3. Сиёсатда кино, кинода сиёсат
Сиёсий кино янги долзарблик касб этмоқда, кинода диссидентлар пайдо бўлмоқда. Масалан, қамоқдаги Жафар Панахи (ҳибсга олинишдан олдин атайлаб "тақиқланган" мавзуларни танлаган) ва Цзя Чжанкэ. Улар ватанида озодликдан маҳрум бўлган; иккаласи ҳам Европа фестивалларининг фаворитлари. Ёки истеъдодли Наталья Мешанинова "Умид фабрикаси" дебют фильми билан танилди. Аммо фильм туфайли у мамлакатдан чиқиб кетди. Режиссёрнинг хорижий оммавий ахборот воситаларида фаол иштирокининг ўзиёқ сиёсий қувғиннинг сабаби унинг сиёсий қарашлари эканини англатади.
"21 аср жаҳон киноси тенденциялари", Антон Долин.
Фото: "Такси" (Жафар Панахи)
👉 @kinosanati
2. Эстетика ўрнига ахлоқ
Тўқсонинчи йиллардаги эстетик ўйинлар (Aлмодовар, Тарантино, Триер ва бошқалар) ўрнини ахлоқий масалаларни ечиш эгаллади, бу томошабинларни муқаррар равишда Брессон ёки Дрейер анъаналарига қайтаради. Янги асрнинг энг нуфузли европалик режиссёрлари ва мутафаккирлари – Михаэл Ханеке ва ака-ука Дарденнлардир. Уларнинг "Олтин палма"ни икки мартадан олишгани бежиз эмас.
"21 аср жаҳон киноси тенденциялари", Антон Долин.
👉 @kinosanati
Таниқли рус кинотанқидчиси Антон Долиннинг "21 аср жаҳон киноси тенденциялари" номли мақоласини қисмларга бўлган ҳолда қўйиб борамиз.
👉 @kinosanati
Кўргим келар сизни негадир...
Зулфиқор Мусоқовнинг "Осмондаги болалар" фильмининг саундтрейки.
👉 @kinosanati
Санъат – покиза тушунча, унга пул, таъма, ғараз аралашдими, у тижоратга айланди деяверинг. Киноижодкорлар кўпайгани яхши. Аммо кинони конвейерга айлантириб юбормаслик керак.
ПЎЛАТ САИДҚОСИМОВ
👉 @kinosanati
...Йўл юрдиму мўл юрдим.
Ўнг юрдиму сўл юрдим.
Йўл ичра минг дард бирлан,
Харни мен бир хўр кўрдим.
Хўрни кўрдим кар бўлдим.
Карни кўрдим кўр бўлдим.
Кўрни кўрдим хўр бўлдим.
Хўрни кўрдим зўр бўлдим.
Зўрни кўрдим ҳур бўлдим...
📽 "Фариданинг икки минг қўшиғи"
👉 @kinosanati
Диққат, кастинг! "Бўйсунмас" фильмига кастинг кунлари аниқ бўлди
Агар сиз ўзингизда актёрлик қобилияти бор, деб ҳисобласангиз, 25, 26, 27 ва 28 январь кунлари "Ўзбекфильм" киностудиясида ўтказиладиган кастингда иштирок этинг.
Кастингни фильм режиссёри Жаҳонгир Аҳмедовнинг шахсан ўзи ўтказади.
Мурожаат учун телефонлар: +998977033778, +998909620135
👉 @kinosanati
Исталган тадбиркор хусусий театр студияси очиб, унга маблағ тикса, театр ўзининг креатив ёндашувлари билан янгидан янги спектаклларни қўйиб, ўз аудиториясини йиғиб олса, тадбиркор ўз фойдасини чиқариб олади. Бу ҳозирча тадбиркорлар учун очилмаган қўриқ. Тирик санъатга инсон ҳамиша эҳтиёж сезади. Шундай экан бу ишга таваккал қилиб, бош қўшган тадбиркор зиён кўрмаслиги аниқ. Янги театр студиялари қанча кўп бўлса, ижодий рақобат ҳам шунга яраша бўлади. Битта мисол айтаман, пойтахтимиздаги “Silk Route Marionettes” номли хусусий қўғирчоқ театри бугунги кунда ўзининг замонавий формати, топаётган даромади ва ўзининг муҳлислари билан алоҳида ажралиб туради. Бугунги кунда шунақа фаолият туридан даромад кўриб, ўз оилаини боқаётган ва бошқаларни ҳам иш билан таъминлаётган ўнлаб хусусий театр-студиялари бор. Лекин буларнинг репертуарларини мунтазам кўриб чиқиш ва спектаклларни қабул қилишнинг алоҳида тартибини ишлаб чиқиш керак.
Усмон Эратов,
Ўзбекистон Республикаси Театр Арбоблари уюшмаси раис ўринбосари
Одам муваффақиятга ҳам чидамли бўлиши керак
Хулоса қилганим шу бўлдики, инсон зоти кечиримли бўлиши керак экан. Очиғи, жуда омадли инсонман, машҳурликниям, шон-шуҳратниям, раҳбарлик лавозимлариниям кўрдим.
Бир пайтлар “Ўзбекфильм” директори эдим. Ўшанда кимнидир билиб-билмай хафа қилган, ўнта сценарийни ўтказиб, биттасини ўтказмаган бўлишим мумкин. Аммо ўзимча виждоним тоза. Демоқчиманки, одам энг аввало ўзининг олдида обрўси тўкилмаслиги керак. Акс ҳолда расво бўлади.
Мағлубиятлар – аввало сабоқ, аммо одам муваффақиятга ҳам чидамли бўлиши керак. Бу гапларни сиз кекса одамнинг ҳаёт фалсафаси, деб қабул қилсангиз ҳам майли.
ШУҲРАТ АББОСОВ
👉 @kinosanati
Биз ҳаммамиз бўш уймиз, кимдир эшикни очиб, бу уйдан бизни озод қилишларини кутамиз. Бир куни бу истагим амалга ошади. Худди арвоҳ каби бир киши пайдо бўлиб, мени бу асирликдан олиб чиқади. Ва мен ўз тақдиримни топгунимча, шубҳасиз, унинг ортидан эргашаман.
"Бўш уй" (реж.: Ким Ки Дук)
👉 @kinosanati
Бобур Йўлдошев менга омад келтиради. Бундан ташқари, у ажойиб актёр. Болалигидан деярли ҳар бир филмимда иштирок этган, менинг севимли укам Бобуржонни туғилган куни билан чин қалбимдан табриклайман. Унга соғлик, тинчлик ва янгидан янги роллар тилаб қоламан!
Зулфиқор Мусоқов
👉 @kinosanati
Шуҳрат Аббосов пойига гулчамбар қўйилди
Бугун "Ўзбеккино" Миллий агентлиги ташаббуси билан Ўзбекистон халқ артисти, “Эл-юрт ҳурмати” ордени соҳиби, атоқли режиссёр ва педагог Шуҳрат Аббосовни муносиб хотирлаш мақсадида агентлик раҳбарияти ва бир қатор киноижодкорлар, соҳа мутахассислари "Чиғатой" қабристонига ташриф буюриб, марҳумнинг қабрига гулчамбар қўйишди.
Шуҳрат Аббосов ижодий фаолияти давомида ўзбек миллий кино санъати дурдоналарига айланган "Маҳаллада дув-дув гап", "Отамдан қолган далалар", "Сен етим эмассан", "Тошкент - нон шаҳри", "Оловли йўллар", "Абу Райҳон Беруний" каби фильмларни суратга олган. Ўзбек режиссёрлари ичида энг фаоллардан бўлиб, халқаро доирадаги нуфузли мукофотларни қўлга киритган.
👉 @kinosanati
"Остона" деган тўрт қисмли фильм бўларди. Бош роллардан бирини раҳматли Алишер Ҳамроев ўйнаган. Ҳар бир қисм бошида шу қўшиқни берарди.
👉 @kinosanati
1. Муаллифлик фильмлари девальвацияси
Катта ҳарфлар билан ёзиладиган Муаллифлик Фильмларидаги катта ҳарфлар бекор қилинди. Бу рамзий маънода, албатта. Ҳаммаси 1999 йил Канн фестивалида бошланди. У ерда ҳакамлар ҳайъати бошлиғи Дэвид Кроненберг мукофотларни тақсимлаш пайтида Линч, Жармуш, Гринуэй, Каракс, Ченя Кайгэ, Китано, Михалков каби муаллифлик фильмлари ижодкорларини эътибордан четда қолдирди. Тўқсонинчи йилларда авжига чиққан постмодернизм ҳукмронлиги, унга нисбатан асабий муносабат Буюк муаллифлик кинотеатрини мифологияга айлантирди. Гарчи кўплаб муаллифлар ҳали ҳаёт ва ишлашда давом этишаётган бўлишса-да, энди ҳар ким ўз фан-клуби аъзолари учунгина ишлашига тўғри келмоқда, афсуски. Жумладан, Ларс фон Триер, Вуди Аллен каби улкан киноижодкорлар ҳам.
"21 аср жаҳон киноси тенденциялари", Антон Долин.
👉 @kinosanati
1. Режиссёр қандай билимларга эга бўлиши керак?
2. Ёш киноижодкорларга берадиган уч тавсия.
3. Ўзбек кино санъатининг бош душмани нима?
Зулфиқор Мусоқов жавоб беради.
➡️ @mm_telekanal
Зулфиқор Мусоқов 63 ёшда
Кўплаб "шедевр"лари билан ўзбек киносига улкан ҳисса қўшган кинорежиссёр Зулфиқор Мусоқов бугун 63 ёшга тўлди.
Мусоқов фильмларини ёқтирмайдиган киномухлис бўлмаса керак, манаман деган нигилист кинотанқидчи ҳам ҳеч йўқса битта фильмини маза қилиб кўргандир.
Мусоқовни "ўзбек киносининг тирик виждони" деб биламиз. Кино учун умрини бағишлаган ва кинодаги ҳар бир оғриқни ўзиники ҳисоблайдиган фидойи бир инсон хаёлимизга келади Зулфиқор Мусоқов деганда.
Ҳурматли Зулфиқор Мусоқов, сизни туғилган кунингиз билан табриклаймиз. Кино мухлислари бахтига омон бўлинг. Яна янгидан янги, мазмунли фильмлар яратиб, халқимизни хурсанд қилиб юринг.
👉 @kinosanati
Бу дунёнинг гўзаллиги фақат меҳр, эътибор, қизиқиш ва раҳм-шафқат орқали пайдо бўлади, сирлари очилади. Кўзларингизни катта очинг, унинг ранглари ва тафсилотларига қараб бу дунёни кўринг.
ЎРХАН ПОМУҚ,
турк ёзувчиси
👉 @kinosanati
Кинорежиссёр Зулфиқор Мусоқов билан янги ва яхши суҳбат. Таҳлил, танқид ва ўринли мулоҳазалар.
👉 https://m.youtube.com/watch?v=CyxZCFRPT4I
Мусиқа кинорежиссёр учун ажойиб восита. Операторлик иши, актёр ижроси, монтаж, продюсерлик иши, костюмлар ҳам худди шундай. Бу каби воситалар сизга ҳикояни айтиб беришга ёрдам беради.
СПАЙК ЛИ,
кинорежиссёр
👉 @kinosanati
Отам санъаткор бўлишимни умуман истамаган, ҳатто Санъат институтига киришимга қаршилик кўрсатган. Институтни битириб Ёш томошабинлар театрида ишлаётганимда бир дўстига: “Буни қаранг, одамларнинг болалари илмий ишлар қилиб, мамлакат тараққиётига ҳисса қўшаётган бир пайтда менинг ўғлим мушук-сичқон ўйнаб юрибди”, деб ачиниш билан гапирган. Театрдаги биронта ролимни ҳам бориб кўрмаган. Чунки отам ўзининг йўлидан кетишимни истарди. Лекин мақсадимдан қайтмадим. Кейинчаликтанлаган касбимдан хурсанд бўлган.
МЕЛС АБЗАЛОВ
👉 @kinosanati
Кинони эмас, томошабинни асрашимиз керак!
Миллатни жуда эҳтиёт қилиш керак. Беҳаёлик бу жуда ёмон нарса. Ҳаё ҳам санъатда, ҳам бошқа жойда бўлсин ҳамиша биринчи ўринда туради. Ҳаёсини йўқотган миллат миллат эмас. Ҳаёсини йўқотган миллатнинг келажаги жуда ёмон. Биз кинони асрашимиз керак дейишади. Йўқ, биз кинони эмас, томошабинни асрашимиз керак.
РИХСИВОЙ МУҲАММАДЖОНОВ
👉 @kinosanati
Сен кетарсан, индамай,
Мен қоларман ёлғиз...
Ҳажрингда яна ёнар, бедор бу ЮРАГИМ...
Сен кетарсан, индамай,
Кўзларим ёшга тўлар...
Ортингдан етолмасман,
Мен қоларман ёлғиз...
Қўшиқ муаллифи: Жамила Жамолова
Анимация муаллифи: Жавлон Турдихўжаев
📽 "Эртага баҳор"
Суратда дуэт ижрочилари: Жамила Жамолова ва Нодирбек Саидов
👉 @kinosanati
Режиссёр дегани менга ўхшаб юмшоқ феъл, қатъиятсиз бўлмаслиги керак экан. Мақсадинг учун, ижодинг учун курашишинг, ғолиб чиқиш йўлини қилишинг шарт экан. Мен эса ўз вақтида туриб бера олмадим.
ДАМИР САЛИМОВ,
"Шум бола" фильми режиссёри
👉 @kinosanati
"Танҳо қайиқ"да фақат Орол фожиаси эмас – Нозим Тўлахўжаев
Дастлаб анимацияда шундай асар яратиш ниятим бўлган. Чунки Орол денгизи ҳақидаги сценарийлар “Ўзбеккино” ижодкорларида азалдан мавжуд эди. Хусусан, ёзувчи Эркин Аъзамнинг “Танҳо қайиқ” сценарийси ўн йил аввал ёзилган бўлса-да, бу асарни суратга олиш учун рухсат берилмаган.
Шуҳрат Ризаев мени чақириб: “Нозим, сен анчадан бери яхши асарни орзу қилардинг, мана бу сценарийни ўқиб кўр, Эркин Аъзам ёзган”, деди. У кишининг асари асосида фильм яратиш мен учун шараф. Биз учрашиб, сценарий ғоясини муҳокама қилиб олдик ва ишни бошладик. Фильмга маслаҳатчилар жалб қилинди, Мўйноққа бордик.
Шунда айнан Орол денгизи ҳақида эмас, умумий бир денгиз ҳақида гапириш ғояси пайдо бўлди. Чунки шу йўл билан Орол муаммоси халқаро аҳамиятга эга эканлигини кўрсатиб бериш мумкин, деб ўйладик. Бир денгизнинг қуриши ҳақида фильм яратганимизда муаммо кўламини кичикроқ олган бўлардик. Буни хоҳламадик.
Батафсил: https://uzanalytics.com/madaniyat/8714/
"УЙ" – фестивалнинг энг яхши фильми эди, шубҳасиз.
Режиссёр: Феруз Баҳодиров
Бош ролда: Умаржон Жумаев, Севинч Далабаева
👉 @kinosanati
«Мен тентаклар ролини ўйнаганман. Шунинг учун қаерга бормайин, мени ҳамма ўз яқинидай кутиб оларди».
Савелий Крамаров
👉 @kinosanati