#Ихтилофлар_ва_ечимлар
Муфтий ҳазрат: Мазҳабга эргашмаганларга биродар сифатида насиҳатимиз! (1-қисм)
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари томонидан кўп баҳс-мунозаларга сабаб бўлаётган, эътиқодимизга салбий таъсир кўрсатаётган ва ёшларни тўғри йўлдан адаштираётган таҳдидларнинг олдини олиш мақсадида, “Ихтилофлар ва ечимлар” номли туркум суҳбатларни эълон қилиш йўлга қўйилди.
Мана шундай суҳбатларнинг илк мавзуси “Мазҳабга эргашишнинг зарурати ва фойдалари” деб номланиб, ҳозирги кунда халқимизнинг мазҳабга эргашиши муҳимлиги, фойдалари ва аксинча мазҳабсизлик зарарлари тўғрисидаги сўз юритилади...
➡️БАТАФСИЛ
▶️ ТЎЛИҚ ВИДЕО
Muslimuzz/videos">Youtube | Tas-ix | Facebook | InstagramЎзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
🕌 "Кулол-Қўрғон" жоме масжиди намоз вақтлари!
2023 йил 24-февралдан:
🌅 Бомдод - 06:20
☀️ Пешин - 13:00
🏙 Аср - 16:30
🌆 Шом - 18:20
🌃 Хуфтон - 19:40
@Kulol_Qorgon_masjidi
🕌 "Кулол-Қўрғон" жоме масжиди намоз вақтлари!
2023 йил 10-февралдан:
🌅 Бомдод - 06:40
☀️ Пешин - 13:00
🏙 Аср - 16:15
🌆 Шом - 18:00
🌃 Хуфтон - 19:30
📣 @Kulol_Qorgon_masjidi
🌙 Қуръон – эслатмадир.
“У (Қуръон) мўминлар учун (илоҳий) эслатма ҳамдир”
(Аъроф сураси, 2-оят).
Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Quron #Қуръон
🕌 "Кулол-Қўрғон" жоме масжиди намоз вақтлари!
2023 йил 27-январдан:
🌅 Бомдод - 06:45
☀️ Пешин - 13:00
🏙 Аср - 16:00
🌆 Шом - 17:45
🌃 Хуфтон - 19:15
САДАҚА ҚИЛИШНИНГ 63 ТА ФОЙДАСИ
1) Садақа – жаннат эшикларидан биридир.
2) Садақа – солиҳ амалларнинг энг афзали.
3) Садақа Қиёмат куни ўз соҳибига соябон бўлади.
4) Садақа қабр иссиғини пасайтиради.
5) Садақа – маййитга қилинадиган энг яхши ва энг фойдали ҳадядир. Аллоҳ таоло уни кўпайтириб беради.
6) Садақа нафсни поклайди.
7) Садақа Қиёмат кунидаги қўрқинчдан омонлик беради.
8) Садақа гуноҳларга каффорат бўлади.
9) Садақа – ўлим олди хотимани гўзал қилади.
10) Садақа хурсандчиликка сабаб бўлади.
11) Садақа қилувчи – одамларнинг энг яхшисидир.
12) Садақа соҳибига жуда ҳам кўп ва беқиёс буюк яхшиликлар ва жуда ҳам улкан савоблар ваъда қилинган.
13) Садақа қилиш – тақводорларнинг сифатларидандир.
14) Садақа – саховатнинг белгисидир.
15) Садақа – дуо қабул бўлишига сабабдир.
16) Садақа – ташвишнинг аришига сабабдир.
17) Садақа балони қайтаради.
18) Садақа умрни узайтиради.
19) Садақа – дардга даво, касалликка шифо, энг фойдали муолажадир.
20) Садақа ўт тушишидан, сувда чўкишдан, ўғри уришидан ва ёмон ўлимдан асрайди.
21) Садақанинг савоби – нақд, гарчи у ҳайвон-паррандаларга қилинса ҳам.
22) Садақанинг афзали – очга таом беришдир.
23) Садақа қилувчи киши одамлар меҳрини қозонади.
24) Садақа – садақа қилувчининг мол-давлатини кўпайтиради.
25) Садақа ризқ зиёда бўлишига сабаб бўлади.
26) Садақа қилган кишини одамлар яхши кўришларига сабаб бўлади.
27) Садақа нусратга сабаб бўлади.
28) Садақа ишида қатнашганлар савобга шерик бўладилар.
29) Садақа – бало ва қазолардан ҳимоя қилади.
30) Садақа ўз эгасини ёмон ўлимдан асрайди.
31) Садақа берган билан мол-дунё камайиб қолмайди.
32) Садақа берадиган одамнинг молига фаришталар барака тилаб дуо қиладилар.
33) Садақа Парвардигорнинг ғазабини ўчиради.
34) Садақа – садақа берувчининг шайтонлар устидан ғалабасидир.
35) Садақа Қиёмат кунида бу дунёда бой берилган нарсаларга афсус қилдирмайди.
36) Садақа – ғам-андуҳдан холи этгувчидир.
37) Садақа Қиёмат куни тўсиқ бўлиб, ҳимоя қилиб, садақа қилувчини дўзахдан тўсади.
38) Садақа қалбнинг қаттиқлигини юмшатади.
39) Садақа – Қиёмат кунида садақа қилганнинг юзининг жилосидир.
40) Садақа қилинган маййитга ҳам, садақа қилган одамга ҳам Аллоҳ таоло савобларини кўпайтириб беради.
41) Садақа – ёмонликларни даф этиш учун сабабдир.
42) Садақа фаришталарнинг дуосига сабаб бўлади.
43) Садақа савобларни кўпайтиради.
44) Садақа – қайғудан асрагувчидир.
45) Садақа – қабр оловини сўндиргувчидир.
46) Садақа – ҳасанотларни ўн ҳиссага кўпайтиргувчидир.
47) Садақа бу дунёдаги 70 хил ёмонлик эшикларини ёпади.
48) Садақа – соҳибини қабр азоби ва оловдан озод этгувчидир.
49) Садақа – садақа берувчининг қувончига сабабчидир.
50) Садақа хато ва гуноҳларни ўчиради.
51) Садақа вафотингиздан кейин ҳам ажр-савобингизни кўпайтириб туради.
52) Садақа қилувчи Аллоҳ таолога яқин бўлиб, Ўзининг меҳрига сазовор бўлади.
53) Узр сабабли тутолмай қолган фарз қилинган рўзани ҳам садақа билан кафорат этилади.
54) Садақа Рамазон ойида тутилган рўзани мукаммал қилиб беради.
55) Садақа қилаётганингизда маблағларингизни йўқотаётган бўлмайсиз, балки уни бошқа пайт учун ўзингизга жўнатаётган бўласиз.
56) Садақа – сахий ва ҳимматли ишлардан ва эзгу аломатлардан биридир.
57) Садақа – дуонинг ижобат бўлишига сабабчидир.
58) Садақа қилувчиларни Ўзининг гўзал мукофотлари ила сийлайди.
59) Садақа – Қиёмат кунида садақа қилганнинг юзини ёруғ қилади.
60) Садақа – садақа берувчидан ва унинг яқинларидан балони даф қилади.
61) Садақа – садақа берувчининг обрў ва ҳурматини сақлайди.
62) Садақа берадиган хонадонга Худои таолонинг раҳмати ёғилади.
63) Садақа берадиган одамга файзу илоҳий, хайр-барака берилади.
🟢 Каломуллоҳ – Қуръони Каримнинг ояти карималарида ва Жаноби Пайғамбаримиз Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг муборак ҳадиси шарифларида 🟢
Устоз уламои киромларимиз айтадилар:
“Жуда оз бўлса ҳам, кунига садақа қилишни одат қилинг!"
Чунки...
"САДАҚА – РАДДИ БАЛО" !
@Kulol_Qorgon_masjidi
Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизийнинг Тошкент шаҳар бош имом хатиби бўлган вақтларидаги фаолиятларидан лавҳалар
@MEHROB_UZ
🕌 "Кулол-Қўрғон" жоме масжиди намоз вақтлари!
2023 йил 13-январдан:
🌅 Бомдод - 06:45
☀️ Пешин - 13:00
🏙 Аср - 15:45
🌆 Шом - 17:25
🌃 Хуфтон - 19:00
@Kulol_Qorgon_masjidi
🕌 "Кулол-Қўрғон" жоме масжиди намоз вақтлари!
2023 йил 6-январдан:
🌅 Бомдод - 06:45
☀️ Пешин - 13:00
🏙 Аср - 15:35
🌆 Шом - 17:20
🌃 Хуфтон - 19:00
@Kulol_Qorgon_masjidi
🕌 "Кулол-Қўрғон" жоме масжиди намоз вақтлари!
2022 йил 23-декабрдан:
🌅 Бомдод - 06:45
☀️ Пешин - 13:00
🏙 Аср - 15:25
🌆 Шом - 17:10
🌃 Хуфтон - 18:45
@Kulol_Qorgon_masjidi
🕌 "Кулол-Қўрғон" жоме масжиди намоз вақтлари!
2022 йил 16-декабрдан:
🌅 Бомдод - 06:45
☀️ Пешин - 13:00
🏙 Аср - 15:20
🌆 Шом - 17:05
🌃 Хуфтон - 18:45
@Kulol_Qorgon_masjidi
РИЗК БЕРГУВЧИ РАЗЗОК
Ирисали домла Дўсметов
Тошкент шаҳар "Кулол Қўрғон" жоме масжиди имом-ноиби
@Kulol_Qorgon_masjidi
АЛЛОХДАН ХАЁ
Ирисали домла Дўсметов
Тошкент шаҳар "Кулол Қўрғон" жоме масжиди имом-ноиби
@Kulol_Qorgon_masjidi
РАСУЛУЛЛОҲНИ ЙИҒЛAТГAН ОЯТ
Aбдуллоҳ розияллоҳу анҳудан:
Жаноби Пайғамбаримиз:
— Менга Қуръон ўқиб берасанми? — дедилар.
— Ё Расулуллоҳ! Қуръон сизга нозил бўлган бўлса-ю мен ўқиб берайми? — дедим.
— Мен уни бошқа бировдан эшитишни хоҳлайман, — дедилар Фахри коинот.
Шундан сўнг “Нисо” сурасини ўқий бошладим ва:
“Ҳар бир умматдан (ўз пайғамбарини) гувоҳ сифатида келтирганимизда ва сизни (эй, Муҳаммад), уларга гувоҳ қилиб келтирганимизда (уларнинг ҳоли) не кечур?!” оятига етганимда:
— Бас, етар, — дедилар.
Қарасам, Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам йиғлаётган эканлар.
😥😥😢
📚"Қалбимизнинг нури" китобидан.
✅ Улашинг | @VAKILLIKUZ
🕌 "Кулол-Қўрғон" жоме масжиди намоз вақтлари!
2023 йил 3-мартдан:
🌅 Бомдод - 06:10
☀️ Пешин - 13:00
🏙 Аср - 16:40
🌆 Шом - 18:25
🌃 Хуфтон - 19:50
@Kulol_Qorgon_masjidi
🕌 "Кулол-Қўрғон" жоме масжиди намоз вақтлари!
2023 йил 17-февралдан:
🌅 Бомдод - 06:30
☀️ Пешин - 13:00
🏙 Аср - 16:25
🌆 Шом - 18:10
🌃 Хуфтон - 19:35
@Kulol_Qorgon_masjidi
🕌 "Кулол-Қўрғон" жоме масжиди намоз вақтлари!
2023 йил 3-февралдан:
🌅 Бомдод - 06:40
☀️ Пешин - 13:00
🏙 Аср - 16:10
🌆 Шом - 17:50
🌃 Хуфтон - 19:20
Қуръон – муборак каломдир.
“Мана бу Биз нозил қилган муборак Китоб (Қуръон)дир, унга эргашингиз ва тақволи бўлингиз, токи раҳм қилингайсиз”
(Анъом сураси, 155-оят).
Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Агар 100 та қора чумоли ва 100 та қизил чумолини бир шиша идишга солиб қўйсангиз, ҳеч нарса бўлмайди. Лекин ўша идишни олиб, қаттиқ силкитсангиз, чумолилар бир-бирини ўлдира бошлайди. Қизил чумолилар қора чумолиларни душман деб ўйласа, қора чумолилар қизилларни душман деб ўйлайди. Ваҳоланки, ҳақиқий душман идишни силкитган кимсадир.
Ихтилоф қилиш ва хусуматлашишдан олдин ўзимизга савол берайлик: “Идишни ким силкитяпти?”
Жамиятдаги одамларнинг ўзаро душман бўлиши, улфатларнинг бир-биридан узоқлашиши ва ҳоказо оғриқли ишлар ғийбат, чақимчилик, ёлғон каби жиноятларни қўллаган ҳолда айримларнинг идишни силкитаётгани туфайли бўлмаяптими?!
Яқинларимизни асрайлик, уларга бўлган муҳаббат, улфат ришталаримизни мустаҳкамлайлик.
Аллоҳ таоло барчамизни Ўзининг ҳидоятидан айирмасин, гуноҳларимизни мағфират этиб, хотимамизни чиройли қилсин!
Нозимжон Ҳошимжон
📣 @Kulol_Qorgon_masjidi
Уламолар китоб ёздингиз,
Тунлар, ўйлаб уммат фойдасин.
Сақлаб қўйдик китобларингиз,
Ўқимасдан икки мисрасин.
Қолдирдингиз китоблар бизга,
Ўзимизга инсоф сўраймиз.
Ўқимасдан йўлиқсак сизга,
Юзингизга қандай қараймиз.
Миршавкат Музаффар
🕌 "Кулол-Қўрғон" жоме масжиди намоз вақтлари!
2023 йил 20-январдан:
🌅 Бомдод - 06:45
☀️ Пешин - 13:00
🏙 Аср - 15:50
🌆 Шом - 17:35
🌃 Хуфтон - 19:00
#hikmat
Ишдан қайтишда автобусдан тушдиму, соатимга қарадим: хуфтонга 5 дақиқа қолган экан. Ҳаммаёқ сирпанчиқ, устига-устак ҳаво анча совуқ бўлгани учун масжидга бориш нафсимга малол келди. Лекин Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким хуфтон намозини жамоат билан ўқиса, худди туннинг ярмини ибодат билан бедор ўтказгандек бўлади» (Муслим ривояти) мазмунидаги ҳадислари эсимга тушиб нафсимни «овозини ўчиришга» уриндим. Нафс ҳам ётиб қолгунча отиб қол, дегандек «ҳужумга» ўтди:
– Эээ, қўйсанг-чи, масжидгача анча бор. Бундай ҳавода узрли ҳисобланади, уйда ўқисанг ҳам бўлади.
– Тўғри, сал кўпроқ юрилади, лекин ҳозир уйга нимадир керак бўлса, дўконга чиқиб келиш учун ҳам ўша томонга борарди-ку, – деди виждон. – Устига-устак, жамоат савобидан ҳам қуруқ қолади.
– Уйда ҳам жамоат қилса бўлади, – бўш келгиси келмади нафснинг. – Автобус кутиб, оёғидан зах ҳам ўтиб кетди. Ҳозир уйга кириб, иссиққина малина ёки лимон ва занжабил солинган чойдан ичиб олмаса, касал бўлиб қолиши мумкин. Барибир етиб боргунича, намозни бошлаб юборишади.
– Ҳеч бўлмаса тўртинчи ракъатнинг охирги қаъдасига улгурса ҳам жамоатнинг савобидан насибадор бўлади, – деди виждон қатъий туриб.
Йўл иккига айрилган жойга келдим. Тўғрига юрсам, масжидга, ўнг томонга бурилсам, кечки таом тайёр, иссиққина уйимга.
– Ҳали ҳам кеч эмас. Ўйлаб кўр! Масжидгача бу совуқда яна анча юришинг керак, – деб айюҳаннос сола бошлади нафс.
Жамоатга етишай дедим ва қадамимни тезлаштириб, масжид томон йўл олдим. Бир-икки қадам ҳам ташламаган эдим, қимматбаҳо бир машина келиб, олдимда тўхтади, ойнасини тушириб:
– Ассалому алайкум. Ока, мачитга кетяпсизми? Чиқинг, вақт бўлиб қолди, – деди.
Субҳаналлоҳ! Аллоҳ учун бир қадам ташлаган эдим, хизматимга энг олди уловлардан бирини юборди. Энди кун давомида нафсимга хуш ёққан нарсаларни охиратим учун тарк этсам қандай саодатга эришишимни тасаввур қилаверинг.
Махмуд Махкам
@Kulol_Qorgon_masjidi
🕌 "Кулол-Қўрғон" жоме масжиди намоз вақтлари!
2022 йил 30-декабрдан:
🌅 Бомдод - 06:45
☀️ Пешин - 13:00
🏙 Аср - 15:30
🌆 Шом - 17:15
🌃 Хуфтон - 18:45
@Kulol_Qorgon_masjidi
🕋 УМРАГА БОРИШГА ТАЙЁРМИСИЗ?
🔹Умра сўзи қандай маънони англатади?
Умра” сўзининг луғавий маъноси “зиёрат”, шаръий маъноси Байтуллоҳнинг махсус зиёратидир.
🔹Умра қандай ибодат?
Умра динимизда Байтуллоҳни тавоф қилиб, Сафо ва Марва оралиғида етти марта саъй қилишдир. Ҳанафий мазҳабида умр давомида бир марта умра қилиш – суннати муаккададир. Умра улуғ савобларга эриштирадиган ибодатдир.
🔹Умрада қандай амаллар бажарилади?
Умра амаллари қуйидагилар:
• Эҳромга кириш.
• Каъбаи муаззамани тавоф қилиш.
• Сафо ва Марва тепаликлари орасида саъй қилиш.
• Сочни олдириш ёки қисқартириш.
Ҳажнинг шартлари умра учун ҳам шартдир.
🔹Умра ибодатини бажариш учун қандай ният қилинади?
Умранинг нияти:
“Аллоҳумма инний урийдул умрата фаяссирҳа лий ва тоқаббалҳа минний. Навайтул умрата ва аҳрамту биҳа лиллаҳи таола”.
Маъноси: Аллоҳим, мен умра қилмоқни ирода қилмоқдаман. Уни менга осон эт ва қабул айла. Умрани ният қилдим ва Аллоҳ таоло учун умрага эҳром боғладим.
🔹Умранинг суннат амаллари қайсилар?
Умранинг суннатлари:
– Эҳром боғлаш олдидан ғусл қилиш;
– Эҳромга кириш олдидан хушбўйликлар суртиш;
– Талбия айтиш;
– Тавоф ул-қудум қилиш;
– Тавофни узлуксиз етти марта адо этиш
– Сафо ва Марва орасида етти марта саъй қилиш;
– Саъйда таҳоратли бўлиш.
🔹Зиёратчи сочини қачон ва қандай қисқартиради, аёллар-чи?
Зиёратчи саъйни адо этиб бўлгач, сочини таги билан олдиради ёки қисқартиради, афзали таги билан олдиришдир. Аёллар сочларини бармоқнинг бир бўғими миқдорида қисқартирадилар. Улар учун афзали сочларининг ҳаммасини бир жойга тўплаб туриб, учидан бир бармоқ бўғимича қисқартиришдир. Сочни олдириш ёки қисқартириш бизнинг Ҳанафий мазҳабимизда вожиб амаллардандир, уни тарк қилган киши қурбонлик сўйиши лозим бўлади. Мана шу билан умра ибодати тамом бўлади ва шундан сўнг эҳром ман этган ҳамма нарса мумкин бўлади.
@hajumrauz
🔵 МУЛТАЗАМ
Ибн Аббос розияллоҳу анҳу: «Қора тош билан Каъба эшиги олдида бирор киши туриб Аллоҳга дуо қилса, барча яхши кўрган нарсаларининг ҳожати чиққанини кўради», дедилар.
Мужоҳид (раҳимаҳуллоҳ): «Рукн билан эшик орасидаги жой мултазам деб номланади. Одамлар ўша ерда Аллоҳдан бирор нарса сўрасалар ёки бирор нарсадан паноҳ тиласалар, Аллоҳ уни уларга беради», дедилар.
@hajumrauz
#Аудио
❓Қарз олиб умрага бориш мумкинми?
Саидаҳмад домла Сайдаралиев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
🕋 УМРАГА БОРИШГА ТАЙЁРМИСИЗ?
🔸Умра сўзи қандай маънони англатади? “
Умра” сўзининг луғавий маъноси “зиёрат”, шаръий маъноси Байтуллоҳнинг махсус зиёратидир.
🔸Умра қандай ибодат?
Умра динимизда Байтуллоҳни тавоф қилиб, Сафо ва Марва оралиғида етти марта саъй қилишдир. Ҳанафий мазҳабида умр давомида бир марта умра қилиш – суннати муаккададир. Умра улуғ савобларга эриштирадиган ибодатдир.
🔸Умрада қандай амаллар бажарилади?
Умра амаллари қуйидагилар:
• Эҳромга кириш.
• Каъбаи муаззамани тавоф қилиш.
• Сафо ва Марва тепаликлари орасида саъй қилиш.
• Сочни олдириш ёки қисқартириш.
Ҳажнинг шартлари умра учун ҳам шартдир.
🔸Умра ибодатини бажариш учун қандай ният қилинади?
Умранинг нияти:
“Аллоҳумма инний урийдул умрата фаяссирҳа лий ва тоқаббалҳа минний. Навайтул умрата ва аҳрамту биҳа лиллаҳи таола”.
Маъноси: Аллоҳим, мен умра қилмоқни ирода қилмоқдаман. Уни менга осон эт ва қабул айла. Умрани ният қилдим ва Аллоҳ таоло учун умрага эҳром боғладим.
🔸Умранинг суннат амаллари қайсилар?
Умранинг суннатлари:
– Эҳром боғлаш олдидан ғусл қилиш;
– Эҳромга кириш олдидан хушбўйликлар суртиш;
– Талбия айтиш;
– Тавоф ул-қудум қилиш;
– Тавофни узлуксиз етти марта адо этиш
– Сафо ва Марва орасида етти марта саъй қилиш;
– Саъйда таҳоратли бўлиш.
🔸Зиёратчи сочини қачон ва қандай қисқартиради, аёллар-чи?
Зиёратчи саъйни адо этиб бўлгач, сочини таги билан олдиради ёки қисқартиради, афзали таги билан олдиришдир. Аёллар сочларини бармоқнинг бир бўғими миқдорида қисқартирадилар. Улар учун афзали сочларининг ҳаммасини бир жойга тўплаб туриб, учидан бир бармоқ бўғимича қисқартиришдир. Сочни олдириш ёки қисқартириш бизнинг Ҳанафий мазҳабимизда вожиб амаллардандир, уни тарк қилган киши қурбонлик сўйиши лозим бўлади. Мана шу билан умра ибодати тамом бўлади ва шундан сўнг эҳром ман этган ҳамма нарса мумкин бўлади.
@Kulol_Qorgon_masjidi
🕌 "Кулол-Қўрғон" жоме масжиди намоз вақтлари!
2022 йил 9-декабрдан:
🌅 Бомдод - 06:45
☀️ Пешин - 13:00
🏙 Аср - 15:15
🌆 Шом - 17:00
🌃 Хуфтон - 18:45