kommersuz | Неотсортированное

Telegram-канал kommersuz - Kommers.uz | Расмий канал

8456

Kommers.uz — иқтисодиёт, молия, бизнес ва технологиялар ҳақидаги Ўзбекистон ва жаҳон янгиликларини тезкор, аниқ ва холис етказиб берувчи онлайн нашр. Реклама бўйича: +998 99 791 91 30

Подписаться на канал

Kommers.uz | Расмий канал

Ўзбекистонда доллар ва рубль курси кўтарилди

Ўзбекистонда доллар курси 23,42 сўмга юқорилаб, 11 208,18 сўмни ташкил этмоқда.

Марказий банк матбуот хизмати маълумотларига кўра, 1 АҚШ долларининг расмий курси 23,42  сўмга юқорилаб, 11 208,18 сўмни ташкил этган. 1 евро курси 11 минг 616,16 сўмга ташкил этиб, 38,36 сўмга пастлади. Шунингдек, 1 рубль 185,67 сўм этиб белгиланиб, 0,54 сўмга кўтарилди.

Маълумот учун, ушбу алмашув курслари 18 ноябрь кунидан амал қилади.

Читать полностью…

Kommers.uz | Расмий канал

Made in Uzbekistan белгиси остидаги тўқимачилик маҳсулотлари 75 дан ортиқ давлатга экспорт қилинмоқда. Қайд этишича, давлат раҳбари Европа Иттифоқи мамлакатларига GSP+ имтиёзлари доирасида маҳсулот экспортини кенгайтириш ва тўқимачилик маҳсулотлари экспортини 2023 йилга келиб 5 млрд. долларга етказиш бўйича вазифа берган

Батафсил — kommers.uz/28337

TelegramInstagramFacebook

Читать полностью…

Kommers.uz | Расмий канал

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги 17 ноябрь ҳолати бўйича алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархларини эълон қилди

Батафсил — kommers.uz/28323

TelegramInstagramFacebook

Читать полностью…

Kommers.uz | Расмий канал

Ўзбекистонда 1 ноябрь ҳолатига 97 минг 054  та саноат корхоналари мавжуд. Бу кўрсатгич  2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 3,3 фоизга ошган. Тошкент шаҳри саноат корхоналари сони бўйича етакчи бўлса, Сирдарё энг паст кўрсаткични қайд этган

Батафсил — kommers.uz/28321

TelegramInstagramFacebook

Читать полностью…

Kommers.uz | Расмий канал

Қирғизистон парламенти депутати Жанибек Қидиқбоев мамлакатда TikTok ижтимоий тармоғини блоклашни таклиф қилди. Депутатнинг сўзларига кўра, ушбу хизмат болаларга салбий таъсир қилади. TikTok блокланадиган бўлса, «одамлар менталитетига мос келадиган» ўқув материалларини чоп этиш кераклиги таъкидлади

Батафсил — kommers.uz/28332

TelegramInstagramFacebook

Читать полностью…

Kommers.uz | Расмий канал

Аir Аrabia авиакомпанияси 2022 йил 7 декабрдан бошлаб ҳафтасига 2 марта Абу Даби – Тошкент – Абу Даби йўналишида парвозларни йўлга қўяди. Келгусида ушбу қатновларни ҳафтасига 7 мартага ошириши кутилмоқда. Шунингдек, Ўзбекистоннинг Самарқанд ёки Бухоро шаҳарларига парвозларни амалга ошириш имкониятлари, озиқ-овқат маҳсулотларини авиақатнов орқали БААга экспорт қилиш имкониятлари муҳокама қилинган

Батафсил — kommers.uz/28318

TelegramInstagramFacebook

Читать полностью…

Kommers.uz | Расмий канал

Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида масъулияти чекланган жамиятлар сони кўп?

2022 йилнинг 1 ноябрь ҳолатига кўра Ўзбекистонда жами 358 273 та масъулияти чекланган жамиятлар (МЧЖ) фаолият юритмоқда. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.

Масъулияти чекланган жамиятларларнинг ҳудудлар кесимидаги сони:

Тошкент шаҳри – 88 771 та
Тошкент вилояти – 36 726 та
Андижон вилояти – 30 897 та
Самарқанд вилояти – 27 600 та
Фарғона вилояти – 26 545 та
Наманган вилояти – 23 590 та
Бухоро вилояти – 22 057 та
Қашқадарё вилояти – 19 272 та
Қорақалпоғистон Респ. – 16 627 та
Жиззах вилояти – 15 228 та
Хоразм вилояти – 13 681 та
Сурхондарё вилояти – 13 375 та
Навоий вилояти – 12 335 та
Сирдарё вилояти – 11 569 та

Читать полностью…

Kommers.uz | Расмий канал

Ўзбекистонда доллар курси яна кўтарилди, рубль пасайди

Ўзбекистонда доллар курси 14,11 сўмга юқорилаб, 11 184,76 сўмни ташкил этмоқда.

Марказий банк матбуот хизмати маълумотларига кўра, 1 АҚШ долларининг расмий курси 14,11  сўмга юқорилаб, 11 184,76 сўмни ташкил этган. 1 евро курси 11 минг 654,52 сўмга баҳоланиб, 34,81 сўмга кўтарилди. Шунингдек, 1 рубль 185,13 сўм этиб белгиланиб, 0,08 сўмга пастлади.

Маълумот учун, ушбу алмашув курслари 17 ноябрь кунидан амал қилади.

Читать полностью…

Kommers.uz | Расмий канал

«Миллий иқтисодиётнинг очиқлигини таъминлаш ва унинг жаҳон иқтисодиётига интеграцияси учун барча зарур шароитларни яратишни ислоҳотларнинг асосий йўналиши этиб белгилаганмиз. Шу мақсадда валюта бозорини эркинлаштирдик, хусусий инвесторларга энергетика, геология-қидирув, кимё ва нефть кимёси, тиббиёт ва таълим каби соҳаларда фаолият юритиш имкониятларини кенгайтирдик», – деб таъкидлади Шавкат Мирзиёев

Батафсил — kommers.uz/28308

TelegramInstagramFacebook

Читать полностью…

Kommers.uz | Расмий канал

Fenway Sports Group компанияси «Ливерпуль»ни сотувга қўйди. Компания клубни 4 миллиард доллар эвазига сотиб юборишга тайёр. Унга асосий харидор сифатида Dubai International Capital компанияси бўлиб турибди

Батафсил — kommers.uz/28304

TelegramInstagramFacebook

Читать полностью…

Kommers.uz | Расмий канал

Япония маданий мерос архивларини рақамлаштириш лойиҳаси учун Ўзбекистонга 400 млн доллар ажратади. Лойиҳага кўра, Ўзбекистон давлат тарих музейи ва Термиз археология музейи коллекциялар ва экспонатларни асраш учун зарурий ускуналар, суратга оладиган камера ва бошқа жиҳозлар билан таъминланади

Батафсил — kommers.uz/28298

TelegramInstagramFacebook

Читать полностью…

Kommers.uz | Расмий канал

ЕТТБ Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларидаги 118 та насос станцияларини модернизация қилиш лойиҳасини молиялаштириш, қиймати 200 млн доллар бўлган Ўзбекистоннинг ирригация секторининг институционал тузилишини мустаҳкамлаш бўйича ислоҳотларни амалга оширишга қизиқиши билдирилди. 2018 йилдан ҳозирги кунга қадар ЕТТБ ушбу соҳаларни қўллаб-қувватлаш учун Ўзбекистонда 14 та лойиҳа бўйича битимларни имзолади

Батафсил — kommers.uz/28291

TelegramInstagramFacebook

Читать полностью…

Kommers.uz | Расмий канал

Смартфон батареясининг эскириши бир нечта белгилар билан аниқланиши мумкин, жумладан, зарядлаш пайтида қизиб кетиши орқали аниқласа бўлади. Шунингдек, экран билан боғлиқ ҳолатлар ҳам батарейканинг ишдан чиқишини англатади

Батафсил — kommers.uz/28287

TelegramInstagramFacebook

Читать полностью…

Kommers.uz | Расмий канал

Дунёнинг энг бой одамларидан бири, Амазон асосчиси Жефф Безос бойлигининг катта қисмини хайрия ишларига бериш ниятида эканлигини айтди. Бизнесменнинг умумий бойлиги 124 миллиард долларга тенг. Forbes глобал рўйхатида тўртинчи ўринда

Батафсил — kommers.uz/28280

TelegramInstagramFacebook

Читать полностью…

Kommers.uz | Расмий канал

Tesla компанияси Шанхайдаги энг йирик ишлаб чиқариш корхонасидан электромобилларни АҚШ ва Канадага экспорт қилишни кўриб чиқмоқда. Компания 2023 йплдан ўз автомобилларини ушбу мамлакатларга сотишни режалаштирмоқда

Батафсил — kommers.uz/28275

TelegramInstagramFacebook

Читать полностью…

Kommers.uz | Расмий канал

Tesla компаниясининг директорлар кенгаши аъзоси Жеймс Мердок айтишича, Маск ўзига янги ўринбосарни бир неча ой олдин аниқлаган. Ҳозирча янги бош директор номи ошкор қилинмаган

Батафсил — kommers.uz/28340

TelegramInstagramFacebook

Читать полностью…

Kommers.uz | Расмий канал

Ўзбекистонда 10 ойда жами 263 488 дона енгил автомобиль ишлаб чиқарилди. Ушбу даврда энг кўп Cobalt (81 311 дона), Gentra (72 321 дона) ҳамда Damas (59 164 дона) йиғилган.

Батафсил — kommers.uz/28335

TelegramInstagramFacebook

Читать полностью…

Kommers.uz | Расмий канал

Қозоғистон иқтисодиёт вазири Алибек Қуантиров айтишича, ЯИМнинг реал ўсиши 2023 йилдаги 4 фоиздан 2027 йилда 4,2 фоизгача тезлашиши кутилмоқда. 2023 йилда нефт қазиб олиш 92,6 миллион тоннани ташкил этади, 2027 йилда эса 99,9 миллион тоннага етади. Экспорт 80,9 миллиард доллардан 84,6 миллиард долларга ошади

Батафсил — kommers.uz/28328

TelegramInstagramFacebook

Читать полностью…

Kommers.uz | Расмий канал

Британия Украинадаги энергетика инфратузилмаси объектларини тиклаш учун 11,8 млн доллар ажратади. Ушбу маблағ Украинанинг энергияни қўллаб-қувватлаш халқаро жамғармасига тақсимланади. Келажакда белгиланган пулларнинг ярми Украина ҳукумати ихтиёрига ўтади

Батафсил — kommers.uz/28325

TelegramInstagramFacebook

Читать полностью…

Kommers.uz | Расмий канал

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Ўзбекистонда 1—13 ноябрь кунлари бозорларда қишлоқ хўжалиги ва гўшт маҳсулотларининг улгуржи нархлари бўйича таҳлил эълон қилди

Батафсил — kommers.uz/28330

TelegramInstagramFacebook

Читать полностью…

Kommers.uz | Расмий канал

Сешанба кунги савдолар давомида олтин нархи ўртача даражада кўтарилди. Олтин унцияси нархи 1780,4 долларга етди. Бу 16 августдан бери энг юқори кўрсаткич ҳисобланади. Олтин нархининг ўсишининг асосий омили долларнинг заифлашиши билан боғлиқ

Батафсил — kommers.uz/28316

TelegramInstagramFacebook

Читать полностью…

Kommers.uz | Расмий канал

Google компания фойдаланувчиларининг жойлашуви ҳақидаги маълумотларни улар ўчириб қўйгандан кейин тўплаб боргани сабаб АҚШнинг 40 штатига 391, 5 млн доллар миқдорида жаримага тўлайди

Батафсил — kommers.uz/28313

TelegramInstagramFacebook

Читать полностью…

Kommers.uz | Расмий канал

Ўзбекистоннинг 2022 йил январь-октябрь ойларида ташқи савдо айланмаси 40,1 млрд долларни ташкил қилди. Шундан 15,5 млрд доллари экспорт, 24,6 миллиард доллари импорт ҳиссасига тўғри келади

Батафсил — kommers.uz/28311

TelegramInstagramFacebook

Читать полностью…

Kommers.uz | Расмий канал

Ўзбекистонда 578 мингта корхона ва ташкилотлар фаолият кўрсатмоқда

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 1 октябрь ҳолатига Ўзбекистонда (фермер ва деҳқон хўжаликларисиз) жами фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар сони 577 994 тани ташкил этган.

Иқтисодий фаолият турлари бўйича фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар сони:

савдо соҳасида – 177 568 та

саноатда – 96 774 та

қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалигида – 52 291 та

ташиш ва сақлаш соҳасида – 52 291 та

қурилишда – 46 162 та

Читать полностью…

Kommers.uz | Расмий канал

Ўзбекистон 10 ойда 903,3 млн долларга тенг бўлган мева ва сабзавотлар экспорт қилган

Давлат статистика қўмитаси дастлабки маълумотларига кўра, нварь-октябрь ойларида қиймати 903,3 миллион долларга тенг бўлган 1,4 миллион тонна мева ва сабзавотлар экспорт қилган.

Қайд этилишича, ушбу кўрсаткич 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 192 минг тоннага ошган.

2022 йилнинг 10 ойида экспорт қилинган мева ва сабзавотлар ҳажми:

мева ва резаворлар – 297 минг тонна;
қуритилган мева ва резаворлар – 35,7 минг тонна;
сабзавотлар – 733 минг тонна;
пиёз – 185,4 минг тонна;
карам – 135,2 минг тонна;
помидор – 65,8 минг тонна;
узум – 181 минг тонна;
майиз – 64,4 минг тонна;
ерёнғоқ – 15,6 минг тонна;
тарвуз-қовун – 134,3 минг тонна

Читать полностью…

Kommers.uz | Расмий канал

Amazon компанияси харажатларнинг кескин ўсиши ва савдо ўсишининг секинлашиши туфайли режалаштирилган қисқартиришлар асосида 10 минг ишчини бўшатишга қарор қилган. Гаджет ва уй хавфсизлик камераларини ишлаб чиқарувчи бўлим ходимлари ходимлари ишдан бўшатилади

Батафсил — kommers.uz/28296

TelegramInstagramFacebook

Читать полностью…

Kommers.uz | Расмий канал

Ўзбекистонда доллар курси яна пастлади

Ўзбекистонда доллар курси 19,41 сўмга пастлаб, 11 170,65 сўмни ташкил этмоқда.

Марказий банк матбуот хизмати маълумотларига кўра, 1 АҚШ долларининг расмий курси 19,41  сўмга пастлаб, 11 170,65 сўмни ташкил этган. 1 евро курси 11 минг 619,71 сўмга баҳоланиб, 79,40 сўмга кўтарилди. Шунингдек, 1 рубль 185,21 сўм этиб белгиланиб, 0,02 сўмга кўтарилди.

Маълумот учун, ушбу алмашув курслари 16 ноябрь кунидан амал қилади.

Читать полностью…

Kommers.uz | Расмий канал

Еврокомиссия озиқ-овқат инқирозига дуч келган 15 давлатга, асосан Африкага 210 млн доллар ажратди. Гуманитар ёрдам асосан Мали, Марказий Африка Республикаси, Сурия, Ливан, Афғонистон, Эфиопия, Нигерия, Жанубий Судан, Сомали, Яман ва Венесуэла томонидан олинади

Батафсил — kommers.uz/28282

TelegramInstagramFacebook

Читать полностью…

Kommers.uz | Расмий канал

Ўзбекистоннинг 2022 йил январь-сентябрь ойларида ташқи савдо айланмаси 36 млрд долларни ташкил қилди. Шундан 14,1 млрд доллари экспорт, 21,9 миллиард доллари импорт ҳиссасига тўғри келади

Батафсил — kommers.uz/28277

TelegramInstagramFacebook

Читать полностью…

Kommers.uz | Расмий канал

Туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов тез орада Ўзбекистон ва Покистон ўртасида авиақатнов йўлга қўйилишини айтди. Биринчи босқичда Самарқанддан Лаҳорга рейслар қўйилади. Иккинчи босқичда Карачи ва Исломободдан Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарларига парвозлар йўлга қўйилади

Батафсил — kommers.uz/28272

TelegramInstagramFacebook

Читать полностью…
Подписаться на канал