MIBning hokimiyatga tishi o‘tmayapti, fuqaroga esa o‘tadi➖Mirishkor
Men Qashqadaryo viloyati, Mirishkor tumanidan M. Xolmirzayev bo’laman.
Bizni ham MIB sarson qilmoqda. "Sud hujjatlari va boshqa organlar hujjatlarini ijro etish to‘g‘risida"gi qonun faqat fuqaro va tadbirkorga kelganda ishlab, hokimiyatga ishlamaydimi?
Kasbi tumanlararo iqtisodiy sudining 29.05.2023-yildagi qarori asosida qarzdor Mirishkor tuman hokimiyati hisobidan da'vogar "Saboxat Gulg'unchalari" NTM foydasiga 1 mlrd 20 mln so'm undirish belgilandi.
Biroq MIB tomonidan biron bir harakat qilinmadi. "Saboxat Gulg'unchalari" NTM faoliyati esa tugatilish arafasida.
Agar qarzdor tadbirkor yo fuqaro bo'lganda MIB bu qarzdorlik tiyinigacha undirgan bo'lar edi.
MIBga murojaat qilsak, hokimiyat avtomashinalarini taqiqqa qo'yganmiz deydi. Biroq bu nomiga xolos, mashinalarni minib yurishibdi.
Nega qarzdorlik Qonunning 48-7-moddasiga asosan byudjet mablag'laridan undirib berilmaydi?
Qonun hammaga teng emasmi?
👉 @Kusherbayevga_murojaat
Қаттиқ зарбалар шишани синдиради, пўлатни чархлайди, тошдан эса олов чиқариши мумкин.
Шишадек мўрт, пўлатдек мустаҳкам, ёки тошдек қаттиқ бўлиш бизнинг танловимиз.
Дилсора Комил
@DilsoraKomil
"Kun.uz" ва бир катор тухматчи сайтлар ўзининг телеграм ижтимоий тармоғидаги саҳифасида "Сардор Умрзоқов “жамоаси”нинг яна бир аъзоси ишдан олинди..." сарлавҳаси остида материал жойлабди. Буни кўриб "Яшшавор Василий" дегинг келади. Тўғриси шу материални (аслида материал деб ҳам бўлмайдиган ғийбатчи хотинларнинг иғво гапидан бошқа нарса эмас) ўқиб аҳборот сиёсатида алданаётган фуқароларимизга ачиндим. Тўғридан-тўғри халқимиз манипуляция қилиняпти.
Хўш Воитов лавозимидан олинган бўлса нима қилибди. Уни айлантириб Сардор Умрзоқовга ёпиштиришни нима кераги бор. Нима Сардор Умрзоқов халқ душманимиди ёки хоинлик қилгани учун бадарға қилинганмиди...? Унда Сардор Умрзоқов Администрация раҳбари бўлганда қайси ташкилотга ким раҳбарликка қўйилган бўлса ҳамма унинг "одами"ми? Илтимос қўйинглар шунақа ўйинларни. Ундан кўра ҳануз мактаб ўқувчиларига етказиб берилмаётган янги авлод мактаб дарсликларидан, автомобил номерларининг нархининг бирдан 2 баравар кўтарилиб кетганидан гаплашайлик.
🥇/channel/kabul_dusov
#MUNOSABAT
📌 Ijtimoiy tarmoqlarda tarqalgan, Toshkent shahrining Mirzo Ulug‘bek tumani Parkent ko‘chasi 253-uyning 2-kirish yo‘lagida joylashgan lift bilan bog‘liq holat yuzasidan quyidagilar ma’lum qilinadi:
Qurilish va uy-joy kommunal xo‘jaligi sohasida nazorat inspeksiyasi, Tog‘-kon, geologiya va sanoat xavfsizligini nazorat qilish inspeksiyasi, hokimlik hamda mazkur ko‘p qavatli uylarga xizmat ko‘rsatuvchi “Uyut komfort kommunal” boshqaruv servis kompaniyasi vakillaridan tashkil topgan ishchi guruh holatni voqea joyiga chiqqan holda o‘rgandi.
Unga ko‘ra ko‘tarish qurilmasi belgilangan tartibda davlat ro‘yxatidan o‘tkazilmaganligi va foydalanishga qabul qilinmaganligi aniqlandi. Shuningdek, liftda tegishli tartibda davriy sinov ishlari amalga oshirilmagan. Mazkur liftga texnik xizmat ko‘rsatish bo‘yicha maxsus tashkilot bilan shartnoma tuzilmagan hamda liftni soz holatda saqlash, uni bexatar ishlatish bo‘yicha javobgar shaxs tayinlanmagan.
2020-yilda ishlab chiqarilgan, ko‘tarish og‘irligi 1 000 kg bo‘lgan lift qurilmasiga belgilangan tartibda texnik xizmat ko‘rsatilmaganligi sababli shaxta kabinasi eshiklarining kontaktlari bo‘shab qolgan. Ushbu lift harakatda vaqtida kimdir liftning tashqi eshiklarini qo‘l yordamida ochishga uringan. Natijada xavfsizlik moslamasi ishga tushgan va lift o‘zini-o‘zi to‘xtatish vazifasini bajara boshlagan.
O‘rganish davomida lift tushib ketmagani, aksincha tegishli xavfsizlik qurilmasi ishga tushgan holda to‘xtagani aniqlandi. Hozirda tegishli tashkilotlar tomonidan liftdagi kamchiliklarni bartaraf etish va voqea tafsilotlarini chuqur o‘rganish ishlari amalga oshirilmoqda. Hodisadan hech kim jabrlanmagan.
🔴Eslatib o‘tamiz, liftlarda mana shunday holatlarning oldini olish maqsadida joriy yilning avgust oyidan boshlab Tog‘-kon, geologiya va sanoat xavfsizligini nazorat qilish inspeksiyasi tomonidan ro‘yxatga olinmagan lift uskunalarini foydalanishga qabul qilish to‘xtatilgan.
Rasmiy sahifalarimiz👇
Web| Instagram|Facebook|Telegram|
Умрзоқов жамоаси аъзолари ишдан олинаётгани оммага бўрттирилаётганига қараганда бу учун катта маблағ тикилган ва айни ҳолат бошқа мансабдорларга "дарс" бўлиши мақсад қилинган бўлиши мумкин. Бу ишлар ҳам ҳозирча яширин қолса керак ва балки навбатдаги Ўзбекистонда барчаси ҳақида тўлиқ билиб олармиз. Ҳеч нарса абадиймас.
Бироқ бир нарса бор. Шу каби "сарой кураш"лари ҳақида ҳамма билиши қанчалик тўғри? Масалан бу каби ишлар менда амалдаги ҳокимият ёш кадрлардан хавфсираши, адолатли дея атаётган бошқарувига ишончсиз қараётганидек туюлмоқда. Шунингдек, бу тенденция бошқа ёш кадрларда ташаббускорлик руҳиятини тушириши ҳам мумкин.
Бир нарсани унутмаслик керак, ҳар қандай ички курашлар эски ва ўзгармас кадрлар фойдасига хизмат қилаверади.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Олий таълим, фан ва инновациялар вазири этиб Президент маслаҳатчиси Одил Қаландарович Абдураҳмонов тайинланиши ҳақида хабарлар юрибди.
Мендан сўрашса, энг муносиби шу инсон деб далолат қилардим.
/channel/kabul_dusov
#Самарқанд
Жомбой ва Оқдарё туманида ўқитувчилардан обуна учун пул йиғилаяпти. Шунингдек, пул бермасангиз дарс соати ололмайсиз, пул бермасангиз ишга кира олмайсиз- дейди ўқитувчи.
Мен бу ҳолат ҳақида вилоят бошқармаси матбуотини огоҳлантирган эдим, аммо, лекин, бироқ Дилфуза Собирова.
То, что узбекская латиница "потеряла" букву L - уже не новость. Об этом и раньше писали (например, здесь), но, конечно же, ни "Новда", ни Республиканский центр развития образования, ни МДШО не сочли необходимым дать комментарии по этому поводу.
Читать полностью…Сенат “Педагогнинг мақоми тўғрисида”ги қонунни маъқуллади
Қонун билан педагоглар касбий фаолиятни амалга ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратилишини талаб қилиши, қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ижодий таътил олиши, ўз касбий фаолиятига ғайриқонуний равишда аралашувдан ҳимояланиш ҳамда таълим олувчилар ва уларнинг ота-оналари томонидан педагогнинг касбига ҳурмат билан муносабатда бўлишини талаб қилиш ҳуқуқларга эга бўлади.
Батафсил 👉 https://hudud24.uz/?p=21534
Каналга уланиш 👉 @hudud24official
Азиз Устозлар Yummy tour travel компанияси томонидан бўлаётган акциядан фойдаланиб қолинг! Фақат ўқитувчилар учун бу чегирма бўлаяпти! Устозларга байрам туҳфаси!
Читать полностью…Очиқ Суд мажлиси. Чирчиқ шаҳар жиноий ишлар бўйича Судининг судьяси Хайруллахон Камолов, прокурор эътироз билдирсада, Суд мустақиллигини амалда кўрсатди. ЖКнинг 159 ва 244 билан айбланиб қамоққа олинган талаба Абдужамилов Диёрбекнинг Суд жараёнларини тасвирга олиб, тармоқларда ёритиш учун депутат ва журналистларга рухсат берди.
Умид қиламизки, ҳурматли судьямиз бу ишда адолатли қарор қабул қилади. Ҳозирча жараён давом этаяпти. Адолатли судьяларимизга катта раҳмат!
К.Дусов
http://t.me/kabul_dusov
Муттаҳамлар...
Бу 5 460 000 000 ( 5 миллиард 460 млн сўм) деганими..?
(Ҳусан Эрматов сиз ва муттаҳам таъсисчилариингиз бунча пулни қаерга ишлатасизлар?)
Мурожаат: Ишонч газетасини бир нусхаси йиллик обуна пули 1154400 сўмни ташкил этвотти. Энг кизук жойти республикадаги ҳар бир бюджет ташкилоти учун камида битта обуна бўлиш мажбурий. Бу маблағни касаба уюшмалари туман, шахар кенгашлари қандай қилиб топиб қандай қилиб эплайди бу текинҳўр федерацияни умуман иши йў. Ўзи 1% лик азолик бадалларини 40% улушини шу текинҳўр федераций овотти. Бадални тўлавотган азо ташкилотлага эса 1% ни 35% улуши қайтади, энди тасаввур қилинг шу 35% улушдан шу обуна учун сарф этилса уларга қанча сумма қовотти. Мантиқ қани. Қани мажбурий мехнатга қарши курашувчи ташкилотни адолати.
Тез кунларда барча туманларга режа берилади. Ҳар йилги каби. Режага тавсия этилади деб қўйилади. Ва Тамом дегани. Улар оппоқ. Лекин ҳар куни Нима натижа қивоссан деб зззз қилишади.
Ўтган йиллар учун қилинган шартномаларни деярли барчаси касаба уюшмаларини маблағларидан мажбуран туман, шахар кенгашлари томонидан амалга оширилган. Буни қилинган шартномалар ҳақидаги далилларни очиқлашни талаб қилиш йўли билан аниқласа бўлади.
Мурожатни ёритиб берганингизни хеч ҳам унутмаймиз. Фаолиятингизни ва обуначиларингиз сафини кенгайишига хисса қўшамиз.
http://t.me/kabul_dusov
Паразит Касаба Уюшмаси ва ишончсиз-каззоб "Ишонч" газетаси.
Ҳусан Эрматов бошчилигидаги Касаба Уюшмаси Федерациясидан чиқаётган тўрт варақли ишончсиз "Ишонч"газетасига мажбурий, йиллик 800 минг сўмлик обуна учун старт берилибди. Бу паразит ташкилот ва газета 30 йилдан ошиқ халқ ва меҳнаткашларнинг ҳақини еб, жон сақлаб келаётган ўта сурбет ташкилотдир.(бу сўзим учун Судга беринглар хоҳласангиз)
Ҳозирда бошқа 12 варақли газеталарнинг обунаси 300 000 сўм. Қойилмисан Карл?
Бу ташкилот "Касаба Уюшмаси Федерацияси Раиси Навоий, Шавкат Мирзиёев Байқаро"- деб юрган Ҳусан Эрматов ва шунга ўхшаган виждонсизлар, маддоҳларнинг шахсий бизнеси ҳамдир.
Мен Турдимовга айтган гапимни сизларга ҳам айтаман: Мен бир тийин пули йўқ, жафокаш, жабрдийдалар тарафидаман, Президент айтгандай адолат тарафида. Сизга ўхшаганлар яхши Давлат Раҳбарларини нечасини маддоҳлиги билан қурбон қилиб юборган, бу раҳбарниям сиз каби буқаламунлар бошини ейсизлар, ундан яхшиси келса ҳам.
Менга эса, сиз каззоблар сабаб мурожаатлар тўхтамаяпти. Орангизда яхши инсонлар бор, адашиб, фалак гардиши билан сафингизга кириб қолган. Агар ўша азиз инсонлар бўлмаганида бошқа маълумотларни ҳам терингиз орасига самондек жойлар эдим мени ит дегани учун...
Ҳусан ака ва бошқалар ҳақида баъзи маълумотларни қўймадим, агар яна асабимга тегиб сакраса, Навоий ва Байқаро достонини бошқасига айтади, аяб ўтирмайман...
Ҳурмат билан,
К.Дусов
http://t.me/kabul_dusov
Қарши шаҳрида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Қашқадарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари юзасидан йиғилиш бўлиб ўтмоқда.
Давлатимиз раҳбари дунёдаги вазият ва зиддиятлар тобора кучайиб бораётгани, бундай шароитда бефарқ бўлиб, “кун ўтса бўлди” қабилида иш тутадиган раҳбарлар энг катта душман эканини қайд этди.
“Мамлакатимиз, халқимиз тинчлиги, фаровонлиги ва келажаги учун янги корхоналар, иш ўринлари, янги бозорлар, инвестиция, катта-катта тушумлар керак”, - деди Президент.
Ҳоким ва вазирлар асосий ҳамкор давлатлар бозоридаги тебранишлар, савдо чекловлари давом этаверса, маҳсулотларни қаерга ва қандай сотиш керак, қайси корхонага қандай кўмак бериш зарур, деган масалалар устида бош қотириши шартлиги кўрсатиб ўтилди.
Facebook|Instagram|Twitter
Навоий вилоятида кадрлар сиёсати, Президентнинг сиёсатининг зиддими?
Навоий вилояти ММТ Бошқармаси бошлиғи Раъно Хайитовани тайинланган лавозимини Эркинжон Турдимовнинг яқини Музаффар Турдимов юристлик(аслида веси раҳбардан баланд) қилаётган вилоят аргоси тўрт ой давомида яшириб келган. Яъни 9-мартдан 13-июлгача вакансияни яшириб келинган.
Бу билан аргос ва ММТВазирлиги Президентнинг 03.10.2019 йил 5843 фармони ва 4472 сонли қарорини, шунингдек 06.07.2021 йилдаги 5177 сонли Президент Қарорини 1-бандини бузгани айтилаяпти.
Бошқарма бошлиғи бўлишига қадар Раъно Хайитова 2022 йилгача Навоий шаҳар бўлими мудираси, кейин эса ҳоким ёрдамчиси бўлиб ишлаб келган. Ҳозирда Хайитова бошқармадаги эски ишчиларни ўз таъсири билан ишдан олиб, уларнинг ўрнига Навоий шаҳар бўлими ходимларини асосийси, муҳим штатларга жойлаштираяпти. Ҳозирда кадрлар бўлими ва бош ҳисобчи шаҳардан вилоятга қонун талабларисиз ва аргос танловисиз ишга ўтганини, бошқарма ходимлари менга ўз шикоятларида айтган. Уларнинг мурожаатларни нусхалари тегишли идораларга юборилди...
Вилоят ҳокимлигини ва вазирликни ҳам бу ҳақида хабари бор. Вилоят ҳокими ўта билимли ва виждонли, ортят ва ақл билан иш билан қилишини кўп эшитганман. У кишига нисбатан ҳурматим бор..!
Аммо нега муҳим бўш иш ўрини-вакансия 4 ой давомида Вазирлик ва аргос томонидан яширилди?
Бу саволга аргос ва вазирликдан изоҳ кутиб қоламиз.
К.Дусов
/channel/kabul_dusov
Навоий вилояти ММТ Бошқармаси бошлиғи Раъно Хайитова ноқонуний лавозимга тайинлангани, вакансия яширилгани ва Хатирчи туман ММТ бўлим бошлиғи давлат мулкини ўзлаштириб келаётгани яширилаётгани айтилмоқда...
/channel/kabul_dusov
✔️✔️✔️Ona yerimizni qanday ahvolga keltirib qo'ydik🥲🥲🥲
Qashqadaryo viloyati, Chiroqchi tumanidagi Sarbon o'quv markazida o'qiyotgan yoshlar ekan. Ingliz tilida global muammolar haqida juda chiroyli gapirishibdi.
💥💥💥Yoshlarimiz yaratib berilayotgan imkoniyatlardan foydalanib o'z bilimlarini rivojlantirayotganlari, odamni xursand qiladi.
➥#ТАРҚАТИНГ‼️
ЧИРОҚЧИЛИКЛАРГА АЪЗО БЎЛИНГ!👇🏼
➥ @Chiroqchiliklar_N1 💪🇺🇿
⚡️Таълим тажриба ўтказадиган соҳа эмас — мутахассис
Миллий таълим дарсликларини чиқариш ҳайдовчилардан имтиҳон оладиган хусусий ташкилотлар қўлига ўтиб кетди.
Rost24.uz “Novda” томонидан Ўзбекистондаги мактаблар учун яратилган дарсликлар масаласида эксперт Комил Жалилов билан суҳбатлашди.
Унинг айтишича, янги мактаб дарсликларида амалда айтилганидек Финляндия эмас, кўпроқ Россия ва Қозоғистон тажрибаси бор.
Батафсил: https://rost24.uz/uz/news/1713
Тўлиқ видео: https://www.youtube.com/watch?v=LNWU6AAgYs0
Каналга уланиш: /channel/rost_24uz
Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Иброҳим Абдураҳмонов Қишлоқ хўжалиги вазири этиб тайинланди. Бу ҳақда Қарши шаҳрида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтаётган йиғилишда маълум қилинди.
Иброҳим Абдураҳмонов 1975 йилда Наманган вилояти Чуст туманида туғилган бўлиб, 1992-1997 йилларда Тошкент давлат университети (ҳозирги ЎзМУ)да таҳсил олган. 2001 йил АҚШдаги Техас қишлоқ хўжалиги ва механика университетини тамомлаган.
Фаолиятини 1997 йилдан Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институтида бошлаган, 2002-2017 йиллар мобайнида Фанлар академиясида турли вазифаларда ишлаб келган. 2017 йил ноябрида янги ташкил этилган Инновацион ривожлантириш вазирлиги раҳбари этиб тайинланганди.
2022 йил декабрида Президент фармони билан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Инновацион ривожлантириш вазирлиги қўшиб юборилади. 2023 йил январидан ҳозирга қадар мазкур вазирликда вазир бўлиб келган.
/channel/kabul_dusov
Ўзбек тилини мендан ҳимоя қилаётганларга!(именно мани чайнаётган, тушунмаган Ёзувчилар Уюшмасининг ва бошқаларнинг зомби, долбариклари диққатига)
Чейиллаётган ватанпарварлар билан гаплашсангиз через один ўрисча ишлатиб гапиради. Алифбо, лўғат, грамматикамиз, давлат тили ҳақида савол қўйсангиз, заднийни бериб юборади, хатто парламент аъзолари ҳам. Ilyos Safarov шу қонун лойиҳасини топа олмай халак. Короче ақллилар, сизлар ўзбек тилини мендан эмас, ўзингиздан ҳимоя қилинг...😄
Булар хатто сўкингандаям ўрисча ишлатиб сўкади мени.😄😄
Адрес сифатида сизга Парламентимизни эшигини кўрсатиб юбораман келсангиз. Мен билан эмас, ўша ердаги ҳурматли депутатларимиз билан, қолаверса Давлат Маслахатчимиз Қахрамон аканинг хайрили ишини душманлик деб билган ГосДуманинг депутати билан тортишинглар...😄
Так что я не причём здесь!
Байрамлар билан!
К.Дусов
http://t.me/kabul_dusov
Президент ўқитувчи хонадонида меҳмонда
Президент Шавкат Мирзиёев Қарши шаҳри Ойдин маҳалласида яшаётган ўқитувчи Дилшод Набиев хонадонида меҳмон бўлди.
—
Президент Шавкат Мирзиёев побывал в гостях у преподавателя Дилшода Набиева в махалле Ойдин города Карши.
👉 @r_kusherbayev
Toshkent viloyati Maktabgacha va maktab ta'lim vazirligi tasarrufidagi Bo'stonliq tumanida joylashgan alohida ehtiyoji bo'lgan bolalar uchun 125-sonli ixtisoslashtirilgan yordamchi maktab-internatida "Mini futbol" to'garagida o'yin-musobaqa o'tkazildi. Qizg'in va ko'tarinki ruxda o'tgan musobaqada do'stlik g'alaba qozondi.
"Mehr-saxovat" kuni va " Ustoz va murabbiylar" kuniiga bag'ishkab bolajonlar o'zlarining jismoniy tarbiya fanidan o'rgatilgan bilimlarini namoyon etdilar. Bu esa,shu fan ustozi to'garak rahbari A.Samatov.
Ўқитувчи: Шу икки бетдаги топшириқлар 45 минутга мўлжалланган.
Она тили ва Ўқиш фанларида худди аввалгидек роҳатланиб дарс ўтяпман. Мавзулар аниқ ва лўнда. Болаларнинг кўзи порлаяпти.
Математикадан эса нафратланяпман. Болалар ҳам.Ўқувчиларим қийналиб кетяпти.Уларга раҳмим келяпти.
Топшириқлар жуда кўп. Улгурмовчилар бн ишлашга умуман имкон йўқ. Бу дарслик болаларни мактабдан атайин бездириш ун чиқарилган.
http://t.me/kabul_dusov
‼️ Aksiya 1 oktabr O'qituvchilar
kuni‼️
✈️02.10.2023 - 09.10.2023
✈️09.10.2023 - 16.10.2023
390$ dan boshlanadi
Tour paketga kiradi:
✈️ - biletlar
🏤 - 4 yulduzlik mehmonxona
🍳 - nonushta
🏥 - tibbiy sug'urta
❗️Narxlar post qo'yilgan vaqtga ishlaydi
*Narxlar 2 kishilik tourdan odam boshiga hisoblangan
Telegram: @yummytour2
Kanal:
/channel/+_lnSufL5npxhYTU6
O'tgan yili shu intervyuni tayyorlash paytida Akfa universitetidagi sharoitlar bilan batafsil tanishib chiqdim. O'shanda talaba uchun degan sharoit borki, hammasi muhayyo qilingan universitet O'zbekistonda bitta bo'lsa, bu ham Akfa ekan, deya xulosa qilganman, hayratlanganman.
Ammo meni undan ham ko'proq hayratlantirgani shunday katta tizimni a'lo bahoga yuritayotgan yosh rektor – Bekzod Jalilov bo'lgandi.
O'quv standartlari dunyoning eng yaxshi universitetlarinikidan olingan, xorijdan kuchli pedagoglar jalb qilingan, texnologiyalarning eng yangilari shu universitetda, talabalar bilan yaqin do'st, sirdosh, kerak bo'lsa, har kuni oshxonada ular bilan birga ovqat yeb, yangi rejalar haqida suhbatlashadi...
O'zing o'yla, manaman degan boshqaruv tizimlarini ko'rgan rektorlar bugun shunday natijaga erisholmayapti. Jin ursin, 31 yoshli Bekzod buni qanday uddalayapti, deya o'zimga savol berganman.
Keyinchalik Bekzod Jalilovning tushunarsiz ravishda ishdan olingani, uning o'rniga 70 ga yaqinlashgan sobiq davlat maslahatchisi Abdujabbor Abduvohidovning kelgani-yu, talabalar bundan norozi ekani haqida xabarlarni o'qidim.
Yaqinda shu universitetda Abduvohidov ishtirokidagi mojaroli video, unda Bekzodga nisbatan turli ayblovlar va uning ortidan Bekzodning o'zi bildirgan munosabat tarqaldi.
Bugun kelgan ba'zi xabarlarga ko'ra, Bekzod Jalilov ayni paytda qamoqda emish. Nima deyishga ham hayronman. Xabarlarni o'qiganimda miyamga birinchi kelgan fikr Sog'liqni saqlash vaziri Amrillo Inoyatovning kecha jurnalistlarga qarata aytgan fikrlari bo'ldi: "chuqurlashmanglar".
O'ylab qarasam, Bekzod chindan ham, yaxshi rahbar bo'lish, ishonchni oqlash, ta'limni rivojlantirish yo'lida chuqurlashib ketgan ekan. Chuqurlashishning badali esa bizda qiyinroq o'taladi.
Ilohim, o'qigan xabarim yolg'on bo'lib chiqsin.
@haqiqatdaIlyos
Ҳурматли ишчилар, Касаба Уюшмаси Федерациясига ойлик маошингиздан пул тўлашингиз шарт эмас. Бу паразит ташкилот давлат ташкилоти эмас, адаштирманг. Нодавлат ва нотижорат ташкилот. Просто сизни соғиб юрибди.
К.Дусов
http://t.me/kabul_dusov
So‘nggi yillarda mamlakatimizda maktabgacha ta’lim sohasini rivojlantirish maqsadida davlat-xususiy sheriklik asosida tadbirkorlar bilan keng hamkorlik yo‘lga qo‘yildi. Prezidentimiz tashabbuslari bilan tadbirkorlarga nodavlat maktabgacha ta’lim tashkilotlarini tashkil qilish maqsadida imtiyozli shartlarda kreditlar ajratilishi yo‘lga qo‘yildi.
Natijada 2018–2023-yillar davomida davlat-xususiy sheriklik asosida 1657 ta nodavlat bog‘chalar tashkil qilinishi orqali 144 mingdan ortiq bolalar o‘rni yaratildi.
Davlat va xususiy sheriklik asosida bog‘chalar tashkil etgan tadbirkorlar tomonidan so‘nggi kunlarda mazkur imtiyozli kredit davrini uzaytirish bo‘yicha juda ko‘plab murojaatlar kelib tushdi. Ushbu tadbirkorlarning muammolarini hal qilish va ularni yanada qo‘llab-quvvatlash maqsadida bugun Prezidentimiz tomonidan imzolangan “Maktabgacha ta’lim sohasida davlat-xususiy sheriklikni yanada qo‘llab-quvvatlashga oid qo‘shimcha chora-tadbirlar to‘g‘risida”gi Qarori (PQ–316-son, 27.09.2023-y.) o‘z vaqtida qabul qilingani ayni muddao bo‘ldi.
Ushbu Qaror bilan 2018–2022-yillarda davlat-xususiy sheriklik asosidagi nodavlat maktabgacha ta’lim tashkilotlarini tashkil etgan tadbirkorlarning ajratilgan imtiyozli kreditlar bo‘yicha imtiyozli davr muddati 2024-yilning 1-oktabriga qadar uzaytirildi.
Imtiyozli kreditlarning tabaqalashgan foiz stavkalari va muddatlari tadbirkorlar uchun qulay shartlar asosida qayta belgilandi. Bunda kredit muddatlari uzaytirilib, foiz stavkalari kamaytirildi.
Shuningdek, mazkur qaror bilan davlat-xususiy sheriklik loyihalarini amalga oshirish uchun tijorat banklarining mablag‘lari hisobidan kreditlar ajratilganda, ular bo‘yicha foiz stavkasining tabaqalashtirilgan foiz stavkalaridan oshadigan (asosiy stavkaning 1,75 baravarigacha) qismi Tadbirkorlik faoliyatini qo‘llab-quvvatlash davlat jamg‘armasi tomonidan kompensatsiya qilinishi belgilandi.
Mazkur Qarorning imzolanishi Davlatimiz rahbari tomonidan ta’lim sohasida faoliyat yuritayotgan tadbirkorlik subyektlarini yanada qo‘llab-quvvatlash, bolajonlarimizni maktabgacha ta’lim qamrovini kengaytirishga qaratilgan yana bir muhim qadam bo‘lib xizmat qilishi shubhasiz.
Shu o‘rinda ta’lim sohasi rivojiga hissa qo‘shayotgan barcha tadbirkorlarimizga faoliyatlarida muvaffaqiyatlar tilab qolaman.