Taqriz: "Buyuk yolg'izlikda qolasan" — Murod Chovushning postmodern kinomatnlar olami
Murod Chovushning *"Buyuk yolg'izlikda qolasan"* asari, uning postmodern uslubidagi eng yirik yutuqlaridan biri sifatida taqdim etiladi. Kitobda kinomatnlar — kinolar haqida yozilgan postmodern bitiklar, degan atama, o'ziga xos va murakkab bir tasavvur yaratadi. Bu asar nafaqat kinoni, balki uning estetikasini, tilini va mo‘jizaviyligini qayta o‘ylashga undaydi. Murod Chovush o‘zining kitobida kino va adabiyotning o‘zaro aloqalarini yanada chuqurlashtirib, ularni yangi, kutilmagan shakllarda birlashtiradi.
Kinomatnlar va postmodernizm
Chovushning uslubi, avvalo, postmodernizmning xususiyatlarini o‘zida aks ettiradi: yorqin intertekstual aloqalar, o‘z-o‘zini anglash va "yolg‘on" hikoyalarning bir-biriga aralashishi. U kino va adabiyotning chegaralarini muammoli shaklda ko‘rsatadi. "Kinomatn" atamasi, aslida, kinoning va adabiyotning uzviy birlashishini anglatadi — kino olami, uning sahnalari va obrazlari, muallif tomonidan o‘zgacha badiiy til bilan qayta yaratiladi. Chovushning postmodern bitiklari ko‘pincha badiiy formaning o‘zi bilan o‘yin qiladi, o‘quvchini adabiyot va kinoning oldindan belgilangan strukturalariga shubha bilan qarashga majbur qiladi.
O'zlik va yolg‘izlik
Kitobning nomi — *"Buyuk yolg'izlikda qolasan"* — aynan insonning o‘zlikni izlashdagi yolg‘izligiga qaratilgan. Bu asarda, kino va adabiyot orqali, o‘zlikni anglash jarayonining murakkabligi va kutilmagan oqibatlari ko‘rsatiladi. Har bir "kinomatn" bir vaqtning o‘zida reallik va illyuziya o‘rtasidagi noaniq chegara haqida hikoya qiladi. Murod Chovushning tasavvuri, o‘zbek adabiyotining anglangan tasavvur doirasidan chiqib, kinoning estetik go‘zalligini, shuningdek, uning texnik va falsafiy taraflarini qayta ko‘rib chiqishga yo‘naltirilgan.
Formaning innovatsiyasi
Chovushning *"Buyuk yolg'izlikda qolasan"* kitobi o‘zining formasi bilan ajralib turadi. U faqat bir hikoya emas, balki turli kino janrlaridan ilhomlangan "postmodern yoritish" deb ataladigan uslubda yozilgan fragmentlardan iborat. Bu uslub o‘quvchini turli tafsiflar va perspektivalar orqali bir voqeani ko‘rishga undaydi. Kino sahnalari va adabiy til birlashganda, o‘quvchi o‘zini har safar yangi va kutilmagan voqealarda topadi, shu bilan birga, yozuvchi har bir sahnada shubha, ishonchsizlik va mashaqqatni mujassamlashtiradi.
Xulosa
*“Buyuk yolg'izlikda qolasan”* — nafaqat kinolar haqidagi bitiklar, balki kinonun tilini, tasvirini, va hissiyotini yangi bir shaklda qayta yaratgan asar. Murod Chovush o‘zining postmodern uslubida kino va adabiyotning chegaralarini o‘zgartiradi va ular o‘rtasidagi noaniq aloqalarni tahlil etadi. Kitobda tasvirlangan kinomatnlar orqali o‘quvchi o‘zini yolg‘izlik va o‘zlikni izlashda, yuksak san’at va kinematografiyaning murakkab qirralarida topadi.
Javlon Jovliyev
Донишманд Азизиддин Насафий одам ҳаёти давомида ўсимлик руҳи, ҳайвон руҳи ва одам руҳи ва хоказоларга қараб тараққий этишини ёзади.
Ўсимлик руҳи, Кафка мисрасида келтиргандек, ҳиссиёти билан дунёга муносабатга киришади. Дунёни тўғридан-тўғри қабул қилади. Ўсимлик ёки ҳайвон руҳи деганда қандайдир бир шарпа манзарасини яратмаслигимиз керак.
Ўсимлик руҳи эволюциясида муносабатни тўғридан-тўғри қабул қилмай, мушоҳада қилишни ўрганса, одам руҳи даражаси tomon шанси шунча ортади.
Аксинча, ҳайвон руҳида қолади. Бу ерда руҳ деганда, сифатлар тушунилади. Ҳайвон руҳли фақат, масалан, боласига жуда меҳрибон бўлади. Бошқага буни кўрсатолмайди. Коррупция. Маҳаллийчилик. Таниш-билишчилик ва хоказо. Одам руҳи билан фарқ шунда дегандай бўлади А.Н.
Одамзот ўзини идеаллаштиради. Безакка моил. Лекин қандай бўлса шундай ҳолатини идеал кўрган, дунё манзарасини кўриб даҳшатга тушади. Ва чуқур мушоҳадага моил бўлади.
Бу Кафканинг “Қалъа” романи ҳақида. Ва “ зулм абадий тараққиётимизнинг бир зарурияти” деб бежизга ёзмайди. Бу зулм demak керакли нарса дегани эмас.
Сен қалъадагилар билан қандай муносабат қилсанг, улар сенга шумуносабатингга идеал жавоб жавоб берадилар. Сенинг истаганингни мукаммал қилиб беради.
3 -қисм тугади.
Мурод Човуш
ҚУЁШ ЧАҚНАШЛАРИ
Автобусда, поездда, тоғда, йўлда, скамейкада, ишда, уйда эсга тушган бадиий -кино ҳақда ҳаваскор мақолалар ёзилди. 2 йил ёки 3 йилми? Телеграмдаги киносанаъти каналида чиқти.
Киномақолалар остида кино соҳасидагилар ва шунҳа яқин, мақолалар кинотанқидга узоқдалигини хўп шарҳлар қилишди, раҳмат.
Канал админи, бечора, муаллиф ўта шахсий таассуротларини билдиряпти холос деб кинобилимдонлар олдида узрини хўп сўради.
Бу таассуротлар эмасди.
Бизнес ўргатувчилар одам ҳар бир нафасини пулга айлантириш керак дейишади ёки шунга яқин бир гап. Қаерингдир оғриб қолса, уни киномақолага айлантир. Қаеринг оғриганини билиш ҳам қийин, бизнинг докторлар эса ўзимиз каби уқувсиз, фақат маблағингни шилишади.
Автобусда, метрода, йўлда, тоғда, уйда, кафеда, денгизда… эсга тушган қайсидир кино аъло диагноз.
Гоҳида у киномақола қолипига сиғмай бадиий шаклга айланиб, яна ўрнига қайтарди. Админлар, тўхтамай, уни романга айлантириб ташланг дейишди. Камина эса кинога форма сифатида қарашни ҳеч тўхтатмадим. Соғлиқ - энг муҳими. Бу форма яхши бир доктор бўлди.
Яхши саргузашт бўлди. Бу киномақолалар.
Уни энди тахлаб, таҳрир қилиб, тўлдириб, китоб ҳолига келтириш керак. Уларда ора-орада эстетика ва дид ҳақда ҳам ёзилиб кетди. Киночилар эътиборни бўлишганидан бу.
Хуллас, яна бир ишлаш керак.
Мурод Човуш
ЖАМИЯТНИНГ ИЧИНИ НИМА КЕМИРЯПТИ?
“Гилберт Грейпнинг ичини нима кемиради” фильми 1993 йилда суратга олинган. Фильм эскирмайди. Тўғрироғи ундаги мавзу ва ғоя эскирмайди. Ўйлаб қолдим, ҳозир ўзбек санъатида озодлик ғояси борми? Ёзувчи Исажон Султон шу мавзуда роман ёзганди:”Озод” романи. Роман юқорида тилга олинган фильмга нисбатан ниҳоятда китобий тус олади.
“Гилберт Грейпнинг ичини нима кемиради” романини ёзувчи ва кейинчалик режиссёр Питер Симпсон Хежес ёзган. Роман мавзуси, албатта, ёзувчининг ичини кемирган.
Кўп асарлар, фильмлар қулликни тарғиб қилади: сентименталлик; жабр кўрган, мазлум қиёфасини танлайди, нимагадир эришиш ёки кимгадир ғоя планига кирган, Антонен Арто айтгандай, ҳис-туйғулар охирги нуқтасига етмасдан уларни аборт қилиш- пафосни ерлаштириш нормага айланган.
Санъатнинг бош ғояси эркинлик унутилган. Фильм томошабинга шу ғояни эслатади. Фильм ғоя асосида қурилган. Муаллиф ҳам романни ёзиш жараёнида эркинликка чиқади. Сўнгги 50-60 йиллардаги америка адабиёти Ж.Селинжернинг “Жавдарзор четидаги жарлик” романининг давомидай туюлади. Бу албатта, Селинжернинг таъсири. “Гилберт Грейп…” асарида шу унсур сезилади. Бу табиий. Эркин, ҳур одам Худога ҳақиқий сиғинади. Санъат доим шунга интилади. Модерн адабиётининг ғояси.
“Гилберт Грейпнинг ичини нима кемиради” фильмида иккинчи пландаги қаҳрамон, фильм бош қаҳрамонининг укаси Анри эркинлик тимсолининг кўриниши. Бу ролни 19 ёшли Леонард Ди Каприо ўйнайди. Бош қаҳрамон образи Жонни Депп қиёфасида кўрсатилган.
Фильм эркинлик ғояси постсовет жамиятларида унутилган матоҳ эканини эслатади. Конформизм санъатнинг устидан куладиган асарларни юзага келтиради. Ирония ва калтафаҳмлик.
Бу фильм каминага ёрқин тассурот қолдирди: бу энди саҳнада гапирилмайдиган шахсий таассуротлар.
Мурод Човуш
👉 @kinosanati
Kanal nomi haqida ikki og’iz.
“Paradizo kinoteatri” filmi Juzeppe Tornatore tomonidan 1988-yilda suratga olingan va italiyalik rejissyorga dunyo bo’ylab ulkan mashhurlik keltirgan. Xuddi o’sha yilning o’zida “Oscar” ni ham qo’lga kiritgan. Qisqa qilib aytganda, Paradizo — kino haqida olingan eng yaxshi kino. (Aslida film Italiya kinosing eng gullagan paytlarini hikoya qiladi). Filmni ilk bor ko’rganimda ehtirosga berilib yozgan postimni pasda qoldiraman.
“Paradizo kinoteatri”.
Juzeppe Tornatore. 1988-yil.
Men bugun film ko’rmadim, go’yo unda yashadim. Film oxirlab qolgan payt, uning tugashini sezish azob berdi. Shu paytgacha ko’rilgan filmlar go’yo havoga uchdi ketti. Hozir men uchun birgina film bor faqat.
Rivojlanish inson hayotini yengillatadi, va shu bilan birga badaliga undan xotiralarini o’g’irlaydi. Sen 7 yoshligingdagi yashagan hayot hozirgi 7 yoshli bola uchun begona.
Film voqealari urushdan keyingi Italiyada sodir bo’ladi. Qishloq aholisi uchun hayot bu faqat kino. Sevgi ham, baxtli hayot ham, hammasi faqat kinoda.
“Malena” singari bu filmda ham voqelar yosh bolakay orqali ko’rsatiladi. Ennio Morricone o’lganda uni tanimas edim. Lekin endi bundan afsuslanyabman. Musiqalar yuragingiz tubidagi uxlab qolgan his-tuyg’ularni chertadi.
Film oxirida ko’zingizga yosh keladi. Bilmadim balki bu filmga baho berish uchun asos bo’lolmas.
Lekin “Paradizo” men uchun barcha davrlarning eng yaxshi filmiga aylangandek go’yo. (2021-yil).
L'accordeur (Настройщик).
Kanaldagi rasmiy birinchi post sifatida eng yoqtirgan qisqa metrajli filmlarimdan birini sizlar bilan ulashmoqchiman.
Bunaqa kanallarni asosan tor doira vakillari kuzatadi: Ijodkor va ijodga qiziquvchilar.
Shu sababli ilk post ko'pchilik san'at vakillarini onda-sonda qiynab turadigan og'riq haqidagi film.
Якунда эса дунёни яхшилик қутқариб қолмаслиги аён бўлди: дунё шундай бешафқат. Белланинг дунёқараши ўсишида кемада учратган кампир Марта ва циник йигитнинг ўрни катта бўлди. Улар қизга илк марта китоб тутқазишди. Ҳақиқий ночорлар ҳаётини кўрсатишди. Инсон дунёқарашини тасодифий танишувлар тубдан ўзгартириб юборади. Белла шундан сўнг ўзини топиш учун қадам ташлади. Нажот илмда эканини англади. Лекин бунинг учун пул керак. У кун кўриш учун танини сотди, аввалига жинсий ҳаёт унга шавқу завқ улашган бўлса, кейин маънавий лаззат жисмоний роҳатдан устунлигини тушуниб етди. Эслатиб ўтиш керакки, фильм оила даврасида томоша қилиш учун мўлжалланмаган.
Шу тариқа у отасининг йўлидан бориб докторликни танлади. Уйига қайтди, қаллиғига турмушга чиқишга қарор қилди. Бироқ кутилмаганда ўзини кўприкдан ташлаган Викториянинг эри пайдо бўлди, Белла гарчи уни танимасада, танасининг турмуш ўртоғи билан шоҳона қасрга кириб борди. У ўзининг аввалги ҳаёти қандай бўлганини доим билгиси келарди. Эри унга бешафқат, ёвуз бўлганини, болаларни ёмон кўргани учун туғишни истамай ўзини ўлдирганини айтади. Белла нима учун ўшанда кўприкдан ўзини ташлаганини кейин тушунади: абюзер, фашист эрдан қутулишнинг бошқа чорасини тополмаган. Разил эри эса бу хатони тўғирлашни, яъни Виктория ўлим топишини истайди. Аммо қаршисидаги аёл Виктория эмас, Белла эди: олишувда у эркакни енгади. Ўч олиш учун унинг миясини эчкиники билан алмаштиради: эркак чиндан ҳам инсон эмас, ҳайвон эди.
Белла унга оталик қилган Годвинни қисқартириб, God (Худо) деб атарди. Аёлни доим ўйлантирган саволга фақат у жавоб беради оларди: «Сен – ўз болангсан ва ўз онангсан, ўз навбатида иккови ҳам эмассан». Белла бутунлай янги инсонлигини англади. Одам аввалига Худо билан эди, сўнг ундан кетиб ўзини излади ва якунда яна Худога қайтди, деган фалсафа фильм қийматини оширади. Яна Ницшенинг «Худо ўлди» ибораси ҳам ёдга тушади. Бизга таниш бўлган Ким Ки Дукнинг «Баҳор, ёз, куз, қиш ва яна баҳор», Айюб Шаҳобиддиновнинг «Ўтов» картиналари каби ушбу фильм ҳам азалий фалсафа – кетиш ва қайтиш мавзуси устига қурилган. Кетиб кимлар ўзлигини йўқотади, кимлардир топади. Белла ўзлигига эришди. У қаллиғи билан оила қурди, Худони қалбида сақлади, таълим олди, марҳум отасининг касбини давом эттирди. «Бечора-бахтсизлар» катталар учун қўрқинчли эртак. Белла Золушка, Оппоғой, Рапунзел каби уйидан ташқарига чиқиб ҳақиқий оламни кўради, курашади, тобланади, оқ кўнгил йигитга турмушга чиқади. Хеппи энд. Бироқ бу бахтли якунга етиб келгунча содир бўлган ҳодисалар – эртакларда йўқ. Бу ҳақиқий ҳаёт.
Нодирабегим Иброҳимова
САНЪАТ ГУРУНГИ
Санъат назарияси.
Тажриба наъмуналари.
Асарларнинг хилма-хил талқинини тушуниш:
санъат объекти учун тушунчаларни қўллаш муаммоси;
Носанъатшунослик тадқиқоти.
"Шамс-и-Қамар" театр-студия бадиий раҳбари Қамариддин Ортиқовнинг гурунгига таклиф этамиз:
Гурунг "Малевич жумбоғи" ва бошқа санъат тарихи мўжизалари” деб номланaди.
Суҳбат ўзбек тилида бўлиб ўтади.
Кириш рўйхат орқали.
🔔 03.03.2024
🕒 14:00
🏠 Буюк Турон 77 ● Moc Hub
@moc_support (Telegram) / direct @moc__org (Instagram)
“Itlardagi yagona kamchilik — insonlarga bo’lgan ishonch”.
Lyuk Besson noyob mavzularga qo’l urib film olishda davom etadi. Bu safar insonlardan uzoqlashib faqat itlar orasida o’zini topgan, faqat ular bilangina baxtli yashaydigan qahramon haqida.
Insondagi barcha yomon odatlar tug’ma. Bolalikdan yolg’on gapirish, kimgadir hasad qilish, yoqtirgan narsamizga ega chiqish istagi. Bularni hech kim bizga o’rgatmaydi. Yillar davomida bilim, tarbiya, din, fikrlash orqali yuqoridagi illatlarni faqat boshqarishimiz mumkin. Butkul qutilish mushkul.
Bolaligimdan Lyuk Bessonga bo’lgan simpatiyam juda yuqori. Yillar o’tib tahlil qila boshlab shuni tushunyabmanki, fransuz rejissyori doim ritmni bir meyorda ushlaydi. Turli xildagi istalgan tomoshabin uchun unga kerakli unsurlardan mayda-mayda bo’lak tashlab ketadi. Ushbu birgina filmda qiziqarli hikoya, ozgina drama, ozgina kriminal, zamonaviy yorqin rangdagi kadrlar, san’atshunoslar uchun bir qancha ilovalar, ajoyib musiqa va soundtreklar, nostalgik emotsiyalar va yana talaygina kino detallar mavjud.
Bundan tashqari ushbu film orqali rejissyor Venetsiya kinofestivalida 64 yil ichida ilk bora nufuzli mukofotni qo’lga kiritdi. Ammo, Lyuk Besson uchun chinakam mukofot uning o’z filmlaridir. Yillar davomida har bir yangi avlod tomoshabini uning “Leon” filmini qidirib ilk marta ko’rganda, xuddi 1994-yil kinoteatrda o’tirgan tomoshabin bilan bir xil his-tuyg’ularni boshidan kechirishi shubxasiz. Rejissyor uchun bundan ortiq baxt bo’lmasa kerak.
Shohrux Norqulov
ТЕЛБА ПИНЧОН ИЗИДАН
Америкалик ёзувчи Томас Пинчоннинг матнида жозиба бор: “Лот 49” романидаги воқеалар тушга ўхшайди. Воқеаларни ҳаётдан тўғридан-тўғри кўчирмайди. Буни унга қизиғи йўқ, аксинча у ҳаётдаги воқеаларга қаршилик қилади. Китоб қаҳрамони худди туш кўраётгандай. Томас Пинчон нима демоқчи? Илғаш қийин. Шундан уни замоннинг энг мураккаб ёзувчиси деб билишади. Менда ҳам шундай бўлди, тез ўқий олмадим.
Томас Пинчоннинг атиги битта романи асосида фильм ишланган экан. “Ички порок” романи.(2009 йил). 2014 йилда режиссёр Пол Томас Андерсон шу роман асосида “Туғма порок” фильмини ишлайди.
Ҳозир битта китобни ўқиб чиққандан кўра, бу китоб асосида ишланган кинони кўриш-биз эринчоқлар учун.
“Туғма порок” ғалати. Идрок қилиш оғир. Эҳтимол, кўпчилик учун фильм зерикарли ҳам туюлади. Тинмай ахборот ҳазм қилиб, уни идрок қилиш оғир давр кишилари учун бу фильм жуда зерикарли.
Фильмдаги воқеалар Америкадаги хиппилар даврида бўлиб ўтади.
Асар қаҳрамони хусусий изқувар Ларри Спортелло. Хусусий поликникага ўхшаш бинонинг хонасини офис қилган. Бўш вақтда тинмай наша чекади. Маънавиятсиз. Нашаванд. Ярамас. Ишёқмас. Тфу.
Шундай кунлардан бирида қаҳрамоннинг собиқ севгиси ёрдам сўраб келади. Кино воқеалари шундай бошланади.
Т.Пинчонни англаш оғир деб ёзишади. Шундай.
20 аср бошларидаги модерн адабиёти Т.Пинчон асарлари олдида фалсафий сентиментга ўхшаб қолади. “Лот 49” романи ва унинг бошқа романи асосида ишланган “Туғма порок” фильми менга шундай фикрни беради. Кейинчалик, унинг бошқа романларини ўқиб, фикрим ўзгариши мумкин.
Томас Пинчоннинг асосий китоби “Тортишиш камалаги” деб номланади. Минг бетли. Бу китобни бошлаб қўйдим. Китоб шаклида ўқиш яхши. Лекин ўқиб тугата оламанми? Пол Томас Андерсон шу китоб асосида ҳам кино ишламоқчи экан. Қачон ишлайди? Ҳозир китоб ўқиш бир кам қаҳрамонлик даври бўлиб қолди.
“Туғма порок” фильмининг бадиийлиги ёқди. Камдан-кам фильмлар бадиий, кўплари натуралистик. Унинг бадиийлиги Пинчон матнининг бадиийлигида деб ҳам ўйладим. Пол Томас Андерссоннинг бошқа фильмларини интернетдан ковлаб кўргандим: режиссёрда ҳам озроқ Пинчон каби телбалик бор экан.
Мурод Човуш
👉 @kinosanati
ПУАНКАРE МАВЖУДОТЛАРИ
Ўткан ҳафта “Тошкент” тв каналида “Пуанкаре” фильми қўйилди. “Пуанкаре” ҳақда ёзмаслик яхши эмас. Ёзувчи Абдуқаюм Йўлдош 2010 йиллар атрофида “Пуанкаре” қиссасини эълон қилганди. Зўр асар. Бир нафасда, нафас чиқармасдан ўқилади. Ёзувчи ҳам бир нафасда ёзган, шундай туюлади.
“Пуанкаре” Ўзбекистон шароити учун зўр фильм. Фильм texnik савияси қандай даражада экани, масалан, камина учун қизиқ эмас лекин, Ўзбекистон шароитида бу фильм бошқа фильмларга қаттиқ тарсаки урган. Бу тарсакини,албатта, “Пуанкаре” қиссаси сюжети ва маъноси қўллаб-қувватлаган.
Жамият пулга сиғинувчилардан иборат эканига фильм ойна тутади. Қадриятни пулга алмашадиган тўдалар гуруҳини фақат оч юрган идрок эгаси кўриши мумкин. Бўм-бўш қорин эгаси маънавий дурбин соҳиби бўлиш шанси бор.
Қадрият манипулясия қилинади. Ҳаётнинг маъноси пул топиш. Йирик бизнесменлар билан интервьюларда, шу нарса қадрият манипулясияси панасида кўриниб турарди. Пул топиб зерикишмайдими? Қандайдир бошқа олам бордир деган саволни ҳам қўйишмайди. “Фақат ўлганимиздан кейин” деган нигилистик руҳдаги ички кайфият бутун жамиятда ҳукмрон. Олим Пуанкаре гипотезаси.
“Пуанкаре” фильмини кўриш керак. Ўқимаганлар, “Пуанкаре” асарини ўқинг. Дурбин соҳиби бўламан десангиз, бир неча йил оч ва пулсиз юришни ҳам машқ қилинг.
Мурод Човуш
Martin Skorsezening eng yaxshi filmlari
Martin Skorseze yaqinda, aniqrog’i 17-noyabr kuni 81 yoshni qarshi oldi. Shunday bo’lishiga qaramasdan, u shedevrlarni suratga olishda davom etmoqda. Misol uchun yaqinda uning navbatdagi filmi — “Killers of the Flower Moon” (“Убийцы цветочной луны”) premyerasi bo’lib o’tdi. Bugun biz u rejissyorlik faoliyati davomida suratga olgan eng yaxshi filmlarni eslab o’tamiz.
Maqolamizdagi asosiy suratda Martin Leonardo Di Kaprio va Robert De Niro bilan turgani ham bejizga emas. Chunki, e’tibor qaratsak, uning eng yaxshi filmlarida yoki Leo, yoki Robert (hatto ikkalasi ham birga rol o’ynagan film ham bor) rol ijro etgan.
Batafsil: https://www.afisha.uz/uz/cinema/2023/11/19/scorsese
Kanalga obuna bo’ling
👉 @kinosanati
ЧАҚИН
Режиссёр Стефан Карамзанинг (аслида, Стивен Карам) “Қалб ҳиссиётлари” фильмини октябр ойида кўрдим. У 14 эпизоддан шаклланган. Режиссёр Рене Декартнинг “Қалб ҳиссиётлари” китоби асосида фильм-интерпретациясини ишлаган.
Рене Декарт ҳаётини-метафизикасини Исо Масиҳ тимсоли бўйича қуришга ҳаракат қилган. Фильмда режиссёр дарвиш Рене Декартнинг тимсолини яратади. Декарт “Қалб ҳиссиётлари” (Мен Декартнинг бу асарини “Қалб чақинлари” деб номлардим) китобини малика Элизабет учун ва унинг илтимоси бўйича ёзади.
Стефан Карамза учун Декартнинг автобиографияси қизиқ бўлмаган. У мутафаккир фикрларини жонлантиради. Ва шу орқали олийжаноб Декартнинг бадиий қиёфасини яратади.
2015 йили Портланд шаҳрида Стефан Карамза билан кўришгандик. У Декарт китобларини ўқий бошлаганини айтганди.
2015 йилнинг ноябр ойида Тошкентга келди.
Адабиётшунос Ўлжабой Қаршибой унга “Стефан, сенга бағишлаб шеър ёздим, эшит" дейди: "Менинг дўстим Стефан Карамза. Эшак етаклаб метрога кирган...” ва шу каби эди. Мен: “Шеъриятда ҳеч ким эшакни метрога олиб кирмаганди. Ёки дунё шеъриятида кимдир эшак билан метрога тушганми?” дедим. Суҳбатимизни шоир Аъзам Обид таржима қилади. У “буни инглизчага ўгирмайман. Стефанга ўзбек инфантиллиги қизиқ эмас” дейди. Лекин барибир ўгиради. Ўзи ҳам таржима ғалати чиққанидан ёки эшак образи метрога кирганидан кулади.
Стефан “Метрога кирган эшак меҳнат қилиб метафизикка айланиб қолгандай. Унинг яғири чиқиб кетган. Унинг боши эгик. У жуда ғамгин. У ҳанграшни унутган. Одамлар китоб ўқигани ва фразаларни ўқиб ёдлагани, юк кўтарган эшакка ўхшайди. Декарт шу нарсани тинмай айтади, масалан” дейди. Мен Ўлжабойнинг ғоясида шу эпизодни кўряпман дейди яна. Стефан Карамзанинг бу гапини ўзбекчага ўгирган Аъзам Обидга “шунақа” дейди адабиётшунос.
Режиссёр Стефан Карамзанинг фильмини ҳар қандай томошабин ҳам кўролмайди. Кўрса-сиқилади. Чунки ундаги ғалати диалоглар оддий, инфантилдай бўлиб туюлади. Фильмда Декартнинг дарвиш образи ташқи атрофни худди эртак ташқарисидан кузатаётгандай таассурот қолдиради. Бу Декартнинг ҳолатига яқин. Декарт ҳаётида фикрнинг қайсидир ўлчамида тўхтаб қолмайди. Яъни қалб пассионлари (чақинлари)ни тафтиш қилишда давом этади. Декарт образи учун олийжаноб сўзини қўллаш тўғрироқ бўлади. Постсовет мамлакатларида позитив ҳолатларни англатадиган сўзлар кучини йўқотган бўлса ҳам. Декарт объектив билимлар ҳолатлар билан мувофиқ келмаслигини ўрганади. Рационал фикрлаш методи ҳақида ёзади. Одам метафораси ҳолатларни рационаллаштириш билан фарқланади. Декартнинг олийжаноб руҳи пассионларга рационаллик бериш билан юксалади. Қалб пассионларини рационаллаштириш экзистенциянинг шартли белгиси.
Стефан Карамза фильми анонсини ўқимаган, қаҳрамон образи Декарт шахсиятидан кўчирилганини пайқамайди: хаёлимизда шаклланган қаҳрамонга ўхшамайди. Малика Элизабет билан Декарт муносабатлари биз кўрган-кўниккан севги муносабатларига ҳам ўхшамас. Декарт қалб пассионларини Элизабет образида, унинг кўмагида ўрганади. Яъни фикрнинг ўлчамларини ўзлаштиради. Фикр ўлчами эса чексиз. Декарт ва малика Элизабет турли йилларда вафот этган бўлса ҳам, аммо бир кунда - 11 февралда бу дунёдан кетишган. Стефан Карамза фильми Декарт китобларини жиддий ўқишни эслатиб қўяди.
Мурод Човуш
Характер нима дегани?
Драматургияда характер яққол акс этмас экан, асар қаҳрамонга тўла очилмайди. Характер тушунчасини тавсифлашдан аввал “одам” деб номланган мавжудот қандай элементлардан иборат эканлигини аниқ билиб олиш лозим. Белгилар биз ишлашимиз керак бўлган асосий материалдир, шунинг учун уни иложи борича батафсилроқ билиш драматургнинг мақсадини яққол ифодалайди.
Гейнрих Ибсен ўзининг ижодий лабораторияси ҳақида шундай ёзади: “Мен бирор пьесани ёзаётганимда ёлғиз қолишим керак. Aгар мен ишлаётган драмада саккизта белги бўлса, демак бу катта бир жамият дегани. Мен шу жамиятни тушунишни ўрганишим керак. Жараён эса узоқ ва оғриқли. Қоида тариқасида мен ўзимнинг пьесаларимни уч марта қайта ёзганман. Материални бошлаганимда дастлаб қаҳрамонларим билан поездда учрашиб қолгандек ҳис қиламан. Танишиш учун умумий гурунг бор, у ёки бу нарса ҳақида бироз суҳбатлашамиз. Қайта ёзаётганимда жуда кўп нарсаларни аниқроқ кўраман ва мен бу одамларни худди улар билан бир ой яшагандай яхшироқ биламан”.
Характерда ҳар бир элемент учта ўлчамга эга: чуқурлик, баландлик, кенглик. Одамларда яна учта жиҳат бор: физиологик, социологик, психологик. Ушбу ўлчамларни билмасдан туриб, инсонни тушуна олмаймиз. Бирор кишини ўрганиш, унинг қўпол ёки одобли, диндор ёки атеист, камтар ёки манманлигини билиш етарли эмас. Нима учун ўша инсоннинг феъли бундайлигини, нима учун унинг феъл-атвори доимий равишда ўзгариб туришини билиб олиш керак.
👉 @xurshidabdurashid
ПОСТМОДЕРН — ИЧКИ МАДАНИЯТНИНГ ЮЗИ
Верди айтган эди: "Оҳанглар тугади, энди бошқа оҳанглар йўқ".
У оҳангларни ўрганиб чиққан ва яхши биларди: бежизга бу фикрда тўхтамади.
Шунинг учун у бошқа оҳанглар йўқлигини ва Пуччини энг сўнгги бўлишини айтди.
Шостакович қобилиятли эди. Ҳа, у ростдан иқтидорли эди. Аммо у янги оҳанглар топа олмади. Бошқаларнинг оҳангидан, топилмаларидан фойдаланди.
Аммо унинг буюклиги эски оҳангларни ўзгартира олганида эди. Агар сиз унинг еттинчи симфониясини диққат билан тингласангиз, беихтиёр Равелнинг "Болеро"си эканини сезиб қоласиз.
Шостакович Равелнинг мусиқасини такомиллаштирди, холос, янги оҳанг яратмади. Биз эса буни англай олмаймиз, фожиамиз шу ерда.
Мана, постмодерн нима!
Мен ишонч билан айта оламан, бугун дунё санъатида қилинаётган барча нарсалар аллақачон топилган ва ҳатто маълум маънода йўқ қилинмоқда.
Бу жараён такрордан бошқа нарса эмас: такрорланади, такрорланади, такрорланади. Барча санъат чарчаганига мен ишонаман, ҳатто тўхтади. Архитектура 20-йилларда тугаган, рассомлик ҳам 20-йилларда тугаган ва шу йилларда улар чўққига етган.
Кино эса 60-йилларда, италиялик кинорежиссёрларнинг неореализм тўлқини билан тугаган.
Ҳозир ҳам ҳаёт давом этмоқда, одамлар янгилик қилишаётганига ишонишади, аммо аслида улар ҳеч нарса қилишмайди.
Улар қаердан пайдо бўлганлигини синчковлик билан ўрганишлари керак.
Чунки ҳеч нарса олдинда порламайди, орқага қайтиш эса зерикарли.
"Постмодерн" сўзи узоқ вақтлардан бери мавжуд.
Постмодерн бу , фазилат. Постмодерн инсоннинг буюк ички маданиятидир.
Рустам Ҳамдамов,
кинорежиссёр, сценарист, рассом
“Қалъа” романида муаллиф психологияси ҳам қатнашганида “женский роман” турига ўхшарди.
Муаллиф таассуротларини қисмларга бўлиб ташлайди. Қисмларни майдалаб, қиймалайди: хулосага шошилмайди.
Хулосага келмайди ҳам. Бўлакларга бўлинган таассуротларга ном бериш банд қилади. Тартиб ўрнатмоқчи бўлади.
Кафка “ асар бу форма, бошқа нарса эмас” деб ёзади. Асарни ўқиш ичидан маъно қидиришмас. Мақсад, асарнинг формасини гавдалантириш.
Кафка “Маънавий оламдан бошқа ҳеч нарса йўқ: ҳиссиёт, таассурот олами дейдиганимиз, маънавий олам ичида зулм тусига киради.
Зулм деб аниқлаштирилган бу нарса абадий тараққиётимизнинг қайсидир лаҳзасидаги зарурият холос ”деб ёзади.
Фақат ҳиссиётлар, таассуротлар билан тез хулоса чиқарамиз. Ҳиссиётлар, таассуротлар бу охирги нуқта, мева деб ўйлаймиз.
Кафка эса ёзади: “Одамлар билан муносабат ўзингни чуқур таҳлилга ундайди”.
Чуқур таҳлил одамни жамлайди. Чунки энди таассурот қолмайди. Унинг ҳамма бўлаклари номланган.
Шунда Кафка ёзади: “Маънавий дунёдан бошқа ҳеч нарса йўқлигининг исботи умид хаёлини йўққа чиқаради ва бизга тўлақонли ишонч беради.”
2-қисм тугади.
Мурод Човуш
Франс Кафканинг “Қўрғон” , узр, “Қалъа” романини олдин рус тилида ўқиганман. Охиригача эмас. Идрокимнинг кучи етмаган. Энди ўзбек тилида охиригача ўқиб қўймоқчи бўлдим.
Ҳали тугатмадим. Бу китобни охиригача ўқиш шарт ҳам эмас.
Кафканинг кундаликлари кўпроқ қизиқ ва тиниқ (Харьков шаҳридаги “Фолио” нашриётида чиққан). Кундалигидаги кўп жойлар мавҳум бўлсада уларда поэзия борлиги ўқувчида янги қитъани кашф қилдиради.
“Қалъа” романи “Хамса”даги айрим моментларни эслатади. “Хамса” да қаҳрамон қўрғонга кириш учун бир қанча ҳаракатлар қилади.
“Хамса” воқеа, ҳодисаларнинг таърифини келтиради; символлаштиради. Қаҳрамон қўрғонга кириш учун тўсиқлардан ўтиши керак.
“Қалъа” романида эса қаҳрамон муносабатлардаги воқеа, ҳодисаларнинг гирдобида қолади.
Кафка учун кундалик ҳаётдаги муносабатлар мистик тус олган. “Қалъа” да бу нарсага сайқал берилган. Сайқаллаштириш шу даражадаки, китобни охиригача ўқиш маънисиздай туюлади.
Кафка оилавий ҳаётини тузатиш- масалан- уйланиши эркини йўқотишга тенг ёки тенгмаслигини матн орқали кўради:
Ёзувчи муносабатлардаги сири- эркидан айрилмаслик учун ҳам доим бошқалар билан муносабатларининг жиддийлашувидан қочади;
Ҳаёт — доим одамлар бир-бирига халақит қилиши, ёрдам бериш эмас. Ҳаёт — доим бировнинг сакинатини-сирини бузиш, тинчини бузиш.
Биринчи қисм тугади.
Мурод Човуш
Ёш кинорежиссёр Шоҳрух Норқулов канал очибди. Қўшилинглар:
/channel/Paradisocinemaa
“ТАЗАРРУ” КИНОСИНИ КЎРГАНЛАР БОРМИ? БУГУН ТЕАТР КУНИ ҲАМ
“Моc Ҳуб” ижод уйида “Шамс - қамар” театр студияси режиссёри Жамшид Валиев “ Тирик театр муаммолари” мавзусида гапирди.
“Шамс - қамар” театр студияси тарихи қизиқ эди.
Театр ҳеч қандай дунёвий мақсадни кўзламайди. У саҳналаштирган спектакл учун томошабин ҳам муҳим эмасдай; ҳеч ким спектаклга келмаса ҳам намойиш қўйилади. Ўзлари учун. Саҳнада актёр ўзи учун ўйнайди. Тасаввур қилинг.
Маърузанинг номида “тирик театр..” деб ёзилган. Тирик нарса доим ғайритабиий бўлади.
Театр-студия Герман Гессенинг “Сингхарта”, Жан Коктонинг “Кўк квадрат”,Экзюперининг “Кичкина шаҳзода”, Кафканинг “Отамга хат”, Ж. Лондоннинг “Мартин Иден”асари асосида спектакллар қўйган.
Охирги мақсад моддий бойлик тўплаш бўлган лойиҳаларда хайр йўқ. Бу театр - дарвеш театр. Театр- дарвеш. Охирги нуқтанинг ўзи йўқ: бу театрдаги ҳаракатлар ҳеч қандай мақсадга олиб бормайди. Мақсаднинг ўзи йўқ. Чунки ҳар бир қўйиладиган спектаклнинг ўзи идеал.
Театр режиссёри ҳикоясидан шулар уқилди.
“Мос Ҳуб” ҳар ҳафта кино намойиш қиляпти.
“Шамс-қамар” театр студияси бадиий раҳбари Қамариддин Ортиқов фильм тавсия қилади. Намойишдан кейин фильм ҳақида мунозара бошланади. Намойишга кам одам келади. Бу сафарТенгиз Абуладзенинг “Тазарру” фильми қўйилди.
Қамариддин Ортиқов шу кино чинаккам бадиий кино мақомига тушади дейди.
Фильмда замон ва макон чегаралари кучини йўқотган. Саҳналар-воқеликдан тўғридан-тўғри нусха кўчирилмаган. Тавба доим янгиланишдир. Кино номини оқлайди. Фильмнинг ҳар бир саҳнаси олдинги саҳнанинг давоми эмас. Ҳаммаси тугал. Бутун. Бу элементлар эса унинг бадиийлигини таъминлаган.
Тазарру фильмидан олдин Тенгиз Абуладзенинг бошқа фильми намойиши бўлганди. Орзу дарахти. Бу фильм услуби ҳам айни. Онг оқими абадият билан муомалага киришади. Натижада саҳнада ғайритабиий ҳаракатларни кўрамиз.
Кейинги ҳафта Қамариддин Ортиқов қайси фильмни кўришга таклиф қилади. Бу ҳам қизиқ.
Бугун жаҳон театр куни. Театрчиларни табриклаймиз. Театр дарвешлар қўним топадиган уй. Театрдан бошқача фойдаланиб бўлмайди.
Мурод Човуш
Феминистик руҳдаги «Бечора-бахтсизлар» картинасида кетиш ва қайтиш фалсафаси
(спойлер бор)
«Оскар-2024»да ўнта номинацияга номзоди қўйилган ва улардан тўрттаси: «Энг яхши актриса», «Энг яхши бадиий постоновка иши», «Энг яхши грим ва турмаклар», «Энг яхши костюмлар» бўйича мукофот олган «Бечора-бахтсизлар» («Poor Things») фильми шу кунларда киноманлар диққат марказида турибди. Арт-хаус, комедик, фантастик, драматик, сюрреалистик, фалсафий-психологик картина режиссёр Йоргас Лантимос томонидан суратга олинган. Бош ролни таниқли актриса Эмма Стоун ижро этган. Фильм сценарийси инглиз ёзувчиси Аласдер Грейнинг шу номдаги романи (1992) асосида ёзилган.
Ўтган йили Оскар мукофотининг кўплаб йўналишлари бўйича тақдирланган «Ҳамма нарса ҳар ерда бир вақтда» картинаси сингари бу ҳам бир нафасда, киприк қоқмай кўриладиган фильмлар сирасига киради. Танқидчилар фикрича, картина «Барби» каби феминистик асар. Ҳар икки қаҳрамон ҳаётдан идеал ўрнини қидиради, аёлнинг жамиятдаги ролини очишга ҳаракат қилади. Аммо «Бечора-бахтсизлар» чуқур психологик ва фалсафий қарашларга эга, Белла Барбидан кўра ақлли ва ғаройиб характерли образ. Фильм давомида гендер муаммоларига ҳам рамзий ишоралар бериб ўтилган.
Бош қаҳрамон – етук аёл танасида улғаяётган гўдак. (Шу ўринда аёл қалбида ҳамиша бир қизалоқ яшайди, деган қараш ҳам сингдириб юборилган). У нима истаса, эришишни хоҳлайди: музқаймоқми, сайрми, фарқи йўқ. Ўз танасини кашф қилиб боради. Оламни англаш учун унга уй торлик қила бошлайди. Ҳамиша ким эканига қизиқади. Фильм аввалига оқ-қора тасвирлар билан бошланиб, борган сари рангба ранг бўлиб бораверади: худди инсон онги каби. Мазкур макон ва замон келажакми-ўтмишми, реалми-хаёлийми, англаш қийин: Лондон, Лиссабон, Афина, Париж, Александрия шаҳарлари манзаралари ғаройиб, бўёқдор ва эртакмонанд тасвирланган. Мавзу эски бўлсада, ёндашув ўзгача. Унда инсон (аёл) дунёни ва ўзини англашга интилади. Қандай қилса, ҳаётни яхшилаш, одамларга бахт улашиш мумкинлигини билгиси келади.
Фильм мазмуни ҳақида гапирадиган бўлсак, монстер қиёфали, меҳрибон олим Годвин ўзини кўприкдан ташлаган Виктория исмли ҳомиладор аёл жасадини топиб олади. Тажриба учун тирик гўдакни она қорнидан чиқариб олиб, миясини аёлникига ўрнатади. Шундай қилиб, бола ўз онаси танасида шаклланади: гапиришни, юришни ўрганади. Унга Белла деб исм қўйишади. Годвин уни кузатиб таҳлил ёзиб бориши учун шогирди Максни ишга ёллайди. Белла ва Макс ўртасида илиқ туйғуларни сезган Годвин уларни унаштиради. Бироқ Белла бошқа эркак билан танишади, дунёни кўришни истайди ва уйдан қочиб кетади. Охир-оқибат турли шаҳарларда, турфа одамларни кўриб, онги ва ҳислари шаклланади. Болаликдан катта инсонлик даврига қадам қўяди. Аёлнинг патриархат жамиятда ўзлигини излаши осон бўлмайди. Унинг шаклланиш жараёнида ҳам деярли эркаклар иштирок этади: ота ўрнидаги ғамхўр олим, унаштирилган кўнгли тоза йигити, бирга чет элга олиб қочиб кетган хотинбоз эркак ҳамда унинг танасининг аввалги эгаси бўлган ваҳший эри. Умуман, аёлга фильм давомида оддий буюмдек қаралган ҳолатлар кўп учрайди: сандиққа солиб кемага келтиришади, фоҳишахона бекаси соддалигидан фойдаланиб пул ишлайди, қасрга қамаб қўйишади, Белла охир оқибат барчасини енгиб ўз шахсиятини шакллантиради, эркини топади. Жамики ҳисларни ўзида сезиб кўради: иштиёқ, эҳтирос, алам, ачиниш, ғазаб, нафрат. Англаш жараёнидан сўнг у хотиржамликка етишади.
Белла одамлар билан ҳамиша рост бўлди, ўзини излаш йўлидан қайтмади. Таълим олиш учун фоҳишалик билан шуғулланиб, пул топганини тўйдан олдин қаллиғидан яширмади. Аслида унинг ҳаётидаги уч эркак ҳам Беллани ўзикини қилишни истарди, лекин аёл то ўзлигини топмагунча ҳеч кимга розилик бермади. Бундай олиб қаралса, филмдаги ҳамма қаҳрамонлар бечора-бахтсиз. Годвин болаликда отасининг ваҳший тажрибаларидан монстер қиёфасига кирган ва саратондан азият чекади. Макс чин дилдан севган ва ардоқлаган Белласи қандайдир эркак билан қочиб кетганидан изтироб чекади. Қизни саргузаштларга бошлаган хотинбоз эркак эса руҳан ожиз, Белла фақат уники бўлишини истайди, аммо эришолмайди. Ҳаммасининг ўз оғриқлари бор.
Қ.О ВА “ШАРТ БЎЛМАГАН KINO”
Ҳар қандай бадиий асар бадиий бўлавермайди. Шу каби ҳар қандай бадиий фильм ҳам бадиий ёки кино бўлмайди. Бунинг учун фикр оқимини ерлаштириш керак. Фикр оқими замон ва маконни тан олмайди. Шунинг учун ҳам уни хонакилаштириш қийин иш.
Мераб Мамардашвили лекцияларида Абуладзе фильмларидаги ғоядан фикрини баён қилиш учун ишлатади. Мамардашвили эса бежизга бирорта санъат асарини эсга олмайди.
Шаҳар марказидаги Moc Hub санъат марказида театр режиссёри Қамариддин Ортиқов тавсия қилган “Шарт бўлмаган кино” намойиши ўтказилади. Бу сафар Т.Абуладзенинг “Истак дарахти” киноси намойиш қилинди.
Кино намойишидан сўнг Қамариддин Ортиқов фильм мазмуни ҳақида гапирди. Абуладзенинг бу киносини Шекспир маштаби- даражасидаги асар дея баҳо берди. 8 ёки 9 та кинотомошабин ва Қ.О ўртасида гурунг кўприги ўрнатилади. Бир томошабин “жуда ғалати фильм” дейди. Яна бир томошабин фильм узунасида саҳналарда завқ яширинганини айтади.
Устоз Қ.О. фильм Ромео ва Жульеттанинг грузинча талқинига ўхшашини айтади. Лекин айнан эмас, аммо бахт ва бахтсизлик ҳамма ёқда айни. Фильмда онг оқими ташқарига чиқади. Даврни яланғоч, қандай бўлса шундай кўрсатади. Маэстро Қ.О. Шекспир маштабидаги бу фильм деганда, бизга шу каби фикрлар туғилди.
Ўзим билан ёлғиз қолишим учун ҳам сени севишим муҳим. Агар сени севмасам, мен ўзимнинг соям бўлиб қоламан. Ва сенга ҳам ўзинг билан қолиш имконини бераман. Бу сен учун ҳам муҳим. Биз ўзимизнинг соямиз бўлиб қолсак, яшашдан маъно йўқ. Қара, атрофда, қанча ўзининг соясига айланган бахтсизлар. Менга ва ўзингга ўзимиз билан ёлғиз қолиш учун "Истак дарахти"дан маҳрум бўлмайлик, бу абадий муаммо.
Т.Абуладзе кучли режиссёр, раҳматли. Унинг “Тавба” филми бор. Аммо шу пайтгача собиқ СССР тавба мақомига келмади.
Мурод Човуш
Санъат назарияси ва тажриба наъмуналари, асарларнинг хилма-хил талқинини тушуниш, санъат объектида қандай тушунчаларни топиш мумкинлиги ҳақида носанъатшунослик тадқиқоти сизни қизиқтирса, унда барча хоҳловчиларни "Шамс-и-Қамар" театр-студия муаллифи ва бадиий раҳбари Қамариддин Ортиқовнинг "Малевич жумбоғи" ва бошқа санъат тарихи мўжизалари ҳақидаги доира суҳбатига таклиф этамиз.
Маъруза ўзбек-рус тилларида.
Кириш олдиндан рўйхат орқали.
🔔 11.02.2024
🕒 15:00
🏠 Буюк Турон 77 ● Moc Hub
ТОШЧАЙНАР ВА АКБАРА
Назаримда асрдан асрга аёл эврилмоқда. Бўрига масалан. Албатта эркаклар ҳам қолишмайди. Тошчайнар ва Акбаралар кўпайган. Асрдан асрга эврилишларни кўрамиз ва бу нормага айланади.
Бу фильм замонавий аёл ҳақида:
Романтизм даврида аёл учун икки йўл турганди, у бир чизиқли йўлни танлади. Бир чизиқли йўл осондек туюлади. Лекин у бўрига эврилишни таъминлайди. Тарихий аёл ўткан вақтнинг хотирасида қолди. Жулия Робертс шу образни ҳаётда ўйнамоқчи бўлади. Қайсидир жойлари ўхшар, қайсидир жойлари ўхшамайди. Пулинг бўлса сунъий қуёш қуришнинг иложи бор.
“Вышка” (Минора) фильми 2022 йили ишланган. Оммавий бўрилик авж олган давр. Данте “Илоҳий комедия”да бўрини очкўзлик тимсолида кўради. Ва адашмайди.
Фильмдаги воқеа бузуқ телеминора тепасида бўлади. Қиз қаҳрамон машаққатлар эвазига ўзидан кечиб, ўзига қайтади. Данте таъбири билан айтганда, бўриликдан қутулади. Шунда у омон қолиши мумкин. Минора тепасига чиқиш ёки минора пасига тушиш учун аслиятга-тарихийлигига қайтиш керак.
Минора аслиятга қайтиш учун вертикал ҳолатга туришни билдирадиган символ. Фильм қаҳрамони ҳам минорада том маънода уйғонади.
Фильм режиссёри ва сценарий муаллифи Скот Манн.
Мурод Човуш
A MAN WHO HAS NEVER SEEN THE SEA IN HIS LIFE
By Uljaboy Qarshiboy
Stefan Kramza, my esteemed hero,
Resided by the shore, conversing with fishes,
How would one, who never glimpsed the sea, grasp the might of waves?
Stefan Kramza—
Oh, cherished friend of mine,
The coastline, your sacred domain.
You cannot offer greetings as humans do,
For they, in their waywardness,
Maim your outstretched hands,
Silence the voice of your tongues.
You can't transform into a fish,
Without surrendering to the relentless surge—that alone suffices.
How would one, who never glimpsed the sea, grasp the might of waves?
УМРИДА ДEНГИЗНИ КЎРМАГАН ОДАМ
Стефан Крамза-
Менинг қаҳрамоним
У балиқлар билан тиллашиб,
Денгиз бўйида ўсган.
Қаёқдан ҳам билсин
Тўлқинлар кучин
Умрида денгизни кўрмаган одам!
Стефан Крамза-
Менинг эй, дўстим,
Сенга қирғоқ Ватан.
Одамдай кўришолмайсан,
Улар шундай-
Узун қўлларингни кесишади,
Тилларингни суғуришади.
Балиққа айланолмайсан,
Шиддаткор тўлқиндан,
Айрилмасанг бас.
Қаёқдан ҳам билсин
Тўлқинлар кучин
Умрида денгизни кўрмаган одам!
ЎЛЖАБОЙ ҚАРШИБОЙ
📹 Sting - Shape of My Heart (The soundtrack of "Leon the Professional")
👉 @kinosanati
Sharq va Gʻarb kitobot sanʼatini sintez qilgan “kitob doktori”
Batafsil: https://oyina.uz/uz/article/2153
Rasmiy sahifalarimiz👇
Web-site | Telegram | Facebook | YouTube
(Октябр учун бир пардали мақола)
ОЛИМ ОТАХОН: ТЎРТИНЧИ ҚАВАТДАГИ САРҒИШ ДЕРАЗА
Октябрда сарғайган дарахтлар сариқ пардали деразани эслатади.
Парда орқасига неча марта ўтиб , гўзалликни тополмай умидсизликка тушмайди, қудуққа тушади. Адабиёт тарихи шу каби давом этади.
О.Отахоннинг бу ҳикояси классик адабиётдаги “Чавгон ўйини”нинг замонавий интерпретацияси, қизиқ ёзувчига кейин бу равшан бўлдими?
Борхес, “Санъаткор нима ёзганини ўзи билмайди.” деб ёзади, тўғри, шундай, аммо кам ҳолларда бундай эмас. Бир кун ёки кўп ҳолларда сариқ пардали дераза нарига кирилади, сариқ пардали дераза гўзал, аммо дераза ичкарисидагида унинг сифатлари топилмайди: нимадир воқеа рўй беради.
Фердинанд Селиннинг “Тун қаърига саёҳат” романи ҳақида ёзмоқчи эдим, матн Олим Отахоннинг “Тўртинчи қаватдаги сарғиш дераза”си томондан бошланди.
“Тун қаърига саёҳат” “Бу шундай бошланганди.” деб бошланади. Роман таҳлилчиларининг айтишича, бу фраза,”Аввал Сўз бор эди” билан уйғун келади. Селинни одамга нисбатан нафратга айблашади. Аммо бу романда у, шу биринчи матн ҳамкорлигида одам қидиради. Биринчи матн одамга ўхшаш бир нималарга нисбатан кескин ҳукм қилади.
Чунки унинг вазифаси , улуғворлиги шунда. Унга эргашмаса, у ғойиб бўлади. Аммо унгача роман муаллифи унда ғойиб бўлган, муаллиф матнга эргашади, интуициясига эргашади, шунинг учун ҳам Борхес, муаллиф нима ёзганини кўп ҳолларда билмайди, дейди. Селин тинмай одам қидиради, кейинги романлари ҳам биринчи романидан қолган импульс кучида – шу тарзда давом этади.
Дунёда сарғиш дераза ичкарисида одам топишдан кўра, сарғиш деразанинг эгасини таниш осон. Роман шундай тугалланмайди, албатта.
Шарқ адабиёти тарихида одам қидириш муаммоси кўтарилмайди, аксинча дераза эгасининг сифатларидан гапириш муҳим ва завқли масала бўлади.
Навоий “Насойим”да, “Қанийди, бир одам бўлса, мен гапирсам- у эшитса, ёки у гапирса-мен эшитсам” деган бир мутафаккирнинг сўзларини айтади. Бу айнан, улуғлик ва гўзаллик сифати уйғунлашган матн, у (қандайдир) бир нуқтанинг координатларини беради.
Йўлдан адашган Ўзбек совет адабиёти тарихи сўнггида Олим Отахоннинг кичкина ҳикояси адабиётнинг вазифаси нима эканини эслатиб қўйди.
Мурод Човуш