kommersuz | Неотсортированное

Telegram-канал kommersuz - Kommers.uz | Расмий канал

8456

Kommers.uz — иқтисодиёт, молия, бизнес ва технологиялар ҳақидаги Ўзбекистон ва жаҳон янгиликларини тезкор, аниқ ва холис етказиб берувчи онлайн нашр. Реклама бўйича: +998 99 791 91 30

Подписаться на канал

Kommers.uz | Расмий канал

Ўзбекистонда доллар курси пастлади

Ўзбекистонда доллар курси 16,84 сўмга пастлаб, 11 190,06 сўмни ташкил этмоқда.

Марказий банк матбуот хизмати маълумотларига кўра, 1 АҚШ долларининг расмий курси 16,84  сўмга пастлаб, 11 190,06 сўмни ташкил этган. 1 евро курси 11 минг 540,31 сўмга баҳоланиб, 30,82 сўмга кўтарилди. Шунингдек, 1 рубль 185,19 сўм этиб белгиланиб, 0,89 сўмга пастлади.

Маълумот учун, ушбу алмашув курслари 15 ноябрь кунидан амал қилади.

Читать полностью…

Kommers.uz | Расмий канал

Samsung смартфон ишлаб чиқаришни қисқартиради

Samsung 2023 йилда смартфонлар ишлаб чиқаришни сезиларли даражада қисқартиради.

Қайд этилишича, Жанубий Корея бренди мобил қурилмалар етказиб беришни 13 фоизга қисқартиради, бу эса 30 миллион гаджетга тенг.

Чегирмалар компаниянинг асосий сотувига тўғри келган Модель А ва Модель Мʼни ўз ичига олган ўртадан пастгача нархлар тоифасидаги смартфонларга таъсир қилади.

Натижада MediaTek (бир чипли тизимларни етказиб беради) ва Largan (линза модулларини таъминлайди) бу қарордан азият чекади.

Читать полностью…

Kommers.uz | Расмий канал

Ўзбекистон телевизорни асосан Хитойдан импорт қилмоқда

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистон 15 давлатдан қиймати  25,9 млн.АҚШ долларига тенг бўлган 99 756 дона телевизор импорт қилган.

Телевизор импорти 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда қарийб 13,6 мингтага камайган.

Ўзбекистон 2022 йилнинг 9 ойида энг кўп телевизор импорт қилган давлатлар Хитой (58,1 мингта), Россия (37,7 мингта), Индонезия (3,1 мингта) бўлиб турибди.

Читать полностью…

Kommers.uz | Расмий канал

Еврокомиссия ҳудуддаги зарарли чиқиндиларни камайтириш ва ҳаво сифатини яхшилаш мақсадида енгил автомобиллар, юк машиналари ва автобуслар учун Евро-7 янги стандартини таклиф қилди. Евро-7 стандарти 2035 йилга келиб транспорт воситаларидан азот оксидларининг умумий эмиссиясини сезиларли даражада камайтиради

Батафсил — kommers.uz/28251

TelegramInstagramFacebook

Читать полностью…

Kommers.uz | Расмий канал

Мозамбик суюлтирилган газнинг биринчи партиясини жаҳон энергетика бозорига етказиб берди. Британиянинг BP энергетика гуруҳи Мозамбик ҳукумати билан Coral South томонидан ишлаб чиқарилган барча газни сотиб олиш бўйича шартнома имзолади. «Биз тарихий қадам ташлади», — дея таъкидалди Мозамбик президенти

Батафсил — kommers.uz/28239

TelegramInstagramFacebook

Читать полностью…

Kommers.uz | Расмий канал

Хитойда миллионерлар сони камайди

Хитойнинг камида 2 миллиард юанга (290 миллион доллар) бойлиги бўлган энг бадавлат кишилар сони сўнгги 20 йил ичида рекорд даражада қисқарди. Бу ҳақда Hurun тадқиқот маркази хабар берди.

Қайд этилишича, 2022 йилда ушбу рўйхатга 1893 киши киритилган бўлиб, бу ўтган йилга нисбатан 11 фоизга кам, ўшанда мамлакатда юанлик миллиардерлар сони 2130 кишини ташкил этган.

Рўйхатнинг қисқариши 2012 йилдан бери биринчи марта қайд этилган ва Хитой фонд биржаларида иқтисодиётнинг секинлашиши ва АҚШ билан савдо уруши фонида пасайиш билан боғлиқ. Натижада 456 киши рўйхатдан чиқиб кетди. Бу рўйхат биринчи марта эълон қилинган 20 йилдаги энг катта пасайиш ҳисобланади.

Читать полностью…

Kommers.uz | Расмий канал

Twitter сохта аккаунтлар кўпайиб кетганлиги сабаб Twitter Blue обунасини ойига 8 доллар эвазига сотиш хизматини тўхтатди. Twitter’да сохта номдаги шахслар сони ошиб кетган

Батафсил — kommers.uz/28231

TelegramInstagramFacebook

Читать полностью…

Kommers.uz | Расмий канал

Uzbekistan Airways 24 ноябрь кунидан Намангандан Оренбургга авиақатновларни йўлга қўймоқда. Ушбу йўналишида парвозлар ҳафтанинг пайшанба кунлари амалга оширилади

Батафсил — kommers.uz/28227

TelegramInstagramFacebook

Читать полностью…

Kommers.uz | Расмий канал

Ўзбекистонда 10 ой давомида қишлоқ хўжалиги соҳаси бўйича – жами 27 581 та лойиҳага 7,5 трлн сўмдан ортиқ молиявий ёрдам кўрсатилган. Шунингдек, жамғарма январь-октябрь ойларида жами 4 549 та лойиҳага қарийб 1 трлн 552 млрд сўм молиявий ёрдам кўрсатиш бўйича мажбурият олган

Батафсил — kommers.uz/28224

TelegramInstagramFacebook

Читать полностью…

Kommers.uz | Расмий канал

Apple компания акциялари 8,9 фоизга ўсди. Бу фонд бозори тарихидаги Америка компанияси капиталлашувининг энг сезиларли ўсиши бўлган

Батафсил — kommers.uz/28218

TelegramInstagramFacebook

Читать полностью…

Kommers.uz | Расмий канал

Telegram раҳбари Павел Дуров эълон қилган аукционда айрим номлар 1 млн доллар миқдорида сотилган. Кўпгина қимматбаҳо номлар бир хил одамлар томонидан харид қилинган. Харидорлар чексиз миқдорда номларни битта аккаунтга бирлаштира олади

Батафсил — kommers.uz/28211

TelegramInstagramFacebook

Читать полностью…

Kommers.uz | Расмий канал

АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) Ўзбекистонга Орол денгизида экотизимни тиклаш учун 1,6 млн доллар ажратади. Ажратилган маблағлар қуриган тубида экотизимларни қайта тиклаш, Орол денгизининг Ўзбекистон қисмида янги ўрмон экинларини ўтқазиш орқали ҳудудда ҳаво сифати ва яшаш шароитларини яхшилаш ҳамда иқлим ўзгаришига чидамлиликни оширишга йўналтирилади

Батафсил — kommers.uz/28206

TelegramInstagramFacebook

Читать полностью…

Kommers.uz | Расмий канал

Тwitter компанияси раҳбари Илон Маск икки ҳафта ичида қатор ўзгаришларни амалга оширди. Дастлаб 7,5 минг ходим ишдан бўшатилди, икки раҳбар истеъфо берди, қолганларга уйдан туриб ишлаш тақиқланди, ходимлар ҳафтасига камида 40 соат офисда бўлиши кераклиги огоҳлантирилганди

Батафсил — kommers.uz/28203

TelegramInstagramFacebook

Читать полностью…

Kommers.uz | Расмий канал

Тwitter компанияси раҳбари Илон Маск ходимлар ҳафтасига 40 соат вақтини офисда ўтказиши ва зарурат юзага келганда масофадан туриб ишлашига рухсат берилишини айтди

Батафсил — kommers.uz/28199

TelegramInstagramFacebook

Читать полностью…

Kommers.uz | Расмий канал

Ўзбекистонда ўтган 10 ой давомида аҳолига 11,5 трлн сўмдан ортиқ ипотека кредитлари ажратилди. Кредит олувчиларнинг 41 фоизи (23800 нафар) аёллар ташкил этади. Асосий параметрлар бўйича юқори нархлар Тошкент шаҳрида қайд этилди

Батафсил — kommers.uz/28196

TelegramInstagramFacebook

Читать полностью…

Kommers.uz | Расмий канал

Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Мубин Мирзаев 2022 йилнинг 10 ойида 123,8 триллион сўм солиқ тушумлари таъминланганини таъкидлади. 2021 йилга нисбатан ўсиш 118 %ни ташкил этган

Батафсил — kommers.uz/28261

TelegramInstagramFacebook

Читать полностью…

Kommers.uz | Расмий канал

Ҳиндистон 2022 йилнинг январь-июнигача бўлган даврда қуёш энергиясидан фойдаланиш ҳисобига 4,2 млрд доллар тежашга муваффақ бўлди. Бу эса 19,4 млн тонна кўмир захирасини маиший эҳтиёжлар учун ишлатишдан тежаб қолган

Батафсил — kommers.uz/28257

TelegramInstagramFacebook

Читать полностью…

Kommers.uz | Расмий канал

Хитойнинг электромобиллар ишлаб чиқаришга ихтисослашган BYD компанияси савдо ҳажми сезиларли даражада ошириб, Tesla’ни ортда қолдирди. Компания 2022 йилнинг дастлабки уч чорагида жаҳон бозорида сотилган янги енгил ва тижорий машиналар жами сони 56,8 миллион донани ташкил этди

Батафсил — kommers.uz/28254

TelegramInstagramFacebook

Читать полностью…

Kommers.uz | Расмий канал

БМТнинг 2030 йилгача барқарор ривожланиш кун тартибини молиялаштириш бўйича махсус вакили Муҳаммад Муҳиддин сўзларига кўра, иқлим ўзгаришига қарши курашиш учун 1 трлн доллар керак. Унинг таъкидлашича, 2009 йилдан буён 100 млрд долларлик молиялаштириш бўйича берилган ваъдалар ҳозирга қадар бир нечта давлатлар томонидан бажарилган

Батафсил — kommers.uz/28248

TelegramInstagramFacebook

Читать полностью…

Kommers.uz | Расмий канал

Криптобиржаси асосчиси Сэм Бэнкмен-Фрид Alameda Research савдо компаниясига 10 миллиард долларлик мижоз маблағларини яширинча ўтказди. Уларнинг 2 млрд доллари йўқолган Йўқолган маблағлар биржада нотўғри ҳисобланган «чалкаш ички белгилар» борлиги сабаб юзага келгани айтилмоқда

Батафсил — kommers.uz/28236

TelegramInstagramFacebook

Читать полностью…

Kommers.uz | Расмий канал

Марказий Осиё давлатларининг ташқи савдо айланмаси йигирма йил ичида олти баробарга ўсди. Ташқи савдо айланмасида Қозоғистоннинг улуши энг катта бўлиб, 61,4 фоизни ташкил этган. Товар айланмасининг 22,9 фоизи Ўзбекистон, 7,7 фоизи Туркманистон, 4,4 фоизи Қирғизистон, 3,6 фоизи Тожикистон ҳиссасига тўғри келади

Батафсил — kommers.uz/28234

TelegramInstagramFacebook

Читать полностью…

Kommers.uz | Расмий канал

Ўзбекистон 10 ойда 36,2 млн АҚШ долларига тенг ёғ-мой маҳсулотлари экспорт қилган

Ўзбекистондан хорижий давлатларга 2022 йилнинг январь-октябрь ойларида «Ўзёғмойсаноат» уюшмаси корхоналари томонидан 36,2 миллион доллар миқдорида ёғ-мой маҳсулотлари экспорт қилган.

Энг кўп ёғ-мой маҳсулотлари экспорт қилган давлатлар рўйхатида Афғонистон — 25,6 млн доллар, Тожикистон — 3,4 млн доллар, Туркманистон — 3,2 млн доллар ва Қозоғистон – 1,2 млн доллар жой олган.

Бундан ташқари, ёғ-мой маҳсулотлари Россия, Грузия, БАА, Мўғулистон, АҚШ, Нидерландия, Исроил, Ироқ ва Озарбайжон бозорларига етказиб берилган.

Читать полностью…

Kommers.uz | Расмий канал

Германия Украинага 1 млрд евро миқдорида ёрдам беришини эълон қилди

Германия ҳукумати Украинани қўллаб-қувватлаш учун 2023 йил учун бюджетдан қўшимча 1 миллиард евро ажратади.

Маблағлар, хусусан, Россиянинг киберҳужумларидан ҳимояланиш ва уруш жиноятлари билан боғлиқ далилларни тўплаш учун сарфланади.

Қўшимча маблағлар минтақадаги фуқаролик жамиятини қўллаб-қувватлаш, жумладан, Беларус, Россия ва Украинада журналистларни ҳимоя қилишга сарфланади.

«Биз Европа ва Украинадаги тинчликка сармоя киритамиз. Молиялаш Германиянинг Украинага ҳарбий ёрдамини ошириши кераклиги ҳақидаги баҳслар фонида амалга оширилмоқда.

Украина бюджетига бизнинг ёрдамимиз муҳим», - деди Украина бўйича парламент гуруҳи раҳбари Робин Вагенер.

Маълумот учун, Германия Украинанинг АҚШ ва Канададан кейин учинчи йирик ҳарбий доноридир.

Читать полностью…

Kommers.uz | Расмий канал

Абу-Дабидаги аэропортлар одамлар ва юкларни ташиш учун учиш ва қўниш таксиларини ишга туширишни режалаштирмоқда. Йўловчилар амирликнинг халқаро аэропортига учиб келиб, сўнгра уйларига учар электр таксида қайтиши мумкин бўлади

Батафсил — kommers.uz/28221

TelegramInstagramFacebook

Читать полностью…

Kommers.uz | Расмий канал

Вазирлар Маҳкамаси биносида қуввати 630 кВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилди. Станция Вазирлар Маҳкамаси биносини кундуз куни тўлиқ электр энергияси билан таъминлайди. Шу билан бирга, эҳтиёжидан ортган қисмини ҳудудий электр тармоқларига узатиш имконияти ҳам яратилди

Батафсил — kommers.uz/28214

TelegramInstagramFacebook

Читать полностью…

Kommers.uz | Расмий канал

Хориж фуқаролари томонидан Ўзбекистон ҳудудидан чиқиб кетишдан аввал харид қилинган товарлар учун қўшилган қиймат солиғи ҚҚС суммаларини қайтаришнинг Tax Free тизими жорий этилади. Тизим Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Фарғона ва Урганч аэропортларида йўлга қўйилади

Батафсил — kommers.uz/28209

TelegramInstagramFacebook

Читать полностью…

Kommers.uz | Расмий канал

Ўзбекистонда доллар курси яна кўтарилди

Ўзбекистонда доллар курси 12,04 сўмга кўтарилиб, 11 206,90 сўмни ташкил этмоқда.

Марказий банк матбуот хизмати маълумотларига кўра, 1 АҚШ долларининг расмий курси 12,04 сўмга кўтарилиб, 11 206,90 сўмни ташкил этган. 1 евро курси 11 минг 509,49 сўмга баҳоланиб, 358,29 сўмга кўтарилди. Шунингдек, 1 рубль 186, 08 сўм этиб белгиланиб, 2,93 сўмга юқорилади.

Маълумот учун, ушбу алмашув курслари 14 ноябрь кунидан амал қилади.

Читать полностью…

Kommers.uz | Расмий канал

Германия Destatis статистика идораси маълумотларига кўра, ўтган ойда истеъмол нархлари 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 11,6 фоизга ошган. Сентябрь ойида бу кўрсаткич 10,9 фоизни ташкил этган

Батафсил — kommers.uz/28201

TelegramInstagramFacebook

Читать полностью…

Kommers.uz | Расмий канал

Apple дунёдаги энг қиммат бренд

Apple компанияси дунёдаги энг қиммат бренд сифатида қолмоқда, дея хабар берди Interbrand.

Қайд этилишича, Apple брендининг қиймати тадқиқот бошланганидан бери 18 фоизга ўсган ва 482, млрд доллардан ошган.

Ундан кейинги ўринни Microsoft эгаллади. Компания нархи 32 фоизга ошиб, 278,3 млрд долларни ташкил этмоқда. Учликни Amazon якунлаб берди. Компания қиймати 10 фоизга қимматлашиб, 274,8 млрд долларга етган.

Читать полностью…

Kommers.uz | Расмий канал

Давактив агентлиги «Пойтахт қурилиш ва хизмат» корхонасининг 100% улуши бўлган Hyatt Regency Tashkent меҳмонхонаси 87 млн доллар эвазига сотилганини эълон қилди. Харидор Abu Dhabi Uzbek Investment бўлиб, компания ушбу объектни ривожлантириш учун 12 млн доллар инвестиция киритиш мажбуриятигни олди

Батафсил — kommers.uz/28194

TelegramInstagramFacebook

Читать полностью…
Подписаться на канал