Мамлакатда январь–октябрь ойларида 544,5 минг тонна шакар ишлаб чиқарилган. 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 10,5 фоизга ошган
Батафсил — kommers.uz/28722
Telegram • Instagram • Facebook
28 ноябрь куни Air Arabia авиакомпанияси Шаржа ва Наманган ўртасида мунтазам қатновларни йўлга қўйди. Парвозлар А-320 самолётларида мунтазам равишда, ҳафтасига уч марта амалга оширилади
Батафсил — kommers.uz/28716
Telegram • Instagram • Facebook
Ўзбекистонда 9 ойда 8 млн тонна сабзавотлар етиштирилган. Бу эса 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 2,8 фоизга кўп
Батафсил — kommers.uz/28710
Telegram • Instagram • Facebook
Давлат статистика қўмитаси маълумотига кўра Ўзбекистон 2022 йилнинг январь-октябрь ойларида хорижий давлатларга қиймати 31,6 млн долларга тенг бўлган гилам экспорт қилган. 2021 йилга мос даврига солиштирганда экспорт ҳажми камайган
Батафсил — kommers.uz/28699
Telegram • Instagram • Facebook
Ўзбекистонда ноябрь ойи бошида помидорнинг нархи 5 фоизга ошди. Улгуржи нархлар қўшни Тожикистонга нисбатан 61 фоизга, Грузия ва Молдовага қараганда бир ярим баравар юқорилаган
Батафсил — kommers.uz/28690
Telegram • Instagram • Facebook
Президентнинг «Иқтисодиёт тармоқларида биржа механизмларидан фойдаланишни кенгайтириш ҳамда биржа савдоларини тартибга солиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори имзоланди
Батафсил — kommers.uz/28686
Telegram • Instagram • Facebook
Ўзбекистонда 2022 йилнинг 10 ойида ҳудудлар бўйича ташқи савдо айланмаси бўйича маълумот берилди. Тошкент шаҳри етакчилик қилмоқда
Батафсил — kommers.uz/28679
Telegram • Instagram • Facebook
Давлат статистика қўмитаси 2022 йилнинг январь-октябрь ҳолатига Ўзбекистон ташқи савдо айланмасидаги улуши энг юқори давлатлар бўйича маълумот эълон қилди. Унга кўра, Хитой рейтингида етакчи бўлиб турибди
Батафсил — kommers.uz/28674
Telegram • Instagram • Facebook
АҚШнинг электромобиль ишлаб чиқарувчи Tesla компанияси хавфсизлик нуқтаи назаридан Хитой бозоридан 80 мингдан ортиқ автомобилни қайтариб олишга қарор қилди
Батафсил — kommers.uz/28663
Telegram • Instagram • Facebook
❗️ Media NEWS холдинги журналистларни ишга таклиф қилади
Журналистлар маълумотидан қатъи назар, қуйидаги талаблар асосида танлаб олинади:
• ўзбек ва рус тилларини билиш;
• бехато ёзиш;
• матн ёзишда тажрибага эга бўлиш;
• офисга келиб ишлаш (онлайн эмас);
• шахсий компьютерга эга бўлиш.
Резюмени @editionuz’га юборинг. Таҳририят ҳар бир юборилган резюме билан танишиб чиқади!
Италиялик дизайнер Пьерпаоло Лаццарини 60 минг кишилик сузувчи шаҳар лойиҳаси тақдим этди. Лойиҳага кўра, шаҳар кўриниши тошбақа шаклида бўлиб, умумий қиймати 8 млрд долларни ташкил этади
Батафсил — kommers.uz/28650
Telegram • Instagram • Facebook
Ўзбекистон ҳудудаги тоғ-конларда амалга оширилган геологик қидирув натижасида 1 тонна тупроқда 1 граммдан 4,22 граммгача олтин борлиги маълум бўлди. Шунингдек, қалинлиги 11 метргача бўлган 20 дан ортиқ олтин маъдан таналари аниқланди
Батафсил — kommers.uz/28639
Telegram • Instagram • Facebook
Ўзбекистон одатда энг кўп цемент импорт қиладиган Қозоғистон ўрнини бошқа давлат эгаллаган. Шунингдек, Ўзбекистон 10 ойда қиймати 80,5 млн долларга тенг бўлган 1,9 млн тонна цемент импорт қилинган
Батафсил — kommers.uz/28634
Telegram • Instagram • Facebook
Twitter’нинг янги эгаси Илон Маск блокланган аккаунтларни «амнистия» қилиш бўйича сўровнома ўтказди. Унда ушбу ғояга овоз берган фойдаланувчиларнинг 72,4 фоизи буни ёқлаб чиққан. Натижада Маск блокланган аккаунтларни озод қилишини маълум қилди
Батафсил — kommers.uz/28627
Telegram • Instagram • Facebook
2022 йилнинг 1 ноябрь ҳолатига 4,4 млн нафар Ўзбекистон фуқаролари туристик мақсадларда хорижга сафар қилган. Ўзбекистонликлар асосан Марказий Осиё мамлакатларига кўпроқ ташриф буюрган
Батафсил — kommers.uz/28724
Telegram • Instagram • Facebook
Давлат солиқ қўмитаси маълумотига кўра октябрь ойида 1 201 152 нафар истеъмолчига 82,2 млрд сўм кешбек тўланган. 2022 йилнинг 10 ойида эса тўланган умумий кешбекларнинг миқдори 602 млрд сўмдан ошган
Батафсил — kommers.uz/28719
Telegram • Instagram • Facebook
Собиқ Renault заводи ўрнида Москвич автомобилларини ишлаб чиқариш бошланди. 2023 йилдан завод янги автомобилларни ишлаб чиқариш ҳажмини оширади
Батафсил — kommers.uz/28712
Telegram • Instagram • Facebook
Лондоннинг ICE биржасида Брент маркали нефть нархи 11 январдан бери илк бор баррелига 82 доллардан пастга тушиб кетди
Батафсил — kommers.uz/28702
Telegram • Instagram • Facebook
Молиявий экспертчи Андрей Кочетков валюта инқирози туфайли жаҳоннинг ривожланган уч мамлакатини санаб берди. Шунингдек, у Туркия, Шри-Ланка, Аргентина каби мамлакатларда рўй бераётган валюта инқирози хавфли эмаслигини айтиб ўтди. Унинг фикрича, бу инқироз иқтисодий томонлама етакчи мамлакатларга жиддий таъсир кўрсатиши мумкин
Батафсил — kommers.uz/28694
Telegram • Instagram • Facebook
Twitter’нинг янги эгаси Илон Маск сабаб кўплаб йирик брендлар ўз рекламаларини тўхтатмоқда. Маск томонидан амалга оширилаётган ўзгаришлар фонида реклама берувчилар Twitter билан ҳамкорлик қилмасликка қарор қилган
Батафсил — kommers.uz/28688
Telegram • Instagram • Facebook
BMW Венгрияда янги завод қуриш учун 2 млрд евро сармоя киритади. Заводда электромобиллар ҳам ишлаб чиқарилади
Батафсил — kommers.uz/28682
Telegram • Instagram • Facebook
Twitter раҳбари Илон Маск тасдиқлаш белгилари турли рангда бўлишини маълкм қилди. Ранглар фарқи фойдаланувчиларнинг тоифаларига қараб белгиланади
Батафсил — kommers.uz/28676
Telegram • Instagram • Facebook
Яримўтказгичлар етишмовчилиги сабаб Британияни Jaguar Land Rover компанияси 2023 йилннинг март ойигача ишлаб чиқариш ҳажмини қисқартиради
Батафсил — kommers.uz/28671
Telegram • Instagram • Facebook
2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистон ва Россия ўртасида савдо айланмаси 36 фоизга ошиб, 6 млрд долларга етди. Ўзбекистон Россия билан савдо айланмаси бўйича МДҲда кучли учликка кирди
Батафсил — kommers.uz/28661
Telegram • Instagram • Facebook
Twitter раҳбари Илон Маск агар ижтимоий тармоқ иловаси App Store ва Google Play дўконларидан ўчириб ташланса, ўзининг смартфонини яратишини маълум қилди. «Воқеаллар унгача бориб етмайди, деб умид қиламан. Лекин менда бошқа йўл қолмаса, муқобил телефон яратаман», — деб айтди Маск
Батафсил — kommers.uz/28658
Telegram • Instagram • Facebook
«Ўзбекзаргарсаноати» уюшмаси раиси Даврон Саматов бошчилигидаги делегацияси Дубайда бўлиб ўтган Global Gold Convention 2022 кўргазмасида иштирок этди. Унда Дубайдаги «Siroya jewellers» компанияси билан Ўзбекистонга инвестиция киритиш, заргарлик маҳсулотларини ишлаб чиқишда солиқлар ва божхона тизими имкониятлари муҳокама қилинган
Батафсил — kommers.uz/28643
Telegram • Instagram • Facebook
Давлат молиявий назорати инспекцияси томонидан молиялаштиришга йўналтирилган маблағлар мақсадли фойдаланилиши юзасидан ўтказилган назорат тадбирлари натижасида 257 та лойиҳа бўйича 5,6 миллиард сўмлик қонун бузилиши ҳолатлари аниқланган. Қонун бузилишига йўл қўйган 255 нафар шахс интизомий, 15 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилиб, қўпол қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан 5 та жиноят иши қўзғатилган
Батафсил — kommers.uz/28636
Telegram • Instagram • Facebook
Ўзбекистонда сўнгги бир ҳафта ичида мандариннинг ўртача улгуржи нархи 37 фоизга арзонлашди. Нархларнинг кескин пасайишига қарамай, ушбу кўрсаткич 2021 йилнинг шу кунида қайд этилган ўртача улгуржи нархдан 31 фоиз юқорилигича қолмоқда
Батафсил — kommers.uz/28629
Telegram • Instagram • Facebook
Дунёдаги энг йирик криптовалюта биржаларидан бирининг оператори Binance Holdings криптовалюта бозоридаги муаммоли активларни сотиб олиш учун тахминан 1 миллиард доллар ажратади. Криптовалюта бозори амалга оширилмаган лойиҳалар ва глобал иқтисодий таназзул сабаб 1,4 трлн доллардан кўпроқ зарар кўрди
Батафсил — kommers.uz/28622
Telegram • Instagram • Facebook