kinosanati | Неотсортированное

Telegram-канал kinosanati - Kino san'ati

1127

Ҳаммаси кино ҳақида. Таклифлар, мақолалар ва шикоятлар учун - @kinosanatibot

Подписаться на канал

Kino san'ati

Маълум бир муддат тарихий фильмларимизнинг ишланмаслиги, тарихий қахрамонларимизга мурожаат қилинмаслиги, катта авлод ҳам айниқса ёшларимиз қўшни давлатларни ёки туркларни тарихий сериалларини севиб томоша қилишга мажбур бўлишди. Чунки уларни ўрнини босадиган ўзимизни тарихий фильмларимиз айнан ўша жараёнда майдонни эгалламади.

Жаҳонгир Аҳмедов, кинорежиссёр, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими

👉 @kinosanati

Читать полностью…

Kino san'ati

«ДEБЮТ» кинофестивали ғолиблари тақдирланди

Бугун "Ўзбек миллий кино санъати ҳафталиги" доирасида бўлиб ўтган ёш киноижодкорлар учун ташкил этилган «Дебют» қисқа метражли фильмлар фестивали ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

«Дебют» қисқа метражли фильмлар фестивалини тақдирлаш маросимига старт берилиб, "Энг яхши фильм", "Энг яхши режиссёр", "Энг яхши оператор", "Энг яхши рассом", "Энг яхши сценарий" номинациялари бўйича ғолибларни эълон қилиш бошланди.

Фестивалнинг "Энг яхши сценарий муаллифи" номинациясига «Рўмол» қисқа метражли фильмининг сценарий муаллифи Аббос Хуррамов лойиқ кўрилди. Мукофотни Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар универститети ректори Шерзодхон Қудратхўжа топширди.

"Энг яхши рассом" номинация бўйича "Эртага баҳор" фильми учун Муҳиддин Кенжаев ва Муҳаммад Тангматов, "Энг яхши оператор" номинацияси учун «Баҳс» фильми оператори Абдулазиз Асатуллаевлар тақдирланди.

"Энг яхши режиссёр" номинация бўйича эса «Рўмол» фильми режиссёри Ҳасан Алижонов мукофотланди.

«Дебют» фильмлар фестивалининг мутлоқ ғолиби, "Энг яхши қисқа метражли фильм" номинация бўйича ёш режиссёр Роман Грублякнинг "Кичкина катта одам" фильми ғолиб деб топилди. Фильм режиссёрига мукофотни «Ўзбеккино» МА Бош директори Фирдавс Абдухолиқов топширди.

Кино ҳафталикнинг бешинчи куни ҳам охирлаб, "Дебют" қисқа метражли фильмлар фестивалининг бу йилги ғолиблари тақдирланди.

Читать полностью…

Kino san'ati

"Маҳалла" газетасининг иккинчи сонида Зафар Йўлдошев билан "Продюсер: тадбиркорми ёки ижодкор?" номли суҳбат чоп қилинди.

➡️ @zafarabdumannopovich

Читать полностью…

Kino san'ati

Фестивалнинг энг зўр фильми – "УЙ"

Ажойиб фильм! Бизнинг талқинга кўра, энг зўри!

👉 @kinosanati

Читать полностью…

Kino san'ati

Тарантинонинг севимли қаҳрамони ким?

Америкалик кинорежиссёр Квентин Тарантинонинг севимли қаҳрамони "Манфур кимсалар" ("Бесславные ублюдки") фильмидаги Ганс Ланда ҳисобланади.

"Ланда – мен қачондир ўйлаб топган энг яхши қаҳрамондир ва эҳтимол,  қачондир ўйлаб топадиган энг яхшисидир", дейди Тарантино.

Унинг айтишича, у бу қаҳрамонни ўйлаб топаётганда у "лингвистик даҳо" эканини тасаввур қилмаган. "Эҳтимол, у мукаммал идишда (германиялик яҳудийларнинг маиший ва адабий тили) гапира оладиган тарихдаги бир неча нацистдан биридир", дейди режиссёр.

Фильмда Ланда ролини актёр Кристоф Вальц ижро этган. Бу роль унга "Оскар" мукофотини келтирган.

👉 @kinosanati

Читать полностью…

Kino san'ati

-Қани, туёғингни шиққиллат бу ердан!
-Ие, ким айтди?
-Ана, Профессор шунақа деди...


«Суюнчи» филмидан

👉 @kinosanati

Читать полностью…

Kino san'ati

“Кино – тарбиянинг замини” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди

"Ўзбек миллий кино санъати ҳафталиги"нинг тўртинчи кунида “Кино – тарбиянинг замини” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон халқ артисти, профессор Муножот Йўлчиева, Ўзбекистон давлат консерваторияси профессори Хушнуд Назаров, Ўзбекистон халқ артисти, профессор Турғун Азизов, Санъатшунослик фанлари доктори, киношунос Нигора Каримова, санъатшунослик фанлари номзоди, киношунос Ойбек Копадзе ва бошқа шу каби мутахассислар иштирок этишди.

Давра суҳбатида кино таълимини янада ривожлантириш, умумтаълим мактабларига профессионал киноижодкорлар номини бериш, Тошкент шаҳрида кино санъатига ихтисослашган замонавий мактаб қуриш ва фаолиятини йўлга қўйиш бўйича долзарб масалалар муҳокама қилинди.

Шунингдек, 14 январь Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан соҳа вакиллари учун махсус ўткир сюжетли “Мен террорчи эмасман” бадиий фильми намойиш этилди.

Читать полностью…

Kino san'ati

Кино ҳафталик доирасида 24 қисмли ҳужжатли фильм муҳокамаси бўлиб ўтди

14 январь куни Ёшлар ижод саройида “Ҳужжатли ва хроникал фильмлар киностудияси” ДУК томонидан "Халқ юраги" номи остида суратга олиниши кутилаётган 24 қисмли туркум фильмлар лойиҳаси бўйича муҳокама ташкил этилди. Унда "Ўзбеккино" МА раҳбарияти, "Ҳужжатли ва хроникал фильмлар киностудияси" ДУК, барча хусусий киностудиялар ва Ўзбекистон Республикаси Олий таълим муассасалари ректор ва проректорлари ҳамда киноижодкорлар иштирок этишди.

2020 йил ёш режиссёр Шоҳрух Расулов томонидан суратга олинган Адиблар хиёбони ҳақидаги "Халқ юраги" ҳужжатли фильмининг юртимиз телеканалларидаги намойиши бўлиб ўтган эди. Бугунги муҳокамада ушбу фильм асосида 24 қисмли лойиҳа яратиш, суратга олиш ишлари, ажратиладиган маблағ, фильм ғоясини янада бойитиш каби қатор масалалар кўриб чиқилиб, Олий таълим муассасалари билан ҳамкорликка келишилди. Мамлакатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ишлаб чиқарилаётган ушбу кўп қисмли фильм Адиблар хиёбонида ҳайкаллари ўрнатилган ҳар бир шоир ва ёзувчи ҳаёти ва ижодига бағишланади.

Читать полностью…

Kino san'ati

У ўзга дунёнинг одами эди...

📽 "Паризод"

👉 @kinosanati

Читать полностью…

Kino san'ati

📹 Afric Simone - Hafanana 1975

Ҳақиқий адреналин)

👉 @kinosanati

Читать полностью…

Kino san'ati

"УЙ" қисқа метражли фильмининг тизери.

Режиссёр: Феруз Баҳодиров
Бош ролда: Севинч Далабаева


👉 @kinosanati

Читать полностью…

Kino san'ati

Аюб Шаҳобиддиновнинг маҳорат дарсидан муҳим фикрлар

❕Жан Люк Годарнинг фильмлари бор, уларда иккита одам бирга бўла олмайди. Бу жамиятнинг қандайлигини кўрсатади.

❕Ким Ки Дукнинг фильмлари кўпчилик учун тушунарсиз туюлса-да, режиссёр фильмлари орқали ҳозирги замондаги энг жиддий муаммоларга ечим излаган.

❕Бизнинг фильмларимизда кўпроқ этнографияга эътибор қиламиз. Агар фильмлардан этнографияни, гап-сўзларни олиб ташласак, нима қолади? Инсон ва унинг онгостида кечаётган жараён аҳамиятли.

❕Ҳеч ким сизга ўргатмайди. Ўзингизга эътиборли бўлишингиз, ўз устингизда ишлашингиз керак.

❕Ёшлик вақтимда кўпроқ Микеланжело Антонионининг фильмлари ёқарди.

❕Охирги фильмим "Рангсиз тушлар"да жамиятимиздаги энг ёмон стреотип – инсонни қабул қила олмаслик, ички қўрқув масаласини кўтарганман.

❕Кўпчилик оила мавзусига маиший мавзу деб қарайди. Лекин Звягинцев фильмларини кўринг: ҳамма фильми фақат оилавий драма.

❕Фильм фақат маҳоратдан иборат эмас, муносабатга кўп нарса боғлиқ.


👉 @kinosanati

Читать полностью…

Kino san'ati

Кино ёлғизлик учун бошпанадир.

ПЕДРО АЛЬМОДОВАР

👉 @kinosanati

Читать полностью…

Kino san'ati

Дунё киносининг афсоналаридан бири ИНГМАР БЕРГМАН ҳақида "Соясиз юлдузлар" кўрсатуви.

⏰ 13 январ, 21:20
📺 "Маданият ва маърифат" телеканали


Муаллиф: Сафарали Қурбонов
Режиссёр: Аброр Қодиров

➡️ @mm_telekanal

Читать полностью…

Kino san'ati

"Ўзбек миллий кино санъати ҳафталиги"нинг иккинчи куни тугади

Кино ҳафталикнинг иккинчи куни “Зумраша” киножурналининг келажакдаги фаолияти муҳокамаси билан бошланди. Киножурнал бир неча йиллардан буён болалар учун туркум фильмлар тақдим этиб келади. Давра суҳбатида ҳам “Зумраша” киножурналининг эртанги фаолиятига назар ташланиб, қилиниши керак бўлган ишлар белгилаб олинди. Шунингдек, “Ўзбекистон – бизнинг диёримиз” мавзусида болалар ижодий танлови, хорижий кинофондлардан қайтарилган мультфильмларнинг махсус намойиши бўлиб ўтди.

Шундан сўнг кинорежиссёрлар, продюсерлар, сценаристлар иштирокида 2021 йилнинг янги кинолойиҳалари бўйича питчинг ташкил этилди. “Янги Ўзбекистон ва Миллий кинематография: 2021 йил ишга тушириладиган кинолойиҳалар, 2022 йилнинг янги ғоялари” мавзусида ташкил этилган давра суҳбати янги кинолойиҳаларга бағишланди. Унда Акбар Бектурдиевнинг «Узбечка», Жаҳонгир Аҳмедовнинг “Бўйсунмас”, Дилмурод Масаидовнинг “Аёл қисмати”, Мирмақсуд Оҳуновнинг “Сўнгги дарвеш”, Абдусамат Ғаниевнинг “Йиғламас” ва шу каби лойиҳалар тақдим этилди.

Давра суҳбатида кинолойиҳаларнинг мавзулари, жанрлар хилма-хиллиги, ко-продукциялар, мутлақо янги форматдаги анимациялар ишлаб чиқаришга алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, режиссёрлар томонидан тарихий фильмлар олиш бўйича декорациялар яратиш, уларни сақлаб қолиш, тарихий реквизитларни агентлик тасарруфига олиш каби қатор масалалар кўриб чиқилди.

Кун якунида Татаристон ва Ўзбекистон киноижодкорлари ҳамкорлигида Зифа Қодированинг «Сумбул» асари асосида суратга олинган ко-продукция «Сумбул» бадиий фильми илк маротаба катта экранда намойиш этилди. Фильм севгида алданган татар қизининг кейинги ҳаёти ҳақида ҳикоя қилади.

👉 @kinosanati

Читать полностью…

Kino san'ati

Халқаро пресс-клубнинг "ЎЗБЕКИСТОН ҚУРОЛЛИ КУЧЛАРИ: КЕЧА, БУГУН, ЭРТА" мавзусига бағишланган навбатдаги сессиясидан.

Читать полностью…

Kino san'ati

Бор-йўғи битта хулосага қурилган фильмни кўрмасликни маслаҳат бераман.

ЖАЪФАР ПАНАҲИ


👉 @kinosanati

Читать полностью…

Kino san'ati

Пон Жун Хо Венеция кинофестивалида ҳакамларга бошлиқ бўлади

"Паразитлар" фильми режиссёри Пон Жун Хо 78-Венеция кинофестивали ҳакамлар ҳайъатига раҳбарлик қилади.

У ушбу лавозимга танланган биринчи жанубий кореялик кинорежиссёр бўлди.

"Венеция халқаро кинофестивали узоқ ва хилма-хил тарихга эга ва мен буюк кинематография анъаналарининг бир қисми бўлганимдан фахрланаман", деб айтган режиссёр.

«Ҳакамлар ҳайъати раиси сифатида, бундан ҳам муҳими, абадий кино ихлосманди сифатида фестивал учун танланган барча ажойиб фильмларни олқишлашга тайёрман", дейди Пон Жун Хо.

👉 @kinosanati

Читать полностью…

Kino san'ati

"Дебют" фестивали бўлиб ўтмоқда. Қисқа метражли фильмларда ҳозирги энг актуал муаммо – ток йўқлиги муаммоси қайта-қайта олиб чиқиляпти.

Читать полностью…

Kino san'ati

Алишер Ҳамроев. Қисқа умрида бутун умрга эсда қоларли роллар ижро этган актёр.

👉 @kinosanati

Читать полностью…

Kino san'ati

Мен томоша қилаётган ҳар бир фильмдан бирор нарсани ўғирлайман. Буюк санъаткорлар ташаббус билан шуғулланмайдилар. Санъаткорларнинг ўғрилиги оддий ўғриликдан мутлақо фарқли тушунча.

КВЕНТИН ТАРАНТИНО

👉 @kinosanati

Читать полностью…

Kino san'ati

Менинг фильмларимни кўришга кўпчиликнинг сабри етмайди. Агар сиз фильмнинг дастлабки 15 дақиқасини кўра олсангиз, албатта, охиригача томоша қиласиз. Мен қора бўёқлардан нега фойдаланаман: "оқ" рангни фақат "қора" билан кўрсатиб бериш мумкин.

КИМ КИ ДУК

👉 @kinosanati

Читать полностью…

Kino san'ati

Ишимиз юришиб, Филиппин билан Янги Зеландияга ҳам сиғмай қолсак, Австралия бир қадам. Австралия дегани шунчаки давлат эмас, бутун бошли қитъа-я! Уёққа ман ўзим бормасам бўлмайди. Санга оғирлик қилади. Сидней, Мелбурн, Канберра, Кенгуру деган шаҳарлари бор, билмийсан. Э, укам, ман билан бўлсанг, кам бўлмийсан. Куч сандан, ақл мандан.

📽 "Дев билан пакана"

👉 @kinosanati

Читать полностью…

Kino san'ati

​​Ларс фон Триер: "Мукофотни яхши кўраман, лекин улар мени бахтли қилмайди"

Мен ўлимдан жуда қўрқаман. Мен бу ҳолат билан қайта-қайта тўқнашганман. Кўпчилик рассомлар ўз ўлимларида яшашни хоҳлашларини айтишади. Мен буни яхши тушунаман. Бутунлай диндор бўлмасам-да, ўлимда қандайдир муқаддаслик бор деб биламан.

Биз буткул тартибсиз ҳаёт кечиряпмиз, омон қолиш учун эса идеалларимизни яратишимиз керак. Акс ҳолда ҳаёт чидаб бўлмас ҳолга келади. Бошқа томондан, биз яшаётган воқеликда идеалларимизга амал қилиш нақадар қийинлигини кўрамиз. Аммо бундан бошқа йўл йўқ деб ўйлайман.

Ишонсангиз, кунига юз марта ҳаёт мутлақо маъносиз деган хулосага келаман.

Менинг орзум — томошабинни маълум бир кайфиятнинг тубига тушириш. Мен доимо бунга интилганман. Фильмни бошлашдан олдин ҳис-туйғуларингизни тўғри тўлқин устига қўя олсангиз, бу истак амалга ошади.

Мен ҳамма билан бир хилман: мукофот олишни яхши кўраман, лекин улар мени бахтли қилмайди.

P.s. Ларс фон Триер — даниялик машҳур режиссёр. Унинг машҳур фильмлари: "Меланхолия", "Европа", "Зулматдаги рақс", "Мандерлей", "Жек қурган уй" ва бошқалар.

👉 @kinosanati

Читать полностью…

Kino san'ati

"Ўзбек миллий кино санъати ҳафталиги"нинг учинчи куни

11 январдан буён “Ўзбеккино” МА томонидан Ёшлар ижод саройида "Ўзбек миллий кино санъати ҳафталиги" ўтказилмоқда. Киноҳафталикнинг учинчи кунида ҳам кинорежиссёр Али Хамроевнинг “Ўзбекистонда замонавий фотография ва тезкор суратга олиш” номли маҳорат дарси бўлиб ўтди.

Шундан кейин “Кино менинг ҳаётим” мавзусида ёш киноижодкорлар учун таниқли киноактёр Фарход Маҳмудовнинг ҳамда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, маҳоратли кинорежиссёр Аюб Шаҳобиддиновнинг “Кинода замонавийлик ва профессионаллик сирлари” мавзусида ёш киноижодкорлар учун маҳорат дарси ўтказилди.

Куннинг иккинчи қисмида “Ёшлар ижодий-тажриба студияси” ДУКнинг “2021 йил режалари тўғрисида йўл харитасини ишлаб чиқиш” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Унда ёш киноижодкорларнинг кинолойиҳалари тақдимот қилинди, ёшларнинг ижодий режалари муҳокама қилинди.

Учинчи куннинг сўнггида ёш режиссёр Зоҳид Зокиров томонидан суратга олинган дебют фильм “Миллионер Жонибек” бадиий фильмининг тақдимоти бўлиб ўтди.

👉 @kinosanati

Читать полностью…

Kino san'ati

Телевидение, радио, киносаноат, газета ва журналлар муҳим бир вазифада беллашмоқдалар.
У вазифа - инсонни ўзидан ўғирлаб кетиш!


Мустафо Маҳмуд, "Шайтон ҳукмрон" китобидан

👉 @kinosanati

Читать полностью…

Kino san'ati

Ҳамиша ёдингизда бўлсин, "Оскар" – бу телешоу.

СЭМ МЕНДЕС

👉 @kinosanati

Читать полностью…

Kino san'ati

Бир гап айтаман. Бу... томошабин ва танқидчи ҳақида. Иккови ҳам фильмдаги қаҳрамонларни ўзига ўхшатгиси келади.

ИНГМАР БЕРГМАН

👉 @kinosanati

Читать полностью…

Kino san'ati

2021 йил ишга тушириладиган кинолойиҳалар сифатида Акбар Бектурдиевнинг «Узбечка», Жаҳонгир Аҳмедовнинг “Бўйсунмас”, Дилмурод Масаидовнинг “Аёл қисмати”, Мирмақсуд Оҳуновнинг “Сўнгги дарвеш” фильмлари тақдимоти бўлиб ўтди.

Читать полностью…

Kino san'ati

Натали Портман дастлаб психолог эди

Бўлажак актриса 1998 йили мактабдаги тадқиқотлари сабаб «Intel» компанияси ташкил этган илмий танловда қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритади. Якунда ярим финалгача етиб борган Портман имтиҳонларга тайёрланишга шунчалик берилиб кетадики, ҳатто «Юлдузлар жанги. 1-эпизод» филмининг премьерасини ўтказиб юборади.

2003 йилнинг июнида Натали Ҳарвардни битириб, психология соҳасида бакалавр даражасини қўлга киритди. «Коллеждаги ўқиш менинг карьерамга таъсир қилишидан хавотирланмайман. Киноюлдуз бўлишдан маълумотли одам бўлган яхшироқ», – деган эди интервьюларидан бирида Портман.

👉 @kinosanati

Читать полностью…
Подписаться на канал