#kerakli
📌 Ayrim moddalarning tarixiy nomlari 📌
FeS2 - Pirit
Fe3C - Sementit
FeCO3 - Siderit
Fe3O4 - Magnetit (magnitli temirtosh)
Fe2O3 - Gematit (qizil temirtosh)
Fe2O3 · n H2O- (Limonit (qo'ng'ir temirtosh)
FeO · Cr2O3 - Xromli temirtosh
CuFeS2 - Xalkopirit
Fe2SiO4 - shlak
Na2CO3 - Temir sodasi (suvsizlantirilgan soda)
NaOH - Kaustik soda
NaNO3 - Chili selitrasi
Na3AlF6 - Kriolit
Na2SO4 · 10H2O - Glauber tuzi
Al2O3 - Korund
Al2O3 · nH2O - Boksit
K2O ·Al2O3 · 6SiO2 - Ortoklaz (dala shpati)
Al2O3 · 2SiO2 · 2H2O - Oq gil (kaolin)
Al + Fe aralashmasi - Termit
K2CO3 - Potash
Kanalimiz: /channel/Attestatsiyakimyo_01
🚀 Doʻstlaringizga yuboring
👇👇👇
@kimyo_fani_maktabda
Shavkat Mirziyoyev yana bir bor G‘azodagi voqealarga munosabat bildirdi
“Tomonlarni zudlik bilan harbiy harakatlarni to‘xtatishga chaqiramiz”, dedi prezident IHT sammitidagi nutqida. O‘zbekiston rahbari Falastin xalqi mustaqil davlat qurishga haqli ekanini yana bir bor ta’kidladi. Shavkat Mirziyoyev, shuningdek, afg‘on xalqiga insonparvarlik yordamini ko‘paytirishga va rasmiy Kobulni mintaqaviy integratsiyaga jalb qilishga chaqirdi.
👉 https://kun.uz/uz/30758763
Kun.uz rasmiy kanali
👍 Bizning YouTube dagi kontentlarimizni sizga "guldasta" qilib bermoqdamiz 👍
( ➡️ Kerakli mavzu ustiga bosing va videolarni YouTube orqali tomosha qiling ⬅️)
1. Eritmalar mavzusi bo'yicha masalalar. Attestatsiyaga tayyorgarlik uchun maxsus. Kimyo 2022
2. Termokimyo va issiqlik effekti mavzusining nazariy va amaliy bo'limi.
3. Eritmalar mavzusi bo'yicha masalalar. Attestatsiyaga tayyorgarlik uchun maxsus.2022
4. MEGA TO'PLAM. pH va Eritma mavzulari
5. ATTESTATSIYADA ANIQ TUSHGAN SAVOLLAR TAHLILI kimyo 2022.Jonli efir
6. MEGA TO'PLAM. Kimyoviy reaksiyalarning tezligiga hajm, bosim va konsentratsiyaning ta'siri
7. Mega to'plam. Elektroliz Faradey qonuni
8. O'qituvchilar uchun. Attestatsiya kimyo 2022
9. ELEKTROLIZ. #1Elektroliz noldan
10. Molyal konsentratsiya.foiz konsentratsiya
11. Yangi Eritma savollari.Eritmalar masalalar yechish usullari
12. Ma'rifat gazetasi kimyo fanidan tahlili
13. Vodorod ko'rsatkich.pH bo'yicha masalalar tahlili
14. Nisbiy atom massa masalalar tahlili
15. Oleum. Murakkab masalalar tahlilari. Mega to'plam
16. Mega to`plamining 35 - bobi "Eritma mavzusi bo`yicha.
17. Mega to'plam 18- bob. Termokimyo. Issiqlik energiyasi
18. ATTESTATSIYA TOSHKENT SAVOLLARI. 12-oktabr kimyo fanidan fan o`qituvchilari uchun
19. ATTESTATSIYA TOSHKENT SAVOLARI 2_QISM.13.10.2022
20. 9-NOYABR ATTESTATSIYA SAVOLLARI TO'LIQ TAHLILI Kimyo
21. KVANT SONLAR
22. ERUVCHANLIK I ERITMA
23. ALKANLAR MASALA I ORGANIKA
24. ERUVCHANLIK MASALA YECHISH I ERITMA MASALA YECHISH
25. UCHTA IDISHGA OID I KIMYOVIY MASALA
26. GIBRIDLANISH I MEGA KIMYO I 21-BOB GIBRIDLANISH
27. ERITMA MASALA YECHIM I ERUVCHANLIK
28. GIBRID TAHLIL I SULFAT KISLOTA
29. GIBRIDLANISH MOLEKULA TAHLILI
30. QUTBSIZ MOLEKULA - QUTBLI BOG`
31. GRAFIK SAVOLLAR I YANGI SAVOLLAR I 1-QISM
32. IZOTOPLAR KOMBINATSIYA SONINI TOPISH
33. PLASTINKA murakkab savollar
📍BIZNING KANAL 👇👇👇
💬 @kimyo_biz| BIZ ENG YAXSHISINI TAVSIYA QILAMIZ!
Kimyo fanidan repititor ustozlarimiz uchun TURKCHAdan tarjima qilingan test kitobmiz sotuvda.
Test savollari abituriyentlar fikrlash doirasini oshirish maqsadida faqat
📈Grafikli
🖼Rasmli
📊Jadvalli
savollardan tuzilgan.Test WORD fayl xolida beriladi.
Namuna uchun👇👇👇
@Kimyo_namuna
Murojat uchun 👇👇👇
@Rashidov_E
▪️Xrom birikmalarining rangi:
(maktab darsligi bo‘yicha)
📌CrO => qora
📌Cr(OH)2 => sariq
📌Cr2O3 => yashil
📌CrO3 => to‘q qizil
📌H2CrO4 va tuzlari => sariq
📌BaCrO4 => sariq
📌H2Cr2O7 va tuzlari => to‘q sariq
Kanalimiz👇
@Attestatsiya_kimyo_2022
🚀 Doʻstlaringizga yuboring
👇👇👇
@kimyo_fani_maktabda
БОЙКОТ НИМАГА ЎХШАЙДИ, БИЛАСИЗМИ?
У севимли Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом мўминларни таърифлаган - бир жасаддаги оғриган аъзо (Ғазза)га бошқа аъзоларнинг (мусулмонларнинг) иситма ва бедорлик билан муносабат билдиришига ўхшайди. Оғриётган аъзога бошқа аъзоларнинг иситма ва бедорлиги ёрдам бермайдигандек кўринади, бойкотга ўхшаб. Аммо бир бўлган жасаднинг ўша дард ва оғриққа қандайдир бир реакцияси бўлиши керакку. Қолаверса иситма ва бедорликнинг оғриган аъзога таъсири ва фойдаси борлигини ақл ва илм ҳам исботлаган. Бойкотда ҳам вазият шундай. Ташқаридан фойдасиздек кўринади, аммо аслида жуда катта манфаат беради. Асосийси у ҳам иситмага ўхшаб реакция.
Ғаззага ёғдирилаётган бомбаларни тутиб қола олмасак, чирт узилган қўл-оёқларни тикиб қўя олмасак, бегуноҳ гўдакларга ўқ отаётган сионистдан уларни ҳимоя қила олмасак, ҳатто қақраган лабларга бир қултум сув тута олмасак, бир жасад ўлароқ ўзимизни қандай ҳис қиламиз унда?
Албатта бу босқичда қўлимиздан келадиган ишни (бойкотни) қилишимиз керак-да! Бўлмаса бизни бир жасад эканимиз қаерда қолади?!
Энди ҳадиси шарифни тўлиқ ҳолда ўқинг:
“Мўминлар ўзларининг дўстликлари, бирликлари, меҳр-оқибатларида бир жасад кабидир. У жасаднинг бир аъзоси касал бўлса, бошқа аьзолар бедорлик ва иситма билан бир-бирларини у аъзога (ёрдам беришга) чақиришади” (Бухорий ва Муслим ривояти).
@MubashshirAhmad
БОЙКОТ ҚИЛДИК. КЕЙИНЧИ...
Бир товарни бойкот қилгач, ўрнига нима оламиз, деган савол барчанинг кўнглидан ўтяпти. Ва бу майдонда энди ўзимизнинг маҳсулотларимизни ишлаб чиқаришимиз керак, деган ечимни кўпчилик ўртага ташламоқда ҳам. Тўппа-тўғри. Лекин иш фақат таклиф бериш ва ақл ўргатишдан иборат бўлиб қолмаслиги керак. Балки амалий ҳаракатга ўтиш ва ҳамма бу муҳим шарафли ишга ўз шахсий ҳиссасини қўшиши керак. Бу қандай бўлади:
1. Чет элдан бойкот рўйхатига тушган товарларни импорт қилаётган азиз тижоратчиларимиз! Бу товарларнинг муқобили албатта жаҳон бозорларида мавжуд. Уларни изланг, янги товарлар ва ҳамкорлар топинг ва бозорларимизга олиб киринг. Тўғри, ҳаммасини янгидан бошлаш бироз қийин ва қўшимча меҳнат талаб қилади. Аммо исроил бомбалашларидан оғир инграётган мўмин биродарингиз учун бироз қийналишингиз ҳам бир жиҳод, Аллоҳ ажрини берсин! Қолаверса, бойкот туфайли юзага келаётган бўшлиқни тўлдириш тижорий нуқтаи назардан ўтакетган фойдали иш. ("Бойкотнинг бозорларимизга таъсири бўлмайди" деб ақл ўргатадиганларнинг даъволарига қулоқ тутманг. Бу гап уларга шайтон ва нафсларининг васвасаси холос. Бойкотга қўшилган мен танийдиган ва хабар топган мингларча оилалар мавжуд ва бу саф иншааллоҳ янада кенгаяди).
2. Ишлаб чиқарувчи ёки айланма маблағи бор тадбиркорлар! Ишингизни "бойкот товарлари"га муқобил маҳсулотларни ишлаб чиқариш ҳисобига кенгайтиринг. Бойкот сизларга кенг имконият эшикларини очмоқда. Тўғри, машҳур брендлар ўрнини эгаллаш осон эмас. Лекин ҳозир уларнинг бозори касод экани, ҳамма ҳам (жумладан ўша брендлар ҳам) ишни нолдан бошлаши ва хайрли ишга ҳисса қўшаётганингиз сизларга ижобий туртки бўлиши керак. Тадбиркор ўзининг таваккалчи, сабрли ва уддабурон эканини кўрсатадиган вақт келди.
3. Ҳурматли истеъмолчи! Бойкот қилинаётган товарларнинг аксари нон ва сув каби кундалик зарурий моллардан эмас. Уларни вақтинча истеъмол қилмаслик ёки сифатсизроғини ишлатиш одамни ўлдирмайди (ўзим кока-кола ичмай қийналяпман, аммо ўлиб қолмаяпман. Билъакс, соғликка фойдали табиий ичимликларга ўргандим😊). Агар сиз бойкотда фаол бўлсангиз ва муқобил товарларга ўтсангиз, ўзимизнинг миллий ишлаб чиқарувчиларни ҳам қўллаворган бўласиз, биродарларингиз танасига санчилаётган заҳарли осколькада ҳиссангиз бўлмаслигидан ташқари.
4. Бойкотга қарши биродарим. Агар жуда бу шарафли ишга қарши бўлсангиз, бу сизнинг шахсий танловингиз. Ҳеч қандай эътироз йўқ. Фақат бироз ақлини, қалби ва виждонини ишга солаётган миллатдошингизнинг устидан кулманг, камситманг ва сукут қилинг! Бу билан ҳеч нарса йўқотмайсизку, қаттол сионистлардан раҳмат эшитмайсизку, тўғрими?!
Бу ҳақда яна анча гапларим бор эди-ку, аммо оз-оздан фикрлашганимиз яхши деб ўйладим. Душман қудратини заифлаштирадиган бойкот ишида сизга муваффақият ва Аллоҳдан ажр тилаб, дўстингиз.
@MubashshirAhmad
☝️Yangi masala va uning yechimi
Manba 👇👇👇
@Xonobod_UNCO
🚀 Doʻstlaringizga yuboring
👇👇👇
@kimyo_fani_maktabda
#КИМЁ_БАРЧА_ФАНЛАР
#УСТОЗ_ТАВСИЯСИ
Олий мактаб академияси
“Оила-биринчи ва энг ишончли мактаб” доирасида ишлаб чиқилган видеодарслар тўпламидаги БАРЧА ФАНЛАР УЧУН Устоз тавсияси.
Боғланиш учун:
@hozir_boglaningBot
Telegram | Instagram | Facebook | You Tube
O`tgan yilgi bo`lgan shu festival.
Manimcha qiziq bo`lsa kerak.
@ICC_KIMYO | Online KIMYO Maktabi 👍
Inert gazlar nomlarining ma'nolari va inert gaz solingan lampalar qanday nur sohishi
Manzil: @kimyosvs
🚀 Doʻstlaringizga yuboring
👇👇👇
@kimyo_fani_maktabda
"Бутун дунёда тинчлик бўлсин!" – Муфтий ҳазрат Яқин Шарқдаги можаролар ҳақида
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @mp3muslim | @diniysavollar
Biz nima qilishimiz kerak?
Hozirgi kunda boʻlayotgan noxush holatlar haqida, biz musulmonlar bunday holatda qanday yoʻl tutishimiz kerakligi haqida Hasanxon Yahyo Abdulmajid qori tomonidan yozilgan maqola.
🎙 Maqolani suxandon Qamariddin Bekmuhammad oʻqidi
@Hasanxondomlauz
Barcha repetetor ustozlar eng kerakli mavzulashgan tematika testlari to'plami.
Word variantda 😱😱😱
Javoblari ham bor😱😱😱
@KIMYO
Шиддат билан ўзгариб янгиланаётган атрофимиздаги жамият каби таълим тизимида ҳам ўзгариш ва ислоҳотлар давлат сиёсати даражасига кўтарилмоқда.
Умумтаьлим мактабларида тажриба-синов тариқасида жорий этилган Мезонларга асосланган баҳолаш тизими йўлга қўйилди.Ижтимоий тармоқларда бу ҳақда турлича фикрлар, изоҳлар ва охирги натижани кутмасдан кўр-кўрона хулоса чиқаришларни кўриб, 20 йилдан ошиқ иш тажрибасига эга педагог сифатида фикрларимни айтиб ўтмоқчи эдим.
Шу кунгача қўлланилиб келинган 5 баллик рейтинг баҳолаш тизимини нима учун афзал кўрамиз: у ортиқча ҳисоб-китобларсиз, таҳлилсиз шунчаки ўқувчига бошқаларга нисбатан, яьни қиёсий баҳо бериш имконини берарди.
Ўқувчини билим малака кўникмасини ҳам математика фани мисолида кўрадиган бўлсак, оддийгина назорат топшириқларидаги топшириклар сони 5 та, ўқувчи 5 тасини бажарса 5, 4 тасига 4, 3 тасига 3 ва хк.. шу тартибда баҳоланар эди.
Ҳозирда жорий килинаётган Мезонларга асосланган баҳолаш тизими ҳар бир ўқувчига индивидуал ёндошган ҳолда баҳоларни объектив, холисона ва шаффоф қўйиш имконини беради.
Баҳолаш жараёнини форматив ва сумматив баҳолаш турига бўлиниши, формативда ҳар кунги дарсдаги фаолият, уй вазифасига тайёргарлик даражасини аниқлаш, ўқувчида аниқланган бўшлиқни қандай, қайси усуллар ёрдамида тўлдириш йўлини қидириш, ўқитувчининг келгуси дарсдаги олиб борадиган машғулоти учун йўлни, мақсадни аниқлаб олиш имконини беради.
Сумматив баҳолаш жараёнида ўқувчининг ўтилган бўлим, боб бўйича олган билим малака кўникмаси аниқланади.
Ўқувчилар аввалги дарс жараёнларидагига нисбатан анча жонланиб колишди, бериладиган топшириклар айнан ўтилаётган мавзу ва дарсликлардан, мавзулаштирилган ҳолатдаги топшириқлардан тузилганлиги уларга дарсликни яхшилаб ўқиши, дарсларда диққатли бўлиши, мавзуларни ўқитувчи билан ҳамкорликда мунтазам мустаҳкамлаш бориши кераклигини уқтирди.
Топшириклар одатий бир хилликдаги ёзма иш, тест, иншо кўринишида эмас, ўқувчиларни ўтилган мавзулар бўйича олган билим кўникма ва малакаларини аниқлашга қаратилган топшириклардан иборатлиги ва ҳар бир назорат ишларини баҳолаш учун баҳолаш мезонларини ишлаб чикилганлигини ўзиям бу шунчаки баҳолаш тизими эмас, балки ўқувчиларни, ўқитувчиларни, таълим тизимини баҳоловчи, таълим жараёнида қайта алоқа, таълим беришда кейинги қадамларни белгилашни таъминловчи Мезонларга асосланган баҳолаш тизими эканлигини кўрсатиб беради.
Мазкур баҳолаш тизими бошида биз кутгандек натижа бермаслиги аниқ, чунки янгича ёндошув, янгича қарашлар тўқнашуви юзага келиши табиий. Ўқувчиларни бу холатда қўллаб-қувватлаш, уларга тўғри йўналиш бериш ва ўз устимизда кўпроқ ишлашимиз керак.
Инсонлар доим ҳам янгиликни осонликча қабул қилишмаган. Дастлаб кофени зарарли ичимлик, электр чироғини эса бидъат сифатида қабул қилишмаган. Ҳозирги кунга келиб эса кофе ва электр чироги ҳаётимизни бир қисмига айланиб бўлган.
©️Мухайё Худойбердиева
KimyoZiyo
Kitob baʼzi sabablarga koʻra sotuv toʼxtatilgandi qayta sotuvga tayyorlandi zakaz olinmoqda
✔ Bu kitobni o'qigandan so'ng Kimyo darsliklarini o'qish shart emas chunki barcha darsliklarni o'z ichiga olgan
✔ 7,8,9,10,11-sinf darsliklardagi barcha maʼlumotlar asosida 4000 ga yaqin savol javoblar
✔ Barcha darslikdagi misollar yechimlari
✔ Qulaylik barcha darsliklar bitta kitob orqali qoʼnggizda boʼladi
Milliy sertifikatda nazariy ma'lumotlar shu darsliklardan tushadi.
👉Namuna koʻrish 👈
Murojaat uchun:
@MuhammadSodiq_Abdullayev
Boshqa viloyatlarga:
BTS pochta orqali yetkazib beriladi.
Narx: 40.000 so'm edi
Qulaylashtirildi: 30.000 so'm
😃 IZOZARRACHALAR 💋 40 TEST 🤣
💋 Izotop ;
💋 Izoton ;
💋 Izobar ;
💋 Izoelektron ;
#javobsiz
_____________________________________________
BIZNING KANAL 📣📣📣
💬@kimyo_biz | BIZ SIZGA ENG YAXSHISINI TAVSIYA QILAMIZ
Muhim moddalarning tuzilishi va markaziy atomning oksidlanish darajasi
© Sobir Rahmonov
🔻 Kanalga obuna boʻlish
☑️ @KIMYO_S_A_00
🚀 Doʻstlaringizga yuboring
👇👇👇
@kimyo_fani_maktabda
❓
Element
Atom
Molekula
Moddalarga tegishli
© Sobir Raxmonov
Kanalga obuna boʻlish👇👇👇
@Attestatsiya_kimyo_2022
🚀 Doʻstlaringizga yuboring
👇👇👇
@kimyo_fani_maktabda
Бойкот ва муқобил маҳсулотларда ёрдамчи саҳифа очилибди. Қўллаймиз!
https://www.facebook.com/profile.php?id=61553124030669&mibextid=ZbWKwL
#ТАКРОР
БОЙКОТ АТРОФИДАГИ МУЛОҲАЗАЛАР
Ғайридинлар билан олди-берди муомаласини қилиш мутлақ жоиз. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам аҳли китоб билан муомалот қилганлар. Вафот этганларида бир яҳудийдан олган қарзлари эвазига совутлари гаровда бўлган. Бу ҳукм мусулмонлар билан тинч-тотув яшаётган ғайридинларга тегишли.
Аммо биз билан уруш ҳолатидаги ғайридинларнинг товар ва хизматларини бойкот қилиш, агар бу билан тарафни билдириб қўйиш ва уларнинг иқтисодини заифлаштириш мақсад қилсак, иншаллоҳ яхши ният учун ажр ва савобга эга бўламиз. Лекин ким асл ҳукм - кофирлар билан муомала қилиш жоиз эканини ушлаб, хусусан зарурий молларни сотиб олса, иншааллоҳ, бунинг зарари йўқ. Хусусан у товарларнинг муқобили ўта сифатсиз, оширилган нархда бўлса.
Агар олди-сотди қилинаётган товарлар уруш қуроллари ёки темир, уран ё нефть каби уруш воситалари бўлса, бу муомалотнинг ҳаром эканига уламолар ижмоъ қилишган. Айрим манбаларга кўра, исроил ишлатаётган нефтьнинг аксар қисми Озарбайжон ва Қозоғистонники ҳисобланади. Динимиздан узоқлашганимиз бу майдонларда ҳам бизнинг заифлашишимизга таъсир қиляпти.
Энди "бойкот унча таъсирли чора эмас", деган фикрга тўхталсак. Бу айнан таъсирли чора. Чунки урушлар кўпроқ пул кўпайиши ортидан золимлашиб бориш туфайли чиқади. Иқтисодий-молиявий муаммоси кўп давлат урушга қизиқавермайди. Қолаверса, бу масалани биз мусулмонлар ўз қаричимиз билан ўлчамайлик. Биз бир иш билан шуғуллансак, сабабларини қилиб бўлгач, Аллоҳга таваккул қиламиз. Ризқ Аллоҳдан эканига иймон келтирамиз. Бу эътиқодимиз туфайли фойдамиз ва киримимиз камайса, қаттиқ саросимага тушмаймиз. Улар бўлса, фақат дунё деган қавм бўлиб, ишлари режадагидек кетмаса ва ё озгина зарар кўришса, ҳатто исроилларини ҳам сотиб юборадиган даражадаги капиталистлардир. Шунинг учун бу ҳаракатга ўзингизнинг арзимаган ҳиссангизни қўрқмай қўшаверинг, албатта фойдаси бўлади.
Бойкотга яна бир эътироз қуйидагича: "Агар бойкот қилсангиз, қўлингиздаги телефон, тагингиздаги машина ва ё ёзаётганингиз Фейсбукни ҳам бойкот қилинг!".
Жавоб шуки: Қуръони каримда: "Тоқатингиз етганича Аллоҳга тақво қилинг!" дейилади. Демак биз аввало қўлимиздан келганича тақво қиламиз, яъни бойкот қиламиз. Имкониятимиз ошиб борганича, унинг ҳам майдонини кенгайтириб борамиз. Мана Хитой ё Россия, телефон ва компьютерлар учун ўзининг муқобил таъминий дастурлари ва техникаларини ишлаб чиқаришни бошладику. Биз мусулмонлар ҳам бундай ишларга қодирмиз. Фақат ҳозиргидай фожиалар кўзимизни очса ва бирдам бўлсак етарли.
Бойкот дегани - уларнинг янги товарлари учун пул сарфламасликда бўлиши керак. Аммо бойкот олдин сотиб олинган нарсалардан воз кечиш ёки янги сотиб олиб уни нобуд қилиш билан бўлмайди, бу оқил иши эмас.
Энг асосийси - душманга қарши бойкот билан Аллоҳнинг олдидаги жавобгарлигимизни бироз енгиллатамиз. Бегуноҳ болалар ва кучсиз аёлларни шафқатсизларча ўлдираётган ғанимга нисбатан бепарво эмаслигимиз, уларга отилаётган ўқда ҳиссамиз йўқлигини билмоғимиз масъулиятдан бизни бироз қутқарадигандай туюлади.
@MubashshirAhmad
#КИМЁ
#НАМУНА
Олий мактаб академияси
“Оила-биринчи ва энг ишончли мактаб” доирасида ишлаб чиқилган видеодарслар тўпламидаги КИМЁ фанидан НАЗАРИЙ дарс.
Боғланиш учун:
@hozir_boglaningBot
Telegram | Instagram | Facebook | You Tube
УЙИНГИЗДА ХУСУСИЙ МАКТАБ ТАШКИЛ ҚИЛИНГ!
ОЛИЙ МАКТАБ АКАДЕМИЯСИ НТМ томонидан
“Оила-биринчи ва энг ишончли мактаб” доирасида, барча фарзандларингиз (6 ёшдан бошлаб) сифатли ва ишончли таълим олиши учун такомиллашган видеодарслар тўпламини ишлаб чиқди.
Намунавий видеодарслар:
👉🏻 МАТЕМАТИКА (1-11 синфлар учун)
👉🏻 ОНА ТИЛИ (ва АДАБИЁТ) (1-11 синфлар учун)
👉🏻 ИНГЛИЗ ТИЛИ (1-11 синфлар учун)
👉🏻 РУС ТИЛИ (ва АДАБИЁТ) (1-11 синфлар учун)
👉🏻 КИМЁ (7-11 синфлар учун)
👉🏻 БИОЛОГИЯ (7-11 синфлар учун)
👉🏻 ФИЗИКА (7-11 синфлар учун)
👉🏻 ТАРИХ (6-11 синфлар учун)
Боғланиш учун:
@hozir_boglaningBot
Ҳар бир оилага жуда зарур бўлгани учун яқинларингизга албатта жўнатинг.
📌 @oliymaktabakademiyasi
4-5-noyabr kuni Toshkentda Politexnika Muzeyida Nauka0+ deb nomlangan festival bo`layapti ekan.
Kirish bepul.
Festival haqida batafsil quyidagi linkda yozilgan ekan:
http://festivalnauki.uz/
@ICC_KIMYO | Online KIMYO Maktabi 👍
Barcha repetitor ustozlar uchun eng kerakli
Umumiy va Organik Kimyodan tematik (mavzulashgan) testlar to'plami.
Manba 👇👇👇
@KIMYO
🚀 Doʻstlaringizga yuboring
👇👇👇
@kimyo_fani_maktabda
2024-2025-yil o`quv yiliga qabul uchun tasdiqlangan kitoblar ro`yhati.
Ya`ni 2024-yil avgustda imtixonga kiradiganlar shu kitoblar asosida tayyorlanishi kerak bo`ladi:
➡️ Kimyo (O`zbek)
➡️ Kimyo(Rus)
➡️ Kimyo(Qoraqalpoq)
➡️ Biologiya (O`zbek)
➡️ Biologiya (Rus)
➡️ Biologiya (Qoraqalpoq)
@ICC_KIMYO | Online KIMYO Maktabi 👍
#кун_эслатмаси
🌙 Жума муборак!
Салавотнинг арабча матни:
اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ، عَبْدِكَ وَرَسُولِكَ، وَصَلِّ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ وَالْمُؤْمِنَاتِ، وَالْمُسْلِمِينَ وَالْمُسْلِمَاتِ
Салавотнинг маъноси:
«Аллоҳим, банданг, Расулинг Муҳаммадга салавот йўлла, мўмин-мўминаларга, муслим-муслималарга ҳам салавот йўлла».
Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади:
«Қайси бир мусулмон кишининг садақа (қилишга пули) бўлмаса: «Аллоҳумма солли ъалаа Муҳаммадин ъабдика ва росуулик, ва солли ъалал муъминийна ва муъминаат, вал муслимийна вал муслимаат», деб айтсин. Мана шу унинг учун закотдир».
(Ҳоким, Ибн Ҳиббон ва Байҳақий ривоятлари)
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
⚡️Тайинлов: Сардор Раҳимхон – “Вақф” фонди раҳбари ўринбосари-“Вақф” хайрия ишлари бўйича директори
🔸2023 йил 1 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги “Вақф” хайрия жамоат фонди бошқаруви аъзоларининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда келгусидаги режалар ва ташкилий масала кўрилди.
🔹Фонд бошқаруви раҳбари Исахон Абдуллаев томонидан ёрдамга муҳтож кишиларга кўмак бериш, ногиронларга меҳр кўрсатиш, камбағал оилалар ҳолидан хабар олиш, қудуқ қазиш ҳамда илм-фанга оид инновацион лойиҳалар ҳамда талабаларни қўллаб-қувватлаш каби хайрия ишларини кенгайтиришга алоҳида урғу қаратилди.
🔸Йиғилишда ташкилий масала кўрилди. Фонднинг хайрия акцияларини оммалаштириш мақсадида, меҳр-мурувват ишларини уюштириш, ногирон болаларга ёрдам қўлини чўзиш ва синовли кунларда кўнгли ярим инсонлар қалбига йўл топишда «Юрак амри» номли хайрия ишлари билан танилган Сардор Раҳимхон (Санжар Раҳимов) Фонд раҳбари ўринбосари – “Вақф” хайрия ишлари бўйича директор лавозимига тайинлангани эълон қилинди.
➡️Батафсил
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @hajumrauz | @mp3muslim | @diniysavollar