининг биринчи куни шу йил 23 март, пайшанба кунига тўғри келиши ҳақида хулоса қилинган.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизматиMuslim.uz
🕌 ТОШКЕНТДАГИ МАРКАЗИЙ МАСЖИДЛАРГА ИМОМ-ХАТИБЛАР ТАЙИНЛАНДИ
✅ 2023 йил 16 март куни пешин намозидан кейин Ўзбекистон мусулмонлари идораси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Тошкент шаҳридаги "Минор" жоме масжиди имом-хатиби вазифасига Раҳматуллоҳ домла Сайфуддинов тайинланганини масжид жамоасига эълон қилдилар.
🌙 Шунингдек, Тошкент шаҳридаги қуйидаги марказий жоме масжидларга Ўзбекистон мусулмонлари идораси буйруғи билан янги имом-хатиблар тайинланди:
🕌 Чиғатой даҳасидаги “Имом Бухорий” масжиди имом-хатиби Садриддин домла Абдурашидов Олмазор тумани “Иброҳимбой Орифжонбой” жоме масжиди имом-хатиби вазифасига;
🕌 Кўкча даҳасидаги “Шайх Зайниддин” жоме масжиди имом-хатиби Яҳё домла Абдураҳмонов Чиғатой даҳасидаги “Имом Бухорий” жоме масжиди имом-хатиби вазифасига;
🕌 “Минор” жоме масжиди имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов Тошкент шаҳри бош имом-хатиби вазифасидан ажралмаган ҳолда Кўкча даҳасидаги “Шайх Зайниддин” жоме масжиди имом-хатиби вазифасига тайинландилар.
ЎМИ Матбуот хизмати
Muslim.uz
🤲 Ёмғир ёққанда ўқиладиган дуо
اللَّهُمَّ صَيِّباً نَافِعاً
«Аллоҳумма соййибан наафиъан»
Парвардигоро, фойдали (хайрли) ёмғир қил!
@Kulol_Qorgon_masjidi
Xatmi Qurʼonga marhabo!
Bu yilgi Ramazonda “Kulol-Qo‘rg‘on” jome masjidida Tarovih namozidagi Xatmi Qur'onni ushbu masjid imom-noiblari Muhammad Sobit qori va Ahmadjon qorilar o'tmoqdalar.
Xatmi Qurʼon 27 kun davom etadi, in shaa Alloh!
🌙 НАФСИНГИЗНИ РАМАЗОНДА ТАРБИЯ ҚИЛИНГ!
Миқдом ибн Маъдийкариб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Одам боласи тўлдирадиган идишларнинг энг ёмони қориндир. Одам боласига қаддини тутадиган (даражадаги) емаклар кифоядир. Агар жуда лозим бўлса, таоми учун учдан бир, шароби учун учдан бир ва нафаси учун учдан бир (жой қолсин)”...
➡️ БАТАФСИЛ ЎҚИШ
Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim
#roza #maqola
#Иқтибос
Рамазонда қариндош-уруғ ва қўшниларингиз ҳолидан
хабардор бўлиб туринг. Қанчадан-қанча хонадонларнинг
(сўрашдан ҳаё қилгани учун) иффати сабабли эшиклари ёпиқ
турибди.
@mehrob_uz
БУЮК МУСОБАҚА
Мусулмонлар катта мусобақани бошлаганлар, бу – натижаси охиратда эълон қилинадиган му-собақа!
Рўза тутган мусулмон борки мусобақа қат-нашчисидир. Мукофот эса – Аллоҳ таолонинг раҳмати... Розилиги... Жаннат...
Мусобақанинг битта шарти тақво, қўшимча шартлари жуда кўп: рўза, Қуръон тиловати, таровиҳ намози, ота-онага яхшилик, истиғфор, дуо, таҳажжуд, эҳсон, ифторлик қилиб бериш ва ҳоказо...
Мусобақа бир ой давом этади. Ғанимат фурсатларни қўлдан бой берманг, энг олий мукофот сизники бўлиши мумкин!
"Рамазон соғинчи" китобидан
#РАМАЗОН2023
#закот #фитр #фидя
✅2023 (ҳижрий 1444) йилги закот нисоби, фитр садақа ва фидя миқдори белгиланди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
🔗 Улашинг: @diniysavollar
🌙 Рамазон ойи фазилатлари
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари
📺 "Маданият ва маърифат" телеканалиЎзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Рамазон_кундалиги
1️⃣ Рамазоннинг 1-куни (23 март) Тошкент вақти билан
⏳Саҳарлик 05-03 да тугайди
⌛️Ифторлик 18-40 дан бошланади.
🕓 Cаҳарлик ва ифторлик вақтларининг Тошкент вақтига нисбатан тафовути:
🔸Тошкентдан олдин: Ангрен–3/3, Андижон–11/12, Хонобод–14/15, Шаҳрихон–10/12, Хўжаобод–12/13, Наманган–9/9, Поп–6/7, Чортоқ–9/10, Чуст–7/8, Фарғона–8/10, Риштон–6/8, Қўқон–5/7, Қува–9/12.
🔹Тошкентдан кейин: Бекобод–2/0, Бухоро–22/19, Газли–25/23, Ғиждувон–21/18, Қоракўл–25/21, Гулистон–4/2, Сардоба–5/4, Жиззах–8/6, Зомин–6/3, Фориш–10/9, Ғаллаорол–9/7, Навоий–18/16, Зарафшон–22/24, Мингбулоқ–25/26, Конимех–20/21, Нурота–17/16, Учқудуқ–16/14, Нукус–37/39, Мўйноқ–37/42, Тахтакўпир–34/37, Тўрткўл–33/34, Қўнғирот–39/42, Самарқанд–12/9, Иштихон–14/11, Мирбозор–12/9, Каттақўрғон–15/12, Ургут–12/10, Термиз–14/7, Бойсун–13/8, Денов–10/5, Шеробод–15/9, Шўрчи–11/5, Қарши–18/13, Деҳқонобод–15/10, Косон–19/14, Муборак–20/16, Шаҳрисабз–14/9, Ғузор–17/11. Урганч–37/34.
Muslim.uz | @muslimuzportal
#Ramazon_taqvimi
РАҲМАТ ОЙИ - РАМАЗОН МУБОРАК!
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Ким Рамазонда фарзлигига ишониб, савоб умидида рўза тутса, унинг аввалги гуноҳи кечирилади”, дедилар (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).
Тошкент шаҳар Юнусобод тумани “Кулол-Қўрғон” жоме масжиди
/channel/Kuloliy
Xatmi Qurʼonga marhabo!
Bu yilgi Ramazonda “Kulol-Qo‘rg‘on” jome masjidida Tarovih namozidagi Xatmi Qur'onni Muhammad Sobit va Ahmadjon qori akalar o'tib beradilar.
Xatmi Qurʼon 27 kun davom etadi, in shaa Alloh!
@xitobuz
#Ғафлатда_қолманг!
🕌 БУГУН ХУФТОН НАМОЗИДАН СЎНГ ТОШКЕНТ ШАҲРИДА СОАТ 20:45 ДАН ТАРОВЕҲ НАМОЗИ ЎҚИШ БОШЛАНАДИ
2023 йил 22 март куни юртимиздаги масжидларда таровеҳ намозини ўқиш бошланади. Таровиҳ намози вақти Тошкент шаҳри масжидларида соат 20:45 дан бошланади. Ҳудудларда намоз вақтларидаги фарқланишдан келиб чиқиб, масжидларда таровеҳ намозини ушбу вақтга нисбатан белгилаш тавсия этилган.
➡️ ТАРОВЕҲ НАМОЗИ ҚАНДАЙ АДО ЭТИЛАДИ?Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#taroveh #namoz #xatmi_quron
🌙 Муфтий ҳазрат: Рамазон ойи 2023 йил 23 март кунидан бошланади
✅ Ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг “Янги ойни кўриб рўза тутинглар ва янги ойни кўриб ҳайит қилинглар”, деган ҳадиси шарифларига мувофиқ, Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан тузилган Рамазон ҳилолини кузатиш бўйича ишчи гуруҳ томонидан диёримизнинг бир қатор ҳудудларидаги минтақаларда янги ойни кузатиш ишлари амалга оширилди.
🔸Хусусан, Муфтий Нуриддин домла ҳазратлари бошчилигидаги бир гуруҳ уламолар Тошкент вилояти ҳудудида Рамазон ҳилолини кузатиш жараёнида иштирок этдилар.
Muslimuzz">Youtube | Tas-ix | Facebook | InstagramЎзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!
«Эй, иймон келтирганлар! Қачон Жума куни намозга нидо қилинса, Аллоҳнинг зикрига шошилинглар ва савдони тарк этинглар. Агар билсангиз, ана шундоқ қилмоғингиз сиз учун яхшидир», деган. (Жума: 9)
Тошкент шаҳар Юнусобод тумани “Кулол-Қўрғон” жоме масжиди
/channel/Kuloliy
🕌 "Кулол-Қўрғон" жоме масжиди намоз вақтлари!
2023 йил 17-мартдан:
🌅 Бомдод - 05:50
☀️ Пешин - 13:00
🏙 Аср - 16:50
🌆 Шом - 18:45
🌃 Хуфтон - 20:15
@Kulol_Qorgon_masjidi
🕌 "Кулол-Қўрғон" жоме масжиди намоз вақтлари!
2023 йил 10-мартдан:
🌅 Бомдод - 06:00
☀️ Пешин - 13:00
🏙 Аср - 16:45
🌆 Шом - 18:35
🌃 Хуфтон - 20:00
@Kulol_Qorgon_masjidi