Ҳоким ёрдамчилари ҳақида бир икки йиллик таҳлилларим асосида, бирон бир шахсни тилга олмасдан хулоса ёзиб тармоққа жойласам, ҳоким ёрдамчилари ва камағалликка қарши аёвсиз курашиш агентлик ходимлар роса гўримга ғишт қалашибди.
Нима эмиш, улар зўр ишлаётган эмиш, "Қобил Дусов депутат бўлиб нима қойилган ўзи?", солиқни, давлат активларини, Мибни, банкни, ҳоким ва унинг ўринбосарларини зиммасида бўлган ишларни "биз балогардон бўлиб қилаяпмиз"- деб роса оҳу воҳ қилишибди.
Аввало биров бажариши керак бўлган ишини нега сизлар қиласизлар? Сизларнинг вазифангизга кирмайдику?
Кейин эса, Қобил Дусов депутат бўлиб ҳеч нарсани қойиллатмаган бўлса, бу дегани "Вазир, ҳоким солиқ ёки ундан каттаси ҳам ишини қойиллатмаслиги керак"- деган, тушунча бермайди.
Сизларга аниқ савол бердим, "ҳалоллик кўрсларида сизларга нимани ўргатишдики, сизлардан кўпчилик ҳозирда пора олиб қамалиб кетаяпти?"-деб. Гапни чалғитмасдан саволга жавоб беринглар илтимос.😊
Депутат бўлмасингдан олдин анча беғубор инсон бўлган экасан Дусов. Сенга шу муаммолар керакмиди?
Нақадар гўзалсан Истамбул.
К.Дусов
http://t.me/kabul_dusov
"Ҳоким ёрдамчилари"- деган бемаъни штат ўзини оқламайди, деб телевизорда ва интервьюларда бонг урган эдик, аммо сизлар ўтган йили ҳоким ёрдамчиларини ҳалоллик фанидан ҳалоллик курсларида ўқитган эдингиз. Натижада икки йилдан бери энг кўп пора олиб қамалганлар ўшалар бўлди.
Савол: Сизлар махсус "ҳалоллик курслари"-деб буларга нимани ўргатгандингларки, бу бечоралар оммавий қамалиб кетаяпти?
К.Дусов
http://t.me/kabul_dusov
Doktorlik tadqiqotimga asoslangan kitob Toshkentda chop etildi. Kitobning taqdimoti Avgust oyida Toshkent Davlat Transport Universitetida o'tkaziladi. Tadqiqot taklifini ko'rib chiqqan va O'zbekistonda tadqiqot o'tkazishga ruxsat bergan O'zbekiston Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oliy Attestatsiya Komissiyasiga, qamoqxonalarda intervyular o'tkazishga ruxsat bergan Ichki Ishlar Vazirligiga, hatto faoliyatlariga kritikal ko'z bilan qaralishini bilib turib imkoniyat eshiklarini ochib bergan qonun ishlab chiqaruvchi, ichki ishlar, jazoni ijro etish tizimlariga, O'zbekiston Respublikasi Davlat Xavfsizlik Xizmati va O'zbekiston Musulmonlar qo'mitasiga va taqdimotni tashkillashtirayotgan Toshkent Davlat Transport Universitetiga o'z minnatdorchiligimni bildiraman. Bu tadqiqotga ruxsat berilishi va bu kitobning O'zbekistonda chop etilishi, O'zbekistonda akademik erkinlik sari qo‘yilgan juda muhim qadam deb o‘ylayman. /channel/dilsora_komil
Читать полностью…Jizzax viloyati Zarbdor tumanida joylashgan, yarim asrdan ko'proq vaqtdan beri musulmonlar ibodat qiladigan ''MANGULIK'' jome masjidini shu yerda yashaydigan insonlar yangitdan qurish niyatidalar.
Uzoq yillardan beri faoliyat olib borgan masjid bugunga kelib ancha eskirgan va qamrov jihatidan odamlarni qabul qilishi uchun hajmi kichiklik qilib, noqulaylik tug'dirmoqda.
Shu omillarni hisobga olgan holda mahalla faollari hamda masjid imomi Abdurahmon qori akamizning tashabbusi bilan yangi masjid qurulishi harakatlari boshlanmoqda.
Masjid qurilishida homiylik qilish niyatida bo'lgan barcha yurtdoshlarimizni ''MANGULIK'' jome masjidi qurulishida o'z hissalarini qo'shishini so'rab qolamiz!
Manzil:
Jizzax viloyati, Zarbdor tumani Ravot MFY
lokatsiya
👇👇👇👇👇👇👇👇👇
https://maps.app.goo.gl/3fRy85dYfvaowsK49
https://youtu.be/v6fK2wmi9oc
@Zominiy_uz
Қирғизистон парламенти бир марталик пластик пакетларни олиб кириш, ишлаб чиқариш ва сотишни тақиқлашни маъқуллади.
👉 @Geosiyosatuz
“АҲМОҚҚА ГАП УҚТИРАМАН ДЕБ ОВОРА БЎЛМАНГ”
Сиз ҳамма ерда ҳозиру нозир бўлишингиз ва ҳаётда учраган ҳар бир одам билан баҳс-мунозара, кураш олиб боришингиз, ҳақлигингизни исботлашингизни сира иложи йўқлигини англаш – жуда муҳимдир. Вақт ва ҳаёт қувватингиз чекланган ва шу боис уни тежаб-тергаб сарф этган маъқул. Толиқиш ва ўзини тутаолмаслик руҳингиз тушириб юбориши мумкин. Иш натижасини кутишга тоқати йўқ, беқарор, ўз бурнида нарини кўра билмайдиган, ўзини ўта ақлли ҳисобловчи нодон ва аҳмоқларга – ҳаёт тўлиб-тошиб ётибди. Қатъиятсиз ва ўзини ниҳоятда ақлли ҳисобловчи бошлиқлар, доимо ўзидан ўпкаси олдин юрадиган раҳбару хизматдошлар, асабий ва инжиқ ходимлар – уларни ҳамма жойда учратиш мумкин. Аҳмоқлар билан бирга ишлаш тўғри келиб қолса, улар билан баҳслашиб, курашиб ўтирманг. Руҳий мувозанатни йўқотмаслик учун уларга арзимас нарсалардек ва худди болаларга ёки уй ҳайвонларига муносабатда бўлгандек муомала қилинг. Аҳмоқлар устидан сездирмасдан кулиб қуя қолинг ва ҳеч кимга зарар етмайдиган қандайдир ғоясини қўллаб-қувватланг. Аҳмоқлар билан мулоқот қилганда вазминлик, тетиклик ва хушчақчақликни сақлай билиш қобилияти – жуда муҳим ва фойдалик кўникмадир. Чунки, аҳмоққа гап уқтираман деб овора бўлманг - бу эшакнинг қулоғига тамбур чертиш билан баробар.
Роберт Грин, сиёсатшунос-ёзувчиЖалолиддин Сафоев таржимаси
Кечиб бугун сиёсатдан ибодат қилмасам бўлмас,
Жамий қилган гуноҳларга надомат қилмасам бўлмас.
Нафси сакнинг турли даъвосин ижобат айладим ҳар кун,
Қиёмат ваҳмидин нафсим назорат қилмасам бўлмас.
Ки исён айламак бобида йўқдур ман каби Ҳаққа,
Шифо истаб Расулимга муражаат қилмасам бўлмас.
Аё дўстлар, ки боқманг бу юзимга илтифот бирлан,
Ёмонларнинг ёмони ман маломат қилмасам бўлмас.
Ки билмам Рўзи Махшарда Илоҳим не амр этган,
Дея аҳсан амалларни давомад қилмасам бўлмас.
Ҳазиний "бўлмас"идин байти тақсир жазбадор ўлмас,
Вале мажзуби даргоҳликни одат қилмасам бўлмас.
Бақосиз Анкабутнинг тўрига ўхшайди дун Шамсий,
Қилиб зухд тож-у тахтидан риёзат қилмасам бўлмас.
К.Дусов 11.08.2019
Муқаддас байрамимиз ҳаммамизга муборак бўлсин азиз юртдошлар!
t.me/kabul_dusov
1932 йил Камол Отатурк топшириғи биланТуркияда биринчи бор ўтказилган гўзаллик танловида Кериман Холис ғолиб бўлган эди. Шу йилнинг ўзида, яъни 1932 йил 3 июлда Белгияда дунёнинг 28 та мамлакатидан иштирок этишга келган гўзал қизлар иштирокида илк бор ўтказилган "Гўзаллик қироличаси" танловида ҳам Кериман Холис ғолиб деб эълон қилинади.
Кериман Холис 2012 йил 99 ёшда Истанбулда вафот қилди.
Бироқ, танловга қайтамиз...
Гўзал қизлар ҳакамлар олдига навбатма-навбат чиқиб, ўз чиройини, гўзаллигини намойиш қилиб, кўпроқ баҳо олишга ҳаракат қилишар эди. Сўнг ҳакамлар ғолибни аниқлашидан олдин, ҳакамлар раиси чиқиб нутқ сўзлайди:
"Ҳурматли ҳакамлар аъзоси! Бугун биз Европанинг, насронийларнинг ғалабасини байрам қиляпмиз. 1400 йил дунёда пешқадамлик қилган Ислом тамом бўлди. Уни Европа насронийлари йўқ қилишди. Албатта, биз Америка ва Россиянинг ролини инкор қила олмаймиз. Бироқ, барибир бу насронийларнинг ғалабасидир. Мусулмонларнинг вакиласи, туркларнинг соҳибжамол қизи Кериман чўмилиш либосида (ялонғоч) олдимизга чиқди. Биз бу қизни ғалабамиз тожи сифатида қабул қиламиз, яъни уни "Гўзаллар қироличаси" деб эълон қиламиз. Ундан гўзал қиз борми ёки йўқ, аҳамияти йўқ. Бу йили биз "Гўзаллар қироличасини" танламаймиз. Бу йили биз насронийлар, Европанинг ғалабасини байрам қиламиз. Бир вақтлар французларга рақс тушишни таъқиқлаган Султон Сулаймон невараси олдимизда лифчик ва ич кийимида турибди. У бизга ёқишни истаяпти. Бизга ҳам бу қиз ёқди, у бизга эргашишни истаяпти, умид қиламизки мусулмонларнинг келажаги ҳам шундай бўлади, шунинг учун ҳам туркиялик соҳибжамол қизни "Гўзаллар қироличаси" деб танладик. Шундай бўлса ҳам қадаҳларимизни Европанинг ғалабаси учун кўтарамиз!"
Абу Муслим таржимаси.
➡️@kabul_dusov
Эсингизда бўлса Самарқанд вилояти Оқтош шаҳридаги ўзим ўқиган гимназия мактабга борган эдим...
Ўша пайт бизга мактабнинг тозалик ишлари учун маъсул ходимлари "полларни ювишимиз учун сув жуда совуқ, қўлларимиз совуқдан қотиб қолади, бизга шу масалада ёрдам бера оласизми ?"деб сўраганларида биз "тамом" бўлганмиз!😔😔
Бугун бизнинг ва синфдошим эндокринолог врач Нигоранинг хомийлигида билан шу хайрли ишни нихоясига етказдик...!!!
Нима бўлса ҳам мактабларимизни Аллоҳ, ҳақиқий мактаблардан айласин ва "мафиядан тозаласин"!
Нигора синфдош, сендан Аллоҳ рози бўлсин, ҳозирги мактаб директори Насиба опадан ҳам!
Устозларим ва таълим тизимидаги сизлардек захматкаш устозларларга ҳурмат билан,
К.Дусов
➡️@kabul_dusov
Қуддус Аъзам:
Таълимда дарсликлар ҳам мафиялишиб кетган эканда?
К.Дусов:
Таълим вазири оддий вазир эмас, у тарихий шахсдир ва миллат тарихида, солномасида унинг даври мухрланади... Яхши бўлса яхши, ёмон бўлса ёмон, бўлиб.
Таълим Вазири ташабускор, жасоратли, мард бўлиши керак деб ўйлайман.
Лекин бунинг бу ҳолига ишонч йўқ...
У миллатини кафансиз кўмаяпди, болаларини ҳам. Албатта бунинг ҳисобини дунё ва охиратда у беради...!!!
➡️@kabul_dusov
Бир йил олдин ҳозирда Президентликка номзод Абдушукур Хамзаев билан экология, табиий ресурсларимиз ва ўрмонлаштириш ҳақида суҳбатлашган эдик.
https://youtu.be/vKEH9JvAp6Q
❓#Сўраган_эдингиз
“Турли ҳил ижтимоий тармоқларда Япониядаги юртдошлар иш излаб кўмак сўрашади. Японияда иш йўқми? “
#ЖАВОБ
Одатда япон тилини билмаган ёки нелегал юрган одам турли чат группаларда маълумот излаб «иш борми» деб ёзади, ёрдам сурайди.
Тил билган одам группалардан иш изламайди.
Улар рекрут сайтлар ва япон HR агентлар орқали ишга қонуний жойлашади. Бундай компаниялар фақат тил биладиган малакалилар бн мулоқотга киришади.
Қолаверса, Японияда бўш иш ўринлари ҳақидаги маълумотларнинг деярли 99% и япон тилида эълон қилинади. Ва тил билмаган одам кўчаларда тез тез кўзга ташланадиган “外国人スタッフ募集中“, яъни “чет эллик ходимни ишга қабул қилиш” эълонини ўқишолмайди.
Японияда тил билган ва қонуний мақомдаги чет элликка иш кўп. Тил билмаса ва унинг устига нолегал бўлса ўзбек ижтимоий тармоқлари ва гуруҳларда кўмак қидиришади.
Чунки, иш берувчиларнинг асосий талаби ишчини япон тилини билишидир.
❗️Японияда иш топишни истаганларга бир нечта фойдали маслаҳат:
✅-Япон тилини қанчалик яхши билсангиз, иш берувчи учун шунчалик қимматли мутаҳассис бўлишингиз мумкин.
Қадрингиз ҳам юқори бўлади.
✅Япон иш берувчиси билан суҳбатдан “面接“ - Менсецу одобини ўрганинг. Менсецу ишга қабул қилишнинг ажралмас бўлаги, сизни ишга кириш ва кирмаслигингиз танишларингизга эмас, айнан менсецуга боғлиқ. Бунинг учун махсус курслар ҳам ташкиллаштирилган. Менторингиз япон бўлса ундан ҳам яхши.
✅Япон кўчаларида スタッフ募集中 ёки 募集中外国人もOK ва бошқа шунга ўхшаш постерлар ьез тез кўзга тушади. Бу ишга қабул бўлаётгани ҳақидаги эълонлардир. Шу кўрган захотиегиз ёзув ёпиштирилган бинодаги иш берувчи бн боғланиш ҳам мумкин. Мен талабалигимда асосан шундай ишларда иш топардим. Талабалар учун фойдали.
✅Японияда ишга расмий жойлашишнинг яна бир йўли Япониядаги HR компаниялари орқали иш топган мақул. Бандлик билан таъминлаш индустрияси кунчиқар мамлакатда ривожланган. Ва рекрут компания сизни иш берувчига қандай таклиф қилишни яхши билади. Ва энг асосийси номзод учун бу мутлақо бепул хизмат.
🔆Давоми бор…
/channel/dilafruz_ikromova_jp
🔴|Кўкдала — кеча ва бугун
Кўкдала туманида бугун 5 та янги объектлар фойдаланишга топширилди — видео.
@Rasmiykanal_uz
Устозлари мардикор ўзбек
Ulugbek Abdurahim шундай деб ёзади: Эрталаб мардикор бозорига ёлланма ишчи олишга бордим. Ўқитувчи турибди. Билимсизлигидан эмас, иш ставкаси ва маоши камлигидан, рўзғори ғорини ёпиш учун турибди. Ўқитувчи мардикор бозорида турибди...
Тўй қилади уйлар қуради,
Дубайларда даврон суради,
Устозини босиб уради,
Устозлари мардикор ўзбек.
Қадри чўпнинг қадрича йўқдир,
Бир куни оч, бир куни тўқдир,
Чўнтаги пул кўрмас қуриқдир,
Устозлари мардикор ўзбек.
Мактаби молхона вайрона,
Ақли шошиб вазир ҳайрона,
Тепкилаган ҳар бир девона,
Устозлари мардикор ўзбек.
Ҳокимларнинг фарроши - устоз,
Кулфатдан чиқмас боши - устоз,
Мардикорнинг йўлдоши - устоз,
Устозлари мардикор ўзбек.
Кредитга кияр иштонни,
КабМининг йўқ эрур виждони,
Қуёш панел қўй дер султони,
Устозлари мардикор ўзбек.
Устозни мардикор қилган хор,
Биздай сархуш миллат қайда бор?
Мана бугун ўзи мардикор,
Устозлари мардикор ўзбек.
Устозлари мардикор ўзбек...!
К.Дусов 01.07.2023
П.С: Устозларингни мардикор бозорга чиқариб, ўзинг Киркоровни 100 минг долларга олиб келиб тўй қилганинг учун, бундан баттарига ҳам лойиқсан ўзбегим.
Қандай бўлсанг шундай бошқариласан...
http://t.me/kabul_dusov
ЎҚИТУВЧИЛАРГА БОШИМ ЕРГА ТЕККУНИЧА ТАЪЗИМ ҚИЛАМАН!
Фарзандимизнинг келажагига бепарво эмасмизми, демоқчиман!
Масжиднинг таҳоратхонасига ARISTON оберамиз, мактаб ҳожатхонасига эса биттагина обдаста обермаймиз!
Тўйларда артистларга қистирамиз, синфга парда деса, жонимиз чиқади!
Ишхонада банкет бўлса ходимларга «эриймиз», мактабдаги тадбирга келганда ўша куни ишимиз чиқиб қолади!
Тўй қилсак, қўшни қишлоқдаги бойлар ҳам айтилиб, кечгача кетказмай меҳмон қиламиз, боламизнинг ўқитувчиси эсимиздан чиқиб қолади!
Маҳаллада битта бой машина олса, "қандини урсин" деймиз-у, ўқитувчи олса "шартмикин, қорнига емасдан машина олиш" деб ижирғанамиз!
Йилда бир марта ремонтга, обунага пул йиғилса "закон"чилигимиз тутиб қолади, лекин битмаган ишни "соққа"сини бериб битириб, қонунни оёқости қиламиз!
Кунда-кунора ошналарни, ишимиз тушган одамларни чойхонага оборамиз, аммо ўқитувчини бир марта меҳмон қилмаганмиз!
Менга нима хизмат буюраркан деб, бошлиғимизнинг оғзига қараб турамиз-у, лекин ўқитувчи муаммодан гапирса, оғзига урамиз!
Лекин ЎҚИТУВЧИ бировнинг мурувватига ёки пулига муҳтож эмас! Озгина ҚАДР ва ЭЪТИБОР топса, шунинг ўзи кифоя!
Дафтарга, ремонтга, обунага, металломга, гулларга, пардага ва бошқа чиқимларга йиғилган пул нимаям бўларди! Наҳот, шу пулга қараб қолган деб ўйласак, ЎҚИТУВЧИни. Азбаройи касбини севганидан ёки шунча йиллик билими увол бўлмаслиги учун ишлаяпти ЎҚИТУВЧИ. Унутманг, устоз отадай улуғ!
P.S.: Буни ўқиб жилагиларим келиб кетди...
Муаллифи ноаниқ, аммо тўғри гаплар.
http://t.me/kabul_dusov
« ҲАЛОЛ ОДАМ БЎЛИШ НИҲОЯТДА ХАВФЛИ »
Америкалик машҳур ёзувчи Марио Пьюзо ва режиссёр Фрэнсис Форд Коппло ҳамкорликда яратган «Чўқинтирган ота» (фильмнинг биринчиси 1972 йил, иккинчиси 1974 йил ва учинчиси 1990 йил яратилган) фильмидаги бош қаҳрамон Майкл Корлеоне Рим папасининг архиескопи билан папаликнинг мол-мулклари ва молиявий маблағларини бошқариш юзасидан битим тузади. Ватикан банкидан 770 миллион АҚШ долларига яқин маблағ архиескоп бошчилигида давлат ва махсус хизматларнинг бир гуруҳ юқори мартабали мансабдорлари томонидан ўғирланади. Айни шу камомаднинг ўрнини қоплаш ва мафиянинг энг атанган сардори Майкл Корлеонени чув тушириш мақсадида юқоридаги битимга келинади. Муаллифлар катта миқдордаги пулларни ўмаришда папанинг ҳам қўли бор, деган шаъмани қистириб ўтишади. Папа вафотидан сўнг янги папа сайланади. Янги Рим папаси ниҳоятда тўғрисўз ва ҳалол одам бўлиб, архиескоп бошчилигидаги жиноий тўданинг дин ниқобида амалга оширган жиноятларини фош этиши аниқ бўлиб қолади ва орадан ҳеч қанча вақт ўтмасдан архиескоп папани заҳарлаб ўлдиради (асардаги ушбу воқеалар тарихий асосга эга). Янги Папанинг ҳалоллигини билиб, Майкл Корлеони «ҳалол бўлиш ниҳоятда хавфли» деб башорат қилади ва бу башорати тўғри чиқади: ҳалол ва тўғрисўз папа ўлдирилади. Шу фильмдан сўнг бу ибора машҳур бўлиб кетган.
/channel/Safoyev_Fikri
Bizga maʼlumki agrar sohalarni rivojlantirish qoʻshimcha ish oʻrnini yaratish va kanallardan oqib keladigan suvlarning yetishmoqchiligi sabab dehqonchilik maqsadida juda koʻplab artezian(quduq)lar qazilib lalmikor yerlar suvli yer oʻrnida foydalanilmoqda...
Bizning tumanda va qoʻshni tumanda 1000 dan ziyod quduqlar kovlanib odamlar dehqonchilik bilan shugʻullanmoqda
Bu qazilayotgan quduqlar bir tomondan foyda keltirsa yana boshqa tomondan ekologiya uchun katta xavf emasmi?
Siz nima deysiz?
Bazi koʻcha gaplariga eʼtibor beradigan boʻlsak bunday artezianlarning juda koʻpayib ketishi togʻlardagi daraxt va archalarning , buloqlarning qurishiga sabab boʻlarmish🤓
Muqobil boshqa yoʻnalishni taklif qilolmasamda bu mayda boʻlmagan va qattiq nazoratga olinadigan masala ekanligini bilaman...
Eslatib oʻtaman xali bu zaminlarda kelajak avlod xam yashashi kerak!
Tabiatni asraylik !
OROLNI QURITGANIMIZ YETADI
@Zominiy_uz
Ўзбекистон Касаба Уюшмалари Федерацияси фақат путёвка берадиган ташкилот эмас...
Яқинда эътиборингизга ҳавола қилинади.
t.me/kabul_dusov
Obidjon Latipov bilan O‘zbekiston bo‘ylab avtosayohat qiling!
Barcha viloyatlar, diqqatga sazovor joylar va chekka hududlardan qiziqarli reportajlar.
Sahifaga obuna bo‘ling
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇 Obidjonlatipov" rel="nofollow">https://youtube.com/@Obidjonlatipov
Facebookdagi sahifa
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
https://www.facebook.com/obidjon.latipov.1?mibextid=ZbWKwL
@Zominiy_uz
Марҳабо шаҳро Рамазон!
Қалб, руҳ дийдор истар бугун,
Моҳитобон қаршингдаман,
Сулукда сайр этмоқ учун,
Моҳитобон қаршингдаман.
Кўрсат роҳи ҳақиқатни,
Эй сарбон чин тариқатни,
Орифи Ҳақ маърифатни,
Моҳитобон қаршингдаман.
Эй маҳрами рози сарбон,
Эй Орифи Моҳитобон,
Мен бир жоҳил қули ёмон,
Моҳитобон қаршингдаман.
Келдим умид ирфон тилаб,
Шафоатдир дилда талаб,
Бошим сила менга қараб,
Моҳитобон қаршингдаман.
Ё Малик ал Мулк ул Қадим,
Астағфируллоҳ ал Азим,
Ё Раҳмон дер қаро юзим,
Моҳитобон қаршингдаман.
Сарвари Ҳаққул Муттақийн,
Эй Раҳматанлил Оламин,
Содиқул деб ваъдул Амин,
Моҳитобон қаршингдаман.
Кўҳна дунёда не усул?
Алломалар ўйда нуқул.
Ўтди у Иброҳим Ҳаққул,
Моҳитобон қаршингдаман.
Рўзам намозларим қазо,
Мусодек истамам жазо,
Иҳё этса яди байзо,
Моҳитобон қаршингдаман.
Санъондек масти дун бўлиб,
Ҳусайнийман дил хун бўлиб,
Гоҳи сирдош Ҳорун бўлиб,
Моҳитобон қаршингдаман.
Кел моҳи-шаҳро Рамазон,
Эй соҳиби мангу макон,
Амал этсам тутиб аркон,
Моҳитобон қаршингдаман.
Қуръон ўқисам поралаб,
Хаста дилимни яралаб,
Келдим қаршинга ёралаб,
Моҳитобон қаршингдаман.
Шамсий, ажиб девонаман,
Гулханда хўблар ёнаман,
Ишқ ёндирсин парвонаман
Моҳитобон қаршингдаман.
К.Дусов. 23.03.2023 Рамазон
http://t.me/kabul_dusov
Хотин - қизларимиз учун маҳсус "Буюк Ислом Аёллари" YouTube каналига обуна бўлинг.
Сиз унда Ислом тарихида ва Юртимиз тарихида ўчмас из қолдирган, буюк муъмина аёллар, яъни оналаримизнинг хаётий қиссаларини тинглаб борасиз.
Ҳурмат билан бошловчингиз,
Mohibonu Sulaymonova
https://youtu.be/NQGUxHSdiqM
👦🏻Коронавируснинг янги штамми болаларда кўп учраяпти
🔸Бу касаллик болаларда кўп учраяпти. Болаларда касалланиш ҳолатларида кузатилган 5 та асосий клиник белги қайд этилган. Булар: бош оғриғи, томоқ оғриғи, ҳолсизланиш, иштаҳа йўқолиши, қорин соҳасида оғриқлар пайдо бўлиши билан белгиланади. Бу белгилар 19 ёшгача бўлганлар ва ёш болаларда кузатиляпти.
🔸Касал болаларнинг аксарияти чарчоқдан азият чекади. Инфекцияни юқтирган чақалоқларда тез-тез йиғлаш ҳолатлари учрайди. Касалланган болаларнинг ярмидан кўпи (53 фоизи) бош оғриғидан шикоят қилган.
🔸Шу билан бирга, уларда қорин оғриғи ҳам кузатилмоқда. Шунинг учун шифокорлар ота-оналарга қорин бўшлиғидаги ноқулайлик билан бир вақтда пайдо бўладиган бош оғриғи бор-йўқлигини фарзандларидан сўраб туришларини маслаҳат беришмоқда.
🔸Коронавируснинг янги штамми билан оғриган болаларнинг деярли ярмида ҳарорат 37 даражадан юқори бўлган. Болаларнинг 38 фоизи томоқ оғриғидан шикоят қилган болаларга эътиборли бўлинг
👇👇👇
http://telegram.me/joinchat/AAAAAD-P8ken1Vdg4I7QWg
Қишлоғимизда ғалати ишлар бўляпти!
Қишлоғимиз катта мажлисида ўзи битта гапга чечан, қишлоқдошлар гапини дангал гапирувчи одам қатнашади. Сиз уни яхши биласиз. Бугун катта мажлисдаги йиғилишда қишлоқда ўтган йили қилинган (ё қилинмаган) ишлар бўйича раисбува одамлари ҳисобот бераётганди ҳалиги гапга уста колхозчи ўртага савол ташлаган.
Масалан, нега ҳалигача қишлоқдаги мактабларда тирнет йўқ, нега ТракторМоторс заводи ҳақида Молия комиссарлиги сўровларимизга жавоб бермайди, деган-да. Совхоз вакиллари саволларга қандай жавоб берганини батафсил айтмайман, барибир тушунмайсиз ва кераксиз гаплар.
Лекин катта мажлисга бошчилик қилаётган ва унинг шотирлари гапга уста колхозчига ўқрайиб қараб, шу саволлардан кейин ўзига ташлаб қолибди. Тирнет масаласи билан шуғулланувчи комитет раҳбари бизнинг колхозчини популизмда айблаган. Иккичиси эса азалдан ТракторМоторс тарафини олавергани учун, унинг танқидлари табиий туюлди.
Халқ эса ҳаммасини кузатяпти. Бир кун келиб, қишлоғимизда нурафшон кунларда яшаб, сиёсий фирибгар ва иккиюзламачи, ватан хоинлари ва халққа тупурганлари ҳақида эшитамиз. Ҳозирча, сен — бир ўзинг. Ўзингни эҳтиёт қил, колхозчи. Оддий одамсан, ортингда ҳеч ким йўқ. Биз катта мажлис ишига аралаша олмаймиз.
Алишер Рузиохунов
➡️@kabul_dusov