kabul_dusov | Неотсортированное

Telegram-канал kabul_dusov - Kobul Dusov |RASMIY KANAL

12148

Кобул Дусовнинг расмий телеграм канали. Каналда дунё ва жамиятдаги ижтимоий сиёсий мавзулар ёритилади... YouTube kanal: https://www.youtube.com/channel/UCCOB7XWIKd-YGBdtWwp3fGw?sub_confirmation=1 Мурожаатлар учун бот 👉

Подписаться на канал

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

Ilyos Safarov сиз бунақа оғир саволлар берманг буларга илтимос😉😊

Президентлик сайловида ўрин олиш деган гапни энди эшитишим.
Президентлик сайловида битта ўрин бўлади Улуғбек ака, у ҳам бўлса партия кўрсатган номзоднинг Президент бўлиши. Бу сизларга спорт мусобақаси эмас ўрин олгани, бу Президентлик сайлови...😃

Дангал айтганда Илёс ака "нега сиз Президент бўла олмадингиз, хато ва камчилигингиз нимада" деган маънода сизга савол берди брат, сиз шундан гапиринг. Сиз кутган натижа барибир Президент бўлмаслик экан, унда нега шунча миллион одамнинг бошини айлантириб Президент бўламан деб алдадингизлар-а?😊
Ведио 2019 йилда олинган.

http://t.me/kabul_dusov

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

http://t.me/kabul_dusov

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

ОНА АЙБДОРЛИГИ
 
«Оналар айбдорлиги» тушунчаси жамиятда ҳамма нарсага аёлни айблашнинг давомидир. Айниқса, бу жамиятда тез-тез янграйдиган, ишқий муносабатларда қиз «ахлоқсиз», «ликиллаб қолган», йигит эса «шўх», «эркаклар овчи бўлади» каби қарашлар; оилавий муносабатларда аёлга нисбатан «ўзида бир гап бўлмаса, эри урармиди», эркакка нисбатан эса «эркак уйдан топмаган нарсасини кўчадан излайди» сингари таҳлилларда яққол сезилади.

«Она айбдорлиги» тушунчаси оналарни турли салбий оқибатлар ёки болалари билан боғлиқ муаммолар учун айблаш тенденциясини англатади. «Она айбдорлиги» ижтимоий ҳодиса бўлиб, оналар фарзандларининг хулқ-атвори, камчиликлари ва ҳатто жисмоний ва руҳий ҳолати учун ҳам масъулиятли бўладилар. Бола кўп йиғлаяптими – демак, она яхши қарамаган. Бола касал бўляптими – демак, она яхши она бўла олмаяпти. Бола мактабда ёмон баҳолар оляптими – демак, она эътиборсиз. Бола бошқа болалар билан кўп уришяптими – демак, онаси одамлар билан муносабатни ўргатмаган. Бола ўсиб жиноят қила бошладими – демак, қаердадир онасининг камчилиги бор.  

Лекин бу ҳаммаси эмас. Кўп ҳолларда фарзандлар ҳам ҳаётларидаги қийинчиликларга оналарини айбдор деб ўйлайдилар. Уларда етишмовчилик бўляптими – она айбдор. Улар тенгдошларидай кийина олмаяптиларми, уларда тенгдошларида бор нарсалар йўқми – булар ҳам одатда онанинг айби. Кўп ҳолларда фарзандлар оналарини етарли меҳр бера олмаганликда айблайдилар.
Онани айблаш, жамият онани қандай тасаввур қилиши ва ундан нималарни кутиши билан боғлиқ. Жамият яратган «она» жуда идеал. У фарзандига жонини беришга тайёр бўлиши керак ва буни хурсандчилик билан қилиши лозим. У фарзандини оқ ювиб, оқ тараши, мазали овқатлар пишириб бериши, касал бўлганда ухламаслиги ва унинг ҳар қандай заруратларига ҳозир бўлмоғи керак. Бу тасаввур оналик қанчалар қийинлигини, оналарда содир бўладиган руҳий ва жисмоний зўриқишларни ҳисобга олмайди. Оналарни айблаш жамият яратган меъёрлар ва онанинг бола тарбиясидаги роли ҳақидаги стереотиплардан келиб чиқади. Бунга оммавий ахборот воситаларидаги тасвирлар ва ота-оналар ҳақидаги ривоятлар ва диний ишончлар ҳам таъсир кўрсатиши мумкин.

Бироқ «оналар айбдорлиги» – оналикни ҳаддан ташқари соддалаштириш ва идеаллаштириш орқали вужудга келувчи адолатсиз қарашдир. Оналик мураккаб ва кўп қиррали масъулиятдир. Оналикнинг қай тарзда ўтишига турли омиллар жумладан, онанинг характери, генетикаси, ижтимоий муҳити ва уни қўллаб-қувватлаш тизимларига боғлиқ. Фарзанд билан боғлиқ муаммолар учун фақат оналарни айблаш кенгроқ контекстни эътиборсиз қолдиради ва жамиятнинг оилаларни қўллаб-қувватлашдаги жамоавий масъулиятини камайтиради.

Она айбдорлиги социологияда чуқур ўрганилаётган йўналишлардан биридир. Чунки тадқиқотлар натижаларига эътибор берилганда, бу феномен ижтимоий-тарихий конструкция эканини ва ўз аҳамиятини бизнинг даврда ҳам йўқотмаганини кўриш мумкин.

Дилсора Комил

/channel/dilsora_komil

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

Давлат байроғидан фойдаланилиши мумкин бўлган ҳолатлар кенгайтирилди

"Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қонун  (ЎРҚ–853-сон, 07.07.2023 й.) Президент томонидан имзоланди

Қонун билан давлат байроғидан фойдаланилиши мумкин бўлган ҳолатлар кенгайтирилди, жумладан:

➖байроқ ва унинг тасвири туширилган белгилардан жамоат жойларида, биноларда, яшаш ёки иш жойларида, транспорт салонида;

➖байроқдан спорт мусобақалари, оммавий, тантанали ва маданий тадбирларда, оилавий байрамларда, хотира саналарни нишонлашда, жамият ва давлат арбоблари, ҳарбий хизматчилар дафн маросимларида;

➖халқаро спорт мусобақалари ҳамда Ўзбекистон чемпионатлари учун спорт кийимларини тайёрлаш учун байроқнинг тасвири туширилган белгилардан  фойдаланиш мумкин.

Шунингдек, Қонун билан байроққа нисбатан ҳурматсизлик қилиш ҳолатлари аниқ белгиланди, хусусан:

➖байроқдан ва унинг тасвири туширилган белгилардан йиртилган, ифлосланган, тешилган, ранги оқарган ҳолда ва бошқа номақбул тарзда фойдаланиш;

➖бирор-бир нарса учун устки ёпинғич сифатида фойдаланиш;

➖столларга, ўриндиқларга, стулларга тўшаш ёки тасвирлаш, ундан қоплама сифатида фойдаланиш, ўтириладиган бошқа жойларга ёки оёқ остига тўшаш ёки тасвирлаш;

➖кийим-кечак, дастрўмол ёки кўрпа-тўшак сифатида, буюмларни сақлаш ва ташиш учун фойдаланиш;

➖байроқ тасвири туширилган белгиларни пойабзал, дастрўмол, кўрпа-тўшак, ички кийим-кечакга, сочиқларга, қутиларга (ўровларга), бир марта фойдаланиш ва ташлаб юбориш учун мўлжалланган буюмларга босиб чиқариш ёки унинг тасвирини бошқача тарзда тушириш;

➖байроқ ва унинг тасвири туширилган белгилардан одоб-аҳлоқ қоидалари ва жамиятда юриш-туриш қоидаларига зид равишда фойдаланиш мумкин эмас.

➖Давлат байроғидан ва унинг тасвири туширилган белгилардан белгиланган талабларга мувофиқ фойдаланиш учун масъулият байроқдан фойдаланадиган жисмоний ва юридик шахслар, давлат органлари зиммасига юклатилади.

Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан  кучга киради.

Манба

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

Профессор Наим Каримов “Адолат мустақилликнинг тамал тоши” номли мақоласида (“Ҳуқуқ ва бурч” журнали, 2007 йил 8-9 сони) шундай деб ёзади: “Ҳар қандай босқинчилик, тазйиқ ва таъқибларга қарамай, халқимиз ўзининг илмий ва ижодий салоҳиятини ҳатто ХIХ-ХХ асрларда — мустамлакачилик даврида ҳам бой бермай, Ибрат, Сўфизода, Беҳбудий, Мунаввар қори, Абдулла Қодирий, Фитрат, Чўлпон, Тавалло сингари ижодкорлар, Саидносир Миржалилов, Обиджон Маҳмудов сингари жамоат арбоблари тимсолида маърифат орқали мустақилликка эришиш учун баъзан ошкора, баъзан пинҳона кураш олиб боради.
Миллат ва халқ учун жонини фидо қилган ватандошларимиз орасида ака-ука Ҳасанхон ва Ҳусайнхон Ниёзийлар ҳам бўлган. Машҳур физик ва кимёгар, педагог, ихтирочи ва шоир Ҳусайнхон Ниёзий 1922 йилда физика ва кимё фанлари бўйича ўзбек тилидаги илк дарсликларни яратган. Ана шу шахс большевикларнинг Туркистонда олиб бораётган ғайри миллий сиёсатини кўриб, “Миллий иттиҳод” ташкилотига аъзо бўлиб кирган, ҳатто шу ташкилотнинг Андижондаги бўлимига раҳбарлик қилган. У шу лавозимдаги фаолияти учун 1923 йилда қамоққа олинади. Аммо амалда большевиклар ҳокимиятига қарши бирор жиддий иш қилмагани учун орадан 3 ой ўтгач, озод қилинади. Аммо 1937 йилда Ҳусайнхон Ниёзий ўша 1923 йилдаги айби билан барибир ўлим жазосига ҳукм қилинади. …Унинг акаси, маърифат тарғиботчиси, география ўқитувчиси, шоир, созанда ва мақом санъати билимдони, Ўзбекистон мустақиллиги йўлида тузилган “Миллий истиқлол” ташкилотининг, жадидчилар ҳаракатининг раҳбарларидан бири Ҳасанхон Ниёзий эса 1938 йил 14 декабрда отиб ташланган. Ҳасанхон ва Ҳусайнхон Ниёзийлар билан бирга ўша пайт­да кўзга кўринган барча Андижон зиёлилари отиб ташланган ёки қамоқда чиритилган”.
Ака-ука Ниёзийларнинг илмий-амалий фаолиятига бағишланган материаллар (“Ҳикмат ва кимё дарслиги” китоби, кўзойнаги, ён соати, амперметр, қумсоат ва суворийнинг чинни ҳайкалчаси) пойтахтимиздаги “Қатағон қурбонлари хотираси” музе­йидан жой олган. Ўзбекистон Миллий университети 2001 йил 21 апрелда “Шаҳидлар хотираси” жамғармаси ҳамда Ўзбекистон телерадиокомпанияси билан ҳамкорликда Ҳусайнхон Ниёзийнинг илмий-педагогик фаолиятига бағишланган илмий-амалий конференсия ўтказган ва бу ҳақда матбуотда кенг ахборот тарқатган эди.
Ҳусайнхон Ниёзийни кўп муаллифлар “халқ профессори” деб атайдилар. Мазкур мақола муаллифларидан бири университетда профессор Ҳу­сайн­хон Ниёзийнинг қўлида 2-3 йил давомида таҳсил кўрган тирик гувоҳдир. Собиқ СССР Бош прокуратураси махсус бўлими “Ҳ.Ниёзовга бажарган ишлари учун профессор унвони берилгани тўғрисидаги ҳужжатни ишга қўшиб қўйиш”ни талаб қилади.
Ҳусайнхон Ниёзий ўз даврида юқорида айтганимиздек, машҳур ўзбек кимёгар ва физик олими эди. Ал Хоразмий, Беруний, Абу Али ибн Сино, Мирзо Улуғбек сингари фан даҳоларининг илмий мероси синчиклаб ўрганилаётган шу шукуҳли замонамизда яқин ўтмишда шаҳид бўлган Ҳ.Ниёзийнинг фаолиятига қайтиб иш кўрмоқ савобли ишлар сирасига киради.
Ҳ.Ниёзийнинг эски лотин имлосида ёзилиб, ҳали тугалланмаган “Радиактив моддалар ва уларнинг аҳамияти” деб номланган асарини профессор Ноҳидхон Ниёзийнинг илмий раҳбарлигида домланинг набираси ва эвараси она-бола Судобахон ва Темурмалик Нарзиқуловлар мустақил китоб шаклида нашрга тайёрлаб, Миллий университет Илмий кенгашига топширди. Шуниси аҳамиятлики, олим биринчи бўлиб ўзбек илмий адабиётига радиактив моддалар, радиоелементлар, радиактив нурлар, фотоелемент, атом, шунингдек, уран, радий, ванадий, торий, мезоторий, радиоторий, эманатсий сингари унсурлар ҳақида илк тушунчаларни киритади, уларнинг амалий аҳамияти ҳақида батафсил маълумот беради. Менделеев даврий системасини таҳлил қилади, радиактив моддаларнинг нима эканини, бош­қа моддалардан қайси сифатлари билан фарқ­лани­шини тушунтириб беради.
Мамлакатимизда фан ва техника, тарих ва адабиёт, маърифат ва маданиятга эътибор кучайган шу кунларда зиёли бобокалонларимиз қаламига мансуб ва ҳали кенг ўқувчилар даврасига номаълум бўлган “Радиактив моддалар ва уларнинг аҳамияти” каби китоблар топилаётгани, улар кенг ўқувчилар оммасига етказилаётгани фақатгина истиқлолимиз шарофатидан эканини ҳамиша эсда

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

Қалб сирини билганлар нима қилади биласанми?

Хафа бўлмайдилар,
Хафа қилмайдилар,
Ғазабланмайдилар,
Ғазаб қилдирмайдилар...
Ҳар нарсада бир яхшилик топадилар;
Ҳeч бир нарсани инсондан деб билмайдилар,
Аллоҳдан биладилар.
Ҳар бир нарсани ундан кутиб, ундан умид қиладилар.
Ва гапирмайдилар!

Жалолиддин Румий..

@yakubova_kanali

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

Концерт бўлмайди!

Лепснинг концерти бўлмайди, чипта сотиб олганларга пули қайтариб берилади. Кеча Қирғизистонда ҳам унинг концерти бекор қилинганди.

Санъат ва сиёсатнинг чегарасини жамоатчилик жуда яхши фарқлайди. Мутасаддилар ҳам англаб бошласалар, аъло бўларди.

@shahnozxon

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

5.07.2023
Jonli muloqot

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

Ҳомийлар Диққатига!
Ҳурматли тадбиркорлар,азиз ўқитувчилар, жонкуяр таълим ходимлари ва келажак авлод таълимига бефарқ бўлмаган саховатпеша ҳомийлар!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Нодавлат ва Нотижорат Ташкилотлар ҳақида 03.03.2021 йил ПҚ-5012 сон ва 05.09.2018 йил ПҚ-3931 сон қарорларига мувофиқ, таълим сифатини ошириш, давлатнинг таълимга боғлиқ вазирлик ва идораларига фаол таклифлар бериш, тизимнинг тартиб ва талабларини рационал механизмлар билан мувофиқлаштириш, тадқиқотлар олиб бориш,

шунингдек сизларни(ўқитувчилар, олимлар, таълим соҳасида фаолият олиб бораётган тадбиркорлар, таълим ходимлари) қонуний манфаатларингиз ва дахлсизлигингизни, ҳуқуқларингизни ҳимоя қилиш мақсадида очилаётган Нодавлат ва Нотижорат Ташкилотимизни Адлия вазирлигидан рўйхатдан ўтишга қадар қилинаётган ишларни ва харажатларни дастлабки молиялаштириш учун:

Анварова Умидахон (
+998998978191 тел. рақамига) боғланиб ҳомийлик тури ва кўриниши ҳақида маълумот беришингиз ва маълумот олишингиз мумкин. Харажатлар ва қилинган ишлар ижтимоий тармоқларда ёритиб борилади.

Пул ўтказмалари учун ҳисоб рақам
👇👇👇👇👇
8600 3141 6328 5002

Ҳомийлик ҳар қандай кўриниши фақат Ўзбекистон фуқароларидан қабул қилинади. Чет эл фуқаролари ва уларнинг топшириғига кўра қилинадиган ҳомийликларни барча турлари рад қилинади, тақиқланади.

Таълим ва олимлар, тадбиркор ва шифокорлар ҳар куни ҳар биримиз учун керак!

К.Дусов

http://t.me/kabul_dusov

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

САССИЗ ФАРЁД, САССИЗ ҚУВОНЧ

Туркиянинг собиқ бош вазири Аднан Мендерес ҳақида гап кетгудек бўлса ёки унинг расмларига кўзим тушиб қолса польяк режиссёри Кшиштоф Кесьлёвский ёдимга тушади. Ёки аксинча Кесьлёвскийни ўйласам Мендерес жанобларининг ним табассум қиёфаси хаёлимда гавдаланаверади. Булар ўртасида қандай умумийлик бор деб сўрарсиз. Дор остидаги Мендерес билан Венеция кинофестивалида бош совринни қабул қилаётган пан Кесьлёвскийнинг руҳий ҳолати, кайфияти айни бирдек туюлади, менга. Жаноб Мендерес ўз қатлини қанчалар хотиржамлик, нурли маъюслик билан қаршиласа, Кесьлёвский ҳам ўз ғалабасини худди шундай хотиржамлик ва нурли маъюслик билан қабул қилади. Гўё рўй бераётган воқеаларнинг унга ҳеч алоқаси йўқдек. Дунёнинг тагига етганлар деб, шодлигу қайғуни бирдек қарши олган донишмандлик босқичига кўтарилганларга айтилса керак. Руҳ бу даражада юксалиши учун қандай чиғириқлардан, сўқмоқлардан омон ўтмоғи керак? Миртемир домла "агарда имкон бўлса, нариги дунёга Нозимнинг кўзидаги мунгни олиб кетардим" деган эди. Мен эса юрагимда нақш бўлиб уюлган шу икки ҳазрати ИНСОНнинг муваффақият ва ҳалокат қаршисидаги кечинмаларининг моҳиятига етишни, юрак тубидаги жавоҳирларни англашни шу қадар истайманки, бу истак мени бир зум ҳам тинч қўймаяпти... Нафақат бахт, бахтсизликка ҳам сокинлик ярашади. Сассиз фарёд, сассиз қувончга қандай эришиш мумкин? "Олтин шер" ҳайкалчасини ушлаб турган ғолиб билан дор оғочига салом бераётган мағлуб ўртасидаги масофа қай даражада? Ичингда шунақанги харсанг тош бўлса эди, ютуқда ҳам, ютқузиқда ҳам сени қилт эттирмасин, руҳингни чайқалишига йўл қўймасин... Балки сен ўзгага маломат, ўзингдан мамнунлик, дунёсидан манфаату умидворлик ҳиссидан буткул фориғ бўлганингдагина чинакам озодликка эришарсан. Назаримда, айнан шу ҳасбу ҳолда баланд, завқли парвоз бордек.

Иқбол Қўшшаева

/channel/Safoyev_Fikri

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

https://online.anyflip.com/husmc/rcvt/mobile/index.html

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

🤔 Tarjimonlikka qiziqasizmi?
🫵 Unda ushbu yangilik aynan siz uchun!

Loyihaning "Mutaxassislar tayyorlash" yo‘nalishi a’zosi filologiya fanlari doktori, dotsent, Toshkent shahridagi Kimyo xalqaro Universiteti professori Odilova Gulnoza Komiljonovna tomonidan o'tkaziladigan tarjimonlikka oid seminarga taklif etamiz.

⌛️ Seminar 6-iyul soat 12:00 da "Peshqadamlar Karvoni" binosida bo‘lib o‘tadi.

Hoziroq ro‘yxatdan o‘ting va o‘z o‘rningizni band qiling. Joylar soni chegaralangan.

Darvoqe, seminarda ishtirok etish bepul.

📍 Manzil: Uzumbog‘ ko‘cha, 9-proyezd
Mo‘ljal: Oxunboboyev, 21-poliklinika va “Oqtepa lavash” o‘rtasidagi ko‘chadan 200 metr

Ro‘yxatdan o‘tish uchun: @pkiftrening_bot

Telegram | Instagram | peshqadamkarvoni">YouTube | Facebook

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

Боёвутда яна ўша "касаллик" хуруж қилишни бошлади. Ўқитувчилардан солиқ тўлаш ва солиқ тўлашга тарғибот қилиш талаб қилинмоқда.

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

https://youtu.be/Hx6qRxkeSL4

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

Нима учун сиёсий плюрализм шу қадар муҳим?

Сиёсий тизимнинг турли бўғинларида бошқача фикрлаш, ноқулай масалаларни кўтариш ва хатони хато деб ўз фикрини “юқори”га эркин билдириш имконияти бўлиши керак. Ҳокимият ичкарисидаги плюрализм биринчи навбатда олий ҳокимиятнинг ўзи учун фойдали. Хўш, қанақасига?

“Плюриал” лотин тилидан олинган, “кўплик”, “турфа хиллик” деган маъноларни беради. Плюрализм бир вақтнинг ўзида республикачиликнинг, демократиянинг, ҳуқуқий давлатчиликнинг асосида турадиган тушунчалардан бири ҳисобланади.
Республика – бу ҳалқнинг иродаси дегани. Халқ эса, битта одам эмас, кўпчилик бўлади. Кўпчиликнинг қарашлари, ҳар доим турфа ва зиддиятли бўлади. Агар республикада сиёсий плюрализм бўлмаса, бу нормал ва ҳақиқий республика эмас, дегани.

Батафсил

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

Фарход Темиртирноқни қўлга олишди.

Россиянинг "миграционная служба"си Москвада минглаб ўзбекларга ёрдам бериб келаётган Farxodjon Umirzoqov (Фарход Темиртирноқ) депортация  қилиш учун 06.07.2023 йил қамоққа олинди.

Унинг регистрацияси бўлган ва муддати шу йилнинг 15 августгача қадар.  Бу ҳақида менга унинг аёли хабар қилди.
Фарход Москвада тадбиркорлик билан фаолият олиб боради ва у ерда қурилиш ишларини қилиш билан бирга, авиакасса хизматини ҳам олиб боради.

Ҳозир Фарход ЦВСИГ Сахарова, отделения полиции, поселение Вороновское, Варшавское шоссе, 64-й километр.
3 - корпус.  5 хатада

https://youtu.be/Hh9gZY3AEMg

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

​​Япон халқи бўйсунувчан халқ,
Кўникишар анча ёшликдан,
Эргашади кибрсиз, мутлақ,
Тажрибали ёки бошлиққа.

Матонатли шундайин халқ-ки,
Сабрдадир келса кулфатлар,
Кучли қилган миллатни балки,
Сон-саноқсиз табиий офатлар.

Бир ёқадан чиқаришар бош,
Ҳурмат қилар ҳар бир кишини,
Балки шунинг учун ҳам қуёш,
Япониядан бошлар ишини.

Озодалик, тартиб-интизом,
Сингиб кетган онг шуурига,
Вақт қадрини менимча, Япон,
Айлантирган халқ ғурурига.

Ҳашаматга, башамга ўчмас,
Балки шунга юз ёшдан ошар,
Уй, тўй дея ғам-ғусса қучмас,
Оддийликка оддий ёндашар.

Ҳушомади керагидан кўп,
Ёки менга шундай туюлар,
Ишин қилар юрагидан ҳўп,
Дейман: Япон иш деб туғилар.

Айтсам, кўпдир бошқа томонин,
Мукаммалмас, тўғри, алхазар,
Ютқазмаймиз, ташлаб ёмонин,
Яхшисини ўргансак агар.

Ҳайронаман айрим юртларга,
Халқ бўлолмас, тузатмас дардни,
Бирлашиш ва ривожланиш чун,
Табиий офат бўлиши шартми?

©️ Баҳодир Искандаров

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

Tashkent Metropolitan University 2023-2024 oʻquv yili uchun qabul boshlanganligini eʼlon qiladi.

Mavjud yoʻnalishlar:
➡️ Kompyuter muhandisligi (10 million soʻm);
➡️ Buxgalteriya hisobi va moliya (10 million soʻm);
➡️ Menejment (10 million soʻm);
➡️ Xalqaro biznes (10 million soʻm);
➡️ Iqtisod (10 million soʻm);
➡️ Ingliz tili filologiyasi (10 million soʻm);
➡️ Boshlangʻich taʼlim (10 million soʻm);

💰 Barcha yoʻnalishlar uchun narxlar bir semestr uchun koʻrsatilgan, toʻlovlarni qismlarga boʻlib amalga oshirish mumkin.

❗️Barcha fakultetlarda taʼlim ingliz tilida 🏴󠁧󠁢󠁥󠁮󠁧󠁿. Birinchi yili talabalar foundation bosqichida tahsil oladilar.

💻 2023-2024 oʻquv yili uchun qabul shartlari bilan quyidagi havola orqali tanishish mumkin:
👉 https://tmuni.org/local-students/

☎️ Ma'lumot uchun:
+ 998-71-200-01-23

🌐 Website | 💬Facebook |📸 Instagram | ✅ Telegam

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

тутмоғимиз даркор. Мустақиллик шарофати туфайли кўплаб мана шундай эзгу ишлар амалга оширилаётгани барчамизни хурсанд қилади.
Шомақсуд Исоқов, кимё фанлари номзоди, дотсент.
Муҳиддин Полвон
“Ҳуррият” газетасидан олинди (2009).
https://ziyouz.uz/ilm-va-fan/fizika/shomaqsud-isoqov-muhiddin-polvon-samolyot-yasagani-uchun-qamalgan-olim/

Шохистахон Ульжаева саҳифасидан олинди.

http://t.me/kabul_dusov

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

Биринчи ўзбек самолёти ва шаҳид боболаримиз.

Ўзбек олим 1916 йилда Тошкентда Табиатшунослик музейи ҳовлисида кичик моторли самолёт — планер ясайди.

ШОМАҚСУД ИСОҚОВ, Мухиддин Полвон

САМОЛЁТ ЯСАГАНИ УЧУН ҚАМАЛГАН ОЛИМ

Қатағон қурбони
Ҳусайнхон Ниёзий физика ва кимё соҳасида биринчи дарсликлар ёзиб қолдирган миллатимизнинг фидойи, адабиётшунос, шоир ва маърифатпарвар олимларидан бири бўлган.
Ўтган асрнинг 30-йилларида ҳозирги Ўзбекистон Миллий университетида фаолият кўрсатган физик олим Ҳусайн­хон Ниёзийнинг қаламига мансуб “Радиактив моддалар ва уларнинг аҳамияти” номли қўлёзма китоби билан танишдик. Ундаги “1934-1936 йиллар” деган Ёзув асарнинг битилганига чорак кам бир аср бўлганини билдиради.
Бу китобнинг ҳаётимизда қандай ўрни бор, унинг муаллифи ким бўлган деган табиий савол туғилади.
Ўзбекистон Миллий энсиклопедиясининг 11-томи, 399-саҳифаси билан танишиб, Ҳусайнхон Ниёзий атоқли олим, биринчи ўзбек кимёгар ва физик олими, қатағон қурбони эканини билиб оламиз. Ҳ.Ниёзий 1895 йилда Андижонда зиёли оилада дунёга келади. У 1902-1912 йиллар давомида эгизак акаси Ҳасанхон, укаси Салимхон билан отаси Матмусохон Ниёзий (Хаст эшон домла)нинг мадрасасида (кейинчалик “Меҳнат гули” артели) таълим олади, ўзбек, араб, форс тилларини мукаммал эгаллайди. Кейин тўрт йил давомида рус-тузем мактабига қатнаб, замонавий кимё ва физика фанларини, айни пайтда рус ва немис тилларини ўзлаштиради.
Ёшлигидан табиий фанларга қизиққан қобилиятли Ҳусайнхон ҳамиша илмга интилиб яшайди. Москва ва Оренбург шаҳарларига илмий саёҳатларга бориб келади. Қозон, Санкт-Петербург, Боку, Истамбул сингари шаҳарларда чоп этилган даврий газеталар, физика ва кимёга оид китобларни олиб ўқийди. Немис ва рус олимлари томонидан нашр этилган журналларни топиб, мутолаа қилади. У 1915 йилдан эътиборан Андижондаги 4-ўрта мактабда физика ва кимё фанларидан дарс беради. 1916 йилда Тошкентда Табиатшунослик музейи ҳовлисида кичик моторли самолёт — планер ясайди ва уни Шайхонтоҳур майдонидан осмонга учиради. Бу иш учун ёш авиаконструкторни рағбатлантириш ўрнига “аҳолининг тинчлигини бузгани учун” деган айбнома билан қамоққа олишади. Ҳусайн­хон Ниёзий Русия подшоси Николай 2 га “бор гуноҳи моторли планер ясагани эканини” исботлаб, рус тилида ёзган аризасига биноан, 3 ойдан сўнг ҳибсдан озод қилинади. Олим 1924 йилда Тошкентга оиласи билан кўчиб келади. Турли курс­ларда, техникумларда, ўқитувчилар институтида кимё ва физика фанларидан таълим беради. 1932 йили САГУ — бугунги Ўзбекистон Миллий университетининг кимё факультетида иш бошлайди. Ҳусайнхон Ниёзий фанимиз тарихида биринчи бўлиб “Ҳикмат ва кимё дарслиги” (1922 й.), “Кимё дарслиги” (1926 й.), “Физикадан бош­ланғич мусоҳабалар” (1927 й.), “Кимё” (1929 й.), “Русча-ўзбекча физика терминлари” (1931 й.), “Тупроқ ва ўғит” (1933 й.), “Физика луғати” (1933 й.) сингари асарларини нашр эттирган. Ҳозир бу китобларнинг нусхалари Ўзбекистон Китоб палатасида ва “Қатағон қурбонлари” музейида сақланмоқда. Тахминан 1936 йилда Ҳусайнхон Ниё­зийга бажарган ишлари учун экспериментал физика соҳасида профессор унвони берилган.
Мустамлака юртда ўз ҳақ-ҳуқуқини таниган олимлар пайдо бўлиши шўролар ҳукуматига асло ёқмас эди, албатта. Бошқа илм соҳиблари қатори Ҳусайнхон Ниёзий 1937 йилда сохта айб билан яна қамалади ва Андижон вилоят судининг ҳукми билан олий жазога — отишга ҳукм қилинади. Гарчи ўлим жазоси 1942 йилда 10 йил қамоққа алмаштирилган, орадан яна 14 йил ўтганидан сўнг олим тўлиқ оқланган бўлса-да, унинг кейинги тақдири номаълум.
Ҳошимжон Раззоқов, Сайфиддин Жалилов, Ноҳид Ниё­зов, Расул Раҳмон, Зуҳриддин Нуриддинов, Наим Каримов, Рустам Шамсиддинов сингари Ёзувчи ва олимлар Ҳусайнхон Ниёзийнинг юксак илмий салоҳияти, асарларининг аҳамияти, Ватанимиз мустақиллигига қўшган ибратли ҳиссаси, фожиа билан якун топган ҳаёти ҳақида ўз китоблари ва мақолаларида баён қилганлар.

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

💟Assalomu Alaykum !

Qizaloq Soliyeva Xadija

Tug‘ilgan sanasi: 11.01.2018 yil.
Diagnoz: Gidrosifalya mikrosifalya Zppr zmr tashxisi bilan har 3 oyda davolanadi.

Iltimos, sog'lom hayotga qaytishi uchun yerdamingizni ayamang.Har bir yordam uchun minnatdormiz!!!

Xadichaxondi davolatish uchun ehson qilmoqchi bulsangiz agrabank xalq banki Visa kartalarga ehson qilishingiz mumkun.

💳 XALQ BANK 8600 0610 8533 2566
💳VISA 4187 8000 3035 1365
💳AGROBANK 8600 0417 7402 2280
PAYNET +998883299171 SEBIRBANKDAN utkazmoqchi bulsangiz karta raqamimiz +998973299171 nomerga ulangan.

Kalyaska uchun ehson qilmoqchi bulsangiz Humo kartamizga ehson qilishingiz mumkun.

HUMO 9860 0301 8068 4687

@xadichaga_yordam
MUROJAT UCHUN TEL

📲+998901823482.

/channel/xadichaga_yordam

@Zominiy_uz

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

/channel/Kobul_Dusov

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

Изоҳ ёзиш шарт эмас, жон ширин!

Агар шундай бўлса, ўзбек халқини давлат раҳбариларни, ҳукумат аъзоларини танқид қилишга ҳаққи йўқ!

Мана бу постимни 2900 дан ошиқ одам кўриб, 82 таси лайк босган одамдан биттасиям изоҳ ёзмабди. (Духи етмаган. Энди лайк ҳам босмаса керак😄)

Қайта нашр😊

Қандай бўлсанг шундай бошқариласан улус...

Давлат Раҳбари "халқимнинг ҳуқуқий ва сиёсий онги ошсин менинг давримда"- деб турганидаям жим турамиз-а?
Агар шундай бўлса ўзбек халқини раҳбарларни танқид қилишга ҳаққи йўқ!

Сенатор. (Эрамиздан олдин бўлган воқеа)

Ўша пайтлар Римга тегишли Самарқанддаги Вавилон воқеасидан кейин матбуот котиби ўз жойида қолди. Аммо қариб қўйилмаган, ёши бир жойга борган самарқандлик сенатор, уни танқид қилганлардан бирини судга беришга қарор қилди.

Репрессив тузумларни кўриб суяги қотган қариялар, ёшларни кечириш, нотўғри гапирган бўлса ширин ва ҳикматли гаплари билан ўзларига уларни ошно қилишни ўрнига, невараси қатори қизга қатъий чора кўришларини сўраб милисага ёзиб бериб ўтирибди. Буларни эсига хайрлироқ бошқа нарса келмайдиямда.Ким айтади бу инсонни олим деб, ректор деб?

"Охир замон олимлари золим бўлур"-деб, ҳазрат Яссавий бобомиз мана шунақа инсофсиз қарияларни айтган бўлсалар керак. Яна уялмасдан университет номидан сенаторман деб ариза ёзган уятсиз. Сиз муҳтарамни ким сенатор қилган ва кимга сенаторисиз?

Президентни яқин одами эканлигини эшитганман, бу кишини Президент билан яхши бўлиши, сенаторлиги билган ишини қилиш дегани эмас. Давлат Раҳбарига яқин бўлиш у яхши кўрган ва уни яхши кўрган халқни камчилиги билан яхши кўриб, уларнинг хатосини ҳикмат билан тўғрилаб, уларга раҳим шафқат қилишдир. Лавозими ва мавқеидан фойдаланиб халқни ва одамларни эзиш эмас. Яна сайловдаги ишончли вакил бўла туриб. У ёш қиз ёмон бўлса, бу муйсафед-оқсоқол-сенатор яхши бўлиши керак.

Бенаво улуснинг навобахши бўл,
Навоий ёмон бўлса сен яхши бўл.

Хабарингиз бор, ўтган йили менга мурожаатлар билан чиққан юзлаб талабаларни ва уларнинг ота-оналарини қарғишига қолиб кетишига ректор сал қолган эди. Яхшиям ҳурматли Давлат Маслаҳатчиси, Олий Таълим Вазири ва эл ҳурматидаги инсон Самарқанд вилояти ҳокими, талабалар масаласини ҳал қилиб, аланга олишга сал қолган зиддиятни олдини олиб, ректорга ҳам яхшигина дарс беришган эди...

Шариат дер:ўлдир илонни,
Тариқат дер: қийнама жонни.

Амалдаги Давлат қонуниятларида биров хато қилса ёки адашса, жазосини беришга чақиради. Аммо инсонийлик қонуниятларида кечиримлилик бу - кечиримли инсоннинг нақадар буюк эканлигини кўрсатади дейилади.
Кечиримлилик буюкликдир, ҳаммадан буюк эса Аллоҳдир.

Аллоҳ ҳаммамизга ҳурмат ва иззат билан қаришни насиб этиб, оёғимиз гўрни лабига бориб қолганда невараларимиз билан судлашишдан Ўзи асрасин..!
Вақти етиб жонимиздан жудо бўлаётганимизда, гуноҳларимиз ва манманлигимиз сабаб имонимиздан ҳам жудо бўлмайлик.

Нақди жон чиққанда имон гавҳарин кўнглимга сол,
Айлагил жондан жудо, лек этма имондин жудо.
(Навоий)

К.Дусов

http://t.me/kabul_dusov

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

“Айни вақтда биз радикализм ва экстремизмнинг ҳар қандай кўринишларига, турли миллат ва халқларнинг диний қадриятларига нисбатан ҳурматсизлик кўрсатишга мутлақо қаршимиз.

Жумладан, яқинда Швецияда содир этилган, муқаддас Қуръони каримни ёқиб юборишдек ёвуз ҳаракатларни кескин қоралаймиз.

Ер юзидаги миллионлаб инсонларнинг дину диёнати, эзгу ҳиссиётларини ҳақорат қиладиган бундай ҳолатларга асло йўл қўйиб бўлмайди”, – деди Президентликка номзод Шавкат Мирзиёев тошкентлик сайловчилар билан учрашувда.

#MirziyoyeV2023

Одилжон Тожиев

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

https://youtu.be/ezojg_XKcys

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

Сенатор. (Эрамиздан олдин бўлган воқеа)

Ўша пайтлар Римга тегишли Самарқанддаги Вавилон воқеасидан кейин матбуот котиби ўз жойида қолди. Аммо қариб қўйилмаган, ёши бир жойга борган самарқандлик сенатор, уни танқид қилганлардан бирини судга беришга қарор қилди.

Репрессив тузумларни кўриб суяги қотган қариялар, ёшларни кечириш, нотўғри гапирган бўлса ширин ва ҳикматли гаплари билан ўзларига уларни ошно қилишни ўрнига, невараси қатори қизга қатъий чора кўришларини сўраб милисага ёзиб бериб ўтирибди. Буларни эсига хайрлироқ бошқа нарса келмайдиямда.Ким айтади бу инсонни олим деб, ректор деб?

"Охир замон олимлари золим бўлур"-деб, ҳазрат Яссавий бобомиз мана шунақа инсофсиз қарияларни айтган бўлсалар керак. Яна уялмасдан университет номидан сенаторман деб ариза ёзган уятсиз. Сиз муҳтарамни ким сенатор қилган ва кимга сенаторисиз?

Президентни яқин одами эканлигини эшитганман, бу кишини Президент билан яхши бўлиши, сенаторлиги билган ишини қилиш дегани эмас. Давлат Раҳбарига яқин бўлиш у яхши кўрган халқни камчилиги билан яхши кўриб, уларнинг хатосини ҳикмат билан тўғрилаб, уларга раҳим шафқат қилишдир. Лавозими ва мавқеидан фойдаланиб халқни ва одамларни эзиш эмас. Яна сайловдаги ишончли вакил бўла туриб. У ёш қиз ёмон бўлса, бу муйсафед-оқсоқол-сенатор яхши бўлиши керак.

Бенаво улуснинг навобахши бўл,
Навоий ёмон бўлса сен яхши бўл.

Хабарингиз бор, ўтган йили менга мурожаатлар билан чиққан юзлаб талабаларни ва уларнинг ота-оналарини қарғишига қолиб кетишига сал қолган эди. Яхшиям ҳурматли Давлат Маслаҳатчиси, Олий Таълим Вазири ва эл ҳурматидаги инсон Самарқанд вилояти ҳокими, талабалар масаласини ҳал қилиб, аланга олишга сал қолган зиддиятни олдини олиб, ректорга ҳам яхшигина дарс беришган эди...

Шариат дер:ўлдир илонни,
Тариқат дер: қийнама жонни.

Амалдаги Давлат қонуниятларида биров хато қилса ёки адашса, жазосини беришга чақиради. Аммо инсонийлик қонуниятларида кечиримлилик бу - кечиримли инсоннинг нақадар буюк эканлигини кўрсатади дейилади.
Кечиримлилик буюкликдир, ҳаммадан буюк эса Аллоҳдир.

Аллоҳ ҳаммамизга ҳурмат ва иззат билан қаришни насиб этиб, оёғимиз гўрни лабига бориб қолганда невараларимиз билан судлашишдан Ўзи асрасин..!
Вақти етиб жонимиздан жудо бўлаётганимизда, гуноҳларимиз ва манманлигимиз сабаб имонимиздан ҳам жудо бўлмайлик.

Нақди жон чиққанда имон гавҳарин кўнглимга сол,
Айлагил жондан жудо, лек этма имондин жудо.
(Навоий)

К.Дусов

http://t.me/kabul_dusov

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

Боёвут


http://t.me/kabul_dusov

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

"Дада қаранг, сизга ўхшаб бораяпман."

Зулхумор Баходир қизи ўқиди

t.me/qodil_dusov

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

Хитой тажрибасида ҳоким ёрдамчилари ва биз. Ёхуд биз ковушни тескари кийиб иш бошлаймиз.

Камбағалликни қисқартириш учун биз ҳоким ёрдамчилари деб Хитой тажрибасини олдик. Аммо Хитойда ҳоким ёрдамчилари аҳолини муаммоларини ўрганиб, ҳокимликларга талаб қўяди ва бу натижа ҳам берибди.

Ўзбекистон яхши ният билан ҳар доим четдан бир нарсани ўзлаштириб ўзимизда жорий қилса, пора ва таниш билиш билан лавозимга келган саводсиз аҳмоқ кадрлар сабаб ковушни тескари кийиб иш бошлайди.

Мисол:
Хитой тажрибасида ҳоким ёрдамчилари аҳолини ўрганиб ҳокимиятга талаб қўяди ва ҳокимликлар уни аниқ амалда бажаради.

Хитой тажрибасини олган Ўзбекистонда эса тескари. Ҳоким ёрдамчиларига ҳокимлар талаб қўйиб уни бажартиради (қоғозда)...
Ҳаммаси мана шундан бошланиб ишни расво қилади.

Хитой тажрибасида аҳолига 20 минг долларгача қайтариб бериш шартисиз тадбиркорга кредит берилади.
Хитой тажрибасини олган Ўзбекистонда эса, банкдан кейин таъминотчи, ҳоким ёрдамчилари орқали тўртта товуқни кредитга олган қашшоқ, пулни қайтариб бериш шарти ва устига 14 фоиздан кўп банк ставкаси билан уч йилга кредитга товуқ олади.

Хитойга бориб бу ҳолатни ўз кўзи билан кўриб, малака ошириб келган ҳоким ёрдамчиларининг дарди ичида...
Ҳамдардлик билдираман жигарларим!
Шундан кейин биз нима қиламиз, биласизми?!

Кейин Шуҳрат ака Ғаниевга ўхшаб юрамиз "шунчаям қўшиб ёзасанми номард"- деб.

Тўғрида, ўғри бўл, ...бўл инсопли бўл-да...

К.Дусов

http://t.me/kabul_dusov

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

ҲЕЧ ҚАЧОН САРОСИМАГА ТУШМА
XVIII аср бошида яшаган япониялик зодагон Яманути Токионинг ўша пайтдаги пойтахти - Эдо шаҳри саёҳатига ўзи билан бирга хонадонида хизмат қилувчи ва чой дамлаш маросимининг устаси бўлган хизматкорини ҳам бирга олиб келади. У сарой аъёнларига чой дамлаш маросимининг устаси фаранги бўлган хизматкори билан мақтанишни мақсад қилганди. Хизматкор чой дамлаш маросимининг ҳақиқий устаси эди. Лекин, ҳаёт ва атрофдаги одамлар тўғрисида деярли ҳеч нарса билмасди. У жуда ювош ва беозор одам бўлсада, лекин жамиятдаги виқорли мартабаси (чой дамлаш маросими усталари ўша даврда жамиятда ниҳоятда қадрли инсонлар сирасига кирган) туфайли самурай либосини кийиб юрарди.
Кунларнинг бирида шаҳар кўчаларида саёҳат қилиб юрган устага жангари самурай хиралик қилиб, уни ўзаро жанг қилишга чақиради. Уста жангчи эмаслигини, ҳатто қилич тутишни билмаслигини самурайга тушунтиришга ҳаракат қилади. Бироқ, ўз кучидан мақтанадиган, текканга тегиб тегмаганга кесак отадиганлар тофасидан бўлган самурай устанинг гапини эшитишни ҳам хоҳламайди. Жанг қилишдан бош тортиш нафақат ўзини, шу билан бирга донгдор Яманути хонадонини ҳам шарманда қилиш билан баробар эди. Ҳалок бўлиши аниқ бўлсада, жангга даъватни қабул қилиши лозим эди. Уста фақат бир шарт қўяди: жангни эртага суриш керак. Бу шартни самурай қабул қилади.
Саросимага тушиб қоган уста шоша-пиша ўша атрофдаги қиличбозлик мактабига келади. У ўлиш керак бўлса, ор-номус билан ҳалок бўлишга қарор қилганди. Бундай мактабларга тавсия хати орқали кириш қатъий қоида эди. Бироқ, устанинг астойдил ялиниб-ёлворишини кўриб, ичкарига рухсат беришади. Қиличбоз-самурайлар устози устанинг тарихини эшитиб, унга ҳамдардлик билан қарайди. Ор-номус билан ҳалок бўлиши учун бечора устага қиличбозлик сирларини ўргатишга рози бўлади. Бироқ, аввал бир чой дамлаб беринг, деб илтимос қилади. Уста бутун диққат-эътиборини чой дамлаш маросига қаратиб, фақат унга хос бўлган маҳорат, вазминлик ва қадр-қимматини сақлаган ҳолда барча ишни бажо айлайди. Маросим охирида қиличбоз-устоз ҳаяжонланиб шундай дейди: “Сени ор-номус билан ҳалок бўлишга ўргатишнинг ҳеч ҳожати йўқ экан! Ақл-идрокинг даражаси шундай юқорики, сен ҳар қандай самурай билан бемалол юзма-юз келишинг мумкин. Рақибингни кўрганинг заҳотиёқ, қаршингда чой дамлаш маросимини тасаввур қил. Чой дамлаш маросимида бажарганингдек, кийимларингни хотиржам ечиб, уларни бир-бир тахлаб қўй. Бу маросимни адо этганингда сўнг қилични бошинг узра кўтариб, диққатингни бир жойга жамла. Ўзингни ниҳоятда вазмин ва хотиржам тут. Ана шунда ўлимингни мардона кутиб оласан”.
Чой маросими устаси, эртасига жанг белгиланган жойга етиб келади. У ўзини соввуққон ва муносиб тутарди. Уста киймларини хотиржам, навбати билан ечиб, уларни чиройли тарзда тахлашини кўриб, самурай ўйланиб қолади. “Чамаси, қаршимда жуда тажрибали ва маҳорати юксак самурай-жангчи турганга ўхшайди”, деб хаёлидан ўтказади. У таъзим қилиб, кечаги одобсизлиги учун узр сўраб, тезда жўнаб қолади.
Қўрқувга соладиган вазиятларда бири-биридан саросимали ҳолатлар тасаввуримизда катталашиб кетади. Ана шундай пайтда фантазияларингизни жиловлашга ҳаракат қилинг. Албатта, буни гапириш осон, аммо, амалга ошириш қийин. Ўзингизни қўлга олиб, хотиржам тортишингиз учун диққатингиз сиз яхши биладиган бирор оддий нарсага қаратинг. Бу диққатингизни бир жойга йиғиб олишга ёрдам беради. Диққат-эътиборни бир жойга тўплаш кўнгилдаги турли иштибоҳларни ҳайдашга ёрдам беради. Руҳий мувозанатга эришганингиздан кейин сизни хавотирга солаётган муаммони ҳал қилиш осон кечади. Қалбингизда хавотир ва қўрқув пайдо бўлиши билан шу усулни қўлланг. Шунда қўрқув ва хавотир одатга айланиб қолмайди. Қийин вазиятларда хавотирли тасаввурларни живолай билиш – ниҳоятда муҳим одатдир.

Роберт Грин – сиёсатшунос, ёзувчи ва психолог
Жалолиддин Сафоев таржимаси
/channel/Safoyev_Fikri

Читать полностью…
Подписаться на канал