#Ustozimning_oʻgitlari.
O'zbekistonda 4 yil universitetda o'qib huquqshunoslik buyicha bakalaur (Bachelor of Law) olish mumkin. Kanadada esa 4 yil universitetda o'qib, eng mufovaqiyatli tugatganlar va maxsus standardlashgan sinovdan eng yuqori ball olganlar huquqshunoslik fakultetlariga qabul qilinishi mumkin. O'zbekistonda huquqiy savodsizlikning birinchi sababi!
Duyoning TOP 40 ligiga kirgan British Columbia Universiteti
PhD kandidati, ustozim Dilsora Fozilova - Burley Kanada.
P.S JAMIYATDA HUQUQIY ONG VA HUQUQIY MADANIYATNI YUKSALTIRISH TIZIMINI TUBDAN TAKOMILLASHTIRISH TO'G'RISIDA,
O'ZBEKISTON RESPUBLIKASI PREZIDENTINING
FARMONI. 09.01.2019 PF - 5618 - son
https://lex.uz/docs/4149765
➡️@kabul_dusov
#Депутатдан_огоҳлантириш!
ҲУРМАТЛИ ВАЗИРЛАР !
Сизлардан илтимос , бизни мамлакатга ҳам янги Британия штамм коронавируси кириб келганини ҳамма билиб бўлди, яширишни хожати йўқ.
Тайёргарликни бугундан бошланглар !
Эртага демадим бугун, қайтараман бугун.Ҳозир шу мурожаатни ўқидингизми йиғилиш ўтказиб тайёргарлик кўришга буйруқ беринг, ҳозироқ!
Олдинги сафаргидек билмаган эдик,биз учун бу янги касаллик ,кутмаган эдик деган важлар, баҳоналар ўтмайди энди.Халқни энди алдаб бўлмайди.Мен оддий фуқаро бўла туриб шуларни билаяпман, сиз вазир бўлиб билмадик, кутмаган эдик дейишингиз халқнинг нафратини келтиради. Касалхоналарни кўпайтиринг,вазиятга тайёрланг,дори дармонларни ҳозирланг, жой ўринларни кўпайтиринг, шифокорларни олдиндан тайёрланг.Ковид19 да йўқотишлар жуда кўп бўлди, бу сир эмас, ҳаммамиз гувоҳи бўлдик.Халқ кўр эмас ёки кар эмаски ҳеч нимани кòрмайдиган,билмайдиган.Эртадан қандай тайёргарлик ҳозирлаб қўяётганингизни ОАВ ҳодимларини чақириб матбуотда ёритинг, ҳар куни, ҳар соат, халқ ҳотиржам бўлиши, сизларга ишониши учун.Бир марта хато қилишлик бу тажриба, лекин такрор қилиш бу жиноят,ҳиёнат.Бу менинг субектив ,шахсий фикрим. Сизлардан раҳбарият эмас, халқ рози бўлиши керак.Агарда шу мурожаатим билан тайёргаликни бошлаган бўлсангиз умрим охиригача миннатдор бўлар эдим. Синовларни аввалам бор Яратганинг Ўзи йўқ қилсин,сизларнинг фидокорлигингиз билан, халққа бўлган муҳаббатингиз билан биргаликда даф қилиб олайлик!
Олмазор туман Кенгаши депутати, халқ вакили Anvar Yusupov
https://www.who.int/ru/emergencies/diseases/novel-coronavirus-2019?gclid=EAIaIQobChMIy_2O5uGy7gIVDk4YCh1JzQQ1EAAYASAAEgLil_D_BwE
➡️@kabul_dusov
#Аждодларни_ёд_этиб..
Яқин тарих
1929 йилнинг охирида буюк маърифатпарвар жадидлардан бўлмиш Мунаввар Қори Абдурашидхонов қамоққа олинди.
Шу билан бирга "Миллий Истиқлол" ташкилотининг аъзолар ҳам қўлга олиниб, уларга Совет тузумининг сиёсий айблари, яъни пантюркизм, контрреволюционер ва бошқа давлатларга жосуслик қилиш айблари қўйилиб судланган.
1930 йил 1 дан 25 февралгача колхозлаштириш сиёсатига қарши 14 минг 170 нафар, 25 февралдан 17 мартгача эса, 42 минг 743 нафар дехқон бош кўтарган бўлиб, улар 33 маротаба норозилик намойишларини ўтказган. Бу сиёсат натижасида 40 минг дехқондан сал кам 32 минг қатағон қилиди.
Маълумот учун яна шуни айтамизки, ўша пайтда турмаларда қамалганлар орасида 5 минг 758 нафар ўзбек ёзувчилари, журналистлари, жамоатчилик фаоллари бўлиб, улардан 4 минг 811 киши суд ҳукмига кўра отиб ташланган...
Ана ўша йилги бошланган қатағонда, бошда Ўзбекистон ССР Олий Судининг собиқ раиси Саълулло Қосимов ва Давлат Банки, суд ва прокуратурада раҳбарлик лавозимиларида ишлаб келаётган кадрларнинг бир гуруҳи устидан уйдирма хужжатлар тайёрланиб, «Касымовщина» коди остида жиноий иш очилди ва улар қамоққа олинди...( Давоми бор)
Шухрат Барлас "Дашнаки от Ферганы до Карабаха" ТУРКЕСТАН И ЮЖНЫЙ КАВКАЗ
XIX-XX вв. 11 стр.
Баку – 2019
(Таржимада хато ва камчиликлар бўлса изоҳда қолдиришингизни илтимос қиламан.)
К.Дусов
➡️@kabul_dusov
Иккинчидан, айрим илғор давлатлардаги каби суднинг ўз почтаси “Суд почтаси”ни шакллантириш вақти келди. Суд почтаси тарафларнинг манзилига бориб “суддан салом келтирдик низони бирга ечамиз, адолатни бирга юзага чиқарамиз, низонгизни қонуний ҳал этиш учун бир судга ташриф буюринг”-десин. Буни “Суд почтаси” электрон шаклда, электрон воситалар орқали айтса ҳам бўлади. Агар тарафларда АКТ воситаларидан кенг фойдаланиш имкони бўлса, улар узоқ масофада бўлсалар, бошқа давлатларда бўлиб турган бўлса...;
Учинчидан, ҳар бир туманлараро судда мурожаатчиларнинг электрон манзил захираси яратилиши ва у почта алоқа бўлимларига иш қўзғатилиши билан юбориладиган ягона интеграциялашган электрон тизм асосида йўлга қўйилиши керак. Хабарномани конвертга солиб, почта бўлимига олиб бориб берадиган чириган тизимдан, дастурий таъминотга асосланган имкон қадар интеграциялашган электрон тизим орқали юбориладиган электрон хабарномалар (ведио, аудио, смс ва ҳак) тизимини жорий этиш мумкин. Бу қисқа муддатда қилса бўладиган иш...
Тўртинчидан, фуқаролик низоларини кўриб чиқилишида фаол жалб этиладиган ёки тез-тез судга чақирилиб туриладиган ё суд томонидан ишни мазмунан тўғри ҳал этиш учун яқиндан кўмак берувчи ва уларга жуда кўп талабнома, сўровномалар юборилиб ёхуд хулосалар сўралиб туриладиган давлат ва нодавлат ташкилотлари – масалан: давлат хизматлари агентлиги бўлимлари, васийлик ва ҳомийлик органлари, адлия органлари, Адвокатлар палатаси, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари, МФЙлари, нотариуслар, ФХДЁ, МИБ, кадастр, миграция хизматлари, ИИВ органлари, ахборот марказлари ва ҳакозоларга эъликтрон суд хабарномалари, суд сўровнома ва талабномалари юборишнинг интеграциялашган тизимини ишлатиб юбориш фойдадан ҳоли эмас;
Ва асосий энг асосийси юқори - гранпри муаммолигича қолиб кетаётган, чириган процессуал қонунчиликдан ўз вақтида воз кеча билиш... Яъни, тараф судга келиш керак, улар иштирок этиш керак, бунча муддатда келиши лозим, бўлмаса судья яна бир марта ишни кейинга қолдириб, 2-3 марта суд мажлисида кўриб юбориши мумкин, судья шундай тарзда ишни кўрмаса, юқори инстанция суди ишни қуйи инстанция суди тўғри ҳал этган, этмаганлигидан қатъий назар процессуал қонунбузилиш деб баҳолаб, янгидан биринчи инстанция судига қайтаради каби нормаларни чиқариб ташлаш, “бу борада бизнинг миллий қонунчаликлигимиздек бўлмаса ҳам” лекин нисбатан кўпроқ ютуқларга эришган, мақбул тажриба тўплаган ривожланган давлатларнинг амалиётини кучириб олсак ҳам биров бир нарса демайди. Чунки, бу одил судлов, халқ манфаатида, инсон ҳуқуқларини кенгроқ таъминлаш мақсадида амалга оширилади.
Биз эса, бизнинг қонунларимиз, айниқса процессуал қонунчилигимиз мукаммал, уларни концептуал нуқтаи-назардан кўп ҳам ўзгариши мақсадга мувофиқ эмас... керак бўлса, у давлатлар бизнинг қонунчилигимиздан намуна олсин... деб юраверамиз.
Айтмоқчиманки, ФИБ судларида – процессуал қонунчилик – судларда тарафлар иштироки – почта (электрон шакллардаги хабарномалар) – “суд почтаси”ни яратиш бугунги кунда, олиб борилаётган шиддатли ислоҳотлар жараёнида жуда катта бир ўйга толдирадиган масала эмас. Аслида, халқаро жамоатчилик ҳам тан олинаётган суд-ҳуқуқ соҳасидаги бугунги ислоҳотларни ҳаммамиз кўриб-билиб турибмиз.
Лекин, унча катта бўлмаган ва самарали “Суд почтаси” тизимини амалга ошира олсак, ишни сиртдан кўришга ҳам хожат қолмайди, одамлар ишни суд менсиз кўрди ҳам дейишмайди, сиртдан кўрилиб (атай сиртдан кўрилишини кутиб), кейин сиртдан кўрилган қарорга нисбатан арз қилиб, шу суднинг ўзи уни бекор қилиб, 90 фоиздан ортиқ ҳолларда яна ўша ўзи бекор қилган аввалги қарорни қайта чиқариб, вақт ва маблағ кетказишни ҳам олди олинардими дейман.
Балким, ана шунда судлардаги чақирув хатлари, почта хабарномалари, тарафларнинг хабардорлиги, почта харажатлари ҳам алоҳида бир яҳлит қонун ҳолига келиб, “Почта харажати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни деб номланиб, “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўхшаб, соҳани тартибга солишга хизмат қилар...
Namangan viloyati Chortoq tumani xalq ta'limi bo'limiga qarashli 39-sonli maktabning axvoli juda achinarli.Maktabda isitish tizimi yo'q.Xonalarni isitish uchun o'quvchilar uylaridan navbatma-navbat o'tin olib kelishadi.Vadalar qachon bajariladi?
👉 @kabul_dusov
Менинг фикримча халқ таълими тизимини иккига ажратиш керак.
Аввало элита ёки аристократлар учун алоҳида таълим вазирлиги ташкил этиб, Шерзод Шерматовга ўша вазирликни бериш керак. У ўша вазирлиги тасарруфидаги нуфузли(престижный) мактабларида инглиз тили, Европа маданияти ва бошқа бало баттарларини ўқитаверади.
Қолганини халқ таълими вазирлиги ҳолида қолдириб, унга оддий қишлоқи вазир топиб қўйиш керак. Бу вазирлик тасарруфидаги мактабларда миллий маданият, шарқона одоб, ўзбек тилига кўпроқ эътибор қаратилиши керак.
Олдиндан башорат қилишим мумкин: Ватан учун хизмат қиладиганлар оддий мактаблардан чиқади. Элита мактабларидан эса киборлар чиқади холос..
➡️@kabul_dusov
Зўр сиёсий анализ, тавсия қиламан ўқишни.
Навальный, Путин ва Россия ҳақидаги постларимда энг кўп учрайдиган безовталик, яъни, агар Россия ҳокимиятига миллатчилар келса, “мигрантларимизга қийин бўлиши” ҳақида, фикр билдирмоқчиман. Россиядаги демографик сўниш – объектив жараён. Россия, кўп йиллардан бери, вазиятга қараб ярим миллиондан 800 минггача қисқариб бормоқда. Бу жараён тўхтамайди, балки тезлашади. Шу сабаб, Россиянинг демографик ресурсларга, ишчи кучига эҳтиёжи кейинги даврларда, фақат ўсиб боради. У бу миллатчи сиёсатчи, мигрантларни чеклаб, эксперимент қилиб кўриши мумкин. Лекин, бу сиёсат узоқ чўзилмайди.
*
Россияда кўпфарзандлилик тафаккурини пайдо қилувчи мафкура пайдо бўлмайди. Демак, Россияни олдида фақат муқобиллик қолади: еки пост-совет ҳудуди аҳолисини жалб қилиш орқали, имкон қадар демографик вазиятни ушлаб туриш, еки Россия эшикларини Хитой учун очиш. Табиий, Хитой демографияси учун, Россия эшиклари, рус давлатчилиги тўлиқ жон таслим қилганда, очилади. Демак, миллатчиларни РФ ҳокимиятига келишида, мигрантлар учун реал хавотирга ўрин йўқ. Лекин, геосиёсий мустақиллиқ ва геосиёсий лойиҳаларимиз учун, қўшимча имкониятлар бор.
Камолиддин Раббимов
➡️@kabul_dusov
Жиянларимга қарасам бутун ғуборим чиқиб кетади, чарчоқлар ҳам...
Баъзан улар учун от бўламан, баъзан аразлашини кўтарадиган боғча опа, баъзида хасталанса дўхтир бўламан)))
Энг асосийси ишончли дўстман, хатто ота онасининг устидан шикоят қилганида улар учун одил судьяман...😄😄
Уларнинг ҳар бирини кўзларида, ҳатти - ҳаракатларида ўзимнинг баъзи одатларимни, қўрслигимни, мулойимлигимни, меҳрибонлигимни, баъзиларида жаҳлимни, китобни яхши кўришим ҳуллас ҳар бирида "плюс ва минус" сифатларимни кўраман...😄
Мен болаларни жудаям яхши кўраман,улардаги беғуборлик, ростлик, самимийлик ҳар доим мени ўзига тортган...
Жиянларим бахтимга соғ бўлишсин!
P.S. Расм уларни расмий қабул қилиб, шикоятларини эшитаётган пайтимда олинган.
😄😄😄
К.Дусов
➡️@kabul_dusov
Даромади шундоқ ҳам жойида бўлган монопол саноатларга турли имтиёзлар бергунча, чукиб бораётган давлатнинг инфратузилма ташкилотларини, аҳолининг бирламчи эхтиёжларини қондирувчи коммунал хизмат кўрсатувчи соҳаларни: Табиий газ, Иссиқ ва совуқ сув таъминоти, Электр энергия таъминоти, Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси тизимидаги ташкилотлар, Ҳокимликлар таркибидаги Ободонлаштириш бошқармалари ва бошқаларни 3-5 йилгача бўлган муддатда солиқдан озод қилиб, сифатли хизмат кўрсатишларига эришиш учун имтиёзлар ва имкониятлар яратсак нима бўлади?
(Бу узоқ йиллар олдин Германия ва бошқа давлатларнинг тажрибасидан ўтган)
Улар ўз ҳолатини апгрейд қилиб, жуда тез фурсатда оёққа туриб олишлари, бегона инвестордан кўра давлатга ва халққа фойдалироқ эмасми. Шу билан бирга, маълум миқдорда ишсизлар сони ҳам камаярмиди.
Давлат инфратузилма ташкилотларини тизимнинг ўзи банкрот қилиб, чет эллик сармоядорга қўшқўллаб бинолари билан бирга топшириши ишсизлик даражасини, солиқ тушумларининг динамикасини, ташқи қарзлар масаласини ҳал қилиш учун ижобий ечим бўла олмайди. Қарзларимиз эса ревальвация каби ошиб бормоқда.
Ташқаридан келган бу юртнинг бой бўлишини эмас, ўз чўнтагини бой қилишни олдига мақсад қилиб келиши табиий.
Деҳқонлар учун кластер ўзини оқламагандек, тадбиркорларга берилган имтиёзли кредитлар ҳам ўзини биз хоҳлагандек оқламади, баъзилари ҳатто тадбиркорларга етиб ҳам бормай, банкларнинг ўзида талон-тарож бўлди. Даромад фоизидан кўра имтиёзли тарзда берилган кредитлар ставкаси юқорилиги сабаб, тадбиркорлар олган кредитни қайтара олмади ва бундай катта ставкалик қарз янги тадбиркорларни касодга учратди.
Ер ва тадбиркорлик учун мухим объектларни сармояси бор ишблармонларга аукцион тарзида бериш яхши, сармояси йўқ, ижтимоий ҳимояга мухтожлар учун ер - жойларни деҳқончилик, тадбиркорлик ва бошқа фаолиятлар учун текинга, имтиёзлар ва субсидия билан беришни йўлга қўйиш керак эди. Структур ишсизлик (structural unemployment) нинг барҳам топиши учун давлат, имтиёзли ер ва жой олганларга субсидия, хеч бўлмаганда 1-2 % лик кредитлар билан халқига ёрдам бериши, хозиргидай оғир иқтисодий шароитда шарт ва зарурдир. Чунки елкамизда бугун 30 млрд доллар қарзимиз бор, бу қарзни болаларимизга ташлаб кетиш эса, катта шармандаликдир...
Балки фикрим кимлар учун нотўғридир, ростан ҳам нотўғри бўлса бу учун албатта узр сўрайман.
К.Дусов
➡️@kabul_dusov
Давлат ташкилотига коррупциягга қарши курашиш учун пул ажратиш - ароқхўрга ароқхўрликни тугатиш учун ароқ ажратиш билан баробар.
©️ Карим Баҳриев
@Yangiyolliklar
#intellekt
4-savol muallifi – ijtimoiy tarmoqlarda mashhur bloger, huquq faoli, Xalq deputatlari Boʻstonliq tumani Kengashining sobiq deputati Qobul Doʻsov.
Savol:
- Imperator, makedoniyalik Aleksandrning tarixdagi eng mashhur gʻoyasi bayrogʻida aks etgan edi. Bu soʻzlar yunon tilida qaysi soʻzlar va qanday maʼnoni anglatadi?
Aloqa uchun: @Yoshlar_aloqada_Bot
Kanalga ulanish👉https://t.me/joinchat/AAAAAEpbmrTBoa6A97lZhw
СОЛИҚ
Бултургидан бу йил ёмон,
Қандай бўлди бу шум замон.
Камбағаллар қолмай омон,
Ўн тилладан келди солиқ.
Буни солди Нуримбет«жон».
Буйруқ берди оталик, хон,
Халқ бўлсин деб хонавайрон,
Ўн тилладан келди солиқ.
Менга ҳеч гап, эшагим бор,
Сотиб берарман бир бозор,
Аттанг, шўрли оч Эрназар,
Унга қийин бўлди солиқ.
У фақирнинг нарсаси йўқ,
Кошки қорни бўлсайди тўқ,
Ҳаттоки бир товуғи йўқ,
Довдиратди уни солиқ.
Уйида бор етим боллар,
Томоқ, нон деб зор йиғларлар,
Юрак-бағрини тиғларлар,
Жуда қийин бўлди солиқ.
Анов ётган Палим лаққи,
Халойиқда борми ҳаққи?
Берар эдим унга заққи,
Дармонни қуритди солиқ.
Анов юргандир Элмурод,
Остида ёмон ола от,
Унга недир бу салтанат,
Киши хуни бўлди солиқ.
Ундиради оч халқдан,
Етимлар йиғлар хорликдан
Бой омон қолди солиқдан,
Туҳмат тўлов бўлди солиқ.
У ўтирган- Қулимбет бой,
Тайёр олдида оппоқ мой.
Оч халқ юрар тополмай жой,
Туҳмат бўлди ушбу солиқ.
Анов мачит ёруғланган,
Меҳробида чироқ ёнган
Қуръон очиб, халқни сўрган
Эшонларга йўқдир солиқ.
Оқ наматли улкан ўтов
Ўз олдига бўлиб атов,
Эрман охун турар анов,
Уларга ҳам йўқдир солиқ.
Анов юрган Пирим чўлоқ,
Улгундай мумсик ва ялоқ,
Солиқ йиғишга шай шу чоқ,
Бизлар учун қийин солиқ.
Қорақалпоқ адабиётининг асосчиси, буюк шоир боболаримиздан бири, Бердақ ижодидан.
➡️@kabul_dusov
Стратификация
Мана шундай диссертация мавзусини олишнимни мен билган эдим ва мен кутган эдим .))
МАВЗУ:
"ЎЗБЕКИСТОНДА ЎРТА МУЛКДОРЛАР ҚАТЛАМИНИНГ (ЎРТА СИНФНИНГ) ШАКЛЛАНИШИ – ИЖТИМОИЙ БАРҚАРОРЛИКНИ ТАЪМИНЛАШ ОМИЛИ".
Дуо эса ҳар доимгидек сизлардан энди...!
➡️@kabul_dusov
#Аждодларни_Ёд_Этиб
Янги тарих 2
ДАВЛАТНИ БОШҚАРИШДА СОВЕТЛАР ҚЎЛЛАГАН ҚУРОЛ
Ўз тарихини қўшнисининг кўзи билан талқин қилган миллат, тирик қолмайди.
Фридрих Ницше
Тарихдан маълумки ЧК, НКВД, КГБ ларнинг қатағонлари ва зуравонликлари Советлар мамлакатида оддий ҳол эди. "Қизил террор" 1918 - 1935 йиллар орасида Туркистоннинг туб аҳолисини асосан "босмачилар" номи билан қириб келган.
1935 - 1953 йиллар оралиғида бошланган "Катта террор" Сталин қатағонида эса, маҳаллий зиёлиларни "контрреволюционеров", "пантюркист" уйдирма айбловлар билан йўқ қилишган. Бу қирғинларга 1941 - 1945 йиллардаги иккинчи жахон уришида миллий кадрларимизни йўқотиш ҳам қўшилди.
Петроградда 1917 йил октябрдаги давлат тунтаришидан кейин, Туркистонда содир бўлган барча воқеаларнинг таҳлил қилиб, большевикларнинг Туркистонда олиб борган сиёсатини ўзига ҳос ҳусусиятилари деб,1933 - 1945 йиллар Германиядаги нацистлар сиёсатини эслатишини аниқ айтиш мумкин.
1925 йил Троцкийни йўқ қилиш учун ЦК ( Марказий Қўмита)нинг 18 та раҳбарлари устидан ариза беришди. Уларни "18-Гуруҳ" деб атаб, "Троцкийчилар" дея номлашди ва қатағон қилишди, йўқ қилиб ташлашди. Чунки Сталин томони бу учун тегишли кўсатма берилиб, кўрсатмадан ҳулоса шудай эдики, Троцкийнинг тарафдорлари агар йўқ бўлса ҳам топиш керак эди, аниқроқ айтганда "ижод қилиб, буюртма асосида Троцкийнинг тарафдорларини ясаб" қолганларни қўрқитиш учун эса, улари жазолаш керак эди. Бу эса террорнинг ҳамма биладиган оддий ва одатий сиёсатидир.
Троцкий тарафдорларини нафақат бутун союз, балки бутун дунёдан қидиришиб, натижада уларни Ўзбекистондан топилди, қилиб кўрсатишди. Ўша йилнинг ўзидаёқ Ўзбекистон Компартия большевклар Марказий Қўмитасининг матбуот мудири ва Ўзбекистон ССР Маориф Халқ Комиссари Рахим Иногамовни шериклари билан ҳибсга олишди. Давлат амалдорларидан у биринчи бўлиб большевиклар сиёсатини мустамлачилик сиёсатига тенглаштириш мумкинлигини эълон қилган. Унинг яқин тарафдорлари «Иногамовщиной» коди билан номланиб жавобгарликка тортилган.
Shuhrat Barlas (Ш.Н. Саламов) Дашнаки от Ферганы до Карабаха. Баку, «Савад», 2019
P.S(Маълумот учун шуни ҳам айтиб ўтаман; Сиёсий қочқин сифатида чет элларда қочиб юрган, Лев Давидович Троцкийнинг ўзи ҳам орадан 15 йил ўтиб, 20 август 1940 йил Мексиканинг Койоакане номли аҳоли яшаш пункитида, НКВД нинг жосуси Рамон Меркадер томонидан қилинган суйиқасдда оғир яраланган Троцкий, бир кун ўтиб ўша ернинг ўзида вафот этади.)
К.Дусов тайёрлади.
➡️@kabul_dusov
Porami yoki xayr saxovat?
#Абдулҳамидхон
#Сўнгги_Император
Ўтказиб юборманг 👇
/channel/basmalatv
Facebook I Instagram I Youtube I Одноклассники I VK
👉Rasmiy Telegram kanal 👈
Алқисса, одил судловга тарафлар керакми ёки тарафларга одил судлов... Авалло, ҳар биримиз ўз ҳуқуқий онгимизда ана шу чегарани аниқлаб олишимиз керак. Ривожланган давлатлар ва ҳуқуқий маданият, ижтимоий ҳуқуқий қарашлар юксакроқ жамиятларда эса, албатта тарафларга одил судлов керак деган тамойил амалда... Хулоса ўзингиздан!
Нуриддин Муродов
Суд ишни иштирокимсиз кўрди, нега?
Одил судловга тарафлар керакми ёки тарафларга одил судлов
Биласизки, ФИБ судларга ҳам икки хил тарзда мурожаат қилиш мумкин:
-оддий – муайян иш билан боғлиқ бўлмаган мурожаатлар, яъни ариза, таклиф, шикоятлар;
-муайян низо ёки иш билан боғлиқ бўлган мурожаатлар, яъни ариза, даъво аризаси, илтимоснома, шикоятлар.
Албатта, сиртдан кўриб чиқиладиган ишлардан ташқари, даъво ариза ва ариза (алоҳида тоифадаги ишлар) бўйича фуқаролик ишлари қўзғатилар экан, суд мажлиси тарафлар вакиллари иштирокида кўриб чиқилиши лозим. Бу қонун талабидир.
Бирпоқ, суд мажлисида тарафлар тўлиқ иштирок этиши учун нима керак? Улар хабардор бўлиши керак. Тарафлар хабардор бўлиши учун нима қилиш керак? Уларни хабардор қилиш керак. Бунинг учун нима керак? Суд мажлиси ҳақида тарафларга хабар берувчи мукаммал тизим ва воситалар керак. Мана гап қаерда...
Ана шундай тизм-воситалардан бир бу – замонавий почта хизмати. Почта хизмати билан ФИБ судларнинг ҳуқуқий муносабати. Бугун тан олиб айтиш керак, иқтисодий судларда суд чақирувлари ва хабарномаларини почта алоқаси орқали етказиш бир мунча яхши йўлга қўйилган. Балки бу ИИБ судларда иштирокчилар юридик шахслар бўлгани, аксарият ҳолларда уларнинг почта ва юридик манзили аниқлиги учундир.
Яна бир муҳим жиҳат, ФИБ судларда ишларни сиртдан кўриш ваколати ҳам борлигини унутмаслик муҳим. Айни ана шу ваколат эса, аҳолининг “суд ишни менинг иштирокимсиз кўрди” деган ҳақли баъзан ҳақсиз эътирозларига сабаб бўлаверади. Афсуски, бу эътироз ҳали ҳамон долзарблигича қолмоқда.
Аслида ишни сиртдан кўришнинг нимага ё кимга кераги бор? Ишни сиртдан кўриш шартми? Нега аксарият ривожланган давлатларда иш сиртдан кўрилмайди? Нега мазкур давлатларда бу тушунча – ишни сиртдан кўриш хатто уларнинг қонунчилигида ҳам йўқ. Ишни бир йўла кўриб қўя қолса бўлмайдими? Судга бир тараф келмаса келмабди, уни чақиришга маҳкам ёпишиб олиш шартми? Низо қонуний-адолатли ҳал этилса..., шуниси муҳим эмасми? деган мантиққа асосланган ҳақли мушоҳада ҳам бор, бироқ бу яна бир бошқа мавзуга тортадиган каттагина мақола-пост бўлар эҳтимол...
Айни дамда низони тўғри-қонуний ҳал этиш учун эса, суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида тарафларни хабардор қилиш ва суд ишини уларнинг иштирокида кўриб чиқиш албатта муҳимдир.
Ана шунинг учун ҳам ФИБ судлари жонли судлар дейилади. Чунки, ФИБ судларида хулосалар кўпроқ ҳужжатларгагина асосланиб қолинмаслиги, тарафларнинг кўрсатмалари низони тўғри ҳал этишда асосий омиллардан бири бўлиши ҳам мумкин...
Шундай экан, бугун – ХХI-асрнинг 21-йилида ФИБ судларида суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида тарафларни хабардор қилиш тизими қанчалик талабга жавоб беради? Йўлга қўйилган хабардор қилиш тизими (почта хизмати, телефонаграмма, факсограмма, электрон почтага орқали юбориладиган хабарнома ва ҳак.лар) фаолиятидан аҳоли розими?
Шахсий фикримга кўра, катта ҳарфларда “ЙЎҚ”.
Чунки, аксарият фуқаролик судлари ҳали ҳамон почта алоқа хизматлари билан шартномавий-ҳуқуқий муносабатни лозим даражада йўлга қўймаган.
Ҳудудларни қўйиб турайлик. Пойтахтда ҳам ФИБ судларида буюртма хабарномалар, сифатли почта хизмати, замонавий почта алоқаси рисоладагидек йўлга қўйилган деб бўлмайди.
Демак, суд хабарномалари деярли буюртма почта орқали юборилмайди. Шундай экан, суд хабарномасини тарафларга етиб борган ё йўқлигини ўз вақтида билишнинг имкони 50/50. Буни ё кечикиб биласиз ё тараф судга хабарномани олиб келиб иштирок этганда билиш мумкин. Бу борада муаммо сақланиб қолмоқда...
Хуллас, электрон почта орқали хабарнома юбориш, sms хабар юбориш тизими маромига етгунча, ФИБ судларида суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида зудлик билан қиладиган ишларимиз:
Биринчидан, ҳеч бўлмаса почта алоқа хизматлари билан хабарномаларни тарафларга етказишнинг буюртма шакли ҳақида шартнома асосида фаолиятни йўлга қўйишимиз даркор. Бу ишни кечиктириб бўлмайди;
Депутат Жахонгир Туляганов га уй масаласида мурожаат қилган кўп фарзандлик аёлга, депутат уй олиб беришда қонун доирасида ёрдам қилди!
➡️@kabul_dusov
Жиянларимга қарасам бутун ғуборим чиқиб кетади, чарчоқлар ҳам...
Баъзан улар учун от бўламан, баъзан аразлашини кўтарадиган боғча опа, баъзида хасталанса дўхтир бўламан)))
Энг асосийси ишончли дўстман, хатто ота онасининг устидан шикоят қилганида улар учун одил судьяман...😄😄
Уларнинг ҳар бирини кўзларида, ҳатти - ҳаракатларида ўзимнинг баъзи одатларимни, қўрслигимни, мулойимлигимни, меҳрибонлигимни, баъзиларида жаҳлимни, китобни яхши кўришим ҳуллас ҳар бирида "плюс ва минус" сифатларимни кўраман...😄
Мен болаларни жудаям яхши кўраман,улардаги беғуборлик, ростлик, самимийлик ҳар доим мени ўзига тортган...
Жиянларим бахтимга соғ бўлишсин!
P.S. Расм уларни расмий қабул қилиб, шикоятларини эшитаётган пайтимда олинган. Улар эса, ҳар доим нимадандир норози...
😄😄😄
К.Дусов
➡️@kabul_dusov
Топ-ки лаззат тотли болдин, суҳбати иҳвон билан,
Маҳраминг ҳам жинси маҳбуби дили султон билан.
Вожиб эрур, амри Расул, бўлмоқ фано иҳвон учун,
Ким фано аҳбоб учун Ҳаққ сийлагай ризвон билан.
Сояий Рабб кўрмагай ким Хашр аро тўтмас рафиқ,
Молу жон айланг баҳам иҳвони жон, жанон билан.
Васфини этмуш Русул-ки у Қиёмат онида,
Ризвонда жам бўлгай алар "оҳ дўст"- дея афғон билан.
Оҳ, на хушдур дўстларинг ташриф этар вайронанга,
Шамсий, таъзимин эт бажо ахбобинга ирфон билан.
К.Дусов 19.01.2020 й.
*Иҳвон-дўст
*Рафиқ-дўст
*Сояий Рабб- Киёмат кунидаги Аллоҳнинг сояси
*Хашр-қиёмат куни, қайта тирилиш куни
*Маҳрам- инсон ўзисирларини ишонган сирдош.
*Ризвон-жаннат
*Ҳам жинс- тоифа, ҳам фикр
➡️@kabul_dusov
#Диққат!!!
Тошкент шаҳар ИИБ маълумотига кўра, мактабда рейдлар ўтказилганда ўқувчиларнинг чўнтакларида «UzBAT» МЧЖ қўшма корхонасида ишлаб чиқарилган «LYFT» маркали, Ҳиндистонда тайёрланган «COOL LIP» никотинли "снюс"лар топилган.
Бунда ўқитувчилар баъзи бир ўқувчиларнинг дарсда ўзини ғалати тутишларини: бефарқлик, ўзлаштириши пастлигини қайд этадилар. Кейинчалик бундай хулқ-атвор бу ўқувчиларнинг никотинли "снюс" истеъмол қилиши билан боғлиқлиги аниқланган.
Упа, ширинлик шаклида, ёқимли ҳид ва таъм берадиган ваниль, шоколад, ментол таъмли никотинли маҳсулотлар (никотинли "снюс") бугун ёшлар орасида оммалашиб бормоқда.
Ёшлар кўп борадиган чакана савдо дўконларида тамакили ва никотинли маҳсулотларни реклама қилиш ва сотувларини рағбатлантириш, маҳсулотни ширинликлар, қандолат маҳсулотлари ва салқин ичимликларга яқин жойлаштириш, ижтимоий тармоқларда машҳур шахслар ва етакчилар томонидан реклама қилиниши, ўйинлар ва танловлар ўтказилиши – буларнинг барчаси тамаки ишлаб чиқарувчиларнинг савдога ёшларни жалб қилишга қаратилган айёрона маркетинг усулларидир. Бу усулларни биздаги мавжуд қонунлар чеклай оладими?
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Тамакига қарши курашиш бўйича бош консультанти Шуҳрат Шукуровнинг маълумот беришича, никотинли "снюс", бу – ёшлар учун янги гиёҳванд модда.
«Ишлаб чиқарувчиларнинг маълумотларига кўра, никотинли "снюс" никотин ва целлюлоза аралашмаси асосида, стабилизаторлар, таъмни ширин қилувчилар, ароматизаторлар, консервантлар ва бошқа қўшимчаларни қўшган ҳолда тайёрланади.
Истеъмолчилар (айниқса ўсмирлар), агар ушбу аралашмалар таркибида тамаки бўлмаса, унинг зарари ҳам йўқ, шунингдек, улар чекишни ташлаётганда никотинга қарамликни енгишда ёрдам беради, деб ҳам ҳисоблайдилар. Аммо бундай эмас!
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, организмга ушбу моддаларнинг таъсири унинг таркибидаги кучли наркотик таъсирга эга бўлган ва ўзига қарамликни келтириб чиқарадиган никотин билан боғлиқ.
Бу хавфни героин, кокаинга қарамлик ривожланиши хавфига тенглаштириш мумкин, у алкоголь ва каннабис хавфидан юқори», дейди Шуҳрат Шукуров.
Яна бир ҳушёрликка чорлайдиган масала қаршисида турибмиз. Бу муаммони ечишда зудлик билан қонунчиликни такомиллаштириш зарурлиги кўринмоқда. Акс ҳолда кимларнингдир лоббизми, деб анча кеч қоламиз ва оқибати учун ёшлар билан жавоб берамиз.
👉 @deputat_kusherbayev
#Мурожаат
Тошкент вилояти Чирчиқ шахридаги 13-умумтаълим мактабининг бир гуруҳ ота-оналари номидан мурожаат келиб тушди.
Айтилишича, мактабнинг 2 биносига «2-Мирзо Улуғбек» МФЙ жойлаштирилган бўлиб, махалла фуқароларининг тинимсиз кириб-чиқишлари дарс жараёнига салбий таъсир ўтказмоқда. Ҳар ойда нафақа тарқатиш вақтида нафақахўрларнинг шовқини, пандемия талабларига жавоб бермаётгани, болалар хавфсизлигига салбий таъсирини ўтказаётгани ҳеч кимга сир эмас. Ота - оналардан бири:Яқинда ўта маст ҳолатда бир киши келиб маҳаллага раиси билан учрашиш учун мактаб ҳудудига кирмоқчилигини айтади, лекин мактаб қоровули рухсат бермагач мактаб дарвозаси ёнида катта жанжал кўтаради. Мактаб директори барака топсин, ИИБ ходимларига мурожаат қилиб муаммони тезда бартараф этди. Лекин бунга гувоҳ бўлиб турган болаларимизнинг тарбиясига, психологиясига бунинг зарарини қандай изоҳлаш мумкин?
Тошкент вилоятининг бошқа шахар, туманларида ҳам бу хол учраб турибди.
Шахар, туман ҳокимлигига бир неча бор мурожаат қилишимизга қарамай, муаммо ўз ечимини топгани йўқ.
Вилоят ҳокими Рустам Қурбонназарович болаларимизнинг хавфсизлиги ва таълим жараёнини тўлиқ олиб боришга халал бераётган ушбу муаммони ечишда амалий ёрдам берсангиз.
Деб бир гурух ота-оналар
Aslzoda Jo'rabekovna
➡️@kabul_dusov
Бир нарсага тушуниш қийин. Евразесга киришни тарғиб қилаётганларнинг энг асосий аргументларидан бири - Ўзбекистон ичидаги монополиялар тугатилиши. Яъни Лада тарақа-туруқ қилиб кириб келиши билан Узавтосаноат уни қулоч ёйиб кутиб олади ва ҳамма нархлар пастга шўнғийди. Ҳатто Евразесга киришга қарши бўлганларда ҳам монополия ва Евразес ўзаро боғлиқ омиллардек кўриляпти.
Евразес чегараларидан ташқарида бутун бир бепоён дунё бор! У ерда бозор қайнаб ётибди. Арзон машиналар ҳам кўп, этагингга сиққанича ол. Океанлар тўла балиқ, далалар тўла мандарину бананлар. Мана, масалан, Британия Брекситдан кейин янги савдо битимларига зор - Ўзбекистонни ҳам муҳокама қилишяпти (ўтган ҳафта бир тадқиқот институтидан чиқишди, нималарга эътибор беришимиз кераклиги борасида фикр билдиринг деб).
Бу битмас-туганмас катта бозорга қўшилиш ва биринчи ўринда Ўзбекистон учун манфаатли бўлган келишувларга эришиш қийин нарса эмас. Фақат шахсий эмас, айнан Ўзбекистон иқтисоди ва халқи манфаатлари биринчи ўринга қўйилса бўлди. Монополия ҳам шунда ўзидан ўзи йўқолади. Тортиниб бир бурчакка, ҳадеб бировнинг пинжига тиқилаверишдан нима фойда?
Сиёсий ирода керак, холос.
Ibrat Safo
➡️@kabul_dusov
Кўзларимдан энди оқсин турмасин ёшим менинг,
Ё нечун мен сақлайин, бундан буён бошим менинг.
Ичганим ҳуни жигардур еганим дарду алам,
Турли турли матбаҳ-и дилда пишар ошим менинг.
Эй фалак чархинг бўзилсин охири бўлгин ҳароб,
Неча ўтлар ичра ёқдинг воҳ ичим ташим менинг.
Чекканим бори ғамин чархнинг қаторда чеккали,
Келмади ҳеч мен каби меҳнатга ғамдошим менинг.
Эй Муҳиббий то ўлгунча ушбу дардга чора йўқ,
Энди денгиздек бўлар кўздин оқар ёшим менинг.
Муҳиббий
(Қонуний Султон Сулаймонхон 1494 - 1566)
Таржимон К.Дусов.
*Матбаҳ - тасаввуфда соликларга,дарвешларга овқат тайёрлайдиган ошхона.
➡️@kabul_dusov