kabul_dusov | Неотсортированное

Telegram-канал kabul_dusov - Kobul Dusov |RASMIY KANAL

12148

Кобул Дусовнинг расмий телеграм канали. Каналда дунё ва жамиятдаги ижтимоий сиёсий мавзулар ёритилади... YouTube kanal: https://www.youtube.com/channel/UCCOB7XWIKd-YGBdtWwp3fGw?sub_confirmation=1 Мурожаатлар учун бот 👉

Подписаться на канал

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

Siyosatda ovozlar xilma-xilligining muhimligi va hukumatlarning bunga munosabatlarining turli sabablari.
 
Hukumatlar ayrim guruhlarni yoki shaxslarni ovozsizlantirishga harakat qilishi yoki ularning so’z va fikr erkinligini bo’g’ib qo`yishining siyosiy, ijtimoiy yoki xavfsizlikka tahdid bilan aloqador sabablari bo’lishi mumkin.
 
Hukumatlar ko’p holda o’zlarining qudratini saqlash va oshirishga harakat qiladilar. Shuning uchun ba’zi bir siyosiy qarashlar, ideologiyalar hukumat qudratiga tahdid sifatida qaraladi va bu xil alternativ qarashlarga qarshi kurashiladi.
 
Hukumatlar davlat qarorlarini tanqid qiladigan, davlatga qarshi protestlar yoki harakatlar uyushtiradiganlarni kuchsizlantirishga va ovozsizlantirishga harakat qiladilar. Chunki bunday harakatlarning impulsi status-quo yoki joriy vaziyatni tez o’zgartirish xususiyatiga ega bo’lishi mumkin.
 
Ba’zan hukumatlar ba’zi guruhlarning harakati davlat xafsizligiga tahlikali degan argumentni ilgari suradilar. Bunday harakatlarga terrorist tashkilotlari, separatist yoki ekstremist harakatlari kiradi. Xavfsizlik xizmatlari bunday guruhlar harakatiga qarshi sensorlik, kuzatuvlar va qarshi harakatlar olib boradilar.
 
Ba’zi guruhlar davlat ichida ijtimoiy barqarorlik tug’dirishi mumkin bo’lgan guruhlar deb qaraladi. Bularga etnik va diniy guruhlar bo’lishi mumkin. Ular davlat siyosatiga radikal tendensiyalari bilan xavf soladilar. Bunday guruhlar harakatlari odatiy ijtimoiy harakatlardan farqli ko’zga kam tashlanadi, ancha barqaror suratda uzoq vaqtda rivojlanib boradi va radikal ideologiyalarni, fikrlarni va moyillikni sekinlik xalq ichiga yoyadilar. Bunday harakatlar ko’zga ko’rinmasligi bilan davlat xavfsizligiga juda katta xavflar tug’dirishi mumkin bo’lgan harakatlar deb qaraladi.
 
Shu bilan birga qudratli guruhlarning iqtisodiy va siyosiy qiziqishlariga tahdid qiladigan qarashlar va guruhlar ham hukumatlar tarafidan siquvga olishi ko’p kuzatiladi. Hukumat shu qudratli odamlarning qo’lida bo’lgani sababli ular o’z qiziqishlariga qarshi dessentni kamaytirishga harakat qiladilar.
 
Hukumatlar ma’lum bir madaniyat, ideologiya, yoki dunyoqarashni yo’qlashi va unga qarshi bo’lgan qarashlarli guruhlarni ovozsizlantirishga harakat qilishi mumkin. Hukumatlar odatda xalq harakatlaridan qo’rqqani sababli informatsiyani monopoliyalash va siyosiy elitani himoya qilish orqali xalqaro arenada o’z obro’yini saqlab turishga harakat qiladi.
 
Bu hukumatlar nega ba’zi guruhlarni ovozsizlantirishga harakat qilishi va qarshi kurashining ba’zi umumiy sabablaridir.
 
Unda jamiyatda har xil ovozlarning bo’lishi nega muhim?
 
Jamiyatda har xil ovozlarning bo’lishi siyosiy xilma-xillik, tolerantlik, qaror chiqarishda adolatli bo’lish, jamiyatdagi muammolarni tushunish va yechim topish, odamlarning fikrlaridan ogoh bo’lish kabi juda muhim rollarni bajaradi. Masalan, qarashlarning har xilligi qaror chiqarish jarayonlarida muvozanatli qarorlarni chiqarishga yordam beradi. Har xil guruhlar representatsiyasini faollashtirish va har xil ovozlarni e’tiborga olish, turli qatlamlarda mavjud bo’lgan muammolarni bartaraf etishga xizmat qiladi. Ularni yashirish esa muammolarni yashirish bilan teng. Bu juda xavfli siyosiy oqibatlarga olib kelishi mumkin.
 
Umuman olganda, siyosatda ko’p ovozlilik nazorat va muvozanatli (checks and balances) davlat qurishga yordam beradi. Davlat tizimi kuchayadi, muammolarning innovativ yechimlarini topishga yordam beradi, qaror chiqarish jarayonlarni mukammallashtirishi, davlatning moslashuvchanligini, qonununiyligini va xalqaro arenada hurmatini oshirishi mumkin. Ovozlarning xilma xilligi adolatli va samarali davlatchilikka yordam beradi.

Dr. Dilsora Fozilova.

/channel/dilsora_komil

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

Сенга тўрт кишини ёмонлаган одам) Бешинчи, олтинчи ва еттинчи киши қилиб, сени ҳам ғийбатлаб ёлғон гаплар тўқиб юришга яроқли иймонсиз одамдир.

Анвар МИРЗО

https://t.me/joinchat/zX_QEb4T2VkxYjNi
https://t.me/joinchat/zX_QEb4T2VkxYjNi

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

Alifbo islohi bo'yicha tuzilgan ishchi guruh tomonidan CH ifodasi uchun C shakli taklifi berilishi xato bo'ldi va jamoa o'z ishini yana murakkablashtirib oldi, deya hisoblayman.

CH avvalgi yig'inlarda qaror qilingani kabi Ç ko'rinishida bo'laverishi kerak edi. Ko'pchilik shu shaklni qabul qilib boshlagandi ham.

Bugungi alifbomiz hech shubhasiz, o'zgarishi shart. Chunki, xohlaymizmi, yo'qmi, ishni boshidan chala qilganmiz va ana shu chala ish bugun savodsizlikni davomiy bo'lishini ta'minlamoqda.

Hurmatli olimlar, keling, o'zgarishi kerak bo'lgan shu to'rt harfni
Õ
Ğ
Ş
Ç
shaklida qilaveraylik. Yangilik izlasak topilaveradi, ammo maqsadga yetolmaymiz.

Ilyos Safarov

http://t.me/kabul_dusov

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

#Хоразм
Urganch shahar 4-son maktabning 3-A sinfida "Yangi Ózbekiston-Vatanim manim!"mavzusida Mustaqillik darsi ótkaziIdi.

Sinf rahbari Mardona Bekchanova

http://t.me/kabul_dusov

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

Бугун Комил Алламжонов акадан шикоят қилиб нашриётлар раҳбарлари мен билан учрашишга келишяпти. Уларнинг эътирозига сабаб бўлган мавзу шуки, мактаб дарсликлари чоп этилишига ажратилган 100 миллион долларлик буюртмани, Жанубий Корея компаниясига тендерсиз бериб юборилгани. Бунга асосий сабаб деб Алламжонов айбдор дейишаяпти. Албатта мен бунақа ичиқораларнинг гапларига ишонмайман.

Хўп, бериб юборган бўлса бериб юборибди. Шунга ота гўри қозихонами, Ўзбекистон камбағал бўлиб қолибдими? Нега шу битта Комил акага ёпишиб олдинглар. Фақат Комил шунақа қилмаяптику, нега бошқаларни гапирмайсизлар. И кейин нега менга мурожаат қилаяпсизлар? Мени на ваколатим, ва на Комил аканикидан юқори лавозимим бор. Боринглар Президентга ёки Саида опага шикоят қилинглар унинг устидан. Мени кучим ва салоҳиятим етмайди. Маслаҳатим мени ҳам Комил акани ҳам тинч қўйинглар энди. Барибир мен бу гапларга ишонмайман.

Яна бировлар боғча болалари захарланишидаги ҳолатни ёритмаслик кераклигини тизимларга кескин топшириқ берди деб, Комил акага тўхмат ҳам қилиб юришибди...
Бу фикрга эса, умуман ҳам қўшилмайман ўртоқлар...

К.Дусов

http://t.me/kabul_dusov

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

Давлат хавфсизлик хизмати ходимларини 26 сентябрь - Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати органлари ходимлари куни билан самимий муборакбод этаман.

Ўз ишини ҳалол ва виждонан бажараётган барча хизматчиларга соғлик ва омад ёр бўлишини тилайман!

===========

Искренно поздравляю всех работников Службы государственной безопасности с 26 сентября - Днём сотрудников органов Службы государственной безопасности Республики Узбекистан.

Желаю здоровья и удачи всем сотрудникам, которые честно и добросовестно выполняют свою работу.

👉 @r_kusherbayev

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

ММТ Вазирлиги ходимаси, мени Шерматов давридан азалий душманим бўлган 😉😄Лайло Рустамовани диний қадриятларимизни мисол келтириб гапирган гапини бировлар кўтар-кўтар қилиб, ундан потенциал нимадир ясаб Лайлони оёғига болта урмоқчи. Уят..!
Бир нарса қизиқ, Лайло бировга насиҳат қилишда ислом динимиз ва қадриятларимиздан иқтибос келтирмай, христиан динидан мисол келтирсинми? Лайло Прапхупада Госивами эътиқодидаги, Врендавана шаҳрида 5000 ҳайкали бор Киришна динидан иқтибос келтирса нима қилардинглар? Унда нима деб айблардинглар уни?😄

Вазир Ҳилола Умаровани адаштириб айтган гапини ҳам байроқ қилиб тармоқда айлантиришаяпти. Яна бир қизиқ жиҳати, ҳурматли Вазиримиз баъзилар каби Путинқуллик қилиб, Путиндан медаль олиб "отроботаем" дегани йўқ Худога шукр!
Вазир ва вазирликни кўп танқид қилсам ҳам, аммо инсоф ва адолат ҳар бир нарсадан гўзал ишдир...

Банда ишда, сўзда, қилаётган амалида адашиши - бу унинг ожиз бандалигандир. Ҳаммамиз адашамиз, ожиз бандамиз. Беайб ва бенуқсон эас, фақат Ягона Парвардигоримиздир!
Вазир Умарова ва ходимаси Рустамова ишларига омад тилайман ва уларни қўллаб-қувватлайман!

К.Дусов

http://t.me/kabul_dusov

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

Маро аз накҳати гулҳои тар ҷӯ.
Ва ҳам аз ашки гулҳои саҳар ҷӯ
Дурахшонам, ба чашми дил назар кун.
Маро аз ҷилваи шамсу қамар ҷӯ.

(Дурахшон)

http://t.me/kabul_dusov

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

-Тошкент вилояти ҳокими З. Мирзаевдан навбатдаги респект.

-Тавсия✊

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

Биз бу ёқда керак ва кераксиз муаммолар билан талашиб умр ўтказаётган бир вақтда Ўзбекистоннинг бир четида камтарона, осуда турмуш кечираётган одамлар ҳам бор.

Уларнинг ҳаётида ўзгача ҳикмат, қишлоқда барака ва қалб ҳаловати ҳукмрон. Буни тил билан таърифлаш қийин. Бироқ замонавий, маданиятлар қоришиб кетган, рост ва ёлғонни ажратиш мушкул бир замонда бу каби одамлари содда ва самимий манзилларнинг саланиб қолаётгани одамни қувонтиради.

Сурхондарёнинг Сариосиё тумани, Зохона қишлоғига қилган саёхатимиз давомида бу жойнинг муқаддас қадамжоларини зиёрат қилиш билан бирга, келгусида қилиниши зарур бўлган муаммоларига ҳам гувоҳ бўлдик.

Умид қиламизки, Сурхондарё вилояти ҳокими, қурилиш, йўл ва туризмга масъул шахслари қишлоққа ва қишлоқдаги мактабга бориш йўлларини яхшилаш чораларини кўришади.

Хуллас қизиққанлар учун батафсил: https://youtu.be/uG_SbL8P-tg?si=UIzzXhN25a7PTvzw

👉 @r_kusherbayev

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

Бу масалада менга эмас, Комил Алламжоновга мурожаат қилинглар илтимос!

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

Бугун эрталаб бир - иккитаси чиқиб "мактаб дарсликлари бўйича гапирманг, бўлмаса Комил Алламжонов жавобгарликка тортиб, сизни судга бериши мумкин"-дейди.

"Хўп майли, Комил аканинг қўли ҳозир баланд. Нима деса шу бўлади. Агар нотўғри нарса талаб қилаётган бўлсам жавобгарликка тортсин. Нима ҳам дердим. Болаларни дарслигини вақтида беринглар, китобларни ўзимизни нашриётлар чоп этсин, одамларимиз ишсиз қолмасин, десам мен жавобгарликка тортиламанми?

Аммо мактабларни вақтда дарсликлар билан таъминлаб бермагани, дарсликлардаги хатолар, ишсиз қолган нашрётлар ходимлари ва банкрот бўлаётган нашриётлар учун кимни жавобгарликка тортасизлар?"-дедим.
Биз эса ўрганиб қолганмиз, ҳали вазир, ҳали вилоят ҳокимлари билан судлашиб юришга.

Шунақа қилингларки, биз шу юртдан ўз хоҳишимиз билан чиқиб кетишга мажбур бўлайлик. Босинглар газини. 😊

К.Дусов

http://t.me/kabul_dusov

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

Қамоққа олинган мактаб директори ҳақида.

Арнасойдаги қамоққа олинган 13-мактаб директори ҳақида фикримни сўрашаяпти. Тўғри, Гулчеҳрани яқиндан танимай ва қўлимган келганича унинг тўғри ишларини қўллаб - қувватлаб келганман. Аммо бир гапни ҳар доим унга айтиб келганман, буни унинг ўзи ҳам билади, хатто коллективни олдида ҳам айтганман. Агар сен қачон ҳақ бўлсанг қўлимдан келган ёрдамимни аямайман, фақат ҳақ бўлсанг, деганман.

Мен Жиззах вилоят прокуратура ходимлари, Арнасой тумани прокурори ва туман ММТ бўлими ходимлари ва бошқалар билан гаплашдим. Гувоҳлар билан ҳам, жабрдийда билан ҳам. Видео материалларни ҳам, эксперт хулосасини ҳам кўриб чиқдим. Қамоққа олиш қанчалик тўғри билмадим, аммо Гулчеҳра ноҳақ деган фикрга келдим. Мен бундан афсусдаман!

Ҳозир мактаб директор устидан туман ички ишлари бўлими тергов олиб бораяпти. Қамоққа олиш бўйича санкция берилган.
Аллоҳнинг ўзи унинг ишларини енгил қилсин!

К.Дусов

http://t.me/kabul_dusov

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

Тошкент вилоятида ўқитувчиларга зулм қилиб келган, пул йиғган яна бир мактаб директори ишдан олинди. Бу учун Тошкент вилояти ММТБошқармаси бошлиғи Elyor Akbarovга ва вилоят прокуратурасига ўқитувчилар номидан миннатдорчилик билдирамиз!

http://t.me/kabul_dusov

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

https://youtu.be/q29Ks2oBS5o?si=C8TwzxRvhQOgOO2R

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

https://youtu.be/5pEd6eiI8M4?si=vDhAVvwlh-iZKLih

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

https://youtu.be/GhzS_OL4XEQ?si=T975mSX16uUkdUbv

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

БОЙЛАРИМИЗ ҚАНЧАЛАР ХАСИС БЎЛИШГАН ЭКАН...
(Арзимаган пулни қизғонганликлари туфайли кўп ўтмай бутун ўлкани эгаллаган большевиклар уларни бор бойлигидан, ҳатто яшаш бахтидан ҳам мосуво қилади)

______

"... Сўнгги йўлларда ошкор бўлган маълумотларга кўра, Октябрь тўнтариши арафасида Кавказдан Сибирга Тошкент орқали ўн минг нафар чор армияси ўтган. Большевиклар таъсиридан холи бўлган ана шу катта ҳарбий куч уч-тўрт кун мобайнида Тошкентда тўхтаб турганида Мунавварқори ва Убайдулла Хўжаев қўшин қўмондони билан мулоқот қилган.

Икки ўртадаги келишувга кўра, Ўлка марказий мусулмонлар шўроси, аниқроғи, "Шўрои ислом" шу қўшин ёрдамида ҳокимият тепасига келиши лозим эди. Сўнг қўшин Марказий Туркистон давлати расман шаклланиб кучга киргунга қадар шу ерда туриши, Ишчи ва солдат шўроларини қуролсизлантириши, кейин эса ўз қурол-яроғларини ҳам Туркистон ҳукумати ихтиёрига топшириб, тарқалиши зарур эди. Қўшин қўмондони билан келишувга кўра, туркистонликлар гарданига фақат молиявий харажатларни олганлар. Бунинг учун, эса икки миллион сўм даркор бўлган. Мунавварқори билан Убайдулла Хўжаев дарҳол тошкентлик бойларни йиғиб, кенгаш ўтказган.

Бойларнинг аҳвол-руҳиясидан яхши хабардор бўлган Мунавварқори шу йиғинда уларга қарата бундай деган:
«Агар сиз, муҳтарам аъёнларга мурожаат этиб, дини ислом фойдасига маълум бир маблағни ажратишни сўрасалар, сизлардан шу маблағни олиш ит азоби билан тенг бўлади. Миллат фойдасига деб сўралганда ҳам шундай аҳволни кўрамиз. Сизларга фақат ўз манфаатингиз бўлса бўлгани. Ҳозирги вақтда хусусий мулкни асло тан олмайдиган большевойлар фирқаси инқилоб қилишга шай бўлиб турибди. Агар шу фирқа ҳокимият тепасига келса, сизларнинг ҳамма молу мулкингиз — уйингиз ҳам, боғ-роғларингиз ҳам, олтин-кумушларингиз ҳам беистисно улар қўлига ўтади!"

Тошкент бойлари Мунавварқори ва Убайдулла Хўжаевнинг сўзларига ишонмадилар. Икки миллион сўм тўпланмагани боис миллий Туркистон давлати тузилмай қолди. Миллат озодлиги учун тўланиши керак бўлган арзон товон шу тариқа тўланмай қолди ва бу тўлов етмиш тўрт йилга чўзилди — ғоят қимматга тушди. 1917 йилнинг ноябрида большевиклар қуролли қўзғолон йўли билан Ички Русиядан кейин Туркистондаги ҳокимиятни ҳам эгаллади... "

Наим Каримовнинг "Қимматга тушган тўлов" мақоласидан

"Бухоро шифокори" газетаси журналисти Хамзабек Турдиев

http://t.me/kabul_dusov

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

⚡️ Парламент сайлови муддатидан олдин ўтказилиши мумкинми?

Парламент палаталарининг ўзини ўзи тарқатиб юбориши ҳақидаги норма парламент сайлови муддатидан илгари ўтказилишини англатадими, деган саволга Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари Одилжон Тожиев жавоб берди.

Унинг айтишича, "қонун лойиҳасида ушбу ваколатнинг белгиланаётгани жорий йилда муддатидан илгари парламент сайлови бўлиб ўтишини англатмайди".

👉 @r_kusherbayev

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

Булар касал дейманку😄
Карл, мана бу камикадзе парламентимизнинг ўйлаб топган қонун лойиҳасига қара.😄😄😄

⚡️ Қонунчилик палатаси ва Сенатга ўзини ўзи тарқатиб юбориш ваколати берилмоқда

Парламент қуйи палатаси муҳокамасига киритилган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонуни лойиҳасига кўра, Қонунчилик палатаси ва Сенатга ўзини ўзи тарқатиб юбориш ваколати берилмоқда.

Баттар бўлинглар хайми😄😄😄?

http://t.me/kabul_dusov

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

Tunlar meni yeydi...
shukuhli kunlar
Bir kaftin yamagan rux suvog’ini
G’irch-g’irch kemiradi la’nati tunlar,
Qarolikka tikib ko’z qarog’ini,
Xatolarim topib afsus uvillar.
Menga uyqu bermas o'ylar tonggacha,
Tanamda bezovta hislar tuyaman,
Xayol to’lqinlari to osmongacha
sapchiydi. Tun bo‘yi yonib-kuyaman.

Tunlar meni yeydi...
dunyo tinchigan,
Tanamdagi qonim sovugan mahal,
Singan umidlarga meni bog’lagay,
Shamsning nurbog’idan to’kilgan nurlar.
Sukunat tumanday borliqni o’rab,
O'ylar shovqiniga to’lganda borliq,
Go’zal xotiralar, dardli lahzalar,
Og’ir hissiyotlar kelganda g’olib.
Kunning tashvishidan fikrlar charchab,
Shirin xayollarga talpingan mahal.
Men sening yodingga boraman chanqab,
Eshigin ochadi sen bor tasvirlar.
Menga uyqu bermas o'ylar tonggacha,
Yo rab, har zarrangga tashna kuyaman.
Mening bolishimdan senikigacha,
Yetib bo’lmas yo’llar zorin tuyaman.

Kim, nima, qachon va qanday savollar,
Jonni iskanjaga olganida... tang.
Tanam zirqiraydi o’z fikrlarim,
O’z fikrlarimga boshlaganda jang.
Kun bo‘yi berkingan pistirmasidan,
G’ovlar bosh ko’tarar, suronli g’olib,
Afsuslar g’olibdir, armonlar g’olib,
Bir men aslahasiz, mag’lub muxolif,
Zulmatning qa’rida sochimni yoyib,
G’urur libosini yechaman.
Qadamlarim ketar yo’lidan toyib,
Men yashash zahrini ichaman.
Menga uyqu bermas o'ylar tonggacha,
G’amning eshigidan sarson o’taman.
Miroch yo’lagidan to Somongacha
Ko’z yoshday sochilib ketaman.

Kunning tasvirlari, hikoyatlari,
Ko’z oldimdan o’tar kino lentaday,
Ilg’ayman ilg’amay qolganlarimni,
Tilga kirar ko’zlar shikoyatlari.
Shalvirar ohori to’kilgan ruhim
Ko’zlarim zorlanar topolmay taskin.
Qaniydi televizor ekrani kabi,
Tugmachasi bo’lsa inson miyasin.
To’xtasam bir nafas javob izlashdan,
Oxir-adog’i yo’q savollarimga.
To’xtasam ergashib yuraverishdan,
Yo’lini yo’qotgan xayollarimga.
To’xtasam tonggacha takror aytishdan,
Kimgadir aytolmay qolgan gapimni,
Kimningdir ko’ziga tikka boqishdan,
Hasrat bo’lib qolgan shijoatimni.
Qaniydi tonggacha o’chirib qo‘ysam,
Sokin lahzalarning iztirobini,
Unutsam suyganlar xiyonatini,
Sog’inchlar, ilinjlar, zorliklarni ham.
Menga uyqu bermas o'ylar tonggacha
Yashamoq yukidan bezaman.
Oyoqlarim muzlar ne mahalgacha,
Faqat ko’kragimda otash sezaman.

Kunning kurashidan charchagan tanam,
Ozod bo’lmoq istar pichir-shivirdan,
Yo’llar, mashinalar, musiqalardan,
Qog’oz qalamlarning shovqinidan ham.
Ozod bo’lmoq istar zo’riqishlardan,
Asablar, fikrlar, sabr-toqatlar,
Ko’zlar yumiladi toliqishlardan,
Ta’qib etaverar qay adovatlar.
Qavat-qavat bo’lib yashaydi dunyo,
Dunyo kabi ulkan ruhiyatimda.
Kunni yashaymanu kun shashti bilan,
Men har tun, shu tunni yashay olmayman.
Menga uyqu bermas o'ylar tonggacha,
Ona, ayt men kimga o’xshadim.
Kunlar kurashini yengib shomgacha,
Tunlar kurashida mag’lub yashadim.

Dilsora Komil

/channel/dilsora_komil

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

"Tesla" компаниясида ишлайдиган ўзбекистонлик оила Президент билан учрашибди.

Оддий оиладан чиққан бу ёшларнинг муваффақиятларига ҳавас қилса арзийди.

👉 @r_kusherbayev

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

https://telegra.ph/Central-Asian-University-rahbariyati-tomonidan-qoyilgan-asossiz-ayblovlar-boyicha-rasmiy-bayonot-09-24

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

#Андижонда тадбиркор пичоқланди.

Булоқбошида 6 млрд сўмдан ошиқ маблағ сарфлаб, уч тарафлама шартнома асосида бозор қуриб, ҳокимлик ва бозордан қонуний улушини сўраган тадбиркорни 21 - сентябрь куни бозор паттачиси пичоқлади.

Тўрт йил олдин бор йўғини бозор қурилиши учун тиккан тадбиркорни, тўрт йилдан бери мурожаат қилмаган жойи қолмаган. Тадбиркорга на вилоят ҳокимлиги ва на прокуратура эътибор қилган.Зиддиятлар катталашиб, оқибатда тадбиркор паттачи тарафидан уч жойидан пичоқланиш билан якун топган.

Бу Ўзбекистондаги ички инвестицион муҳит, хусусий мулк дахлсизлиги, шахс дахлсизлиги борасидаги оддий ҳолат.
Тадбиркор ҳолидан ҳозирча ҳеч ким хабар олгани йўқ.
Паттачи қамоққа олинган. Тадбиркор шифохонада.

К.Дусов.

http://t.me/kabul_dusov

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

https://youtu.be/cdSfim48jdI?si=-ncIpU_u06k6guwk

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

Наманганда ўқитувчиларга мажбурий обуна бошланди. Газини босинглар девоналар, тўхтаманглар виждонсизлар. Сизларни бир ит ўқимайдиган, хожатхона қоғозидан ҳам қадрсиз газетларингни ўқитувчилар ўқийди...

К.Дусов

http://t.me/kabul_dusov

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

Палата “қон алмашиши”га жуда якин.

Бугунги Тошкент шаҳар адвокатларининг умумий йиғилиши шунчаки ажойиб ўтди.

Йиғилишда иштирок этган 1.600 дан ортиқ адвокатлар 10 нафар делегатни сайлади. Сайлов шаффоф ва очиқ тарзда ўтди. Иштирокчилар делегатга кўзга кўринган, тизим учун жонкуяр бўлган ва адвокатлар ҳамжамиятида ўз ўрнига эга бўлган адвокатларни сайлади.

Улар орасида дўстим Абдумалик Абдуллаев, палата Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи Мухиддин Рахимов, кўпчилик билган тажрибали адвокат Сергей Майоров ва устозимиз Севара Мариповалар ҳам бор. Ваколати тугаб бораётган Адвокатлар палатаси раиси Алим Эрназаров делегатга сайланиш учун етарли овоз йиға олмади. Палатага раис шу делегатлар орасидан танланиши ҳисобга олинса, энди Алим ака 2023 йил 18 ноябрдан бошлаб Палата раиси бўла олмайди.

Бугун сайланган делегатларнинг хар бирини ўз ишининг усталари ва фидоий инсонлар деб биламан.

Палатада “янги қон алмашиши”га яқин турибмиз.

👉@yuristkadr

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

"Ибодат либоси" бўйича қонундаги жавобгарликка чек қўйилмоқда

Ва ниҳоят Сенат томонидан фуқароларнинг жамоат жойларида ибодат либосларида юрганлик учун белгиланган маъмурий жавобгарликни бекор қилиш ҳақидаги қонун лойиҳаси кўриб чиқилмоқда.

☝️ Амалдаги МЖтКнинг 184-1-моддасига кўра Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг (диний ташкилотларнинг хизматидагилар бундан мустасно) жамоат жойларида ибодат либосларида юришлари
БҲМнинг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жаримага ёки ўн беш суткагача маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.


Қизиғи шундаки, қонунчиликда "ибодат либоси"га айнан нима кириши кўрсатилмаган. Ва шу сабабли юқоридаги модда асосида кимки жавобгар бўлган бўлса, бу асоссиз ҳисобланади.

Ниҳоят Ўзбекистон қонунчилигидаги шармандали ушбу мантиқсизликка чек қўйилаётгани жамият учун прогрессив қадамлардан бири бўлмоқда.

👉 @r_kusherbayev

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

Тошкент вилоятининг мактабларига Молия Институтидан 200 комплект парта ва стуллар берилди. Институт ректори, Олий Таълим Вазири ва бу ишда хизмат қилганларга катта раҳмат Барногул Санакулова.

Чиноз тумани 2-мактабга 100 комплект кетди. Муҳиддин Махмуджонович Сулайманов директор Фарида Ибрагимова билан кутиб олинг.😊
Зойир Мирзаев сиз дуо қилиб туринг, хайрли ишларимиз амалга ошаяпти.

http://t.me/kabul_dusov

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

Ҳомийлар Диққатига!
Ҳурматли тадбиркорлар,азиз ўқитувчилар, жонкуяр таълим ходимлари ва келажак авлод таълимига бефарқ бўлмаган саховатпеша ҳомийлар!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Нодавлат ва Нотижорат Ташкилотлар ҳақида 03.03.2021 йил ПҚ-5012 сон ва 05.09.2018 йил ПҚ-3931 сон қарорларига мувофиқ, таълим сифатини ошириш, давлатнинг таълимга боғлиқ вазирлик ва идораларига фаол таклифлар бериш, тизимнинг тартиб ва талабларини рационал механизмлар билан мувофиқлаштириш, тадқиқотлар олиб бориш,

шунингдек сизларни(ўқитувчилар, олимлар, таълим соҳасида фаолият олиб бораётган тадбиркорлар, таълим ходимлари) қонуний манфаатларингиз ва дахлсизлигингизни, ҳуқуқларингизни ҳимоя қилиш мақсадида очилаётган Нодавлат ва Нотижорат Ташкилотимизни Адлия вазирлигидан рўйхатдан ўтишга қадар қилинаётган ишларни ва харажатларни дастлабки молиялаштириш учун:

Анварова Умидахон (
+998998978191 тел. рақамига) боғланиб ҳомийлик тури ва кўриниши ҳақида маълумот беришингиз ва маълумот олишингиз мумкин. Харажатлар ва қилинган ишлар ижтимоий тармоқларда ёритиб борилади.

Пул ўтказмалари учун ҳисоб рақам
👇👇👇👇👇
8600 3141 6328 5002

Ҳомийлик ҳар қандай кўриниши фақат Ўзбекистон фуқароларидан қабул қилинади. Чет эл фуқаролари ва уларнинг топшириғига кўра қилинадиган ҳомийликларни барча турлари рад қилинади, тақиқланади.

Таълим ва олимлар, тадбиркор ва шифокорлар ҳар куни ҳар биримиз учун керак!

К.Дусов

http://t.me/kabul_dusov

Читать полностью…
Подписаться на канал