kuloliy | Неотсортированное

Telegram-канал kuloliy - Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

1022

Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси Тошкент шаҳар "Кулол-Қўрғон" жоме масжидининг телеграм тармоғидаги канали

Подписаться на канал

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

🕌 "Кулол-Қўрғон" жоме масжиди намоз вақтлари!
2022 йил 2-декабрдан:

🌅 Бомдод - 06:40

☀️ Пешин - 13:00

🏙 Аср - 15:15

🌆 Шом - 17:00

🌃 Хуфтон - 18:45

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

🕌 "Кулол-Қўрғон" жоме масжиди намоз вақтлари!
2022 йил 25-ноябрдан:

🌅 Бомдод - 06:40

☀️ Пешин - 13:00

🏙 Аср - 15:20

🌆 Шом - 17:00

🌃 Хуфтон - 18:45

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

🤲 Аллоҳ таоло умрага отланганларнинг сафарларини муборак қилсин, Байтуллоҳни тавоф қилишни барчамизга насиб этсин!

@hajumrauz

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

Юртдошларимиз Макка шаҳрига келиб, гуруҳ раҳбарлари бошчилигида муборак умра ибодатини адо этмоқдалар.

Аллоҳнинг байтини тавоф қилаётган зиёратчилар юртимиз тинчлиги ва халқимиз фаровонлиги сўраб дуо қиладилар.

@hajumrauz

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

🕌 "Кулол-Қўрғон" жоме масжиди намоз вақтлари!
2022 йил 04-ноябрдан:

🌅 Бомдод - 06:20

☀️ Пешин - 13:00

🏙 Аср - 15:30

🌆 Шом - 17:20

🌃 Хуфтон - 19:00

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

🕌 "Кулол-Қўрғон" жоме масжиди намоз вақтлари!
2022 йил 04-ноябрдан:

🌅 Бомдод - 06:20

☀️ Пешин - 13:00

🏙 Аср - 15:40

🌆 Шом - 17:20

🌃 Хуфтон - 19:00

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

❗️МУНОСАБАТ: УМРА ТЎЛОВИНИ БАНК ОРҚАЛИ АМАЛГА ОШИРИНГ!

🔸 Шу кунларда ижтимоий тармоқларда умра тўлови билан боғлиқ айрим фуқароларнинг фирибгарликлари акс этган чиқишлар турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Маълумки, умра сафари Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 июндаги 364-сонли “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори асосида амалга оширилади.

✅Ушбу қарор билан тасдиқланган «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги НИЗОМда: – тўловлар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида махсус ҳисобварақлар очилган банкнинг барча ҳудудий филиалларида амалга оширилади, деб белгилаб қўйилган. Шу боис, «Ҳаж» ва «Умра» сафарлари тўловлари фақат банк орқали амалга оширилади. Ҳеч бир фуқаро ёки мансабдор шахс муборак сафарларга оид маблағларни қабул қилиш ваколатига эга эмас.

🔹 Афсуски, айрим шахслар мўмин-мусулмонлар ишончини суистеъмол қилиб, умра амалини ният қилган ҳамюртларимизнинг пулларини алдов йўли билан олиб, ўзининг шахсий мақсадлари йўлида ўзлаштириб юборгани аччиқ ҳақиқат ва бундан барча огоҳ бўлиши лозим.

Таъкидлаш керакки, Ўзбекистон мусулмонлари идораси маҳаллий ҳокимликлар томонидан тақдим этилган зиёратчиларнинг тайёр рўйхати асосида умра ибодатини амалга оширади. Яъни, зиёратчиларга виза олиш, уларни кузатиш ва кутиб олиш, Саудия Арабистонида ибодат ва зиёратларини ташкил этиш каби вазифалар билан шуғулланади. Бунгача бўлган жараёнлар, яъни умра навбатини юритиш ва фуқаролардан тўловларни қабул қилиш Диний идора ваколатига кирмайди.

🌀Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан бирор чиқиш қилишдан олдин мавзуни яхшилаб ўрганишни, Ўзбекистон мусулмонлари идораси номини унинг ваколатига кирмайдиган ишлар билан боғлаб тармоқларда тарқатиб, ташкилот шаъни, қадр-қиммати, ишчанлик обрўсига путур етказадиган ахборот тарқатишдан эҳтиёт бўлишни сўраймиз.

⚡️Аҳоли орасида асоссиз маълумотларни тарқатиш Ислом дини таълимотига кўра, гуноҳ, қонунчиликда эса жавобгарликка омил эканини яна бир бор эслатиб ўтамиз.

🕋 Маълумот ўрнида, умра зиёратчилари учун Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан тўғридан-тўғри рейслар ҳар куни Саудия Арабистонига амалга оширилмоқда. Йил якунига қадар кузги мавсум доирасида 30 минг нафарга яқин фуқаро муборак ибодатни амалга ошириши режалаштирилган.

#МУНОСАБАТ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН АЗИЗЛАР!

“Кулол-Қўрғон” жоме масжиди маъмурияти


/channel/Kulol_Qorgon_masjidi

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

#МАСЖИД

✅МАСЖИДНИ АЛЛОҲДАН ҚЎРҚАДИГАН ЗОТЛАРГИНА ОБОД ҚИЛАДИ❗️

✅КИМ МАСЖИД ҚУРОЛМАЙДИ БИЛАСИЗМИ❓


УСТОЗ ИСҲОҚЖОН МУҲАММАД ДОМЛА


📲Каналимизга аъзо бўлинг ва
дўстларингизга улашинг↙️

@ummatuz
@muttaqiynuz

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

✨ҚУРБОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК!✨

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Алҳамдулиллаҳ, вассолату вассаламу ала Расулиллаҳ. Аммо баъд.

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Азиз юртдошлар, муҳтарам мўмин-мусулмонлар! Сиз азизларни ва барча мўмин-мусулмонларни Қурбон ҳайити билан самимий муборакбод этамиз! Динимизни мукаммал ўрганиб, Ўзи рози бўладиган тарзда амал қилиб боришингизда Аллоҳ таоло мададкор бўлсин! Хонадонларингизда тинчлик, аҳиллик, файзу барака бардавом бўлсин!

Ҳақ таоло юртимизни ҳамиша обод, ҳалқимизни тинч ва фаровон айласин! Инсоният бошига соя солиб турган офат ва касалликларни тез кунларда кўтарилишини таъминласин!


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

YouTube | Instagram | Facebook | fatvouz">Tiktok

🔗 Улашинг:fatvouz"> @diniysavollar

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

ЭЪЛОН ❗️❗️❗️

Ассалому алайкум Азизлар
Эртага шанба куни (17.07.2021) масжидимизда ҳашар бўлади Ин шаа Аллоҳ !!!
🕌

Аллоҳнинг байтига ўз ҳиссаcини қўшмоқчи бўлганлар ёрдамга келишларини сўраймиз !!!
🧤⛑

Пайғамбар алайҳиссалом дедилар:
“Ким Аллоҳ учун масжид бино қилса, у хоҳ кичик бўлсин, хоҳ катта бўлсин, Аллоҳ унга жаннатда уй бино қилади”.
Имом Термизий ривоят қилган.
🕌🕌🕌🕌🕌

Манзил - геолокация ⬇️
https://maps.app.goo.gl/jTihUYAdV8AS54ZZ6

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

Baxtli Ota Onalarning Baxtli Farzandlari
Masha'Alloh😅

🕌Kulol Qorg'on Masjidi✅

Bugun hizmat qilgan Allohning sevikli bandalariga alohida tashakkur bildiramiz
Alloh Sizni O'zi munosib mukofotlasin, rahmat🤲🏻🤲🏻🤲🏻

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

💨ҚАТТИҚ ШАМОЛ БЎЛГАНДА

Оиша онамиз розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

🤲 Агар қаттиқ шамол бўлса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Аллоҳумма инний ас алука хойроҳа ва хойро ма фийҳа ва хойро ма урсилат биҳи ва аъузу бика мин шарриҳа ва шарри ма фийҳа ва шарри ма урсилат биҳи", деб айтар эдилар.

🤲 Маъноси: Эй Раббим, Сендан унинг яхшисини, ундаги яхшиликни ва у билан юборилган нарсанинг яхшисини сўрайман. Эй Раббим, Сендан унинг ёмонидан, ундаги ёмонликдан ва у билан юборилган нарсанинг ёмонлигидан паноҳ сўрайман".

Имом Муслим ривоятлари.
"Зикр ва дуолар" китобидан.
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

MEHROB.UZ

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

ҲАЙИТ АЙЁМ МУБОРАК!

Минг шукрким, етказди,
Ғам-андуҳни кетказди.
Сўранг ҳар қандай тилак,
Ҳайит айём муборак.

Роббим этгай мустажоб,
Бу фурсат бўлар камёб.
Дуога чўзинг билак,
Ҳайит айём муборак.

Гуллар қийғос очилиб,
Заминга зар сочилиб,
Нурга чулғанди фалак,
Ҳайит айём муборак.

Тилингиздан томсин бол,
Қариндошдан сўранг ҳол.
Эътибор беринг жиндак,
Ҳайит айём муборак.

Иқболимиз порлоқдир,
Кибру ҳасад йироқдир.
Чирой очсин келажак,
Ҳайит айём муборак.

Меҳр-шафқат улашиб,
Хайру саховат тошиб,
Товлангандек камалак,
Ҳайит айём муборак.

Жизғанак бўлиб шайтон,
Бизга қилолмас исён.
Кулиб боққайдир малак,
Ҳайит айём муборак.

Мусулмонлар шод бўлар,
Қалблар қувончга тўлар.
Иймон жаннатдан дарак,
Ҳайит айём муборак.

Бу кунлар ҳам ғанимат,
Байрам қилмоқлик суннат.
Бунга қилманг ҳаргиз шак,
Ҳайит айём муборак.

Савоб жилмайиб боқар,
Барчамизга хуш ёқар.
Гўё нозли келинчак,
Ҳайит айём муборак.

Роббим Ўзи Ғаффордир,
Байрам мисли ифордир.
Дилдан севинмоқ керак,
Ҳайит айём муборак.

Яйранг, қувнанг, яшанг шод,
Юртимиз бўлсин обод.
Файзга тўлсин теварак,
Ҳайит айём муборак!

ЭРКИН ҚУДРАТУЛЛОҲ

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

https://www.youtube.com/watch?v=T918GJ6UO20

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

🕌 "Кулол-Қўрғон" жоме масжиди намоз вақтлари!
2022 йил 18-ноябрдан:

🌅 Бомдод - 06:30

☀️ Пешин - 13:00

🏙 Аср - 15:20

🌆 Шом - 17:05

🌃 Хуфтон - 18:50

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

🕌 "Кулол-Қўрғон" жоме масжиди намоз вақтлари!
2022 йил 11-ноябрдан:

🌅 Бомдод - 06:30

☀️ Пешин - 13:00

🏙 Аср - 15:25

🌆 Шом - 17:10

🌃 Хуфтон - 19:00

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

https://www.youtube.com/watch?v=jqxvg4WEFC4

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

Равзаи шарифда юртдошларимизни тартиб билан эркин ибодат қилишлари ташкил этилмоқда.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким менга салом берса, албатта, Аллоҳ менга руҳимни қайтаради ва мен унга алик оламан», дедилар».
(Абу Довуд ва Байҳақий ривояти)

@hajumrauz

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

Равзаи шарифда юртдошларимизни тартиб билан эркин ибодат қилишлари ташкил этилмоқда.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким менга салом берса, албатта, Аллоҳ менга руҳимни қайтаради ва мен унга алик оламан», дедилар».
(Абу Довуд ва Байҳақий ривояти)

@hajumrauz

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

Муфтий ҳазратлари масжидимизга биринчи ғиштни қўйган эдилар 22.07.2019 йил

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

Аввал сенга мол-давлат беради, кейин ундан садақа қилишингга илҳом беради, кейин сенга уни оладиган фақирни рўпара қилади, кейин сендан садақангни қабул қилади, сўнг унга барака ато қилади!..

Субҳаналлоҳ, нақадар карамлисан, ё Раб!

https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

8665. Баъзи солиҳ салафлар касаллик етган чоғидаги дуоларида “Аллоҳим биздан алам, оғриқни камайтиргин, лекин унинг ажри, савобини камайтирмагин”, дейишар эди.

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

Ҳайит намози ўрнига Зуҳо намози. У қандай адо этилади?

2021 йил 16 июл куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгаши коронавирус билан боғлиқ вазиятдан келиб чиқиб, Қурбон ҳайитини нишонлашга доир фатвосини эълон қилди. Унга кўра, Қурбон ҳайити намози бекор қилинди, ўрнига уйда Зуҳо намозини ўқиш тавсия этилди.

👉 https://kun.uz/52359445

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

ҚУРБОН ҲАЙИТИ 20 ИЮЛЬ НИШОНЛАНАДИ
➡️ БАТАФСИЛ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

Б И Р М А С Ж И Д Т А Р И Х И

Ўн бешинчи асрнинг ўрталарида Истанбулнинг Тўпқопи саройининг деворларига туташган бир кулбада Иброҳим афанди деган бир киши яшар эди. У жуда камбағал бўлиб, такка (дўппи) тикиб сотиб кун кўрар эди. Ўзи фақир бўлса ҳам, кўнгли бой эди. Тақволи мўъмин одам эди. У доимо қалбида бир эзгу истак ташир эди. Тўпқопидан "Қапали чорси"га қатнар экан, у ерлардаги масжидларга ҳавас қилар, "кошки мен ҳам бир масжид қурдирсам", дея орзу қиларди. Бу орзусининг рўёби учун тинмай Аллоҳга дуо қилар эди.
Дўстлари баъзан унинг бу орзусидан кулишар. "Ўзинг кундалик нонингни базўр топиб турган бўлсанг, масжид қуришга йўл бўлсин", дейишарди. Иброҳим афанди эса, уларга парво қилмас. Дуоларида давом этаверар эди.
"Орзулар бир кун ушалар,
Дарёлар бир кун туташар",
дерди.
Бир куни тушида нуроний пир каби бир зотни кўради. У зот тушида: "Иброҳим, сенинг ризқинг Бағдоддаги икки салқим узумда. Бориб ол ризқингни", деди. Иброҳим ҳаяжон билан уйғонди. "Хайрдир, иншааллоҳ", деди. Иброҳим афанди содиқ тушларга ишонар, аммо тушга кўра амал қилинмаслигини ҳам яхши билар эди. Иккинчи куни ҳам айни тушни очиқ равшан кўрди. Қизиқ-ку. Бу ерда нимадир бор. Борсаммикин Бағдодга, дея ўйланди. Лекин бир қарорга келолмади. Учинчи кун ҳам айни тушни кўргандан сўнг, "Ҳар ҳолда менга йўл кўринди", деди. Халтасига озиғини солиб, ҳеч кимга ҳеч нарса демасдан, Аллоҳга таваккал қилиб йўлга отланди. Бағдодга кетаётган карвонлардан бирига қўшилди. Эсон омон Бағдодга етиб бориб, бир хонадоннинг яқинидаги салқин жойда ўтирди. Халтасидан қуруқ нонни чиқариб ея бошлади. Ўша хонадоннинг бир ходими бу фақир одамни кўриб, унга раҳми келди. Ичкаридан икки бош узум олиб чиқиб, икром қилди. Иброҳим узумни еб, ходимга ташаккур айтиб уни дуо қилди. Дарҳол ўрнидан туриб қайтишга ҳозирланди. Ходим унинг ҳаракатидан ҳайрон.
– Нима бўлди, бобо? Дарров қўзғалдингиз?
– Истанбулга қайтишим керак.
– Шунча йўл юриб бу ерга келдингиз. Энди дарров қайтмоқчисиз? Мақсадингиз нима эди?
Иброҳим афанди Бағдодга келиш сабабини айтиб, кўрган тушини гапириб берди.
– У одам менга, "Ризқинг икки салқим узумда", деди. Мен ҳам келдим. Мана икки салқим узумни едим. Энди қайтаман.
Буни эшитган ходим:
– Сиз ғалати одам экансиз-ку. Бир тушни деб, Истанбулдан то Бағдодгача келдингизми?
Ходим қах-қах уриб кулди.
– Мен бир неча йилдан бери бир хил туш кўраман. Бир одам тушимда: "Истанбулнинг Тўпқопи деган жойида, дўппичи Иброҳим афанди деган одам бор. Унинг ўчоғининг тагида икки хум олтин кўмилган", дейди. Мен буни бир неча йилдан бери кўрсам ҳам, тушга кўра амал қилинмаслигини биламан. Икки хум олтин учун Истанбулга боришни ҳаёлимга ҳам келтирмадим. Сиз эса, икки бош узумни уч мартагина кўриб, шунча йўл босиб келганингизга ҳайронман!
Иброҳим афанди ўз тушининг маъносини англаб бўлган эди. Ходим билан гапни чўзмасдан хайрлашди. Борган карвони билан орқага қайтди. Истанбулга етиб келиб, айтилган жойдан айнан айтилган олтинларни қазиб олди. Бир қисмини фақирларга тарқатди. Бағдоддаги ходимнинг ҳақини ҳам унутмади. Қолган қисмига Тўпқопида ҳозир ҳам "Таккачи Иброҳим афанди жомеъи" номида қад кўтариб турган масжидни қурдирди.
Аллоҳ учун ҳимматни кенг қилаверинг. Ўз киссасидагига эмас, Аллоҳнинг ҳазинасига ишонган, ҳақиқий бойдир! Зеро, Унинг ҳазинасининг чеки йўқдир!
"Насиб қилса, келар Шому Ироқдан,
Насиб этмаса, кетар қошу қовоқдан".

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

Масжидларни обод қилувчиларга жаннатдан уй қурилади

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким масжиддан озор берувчи нарсани чиқариб ташласа, Аллоҳ у учун жаннатда уй бино қилади", дедилар
(Ибн Можа ривояти).

/channel/masjid_oshiqlari

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

🕌«Имом Муслим Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтилар:
Қуёш чиққан кунларнинг энг яхшиси жумадир!
У кун Одам (алайҳис салом) яралган, у куни жаннатга
киритилган, у куни жаннатдан чиқарилган,
қиёмат ҳам жума кунидандир.

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/Vakillikuz 👈

Читать полностью…

Kuloliy.uz | Кулол-Қўрғон жоме масжиди

#АРАФА_КУНИ_ҲАҚИДА

Арафа куни фақатгина Қурбон ҳайитида бўлади. Рамазонда АРАФА куни йўқ! - Суннатуллоҳ домла

Кўплаб каналлар Арафа куни муборак деб пост жойлашибди. Хусусан биз ҳам адашиб жойлабмиз. Бунинг учун узр сўраймиз. Юқоридаги постни ўчирдик.

Читать полностью…
Подписаться на канал