kinosanati | Неотсортированное

Telegram-канал kinosanati - Kino san'ati

1127

Ҳаммаси кино ҳақида. Таклифлар, мақолалар ва шикоятлар учун - @kinosanatibot

Подписаться на канал

Kino san'ati

📹 Leonard Cohen - A Thousand Kisses Deep

Читать полностью…

Kino san'ati

“Севара Назархоннинг ижроси эстетик қонунга бўйсунади” — Қамариддин Ортиқов. Суҳбат (3-қисм)

Юлдуз Усмонова эса ҳеч қачон бадиий жиҳатдан ишламаган. Тошни устида ишлаб уни ёқутга айлантириш мумкин. Доим меҳнат қилиш керак. Бу ашулачи эса доим бир хил. Булар билан бадиий раҳбар ишламаган-да. Ўзи билганча чиқаверади.

Батафсил 👉 https://hudud24.uz/?p=19899

Каналга уланиш 👉 @hudud24official

Читать полностью…

Kino san'ati

Fransuz aktrisasi Odri Totu, Kris Ri ning mumtoz qo'shig'i klipida rol o'ynaydi.

Читать полностью…

Kino san'ati

Энг чидамли паразит қайси? Бактериями? Ё вирусми? Бу – фикр. У мияга кирдими, тамом уни хотирадан ўчириб юбориш деярли имконсиз. Тўлиғича тушунилган ва ўйлашга мажбур қилган фикр сени ҳеч қачон тарк этмайди.

📽 "Муқаддима"
(реж.: Кристофер Нолан)


👉 @kinosanati

Читать полностью…

Kino san'ati

Мен томоша қилаётган ҳар бир фильмдан бирор нарсани ўғирлайман. Буюк санъаткорлар ташаббус билан шуғулланмайдилар. Санъаткорларнинг ўғрилиги оддий ўғриликдан мутлақо фарқли тушунча.

КВЕНТИН ТАРАНТИНО

👉 @kinosanati

Читать полностью…

Kino san'ati

https://youtu.be/BSnv6haPadM?si=6DaFLeC3QdHzOiKN

Читать полностью…

Kino san'ati

ТАРИХИЙ АЁЛНИ ИЗЛАЁТГАН АЁЛ

Тошкентнинг Ракаат маҳалласида шоир билан кинонамойишига бордик. Жазирама эди. Қуёш сал оғди. Барибир иссиқ, бу июл ойининг охирги ўн кунлигидан бирида эди.
Режиссёр Саодат Исмоилованинг қисқа метражли филмлари шу маҳалладаги кичкина кино уйида намойиш этилди.

Бунгача Саодат Исмоилованинг интервюсини, тўсатдан ўқиб қолгандим. Унда филмлари ҳақда ҳам гап кетганди. Унинг ўзбек тарихига  ёки мистикасига ёки архетипларга қизиқиши ва фикрини визуал матнга айлантириши қизиқиш уйғотганди.
Шу куни унинг 3 та филми намойиш қилинди. Биринчи филми: Туркистон йўлбарси бор эди, энди йўқ. Қирилиб кетди. Аниғроғи қириб ташлашди. Филм шу ҳақда. С.Исмоилованинг филмларини визуал матн деса бўлади. Агар шундай деб аташ мумкин бўлса. Филмдаги овозли матн билан тасвир уйғун келади. Ва у режиссёрнинг ботин оқимини ташкил қилади. Туркистон йўлбарси ҳақдаги филъм 15 минут атрофида давом этади. Ботин оқимининг тасвир билан юзага чиқиши томошабинда фикр уйғотади. Режиссёрнинг шу оқимга ишониши ва шу йўлдан юриши охир-оқибатда фикрни юзага чиқаради. Режиссёр филм тасвирини дарё ёқалаб, тоғлардан пастга томон оғиб суратга олади. Ботин оқимини бу ҳам белгилайди. Бошқа филъмларида ҳам шундай техника, усул.

Қайси китобда ўқиганимни эслолмадим, қидириш керак.  Бу воқеа 14 асрда Бухоро чакалакзорларида бўлади. Бир шахс, Нақшбанднинг шогирдларидан бири ёки устозларидан бири эди: Чакалакзорда, шу қирилиб кетган йўлбарс олдидан чиқади. Йўлбарс шахсга ташланмайди. Унга йўл бўшатади, четга ўтади. Шахс йўлбарсдан қўрқмайди. Худодан қўрқади. Ундан қўрққандан ҳамма нарса қўрқади. Жумладан Туркистон йўлбарси ҳам.
Филъм Туркистон йўлбарснинг йўқолиб кетиши ҳақда эди. Визуал матн қўрқув ҳолатини йўқолганини эслатади. Визуал матн қўрқув фикрининг Туркистондан йўқолган фикрини юзага чиқаради. Биз Худодан эмас, Туркистон йўлбарсидан қўрқиб, уни қириб ташладик, тамом.

Иккинчи филм, “Аёлнинг беш умри”деб номланади. Режиссёр филъмда 20 аср бошидан бошлаб, то шу кунгача ўзбек аёлининг умрини бешга бўлади. Режиссёр бу филмда тарихий ҳужжатли кадрлардан фойдаланади. Яъни, филмда ушбу цитаталарни қўшиб, фикрини манба билан тўлдиради. 20 асрдаги ўзбек аёлининг умри эврилишлардан иборат. Бу эврилиш тўлқин шаклида. Илон изи йўлдай. Бу беш умрнинг биронтасида А нуқтадан бошланиб, яна А нуқтага келиб туташмайди. Фақат эврилишлар. Ҳар бир умрдан чегарасиз шодлик топиб бўлмайди. Эҳтимол, шу даврда 20 асрда, ўзбек аёли ичида тарихий аёл яшаб ўтгандир: умри А нуқтадан бошланиб, яна А нуқтага келиб туташгандир. Ҳаёти илон изи йўл эмас, доира шаклини ташкил қилгандир. Лекин бу умр ҳеч бир асарда ёки матнда муҳрланмаган.
Ўзбек аёли тарихий миссиясини унутиб қўйган. Нафақат бола туғиш. Оила. Ҳашамат. Яна унинг унутилган миссияси бор. Дунёнинг энг хайрли аёли Осиё ва Хадича дейилганда, шу нарса кўзда тутилганди. Ўзбек аёлининг зулм кўриши унда тарихий аёл образини унутиб юборган.
Саодат Исмоилова “Қирқ қиз” филмида ушбу тарихий аёлни излагандай бўлади. Унинг ботин оқими  шу тарафларга етаклагандай назаримда.
“Қирқ қиз” филми намойиш қилинмади. Бу филъм ҳақда интервюда ўқигандим.

Шу куни “Ўн саккиз минг олам” деб номланган яна бир филм намойиш қилинди.
Мавзу ҳар хил бўлиши мумкин. С.Исмоилованинг ҳар бир филми унинг кейинги филмининг давомидай. Узилмаган ипдай. Бутун. Шунчаки тасаввурлар, хаёл ўн саккиз минг оламдан бири бўлавермайди. Лекин ташқи олам билан ёки визуаллик билан ботин бутунлашса, уйғунлашса, тириклик ичига киришга имкон туғилади. Шунда, Яссавийнинг бу шеъри  сирини очади:
“Ўн саккиз минг оламда ҳайрон бўлган ошиқлар. Кўрмай маъшуқ жамолин сарсон бўлган ошиқлар.”
Филъм эслатади.
Бу филмлар муаллифи Францияда ўқиган. Яшайди. Ўзбекиянинг ҳозирги зерикарли  аҳволини, дунёсини четдан кузатган. Тарихнинг илмоқ (архетип)ларидан тарихий аёлни излаяпти, назаримда.

Мурод Човуш

Читать полностью…

Kino san'ati

https://www.afisha.uz/uz/cinema/2023/07/22/oppenhaymer?fbclid=IwAR17RwJySg5I0MlO5lhp87lK57EFDj6QtnvWfuNvDFuPcQ6G6IcvtoMJaZk

Читать полностью…

Kino san'ati

“САНЪАТНИНГ ШУМ ПАРИЛАРИ”

Санъатда француз йўли тортишиш кучига эга: поэзияси, тасвир, насри ва киноси.
Режиссёр Роберт Брессон кинолари масалан. Унинг аввалги фильми “Қишлоқ роҳибининг кундалиги” оғир кўринади. Шундай ҳам.
Бу фильмни кўргандан кейин, унинг бошқа фильмларини кўришдан юрак безиллайди.
Достоевский романларидаги казусга ўхшайди. Бу ёзувчининг режиссёрга таъсири бор.
“Қишлоқ роҳибининг кундалиги” қаҳрамони санъат қаҳрамонига ўхшайди. Қаҳрамон- доимий вертикал ҳолатни касб қилган. Ҳар қандай воқеалар уни тик ҳолатдан синдиролмайди. Ёки бошқа метафора: ёлғиз –суянишга ҳеч қандай хаёл ёки орзу ҳам йўқ. Бу қаҳрамон.
“Қишлоқ роҳибининг кундалиги” фильми сюжети ўлимини кутиб яшаётган ёш роҳиб ҳақда бўлса ҳам. Қаҳрамонни эслатади.
Қаҳрамон асрдан –асрга бир пайдо бўлади, яна кўздан йўқолади. Уни ҳеч ким ушлаб қололмайди: мана у деб ҳам кўсатолмайди.
Реал ҳар қандай иллюзиялардан холи борлиқдаги ҳаракатнинг матнга ёки тасвирга кўчиши- бу қаҳрамон.
Қаҳрамон Роберт Брессоннинг бошқа фильмларида ҳам юзага чиққанми? Буни билиш учун бошқа киноларини ҳам кўриш керак.

Мурод Човуш

Читать полностью…

Kino san'ati

​​“400 ҚАМЧИ”

Қуёш. Қуёш вертикал ҳолатни танлагани сайин денгиз эсга келади. Қишда ҳам у вертикал ҳолатга чиққан. Иложсизлик денгизга боришдан қайтаради. Иложсизлик уни фақат эслашга даъват қилади. Бу ҳам раҳмат.
Эслаб, кўрсам шундай фильмлардан иккитаси ёдга келди. Франсуа Трюффонинг “400 қамчи” ва немис фильми (икки бемор йўловчи денгизга томон саргузашти), номини эслолмадим.

Одоб ва одобсизлик нормаларидан ташқарида яна бир диёр бор – уни санъаткорлар “денгиз” деб номлашади. Фердинанд Селиннинг “Тун қаърига саёҳат” романи охирида ҳам беихтиёр “денгиз”га кетиш таскин беради.

Қуёш қизитганда, денгиз чора бўлади. Унга етиб олиш эса муаммо. Тугун. Тугунларни ечишга ҳеч ким ёрдам бермайди. Ўнгга юриш ҳам. Чапга юриш ҳам. Тўғрига юриш ҳам. Фақат айлана йўл, унинг узунлиги гоҳида ҳолдан тойдиради. Чарчоғ кетгунича қуёш вертикал ҳолатини тарк этган бўлади.

Ф.Трюффонинг “400 қамчи” фильми охирида қаҳрамон ниҳоят денгизни топади. Сакинат олами. Биз билган аҳлоқ ва аҳлоқсизликдан ташқарида. Биз билган нормалардан ташқарида.
Қиримнинг жанубий қирғогига  10 йилдан бери улар бормайди. Қуёш вертикал ҳолатни тарк этган. “Борсак, украин ёки қиримлик татарларга тарсаки урган бўламиз” деб ўйлашади.
-Уруш тугагандан кейин.
Қара, аҳлоқ нормаси сени денгиздан қайтаради.
Денгизга етгандан кейин, аввалги ўн кунликда Тошкентда орттирган барча депрессив ҳолат суратлари тарк этади.

Денгиз бўйида ер осмондаги барча нарсалар Аллоҳга тасбеҳ айтаётганини ҳис қиласан. Ўзинг ҳам уларга қўшиласан.

Мурод Човуш

👉 @kinosanati

Читать полностью…

Kino san'ati

​​КИТОБДАН КEЛГАН ТААССУРОТ КИНО ДEМАК

Адабиётчилар. Адабиёшунослар. Физиклар. Диндорлар. Атеист ёки бургомистерлар каналдан кинотавсия сўрашади.

Бу тавсия эмас шунчаки эсга тушган киноларни бошқаларга ҳам эслатиш: “Даҳо” ва “Модиляни” фильми шу асрда суратга олинган.

“Даҳо” америкалик ёзувчи Томас Вульф ҳаётига бағишланган. Томас Вульфнинг асарларини анча йил олдин ўқигандим. Қалин китобларни ҳозир ўқий олишмайди, бу ёмон. Кино кўришни афзал кўришади.

Эслаб кўрсам, Томас Вульфнинг “Уйга қайтиш йўқ”, ва “Фаришта, уйингга қиё боқ” романларини ўқибман. Яна қайсидир китобини ўқигандирман. Кино ўқиган нарсаларингизни эслатади. Ёки адабий дидни ўлчайдиган барометр ёки гидрометр. Ҳар қандай кино - бу поэзия ёки прозанинг нусхаси. Улардан ўсиб чиққан. Улар туққан.

Ҳозир тасвирдан роҳатланиш даврида яшаяпмиз. Яна қайтараман: қалин китобларни ўқий олишмайди. Асаб. Руҳий чарчоқ ёки ички қаршилик бунга йўл қўймаяпти. Ҳаким Термизий қалб фатҳи (очилиши) риёзат-меҳнат қилишдан кейин содир бўлса, ундан одам чиқиш қийин бўлади деб ёзади.

Аксинча яхши демак: болаликда ўқиган китоблар ёки қандайдир воқеа ёки табиат манзараси қалбни худди фотоаппарат каби суратга туширади. Вақт ўтиб, ўша китоб ёки манзара, воқеа эсланганда, қалб ҳозир бўлади. Дид ёки одам шундай пайдо бўлади.

Бу фикрларни Томас Вульф образи эслатди. Томас Вульфнинг дунёси шиддатли дарёга ўхшайди. Доим шундай оқади. “Даҳо” фильмида режиссёр буни ўхшатган. Ҳамда С.Фицжеральд, Ҳемингуэй образлари фильмнинг қисқа кадрларида ялтираб кўринади. Т.Вульфнинг қалин китобларини ўқиб, ёзувчи дунёсини шундай тасаввур қилиб адашмабман. Китоб ўқишдан келган таассурот-бу кино демак.

“Модиляни” фильми рассом Модиляни ҳақида. Бу ҳақда, агар канал ўқувчилари рўйхушлик билдирсалар, бошқа кун ёзилади.

Мурод Човуш

👉🏻 @kinosanati

Читать полностью…

Kino san'ati

БИЗ ҲАМ БОЛА ЭДИК, ОСМОНИМИЗ БОР ЭДИ

(“Осмондаги болалар-3” фильмини кўриб)

“Ердаги оталар” фильми томошасидан чиқдим. Ҳозиргина салкам икки соатли фильм тугади. Чиқдим. Кўнгил ғалати ҳисларга тўла. Мен бу ҳиссиётни номлашга қийналиб турибман... Мен ўзи ҳеч бир мақсадсиз тушган эдим, шунинг учун бўлса керак, кутилмаларимни сарҳисоб қилмадим. Шунчаки бироз хаёл сургим келди. Метрогача пиёда кетдик. Шериклар фильм ҳақидаги таассуротларини ўртоқлашиб кетяпти. Бир-бири билан. Мен эса ўзим билан...

Бир пайтлар биз ҳам осмондаги болалар эдик! Ўзимизнинг осмонимиздан тушгимиз келмасди. Осмонимизни жуда бепоён деб бўлмасди, тўғриси. Нари борса икки-уч қишлоқни қоплай оладиган осмон. Лекин бизга шу ҳажмнинг ўзи ҳам етиб ортарди. Биз бемалол парвоз қилардик. Бу осмоннинг ўз Ҳамдам, Хуршид, Бахтиёр, Жавоҳирлари бор эди.

Биз ҳам тўрт бола қалин оғайни эдик. Ҳамманинг ўз орзулари бўлган, табиий. Ҳамманинг ўз характери. Ҳамманинг ўз дунёси. Бугун эса ҳаммамиз битта дунёда. Шу одамзот тирикчилик ғамидан орта олмай қолган дунёда. Ким ўз оламида қолиб кетди? Ким ўз осмонида ҳамон учмоқда?! Саволлар ўз-ўзидан пайдо бўлди. Мен уларга жавоб топиш учун бу саволларни тўқиб чиқармадим.

Бугун ўйлаб қарасам, биз ҳам осмонимиздан тушиб кетибмиз... Бизнинг осмонни энди бошқа болалар эгаллаб олган. Балки, уларнинг осмони бизникидан кенгроқдир. Балки, улар умуман осмонга чиқмай ўсаётгандир. Дунё ўзгариб бораётир ахир!

Фильмда менга энг ёқадиган қаҳрамон Ҳамдам эди. Эҳтимол, мен тенгиларнинг жуда кўпчилиги учун шундай бўлса керак. Чунки у бошқа тенгдошларига қараганда ҳаётнинг аччиқ-чучугига кўп дуч келгани, ҳаёти контрастларга тўла бўлгани учунми, қалбга энг яқин образ эди. Бугун мен Ҳамдамни кўрмоқчи эдим. Лекин бугунги Ҳамдам бегонадай туюлди.

Фильм баъзан ўша носталгик лаҳзаларни бизга қайта улашди. Баъзан улар биздан йироқлашгандай таассурот қолдирди. Аммо орада йигирма йил ўтган... Бу йиллар ясаган ўзгаришни биз экранда кўришимиз керак эди, кўрдик. Улар энди осмонда эмас, ерда юришибди ҳамма қатори. Биз осмондаги болаларни соғинамиз.

Шерикларимнинг суҳбати қулоғимга чалинди:
– Сен режиссёр бўлганингда уларнинг бугунги ҳаётини қандай кўрардинг?
– Болалари ўртасида конфликт ясаб, драматик тарангликни орттириб...
Шундан сўнг унинг гаплари бутун эшитилмади. Балки, яна хаёл тортиби кетгани учунми? Унинг узундан-узоқ нутқидан баъзи сўзларнигина эшитгандай бўлдим: “Тарковский, юксак кинематограф, арт-хаус, символистика, Антониони...”

Биз ердаги оталарни кўриб, осмондаги болаларни қўмсадик. Умр ўтганини осмонлар эса олислаб кетганини тан олгимиз келмади. Ахир ўзимиз ҳам осмондан тушиб бўлган эдик.

Фильм менга номаълум ҳиссиётлар берди. Бу ҳиссиётларга ном қўёлмайман. Номсиз ҳиссиётлар гўзал. Улар қалбда узоқ қалқиб туради. Ҳозир болалигимизнинг гўзал хотираларини кўрсатадиган, қалбимизда муқим жой эгаллаган фильмнинг давомини кўриб чиқдик. Ҳа, ҳамма нарса ўзгарганини тан олмай кетиб боряпмиз. Биз ҳам бола эдик бир замонлар, бизнинг ҳам осмонимиз бор эди...

P/s. Ёқимли бир кайфиятни бергани, саволлар уйғота олгани, икки соатга дунёни унутиб, болалигимизнинг ёрқин дамларига қайтаргани учун режиссёр Зулфиқор Мусоқовга ташаккур.

👉 @xurshidabdurashid

Читать полностью…

Kino san'ati

📖 Товуқ атом бомбаси ҳақида биладими?

Айтишларича, бир куни Стелла Адлер (Станиславскийнинг шогирди) талабаларига қуйидагича топшириқ берди:

— Тасаввур қилинг, сиз товуқсиз ва ҳовлида айланиб юрибсиз. Шу пайт атом бомбаси портлагани эшитилди.

Талабалар тиришқоқлик билан импровизация қилишни бошладилар, улар қандай қилиб панжалари билан ерни тимдалашларини, қўрқувдан дағ-дағ титрашларини, сув ичишларини, дон чўқишларини ва ваҳима ичида ташқарига югуришларини намойиш қилишди. Фақат биргина талаба бир чеккада жимгина ўтирди ва юзида заррача хавотир белгисини кўрсатмади.

— Ҳой, сиз нега реакция билдирмайсиз, — дея ўқитувчи унга юзланди.

— Нега муносабат билдиришим керак? Мен ахир товуқман. Мен қўрққанимдан тухум қўйдим. Бундан ташқари, товуқ атом бомбаси нима эканлигини қаердан билади?

Ўша талабанинг исми Марлон Брандо эди.

👉 @xurshidabdurashid

Читать полностью…

Kino san'ati

Чарли Чаплиннинг бошидан ўтган қизиқ воқеа.

Читать полностью…

Kino san'ati

УЛКAН ОКЕAН ҚИРҒОҒИДA

Эронлик режиссёр Мажид Мажидий асарлари шиори муқаддас Қуръоннинг 30 сураси 30 ояти. Закий кинокўз харҳолда шундай қарорга келади.
Мажидийнинг киноқаҳрамонлари болалардир. Режиссёр суратга олган ушбу қаҳрамонлар қатнашган қатор фильмларни эслаш мумкин.

2018-йилда Мажидий “Муҳаммад (С.A.В) – Aллоҳнинг элчиси” фильмини суратга олди.Намойиши бўлиб ўтди. Буни, албатта ҳамма кўрди.

Фильм Муҳаммад Мустафонинг болалик даврини ҳикоя қилади. Элчилик давригача.

Замонавий дунё ҳозир бошқа бир тўнини киймоқда. Ёки кийиб бўлди. Мажид Мажидий киноқаҳрамонлари бу тўн ичида йўқдай. Образли айтганда, арзимас нимага аччиқ қилиб, 9 қаватдан ўзини ташлаб юборадиганлар бу қора тўн ичида. Бу қора тўн ичида қалбини тўқилган дунёларига алмаштирган гедонистлар эгаллади. Борлиқ реаллигини эгосига мослашга уринадиган қавм жуфтини топмоқда.
Р.Тагорнинг “Коинотнинг улкан океани қирғогида ўйнайдиган болалар” ўткан асрда қолди. Ҳозир болалар Улкан океан қирғоғида ўйнамайди. Телефон экрани қаршисида ўйнайди. Ўз-ўзи билан. Буни америкалик олимлар аутизмнинг бошланиши деб таъбир қилишганди, шу асрнинг биринчи ўн йиллигида.

“Ноумид- шайтон”. Мажид Мажидийнинг юқорида тилга олинган фильми киноқалб учун умидбахш хабар беради. Майли, бу фильм Улкан Шахс ҳақида тўла эҳтиёткорлик билан ишланган. Бу фильм болаликдан келаётган “ярқ” этган хотира ёки кинотомашабиннинг онггида сақланётган тугунларни ечиш учун туртки бўлади. Хоҳиш бўлгани. Кинокўзни экрандан олиб, ичкарига қоим қаратиш кифоя. Шунда қора тўн ичидан суғурилиб чиқишга шанс туғилади.
Шанс худди рамазон ойига ўхшайди. Рамазон ойи киши ўз табиати устидан –гедонизми устидан ғалаба қилиб, ўша: 30 сура 30 оятнинг моҳиятига етади. Улкан океан қирғоғида болаликда ўйнамаган бўлса, кейинроқ ҳам бу қирғоққа етиб олиш мумкин. Бу йўлни очиқ-ойдин кўрсатган пайғамбарларнинг охиргиси ва энг буюги Муҳаммад Мустафо (С.A.В) бўлади.

Индивид ўзининг табиатидан ташқарига чиқиб, одам бўлиш қандай гўзал.! Одам эса ҳозирги дунёда жуда кам.

Имзо: М.Ч.

Читать полностью…

Kino san'ati

Канадалик раҳматли Леонард Коэннинг "Минг ўпичлар қаърида" қўшиғи ҳақида. Ижтимоий тармоқда бир чет эллик, бу қўшиқ ҳақида, "Эркакнинг вокали" , ёки "Эркакнинг изтироби" шу қўшиқда юзланган дейди. Бу қўшиқдаги оҳанг, бу қўшиқ Навоий ғазалларидаги оҳангни эслатади. Навоий ғазаллари худди шу қўшиқ эслатган оҳанг каби йўналади. Бир қўшиқ қанчалик ёқса, уни тинмай айлантириб эшитиш мумкин. Навоийнинг ғазалларини бир қўшиқни айлантириб эшитгандай, масалан, бир суткада, 20 соатлаб тинимсиз ўқигандим. Иккита девони ёки 3 та девони. Электрон варианти. Ҳафта давомида ҳар кун 20 соатлаб мониторда ғазалларни ўқиганимдан, кўчада бош айланган. Бу вақтда ерга ўтириб олиш керак. Навоий кутубхонасининг олдида шундай қилинган. Ҳақиқий эркак вокали "Йўқотилган жаннат" носталгияси. Крис Ри да ҳам шу оҳанг бор. Биз доим ҳам жаннатни жаннат яқинидан туриб мушоҳада қилолмаймиз. Нимадир хато қиламиз. Шунда шоир Р. П. ёзгандай, "Ғамлар чўкди менинг қалбимга. Ғамлар менинг дўсти ёримдир. Ғамлар ичра бир сен йўқ, холос" деб ёзади. Оҳанг эслатади. "Жаннат тиконлар билан ўралган" Ғам-қайғу билан ўралган.

Мурод Човуш

Читать полностью…

Kino san'ati

“Ҳамза Ўзбекистоннинг охирги драматурги”: Қамариддин Ортиқов билан суҳбат (2-қисм)

Ўзбек жамиятининг кейинги, масалан, 300 йиллигини кузатсак, фақат шеърият ривожланган. На музейлар ташкил қилинган, на физиклар пайдо бўлган, на театр ривожланган. Интеллектуал ва ижод соҳаларига жиддий қаралмайди.

Батафсил 👉 https://hudud24.uz/?p=19886

Каналга уланиш 👉 @hudud24official

Читать полностью…

Kino san'ati

“Менинг ҳаётим хатолардан иборат”: “Шамси-Қамар” раҳбари Қамариддин Ортиқов билан суҳбат (1-қисм)

Умуман унвонларни йўқотиш керак. Халқ артисти унвонини олган зўр спектакл саҳналаштиради дегани эмас. Унвон санъат асари яратиш гарантини бермайди. Бюрократия бу ҳаммаси. Ижодий ҳасад ижодкорларда жудаям ривожланган.

Батафсил 👉 https://hudud24.uz/?p=19410

Каналга уланиш 👉 @hudud24official

Читать полностью…

Kino san'ati

Ҳар сафар янги сценарий ёзмоқчи бўлганимда, мен учун энг қийин нарса дўконга бориб, блокнот сотиб олишдир.

КВЕНТИН ТАРАНТИНО

👉 @kinosanati

Читать полностью…

Kino san'ati

"ФИЛЬМ" ФИЛЬМИ ҲAҚИДA
"Фильм" фильми реакциялар ҳақида ҳам. Жамиятнинг охирги келган чегараси реакциягача. Ундан нарига ўтолмайди. Бунинг учун эстетик (диний) қонунлар ишлаб кетиши керак. Фикр чегарасига етмаган: фикрга айланмай қолган- реакциялар доим ўзимиз ҳақимиздаги буюк Докторнинг ташхисномаси.
Ўзбек жамиятидаги бўлаётган суицидларнинг, маънавий қотилликларнинг қотили аслида реактив -реакцив жамиятдир. Воқеа содир бўлганда, улар биринчи бўлиб реакция қиладилар. Масалан, ушбу реакциялари минглаб лике йиғади.
Бу жамиятда Фикргача анча бор. Балки умуман йўл йўқдир.
Мурод Карим

Читать полностью…

Kino san'ati

С.БЕККЕТ. “ФИЛЬМ”, 1964
Самуэл Беккет устози Ж.Жойс, М.Пруст ва Кафкадан кейин янги матн ёзди. Уч услубни бирлаштириб, матнни янгилади. Янги қарашни ҳосил қилди.
С.Беккетни эксприментатор дейишади. Жойснинг “Финнеганни эслашлари” романидаги умуман янги, тушунилиши оғир матндан кейин Беккет анъанани янги услубда давом эттириши табиий эди.
Жойс дунёсини Беккетдан бошқа яқин англаган одам топилмаса керак. Беккет маълум йилларда Жойснинг адабий котиби бўлиб ишлайди.
Модерн адабиётидаги фикр С.Беккетга абсурд дунёсини очди. Ва у бу фикрда муқим турди.
Модерн адабиёти – баён қилиб бўлмайдиган матндир. Акси йўқ дунё. Агар шундай дейиш мумкин бўлса. Матн — бу руҳ. Аммо ҳар қандай матн ҳам сув ичидан сузиб чиққан ғаввос бўлолмайди. Сув ютади.
С.Беккет матни ўзидан ташқарига чиқармайди лекин матн ичига осонликча киритмайди. Бу модерн адабиётининг битта хусусияти. У ўқувчи тасаввурини фильм лентасини қайчилагандек, кесиб ташлайди. Эҳтирос қолдирмайди.
С.Беккет сценарийси асосида “Фильм” номли фильм каби. Матн – иллюзияларга ўрин қолдирмайдиган ҳолат. Фильм ҳам овозсиз шаклда бўлиши томошабинга ёрдам беради, унга диққатни тақдим этади.
С.Беккетнинг “Фильм” кинокартинаси овозсиз. “Фильм” 20 дақиқалик қисқа метражли киноасар бўлса-да, гўё 2 соатга яқин давом этадигандай, тиғиз, зич кадр.
Зеро, модерн санъати - туш. Туш қайта кўрилмайди. Лекин тушнинг ҳеч қачон хотимаси бўлмайди.
Бу ўринда, ўткан асрдаги Арто, Буннуэл ва Рустам Ҳамдамовнинг овозсиз фильмлари эсланади.
“Фильм” фильмини бу ерда кўриш мумкин.

Мурод Човуш

Читать полностью…

Kino san'ati

Дунёнинг аёллари Моника Белучининг образини такрорлашади. Гўё улар актрисанинг соясига ўхшайди. Ёки Моника Белучи бутун дунё аёлларининг хатти-ҳаракатларини жамлаган. Йиққан.

Мурод Човуш

https://www.youtube.com/watch?v=LrViMH2vR_I

Читать полностью…

Kino san'ati

https://www.inform.kz/oz/shokir-olikov-kozogistonliklar-bilan-ishlamokchiman_a4088768

Читать полностью…

Kino san'ati

ТУТҚУНЛИК ҲАҚДА КИНОЛАР
Ҳурриятнинг бошланиши. Бор-будингни топшириб, самолётда учиб кетиш. Аллоҳнинг юзини кўриш ҳурриятда қадам ташлаш. Жамолини кўриш темир занжирларнинг парчаланиши. Тушунтиришдан озод бўлиш йўқликка сингиш. Уни ҳамма ёқда кўриш. Унинг қўлида ўлиш. “Олий йўлчига йўлдош...”. “Модильяни” ва “Зулматдаги раққоса” фильмини кўриш -2005. Тутқунликда  ғам чекиш.

Мурод Човуш

Читать полностью…

Kino san'ati

📖 "Питер Пен"нинг муаллифи ким?

Инглиз адабиётининг кўзга кўринган намояндаси Жеймс Метю Барри муваффақиятли драматург бўлиб, унинг асарлари асосида бир нечта пьесалар саҳналаштирилган. Унинг номини тарихга муҳрлаган асар бу шубҳасиз "Питер Пен"дир. Афсонавий эртак қаҳрамонларининг прототиплари ёзувчининг дўстлари эр-хотин Силвия ва Артур Девис, шунингдек, уларнинг фарзандлари бўлган. Улар узоқ йиллар давомида дўст бўлишган, кейинчалик Силвия ва Артурнинг вафотидан кейин Жеймс уларнинг 5 нафар ўғлини ўз қарамоғига олади.

Биринчи бор Питер Пен образи Баррининг дастлабки икки асарида пайдо бўлди. 1904 йилда "Питер Пен" асари алоҳида китоб ҳолида Лондон жамоатчилигига тақдим этилган.

2004 йилда ёзувчи Барри ҳақида "Сеҳрли мамлакат" биографик фильми суратга олинган, унда Барри ролини Жонни Депп ижро этган.

👉 @xurshidabdurashid

Читать полностью…

Kino san'ati

​​“ЗАЙТУНЗОР ОРАЛАБ”ДАН КEЙИН ВА ОЛДИН

Ҳеч ким бошқани тингламайди, чунки ўзини эшитмайди. Одамлар ўзлари билан урушиб қолган. Ярашиш учун жамият турли тадбирлар ўйлаб топади. Турли баҳоналар излаб топади. Ўхшамайди. Яраш оши учун юзлаб Ош марказлари очилди. Юзлаб тонна гуруч дамланиб кетди. Тонналаб чиқинди, ер ости трубалари орқали ерга минерал бўлиб сингиб кетди. Қонун китобини ўзгартиришди, баҳонада жамият ўзи билан ярашиб олар: Чикками-пукка.

Аббос Киорастамининг “Зайтунзор оралаб” фильми 90 йиллар ўртасида суратга олинган. Ҳозир суратга олинганда, бошқа шаклга кирарди: асабий, қўрс, жаҳл, қандайдир отишмалар. Давр ўзгарди. Авлодлар уруши бошланди. “Зайтунзор оралаб” киносини умуртқа поғонасидай ушлаб турган пари кўздан йўқолди. Гоҳида пайдо бўлади, яна йўқолади.

“Зайтунзор оралаб” фильми шакли осмон йўли ердаги ҳаёт ичидан ўтишини эслатиб қўяди. Бунга очиқ урғулар ҳам беради. Шу ҳаёт бошқ ҳаёт йўқ, ҳамма шу ерда. Бу фикрга келиш учун ўлиш керак бўлади. Ўлганда эса.

Осмон йўли, ердаги ҳаёт ичидан ўтишини кўрдингми: Лекин ҳеч ким эшитмайди. Қанча овозсиз таққилатсанг ҳам. Чунки ҳеч ким бошқани эшитмайди чунки ўзларини тинглашмайди.
Ер силкинишидан қишлоқ одамларини тупроқ босган, бу жой қабристонга айланган. “Зайтунзор оралаб” фильмидаги қаҳрамон, “Ўлганларга салом бер, улар жавоб қайтаришади” дейди. Кинодаги бу муҳим яланғоч детал. Фильм ичидаги фильм ишлаш жараёни тасодифий эмас, тушунтириб бўлмайдиган нарсаларни кўрсатиш, имо қилиш.

Умуртқа поғонаси текис фильмлар ҳеч қачон тугамайди. Яъни фильм намойиши тугагандан кейин, у бошланади. “Зайтунзор оралаб” ҳам шундай фильмлар сирасига киради. Оддий, ҳеч қандай юк бермайди. Нафис. Зулм қилмайди. Фалсафа ёки ақл ўргатмайди. Нимадир демоқчиликдан йироқ. Шундан унинг жозибаси ярқ этиб кўринади.
-Исминг нима?
-Жозиба.
-Яъни, Жазба. Жаз. Қисқаси, “Жас” деса ҳам бўларкан. Ёқимли эшитилади. Лекин бу муҳим эмас.

Жас, кўряпсанми, сен йўқлигингдан. Қақшатқич уруш кетмоқда. Бу украин ва “ рус олами” урушидан ҳам даҳшатли. Одамлар ўзи билан урушмоқда. Фақат сен урушни тўхтатиб қоласан. Сенинг вазифанг ҳам, шу-ку. Жаз, ёруғлик тезлигидан ҳам тез ва энг сокинликдан ҳам сокин.
-Кўйлагинг тугмалари оқ гул баргдан экан. Гул баргидан ясалган тугмани олдин кўрмагандим.
“Зайтунзор оралаб” фильмини унинг жозибаси ушлаб туради. Жозиба бўлмаган фильмлар бачкана бўлиб қолар экан.

Мурод Човуш

Читать полностью…

Kino san'ati

"Осмондаги болалар-3" таассуротлари.

Читать полностью…

Kino san'ati

📖 Ўғриланган соат ва Чарли Чаплин

Бир марта, - дея эслайди Чарли Чаплин, - мен Нью-Йорк метросида кетаётган эдим. Уйга келиб, чўнтагимдан тилла соат топиб олдим. Қанча ўйламай, бу қимматбаҳо соат менинг чўнтагимга қандай келиб қолганини тушунолмадим. Соатни полицияга олиб боришга қарор қилдим.

Эртаси куни менга хат олиб келишди: “Ҳурматли жаноб Чаплин! Сизга профессионал чўнтаккесар ўғри хат ёзмоқда. Кеча мен метрода бир жанобнинг қимматбаҳо тилла соатини ўғирлаб олдим, лекин сизни кўриб қолиб, соатни сизга совға қилишга қарор қилдим ва сездирмасдан чўнтагингизга солиб қўйдим”.

Орадан бир йил ўтди. Полиция ўғрини ҳам, соат эгасини ҳам тополмади, шунинг учун соатни менга қайтариб бериб юборишди. Бу ҳақда ёзмаган газета қолмади ҳисоб.

Кўп ўтмай, менга иккинчи хат келди ва мактубда шундай ёзилганди: “Ҳурматли жаноб Чаплин! Бир йил олдин мен метрода кетаётган эдим, соатимни ўғирлаб кетишди. Газеталарда ўқидим, қандайдир чўнтаккесар ўғри соатни сизга бериб юборибди. Соатим сизда қолсин, жаноб Чаплин. Мен сизнинг ғайриоддий истеъдодингизга ўша чўнтаккесар ўғридан кам мухлис эмасман. Шунинг учун, мен соатга қўшиб сизга олтин занжир (сепочка) ҳам бериб юбораман".

👉 @xurshidabdurashid

Читать полностью…

Kino san'ati

“San’at - qalb ko’zgusi” nomli davlat ijtimoiy buyurtmasini amalga oshirishga start berildi!

O‘zbekiston Respublikasi Oliy Majlis huzuridagi Nodavlat notijorat tashkilotlarini va fuqarolik jamiyati boshqa institutlarini qoʼllab-quvvatlash jamoat fondi homiyligida, O‘zbekiston Respublikasi Teatr Arboblari uyushmasi tomonidan “San’at - qalb ko’zgusi” nomli davlat ijtimoiy buyurtmasini amalga oshirishga start berildi!

/channel/teatrolam

Читать полностью…

Kino san'ati

👉 @kinosanati

Читать полностью…
Подписаться на канал