kommersuz | Неотсортированное

Telegram-канал kommersuz - Kommers.uz | Расмий канал

8456

Kommers.uz — иқтисодиёт, молия, бизнес ва технологиялар ҳақидаги Ўзбекистон ва жаҳон янгиликларини тезкор, аниқ ва холис етказиб берувчи онлайн нашр. Реклама бўйича: +998 99 791 91 30

Подписаться на канал

Kommers.uz | Расмий канал

Миробод туманидаги «Туронбанк» кассири ва масъул шахслари банкоматдаги 347,5 млн сўм ва 7 600 долларни талон-торож қилганликлари аниқланиб, уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган

Батафсил — kommers.uz/28612

TelegramInstagramFacebook

Читать полностью…

Kommers.uz | Расмий канал

Европа Иттифоқи газ нархини чеклашдан 33 млрд доллар йўқотади. Энергия ишлаб чиқарувчилар томонидан қўлланиладиган суғурталар 2022 йилда икки баравар қимматлаган. Бу компанияларнинг кредит линияларини жалб қилишларига сабаб бўлмоқда

Батафсил — kommers.uz/28595

TelegramInstagramFacebook

Читать полностью…

Kommers.uz | Расмий канал

Президент мутасаддиларга тадбиркорликни ривожлантириш бўйича бир қатор топшириқлар берди. Жумладан, 20 та туризм маҳалласи инфратузилмани яхшилаш бўйича 50 млрд сўмлик лойиҳани 2023 йил давлат дастурига киритилади

Батафсил — kommers.uz/28604

TelegramInstagramFacebook

Читать полностью…

Kommers.uz | Расмий канал

Марказий Осиё банклари, жумладан Ўзбекистон ҳам Россиянинг тезкор тўлов тизимига уланишни бошлади. Тезкор тўловлар орқали мижозлар дам олиш ва байрамлар кунларида ҳам мобил телефонлари орқали пул ўтказмаларни амалга оширишлари мумкин

Батафсил — kommers.uz/28591

TelegramInstagramFacebook

Читать полностью…

Kommers.uz | Расмий канал

Нурота туманида жойлашган Сентоб туризм қишлоғига олиб борувчи барча йўлларни таъмирлаш ва асфальтлаш ишлари бошлаб юборилди. Сентоб қишлоғини «туризм қишлоғи»га айлантириш мақсадида 20 та оилавий меҳмон уйи, 3 та ҳостел ҳамда 15 турдаги туризм хизматлари ташкил этилди. Шу билан бирга, 200 га яқин ишсиз аҳоли доимий иш ўрнига эга бўлди. Хизмат кўрсатиш йўналишида 3 нафар маҳаллий аҳолига 94 млн. сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилди

Батафсил — kommers.uz/28587

TelegramInstagramFacebook

Читать полностью…

Kommers.uz | Расмий канал

Шавкат Мирзиёев электромобиль тармоғини ривожлантириш бўйича таклифлар билан танишди. Йиғилишда республикада ишлаб чиқарилган электромобилларни утилизация йиғимидан, уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмлари, жиҳозлари, хомашё материалларини божхона божидан озод этиш таклиф қилинди. Шунингдек, Ўзбекистонда йилига 15-25 мингта электромобил ишлаб чиқаралиши мумкинлиги маълум қилинди

Батафсил — kommers.uz/28580

TelegramInstagramFacebook

Читать полностью…

Kommers.uz | Расмий канал

Бухоро ҳудудий электр тармоқлари корхонаси биносида 50 кВт қувватли қуёш электр станцияси ишга туширилди. Станция ўрнатилиши ҳисобига корхонанинг электр энергиясига бўлган йиллик харажатини 40 млн сўмга камайтиришга хизмат қилади

Батафсил — kommers.uz/28573

TelegramInstagramFacebook

Читать полностью…

Kommers.uz | Расмий канал

Туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов айтишича, 2022 йил якунига қадар Ўзбекистонга ташриф буюрадиган сайёҳлар сони 4,5 млнга етади. Бу эса 2021 йилга қараганда икки ярим баробар кўпдир

Батафсил — kommers.uz/28570

TelegramInstagramFacebook

Читать полностью…

Kommers.uz | Расмий канал

Қирғизистон жанубида Ўзбекистондан газ етказиб беришнинг камайиши туфайли чекловлар ўрнатилади. Аввалроқ Ўзбекистон энергетика вазирининг ўринбосари Шерзод Хўжаев мамлакат экспорт газини деярли тўлиқ тўхтатганини маълум қилганди

Батафсил — kommers.uz/28566

TelegramInstagramFacebook

Читать полностью…

Kommers.uz | Расмий канал

Ўзбекистонда шағал ишлаб чиқариш ҳажми ошди

Давлат статистика қўмитаси хабарига кўра, Ўзбекистонда 2022 йилнинг январь-октабрь ойларида жами йирик корхоналар томонидан 90,8 минг тонна шағал ишлаб чиқарилган.

Мазкур ишлаб чиқариш бўйича, 2021 йилнинг тегишли даврига нисбатан ўсиш суръати 168,9 фоизни ташкил этди.

Читать полностью…

Kommers.uz | Расмий канал

Ўзбекистон Марказий банки октябрь ойида қарийб 9 тонна олтин сотиб олиб, кетма-кет бешинчи ой юқори кўрсаткични қайд этган 2022 йил бошидан бери соф харидлар 37 тоннани ташкил этди

Батафсил — kommers.uz/28556

TelegramInstagramFacebook

Читать полностью…

Kommers.uz | Расмий канал

Глейзерлар оиласи «Манчестер Юнайтед»ни сотишини эълон қилди. Унга эса Amazon ва Facebook (Meta) каби йирик компаниялар харидорга айланган. Шунингдек, БАА ва Қатар шайхлари ҳам клубни сотиб олиш учун тайёрлиги маълум қилинди

Батафсил — kommers.uz/28549

TelegramInstagramFacebook

Читать полностью…

Kommers.uz | Расмий канал

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги нархлар бўйича таҳлил эълон қилди. Ноябрнинг 1-20 кунлари Ўзбекистонга 62,1 минг тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари импорт қилинган

Батафсил — kommers.uz/28540

TelegramInstagramFacebook

Читать полностью…

Kommers.uz | Расмий канал

Ўзбекистон ва Польша ўзаро товар айирбошлашнинг йиллик ўсиши 25-30 миллион долларни ташкил этиши маълум қилинди. 2022 йил охирига келиб бу кўрсаткич 130 млн долларгача ўсиши кутилмоқда, умумий товар айланмаси эса 300 млн доллардан ошиши мумкин

Батафсил — kommers.uz/28525

TelegramInstagramFacebook

Читать полностью…

Kommers.uz | Расмий канал

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази хабарига кўра, 2022 йил октябрь ойида кўчмас мулк олди-сотди шартномалари сони 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 4,3 фоизга ошган. Савдо ҳажмининг энг юқори ўсиш суръатлари Жиззахда кузатилган

Батафсил — kommers.uz/28519

TelegramInstagramFacebook

Читать полностью…

Kommers.uz | Расмий канал

«Тадбиркор виртуал офиси» орқали Давлат хокимияти органларига  юборилган мурожаатларни  кўриб чиқиш тартиби ва муддатларига риоя этилиши ўрганилганда тижорат банклари томонидан 30 га яқин мурожаатларни кўриб чиқиш тартиби ва муддатларига риоя этилмаганлиги аниқланиб тижорат банкларининг 10 дан ортиқ мансабдор шахсларига нисбатан  маъмурий баённомалар расмийлаштирилди

Батафсил — kommers.uz/28608

TelegramInstagramFacebook

Читать полностью…

Kommers.uz | Расмий канал

Ўзбекистонга энг кўп кофе Италиядан импорт қилинмоқда

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-октябрь ойларида Ўзбекистон хорижий давлатлардан қиймати 2,9 миллион долларига тенг бўлган 433 тонна кофе импорт қилган.

Импорт ҳажми 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 152 тоннага ошган.

2022 йилнинг 10 ойида энг Италиядан (107,5 тонна) кофе импорт қилинган. Ундан кейинги ўринлардан Россия (66,2 тонна), Бразилия (58,9 тонна) эгаллаб турибди.

Читать полностью…

Kommers.uz | Расмий канал

Шавкат Мирзиёев Навоийда Халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгаши сессиясида иштирок этмоқда. Маълум бўлишича, Карманада 35 млн долларлик калий нитрат ишлаб чиқариш лойиҳаси, Қизилтепада 10 млн долларлик қурилиш материаллари ишлаб чиқариш лойиҳаси ҳамда Томдида 70 млн долларлик фосфорит ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилмоқда. Шунингдек, Навоийда 140 млн долларлик саноат лойиҳаси ишга туширилади

Батафсил — kommers.uz/28601

TelegramInstagramFacebook

Читать полностью…

Kommers.uz | Расмий канал

Ўзбекистон картошкани асосан Покистондан импорт қилмоқда

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-октябрь ойларида Ўзбекистон 16 та давлатдан қиймати 65,9 млн долларга тенг бўлган 404,1 минг тонна картошка импорт қилган.

Картошка импорти 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 14,7 минг тоннага ошган.

Ўзбекистон 2022 йилнинг 10 ойида энг кўп картошка импорт қилган давлатлар Покистон (258,2 минг тонна), Қозоғистон (96,3 минг тонна), Қирғизистон (16,8 минг тонна), Россия (15 минг тонна) бўлиб турибди.

2022 йил январь-сентябрь ойларида Ўзбекистонда 2,6 млн тонна картошка етиштирилган.

Читать полностью…

Kommers.uz | Расмий канал

Давлат статистика қўмитаси 23 ноябрь ҳолати бўйича алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархларини эълон қилди

Батафсил — kommers.uz/28583

TelegramInstagramFacebook

Читать полностью…

Kommers.uz | Расмий канал

Глейзерлар оиласи «Манчестер Юнайтед»ни сотишини эълон қилганидан кейин харидорлар сони ортди. АҚШнинг йирик компаниялари ва араб мамлакатларидан сотиб олишга номзодлар пайдо бўлди

Батафсил — kommers.uz/28576

TelegramInstagramFacebook

Читать полностью…

Kommers.uz | Расмий канал

Ўзбекистонда 10 ичида ахборот ва алоқа соҳасида 2 мингдан ортиқ корхона ташкил этилди

Давлат статистика қўмитасига кўра, 2022 йилнинг январь-октабр ойларида ахборот ва алоқа соҳасида янги ташкил этилган корхоналар 2 167 та бор. 2018 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2,0 баробарга ошган.

Шунда сўнгги беш йилликда ушбу соҳада янги ташкил этилган корхоналарнинг сони қуйидаги кўринишда акс этган.

2018 йилда – 1 068 та

2019 йилда – 1 419 та

2020 йилда – 1 569 та

2021 йилда – 2 180 та

2022 йилда – 2 167 та

Читать полностью…

Kommers.uz | Расмий канал

Ўзбекистонда доллар курси кўтарилди

Ўзбекистонда доллар курси 7,78 сўмга юқорилаб, 11 230,39 сўмни ташкил этмоқда.

Марказий банк матбуот хизмати маълумотларига кўра, 1 АҚШ долларининг расмий курси 7,78 сўмга юқорилаб, 11 230,39 сўмни ташкил этган.1 евро курси 11 минг 700,94 сўмга ташкил этиб, 113,60 сўмга ошди. Шунингдек, 1 рубль 186,04 сўм этиб белгиланиб, 0,65 сўмга кўтарилди.

Маълумот учун, ушбу алмашув курслари 25 ноябрь кунидан амал қилади.

Читать полностью…

Kommers.uz | Расмий канал

«Аэрофлот» авиакомпанияси Москва-Фарғона-Москва йўналиши бўйича рейслар сонини кўпайтиради. Парвозлар ҳафтасига уч маротаба амалга оширилади

Батафсил — kommers.uz/28562

TelegramInstagramFacebook

Читать полностью…

Kommers.uz | Расмий канал

Фарғона вилояти ҳокимлиги биносида 50 кВт қувватли қуёш электр станцияси ишга туширилди. Ушбу станция ҳокимият биносининг электр энергиясига бўлган йиллик харажатини 72 млн сўмга камайтиришга хизмат қилади

Батафсил — kommers.uz/28558

TelegramInstagramFacebook

Читать полностью…

Kommers.uz | Расмий канал

Россия томонидан амалга оширилган ракета зарбалари оқибатида «Укрэнерго» қарийб 2 миллиард доллар зарар кўрган. Таққослаш учун, ушбу зарар компаниянинг 2021 йилги даромадидан 500 баробарга кўп

Батафсил — kommers.uz/28552

TelegramInstagramFacebook

Читать полностью…

Kommers.uz | Расмий канал

Қозоғистон картошка етиштириш ҳажмини 2022 йилда 4,7 млн тоннага етказди. Натижада мамлакат картошкани Ўзбекистонга ҳам етказиб беришга тайёрлиги маълум қилинди

Батафсил — kommers.uz/28543

TelegramInstagramFacebook

Читать полностью…

Kommers.uz | Расмий канал

Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари корхонаси биносида 50 кВт қувватли қуёш электр станцияси ишга туширилди. Станция корхона биносини кундуз куни тўлиқ электр энергияси билан таъминлайди

Батафсил — kommers.uz/28534

TelegramInstagramFacebook

Читать полностью…

Kommers.uz | Расмий канал

Ўзбекистон Франциядан 815 млн евродан ошиқ маблағлар эвазига 17 та Airbus А320neo ва А321neo ҳамда 5 та ATR 72−600 самолётларини сотиб олади. Шунингдек, иккита Airbus H145 вертолётини харид қилиш режалаштирилган. Келишувлар Ўзбекистон делегациясининг Парижга расмий ташрифи доирасида имзоланган. 

Батафсил — kommers.uz/28523

TelegramInstagramFacebook

Читать полностью…

Kommers.uz | Расмий канал

Ўзбекистонда доллар ва рубль курси яна кўтарилди

Ўзбекистонда доллар курси 13,70 сўмга юқорилаб, 11 222,61 сўмни ташкил этмоқда.

Марказий банк матбуот хизмати маълумотларига кўра, 1 АҚШ долларининг расмий курси 13,70 сўмга юқорилаб, 11 222,61 сўмни ташкил этган.1 евро курси 11 минг 587,34 сўмга ташкил этиб, 75,79 сўмга ошди. Шунингдек, 1 рубль 185,39 сўм этиб белгиланиб, 0,47 сўмга кўтарилди.

Маълумот учун, ушбу алмашув курслари 24 ноябрь кунидан амал қилади.

Читать полностью…
Подписаться на канал