kabul_dusov | Неотсортированное

Telegram-канал kabul_dusov - Kobul Dusov |RASMIY KANAL

12148

Кобул Дусовнинг расмий телеграм канали. Каналда дунё ва жамиятдаги ижтимоий сиёсий мавзулар ёритилади... YouTube kanal: https://www.youtube.com/channel/UCCOB7XWIKd-YGBdtWwp3fGw?sub_confirmation=1 Мурожаатлар учун бот 👉

Подписаться на канал

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

Буларга нима бўлаяпти ҳайронман. Тинчликмикан ишқилиб? Лекин қабул қилмадим😊

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

Ўғри вазир Ҳилола Умарова ҳақида чекланмаган маълумотларни қабул қиламан, тўғри. Лекин эри билан ажрашгани, боласи қайсидир мактабга бориши, Президент мактабларига раҳбар бўлгунича чет элга нимага боргани, бош вазир билан нега тортишиб қолган, хуллас шахсий ҳаётини менга умуман қизиғи йўқ, тўғри тушунинглар. Агар шунга ўхшаш маълумотлар юборсангизлар ўқилмайди ҳам. Шахсий ҳаёт бу - шахсий дегани.

Менга ҳозирги фаолиятига боғлиқ Дук, Вазирлик ҳақидагилари қизиқ.

Ҳа яна нега сўкиб ёзаяпсиз- деганлар диққатига!
Мен Лев Николаевич Толстой ҳазратлари Чеховга айтганидек, халқ тилида ёзаяпман. Чунки бу халқнинг ўзи шунақа жайдари гаплашади-деганлар.

Шунинг учун мен ҳам вазир ва ўринбосарига ўзлари тушунадиган тилда гапирмаяпман. Булар сўкиш эшитиб боғчага борган, мактабни ҳам сўкиш эшитиб битирган, ишдаям сўкиш эшитиб ишлаяпти, мактабларимизниям сўкиб бошқараяпти...

Охирги пайтлар кўп зиёлиларимиз сўкиниб гапирадиган бўлиб қолган. Хатто мен таниган туман ва вилоят ҳокимлариям. Исбот шарт эмас деб ўйлайман. Мияга урганида сўкиниб стрессдан чиқиб олаяпти ҳамма менимча. Қолгани бир гап бўлар деб. Соғлик биринчи ўринда одамга керак тўғрими? Сўкиниб гапирадиган одам инсульт ва инфаркт бўлмас эмиш...

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

Яхши ўзгаришлар бўлаяпти Қобил Дусов, нега сиз шуларни ёзмайсиз, озроқ вақт бериш керак вазирга деб, Ҳилолани тавонигача ялаётган баъзи долбаёб, маддоҳ таълим ходимларига юқоридаги дарс бўлар.

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

Кутлар сардори сенатор Боқиев

Эълон!

Мендан ёрдам сўровчи ва мендан ёрдам кўрган ўқитувчилар диққатига!

19 ноябр куни соат 14:00 Чилонзор жиноят судида, сизларни ва ўқувчиларни ҳижобини ечиш, амал учун кетини ҳам сотиб юборган ва Худо урган Боқиев, Давлат мулкини ўғирлаб келаётган, ойига 70 млн ойлик олаётган, бизнинг солиқларимиз эвазига ойлик олаётган муттаҳам вазир, Умарованинг топшириғи билан мен билан судлашишга мажбур..!

Ҳоин ва порахўр Умарова, замминистр Боқиевни ўзини ити қилиб олган. Ўл бу кунингдан Боқиев, далбаёсан тўғриси....

Бир қирчанғига эрмак бўласанми амал учун? Хотинингни олдида-я? Ўл бу кунингдан долбаёб...

Амал учун ўзингни ҳам, ота онангниям сотиб юбор эркак...

Сирдарёни кути...
Келиб келиб сан қаршимга чиқасанми қўшша қўшша адвокатим турганида аҳмоқ?

Сан холвани шкалад деб юрибсан Ҳилола билан. Долбан...
Сан аҳмоқларга фақат омад тилайман, омадингни берсин икки кут!

К.Дусов

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

#Жадидлар_изидан_танлови

Қашқадарёда “Жадидлар изидан” танловини вилоят босқичи ўтказилибди. Мазкур танловга иштирок этиш учун 24 мингдан ортиқ ўқувчилардан онлайн ариза тушган бўлиб, танловнинг туман(шаҳар) босқичида ғолибликни қўлга киритган иштирокчилар вилоят босқичида иштирок этишди, — дейилган Қашқадарё вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси расмий саҳифасида.

—Танлов кўтаринки кайфиятда ўтказилибди, омад!

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

Шу нарса диққатга лойиқ ва муҳимки, Расулуллоҳ (с.а.в.) пайғамбар бўлмай туриб ҳам, халқ орасида “амин” – энг ишончли киши бўлиб танилган эдилар. Ниҳоятда хушхулқ, хуштабиат ва ҳамма ҳурмат билан қарайдиган, эъзозли бир инсон эдилар. Ўзгача феъли хўйлари бор эди...
(давоми бор)
Сайфиддин Рафиддинов таржимаси

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

Баъзи мушриклар: «Нега Аллоҳу Таоло бизга башариятдан, инсон жинсидан пайғамбар юборди? Фаришталардан юбормади? Фаришталар қанотлари билан учиб келса бўлмасмиди?...» – деб айтишарди.
Ер юзида инсонлар яшагани ва Аллоҳнинг ҳукмлари инсонларга юборилгани учун, уларни ҳақ йўлига бошловчи комил, намунали киши инсонлардан бўлиши керак эди. Нега? Чунки бошқалар унинг ҳаётига, ҳаракатларига қараб ўз ҳаракатларини тартибга солиши лозим эди. Шу мақсадда Аллоҳу Таоло башардан, инсонларнинг ўз ораларидан бир пайғамбарни танлади ва юборди...
Унинг бизникидек нафси, кўз-қоши, қалби, туйғулари, қувонч-қайғулари бўлган, биз каби еб-ичадиган, ухлайдиган, чарчайдиган; барча инсонлардек бир инсон эдилар... Лекин бу хусусиятлар билан бирга Аллоҳга энг мақбул шаклда қуллик қилишни ишда, амалда, сўзда кўрсатадиган бир пайғамбар, элчи ҳам бўлиб юборилган эдилар.
Бир қанча киши инсониятдан пайғамбар юборилишини тушунолмаганлар. Улар ғайритабиий нарсаларни хоҳлашиб, ҳар хил сўзлар айтишарди. Жумладан: «Икки ёнда иккита фариштанинг юриши, сеҳрли бир боғнинг бўлиши, у ерда турли хил меваларни узиб ейдиган бўлиши керак эмасми?...»
Ахир Оллоҳ Таоло сизга инсониятдан бўлган, сизнингдек бир бандасини пайғамбар қилиб юборяпти-ку! Бу башар пайғамбаридаги табиий бир мукаммалликни кўп кишилар англай олишмаган. Кимлардир тушунган, кимлардир тушунмаган...
Баъзилар «Оллоҳга яқин бўлай, яхши қуллик қилайин», – деб қандайдир йўл танлашади... Масалан, жамиятни тарк қилишади. Ажабо, жамиятни тарк қилиб, узлатга чекиниш билан яхши инсон бўладими ёки яшаб турган жамиятида ўз ҳаётини, ҳатти-ҳаракатини тартибга солишга эришадими?... Агар ҳар бир киши узлатга чекинаверса, жамият тартиби бузилади. У ҳолда ҳар бир киши шахсий эҳтиёжини қондириш учун ҳаракат қилишга мажбур бўлади. Натижада башариятнинг, жамиятнинг ривожланиши издан чиқади, ҳаёт мезони, яшаш низоми бузилади. Нотўғри ҳолат юзага чиқади...
Расулуллоҳ (с.а.в) шунинг учун ҳам ҳар бир кишининг жамиятдан бутунлай ажралиб, тарки дунё қилиб ўз раъйига кўра ғалати ибодат турларини адо қилишдан манъ қилганлар. Ундай ибодатда ҳикмат бўлмайди...
Инсон ўлароқ инсонларга хос ҳаёт кечириб, Оллоҳ Таоло томонидан бизга берилган барча неъмат ва эҳсонлардан фойдаланишимиз, Оллоҳнинг розилигига етишишимиз, яъни Оллоҳнинг неъматларидан Оллоҳ розилигига эришиш учун истифода этишимиз ва яратганга гўзал шаклда қуллик қилишимиз лозим! Яшашимизнинг асосий ғояси ҳам шудир. Афсуски, кўп одамлар буни тушунолмаганлар... Биз буни яхшилаб тушуниб олишимиз керак!
(Мин анфусикум) «Сизларнинг ичингиздан, ўзларингиздан бир киши расул қилиб юборилди. «азизун» «Азиз» – иззатли, қимматли маъноларида келади. Бу ерда эса (азизун) дейилгандан кейин бир вергул бор, (алайҳи ма аниттум) – иккинчи сифатдир. Яъни, «Сизни ранжитадиган нарсалар унинг учун оғирдир, сизларнинг хафа бўлишингизни истамайди». Ёки вергул бўлмаса, тўхташ ишорати бўлмаса, (азизун алайҳи ма аниттум) «Сизларни ранжитадиган нарсалар унга ҳам оғир ботади, уни ҳам хафа қилади», – деган маънони беради...
Ҳар икки маънода ҳам Расулуллоҳ (с.а.в) нинг ижтимоий ахлоқининг юксак даражада эканлиги намоён бўлаяпти. Яъни Расулуллоҳ (с.а.в.) фақат ўзларини ўйлайдиган, манфаатпараст инсон эмас, бошқаларнинг ғам-қайғулари ва машаққатларига елкадош, шерик бўлолган, бошқаларнинг маҳзунлигини кўриб, хафа бўлган бир инсон... Бу жуда муҳим сифат, хос хулқ; яъни Аллоҳу Таоло томонидан ижтимоий ахлоқининг, тарбиясининг юксаклиги, мадҳ қилиниши, мақталишидир.
(Ҳарисун алайкум) Бунинг маъноси: “Сизларга нисбатан ўта ҳарис – ташна...” Яъни, онанинг боласига нисбатан меҳри, боласини асраб-авайлаш ҳисси, туйғуси каби; товуқнинг жўжаларини ҳимоя қилишидек; қалби сизга нисбатан ҳимоя туйғулари билан тўла; сизларга нисбатан меҳрибон, шафқатли...
(Бил мўъминина рауфур раҳийм) “Мўминларга нисбатан жуда юмшоқ кўнгилли, жуда марҳаматли...» Булар барчаси Расулуллоҳ (с.а.в.) нинг атрофидаги инсонларга нисбатан ахлоқларининг мақтовидир, мадҳ қилинишидир. Аллоҳу Таоло Қуръони каримида Муҳаммад Мустафо (с.а.в.)нинг ана шу сифатларини мақтаган.

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

ЁКМАДИМ...

Юрагим турини узингга бердим,
Рухим шодонлигин сузингга бердим,
Суратимни кора кузингга бердим,
Сен Мени кимларга бердинг Азизим!

Ошикларим бисёр аммо бокмадим,
Васлинг уйламасдан киприк кокмадим,
Айт жоним Мен нечун Сенга ёкмадим,
Сен Мени шунчалар ёкдинг Азизим!

Юрагинг музлатган оппок корларми?
Ёки узга жанон,парий, ёрларми?
Бир кун келиб калбинг Мени чорларми?
Вос кечма ёнимга келгин Азизим!

Озода Кулимова ✍🏻

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

Ҳурматли ўқитувчилар, ойлик, авансдан муаммо бўлмаяптими сизларда, ойлик бот яхши ишлаяптими?

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

📖"Farzandlaringiz kelajagiga befarq bo‘lmang. Ularni faqat va faqat o‘qiting!"

✏️Al-Xorazmiy nomidagi yosh matematiklar olimpiadasi g‘olibi, 28-Bolqon matematika olimpiadasining kumush medali sohibi Javohir Anvarov hamda ota-onasining hikoyalari.

🔔Javohir bugungi kunda Termiz shahridagi 14-maktabning 9-sinfida tahsil oladi. Erishgan natijalari sababli Javohir Maktabgacha va maktab ta'limi vazirligi, viloyat boshqarmasi, tuman, viloyat hokimligi tomonidan e'tirof etilib, qimmatbaho sovg‘alar bilan taqdirlangan.
Kuni kecha Toshkent shahrida bo‘lib o‘tgan xalqaro olimpiada g‘oliblarini taqdirlash marosimida ham Javohirga pul mukofoti topshirildi.




✏️Истории Жавахира Анварова, победителя олимпиады юных математиков Аль-Хорезми, серебряного призера 28 Балканской олимпиады по математике, и его родителей.

🔔В настоящее время Жавохир учится в 9 классе 14 школы Термеза. За свои достижения Жавахир был награжден ценными подарками от Министерства дошкольного образования, областного управления дошкольного и школьного образования, акима района и области. Жавахира также наградили на церемонии награждения победителей международной олимпиады, состоявшейся вчера в Ташкенте.


🕊Telegram   📱Facebook
📱Instagram  📺You tube
🕊Twitter       Veb-sayt

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

Тошкентдан Чиноз орқали вилоятларга қатновчилар диққатга!

Чинозда жуда катта пробка, хатто ички йўлларида ҳам. Нима бўлгани номаълум.

Срочно метродаги амакини телефони керак, шу масалага ҳам ёрдам бериб юборса, миллионлаб одамларнинг дуосига қолар эди.

Йўллардаги ямалар масаласида ҳам у кишининг методини синаб кўриб, агар натижа берса бу усулни, газ, газ заправкалар, светнинг лимити ва авто жарималарда хам синаб кўрар эдик...

Метрода бу метод бир кунда натижа берганини айтаман-да...

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

Ўртоқлар, Республикамизнинг кўчалари ва жамоат жойларига ахлат қутилар ўрнатиш, йўллар ва шаҳарнинг одам гавжум жойларига, метроларга хожатхоналар қуриш учун Дима Қаюм билан мен "кечаги метродаги одам менман"-деб челлендж қилишимиз шартми, "Мен Ферузаман"- дегандай?

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

Жамшид Акбаровдан депутатлар учун янгисидан.

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

Оққўрғонда меҳнат муҳожирлари муаммолари ўрганилиб, амалий ёрдам кўрсатилди

Оққўрғон тумани ҳокими Т.А.Боболов бошчилигида чет давлатида меҳнат қилаётган фуқаролар билан онлайн мулоқотлар ўтказилиб, фуқароларнинг муаммолари ўрганилди. Қайтиш истагида бўлганларга амалий кўмаклар берилиди

Хусусан, Хилола Эрназарова 3 ёшли фарзанди билан Туркия давлатида ишлаш учун борган бўлиб, иш топишдан қийналганлиги сабабли Ватанига қайтиш истаги борлигини билдириб, туман ҳокимидан амалий ёрдам сўраган эди. Туман ҳокимлигининг ёрдами билан Х.Эраназарова фарзанди билан Ватанга қайтариб олиб келиниб, Толовул МФЙда жойлашган "Yustex" корхонасига ишга, фарзанди корхона томонидан мактабгача таълим ташкилотига жойлаштирилди. 

Х.Эрназарава бундайин ёрдам ва эътибор учун давлатимиз раҳбари Ш.М.Мирзиёевга ўз миннатдорчилигини билдирди.     

✍️Оққўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
@Oqqorgon_hokimligi

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

Мен ҳеч иккиланмасдан Сардор Умрзоқовни бу лавозимга лойиқ деб ҳисоблайман.

Чунки у дунё кўрган, фикрли, турли синовлардан ўтган, халқ ва ҳукумат олдида ҳурматга, тажрибага эга кадр. Энг асосийси халқ уни ўзига яқин олган, ишонган кадр. Бошқа номзодлар ҳақида ёзмадим, сабаби башқа номзодлар ҳақида бошқалар бошқача ёзаяпти...😊

Абдулла акага эса, нафақада невараларига ғахўрлик қилиб, Сардор акадек ёшларга ўзининг қимматли маслаҳатларини бериб юришига ишонаман.

Сардор Умрзоқовни қўллаб қувватлашингиз керак азиз устозлар!

К.Дусов

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

Бахтиёр Султонов вазир ўринбосари долбаёб Боқиев ҳақида шундай деб ёзади:

Яқиндаги пост..
08.07.2024 й

Бугун Учтепа, Шайхонтоҳур ва Олмазор туманларининг Мактаб ва мактабгача таълим бўлимларида мажлис бўлган.

Мажлисни Мактаб ва мактабгача таълим вазири ўринбосари Фарҳод Боқиев олиб борган.

Кун тартибидан ўрин олган биринчи ва асосий масала "ходимларнинг кийиниш маданияти"!
Қизиғи, кийиниш маданиятини тартибга солиш фақатгина рўмол (ҳижоб) ўраган аёлларнинг рўмолини ечтириш билан малакаланган.

Вазир ўринбосари рўмолли аёлларни қаттиқ қоралаб, уларга нисбатан айтган ҳақоратларидан иқтибос:

– Болаларга жуда ёмон намуна (вазир ўринбосарининг тарбиявий соати шу бўлса керак);
– Улар педагогми ёки отинойи (кимнинг кимлигини бу ўринбосар белгилайдими);
– "Ватан хоини" (айни айбловни аниқ айтган) (советлар ўйлаб топган ибора бу – ўринбосарнинг оғзига қайси болшевик туфлаган экан-а?);
– "Нега арабларнинг либосини кийишимиз керак, араблар бизнинг либосни киймайди-ку" (шахсий ҳуқуқ ва эркинликларга тажовуз, негадир бизда тажовузкорлар амалдор бўлса, жазоланмайди);
– "Рўмол ўрамасин", деган қонун йўқ, дейсизлар, лекин бош қомусимизнинг 1-моддасида Ўзбекистон диний эмас, дунёвий давлат деб белгилаб қўйилган" (конституцияни тушунишга бу ўринбосар анча ёшлик қилар экан);
– Ўранган ўқитувчиларни ишдан бўшатганини фахр билан айтган (Меҳнат кодекси бир чеккада мўлтираб турибди);
– Қайсидир вилоятдаги мактаб битирувчи қизларининг 12 тадан 10 таси рўмоллик экан, улар бу шахснинг кўзига "эри ўлган бевалар" бўлиб кўрингани (яна шахсий ҳуқуқ ва эркинликларга тажовуз);
– Яна жуда кўп куракда турмайдиган...

Мактаб ва боғча раҳбарларига рўмолли аёлларнинг рўмолини дарҳол ечтиришни, уларни қаттиқ назоратга олишни ва керак бўлса, ишдан четлатишни буюрган.

Янги Ўзбекистонда ана шунақа гаплар.

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

КЕЛАЖАК ЁШАРИМИЗ ҚЎЛИДА.
Тошлоқда дам олиш куни мактаб ўқувчилари билан парад ўтказилди.

Бир томондан қувонасан парад ўтказилибди яхши лекин ёшлар ишлар агентлиги уйқудами билмадик совуқ бўлса, уни устига-устак мактаб ўқувчилари бўлса, дам олиш куни бўлса калла борми деворгин келади.

Эртага, йўқ - йўқ ўзимизни ихтиёримиз билан чиққан эдик парадга деб видео ролик тайёрлаб чиқаришларига ишонамиз ахир биз ҳеч бўлмасам ўзимизни ўзимиз алдаб туришимиз керакку-деб ёзади Тошлоқликлар.

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

Ўғри вазир Ҳилола Умарова ҳақида

ММТВазирнинг серый кардиналларидан бири ДУКдан ишдан кетсаям, барибир кардиналлигича турибди.

25.10.2024: Қобилжон, ука, сизга давлатимизнинг маблағлари талон тарож бўлаётгани ҳақида тизим ходими сифатида айтмасам, виждоним қийналаяпти. Ўзбекистон Республикаси ММТВазирлиги таркибидаги "Таъминот Логистик" ДУК деган ёпиқ ташкилот бор. Ҳукуматда на генпрокуратурани, на Ҳисоб Палатасини унга кучи етади. Триллион сўмлик харидлар қилади. Яқинда ногиронлар учун ҳам миллиардлаб харидлар қилган. Аммо ҳеч бир ҳуқуқ органлари уни текширишга журъат қила олмайди.

Бир нарса бўлса ёпти ёпти бўлиб кетади. ММТВазирлиги ва вазири Ҳилола Умарова таниқли блогер ва журналистларни ёзда чақириб, вазирлигимиз ҳақида бирон негатив чиқса сизлар ёрдам берасизлар, бизни ҳимоя қиласизлар деб, телеграм канал ҳам очган. Мен каналнинг рўйхатига қарасам, ўзим ҳурмат қиладиган блогер ва журналистлар ҳам бор экан.

Кординал ва Ҳилолани қанчалик яқинлигини, ДУКнинг жиноий ишларини Администрациядаги кимнингдир ҳурмати учун ёпилиб кетишини, вазир ва кординал ўз оғзи билан турли жойларда гапириб юргани ҳам, ҳаммага маълум ва машҳур. ДУК Республикамизнинг мактаблари учун поллаттадан тортиб дарсликларгача харид қилади. Откатсиз иш ҳеч кимдан ҳеч бир нарса харид қилмаслиги ҳам маълум. Бу масалалар кўтарилса минглаб хусусий корхоналар ва ДУК Давлат бюджетига юз миллиардлаб пулларни қайтаришига тўғри келади.

Аммо ДУК шунчалик изоляция қилинганки ҳеч бир идора уни текшира олмайди. Вазир Администрациядаги ҳурматли инсонларни номи билан ёпиб юбораяпти. Кординал бўлса Ҳилола орқали ҳам вазирликни, ҳозир раҳбарлари ўзгарган бўлсада, ҳам ДУКни бошқариб келаяпти. Кеча Ҳилолани Нодавлат ва Нотижорат Ташкилоти ва вазирликдаги серый кардинал ёзганингизда, Қобил бундан каттароқ акулаларни нега ёзмайди деб сизга бу маълумотларни юборишга қарор қилдим. ННТни тўғри ёзгансиз, унда Ҳилола таъсисчи эди. Кейин битта қўғирчоқ таъсисчига ташкилотни ўтказиб берди. Лекин патент унинг ўзини қўлида. Яъни ташкилотнинг арқони.

Биз бу тизимда узоқ йиллар ишлаганмиз, Иноятов давридан, вазирларни ДУК орқали сариқ конвертларини ҳам биламиз... Лекин улар Ҳилоладек талон тарож қилганини кўрмаганмиз. Биланман, бу нарсаларни чиқарсангиз бошингизга бир иш келишидан ҳам хавотирдаман, агар бу маълумотларни чиқармасангиз ҳам хафагарчилик йўқ, тушунаман. Мен сизга юборган ҳужжатларда улар қилган ишларни бир қисми бор, яна топиб юборишга ҳаракат қиламан. Агар сиз чиқармайман десангиз эл.туз ёки озодликка юбораман. Аллоҳим сизни дину давлатимиз таълими йўлидаги ишларингизда ҳар бир душманингиз устидан музаффар қилсин! -дейди, тизим ходимларидан бири.

-Ассалому алайкум, ишончингиз ва биз тарафга кўрсатган ҳурматингиз учун катта раҳмат!
Аммо қолган маълумотларни ҳам менинг ўзимга юборинг, четда биров чиқарганидан кўра ўзим чиқараман, ёки чиқарилмаса-да масалани ҳал қиламиз. Мақсад муаммони дунёга достон қилиш эмас, ечимини топиш бўлса керак тўғрими? Шундай экан қўлимдан келганича бу масалада ёрдамчи бўламан сизга.

-Хўп раҳмат укам. Жавобингизни кутаман.

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

ЎҚИТУВЧИЛАРНИ ИШОНГАН ТОҒИ БЎЛГАН КАБУЛ ДУСОВ!!!

ХАФАМИСИЗ БИЗ ЎҚИТУВЧИЛАРДАН?🤔🤔🤔

Барибир сизни хурмат қиламиз👍🏻👍🏻👍🏻

Телеграмм группада бир нарса ўқиб қолдим. Сизни судга беришганини.

Сиз енгилмайсиз, хаммасини ютиб чиқасиз. Сизга ишонаман.

Биз педогоглар, сиз учун дуодамиз 👍🏻👍🏻👍🏻👍🏻👍🏻👍🏻👍🏻

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

Тайсон бокс оламининг буюк қояларидан бири бўлиб қолаверади...

Майк Тайсон бокснинг буюк устозларидан бири ва у шундай бўлиб қолади. Моддий қийинчиликлар сабабли ёши ўтиб қолган бўлсада, шу жангга мажбурликдан киришди. Юқазгани билан у бокс мухлислари учун буюк бокс оламида қоядек қолаверади. Шахсан мен учун ҳам.

Рақибига келадиган бўлсак, тўғри у ютди. Ёши ўтиб қолган бокс қироллари билан жанг қилиб ютишни менинг ўғлим 18 ёшли ўғли Нуриддин у ёқда турсин, 7 ёшли Жалолхон ҳам эпласа керак. Бу мардлар майдонидаги ғалаба эмас. Биз мусулмонларда-ўзбекларда шундай, бошқаларда билмадим.Яна мағлуб, кекса ёшли Тайсонни ҳақорат қилиши, бир кун унинг оқибатини Тайсондан ҳам баттар бўлишига бумеранг ҳаётий мисоллар кўп.

Мисрлик машҳур бир курашчи жангда рақибини оёғидан қаттиқ жароҳат олганидан, унга атай ютқазиб беради ва бу инсонийлиги учун мисли кўрилмаган маънавий ғалабага, мухлисларининг ғоят катта эҳтиромига, олқишига сазовор бўлади.

Афсуски, бундай анъана кўпинча бизда учраб туради, бошқаларда кам. Шунинг учун ҳам миллатимни яхши кўраман!

Майк рақиби учун устоз эди. Агар рақиби атай ютқазиб берганида ҳам бу унга шараф, қолаверса маблағ келтириб бериши мумкин эди эҳтимол...
Заифга қўл кўтариб мағлуб қилиш бу-ғалаба эмас. Уни ким, қандай малакаласа ҳам.

Саъдиё, Шерозиё, таълим мадеҳ бадзодро,
Бадзод агар доно шавад санге занад устодро.

Бобур Бобомурод таржимаси:

Саъдиё, Шерозиё, берма таълим паст зотга,
Зоти паст доно улурса тош отар устодга...

К.Дусов

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

“Рауф” ва “Раҳим” сўзлари Аллоҳ Таолонинг сифатларидир, башарга, инсониятга бериладиган сифатлар эмас. Лекин Аллоҳу Таоло Расулуллоҳ (с.а.в.) ни мазкур оятда бу сифатлар билан атайди... Яъни Аллоҳу Таоло ўз ҳабибига “Рауф” ва “Раҳим” сифатини берган... Иккинчидан бу сифатлар орқали Аллоҳу Таоло Расулининг юксак ахлоқ соҳиби эканлигини бизга билдирмоқда... Бу ҳам диққатни тортадиган жиҳат...
Бошқа бир ояти каримада:

وَإِنَّكَ لَعَلى خُلُقٍ عَظِيمٍ 4

Ва иннака лаъала хулуқин азийм /Қалам, 4/– “Эй, Расулим! Албатта сиз улуғ Хулқ устидадирсиз”, дейилади.

لَقَدْ كَانَ لَكُمْ فِي رَسُولِ اللَّهِ أُسْوَةٌحَسَنَةٌ لِّمَن كَانَ يَرْجُو اللَّهَ وَالْيَوْمَ الْآخِرَ وَذَكَرَ اللَّهَ كَثِيرًا 21

Лақад кана лакум фи расулиллоҳи усватун ҳасанатун лиман кана йаржуллаҳа вал явмил охири ва закараллоҳа касиро – “(Эй мўминлар), қасамки, сизлар учун – Аллоҳ ва охират кунидан умидвор бўлган ҳамда Аллоҳни кўп ёд қилган кишилар учун Аллоҳнинг пайғамбари (имон-эътиқодида ва хулқи атвори) да гўзал намуна бордир”, каби ояти карималар бор...

لَعَمْرُكَ ... (الحخر: 72)
Лаамрука... – (Эй Муҳаммад), ҳаётингизга қасамки... дея, Аллоҳ Таоло бир оятни Расулуллоҳ (с.а.в.) нинг умрига, ҳаётига қасамёд қилиш билан бошлаган. Зеро, Аллоҳ Таоло Қуръони каримда баъзи оятларни қасам билан бошлайди. Масалан:

وَالْعَصْرِ (العصر: 1)
Вал асри “Аср(вақти)га қасамки...”

وَالتِّينِ وَالزَّيْتُونِ وَطُورِ سِينِينَ (سورة التين :1-2)
Ват тийни ваз зайтуни ва тури синина – “1. Анжирга қасам, зайтунга қасам. 2. (Аллоҳ Таоло Мусо пайғамбар билан бевосита сўзлашган) Сино тоғига қасам...”
Худди шундай (Лаамрука), “(Эй Муҳаммад), ҳаётингизга қасамки...” деб мурожаат қилинган. Бу ҳужжатлар Қуръони каримда, Пайғамбар (с.а.в.) нинг Аллоҳ Таолога қанчалик севиклик қул, яъни Ҳабибуллоҳ эканларини кўрсатувчи мисоллардир.

إِنَّا فَتَحْنَا لَكَ فَتْحًا مُّبِينًا 1 لِيَغْفِرَ لَكَ اللَّهُ مَا تَقَدَّمَ مِن ذَنبِكَوَمَا تَأَخَّرَ وَيُتِمَّ نِعْمَتَهُ عَلَيْكَ وَيَهْدِيَكَ صِرَاطًا مُّسْتَقِيمًا 2 (سورة الفتح:1-2)

Инна фатаҳна лака фатҳан мубина. Лийағфиралакаллаҳу ма тақоддама мин занбика ва ма тааххара... ”– Эй Муҳаммад, токи Аллоҳ сизнинг гуноҳингиздан илгари ўтган ва кейин кел(ади)ган нарсалар (барча гуноҳларингиз)ни мағфират қилиши учун ва сизга ўз неъматини комил қилиб бериб, сизни тўғри йўлга ҳидоят қилиш учун ҳамда Аллоҳ сизга қудратли ёрдам бериши учун, дарҳақиқат, Биз сизга очиқ-равшан фатҳ-ғалаба ато этдик”, – деб бошланган ва охирида:

مُّحَمَّدٌ رَّسُولُ اللَّهِ وَالَّذِينَ مَعَهُ أَشِدَّاء عَلَى الْكُفَّارِ رُحَمَاء بَيْنَهُمْتَرَاهُمْ رُكَّعًا سُجَّدًا... (سورة الفتح : 29)
Муҳаммадур Расулуллоҳ. Валлазина мааҳу ашиддау алал куффори руҳамоу байнаҳум тароҳум руккаан сужжада... (Муҳаммад Аллоҳнинг пайғамбаридир. У Билан бирга бўлган (мўмин)лар кофирларга қаҳрли, ўз ораларида (мўминлар) билан эса раҳм-шафқатлидир. Уларни (мудом) Аллоҳдан фазл-марҳамат ва ризолик тилаб рукуъ, сужуд қилаётган ҳолда кўрасиз. Уларнинг юзларида сажда изидан (қолган) белги-аломатлар бордир...)
Фатҳ сураси мазкур ояти карима билан тугайди. Барчаси Расулуллоҳ (с.а.в.) ни мадҳ қилгувчи, мақтагувчи, ҳабибига эргашиб, унга муҳаббат билан боғланган киши, Аллоҳ Таолога боғланишини билдирадиган ояти-карималар...
Шубҳасиз, Қуръони карим Пайғамбар (с.а.в.) ни мадҳ қилади. Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳам бир ҳадиси шарифларида шундай буюрганлар:
انه سبحانه ادبنی باحسن تأديبی

“Иннаҳу субҳанаҳу аддабани фа аҳсана таъдиби”. Ёки:

ادبنی ربی فاحسن تأديبی

“Аддабани рабби фа аҳсана таъдиби” – Яъни ҳар иккала ҳадисда ҳам “Менга Раббим адаб берди, ўзи яхшилаб тарбия қилди”, дейилмоқда. Ҳақиқатан у зотни етиштирган, одоб ўргатган, тарбиялаган Аллоҳ Таолонинг Ўзидир. Чунки, Расулуллоҳ ота-онадан етим қолдилар. Амакилари Абу Толиб тарбиясига олди. Иймон келтирмади, у киши ҳам вафот қилди. Яна ўзлари қолдилар. Ён-атрофдан, оила аъзоларидан ул зотга тарбия берадиган, ахлоқда намуна бўладиган ҳеч ким йўқ эди... Ҳақиқатан, Жаноби Ҳақнинг ўзи Расулини атрофидаги одамлардан айириб (бунинг ҳам ўзига хос ҳикмати, сабаби бор...) тарбиялади, илоҳий неъматини, эҳсонини унга мукаммал қилиб берди.

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

Менга ёзинг бир нималарни,
Токи билай соғсиз омонсиз.
Бунча мени қийнайсан деманг,
Сизни севган мен шу ёмон қиз.

Ҳа, ёмонман сиз бўлинг яхшим,
Меҳрингиздан кетайин оқиб.
Сизни севган ғариб кўнглимни,
Соғинчларда кетмангиз ёқиб.

Ёқсангиз бир қуёшдек ёқинг,
Токи қалбим айлансин гулга.
Жоним мендан кечган кунингиз,
Айланаман сиз ёққан кулга.

Ҳа, мен ўша, ўша ёмон
қиз!

11.11.2024 й

Озода Кулимова

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

Дусовни энди Вазир ўринбосари судга берди

Республика бўйича мактабларда ўқувчи ва ўқитувчиларнинг ҳижобини ечтириб, Сардобалик 6 нафар ўқитувчини ноҳақ ишдан олиб, Қобил Дусовдан қилган иши учун сўкиш эшитган ММТВазир ўринбосари ва айни пайтда сенатор Фарход Боқиев, Қобил Дусовни судга берди.

Судда Юнусобод туман ММТ бўлим ходимаси ва шу туманнинг 274 мактабини маънави ишлар бўйича директор ўринбосари, яъни ўқитувчилар Дусовга қарши гувоҳлик берди.

Дусовни икки нафар адвокати ҳимоя қилмоқда.

Суд, Чилонзор тумани жиноят ишлар бўйича Судида давом этаяпти.

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

#Божхоначиларимиз

Яқинда Тошкент вилоятининг Чернаевка чегара пости орқали хизмат сафарига кетишимга тўғри келди. Чегарада яратилган шарт шароитларни охирги беш йилликда қанчалик яхшиланганини айтмасам ҳам ҳамма билади. Лекин менинг эътиборимни тортган нарса, чегарадиги божхона ходимларининг чегарадан ўтувчиларга бўлган чиройли муносабати бўлди.

Қобилбек Болибеков бошчилигида божхона постида меҳнат қилаётган барча ходимларга, шунингдек Божхона қўмитаси раиси ва қўмитанинг матбуот раҳбари Хусан Тангриев жанобларига ўзимнинг миннатдорчилигимни билдираман!

Қўмита раиси ва Хусан Тангриевни чегара постларида қилаётган хизматларини, олиб бораётган хайрли ишларни натижасини - Қобилжон Болибеков ва у раҳбарлик қилаётган ходимларнинг муносабатида гувоҳи бўлдим...

Қобил ака каби самимий, мард, инсонларни тушунадиган, уларни оғирини енгил қилиб, ҳар бир инсонга чиройли ҳурмат билан муносабатда бўладиган, одамларни давлатдан ва ҳукуматдан рози қилаётган машаққатли соҳанинг фидойи ходимларини кўриб - Ўзбекистонимизни яхши кўрмай бўладими?!

Қобилжон Болибеков ва уларнинг жамоасини ишларини кузатиб, божхоначиларимиз Давлатимизнинг юзи эканлигига амин бўлдим. Чет эллик меҳмонлар ҳам уларнинг муносабатини кўриб Ўзбекистон ҳақида шундай фикрда бўлади албатта. Мана шундай давлат ходимларини раҳбарият тарафидан тақдирланиши, рағбатлантирилиши-уларга касбига нисбатан кучли иштиёқ беради ва ўйлайманки бу иш адолатдан бўлади.

Раҳмат сизларга халқимизнинг фидойи азиз фарзандлари!

К.Дусов

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

#TЕZKOR
#TARQATING

Buxoro viloyati hokimi Botir Zaripov ertaga, 10-noyabr (yakshanba) kuni soat 12.00dan boshlab xorijda mehnat qilayotgan buxoroliklar hamda ularning oila a’zolari bilan online muloqot o‘tkazib, muammolarini o‘rganadi.

Maqsad - mehnat migrantlari va ular oila a’zolarining yashashi va mehnat faoliyati uchun munosib shart-sharoitlar yaratish.

Ulanish uchun https://us06web.zoom.us/j/9409126623?pwd=AHmBt31DZpAOaC0FH2DkmbGhrYYu3O.1 havolasiga kirish lozim.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

​​#TEZKOR
#TARQATING

⚡️Buxorolik tadbirkor va tashabbuskorlar diqqatiga!

Xabaringiz bor, viloyat hokimi Botir Zaripov viloyatda eksportyorlar, chorvachilik, asalarichilik, quyonchilik, parrandachilik, hunarmandchilik kabi turli soha va yo‘nalishlarda faoliyat yuritayotgan tadbirkorlik subyektlari vakillari, dehqon va fermer xo‘jaliklari rahbarlari, yangi biznes loyiha va rejalar ustida izlanayotgan tashabbuskor fuqarolar bilan yangicha formatda onlayn muloqot qilib, ularning murojaatlarini eshitmoqda. Mavzu yo‘nalishidan kelib chiqib, mavjud muammolarni hal qilish choralari ko‘rilmoqda.

Yurtdoshlarimizning talab va istaklarini inobatga olib, navbatdagi ana shunday formatdagi muloqot bugun, 8-noyabr kuni soat 19.00 dan boshlab o‘tkaziladi. Unda shaxsan viloyat rahbari har bir tadbirkor va tashabbuskorning muammolarini o‘rganadi.

Maqsad yagona – hududlarning sanoat ishlab chiqarishni quvvatlarini kengaytirish orqali aholi daromadlarini oshirish, kambag‘allikni qisqartirish.

Qadrli tadbirkorlar!

“Muloqotga qanday bog‘lansam ekan”, deyapsizmi? Bu juda oson. Qaysi manzilda yashayotganingiz yoki turganingiz muhim emas. Faqatgina qo‘l telefoningizga ZOOM ilovasini yuklab olsangiz bo‘lgani.

Demak, yodingizdan chiqmasin: bugun soat 19.00da. Ulanish uchun https://us06web.zoom.us/j/9409126623?pwd=AHmBt31DZpAOaC0FH2DkmbGhrYYu3O.1 havolaga kiring!

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

Тошкент шаҳар Учтепа туманида жойлашган "Темурийлар Издоши" харбий мактаби ходимлари билан таълим масалалари ҳақида суҳбатлашдик. Тез кунда кўрсатувни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

Интернетда Бош вазир алмашаркан, Абдулла Арипов ўрнига фалончи бўлармиш, пистончи келармиш деган гаплар юрибди. Ўзим ўйлаган таҳминимни айтмасам бўлмади. Катта ўзгаришлар кутманглар. Арипов кетмайди, бошқаси келмайди, катта эҳтимол билан. Нега?

Асосий сабаб — Арипов тепа хоҳлагандек хавфсиз ва садоқатли фигура. Хавфсиз дегани бу — Арипов амбицияларини очиқ айтмайди, ҳозирги тизим қандай ишлашини ич-ичидан ҳис қилолади. Доим яхши ижрочи бўлган. Тепанинг чизиғидан чиқмаган. Садоқати ҳақида гапирсам, у амалдаги президент билан энг оғир вақтларни бирга ўтказган, улкан синовдан ўтган, унга қарши иш қилиш тугул, ҳатто бир вақтлар қўллов бўлган, "айрим масалаларда".

Шунингдек, амалдаги бошқарув ўтган 7 йилда жуда қулай ўрнашиб олди. Ҳамма ўз позицияларини билади. Тақсимот бўлган. Президент сарой ичидаги юқори лавозим курашларини умуман ёқтирмайди. Балки зериккандир (аммо бунақалари ҳали бўлса керак). Ҳар қандай қарор тўлиқ ва тинчгина бажарилишини истайди. Амалдаги Бош вазир ўтган вақт ичида лавозим ваколатларини кенгайтириш бўйича "кимларгадир" ўхшаб бирор таклифам бермади. Унгаям шуниси қулай.

Яна ўтган йиллар давомида Бош вазирнинг айрим ваколатлари юқори бошқарувга ўтсаям, бирор эътироз қилмади. Сақлаб қолиш бўйича уринмадиям. Ҳозир БВ лавозими (қонунан) Каримов давридагидан кучсизроқ деб биламан. Шулар сабаб Ариповдан мосроғи йўқ, у жуда қулай номзод. Нима дедингиз?

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

Ишқилиб бош вазирликка давлатнинг сиёсатдон яхши кадрлари турганида, зўр қўшиқ айтади деб, Озод акага ўхшаган халқимиз севган артистлардан бирини қўймаса бўлди.

Сардор Умрзоқовга мен омад тилайман!


Дональд Трампнинг қулоғини яраланишида ҳам рамзий маъно борга ўхшайди. Нега дейсизми? Кечаги халқига берган ваъдаларидан, Илон ота масжиди ёнидаги яхши қулоққа илинадиган лағмонни ҳиди келади. Майли, у кишининг ҳам дардларига ота ва ўғил, муқаддас руҳидан шифо тилаб қоламиз.

Янги сайланган парламент депутатлари бўлмиш вазирларнинг, кино актёрларнинг, цирк ходимлари ва дорбозлар, шунингдек бир умр эзилиб қўрқоқ бўлиб қолган ҳурматли ўқитувчиларимизни, олдин озроқ ўқитиб, кейин парламент биносига киритишни тавсия этаман.

Чунки у бечораларнинг кўпчилиги партия нима, сайлов нима, депутатларнинг функцияси нималардан иборат, халқаро муносабатлар ва сиёсат нималигини тушунмайди ва билмайди. Шундай экан шу йили сотилмай қолиб кетган қовун тарвузларимизни улар ҳар қадамда аямасдан туширишини олдини олган бўламизми дейман-да.

Диний Қўмита қўмитада ўрислар тарафидан ахталаган баъзи экспертларига журъат ва жасорат тилаймиз. Қанақадир диний, тарихий китобларда келган "жиҳод", "ўрислар босқини", "Сталиннинг зулми", "Туркиянинг фалон олими"-деган жумлаларга ўхшаш жумлаларни кўрганида ранги учиб кетиб, тарихий китобни таҳрирлашни талаб қилмасин. Бизни мустақил бўлганимизга 30 йилдан ошди ахир.

Ўн - ўн беш йил олдин социология деган бир машҳур илмий китоб, инглиз тилидан таржима қилинганида, ичида сиёсий мавзулар бор экан деб таҳрирлаб энасини кўрсатиб юборган. У китобни ёзган англиялик олим, ўзини китобини танимасдан сал қолган ўзини отиб қўйишига. Орага яхшиям одамлар тушиб "қўй энди, шу битта китоб деб ўзингни отма, ҳали сентабр актабрларга бориб яхши бўп кетади"- дейишган экан, Дима Қаюм айтганидек.

Автобусга сизларни хотинингиз ва қизингизни ўйлаб постер ёпиштириб кетган болаларни йўқ қонун билан жазолаб, бехабар ҳайдовчини ишдан олсак, шу билан катта иш қилган бўламиз ва анқовлигимизни бутун дунёга кўрсатиб машҳур бўлиб кетамиз. Айниқса экологиямиз бузуқлиги борасида дунёдаги энг юқори 3 ўрнини эгаллаганимиздек. Қани бостик бўмаса, олға!

Ҳай майли, тонгингиз яхши кайфиятлар билан бошлансин азизлар!

К.Дусов

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

“МАНФААТИМИЗГА МОС СЎЗ АЙТАЙЛИК”
Жуда кўпчилик янглишиб Уинстон Черчиллга нисбат берадиган “Англиянинг абадий иттифоқчилари ва доимий душманлари йўқ – унинг манфаатлари абадий ва доимийдир” (“У Англии нет вечных союзников и постоянных врагов — вечны и постоянны ее интересы”), деган “қанотли сўз”ни 1855-1858 йиллар Англия ташқи ишлар министри, 1859-1865 йиллар бош министр бўлиб ишлаган виконт Генри Пальмерстон (1784-1865) 1858 йил 1 март куни парламент мажлисида айтган. Шу гапдан келиб чиқиб АҚШда ўтган Президент сайлови ҳақида гапирсак – Трампнинг ғалабаси туркий дунё учун манфаатлидир. Биринчидан Камала Харрис доимо Туркия ва Озарбайжонга қарши гапириб келди ва у АҚШдаги арман лоббсининг садоқатли хизматкорига айланди. Иккинчидан, унинг сайловолди кампаниясини жуда катта пул билан арман лоббиси қўллаб-қувватлади, эвазига эса Камала хоним Туркияга қарши санкцияларни кучайтириш ва Озарбайжонга санкциялар киритишни ваъда берди. Хўш, шундай экан – Трампнинг ғалабаси туркий мамлакатлар учун манфаатли эмасми?

Читать полностью…
Подписаться на канал