Оталар ҳақида китоб
Жалолхон Умаровни "Асл оталар китоби" бўлажак оталар, ёш оталар ва фарзанд тарбиясида адашмасликни олдига мақсад қилиб қўйган қайноқ қалбли инсонлар учун.
Ота ҳар доим ҳам сизни яхши кўришини, сиз билан фахрланишини айтмаслиги мумкин лекин сизни энг кўп яхши кўргувчи, кўпроқ фахрлангувчи инсон бу ота.
Китобингни ўқи, дарсингни қилдингми иплос, одам бўмайсан қабилидаги тарбия йўлини танлаганларга муаллиф намуна методини таклиф қилган (бу методни Ибука ҳам таклиф қилган). Яъни, бирор машғулотни болага ўргатмоқчи бўлсангиз аввал ўзингиз намуна бўлинг, кейин болани қизиқтиринг.
Касбга йўналтиришда ота-оналар болага келажакда ким бўлиши, касблар ҳақида қизиқарли маълумотлар билан бўлишиб секин аста фарзандига йўналиши бериши керак. Ёшликдан келажакдаги қизиқиши, касблар ҳақида фикрлар тинглаб улғайган бола касб танлашда қийналмайди.
Каналга уланиш👉@kitobxorr
Бир йил олдинги 1-май воқеаси эсингиздами: Сардоба воқеаси. Бугун Сардобага пресс тур ташкил қилиниб бир гуруҳ блогерлар ташриф буюрди. Менам шеттаман, келораслар😁
@kitobxorr
No sex
#ЛГБТнитарғибқиляптииплосдебсипиргиникўтарибкўчагаюгурибчиқмаяна
Асексуал бу-жинссизлик бўлиб кўпчилик бу ҳолатни паталогия ҳисоблаши мумкин. Патрик Дж. Холл шу китобида жинсий ҳаётга қизиқмайдиганларни янги дунёнинг қаҳрамонлари сифатида тан олган. Ўсмирлик даврида кўпроқ ўғил боллар миникругида шунақа тема кетади: ўпмадингми, қучоқладингми ҳеч бўмаса, ээээ ўлеее латта) анави латта деб тан олинган бола қимаган иши учун ҳижолатда қолади, шу ишни қиганлар эса бурни кўтарилиб Илон Маскни аёғ учида кўрсатворади. Уддалаганда у.
Агар инсон интим майлини ўзи мажбурий равишда бўғса бу психикасига ва физиолигиясига жиддий таъсир кўрсатади. Асексуалларда эса интим муносабатларга қизиқиш йўқлиги бу табиий туғма жараён. Шунчаки қизиқмайди, ўйламайди. Уни ўрнига бошқа фойдали илм билан, машғулотлар билан шуғилланади.
Асексуаллар ҳозирги тартибсиз жинсий алоқага киришувчилар ичида яшаб нормал ҳаётни кейинги авлодга сақлаб қолувчи қахрамонлар деса ҳам бўлади. Асексуаллар ҳам бахтли оила қуради, фарзандлари бор, жинсий алоқа билан шуғилланади, (тартибли, ҳиёнатга ўрин бўлмаган чиройли оила қуради) ва бу паталогия эмас. Бу каби оила қурувчилар ўзи кабиларни топмагунча, миясида нимадир чиқ этмагунча қидириб топгач бахтли ҳаёт кечиради.
Асексуаллар туфайли туғилиш камайиб инсоният қирилиб кетади деган фикр ҳам абсурддан бошқа нарса эмас.
Китоб дизайнига гап йўқ.
https://www.instagram.com/p/COFO5s5A3S9/?igshid=18no4rpuap5zp
Китобни электрон вариантини сўрашга уялаётган уялчанглар шу ерга ўтиб оловрилар😁
Каналга уланиш👉@kitobxorr
Darhaqiqat, jinsiy aloqa qilishdan bosh tortish sizning sog'lig'ingizga yoki psixikangizga faqat bitta holatda zarar etkazishi mumkin - agar tanangiz buni talab qilsa va siz buni rad qilsangiz.
P. S/ hozir shu kitob mutolaasi bir muncha yaxshi ketyapti, maroqli mutolaa, bizda umuman gapirilmaydigan mavzu erkin yoritilgan. Gapirilmaydigan mavzu haqida yozsam mazza qivoramanda o‘ziyam😁
SHu yerga o‘tib turinglar, batafsil ma'lumot beraman⤵️@kitobxorr_iq
Бизнес марафон ҳақида
Бугун бордим кузатдим, бошланиши анча зерикарли, кейин қизиқарли бўлди. Бизда шундай каллалар борки умуман ишлатилмаган, сотсанг анча қимматга кетади. Шу каллардан кўпи чиқиб савол берди, акаларниям роса энсаси қотиб бляя Гулистонликларни онги деградацияга учраганми демаган бўлса бўлди.
Савол беринглар деган жойда микрофонни олиб шеър айтганлар ҳам бўлди. Шеърни орасида учта савол ҳам берворди, спикерлар ҳам шокда бундай калла соҳиби бул жерде нма қибжатир деб бир бирига қараб қўйди.
Ғаройиб саволларга приколний жавоблар беришганида вашее мазза қилиб кулибман.
Тадбир яхши ташкиллаштирилган, савол-жавоб қисмида анча кўпроқ маълумот олдим.
@kitobxorr
Одатда мен туғилган кунимда ҳар доим совға кутаман. Туғилган кунимда совға улашиш ҳаёлимга умуман келмаган. Ўйлаб ҳам кўрмагандим. Вилоят хокими ҳар йилги туғилган кунида Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига совға улашишни ўзлари учун қадрият сифатида танлаган экан.
Яхшиликлар,
Яхши амаллар,
Яхши инсонлар кўпаяверсин
Book.uz янги нашрдан чиққан китобни совға қилиб юборишибди. Совға учун Book.uz'га раҳмат. Амалга ошираётган эҳсонларини ўзи қабул қилсин) @kitobxorr
Читать полностью…Гулистонда Бизнес марафон
👨🏫Ёшлар ишлари агентлигининг республика бўйлаб ўтказаётган "Бизнес марафон" лойиҳасидан хабарингиз бор. Лойиҳа шу вақтгача бир қанча ҳудудларда бўлиб ёшларга бизнес юритиш ҳақидаги билимларни улашди.
"13-апрель куни ўтказилаётган видеоселектор йиғилишида Президентимиз ушбу лойиҳадаги асосий спикерлар - Ҳасан ака ва Ҳусан ака Мамасаидовларни ёшларга бизнесга оид билимларни бепул тарқатаётганини эътироф этган.
❗️Лойиҳа эндиликда 22 апрель - Гулистон шаҳрида жойлашган Мусиқали Драма театрида соат 14:00да бўлиб ўтади. Лойиҳада қатнашинг, фаол бўлинг. Иштирок этиш мутлақо бепул.
Ўзим шахсан қатнашиб, Темурбек Адҳамов, Фируз ака Аллаев, Ҳасан ака ва Ҳусан ака Мамасаидовлар билан суҳбатлашиш ниятим бор.
Рўйхатдан ўтинг: @biznesmarafon_bot
Каналга уланиш👉@kitobxorr
#mutflim
Kitoblar dunyosi haqida mo‘jazgina multfilm! Albatta farzandlaringiz yoxud uka-singlingiz bilan tomosha qiling!
📚@hudhudbooks - dunyoni kitoblar qutqaradi...
Оломон бўлма
Кеча Ислом Али укам жамоаси билан Олий мажлисга яқин жойда эвакувторга ласеттини чиқариб "Ифора" номли янги сериални сёмка қилаётганда, бир ака узоқдан кўриб "рамазон ойида яхшимас, радарга олишвотти, 10мингсимга зор қоган жойинг борми" деб видео олиб каналларда тарқатибдилар. Кейин коментда муслим акахонларимиз ҳеч нимани тушунмай харомдан олиб, дўзохга ташаб куйдириб, бир пастда жаназасини ўқиб ташашибди. Нега бундай бўляпти, балки бошқа воқеа бўлётгандир деб анализ-синтез қилиш йўқ, гуриллатиб сўкиб хорамига чиқариш эса осон. Ким қаерга тушиши, ким қанақа эканлигигача ҳам қарор қабул қилиб реакция билдиришдан олдин бош суяги ичида жойлашган бир кг дан оғирроқ бўлган мияни ишлатиб кўрайлик. Агар қуриб кетмаган бўлса. Савол беришни ўрганайлик. Қўй бўлиб ким қаерга еталаса марааб кетавермасдан.
P. S) Шу даражада ақллики қоидани бузишни оқибатлари ҳақида ўйламай, терпила хорами деб қўлга таёқ олиб югуради. Жунгли система.
@kitobxorr
Кеча хабар берганим Гулистон шахридаги "Шахмат фестивали" бугун бўлиб ўтибди. Шахмат ўйнашни билганимда борардим, тадбир юқори кайфиятда уч соат давом этибди. Қойил.
Батафсил:👉https://lnk.pw/blnw
Тизимли равишда таълим олиш ҳақида
Ҳозир ўқиётганим Эрик Бернни китобида бирор бир касбни эгалламоқни қасд қилганлар, шу касбни мукаммал атрофлича ўрганмаса кўплаб кўнгилсизликларга йўлиқиши ҳақида яхши фикрлар келтирилган. Айтайлик сиз психолог бўлмоқчисиз, фақатгина мотивацион, лидерликка тарғиб қилувчи китоблар билан бу мақомга эришишни орзу ҳам қилманг. Малакали психолог бўлиш учун инсонларда кечадиган физиологик, гормоналъний ўзгаришларни чуқур билишингиз (шу мавзуга оид: Бахт гормонлари китобини тавсия қиламан) қайси гормон ажралиб чиқишини кўпайиши инсон ҳиссиёти, физиологик жараёнларига қандай таъсир қилишини билмай туриб муаммони ҳал қилиш даргумон. Шундай муаммолар бўладики сиқилманг, ўтиб кетади, шукр қилинг деб тасалли беришлар проста безтолк. Сиқилиш, тушкунликка тушиш кортизол гормони таъсирида (адашмасам шундай эди) юзага келишини ва бу жараённи ҳам фойдали жиҳатлари борлигини англаб туриб ечим излаш бирмунча осон кечади. Бирор соҳага қизиқиш пайдо бўлдими, ҳаккага ўхшаб у ердан бу ерга сакрайвермай тизимли ўрганишга ҳаракат қилинг!
Сиз қайси соҳа вакили/вакиласисиз?
Каналга уланиш👉@kitobxorr
Ифторликка тайёргарлик пайтидаги суҳбатдан:
-складдан битта картошка обкеберинг, иккита пиёзни арчворинг, пиёлани дастурхонга қўйворинг
-ҳозирдан иш буюряпсанми
-йўқ, ҳамжиҳатликда ишламоқчиман сиз билан.
-юр унда огородни чопиб, молхонани тозалаймиз.
-бўпти, керакмассс😏
@kitobxorr
Тошбақа тезлида секин имиллаб инстаграмдаги обуначиларимиз сони 400дан ошибди. Ҳайрли бўлсин.
P. S) тик токда ҳам аккоунт очиб ўзим билган бирор фойдали билимларни улашиш фикри пайдо бўлди. Манфаатли қилсин.
instagram.com/kitobxorr
Танлов муддати бироз чўзилди.
18-апрел 23:59гача Элжернон учун гуллар китобига олинган видеога ютюбда изоҳ ёзиб Ж. Жовлиевни "Қўрқма", Ж. Остинни "Андиша ва Ғурур", Сафарлини "Қайтганимда уйда бўлмасанг, ўзингдан кўр" китобларини ютиб олишингиз мумкин.
Бундан ташқари, ёқимли пахта, алқов, олқишларга бой, фикр мулоҳазалари ўзгача изоҳ эгасига @goldenbooks_uz "Элжернон учун гуллар" китобини совға қиламан деб қасам ичган😂
Шошилинглар.
https://youtu.be/A8_oGaqbU3g
@kitobxorr
2020-йил 1-май санаси ёдингиздами? Кўпчиликни қалбида ўчмас из қолдирган, тинч ва осуда ҳаёт кечираётган халқни тўзитган Сардоба сув тошқини юз берганига ҳам бир йил тўлиш арафасида. Бугун бир йил давомида тошқиндан кейин амалга оширилган ишларни кўриш мақсадида Сардоба, Мирзаобод ва Оқолтинга Пресс тур ташкил қилинди ва унда мен ҳам қатнашдим.
Кўп қаватли чиройли уйлар, маданият маркази, болалар оромгоҳлари чиройли қад ростлаган. Ҳар бир подезда 4тадан хонадон бор экан, лекин 5та эшик. 5-эшикни қизиқиб очтириб кўргандик кетмон, лапотка қўйамиз бу ерга дейишди(омборхона экан). Кетмонларга акфали янги ремонт қилинган хона, кетмонлага ҳавас кетди лекин😁
Сув, газ, свет ҳамма шароит мавжуд хонадонларга ҳам кириб кўрдик. Шинамгина, энг муҳими уй эгалари ҳурсанд. Опоғдадалар бир йил олдин тушимизда ҳам йўқ эди, уйсиз, жойсиз қолгандик деб ҳозирги шароитдан ҳурсанд бўлиб ўтиришибди.
"Нурли келажак" маҳалласида иссиқхоналар ишга туширилиб, қулупнай етиштирилмоқда ва кўп қаватли уйларда истиқомат қилувчи аҳоли шу иссиқхоналарда ишлаб келмоқда экан.
Ёрбек исмли косиб ака, косибчилик касбини мукаммал ўрганиб 60кишини иш билан таъминлаб, кўркам фабрикани юргизвориптилар. Ана сенга мотивация.
Аҳоли рози, ҳурсанд, дуода. Биз ҳам ҳурсанд бўлдик. Бир иккита ташкилот, фирмалар блогерлар келди деса аждарходан қўрққандей ичкарига киргизмади, чота нито булар деб индамай қайтовирдик.
Пресс турда кўп блогерлар билан танишдим. Мен ўйлаганимдан анча кўп экан. Менга ёқди. Ташкилотчиларга, таклиф қилганларга раҳмат)
Каналга уланиш👉@kitobxorr
Омма кўнгилхушлиги учун яшаш, сигир гўнги ейиш ва уни видeога олиш бу ёқимсиз. Ҳа, ушбу видеони ижтимоий тармоқларда ёки Ютюбдаги каналингизда томоша қилганларни ҳайратда қолдирасиз. Ҳатто бундан яхши пул ишлашингиз мумкин. Аммо бунинг эвазига сиз ўз ҳаётингиздаги руҳий бўшлиқ ва умидсизликдан бошқа ҳеч нарса олмайсиз. Чунки ички бахт ҳиссини сотиб олиш мумкин эмас.
Аскетизм китобидан
@kitobxorr
Боя битта братишка билан бўган воқеа:
-қайсинда ўқийсан
-биринчи курс психология, ўзизчи ака?
Ўртоғим:-биз сени аждодларинг бўламиз, устозинг 4курслармиз!!!
(шу гапига думалаб кулай десанг бўмайди обрў тушиб кетади. Мазза қилиб куламан деганингда қисиб туриш ҳам қийин экан😏) @kitobxorr
Энг оғир кунинг қайси?
Сен учун энг оғир кун қайси?
Уйингда свет/газ/сув ўчган пайтларми?
Кийиминг бироз эскириб, урфдан қолиб, ҳамма кўрганими?
Саёҳатларга боролмаслигингми?
Йўлкирага пул тополмай манзилингга пиёда борганингми?
Ишингдан айрилиб қолганингми?
Хотининг/эрингни кинояли пичинг гапларига жавоб қайтаролмаслигингдир балки?
Уйингни томи қўшниникидан пастроқ бўб қолганими?
Дастурхонингда колбаса, грилл йўқлигими?
Энг оғир кун қайси? Ҳаётга келибдики ҳеч қайси орзусига эришмаган инсонларни орзусида, тушида яшаб туриб нолишинг бу сени энг катта бахтсизлигингдир.
Видеода ҳеч қайси орзуси амалга ошмаган, лекин умиди фарзандларидан бўлган онани кўриб ҳулоса чиқар. Нолима.
https://www.youtube.com/watch?v=BBro4x3uKFI&t=273s
@kitobxorr
Япония зилзиладан сақланиш учун ҳавода муаллақ турувчи бинолар проекти устида изланиш бошлабди.
Эътибор берманглар, зато бизни ота боболаримиз юлдуз санаган пайт, уларни ота бобоси бурнини оқизиб юрган. @kitobxorr
#loyiha
#Ramazon_tuhfasi
#2_tur
DIQQAT!!!🤩🗣
DIQQAT!!!🤩🗣
DIQQAT!!!🤩🗣
@iBook_uz kitoblar do‘koni hamda @Muhammad_Amin_library kanal ma'muriyati tomonidan AJOYIB YANGILIK!!!
Endilikda siz o‘zingiz o‘qigan sevimli kitoblaringizga ishlagan kreativ videolar orqali jahon va o‘zbek adabiyotining sara asarlariga ega bo‘lishingiz mumkin.
Shartlari quyidagicha:
1. ✅ @iBook_uz
@MuhammadAmin_l1brary
kanallariga a’zo bo‘lasiz
2. ✅ Tanlovda ishtirok etish uchun @Muhammad_Amin_library da ro'yxatdan o'tasiz.
Siz yuborgan videolar @iBook_uz kanalida e’lon qilib boriladi. Eng ko‘p muhokama va 👍 larga ega bo‘lgan 5 ta video muallifi ajoyib kitoblar bilan taqdirlanadi.
🏆GʻOLIBLARGA QUYIDAGI ASARLAR TAQDIM ETILADI:
1. "Ibtido" Den Braun
2. "Rasululloh sollallohu alayhi vasallam Ramazonda" Faysal ibn Ali Badoniy
3. "To'ydan keyin ham muhabbat bo‘lsin" Sema Marashli
4. "Morrining seshanba darslari" Mich Elbom
5. "Omma psixologiyasi" Gustav Lebon
Tanlov natijalari 30.04.2021 da e’lon qilinadi!!!
Telegram | Instagram
Sirdaryo viloyatida 5 ta oilaviy mehmon uyi va 2 ta hostel o‘z faoliyatini boshladi
https://uzbektourism.uz/news/view?id=1706
В Сырдарьинской области открылись 5 новых семейных гостевых домов и 2 хостела
https://uzbektourism.uz/ru/news/view?id=1706
5 new family guest houses and 2 hostels opened in Syrdarya region
https://uzbektourism.uz/en/news/view?id=1706
🇺🇿 Rasmiy sahifalarimizni kuzatib boring:
Rasmiy|Telegram|Facebook|Instagram|YouTube
Танлов ғолиблари 36нафар номзод орасидан аниқлаб олинди. Барча иштирокчиларга раҳмат, китоб ўқиб кўзингиз толиқмасин. Ғолиблар алоқага чиқса китобларни етказиб беришни бошлаймиз.
P. S/ Элиза Шарипова исмли ғолибамизни орзуларини @goldenbooks_uz амалга оширадиган бўлди. "Элжернон учун гуллар" китобини ютиб олдилар.
Танлов ҳақидаги фикрларингизни ёзиб қолдиришингиз мумкин!
@kitobxorr
Мениям Aмерика йўқ қилиш учун туну кун ҳаракат қилмоқда
Каналимни ўтган сафар американи босими билан ўчирворгандим. Ҳар бир постимда ёзган кесатиқ, пичинг аралаш гапларимни туну кун кузатиб аҳири мақсадларига эришишганди. Чунки ман башарасини очаётган ташкилотлар оддий ташкилотлармас. Кейин мен Америка ва Россияни фош қилиш учун каналимни қайтадан очдим. Ҳозир Америка яна ҳавотирга тушиб тинимсиз мени куну кузатяпти.
#капкаттаодамнигапиниқара
#йиғиштирмайнавозчиликни #американисенданбошқаташвишийўқми
@kitobxorr
2021 йил 17 апрель ҳолатида Ўзбекистон аҳолиси сони 34 770 000 тага етибди. Ундан 17 485 839 таси эркаклар бўлса, 17 284 173таси аёллардир.
Яъни Ўзбекистонда эркаклар сони аёллардан 201 000тага кўпроқ экан.
Сен ҳалиям оғзингни кўпиртириб битта эркакка учта хотин тўғри келади деб юрибсанми😁
@kitobxorr
Ҳeч ким ҳeч қачон атомни ёки элeктрни кўрмаган, аммо бу бизни табиат кучлари мавжудлигига шубҳа қилишимизга олиб кeлмайди, уларсиз физик оламни англаб бўлмайди.
Эрик Берн
@kitobxorr
Нега ривожлманмаймиз, нега бизни давлат ҳалиям орқада, нега ҳалиям қолоқмиз ааааа уууу деб ҳайқиргичлар нега ривожланмамайман, нега ҳалиям орқадаман, нега фикрлашим қолоқ, омилигимни сабаби не деб ўз ўзига савол берса менимча тезроқ ривожланиб кетамиз😌
@kitobxorr
Баъзи муаммолар ҳақида
#кесатиқпост #вапшетарбиясибузилибкетвотти #тўғримаънодақабулқивомаяна
Кўпчилик ижтимоий муаммолар ҳақида ҳеч нарса билмай туриб тизимдаги муаммолар ҳақида оғзидан кўпигини сачратиб гапирадику, мен ҳам гапирсам шолпиллаб қомасаа.
Биздаги таълим тизимида асосий муаммолар ҳақида ёзадиган бўлсам, биринчиси таълим ва тарбияни тўлиғича ота-она беришида деб биламан. Бечара ота-оналар қийналиб болани туғиб катта қилиб, яна таълим тарбия ҳам бериши керак. Боғчапалар вапше ишламайди, уларни ўрнига ҳам ота-оналар тарбия беради. Бола туғилганидан меҳр-муҳаббат, эътиборни ҳис қилиб мияси гандираклаб сармаст бўлиб юради. Боғчапаларни сўкиб, бошингга гаршок кийдирвораман нахх** деб ширин сўзини изхор қилувчи ота-оналар юз фоиз ҳақ.
Мактаб ёшига етса ҳам бояги бечора ота-оналар захмат чекиб фарзандларига тарбия бериб, яна ўзларини юмушларига ҳам улгуради. Ўқитувчилар қуруқ ойликни олиб, текинтомоққа ўхшаб юровради. Аслида шу ойликни ҳар бир ота онага бўлиб беришди, бечаралар қийналиб тарбия беряпти.
Шифокорларимизга ҳам роса кўп эътибор берворяпмиз, қарсаклар чаламизмийей, олқишлаймизмийей. Ўзларидан кетиб қолди ҳаммаси. Уриш керак, бир йил оғриб, касал бўлиб чидаб юрасан яна телефон қилиб чақирсанг 15-20минут кеч қолиб келади. Нима деган гап бу😒
@kitobxorr
Янги ҳафтани совғалар олиш билан бошладим. Ўтган ҳафта нашрдан чиққан "Освенцимдаги татуировкачи" китобини андижонлик ошнамдан сотиб олиш учун пул ўткизгандим, ияя шунча жойдан катта самолётни овора қилиб битта китоб жўнатамизми, иккинчи китобни совға қиб жўнатаман деганди, мениям безлигим тутиб кетиб унда битта bookmark ҳам қўшворинг дебман.
P. S) Bookmark'га "Омиларга қўшилмасдан китоб ўқи😒" деб ёзворибдилар. Эможи ҳам ҳудди менбоп😂
Китоб керак бўлса @bookuzbek_andijon'дан сўрораслар. Любой вилоятга икки кунда доставка қиворадилар. Доставка нархи 5минг. Сааал яхши гапирсаларинг текинга жўратвориши ҳам мумкин😁