kommersuz | Неотсортированное

Telegram-канал kommersuz - Kommers.uz | Расмий канал

8456

Kommers.uz — иқтисодиёт, молия, бизнес ва технологиялар ҳақидаги Ўзбекистон ва жаҳон янгиликларини тезкор, аниқ ва холис етказиб берувчи онлайн нашр. Реклама бўйича: +998 99 791 91 30

Подписаться на канал

Kommers.uz | Расмий канал

АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) орқали қиймати 410 минг долларга тенг бўлган 131 тонна озиқ-овқат ёрдамини Ўзбекистонга етказиб берди. Келтирилган юк тўйимли сабзавотлар ва дуккаклилар аралашмасидан иборат бўлиб, соғлиқни сақлаш ҳамда ижтимоий ҳимоя муассасалари ва ёрдамга муҳтож оилаларга тарқатилади

Батафсил — kommers.uz/28513

TelegramInstagramFacebook

Читать полностью…

Kommers.uz | Расмий канал

Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистон экспортидаги топ-10 давлатларни маълум қилди. Рўйхатда Россия етакчилик қилмоқда

Батафсил — kommers.uz/28510

TelegramInstagramFacebook

Читать полностью…

Kommers.uz | Расмий канал

FTX банкрот бўлишидан кейин Genesis жар ёққасига келиб қолди. Компания уни миллиард долларга яқин кредит билан таъминлайдиган инвесторларни жалб қилишга фаол ҳаракат қилмоқда. Агар инвесторлар топилмаса, Genesis банкрот бўлиши мумкин

Батафсил — kommers.uz/28495

TelegramInstagramFacebook

Читать полностью…

Kommers.uz | Расмий канал

Қозоғистон бош вазири ўринбосари, савдо ва интеграция вазири Серик Жумангарин айтишича, мамлакат картошка ҳамда сабзини марказлашган тарзда Ўзбекистонга сотиб, кейинчалик уни қайта сотиб олишни режалаштирмоқда

Батафсил — kommers.uz/28504

TelegramInstagramFacebook

Читать полностью…

Kommers.uz | Расмий канал

Елисей саройида икки давлат раҳбарлари Ўзбекистон ва Франция ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш масалаларини атрофлича кўриб чиқдилар ва муносабатларни юксак даражадаги кенг қамровли шерикликка олиб чиқишга келишиб олдилар. Савдо-иқтисодий ва инвестицион ҳамкорликни ривожлантириш, жумладан, товар айирбошлаш ҳажмини, илғор технологияларни жалб қилган ҳолда қўшма лойиҳа ва дастурларни кўпайтириш муҳимлиги алоҳида таъкидланди.

Батафсил — kommers.uz/28492

TelegramInstagramFacebook

Читать полностью…

Kommers.uz | Расмий канал

Ўзбекистонда доллар ва рубль курси кўтарилди

Ўзбекистонда доллар курси 6,24 сўмга кўтарилиб, 11 208,91 сўмни ташкил этмоқда.

Марказий банк матбуот хизмати маълумотларига кўра, 1 АҚШ долларининг расмий курси 624 сўмга юқорилаб, 11 208,91 сўмни ташкил этган.1 евро курси 11 минг 511,55 сўмга ташкил этиб, 54,58 сўмга кўтарилди. Шунингдек, 1 рубль 184,92 сўм этиб белгиланиб, 026 сўмга юқорилади.

Маълумот учун, ушбу алмашув курслари 23 ноябрь кунидан амал қилади.

Читать полностью…

Kommers.uz | Расмий канал

Ўзбекистонда 10 ойда енгил автомобиллар импорти қарийб 4 мингтага ошди

Ўзбекистонда 2022 йилнинг январь-октябрь ойларида енгил автомобиллар импорти қарийб 4 мингтага ошди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Маълумотларга кўра, 2022 йилнинг январь-октябрь ойларида Ўзбекистон 27 та хорижий давлатлардан қиймати 635,7 миллион АҚШ долларига тенг бўлган 25 минг 048 та енгил автомобил импорт қилган.

Енгил автомобиллар импорти 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 3 минг 896 тага ошган.

Читать полностью…

Kommers.uz | Расмий канал

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида Давлат молиявий назорати инспекцияси томонидан 2022 йилнинг 9 ойи давомида ўтказилган назорат тадбирлари натижаси тўғрисида маълумот берилди. Унда 2022 йилнинг 9 ойида 704,9 миллиард сўмлик бюджет маблағлари ноқонуний ва мақсадсиз сарфлангани маълум қилинди

Батафсил — kommers.uz/28477

TelegramInstagramFacebook

Читать полностью…

Kommers.uz | Расмий канал

Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистон импортидаги топ-10 давлатларни маълум қилди. Рўйхатда Хитой етакчилик қилмоқда

Батафсил — kommers.uz/28470

TelegramInstagramFacebook

Читать полностью…

Kommers.uz | Расмий канал

Шавкат Мирзиёев Париж шаҳрида ушбу мамлакатнинг етакчи компаниялари ва молиявий тузилмалари раҳбарлари билан учрашув ўтказди. Ўзбекистон франциялик тадбиркорларни ишлаб чиқариш учун зарур инфратузилма билан таъминлаш, имтиёзлар ва кафолатланган харидлар кўринишида қўллаб-қувватлаш ва бошқа кўмак чораларини тақдим этишга тайёр экани таъкидланди

Батафсил — kommers.uz/28461

TelegramInstagramFacebook

Читать полностью…

Kommers.uz | Расмий канал

Туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов Германия туристик ассоциясияси президенти билан учрашувда бир қатор лойиҳаларни йўлга қўйилиши бўйича музокара ўтказди. Лойиҳага кўра, Германиядан Самарқанд шаҳрига тўғридан-тўғри чартер рейсларни йўлга қўйилиши мумкин

Батафсил — kommers.uz/28454

TelegramInstagramFacebook

Читать полностью…

Kommers.uz | Расмий канал

Ўзбекистонда доллар ва рубль курси пасайди

Ўзбекистонда доллар курси 8,97 сўмга пастлаб, 11 202,67 сўмни ташкил этмоқда.

Марказий банк матбуот хизмати маълумотларига кўра, 1 АҚШ долларининг расмий курси 8,97 сўмга пастлаб, 11 202,67 сўмни ташкил этган.1 евро курси 11 минг 456,97 сўмга ташкил этиб, 182,96 сўмга пастлади. Шунингдек, 1 рубль 184,66 сўм этиб белгиланиб, 1,07 сўмга тушди.

Маълумот учун, ушбу алмашув курслари 22 ноябрь кунидан амал қилади.

Читать полностью…

Kommers.uz | Расмий канал

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги 21 ноябрь ҳолати бўйича алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархларини эълон қилди

Батафсил — kommers.uz/28430

TelegramInstagramFacebook

Читать полностью…

Kommers.uz | Расмий канал

Хурмо экспорти 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда яхшиланганини кўриш мумкин. Сўнгги 10 ой давомида мева-сабзавотларнинг қиймат бўйича асосий қисми Россияга тўғри келди

Батафсил — kommers.uz/28436

TelegramInstagramFacebook

Читать полностью…

Kommers.uz | Расмий канал

Twitter’нинг янги раҳбари Илон Маск душанба куни компаниянинг сотув ва шериклик билан шуғулланувчи бир қатор ходимларини ишдан бўшатишни режалаштирган. Аввалроқ у компаниянинг турли бўлимида ходимларни ишдан бўшатган ва қолганларга иш соатини ошириш бўйича ультиматум қўйганди

Батафсил — kommers.uz/28432

TelegramInstagramFacebook

Читать полностью…

Kommers.uz | Расмий канал

Қайси ҳудуд мева ва сабзавотлар экспортида етакчи экани маълум бўлди

Давлат статистика қўмитаси маълум қилишича, 2022 йилнинг январь-октябрь ойларида хорижга Фарғона (261,1 минг тонна) ва Тошкент вилояти (184,7 минг тонна) энг кўп мева ва сабзавотлар экспорт қилган.

Самарқанд вилояти 162,2 минг тонна ва Сурхондарё вилояти 134,7 минг тонна маҳсулотни чет элга етказиб берган бўлса, Хоразм вилояти 132,3 минг тонна мева-сабзавотни четга сотган.

Шунингдек, бу кўрсаткич Наманган вилоятида 123 минг тонна, Андижон вилоятида 98,2 минг тонна, Тошкент шаҳри 81 минг тонна, Жиззахда 69,4 минг тонна, Бухорода 63,5 минг тоннага етган.

Нисбатан камроқ экспорт қилган ҳудудлар эса Қашқадарё (43,1 минг тонна), Сирдарё (41,1 минг тонна), Қорақалпоғистон Республикаси (21,3 минг тонна), Навоий (9,8 тонна) экани айтилган.

Читать полностью…

Kommers.uz | Расмий канал

23 ноябрдан бошлаб янги экспресс автобуслари ТТЗ —«Машинасозлар» метро бекати йўналиши бўйича қатновларни амалга оширади

Батафсил — kommers.uz/28507

TelegramInstagramFacebook

Читать полностью…

Kommers.uz | Расмий канал

Саудия Арабистони терма жамоаси ЖЧ-2022 гуруҳ босқичининг дастлабки турида сенсация қайд этиб, Аргентина устидан ғалаба қозонди. Натижада терма жамоанинги ҳар бир футболчиси 2,5 млн евродан мукофот пули олгани маълум бўлди

Батафсил — kommers.uz/28501

TelegramInstagramFacebook

Читать полностью…

Kommers.uz | Расмий канал

Ўзбекистондаги 70 фоиздан ортиқ ер майдонлари деградацияга учраган бўлиб, ҳар йили 830 млн долларлик йўқотишлар кузатилмоқда. Хусусан, энг кўп шўрланган ерлар Қорақалпоғистонда (90-95 фоизни), Бухорода (96 фоизни) ва Хоразм воҳасида (95-100 фоизни) ташкил этади

Батафсил — kommers.uz/28498

TelegramInstagramFacebook

Читать полностью…

Kommers.uz | Расмий канал

Маск Тwitter ходимларининг иш фаолияти учун тўланадиган нафақалар, шунингдек, соғлиқни сақлаш, ўқитиш, уй интернети ва болалар боғчалари учун имтиёзларни вақтинча бекор қилди. Таъкидланишича, компаниянинг молиявий аҳволи яхшиланганда имтиёзлар тикланиши мумкин

Батафсил — kommers.uz/28487

TelegramInstagramFacebook

Читать полностью…

Kommers.uz | Расмий канал

Вьетнамнинг «Mareven Food Holdings» халқаро компаниялар гуруҳи 2023-2032 йилларда Ўзбекистонда «Роллтон», «Big Bon» брендлари остидаги маҳсулотлар ва ичимликлар ишлаб чиқариш бўйича қиймати 125 миллион долларлик йирик мажмуани қуриш лойиҳасининг тақдимотини ўтказди

Батафсил — kommers.uz/28483

TelegramInstagramFacebook

Читать полностью…

Kommers.uz | Расмий канал

Биржада 14-20 ноябрь кунлари умумий қиймати 2,4 трлн сўмлик товарлар сотилган. Биржа савдоларида шакар нархлари тушди. Шунингдек 1 ҳафта мобайнида 5,6 млрд сўмлик авторақамлар сотилди

Батафсил — kommers.uz/28481

TelegramInstagramFacebook

Читать полностью…

Kommers.uz | Расмий канал

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-октябрь ойларида Ўзбекистон 27 та хорижий давлатдан енгил автомобиллар импорт қилди

Батафсил — kommers.uz/28474

TelegramInstagramFacebook

Читать полностью…

Kommers.uz | Расмий канал

Президентининг 2022 йил 2 февралдаги «Тошкент шаҳар жамоат транспорти тизимини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-111-сонли қарорига мувофиқ, 2022 йилда 10 та марказий кўчаларда давлат-хусусий шериклик асосида автомобилларнинг автоматлаштирилган йўл бўйи пуллик тўхташ жойларини ташкил этиш белгиланган

Батафсил — kommers.uz/28464

TelegramInstagramFacebook

Читать полностью…

Kommers.uz | Расмий канал

Учрашувда Ўзбекистон ва Франция тараққиёт агентлиги ўртасида қишлоқ хўжалиги, энергетика, «яшил» иқтисодиёт, шаҳарларни ривожлантириш, сув таъминоти, банк-молия ва транспорт соҳаларида аниқ лойиҳаларни амалга оширишни назарда тутадиган умумий қиймати 1 миллиард евродан ортиқ бўлган 2025 йилгача стратегик ҳамкорлик дастурини имзолаш маросими бўлиб ўтди

Батафсил — kommers.uz/28458

TelegramInstagramFacebook

Читать полностью…

Kommers.uz | Расмий канал

Ўзбекистоннинг давлат ташқи қарзи 2021 йил бошида 39,0 фоиздан 2022 йилнинг 1 июль ҳолатига 35,1 фоизгача пасайди. Халқаро валюта жамғармасининг мамлакатлар иқтисодиётига бағишланган ҳисоботига кўра, Ўзбекистоннинг давлат қарзи бугунги кунда «мўътадил» даражада ҳисобланади

Батафсил — kommers.uz/28448

TelegramInstagramFacebook

Читать полностью…

Kommers.uz | Расмий канал

Хитойга газ қувури орқали газ етказиб берувчи давлатлар орасида Туркманистон биринчи ўринни эгаллаган бўлса, Ўзбекистон 5-ўриндан жой олди

Батафсил — kommers.uz/28444

TelegramInstagramFacebook

Читать полностью…

Kommers.uz | Расмий канал

Фуқароларнинг банклардаги омонатларини кафолатлаш фонди Кузатув кенгашининг қарорига асосан 21 ноябрдан бошлаб «Туркистонбанк» омонатчилари бўлган жисмоний шахслар омонатга жойлаштирган маблағлари юзасидан агент-банк сифатида танланган «Қишлоқ қурилиш банк»ка мурожаат этишлари мумкин

Батафсил — kommers.uz/28441

TelegramInstagramFacebook

Читать полностью…

Kommers.uz | Расмий канал

Telegram раҳбари Павел Дуров эълон қилган аукционда айрим номлар млн доллар миқдорида сотилган. Кўпгина қимматбаҳо номлар бир хил одамлар томонидан харид қилинган. Харидорлар чексиз миқдорда номларни битта аккаунтга бирлаштира олади

Батафсил — kommers.uz/28434

TelegramInstagramFacebook

Читать полностью…

Kommers.uz | Расмий канал

Ўзбекистонда 10 ойда трансформатор ишлаб чиқариш камайди

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йил январь-октябрь ойларида республикамизда жами 3 557 дона трансформатор ишлаб чиқарилган.

Ўзбекистонда трансформатор ишлаб чиқариш ҳажми 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 26,4 фоизга камайган.

Сўнгги  йилларда ишлаб чиқарилган трансформаторлар сони:

— 2020 йил январь-октябрь – 4 778 дона

— 2021 йил январь-октябрь – 4 832 дона

— 2022 йил январь-октябрь – 3 557 дона

Читать полностью…
Подписаться на канал