“Yoshlar ishlari agentligi” bilan birgalikda. “Suv” ijtimoiy rolik.
Rejissor va ssenariy muallifi: Shohruh Norqulov
Prodyusser: Ulug’bek Ismatov
Operator: Jasur G’ayratov
Rassom: Erkin Xushmatov
Montaj: Mirshohid Ismatov
Aktyorlar: Rajab Adashev, A’zam Nodir, Samira Namazova, Ilhom Yusupov.
"RRR" (2022).
Eng yaxshi qurol — ishonch.
"Oscar" da asosiy sovrin uchun kurashgan filmlar bilan ovora bo‘lib, bir ajoyib filmni ko‘zdan qochirmang. Ha, bu hind filmi. Unda doimgidek ashula va raqs, mantiqqa zid jang sahnalari mavjud. Ammo, bular yuksak dramaturgiya oldida og‘ir tosh bosa olmaydi.
Film davomiyligi uch soat bo‘lishiga qaramay, bir lahza ham sizni zeriktirishga qo‘ymaydi. Kirish qismining o‘ziyoq tomoshabinni oxirigacha borishga undaydi.
Film boshida ikki qahramon ko‘rsatiladi.
1) Olov — ofitser bo‘lish uchun harakat qilayotgan, bu yo‘lda hech narsadan tap tortmaydigan inglizlar qo‘shinida xizmat qilayotgan hind askari.
2) Suv — mahalliy aholi orasida afsonaga aylangan pahlavon. Xalqi ozodligi uchun kurashuvchi jangchi.
Kichkina qishloqda yashovchi qizaloqni ingliz xonimi o‘zi bilan birga olib ketadi. "Suv" qizaloqni qutqarish uchun uni izlashga tushadi. Bundan xabar topgan inglizlar esa uni to‘xtatish uchun odam qidirishadi. "Olov" bu ishni o‘z zimmasiga oladi. Agar uddalassa, unga ofitserlik va'da qilinadi. Suv va olovning hech qachon kelisha olmasligi bir ramz, tomoshabin uchun esa alohida intriga. Lekin bu ikki qahramon kutilmaganda, bir-birini tanimasdan turib do'stlashib qolishadi. Bu esa haligi intrigani yanada oshiradi.
Filmning umumiy mazmuniga to‘xtalsam, boya ta'kidlaganimdek filmda fizika qonun-qoidalari chetlab o‘tilgan. Ammo tomoshabinga qanday ko‘rsatish emas, muhimi nima berishdir. ("Marvel" dagi qahramonlarga butun dunyo ishonyabti-ku). "RRR" filmi hindlarning tarixda qanday ozodlikka erishgani haqida emas, ozodlik tuyg'usining o'zi haqida. Jangchilarning soni, qurollaring ko‘pligi senga ustunlik berolmaydi, agar har bir askaring ishonchni his etmasa.
Bu fikrlarga kelishimga meni final sahnasi majbur etdi. Men uchun kutilmagan va ajoyib topilma bo‘ldi. Umuman film ijodkorlariga uch soatlik shedevr film uchun katta rahmat.
Shohruh Norqulov.
БРУНО
(“Йўл-йўл пижамали бола” фильмини кўриб)
Бруно, қизиқма ҳеч қандай сирга,
Коптогингни ўйна, арғимчоқда уч.
Ёки бекинмачоқ ўйнаймиз бирга
Кўзларимни юмдим, бир, икки, уч…
Энг сокин, энг хилват жойларга беркин,
Сени тополмасин искабтопарлар.
Эшитма ва кўрма, бу ҳаёт чиркин,
Англасанг отарлар ёки чопарлар.
Сен шундай яшагин, шундай беғубор,
Умрингни сарф этма асов қуюндай.
Бўғилма, кўксингга инмасин ғубор,
Шунчаки бу ернинг ҳавоси шундай.
Бруно, қарагин, осмон тип-тиниқ,
Учиб бораётир озодлик, ҳурлик.
Фақат анов қушнинг қаноти синиқ,
Жанубга етолмай қулайди шўрлик.
Бруно, қоқилма зулмат тунлари
Кўча чироқларин ёқиб қўяман.
Ҳушингни олмасин мазлум унлари,
Эгнингга кўзмунчоқ тақиб қўяман.
Энди эса ухла, кўзларингни юм,
Мен эртак айтаман бор меҳрим ийиб.
Сўнгра тушларингда йиғлайман юм-юм,
Рақамланган йўл-йўл пижама кийиб.
© Исломжон ҚЎЧҚОРОВ
@islomjon_ijodi
"Мен учун жаннат бу - уйда эрим, икки ўғлим, итлар, яхши филм ва мазали таом бўлиши, холос. Буларнинг барчаси бир-бирига тўғри келганида, мен жуда хурсанд бўламан. Менинг орзуларимда ҳашамат эмас, фақат боғи бўлган уй бор эди. Ва бу орзум амалга ошган”.
© Одри Хепберн
Одри Хепберн билан нозиклик ва нафисликда рақобатлашоладиган актриса деярли йўқ. У "энг жозибадор", "энг ёрқин" эмасдир, лекин том маънода аёллик рамзи ҳисобланадигандек. Одри сокинликни, ўз оиласи ва сукунатни қаттиқ қадрлаган.
КиноAbout - обуна бўлинг!
“Oʻtkan kunlar”, “Tonglar tinch otardi, bu yerda…” – Islom Karimov yaxshi koʻrgan filmlar
Nimadan quvonishi, nimadan qaygʻurishiga qarab odamning kimligini, oʻzligini bilish mumkin. Biror eʼtiborli inson sevib oʻqigan kitoblar, sevib koʻrgan kinolar roʻyxati tuzilganda faqat yoshlarga namuna qilish maqsadigina nazarda tutilmaydi. Balki shu orqali shaxsning koʻngil olamiga boqish, aslini tanish istagi ham boʻladi.
Oʻzbekistonning birinchi prezidenti Islom Karimov yaxshi koʻrgan badiiy filmlar roʻyxatini 2019-yili “Kino sanʼati” jurnalida chiqarishni rejalashtirgan edik. Shu maqsadda rafiqasi Tatyana Karimovaga xat bilan murojaat qilindi. Kerakli maʼlumotlar olindi. Ammo, afsuski, dastlabki sonlari bilanoq ovoza boʻlgan nashrning toʻppa-toʻsatdan yopib yuborilishi oqibatida material chop etilmasdan qolib ketdi.
Bugun Islom Karimov tavalludiga 85 yil toʻldi. Oyina.uz portali shu munosabat bilan oʻsha roʻyxatni eʼlon qilmoqda. Yana, yozuvchi Murod Muhammad Doʻstning eslashicha, sobiq Birinchi “sovet mafkurasini miyalarga singdirgan eng katta qurol” sifatida “Chapayev” filmini ham koʻp tilga olgan.
1. “Alisher Navoiy” (rej. Nabi Gʻaniyev)
2. “Ulugʻbek yulduzi” (rej. Latif Fayziyev)
3. “Maftuningman” (rej. Yoʻldosh Aʼzamov)
4. “Oʻtkan kunlar” (rej. Yoʻldosh Aʼzamov)
5. “Mahallada duv-duv gap” (rej. Shuhrat Abbosov)
6. “Toshkent – non shahri” (rej. Shuhrat Abbosov)
7. “Nafosat” (rej. Elyor Eshmuhammedov)
8. “18 kvadrat” (rej. Jahongir Qosimov)
9. “Ofitserlar” (rej. Vladimir Rogovoy)
10. “Turnalar uchmoqda” (rej. Mixail Kalatozov)
11. “Bahorning 17 lahzasi” (rej. Tatyana Lioznova)
12. “Tonglar tinch otardi, bu yerda…” (rej. Stanislav Rostoskiy)
13. “Uchrashuv joyini oʻzgartirib boʻlmaydi” (rej. Stanislav Govoruxin)
14. Buyuk Pyotr haqidagi filmlar.
Shuningdek, Federiko Fellini, Frensis Ford Koppola, Leonida Gayday filmlari ham.
Farrux JABBOROV,
Манба: https://oyina.uz/uz/article/1372
👉🏻 @kinosanati
“Оскар”нинг 2023 йилги номзодлар рўйхати эълон қилинди.
Энг яхши бош ролдаги актёр:
Остин Батлер (Элвис), Колин Фарелл (Инишериналик Банши), Брендан Фрейзер (Кит), Пол Мескал (Қуёшдан кейин) Билл Найи (Яшаш)
Энг яхши бош ролдаги актриса:
Кейт Бланшетт (Тар), Ана де Армас (Блондинка), Андреа Рисаборо (Лесли учун), Мишел Уилямс (Фабелманлар), Мишел Яо (Ҳамма жойда, бир вақтда)
Энг яхши фильм:
“Бардо” (Дариус Ҳонджи), “Ғарбий фронтда ўзгариш йўқ” (Жеймс Френд), “Элвис” (Менди Уолкер), “Нурлар империяси” (Рожер Дикинс), “Тар” (Флориан Ҳоффмистер)
Ғолибларни тақдирлаш 12 март куни бўлиб ўтади.
@kinosanati
АННА ФРАНК
“Анна Франк кундалиги” китоби қандай қўлимга тушиб қолганини эслолмадим. Аммо қандайдир манбалар орқали, бу китобга чиққаним рост.
Ўткан асрнинг 60-йилларида рус тилига таржима қилинган. Таржимон қиз Мунира Менглиевага бу китобни таржима қилинг деб айтгандим. У иштиёқ билан таржима қилганди. Сайтимизда эълон қилиб борганмиз.
Мунира таржима давомида эмоцияларга берилганини яширса-да, Анна Франкнинг ҳаёти унга қаттиқ таъсир қилгани сезилиб турарди.
Франк кундалигини нашриётларга тавсия қилгандик. Бир нашриёт нашр қиламиз деб ваъда берди. Иш силжигандай бўлганди, тўхтаб қолди. Каримов даври эди. Диний фондаги китоблар миллионлаб тиражда сотиладиган давр. Аммо Анна Франк кундалиги ҳам диний китобдир.
Умуман ҳар бир нафасимиз динийдир. Анна Франкнинг кундалиги ана шу нарсаларни эслатиб қўяди. У кундалигида тасаввуридаги дўсти Киттига мурожаат қилади. Кундалик охирида худди Худо билан гаплашётгандек тус олади.
Анна ва опаси Маргонинг ҳаёти аянчли тугайди. Бу фильмда шу аянчлар тасвирланган. Анна Франк ҳақида кўп филъмлар суратга олинган. Китоблар ёзилган.
Яқин 2 йил аввал қайсидир нашриёт таржима китобни нашрдан чиқарди. Муниранинг таржимасими бу. Билмайман. Қизиқмадим.
Анна Франк кундалиги: Худосиз- яъни куч-қудрат қўлида бўлган чекланган одамларнинг зулм доираси ва бу зулм доирасида ожиз мазлумлар қалби коинот қадар кенгайиши ҳақида кескин ҳужжат.
Ушбу ҳавола орқали Анна Франк тарихи фильмини кўришни тавсия этамиз. Байрам билан.
Мурод Човуш
@kinosanati
“Бизнинг кўчада трамвай югуради”-“Трамвай ғилдираги тақ-тақи”
Қалбини йўқотган, уни еб қўйган халқлар ҳам бўлади. Ўқувчи япон ёзувчиси Сюгоро Ямамота ҳикояларини ўқиса, буни сезади. Сезмаслиги ҳам мумкин, агар ўқувчининг қалби бўлмаса.
“Ким ўзини севса, қалбини йўқотади.” Бу аҳвол доим содир бўлади.
Сюгоро Ямамотанинг ҳикоялари қалбни кўрадиган дурбинга ўхшайди. Сюгоро Ямамота дурбин ясайди.Акутагава ҳикояларида темп кучли. Ямамотада ана шу темп секинлаштирилган холос.
Унинг ҳикоялари асосида режиссёр Акира Курасава ҳам кинодурбин ясайди. “Трамвай ғилдираги тақ-тақи” филмини “Бизнинг кўчада трамвай югуради” “Уйдаги бассейн” ва бошқа ҳикоялари сюжети чизиғида ишлайди.
Сюгора Ямамотанинг асарлари билан ўзбек ўқувчиси таниш эмас. Таржима қилинмаган. Ёзувчи ҳаётда назарга илмайдиган, кўзимиз тушмайдиган, тушса ҳам эътибор бермайдиган деталларни йиғиб ёзади. Бу унинг услубидай. Курасава ҳам шундай давом эттиради. Охирида бошқаларнинг қалбини кўрадиган дурбин ясашади.
Яна нималардир ёзиш мумкин, бефойда. Яхшиси, Сюгора Ямамотанинг "Бизнинг кўчада трамвай югуради", "Бассейнли уй" ва бошқа ҳикояларини ўқиган яхши. Сўнгра Курасаванинг "Трамвай ғилдираги тақ-тақи" фильмини кўриш керак. Вақт кетди.
Мурод Човуш
Футбол + кино
Бугун футбол бўйича жаҳон чемпионати старт олади. Деярли бир ой мобайнида бутун дунё нигоҳи Қатардаги мундиал ўйинларига қаратилади. Кинопоиск нашри эса «футбол + кино» сарлавҳаси остида мазкур фотоларни эълон қилди.
👉 @kinosanati
“Олдбой (2003)” & “Пожары(2010)”
Бир кун аввал “Олдбой” мен учун энг яхши филм дея ёзган постимга қарши фикр билдирилди. Эмиш-ки дунёда “Олдбой” дан зўрроқ филмлар кўп, шунчаки мен жуда кам филм кўрганман. Корейс филмининг финалидан бошқа нарсаси йўқ экан, бу борада “Пожары” филмини кўришим тавсия этилди.
Энди икки филмни кўрган одам сифатида таққослашни бошлаймиз: 1) “Олдбой” ни кўришни бошлашим биланоқ унинг илк дақиқасидан то охирги титр чиққунгача бўлган вақт давомида бир сонияга ҳам фикрим бошқа ерга чалғимаган. Сабаби филмда композиция шундай қурилганки, режиссор темпни умуман йўқотмаган, қайтанга у вақт ўтган сари чўққига қараб кўтарилаверади. “Пожары” филми ҳам саволлар билан бошланади, аммо маълум муддатга чалғиб қолишингиз тайин. 2) Стилистика ва режиссор иши томонлама қарайдиган бўлсак ҳам “Олдбой” ўз даври учун анчайин янги ўқилмаган китобдек суратга олинган. Ундаги монтаж усули, Бунуел ва Дали имзоларидан моҳирона фойдаланилганлиги, рамз ва ҳаракатни бир меъёрда ушлаш, жанг саҳналари ва классик мусиқа қоришуви томошабинни стулга михлаб қўяди. “Пожары” филмининг стилистикаси ва ундаги воқеалар ривожи мен учун таниш. Мисол учун Инярриту услубидаги воқеалар ва вақт алмашинуви, ёки Торнаторенинг “Незнакомка” сидаги айрим ўхшашликлар яққол кўзга ташланади. 3) Филмдаги мусиқалар. “Олдбой” ни кўрган кунимдан бошлаб ундаги мусиқалар доимо миям узра айланади. Кўпинча уларни қайта эшитиш учун, илк олган ҳотираларимни қайта ҳис этиш учун филмдаги энг қизиқ саҳналарни такрор кўраман. “Пожары” филмида эса бирорта мусиқа мени бу кўйга солмади. Ва мен бу филмни кўрган бошқа томошабинлар ҳам уни доимо қайта-қайта кўриб юришига ишонмайман. 4) Финал. Икки филмнинг ҳам финали ўта жирканч ҳолда тугайди. Ундаги жирканчликнинг асоси бир хил. Аммо, фарқ шундаки “Олдбой” бу орқали бизга шарқона фалсафани сингдирмоқчи бўлади. Яъни “Тилинг сенинг душманинг”. Бутун бошли филмдаги азоб-у уқубатлар, курашлар қаҳрамоннинг ўйламай айтган бир оғизгина сўзи атрофига қурилган бўлиб чиқади. “Пожары” филмини ҳам кўрган томошабин қаҳрамон онанинг кечирган азобларидан, филмда тасвирланган шарқдаги уруш воқеаларидан сўнг худди “Олдбой” дагидек аччиқ ҳақиқат кутади. Филм сўнггида эса бунинг акси. Жирканч ҳақиқатни ҳазм қилолмай ўлган она шу қисматни ўзининг фарзандларига ҳам раво кўради. Бу ҳақиқат билан энди унинг фарзандлари қандай яшайди? Бўлиб ўтган воқеада уларнинг айби нима? Тушунарсиз.
Қўшимча қилиб айтсам “Олдбой” да менга ёқадиган элементлар кўп. Масалан, сиз бутун филм давомида унинг қаҳрамони учун қайғурасиз, финалдан сўнг эса унга нисбатан нафратни ҳис этасиз. Антиқаҳрамон эса сиз учун севимлига айланади. Квентин Тарантино ҳам финалда унга қўшилиб йиғлаган экан. Филм режиссори антиқаҳрамонни “қасос” деб номлайди. Сал кам 30 йиллик оралиғида у хатто қаримайди ҳам, ташқи кўриниши ўтмишдагидек. Бунинг сабаби, фақат қасос ҳис-туйғусигина инсон қалбида бирдек сақланиб қолади. Қасос олингандаги роҳатга эса бошқа ҳеч бир нарсани тенглаштириб бўлмайди. “Пожары” филмидан эса бундай нарсаларни қидириш бефойда менимча.
Фактлар. Ҳар бир филмни баҳолашда икки мезондан фойдаланилади. Кино соҳаси вакиллари ва томошабинлар. 1) “Олдбой” филми “ИМДб” сайти орқали 8.4 балл олган, энг машҳур филмлар қаторида 357-ўринда, филмга 577 минг фойдаланувчи овоз берган. “Пожары” эса 8.3 балл ва 1060-ўрин, 178 минг та овоз. “КИНОПОИСК” орқали эса “Олдбой” 8.1 балл, 138 минг та овоз, 210 та филм учун рецензия ёзилган. “Пожары” эса 7.9 балл, 37 минг та овоз, 61 та рецензия. 2) “Олдбой” филминг бюджети 3 млн доллар, касса 15 млн доллар. “Пожары” бюджети сал кам 7 млн доллар, касса эса 5 млнга ҳам бормайди. 3) “Олдбой” филми “Халқаро Канн кинофестивали” да Гранд-При ни қўлга киритган. Асосий совринни қўлга киритиш учун 1 тагина овоз етишмаган. “Пожары” филми эса “Оскар” нинг “Чет тилидаги энг яхши филм” номинацияси учун курашган, лекин ғолиб бўлмаган.
“МЕНИНГ ЖИҒИБИЙРОН ҚЎШНИМ”
“Менинг жиғибийрон қўшним” филми дизайнер рассом Баҳриддин Бозоров тавсия қилганди. Том Хенкс бош ролни ўйнаган.
Филм интернетлашиб кетган дунёда давр алмашинуви муаммосини кўтаради назаримда.
Ўзбекистон ёки постсовет давлатлардаги ижтимоий муносабатлар тубдан фарқ қилишини ҳис қилган ҳолда, бу филмни кўриш енгил ғамгинлик уйғотади. Беихтиёр, оcеан орти ва ўзимизнинг жамиятни таққослаш механизми ишга тушади.
Постсовет жамиятлардаги ижтимоий муносабатларда токсик ёки заҳарли ҳаво ҳукмрон эканига анча бўлган. Ёшлар нормага айланган бу заҳарли муносабатларга ҳеч қачон чек қўёлмайди. Улар ҳам вақт ўтиши билан буни норма ва табиий деб қабул қилишади. Тўқилган дунёларда яшашга маҳкум қилинади.
“Менинг жиғибийрон қўшним” Америка жамиятида интернет даври ва унгача икки дунёқараш тўқнашувини кўрсатади назаримда. Уларда харҳолда, ижтимоий муносабатларда заҳарли ҳавога ўрин йўқ.. Борганлар билади.
Филм интернет даври одам қадрини иккинчи планга суриб, ўрнига асабийлик, токсик муносабатларни юзага чиқармаяптими деган саволни кўтаради. Бу муносабатлар постсовет жамиятларида нормага айланига анча бўлганди.
Мурод Човуш
👉 @kinosanati
“ЖАВДАРЗОР ЧЕТИДАГИ ЖАРЛИК” ФИЛЬМИ
Мен ёзувчи бўлмаган ёзувчиларнинг асарларини ўқишга ҳаракат қиламан. Ёзувчи бўлмаган ёзувчининг китоби қўлимга тушиб қолишини истайман, шу баҳонада китоб дўконига кираман. Фердинанд Селин... Жером Селинжер мен учун ёзувчи бўлмаган ёзувчилардан. Яна санашим мумкин.
Мендан ёзувчи чиқмаслигини билганим –кунлардан бирида унинг “Жавдарзор ёқасидаги жарлик” китобини Цум хиёбонидаги растадан сотиб олгандим.
Ёзувчи бўлмаган ёзувчилар баён услубидан йироқ бўлади. Лекин Селинжерда баён бордай. Бу алдамчи. Туюлади шундай.
Селинжер, мана, ҳозир, бирга яшаётган фронтдош дўстдай, ўйлаганман, 2006, 2008, 2009. 2010 у вафот этди. Унгача шамолдан пана излаб. Чақмоқ уришидан тошлар орасига бекиниб. Селинжернинг овозини эшитмоқчи бўласан. Сукунатнинг нечанчидир масофадаги жойи. Мулоқот бўлишини кутасан.
"Жар ёқасидаги жарлик" романи қаҳрамони айтганидек, Ярим кечаси қўнғироқ қилиб гаплашадиган ёзувчинг бўлса, дейди.
Аммо Селинжер вафотидан, мана, қанча йиллар ўтди.
Унинг янги асарлари нашр этилмади. “Жавдарзор ёқасидаги жарлик” романидан кейин бошқа ёзмагандир. Ўзи бўлмайди, ёзувчи бўлмасдан ёзувчи бўлишни. Ўзи бўлмайди, чақмоқлардан бекинишни, бўронлардан яширинишни. Ўзи бўлмайди бу ерда. Сендан ёзувчи чиқмаслигини исботлаш осон эмас.
Мендан ёзувчи чиқмаслигини билганим кунларда, илк ўқиган китобларимдан бири “Жавдарзор четидаги жарлик” эди. Бу фильм Селинжернинг ёзувчиликдан қандай қутулиб кетгани ҳақда экан. Харҳолда, мен шундай ўйлайман.
Ҳикоялар ёзасан, шеърлар ёзасан. Уларни ўқиб, “Бу менга ўхшамайдику” деб йиртиб ташлайсан. Шундай қилиб ёзувчиликдан қутуласан ва бахтли бўласан. Фильм шу ҳақда.
Мурод Човуш
👉 @kinosanati
✍🏻 Исломжон ҚЎЧҚОРОВ
🎤 Дадахон МУҲАММАДИЕВ
Бруно, қоқилма зулмат тунлари
Кўча чироқларин ёқиб қўяман...
@islomjon_ijodi
АББОС КИОРАСТАМИНИНГ “ОЛЧА ТАЪМИ” ФИЛЬМИ ХУСУСИДА
Дунёда энг гўзал иш пиёда юриш. Қайсидир бир қадамда ўзингга айланиб қоласан.
Метродан чиқиб, шаҳар марказидаги мозорга борасан. Мозордан чиқиб, кино namoyishiga. Anhor бўйлаб кетганда, Хадра кўчасига олиб чиқади. Бу ҳар кун давом этади.
Беш кун бекор икки кун дам.
Икки нуқтани бир –бирига ҳеч қачон қовуштириб бўлмайди. Эҳтимол, коинотдаги икки ўра бир-бири билан қовушиб кетар. Билмадим, буни хаёлий назарияда бажариб кўриш керак. Оғир машқ. Лекин ўлиш машқини ҳар кун, манзилдан-манзилгача бажарасан. Қайсидир нуқтада ўласан, парвоз бошланади.
Мен ўйлардимки, “Бу бинога ҳеч қачон қадам босмайман”, яъни Хадра чорраҳаси тугагандан кейин, (Ёшлар агентлиги биноси кўримсизлигини кўрсатарди), бу 2015 йилдаги бир нуқта эди. Унда ҳеч қандай магнит майдони йўқ, қора ўра, майлику. Бу бинода яширинган магнит йўқ. Гап бинода эмас.
Қорин оч бўлиши керак. Шунда, М.Прустнинг “Йўқотилган вақтини излаб” беш томлигини бир ҳафтада ўқиб бўласан. Шунча едирилган матнни, қанча вақт пиёда юриб ҳазм қилиб юбориш керак? Бир ҳафта тинмай юриш машқи етадими? Китоб ўқилгандан кейин, токи китобдаги бор воқеалар, роман қаҳрамонлари исми бутунлай эсдан чиқиб кетгунча қанча масофа босиб отиш керак? Ўқилган китоб бутунлай эсдан чиқиб вақт, демак китоб ҳазм қилиб бўлинди. Сен ундан қутулдинг.
Ўлжас Сулаймон Иккинчи қўнғироқ қилади. “Зудлик билан картамга … шунча сумма ташланг” . “Ман кассир эмасман.” “Бўлмаса, ўзимни Анҳорга ташлайман.” “Яхши фикр.” “Ўзимни осаман.” “Арқонни қаердан оласиз. Пулингиз йўқ-ку.” “Тўғри, сиз бериб турасиз. Шунга сўраяпман.” “Анҳорга ташланг. Бу арзон тушади.” “Ҳазилни йиғиштиринг. Тез , картамга сумма ташланг. Кафеда бир инсонни меҳмон қилишим керак.”
Ҳозир Ёшлар агентлиги кинозалида фильм намойиши бошланади. Вақтим йўқ. Ўлим эса гўзал. Ҳеч қачон икки нуқтани бир-бирига қовуштириб бўлмаслиги, шунда аксига чиқади.
Фақат пиёда юриш керак.
Ёшлар агентлигида Аббос Киорастамининг “Олча таъми” фильми намойишига боргандим. Бу фильмни кўрмаганман. У нима ҳақда?
Фильм бошланди. Биринчи кадрдан эсладим. Кўрганман.
“Олча таъми” фильми қаҳрамони ўла олмайди. Лекин ўлишдан қўрқади. Бу замонавий одамнинг, ёки шахснинг абадий муаммоси. Айниқса, ҳозир-диджимодернизм даврида бу муаммо икки марта кучайди. Диджимодернизм тўқилган дунёни кучайтирди. Худди тортанак уясига илашиб қолган пашшалар каби, замонавий одам сунъий даражада виртуаллашди. Матн ўқувчи камайди. Уни ёзувчи кўпайди. Ҳатто интернетда ўзининг фотографиясини қўйиш ҳам ўзини ифодалаш деб тушунсак.
Америкалик мутафаккир Алан Кирби, бу ҳолатни псевдоаутизм деб таърифлайди. У буни таърифни 2008 йилда айтган эди.
Драматург Генри Ибсен 1880 йиллар атрофида “Биз ўлсак, уйғонамиз” драмасини ёзади. Драмада, Аббос Киорастами назарда тутган мавзуни пъесасида ёзган эди. Шарқ адабиётининг кундалик мавзуси эди. Яъни реал борлиқни кўриш ёки уйқудан уйғониш ёки иллюзиялардан қутулиш ёки…
Одамнинг ўзи тўқиган дунё ё борлиқдан , реал, ёки сўфийлар айтмоқчи, Муҳаммад Мустафо реаллиги ҳолатини ўзида акс эттириш, бу ҳақиқий санъаткор учун шараф эди.”Ўлмасдан бурун ўлинглар” ҳадиси уларнинг шиори.
Псевдодунёлардан қутулиб, одам ўзининг ҳақиқий дунёсини ярата олади шунда. Бундай одамлар эса бу замонавий дунёда ёлғизланиб қолади. Псевдодунё назари билан реал дунёларни кўриб бўлмайди.
Мурод Човуш
👉 @kinosanati
ХУДО РАНГИ
Эрон режиссёри Мажид Мажидийнинг иш методини бошқалар билан солиштирганда фарқланади. Гуссерл таъбири билан айтганда, феноменолигик редукция режиссиёрнинг иш методи асосини ташкил этади. Режиссёрнинг метафизикаси.
“Худо ранги”, аслиятда “Рангги Худо” фильмини 1999 йили суратга олган. Фильм сюжети ҳаётдаги оддий воқеаларни ташкил қилади. Лекин кадр ортидаги жозиба фильмнинг қадрини оширади. Нисбатан, оддий воқеалардан ташкил топган ўзбек фильмлари ҳам кўп. Масала, жозибада, сеҳрда. Ёки илмий айтганда, иш методида феноменологик редукциянинг ишлаб кетишида. Ёки унинг ишламаслигида.
Мажид Мажидий буни эслатиб қўяди.
“Худо ранги” фильми менга болаликни эслатади. Фильм қаҳрамони ёшидаман. Яшил қир устидан югуриб кетяпман. Қир тугаши билан бўйим бастидаги яшил буғдойзор бошланади. Тўхтамайман югуришда. Кейин буғдойзор ичида осмонга қараб ётиб оламан. Митти чумолидай кўринган йўловчи самолёт ичида кимлар ўтиргани қизиқтиради.
Бу фильм ҳақидаги таассурот. Бу таассурот орқасида, болаликда эмас, яъни ҳозир қандай фикр бошланади. Шу жойдан рационал ёндашув бошланади. Индивидуаллик юзага келади.
Аксинча, фильмни кўриб ундаги қаҳрамонлар ҳаётига ачиниш зомбиликни келтириб чиқаради. Ёки китобдаги ёқимли фразалар одамни бошқарса. Фильм таъсири ёки китоб таъсири сизни бошқаради. Бунда ҳаёт йўқ.
Аксинча, сизга Худо ранг берса, демак тириксиз. Бунга эса вертикал ҳолатда таассуротларга мантиқ бериб, рационаллик ёки бадиийлик бериб эришилади. Ранг, феноменлар. Қайтмайди. Уни қайтариб ҳам бўлмайди. Эслаб ҳам бўлмайди. Исташ билан ҳам бўлмайди. Ёдда сақлаб ҳам бўлмайди.
Мажидийнинг бу фильми рус тилида “Цвет рая”, ўзбек тилида “Жаннат ранги” деб таржима қилинган. Мажидий эса “Аллоҳнинг ранглари билан рангланингиз” битигини “Худо ранги” фильмида бадиийлаштиради. Мажидий раҳмат ёки феноменларни ана шундай тасвирга олади.
Мурод Човуш
👉🏻 @kinosanati
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! ҲУРМАТЛИ ТЕАТРИМИЗ ЖАМОАСИ ТЕАТРИМИЗ РЕЖИССЁРИ АСҚАРЖОН ХОЛМЎМИНОВНИ ҚЎЛЛАБ ЮБОРАЙЛИК ОВОЗ БЕРАЙЛИК ЙИЛ РЕЖИССЁРИ НОМИНАЦИСИДА ҒОЛИБ БЎЛСИНЛАР 👉 ОВОЗ БЕРИШ
Читать полностью…КЭМЕРОННИНГ СУВ ЙЎЛИ
Ж.Кэмероннинг “Аватар: Сув йўли” фильми халқаро премъераси 2022 йил 9 декабрда бошланганди. Бугунгача фильм прокати 2 млрд. долларга яқин маблағ йиғибди. Декабр ойи ўрталарида, фильмни ўғри сайтлар орқали ўғринча, узр, хунук тасвирда бошланиш қисмини кўрдим. Каминага Аватарнинг биринчи фаслига нисбатан бу 2 фаслининг ғоявий шакли қизиқ эди. Шундан, қисқа муддатли киноўғриликка қўл урдим. Кэмерон бобо кечирсин.
Инглиз сайтларида Аватар-2 ҳақида шарҳларни ўқидим. Шарҳларнинг ярмида тассуротлар олий мақомда эди, ярмида хафсала пир бўлгани ёзилганди. Ҳозирги ўзбек оммавий кинотомошабини Аватар-2 ни қабул қилмайди, хафсаласи пир бўлади деб ўйлайман негадир.
“Негадир” деганга ўғри сайтдан фильмнинг ярмидан ярмироғини ўғринча кўриб келдим ҳозирча. Аватар-2 фильми сюжетида макон осмон танланган. Аввалига Кэмерон сценарийни шундай тузган. Кейин сув билан боғлиқ сюжет танланган, нега? Қадимий артефактлар билан боғлиқми? Кэмерон нима кинодемоқчи? Бу қизиқ?
Фильм нормал тасвирларда нормал таржима қилиниб, экранда намойиш қилинганда, негаларга жавоб топамиз насиб. Ҳозирча сув билан боғлиқ қадим сюжетларни эсга оламиз.
Мурод Човуш
AВВAЛ СAНЪAТ ЎЗИДA СИНAБ КЎРAДИ, КЕЙИН ЎЗГAРИШ БЎЛAДИ
"Aватар" фильмини ўрта асрларда яшаган Шарқнинг санъаткорлари кўрганда нима ҳақда ўйлашарди?
Фильмни кўрганимда шу савол пайдо бўлганди.
Низомий Ганжавийнинг адабиётда фундаментал оламни матнда тасвирлагани инқилоб эди. "Маҳзан ул-асрор"дан кейин Хисрав Деҳлавий ҳам шу планда йўналди.
Хисрав Деҳлавий, Жомий, шоир Aшрафнинг "Хамса"ларини техник сабабдан ўқимаганман. Навоийнинг "Ҳайрат ул-аброр"и Низомий, Aшрафдан фарқли бошқа деталлар билан бойитилгани камина учун қизиқ эди.
Навоий уларни ўқиб, ўрганиб маънавий оламни тасвирлашда тиниқликка эришгани рост. Унинг мақсади ҳам шу эди.
Санъаткор фақат тажрибасини ёзади. Кўрганини ёзади. "Aватар" фильми сценарийси ёзилганда интуитив ёндашилганми ёки тажриба маҳсулими?
Классик адабиётда Сарв дарахти образи ҳақида кўп ёзилади. Низомий, Деҳлавий, Шабустарий, Навоий ёки бошқа санъаткорлар бу дарахт ҳақида ёзишади, матнда тасвирлашади. Улар бу мақомларни яшаб ўтишади.
"Aватар" Ҳазрати инсон ўзига қарши, ўзининг фундаментал тузилишига қарши уруш қилаётганини балки интуитив тарзда тасвирлагандир, ким билсин.
Одам психологизми ҳудудини кенгайтириб, фундаментал олам чегарасини босиб олмоқчи. Навоийнинг "Ҳайрат ул аброр"ини ўқиганда ва "Aватар" кўрилганда шундай фикр уйғонади.
Aмерика киноси фан билан уйғунлашиб кетмоқдами? Эртага Америка киноси фаннинг бир йўналишига айланиб кетса ҳайрон бўлмасдим.
Шу каби санъатда чуқур кетиш Америка паракиносини келтириб чиқариши ҳам мумкин. Бунга ҳеч ким кафолат беролмайди. Санъатда чуқур кетаётган кино фан билан уйғунлашмаса паракинога айланиши табиий.
"Aлиф, Лайло ва Лайло"ни ўқиб 9-аср одами қандай ҳайратланган? Фақат китобдаги тасвирларни ҳаёт тажрибасида кўрган одамгина ҳайратланади.
Худди шу каби Навоий тасвирлаган Малакут оламини тажрибасида кўрган одамгина ҳайратланади.
"Aватар"да кўринмас, психологик девор орқасидаги нарсалар визуаллашгани бу охирги чегара эмас, табиий.
Мурод Човуш
👉 @kinosanati
Ушбу постни қандайдир адоват ёки жанжал учун ёзганим йўқ. Шунчаки инсонларнинг диди ҳар хил. У қандай шаклланиши мавҳум. Агар дидлар турли бўлмаганида ҳозир сиз ҳам график дизайнер бўлиб ишламаётган бўлардингиз.
Кино ҳақида ёзадиганларим эса кимлар учундир кўп кино кўрётгандек тасаввур уйғотиш ёки бошқалардан ўзимни ақллироқ кўрсатиш учун эмас. Шунчаки қайсидир филмни кўрганимдаги мен туйган лаззатни бошқалар ҳам ҳис этишини хоҳлайман.
“Олдбой” мен учун ҳамон энг зўри.
Шоҳрух Норқулов
ЧАҚНАР
Тошкентнинг бир эски маҳалласида Кафканинг “Отамга хат” спектакли кўрсатиляпти. Рассом устахонасининг битта хонасида намойиш бўлиб ўтди. Декорациянинг кераги йўқ, табиий. Сунъий кучланишнинг олдини олади.
Кафканинг отасига ёзган, кейинчалик “Отамга хат” номида эълон этилган асарини ўқиёлмаганман. Шахсий туюлганидан бўлса керак.
Саҳнада бу асар намойишини кўргандан кейин, бу ҳақда бошқатдан ўйлашга тўғри келади. “Отамга хат” ёзувчининг ўзини суд қилиш услубидан униб чиққандир. Шахсий ҳаётини изга солишга қийналишида отасини айблагандир. Бундай фикрларни ўқиганман.
Саҳнада актёрнинг товонидан совуқ ўтмасмикан. Ёки пайпоқнинг товон тарафида картонга ўхшаш бир нималар солинган бўлиши керак. Саҳна рўпарасидаги дераза форточкаси очилган, бежизга эмас. Лекин ундан совуқ киряпти.
“Шамс-Қамар” театри тажрибалар қилишдан қўрқмайди. Лекин бу тажриба эмас. Қандайдир химиявий эксприментлар қилади. Лекин бу экспримент эмас. Бу бошқа нарса. Бу спектакль ҳам эмас. Лекин бу спектакль.
Намойиш бошлангандан актёр “Эврилиш” қаҳрамони экани сезилади. Намойиш бир соатга яқин давом этади. Актёр монологни эсдан чиқармайди. Тинимсиз ўқийди. Орада тутилиш йўқ.
Монолог қаердадир актёрнинг эсидан чиқиб қолишини кутмай қўйдим:
“Отамга хат” матнини “Эврилиш” матнининг сассиз оқими ушлаб туради. Пробирка ичида реакция бўлган каби. Сув ариқда оққан каби. “Эврилиш” бўлмаса демак “Отамга хат” ҳам бўлмасди ёзилмасди.
Ёки Кафка “Ҳукм” ҳикоясидаги ҳукмни бекор қилиш учун бундай сентиментал кўринган мактубни отасига ёздими? Худди ҳукмни бекор қилиш учун апелляция протести топширилган каби.
Саҳнада актёр жонсиз пробирка каби . Актёр максимал даражада ўйнамасликка ҳаракат қилади: Ҳиссиётларини формага айлантиради. У жонсиз. У пробирка. Бу пробирка ичига “Эврилиш” ва “Отамга хат” солинган. Реакция. Реакция натижаси томошабинларда бўлади.
Томошабинларнинг фикрини эшитиш жуда қизиқ. “Шамси-Қамар” театри коммуникацияни тиклаш учун саҳна қўяди.
“Шамс-Қамар” театри томошабинни ҳайратга солишни ёки таассурот қолдиришни биринчи планга қўймайди. Бу унинг мақсади ҳам эмас. Бор-йўғи саҳнада тил структурасида янгилик қилишга ҳаракат қилади. “Эврилиш” ички монологнинг ўрнини босиб актёр ҳиссиётлари бу жараёнда едирилиб кетиши структурани тиклайди. Бу эса қийин.
Ҳаётда тилнинг структураси бузилиб кетганидан эҳтимол, одамлар ўртасидаги коммуникация бузилиб кетгандир. Дуализм юзага келган.
Тил структураси зина. Коммуникация шу зинадан кўтарилиш учун ҳаракат.
Кафка 1912 йили атрофида “Эврилиш” ва “Ҳукм” ҳикоясини ёзган. “Отамга хат”и 1919 йилда ёзилган. Ҳукмни бекор қилиш учун апелляция протестини топширган.
Спектакль режиссёри Жамшид Валиев
Актёр Мухтор Асроров ўйнаган
Театр бадиий раҳбари Қамариддин Ортиқов
Мурод Човуш
Агар малол келмаса, шу роликка овоз берворинглар! Арзийди, албатта.
/channel/oyinauz/7470
“Баҳодир Ялангтўш” тарихий фильмининг суратга олиш ишлари давом этмоқда
“Ўзбекфильм” киноконцерни”нинг янги панорамали павильионида афсонавий Самарқанд Регистонининг “Шердор” ва “Тиллакори” мадрасаларини бунёд этган Баҳодир Ялангтўш ҳақида ҳикоя қилувчи “Баҳодир Ялангтўш” тарихий фильмининг съёмка ишлари давом эттирилмоқда. Ушбу повильионда энг юқори замонавий бадиий ва технологик савияда фильмлар суратга олиш имконини берадиган шарт-шароитлар яратилган. Агар илгари йирик блокбастерлар ва жанговар фильмлар хромакей ёрдамида суратга олинган бўлса, бугун Stage craft технологиясидан фойдаланиш билан ҳаммаси глобал миқёсда ўзгаради. Технология битта павильоннинг ўзида юқори сифатли тасвирни олиш имконини беради. Қимматбаҳо декорациялар ўрнига саҳнанинг орқа томонига керакли атмосферани тўлиқ етказиб бера оладиган йирик LED панеллар ўрнатилган.
Натижада виртуал оламнинг юқори сифатли тасвири экранда акс эттирилади ва оператор камерасига ҳеч қандай қийинчиликларсиз боғланади. Объектларнинг фондаги ҳолатини камеранинг жойлашишига қараб ўзгартириш сифатли фильм суратга олиш имконини беради. Stage craft технологиясидан фойдаланган ҳолда сиз исталган бурчакдан суратга олишингиз мумкин. Ҳақиқий ва виртуал камераларнинг комбинацияси автоматик равишда объективни ўзгартиришни таʼминлайди. Виртуал камерани мустақил равишда, масалан, динамик саҳналар учун ҳам ҳаракатлантириш мумкин.
Мазкур янги павильион “Ипак йўли дурдонаси” ХIV Тошкент халқаро кинофестивали доирасида тақдим этилган бўлиб, унда фестиваль меҳмонлари “Баҳодир Ялангтўш” тарихий фильмининг биринчи эпизоди суратга олинганини бевосита кўришган эди. Меҳмонлар режиссёр камерасида фильм қандай суратга олинаётганини шахсан томоша қилиш, ижодий жамоа ва фильм актёрлари билан яқиндан танишиш имконига эга бўлишганди.