kabul_dusov | Неотсортированное

Telegram-канал kabul_dusov - Kobul Dusov |RASMIY KANAL

12148

Кобул Дусовнинг расмий телеграм канали. Каналда дунё ва жамиятдаги ижтимоий сиёсий мавзулар ёритилади... YouTube kanal: https://www.youtube.com/channel/UCCOB7XWIKd-YGBdtWwp3fGw?sub_confirmation=1 Мурожаатлар учун бот 👉

Подписаться на канал

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

⚡️Buxoro viloyati hokimi Botir Zaripovning Facebook dagi sahifasiga a'zo bo'ling!

👉 http://fb.com/zaripovrasmiy

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

Hurmatli tadbirkorlar!

Birozdan so‘ng Zoom orqali 🔠🅰️🔠🔠🔠🔠🔠🅰️ formatdagi muloqotimizni boshlaymiz!

Buxoro viloyat hokimi sifatida biznes va tadbirkorlik masalalalari xususidagi murojaatlaringizni onlayn tarzda jonli efirda qabul qilaman!

Buning uchun ushbu havolaga kiring: https://us06web.zoom.us/j/9409126623?pwd=AHmBt31DZpAOaC0FH2DkmbGhrYYu3O.1

@BotirZaripov

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

⭕️⭕️⭕️Hurmatli buxorolik tadbirkorlar!

Va’da berganimdek, onlayn muloqot boshlandi.

Menga savollaringiz bo‘lsa, Zoom platformasiga https://us06web.zoom.us/j/9409126623?pwd=AHmBt31DZpAOaC0FH2DkmbGhrYYu3O.1 havolasi orqali ulaning!

@BotirZaripov

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

📖Surxondaryoda 82 ta ta'lim muassasalari foydalanishga topshirildi

📰Viloyatimizdagi maktab va maktabgacha ta'lim tashkilotlarida turli dasturlar asosida keng ko‘lamli bunyodkorlik ishlari amalga oshirilayotganligidan xabardorsiz. Yangidan-yangi zamonaviy, ko‘rkam ta'lim muassasalari shahar va tumanlar ko‘rkiga ko‘rk qo‘shmoqda.

Xususan, bugun ham O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 2023-yil 25-dekabrdagi "2024-2026-yillarda O‘zbekiston Respublikasining ijtimoiy va ishlab chiqarish infratuzilmasini rivojlantirish chora-tadbirlari to‘g‘risida"gi PQ-404-sonli qarori, davlatimiz rahbarining Surxondaryo viloyatiga qilgan tashrifi bayonida berilgan topshiriqlar ijrosi, shuningdek "Tashabbusli budjet" loyihasi doirasida Surxondaryo viloyatining barcha hududlarida jami 74 ta maktab, 8 ta maktabgacha ta'lim tashkiloti zamonaviy ko‘rinishga keltirildi va foydalanishga topshirildi. Shuningdek, 6 ta maktabda zamonaviy mini-stadion hamda 5 ta maktabda sport zallar ham barpo etilgan.

🔔Ushbu bunyodkorlik ishlari uchun jami 210 mlrd 225 million so‘m mablag‘ sarflangan bo‘lib, yangilangan ta'lim muassasalarida o‘g‘il-qizlarning munosib ta'lim olishlari uchun zarur barcha sharoitlar yaratilgan. Endilikda bolajonlar yorug‘ va shinam sinfxonalarda dars olish barobarida, zamonaviy axborot texnologiyalari, sport, musiqa jihozlaridan ham keng foydalanishadi.



📰Вы знаете, что в школах и дошкольных образовательных организациях нашего региона на основе различных программ проводится масштабная творческая работа. Новые современные, красивые учебные заведения добавляют красоты городам и районам.

В частности, уже сегодня решением Президента Республики Узбекистан № 404 от 25 декабря 2023 года «О мерах по развитию социальной и производственной инфраструктуры Республики Узбекистан в 2024-2026 годах» наше государство реализация задач, поставленных в отчете о визите главы Сурхандарьинской области, а также в рамках проекта «Инициативный бюджет» всего 74 школы,
8 дошкольных образовательных организаций
во всех регионах Сурхандарьинской области. были модернизированы и приняты в эксплуатацию. Также в 6 школах построены мини-стадионы, в 5 школах построены спортивные залы.

🔔Всего на эти творческие работы было потрачено
210 миллиардов 225 миллионов сумов,
созданы все необходимые условия для того, чтобы мальчики и девочки получили должное образование в модернизированных учебных заведениях. Теперь, помимо обучения в светлых и комфортных классах, дети также используют современные информационные технологии, спортивное и музыкальное оборудование.


🕊Telegram   📱Facebook
📱Instagram  📺You tube
🕊Twitter        Veb-sayt

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

Оллоҳ назар солди - ёрдам қилай деб,
Ерда соясига ўйчан боқарди.
Бу ҳалқ, бу миллатни одам қилай деб,
Миллат отасининг сочи оқарди.

Сирожиддин Саййид 2021

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг раиси.

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

Услуга и продажа

Описание
Геомембрана ПНД (HDPE) 1-3,0 мм ― листовой полимерный изолирующие материал используемый в геотехнике и инжиниринге, для гидроизоляции и защиты окружающей среды. Геомембраны изготавливаются из полиэтилена высокого или низкого давления и обладают высокими прочностными характеристиками. Основное отличие геомембраны от пленок является их толщина от 1 мм и выше.

Проблема надежной изоляции источников загрязнения окружающей среды (накопители бытовых и промышленных отходов, различного рода отстойники, резервуары, хранилища отработанных кислот, щелочей, нефтепродуктов и т.п.) актуальна для всех регионов. На сегодняшний день устройство противофильтрационных экранов с использованием геомембраны ― один из самых надежных и широко применяемых методов защиты окружающей среды. Кроме того, применение полиэтиленовых мембран ― наиболее надежный из известных способов гидроизоляции подземной части зданий и сооружений.

Геомембрана: что это?

Геомембрана HDPE или LDPE – стойкий к разложению, гниению, коррозии синтетический материал. Полотно изготавливается из полиэтилена высокой (HDPE) или низкой плотности (LDPE). Первый также является полиэтиленом низкого давления – ПНД. Материал низкой плотности, напротив, изготавливается под воздействием высокого давления и называется также ПВД.

Продукция применяется как гидроизоляционный материал для устройства водоемов, каналов, навозохранилищ, полигонов ТБО. Мембраны также эффективно используются при гидроизоляции крыш и фундаментов в промышленном и жилищном строительстве.

Геомембрана ПНД обладает повышенной прочностью и стойкостью к едким веществам. Благодаря этим свойствам ее используют на полигонах ТБО и промышленных объектах. Геомембрану ПНД рекомендуют также для обустройства водных хранилищ.
Геомембрана ПВД сохраняет эластичность при низких температурах, используется для строительства на слабых основаниях, в районах сейсмоактивности, для гидроизоляции объектов, находящихся под землей

OOO.MBS


Тел: +99899 844 94 44
Офис: +99871 289 47 08

/channel/karbonfebir_mbs

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

Тошкентда Андижон тажрибасини қилиб бўлмайди(ми?)

Яқинда устозим Зойир Мирзаевни вилоятда қилган бир икки йиллик ишларининг кўпчилиги эътироф этилмай, ҳар гапда Андижон тажрибаси, Андижондан ўрганинглар, экин ер майдонлари, яна бир нарсалар дейилди...

Эшитиб одамнинг хафсаласи пир бўлиб кетди. Тўғри, вилоятда камчиликлар бор, аҳмоқ кадрлар ҳам ора сирада учраб туради. Аммо кичик бир икки камчиликни дея тинмасдан меҳнат қилаётган ҳоким ва ўринбосарлари, вилоят ва туман раҳбарларини иштиёқини судириш ҳам яхши эмас.

Менга бирон бир масала ёки мурожаат тушса, туман ҳокимларидан қанчаси билан соат кеч 12 дан кейин гаплашаман. Уларнинг кўпчилиги соат 12 кейин ишдан чиққан бўлишади ва ҳозир фало жойдан хабар олиб келдим, фалон жойда буни қилиб келдик, фалон жойда вилоят ҳокими ва ёки ўринбосарлари билан фалон ишни тепасида туриб қилдирдик дейди.

Мисол учун Олмалиқ, Бўка, Пискент туманлари. Вилоят ҳокими ўринбосари Отабек ака бн через день гаплашиб турамиз, вилоят мактабларига ўтган йилгидек яна Тошкентнинг олийгоҳларидан парта ва жиҳозлар юбормоқчимиз...

Хулосам шуки, келинглар, биз Андижон тажрибасини ўзлаштирмасдан, камчилигимиз бўлсада Тошкент вилоятлигимизча қолаверайлик. Майли бизнинг вилоят ўринбосарларининг уйида 3 миллион доллар бўлмаса ҳам. Зойир Тойировичнинг ҳам камчиликлар бор, тўғри, лекин Андижонникидек ўринбосарлари йўқ деб, ўтирса ўпоқ, турса сўпоқ қилавериш керакми?

Мен ҳар доим устозни қўллаб қувватлаб, ишларига омад тилайман, умрлари узоқ бўлсин!

К.Дусов

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

Маҳси, ёхуд болалик.

Дадамнинг оталари бувам раҳматли(бизда бобони шунақа дейишади) бир умр маҳси калиш кийиб ўтдилар. Мен ўша пайтлари 5-6 ёш боламан. Бувамнинг маҳсиси менга ҳар доим қизиқ кўринарди. Баъзида ўзим оёқларидан тортиб ечаман, ичида пайтаваси ҳам бўлар эди. Ўзига яраша чармнинг ҳиди ҳам.

Баъзида маҳсиларини кийиб олиб бувамни кулдириб спектакл кўрсатаман. Қучоқлаб, тишлаб мени қийнар эдилар, мен бўлса соқол мўйловларидан тортиб, нега менда мўйлов йўқ, менгаям соқол мўйловингиздан беринг деб, яна қайта тортиб кўраман, олинса ўзим ўзимга ёпиштириб оламан деб.

Бу йил совуқ бўлишини эшитиб, ўзимга ва ўғлимга маҳси калиш олиб келиш учун ҳайдовчим ва ўғлимни Алгоритмдаги бозорга юбордим. Ўғлим у нима ада?- дейди. У ҳам маҳсини нималигини билсин дедим. Вақти келиб унинг афзалликларини ҳам унга тушунтираман.

Маҳси таҳорат олиш учун, айниқса газ йўқ қишлоқларда ўта қулай, оёқни иссиқ ва мўътадил ҳароратда сақлаб турадиган пойабзал. Ёшим улғайдими, ёки ўша дамларни соғиндимми билмайман, ота-бобомдан кўрган ишларни дил тортаверар экан кишини.

Яна маҳси менга ўхшаган буваларини соғинганларга бир умрлик тарих, файзли ва лаззатли, ҳеч қачон қайтмайдиган болаликнинг олтин даврини ёдга соладиган мозийнинг манбаидир.

Амакимнинг мендан бир ёш катта ўғли Сирожиддин акам билан эшак аравада аттор кўчамиздан ўтса, момо овқатга ишлатган мой шишаларни йиғиб, уларнинг ўрнига аттордан рогатка ясаш учун резина олар эдик. Тош қўйиб отадиган жойига бувамнинг эски маҳсиларидан чарм кесиб қўяр эдик.

Бир кун рогатка ясайман деб буванинг эски деб янги маҳсиларини кесиб юборибман. Нақд балога қолдим. Момам раҳматли ўртага тушиб, қилғилиқни қилган мени уришган бувамни, болани қўрқитиб шунақаям уришасизми деб- ўзини қарғаб кетди.Аслида мен бунақа урушлардан ҳеч қачон қўрқмаганман. Просто мени деб момамдан қарғиш эшитган жабрдийда бувага раҳим келар эди.

Ўтганга тош отиб, кетганга кесак отадиган мендек беозор зумрашадан нафақат бувам раҳматли кўп жабр кўрган, балки Буратино машинаси бор Шоди бува раҳматлиям ишдан келишда кўчада кўринмасам, хавотир олиб, бизнинг уй тарафга кўп бор олазарак бўлиб қараганига ҳам кўп бор гувоҳ бўлганман.

Маҳси кийишга қайтсак. Яқинда тоғли бир қишлоққа сафарим бор. Қариндош уруғлар билан бирга у ерлик 1.5 минг хонадонли аҳолини ҳам мурожаати, менга айтадиган дардлари бор, эшитишим, ўрганишим керак. Шу баҳонада бир икки кун ўша ерда бўлиб, илмий ишимга ҳам материал йиғиб келаман.

Тоғдаги газ нималигини бир умр кўрмаган маҳалланинг ўнқир чўнқир кўчаларида маҳси кийиб юриш бу - жоннинг роҳати. Сизгаям шундай жойларга маҳси кийиб боришни тавсия қиламан.

Аллоҳ ҳаммамиздан ўтган аждодларимизнинг руҳларини шод айласин!

К.Дусов

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

Қуллик хислатининг айрим аломатлари:

1) Қул бир хўжайинини кейинги хўжайинга осонлик билан алмашади, ким кўпроқ емак билан шароб берса бўлди, кимга қуллик қилишнинг фарқи йўқ.
Қуллар тарихан эгадан эгага ўтиб юрган, бу улар учун мутлақо нормал ҳолат.

2) Кибр ва манманлик.
Қул ҳеч қачон эркин одам кайфиятини ҳис эта олмайди, “подсознательно” умри охиригача қулликда ўтказган хорлигини компенсация қилишга ҳаракат қилади.

3) Қул қўли остидаги одамларни (айниқса, эркин одамларни) бошқариш имконига эга бўлиши биланоқ жиловланмаган золим хўжайинга айланади.

4) Хўжайинга айланган қулнинг нафси бузуқ ва кўзи оч бўлади, у ҳеч қачон тўймайди.
Қул эркинликдаги тўқлик ҳолатини бошидан кечирмаганлиги сабабли тўқлик ҳисси унга доимо бегона бўлади.

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

Ҳурматли амалдорлар, пулингизни чет эл банкларида ёки уйингизда сақлашни оқибатини андижонлик ўрибосар фонида кўрдингиз. Мен ва хизматдаги майор Mirsaid Xaydarov билан сизларга янада яхши шарт шароит яратиш, тадбиркорлик фаолиятингизни янада ривожлантириш учун, пулларингизни йилига ўн фоиз эвазига ишончли жойда сақлаб берамиз. Исмингиз ва жисмнгиз сир сақланиши кафолатланади, турқингиз ҳам.Шошилинг, бундан арзонини топа олмайсиз, чунки бу энг арзони. 3 миллионни бизга берганингиздан бир йилдан кейин 2.7 млн қилиб олар эдингиз. Ҳозир бир сўм ҳам қолмади сизга, ўйлаб кўринг!

Пулларни қаердан келгани сўраймаймиз, хатто Давлатимиз Раҳбарини вилоятларга ташрифи давомида, прям унинг чўнтагидан ўғирилаб келсангиз ҳам, сизга она сутидек ҳалол экан деб қабул қилиб олаверамиз. Бизга йилига 10 фоиз берсангиз бўлди. Хизматлар лицензияланган, пулларингиз ювилган бўлади.😉

Янги йил чегирмалари давом этади!

Ҳурмат билан ҚобилБанк.

К.Дусов

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

📖Surxondaryodagi xorijiy til o‘qituvchilarining malakasi oshirilmoqda

✏️Surxondaryo viloyati Maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi tomonidan joriy yilning noyabr-mart oylari davomida viloyatning shahar va tumanlarida xorijiy tillar bo‘yicha o‘qituvchilarga amaliy-uslubiy yordam ko‘rsatish, ularning bilim va ko‘nikmalarini oshirish maqsadida seminar-treninglar o‘tkazilishi rejalashtirilgan bo‘lib, bugun ushbu treninglarga start berildi.


➡️Termiz shahri va Termiz tumanidagi xorijiy til o‘qituvchilari ishtirokida bo‘lib o‘tgan seminarlarga trener sifatida viloyatimizdagi maktablarda faoliyat olib borayotgan "til egalari" - xorijiy mutaxassislar jalb etildi. Mahoratli mutaxassislar ishtirokchilarga sohaga oid zarur ma'lumotlarni ulashishdi. Pedagoglar o‘zlarini qiziqtirgan savollariga xorilik pedagoglardan javob olishdi.

Shuningdek, o‘qituvchilarning bilim, malakalarini baholash maqsadida tajriba-sinov tariqasida xalqaro darajadagi test sinovlarini topshirish imkoniyati ham yaratildi.

👤O‘quv yili yakuniga qadar bu kabi seminarlar viloyatimizning barcha hududlarida davom ettiriladi.

🖥Seminar reja-grafigi➡️bu yerda

🕊Telegram   📱Facebook
📱Instagram 📺You tube
🕊Twitter       Veb-sayt

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

Хайрли тонг!
Буюк душманинг шундай жойга яширинадики, сен уни жуда кам ҳолатларда ўша жойлардан қидирасан.
-Юлий Цезар 75.эр.ав.йил

Ақлли ва кучли бўлишнинг ягона йўли бу-ўзингдан ақллироқ ва кучлироқ рақиблар билан ўйнашдир.
-Шахмат асослар. 1883 йил.

Бўлиши кутилган урушдан ҳеч қачон қочиб бўлмайди, уни фақат душманингизни манфаатлари эвазига озроқ чўзиб туришингиз мумкин.
-Николло Макиавелли 1502 йил.

Юқоридаги гапларнинг ҳаммаси китоблардан...

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

Iqtisodiyot va moliya vazirligi e’lon qilgan 2025—2027 yillarga mo‘ljallangan Budjetnoma loyihasida maktab darsliklari uchun ijara pullarini qayta tiklash taklif etilmoqda. Ikki kundan beri tarmoqlarda ayni masala keng muhokamada va albatta, unda norozi tomon mutlaq ko‘pchilikni tashkil qilyapti.

Hozir yozadiganlarim orqali darsliklar ijarasi pulli bo‘lishi kerakmi yoki bepul mavzusiga aralashmoqchi emasman. Shunchaki bugungi muhokamalar va odamlarning hukumatdan norozoligini keltirib chiqarayotgan ayrim omillar bo‘yicha fikrlarimni qisqacha bildirib qo‘ygim keldi.

Hammasi qanday boshlandi?

Esingizda bo‘lsa, 2022-yilda Respublika Ta’lim markazi qator xalqaro tashkilotlar bilan qilgan bir necha yillik izlanishlari natijasida o‘sha davr uchun butunlay yangilik hisoblangan maktab darsliklari yaratish ishini yakunlaganini e’lon qildi. Qiziqqanlar izlab ko‘rishi mumkin, o‘sha paytda yangi darsliklar chindan, mazmuni, rang-barangligi va qulayligi jihatidan avvalo aprobatsiya uchun tanlab olingan o‘qituvchilar va bir qancha xalqaro tashkilotlar e’tirofiga sazovor bo‘lgan edi. Tabiiyki, yangi avlod darsliklarini chop qilish va maktablarga yetkazish xarajatlarining ma’lum qismini qoplash maqsadida o‘shanda amaldagi ijara to‘lovi narxini oshirish ham ko‘zda tutilgan. (O‘shanda bir dona darslik uchun yagona ijara to‘lovi 5 ming 707 so‘mni tashkil etgan va buni avvalgi o‘quv yilidagi miqdor (2 ming 740 so‘m)ga nisbatan 2 ming 967 so‘mga oshirish rejalashtirilgan edi.) Umuman, eslash o‘rinliki, bu tizim O‘zbekiston maktablarida 2023-yilga kelibgina joriy qilingan yangilik emasdi. Darsliklar uchun aylanma jadval (DAJ) asosida pul to‘lash mamlakat maktablarida o‘n yillardan beri mavjud amaliyot.

Xo‘p, jarayon shu bosqichga yetganda darslik maydonida endi kutilmaganda, ta’lim ishlaridan mutlaqo bexabar “qahramon” (keling, post davomida uni shartli shunday ataylik) paydo bo‘ldi. U tezda darsliklar ijarasi to‘lovi oshirilishidan xavotir bildirib chiqdi va buning uchun o‘ziga yaqin jurnalist hamda blogerlar tomonidan sun’iy yaratilgan norozilikni asos sifatida ko‘rsatdi. Esingizda bo‘lsa, o‘sha paytlarda bir guruh jurnalist va blogerlar yoppasiga darslikshunosga aylangan va bo‘lgan, bo‘lmagan kamchiliklarni bo‘rttirib ko‘rsatish orqali yangi avlod darsliklarini qoraga chiqarish kampaniyasida qatnashib bergan edi. Mediada go‘yo darsliklardan norozilik kayfiyati paydo qilinarkan, biroz o‘tib qahramon o‘z lavozimidan foydalanib uni yuqoriga yetkazgani va yuqorining bundan norozi bo‘lgani xabari bilan chiqish qildi. Shu bilan darsliklarga qilinadigan ijara to‘lovi butunlay to‘xtatildi. Go‘yo hamma xursand, xabarni yuqoriga yetkazgan esa xalq himoyachisi sifatida ikki karra qahramon.

Ammo ishlar shu bilan to‘xtamadi. Ko‘p o‘tmay bir necha yillik mehnat natijasi bo‘lgan yangi avlod darsliklarini chop qilish ilk nishonalar hali maktablarga yetib bormasdanoq to‘xtatilgani va fin tajribasiga asoslangan yanada yangi darsliklarni endilikda qahramonning kuratorligi hamda unga yaqin nashriyotlar “ko‘magida” chop qilinishidan xabar topdik. O‘shanda yangi avlod darsliklari mualliflari Shahidlar maydonida turib qilgan murojaati esingizdadir. “Bu katta mehnat bilan qilingan darsliklar. Keling, ishimizni qandaydir shubhali, biznes manfaati bor kishilar emas, mutaxassislar baholasin. Ular qandaydir kamchilik topishsa, buni tan olish va tog‘rilashga tayyormiz”, - degandi ular. Afsuski, mualliflarning chiqishlari telegram kanallardan nariga o‘tmadi, eshitilmadi.


Ba’zi hisob-kitoblar

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

Ҳай майли, қўймадингизлар. Айниқса Xudoyberdi Zominiy Shuhrat Qodirov Малика Майя опа ва кўплаб блогерлар, таълим ходимлари каби муҳтарамларнинг ўртага тушгани учун ҳам айтамасам бўлмас😉😊:

Вазир Умарова аниқ кетмайди. Сайловда номзодини қўйиб, просто ҳаммангиз аҳмоқ қилди.Ҳали ДУКда ва кадрлар масаласида қиладиган "ишлари" бор экан. Таълимни тиккалай чиққан жойига тиқмагунча ҳали кўп бирга ишлайсизлар менимча. Мен бўлса унинг турли туман ҳунарлари ҳақида саҳиҳ ривоятларни ишончли ровийлардан ривоят қилиб, сизларнинг битмас яраларингизга малҳам қўйиб бораман.😉Яқинда яна бир янгилик эшитасизлар. Қишдан зерикмай чиқасизлар, агар свет ўчавериб панд бермаса. Шунинг учун қуёш панелларини ўрнатиб олинглар.))

Вазирлик, бошқармалар, мудирликлар, мактаблар ходимларига, ўқувчи ва ўқитувчиларга, Ҳисоб Палатаси, Ген.Прократура ва КабМин ходимларига ва уларнинг аҳли хонадонларига Худодан сабру жамил, вазир ва унинг ўринбосарларининг шарридан омонлик тилайман!

Ҳа яна бир нарса, менга вазирни гўрига ғишт қалаб ёзган, лекин вазир билан расмга тушган одамлар, яқинда қўйган постимдан кейин у расмларини профилларидан олиб ташлабди. Тураверсин эди, кўриб бўлдимку.))

Мен бўлса тоққа дача кетдим, сизлар учун ҳам дам олиб келаман. Жаа Жамшид Акбаров братишкамдек ёза олмасамда, изоҳда сизлар учун ўзим ёзган шиғирлардан бирини қолдираман.

Тунингиз хайрли бўсин азизлар!

К.Дусов

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

📖Surxondaryoda "Jadidlar izidan" respublika tanlovining tuman, shahar bosqichlari bo‘lib o‘tdi

📰Bugun Surxondaryo viloyatining barcha hududlarida "Jadidlar izidan" respublika tanlovining tuman, shahar bosqichlari o‘tkazildi.

➡️Denov tumanida bo‘lgan tanlov jarayonlarida viloyat Maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi boshlig‘i Xusniddin Mamadiyev ishtirok etib, g‘oliblarga diplom hamda qimmatbaho esdalik sovg‘alarini topshirdi.

Ushbu tanlovni o‘tkazishdan maqsad umumiy o‘rta ta’lim maktablari o‘quvchilari o‘rtasida buyuk jadid alloma, adib va mutafakkirlarimizning boy ma’naviy merosini keng targ‘ib qilish, ma’naviy dunyosini boyitishdir.

🔔Tanlov 2 ta sinf toifasi 6-7-8- hamda 9-10-sinf o‘quvchilari o‘rtasida oktabr-noyabr oylarida bo‘lib o‘tadi.

🗣Tanlovning respublika bosqichida eng yuqori ball to‘plagan 14 nafar ishtirokchi xorijiy davlatga ta’lim sayohatini qo‘lga kiritadi.

📎 Nizom bilan tanishing

Ma'lumot uchun, respublika miqyosida eng ko‘p 67 ming 551 nafar surxondaryolik o‘quvchilar ushbu tanlovda ishtirok etish uchun ro‘yxatdan o‘tishgan.

🕊Telegram   📱Facebook
📱Instagram 📺You tube
🕊Twitter       Veb-sayt

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

Joriy yil 7 noyabr kuni Polshada “Uzbekistan Outsourcing Conference” tadbiri bo’lib o’tadi.

Asosiy mavzular:

O‘zbekistonning IT bozoridagi imkoniyatlar va soliq imtiyozlari
Malakali kadrlar va yangi “IT viza” dasturi
Yangi bizneslarni ochish va rivojlantirishda qulayliklar
Tadbir xorijiy kompaniyalar rahbarlari, investitsiya mutaxassislari va Markaziy Osiyo IT sektori bilan qiziqqan barcha uchun ochiq!


W dniu 7 listopada w Polsce odbędzie się konferencja „Uzbekistan Outsourcing Conference”

Główne tematy:
Możliwości na rynku IT w Uzbekistanie oraz ulgi podatkowe
Wykwalifikowani specjaliści i nowy program „IT Visa”
Udogodnienia w otwieraniu i rozwoju nowych firm
Wydarzenie jest otwarte dla liderów firm zagranicznych, specjalistów ds. inwestycji oraz wszystkich zainteresowanych sektorem IT w Azji Środkowej!

🗓 7.10.2024 10:30 – 13:00
📍 Hotel Focus, Warszawa (ul. Suwak 15, 02-676 Warszawa)

®️https://outsource.gov.uz/en/events/uzbekistan-outsourcing-conference-poland

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

#maktab_hayoti

Demak yetib kelibmizda nahotki homilador ustozga qo'l ko'tarishgacha bordik. Asabiylashish mumkin emasligini bilib, darsida to'palon qilishga uyaladigan xalq emasmidik? Nega bunday xolga keldik? Qani USTOZga e'zoz qani ustoz qadri? Chet elni xo'rozqandini xadeb tiqishtiravermasdan milliy ta'lim tizimini yaratish kerak. Darsliklar chala qoldi.

O'qituvchi kim bu yurtda? Sabr qilsa tepalab tashlash kerak deganimi? Bugun uyaldim birinchi marta. Ustozligim uchun ilk bor yig'ladim. Jur'atsizligim uchun yig'ladim. Sabrim uchun yig'ladim. Bilaman ertaga shu ustoz aybdor yana shuning uchun yig'ladim.

Қишлоқлик ўқитувчи

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

Бухоро вилоят ҳокими
Ботир Зариповнинг расмий каналига ўтиш
👇👇👇👇👇👇👇

/channel/BotirZaripov

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

Qadrli buxoroliklar!

Siz azizlardan kelib tushayotgan ko‘plab takliflarni inobatga olib, tadbirkorlar uchun Zoom orqali muloqotni 🔠🅰️🔠🔠🔠🔠🔠🅰️ formatda olib borishga qaror qildim.

Faoliyatingizni rivojlantirish yoki tashkil etishda kredit mablag‘iga ehtiyojingiz bormi?

Kadastr va arxitektura hujjatlarini rasmiylashtirish, muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlariga ulanishda muammolarga duch keldingizmi?

Auksion savdolarida ishtirok etish, yer ajratilishi bilan bog'liq muammolar qiynamoqdami?

Bugun, 4-noyabr kuni soat 19:30 dan boshlab https://us06web.zoom.us/j/9409126623?pwd=AHmBt31DZpAOaC0FH2DkmbGhrYYu3O.1 giperhavolasi orqali Zoom platformasiga ulaning!

🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠 Ushbu muloqotga onlayn ravishda faqatgina eksportyorlar, turli soha va yo‘nalishlarda faoliyat yuritayotgan barcha tadbirkorlar, dehqon va fermer xo‘jaliklari rahbarlari, yangi biznes loyiha va rejalar ustida izlanayotgan tashabbuskor fuqarolar qatnasha oladi.

@BotirZaripov

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

Hurmatli K Dusov kanalda bildirilayotgan fikrlardan keyin oʻqituvchilar fikrlarini himoya qilib bilonta amaldorlarga murojaat qilasizmi qila olasizmi ? Yoki biz bechoralarni shunchaki fikrimiz guruhda qolib ketaveradimi ? Natija nima boʻladi? Oʻzbekiston qachon oʻz taʼlimiga ega boʻladi ? Kecha Finlyandiya taʼlimi bugun Sengapur taʼlimi ? Boshlangʻich sinflarda kiritgan darsliklarini sinfni bo yoʻgʻi 30 foizgina oʻquvchisi oʻzlashtiryapti

2-sinf darsligiga kiritilgan tenglamalar 7- sinfga mos . Biz qayerga qarab ketyapmiz Davlatimizga bir tuda savodsiz kerakmi ? Kelajak avlod taqdiri nima boʻladi? Yana chet davlatga eng arzon eng qadrsiz ishchi kuchi yetkazishda davom etaveramizmi? Bardor bardorchilik qachongacha davom yetadi? Qachon taʼlim yuksaladi?


Ўқитувчи Феруза Ўраловна

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

Услуга и продажа

Геомембрана от компании OOO.MBS


Тел:      +99899 844 94 44
Офис:   +99871 289 47 08

/channel/karbonfebir_mbs

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

Битта вазирнинг ойлиги 110 миллион сўм экан....
Бу 1 миллион сўмдан ойлик олиб ишлаб юрган, қоровул-у, фаррошларнинг 110тасининг иш ҳаққи билан тенг дегани....
Ҳайратдаман, рости... 🤔

Ойига 110 миллион сўм маош олаётган одам 1 миллион сўм маош олиб, бир ойга етказишга уринаётган одамнинг дардини ҳис қила олармиди?!
🔹🔹🔹
Зарплата одного министра – 110 миллионов сумов...
Это равно зарплате 110ти сторожей и уборщиков, которые зарабатывают 1 миллион сумов в месяц...
Удивлена, если честно... 🤔

Может ли человек, зарабатывающий 110 миллионов сумов в месяц, чувствовать боль человека, который пытается прожить на зарплату 1 миллион сумов в месяц?!
🔹🔹🔹
The salary of one minister is 110 million soums...
This is equal to the salary of 110 guards and cleaners who earn 1 million soums per month...
I'm surprised, to be honest... 🤔

Can a person earning 110 million soums a month feel the pain of a person who is trying to live on a salary of 1 million soums a month?!

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

Қуллик хислати

"...Узоқ вақт хор бўлиш одамни шунақа пасткаш қилиб қўяди.
Киши табиатидаги бор яхшиликларни ҳам йўқ қилиб юборади ва унда қулларга хос хислатни пайдо қилади.
Бу ҳолат эса зулм остида бўйин эгиб юриш, зулм кўтарилганда ҳовлиқиш, неъмат ва яхшилик етганда кибр-ҳаво қилишдан иборатдир.

Ҳозирги замонда ҳам узоқ вақт зулмда хор-зорликни ўзига эп кўриб юрган халқларда шу хислат кўриляпти..."

(Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ)

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

Қулликка ўрганган қулни озод қилсанг, у барибир бозордан ўзига бошқа ҳўжайин сотиб олади...

29-мактабнинг ўқитувчиси менга шундай деб ёзади(Менимча Сурхонимиздан бўлса керак):
Assalomu alaykum hurmatli taʼlim sohasi vakillari MMTB vaziri Hilola Umarova taʼlim sohasida taʼlim sifatini oshirishda samarali ishlar olib bormoqdalar bugungi kunda buning guvohi boʻlib turibmiz .Bundan keyin ham ushbu sohadagi ishlariga omad tilab qolamiz..

-Салом, и чё? Мен причём, нега миннатдорчилигингизни Ҳилоланинг ўзига ёзмасдан менга ёзаяпсиз? Тобингиз жойидами? Биров сиздан буни Дусовга юбор деб илтимос қилдими?

Ҳа кийин, Вазир нимани қандай сифатини ошираяпти, бир, икки, уч деб санаб берингчи умумий пахта гапларни бир четга қўйиб. У келгунича таълим сифати ва ўқитувчиларнинг шароити қанақа эди, ҳозир қандай бўлди. Кулгумни келтирманг, индамаса дарс соатлари деб бир бирингизни гўштингизни тириклай ейсизлар ҳар август сентябрда.

Ойликларинингиз ололмай ҳар ойи манга мурожаат қиласизлар, дарсликлар етишмаяпти, ҳар бетида мингта хато деб менга нолийсизлар. Сизларда ўзи принцип, виждон, имон, хақни ҳақ дейиш борми?
Сизларнинг кўпчилигингиз золим, порахўр, ўғри раҳбарларга меҳр қўйиб, сизларга раҳми келиб дўстлик қилганларни Машраб билан Қодирийдек дорга осасизлар.

Уят сизга ўқитувчи деган ном. Ўзи айни сизларга ўхшаганларни бундан баттар қилиш керак, бу ҳолингиз ҳам аслида кам сизларга. Фақат мард, фикрли,билимли ўқитувчиларимиз борда орангизда, шуларнинг ҳурмати учун ўқитувчиларга ёрдамимни аямайман...

К.Дусов

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

Andijonda “nervniy” direktor bolalarni beayov kaltakladi

Holat Oltinko‘l tumani Qoraqalpoq mahallasida joylashgan 38-maktabda yuz bergani aytilmoqda.

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

#Самарқанд
Мана бу нусха Самарқанд вилоятининг Иштихон туманидаги 2 - Ихтисослашган мактаб директори Ғолиб Бобоқулов. Вазир Ҳилола Умарованинг содиқ итларидан экан.
Эркак, вазирни ҳимояси сенга қолдими? Вазирни ақли етса ана судга берсин. ДУКдан қанақа соққа қилаяпти, ўзи очган ННТсидан солиқ тўламай қанча давлат пулларини ўзлаштираяпти, бирма бир санаб бераман.

Бу бетайин қўрқоқ телеграмини, расми ва телефон рақамини яшириб, (бировга ёзса унинг кимлиги кўринмайдиган қилиб) менинг расмий каналимда вазир ҳақида қўйган постларимга мени ҳақорат қилиб изоҳлар ёзибди.

Биздаги йигитларимиз ҳам бир деганда директорни расшифровка қилиб, эрталаб менга кеча ёзган изоҳлари билан ташлаб берибди. Таълимдаги троллар фабрикасига асос солган Ҳилола Умарова ё мени бир ёқли қилади ёки тролларига қўшиб мен уни.

Давлатимизнинг кадрлар сиёсатига ҳам ҳайрон қоламан, кимларни вазир қилиб, бутун таълим ва авлодларимиз тақдирини уларнинг қўлига топшириб қўйган-а? Бугун Баёвутни таълим ходимларини эзиш билан танилган, кўп ноҳақликлар муаллифи сенатор опанинг фермерларни қаматишини эшитиб ҳайрон бўлиб қолдим. Бу ёқда икки кишига иш жой қилиб берган тадбиркорни бошимга кўтараман, таълим сифатини ошираман-деб Президент жон куйдиради...

Афсус..!

Самарқанд вилоятининг раҳбарияти булар каби шармандаларни йиғиштириб олса керак. Зеро мен ўз манфаатим учун эмас, ҳаммамизнинг болаларимиз таълими ва тақдири, ундаги амалпараст, сиз ва бизнинг тўлаган солиқлардан кайфини суриб юрган порахўр, ўғри вазирлик ходимлари ва уларнинг гумашталари ҳақида ёзаяпман.

ID: 589053711

Tel:
+998973980313

G‘olib Boboqulov - Samarqand viloyati, Ishtihon tumani, 2-maktab direktori.


К.Дусов

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

Shu o‘rinda Iqtisodiyot va moliya vazirligi tayyorlagan byudjetnomadagi yana ba’zi raqamlarga qarasak. Unga ko‘ra, 2024-yilda bir o‘quvchi uchun bitta darslik va ish daftarlarining o‘rtacha narxi 450−500 ming so‘mni (shundan mashq daftarlari — 100−150 ming so‘mni) tashkil etgan. Bugunga kelib bir to‘plam uchun 80 ming so‘m (tannarxning 16-18 foizi) miqdorida to‘lovni qayta tiklash taklif etilmoqda. Ushbu to‘lovlar hisobiga shakllangan 376,6 mlrd so‘m mablag‘ har yili o‘quvchilarni mashq daftarlari bilan ta’minlash xarajatlarining bir qismini qoplashga yo‘naltirilishi ta’kidlangan.

Endi shu raqamlarga qarab o‘n mingdan ortiq maktabda o‘qiyotgan 580 mingdan ortiq o‘quvchi uchun chiqariladigan darsliklar va bunga xalq puli – davlat byudjetidan ajratiladigan mablag‘ hamda undan nashriyot ko‘radigan foyda miqdorini tasavvur qilavering. Eng qo‘pol hisob-kitobning o‘ziyoq o‘shanda sohada kutilmagan muallif qanday paydo bo‘lib qolganini tushuntirayotgandek. Ijara to‘lovi yo‘qotiladi, ammo evaziga byudjet ajratmasi oshiriladi…

Fin tajribasiga asoslab ishlangan oxirgi darsliklar haqida hozir yozmayman, unga bahoni mutaxasislar allaqachon berib bo‘ldi va bu darsliklar bugun takror qayta ishlanish jarayonida. O‘qituvchi, o‘quvchi, ta’lim tizimi uni qabul qilmadi shekilli-da.

Xulosa

Sal cho‘zvordim, aytmoqchimanki, bizning hukumat ishlarida hech narsa uzoqni, hech qursa ikki yilni ko‘zlab, strategiya bilan qilinmaydigandek. Buni boshqa o‘nlab misollar qatorida yuzlab mutaxassislarning yillab tayyorlagan darsliklari bir kishining manfaati, aralashuvi va media kuchi bilan paydo qilgan buzuq muhit orqali to‘xtatib qo‘yilganida yana bir bor ko‘rdik. Mana endi o‘sha odam tizimdan chetlatilganda na bepul ijara, na ta’limda fin tizimi va na avvalgi darsliklar qolmoqda. Xo‘sh, qani sifatli darslik, qani ta’limda fin tizimi, qani bepul ijara? Nahotki, shunchalik ojiz, rejasiz bizning hukumat?!

Men avtohalokatlar sabab qilinib, haydovchilik guvohnomasini olish tizimi monopollashtirilgani, buning uchun OAV va blogerlardan qanday foydalanilgani, bozorga halol tadbirkorlik orqali kirmoqchi bo‘lganlar yo‘li qanday usullarda to‘silgani masalasiga kirmayapman.

P/S: Aytib qo‘yay, post buyurtma asosida va bo‘lib ham shu kunlarda darslikchiga qarshi davom etayotgan ommaviy hujumlar doirasida yozilayotgani yo‘q. Men bunday kir ishlarga aralashmayman. Men shuningdek, butun boshli mamlakat poytaxtida insonga qilingan suiqasdni qoralayman hamda tergov jamoatchilika ochiq bo‘lishi, uning tashkilotchisi kim bo‘lishidan qat’i nazar jazolanishi tarafdoriman. Shunchaki, bu o‘yinlardan jabr chekadigan o‘quvchi-yu, zahmatkash o‘qituvchilarga achinaman. Shu xayollarimni bildirib qo‘ymoqchi edim. Xayrli tun.

@haqiqatdaIlyos

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

Ўқитувчи аудиторияга кетмон ёки ўроқ билан кирмайди

👉 https://xabar.uz/flej

📲Каналга қўшилинг:
/channel/xabaruzofficial

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

Вазир Ҳилола Умарова ҳамманинг жонига тегиб кетган экан. Ҳозир интернетни очиб қарасам, телеграмдан ҳам, фейсбукдан ҳам ҳамма унинг кетиш-кетмаслиги ҳақида мендан сўраб ёзиб ётибди. Айниқса туман мудирлиги ва вилоят бошқармаларидан баъзи ходимлар илоё кетсин деб қарғагани қарғаган. Вазир уларга нима ёмонлик қилган билмайман. Лекин вазир қайси вилоятга борса ёпишиб, қўлидан ушлаб расмга тушасизларку? Яна ёмонлаган ўқитувчи ва ходимларни телеграми ва фейсбукгини варақласам, вазирга ҳаму санолар битилган, кўп ва хўп эсланган. Энди тезроқ кетсин деб, мендан кетиш кетмаслигини сўраяпти. Мен қаердан биламан уни?

Еее барака топкурлар, мен Президент ҳузуридаги Давлат бошқарув академиясининг студентиман, Президент аппаратининг ходими эмас. Мен, бир қавлга кўра 34, бошқа бир қавлга кўра 110 миллион ойлик оладиган Ҳилолани қаерга ва қачон кетишини қаердан биламан?

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

Беш нафар вазирдан икки нафари депутатликка розилик берган

"Uzdiplomat"нинг ёзишича, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига партиялар томонидан илгари сурилган беш нафар вазир номзоддан фақат икки нафари депутатликка ўтишга розилик берган.

Булар, ЎзЛиДеП дан номзоди қўйилган Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова ҳамда «Миллий Тикланиш» партиясидан номзод, Маданият вазири Озодбек Назарбеков.

Қолган 3 нафар вазир, яъни Экопартиядан номзод - Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов, ХДП номзоди Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов , «Адолат» партиясидан номзод - Адлия вазири Акбар Тошқуловлар ўз ўрнида, вазир лавозимида ишни давом эттиришади.

Бу ҳақида расмий маълумот ҳозирча берилмади.

👉 @r_kusherbayev

Читать полностью…
Подписаться на канал