kabul_dusov | Неотсортированное

Telegram-канал kabul_dusov - Kobul Dusov |RASMIY KANAL

12148

Кобул Дусовнинг расмий телеграм канали. Каналда дунё ва жамиятдаги ижтимоий сиёсий мавзулар ёритилади... YouTube kanal: https://www.youtube.com/channel/UCCOB7XWIKd-YGBdtWwp3fGw?sub_confirmation=1 Мурожаатлар учун бот 👉

Подписаться на канал

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

Қуллик хислати

"...Узоқ вақт хор бўлиш одамни шунақа пасткаш қилиб қўяди.
Киши табиатидаги бор яхшиликларни ҳам йўқ қилиб юборади ва унда қулларга хос хислатни пайдо қилади.
Бу ҳолат эса зулм остида бўйин эгиб юриш, зулм кўтарилганда ҳовлиқиш, неъмат ва яхшилик етганда кибр-ҳаво қилишдан иборатдир.

Ҳозирги замонда ҳам узоқ вақт зулмда хор-зорликни ўзига эп кўриб юрган халқларда шу хислат кўриляпти..."

(Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ)

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

Қулликка ўрганган қулни озод қилсанг, у барибир бозордан ўзига бошқа ҳўжайин сотиб олади...

29-мактабнинг ўқитувчиси менга шундай деб ёзади(Менимча Сурхонимиздан бўлса керак):
Assalomu alaykum hurmatli taʼlim sohasi vakillari MMTB vaziri Hilola Umarova taʼlim sohasida taʼlim sifatini oshirishda samarali ishlar olib bormoqdalar bugungi kunda buning guvohi boʻlib turibmiz .Bundan keyin ham ushbu sohadagi ishlariga omad tilab qolamiz..

-Салом, и чё? Мен причём, нега миннатдорчилигингизни Ҳилоланинг ўзига ёзмасдан менга ёзаяпсиз? Тобингиз жойидами? Биров сиздан буни Дусовга юбор деб илтимос қилдими?

Ҳа кийин, Вазир нимани қандай сифатини ошираяпти, бир, икки, уч деб санаб берингчи умумий пахта гапларни бир четга қўйиб. У келгунича таълим сифати ва ўқитувчиларнинг шароити қанақа эди, ҳозир қандай бўлди. Кулгумни келтирманг, индамаса дарс соатлари деб бир бирингизни гўштингизни тириклай ейсизлар ҳар август сентябрда.

Ойликларинингиз ололмай ҳар ойи манга мурожаат қиласизлар, дарсликлар етишмаяпти, ҳар бетида мингта хато деб менга нолийсизлар. Сизларда ўзи принцип, виждон, имон, хақни ҳақ дейиш борми?
Сизларнинг кўпчилигингиз золим, порахўр, ўғри раҳбарларга меҳр қўйиб, сизларга раҳми келиб дўстлик қилганларни Машраб билан Қодирийдек дорга осасизлар.

Уят сизга ўқитувчи деган ном. Ўзи айни сизларга ўхшаганларни бундан баттар қилиш керак, бу ҳолингиз ҳам аслида кам сизларга. Фақат мард, фикрли,билимли ўқитувчиларимиз борда орангизда, шуларнинг ҳурмати учун ўқитувчиларга ёрдамимни аямайман...

К.Дусов

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

Andijonda “nervniy” direktor bolalarni beayov kaltakladi

Holat Oltinko‘l tumani Qoraqalpoq mahallasida joylashgan 38-maktabda yuz bergani aytilmoqda.

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

#Самарқанд
Мана бу нусха Самарқанд вилоятининг Иштихон туманидаги 2 - Ихтисослашган мактаб директори Ғолиб Бобоқулов. Вазир Ҳилола Умарованинг содиқ итларидан экан.
Эркак, вазирни ҳимояси сенга қолдими? Вазирни ақли етса ана судга берсин. ДУКдан қанақа соққа қилаяпти, ўзи очган ННТсидан солиқ тўламай қанча давлат пулларини ўзлаштираяпти, бирма бир санаб бераман.

Бу бетайин қўрқоқ телеграмини, расми ва телефон рақамини яшириб, (бировга ёзса унинг кимлиги кўринмайдиган қилиб) менинг расмий каналимда вазир ҳақида қўйган постларимга мени ҳақорат қилиб изоҳлар ёзибди.

Биздаги йигитларимиз ҳам бир деганда директорни расшифровка қилиб, эрталаб менга кеча ёзган изоҳлари билан ташлаб берибди. Таълимдаги троллар фабрикасига асос солган Ҳилола Умарова ё мени бир ёқли қилади ёки тролларига қўшиб мен уни.

Давлатимизнинг кадрлар сиёсатига ҳам ҳайрон қоламан, кимларни вазир қилиб, бутун таълим ва авлодларимиз тақдирини уларнинг қўлига топшириб қўйган-а? Бугун Баёвутни таълим ходимларини эзиш билан танилган, кўп ноҳақликлар муаллифи сенатор опанинг фермерларни қаматишини эшитиб ҳайрон бўлиб қолдим. Бу ёқда икки кишига иш жой қилиб берган тадбиркорни бошимга кўтараман, таълим сифатини ошираман-деб Президент жон куйдиради...

Афсус..!

Самарқанд вилоятининг раҳбарияти булар каби шармандаларни йиғиштириб олса керак. Зеро мен ўз манфаатим учун эмас, ҳаммамизнинг болаларимиз таълими ва тақдири, ундаги амалпараст, сиз ва бизнинг тўлаган солиқлардан кайфини суриб юрган порахўр, ўғри вазирлик ходимлари ва уларнинг гумашталари ҳақида ёзаяпман.

ID: 589053711

Tel:
+998973980313

G‘olib Boboqulov - Samarqand viloyati, Ishtihon tumani, 2-maktab direktori.


К.Дусов

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

Shu o‘rinda Iqtisodiyot va moliya vazirligi tayyorlagan byudjetnomadagi yana ba’zi raqamlarga qarasak. Unga ko‘ra, 2024-yilda bir o‘quvchi uchun bitta darslik va ish daftarlarining o‘rtacha narxi 450−500 ming so‘mni (shundan mashq daftarlari — 100−150 ming so‘mni) tashkil etgan. Bugunga kelib bir to‘plam uchun 80 ming so‘m (tannarxning 16-18 foizi) miqdorida to‘lovni qayta tiklash taklif etilmoqda. Ushbu to‘lovlar hisobiga shakllangan 376,6 mlrd so‘m mablag‘ har yili o‘quvchilarni mashq daftarlari bilan ta’minlash xarajatlarining bir qismini qoplashga yo‘naltirilishi ta’kidlangan.

Endi shu raqamlarga qarab o‘n mingdan ortiq maktabda o‘qiyotgan 580 mingdan ortiq o‘quvchi uchun chiqariladigan darsliklar va bunga xalq puli – davlat byudjetidan ajratiladigan mablag‘ hamda undan nashriyot ko‘radigan foyda miqdorini tasavvur qilavering. Eng qo‘pol hisob-kitobning o‘ziyoq o‘shanda sohada kutilmagan muallif qanday paydo bo‘lib qolganini tushuntirayotgandek. Ijara to‘lovi yo‘qotiladi, ammo evaziga byudjet ajratmasi oshiriladi…

Fin tajribasiga asoslab ishlangan oxirgi darsliklar haqida hozir yozmayman, unga bahoni mutaxasislar allaqachon berib bo‘ldi va bu darsliklar bugun takror qayta ishlanish jarayonida. O‘qituvchi, o‘quvchi, ta’lim tizimi uni qabul qilmadi shekilli-da.

Xulosa

Sal cho‘zvordim, aytmoqchimanki, bizning hukumat ishlarida hech narsa uzoqni, hech qursa ikki yilni ko‘zlab, strategiya bilan qilinmaydigandek. Buni boshqa o‘nlab misollar qatorida yuzlab mutaxassislarning yillab tayyorlagan darsliklari bir kishining manfaati, aralashuvi va media kuchi bilan paydo qilgan buzuq muhit orqali to‘xtatib qo‘yilganida yana bir bor ko‘rdik. Mana endi o‘sha odam tizimdan chetlatilganda na bepul ijara, na ta’limda fin tizimi va na avvalgi darsliklar qolmoqda. Xo‘sh, qani sifatli darslik, qani ta’limda fin tizimi, qani bepul ijara? Nahotki, shunchalik ojiz, rejasiz bizning hukumat?!

Men avtohalokatlar sabab qilinib, haydovchilik guvohnomasini olish tizimi monopollashtirilgani, buning uchun OAV va blogerlardan qanday foydalanilgani, bozorga halol tadbirkorlik orqali kirmoqchi bo‘lganlar yo‘li qanday usullarda to‘silgani masalasiga kirmayapman.

P/S: Aytib qo‘yay, post buyurtma asosida va bo‘lib ham shu kunlarda darslikchiga qarshi davom etayotgan ommaviy hujumlar doirasida yozilayotgani yo‘q. Men bunday kir ishlarga aralashmayman. Men shuningdek, butun boshli mamlakat poytaxtida insonga qilingan suiqasdni qoralayman hamda tergov jamoatchilika ochiq bo‘lishi, uning tashkilotchisi kim bo‘lishidan qat’i nazar jazolanishi tarafdoriman. Shunchaki, bu o‘yinlardan jabr chekadigan o‘quvchi-yu, zahmatkash o‘qituvchilarga achinaman. Shu xayollarimni bildirib qo‘ymoqchi edim. Xayrli tun.

@haqiqatdaIlyos

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

Ўқитувчи аудиторияга кетмон ёки ўроқ билан кирмайди

👉 https://xabar.uz/flej

📲Каналга қўшилинг:
/channel/xabaruzofficial

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

Вазир Ҳилола Умарова ҳамманинг жонига тегиб кетган экан. Ҳозир интернетни очиб қарасам, телеграмдан ҳам, фейсбукдан ҳам ҳамма унинг кетиш-кетмаслиги ҳақида мендан сўраб ёзиб ётибди. Айниқса туман мудирлиги ва вилоят бошқармаларидан баъзи ходимлар илоё кетсин деб қарғагани қарғаган. Вазир уларга нима ёмонлик қилган билмайман. Лекин вазир қайси вилоятга борса ёпишиб, қўлидан ушлаб расмга тушасизларку? Яна ёмонлаган ўқитувчи ва ходимларни телеграми ва фейсбукгини варақласам, вазирга ҳаму санолар битилган, кўп ва хўп эсланган. Энди тезроқ кетсин деб, мендан кетиш кетмаслигини сўраяпти. Мен қаердан биламан уни?

Еее барака топкурлар, мен Президент ҳузуридаги Давлат бошқарув академиясининг студентиман, Президент аппаратининг ходими эмас. Мен, бир қавлга кўра 34, бошқа бир қавлга кўра 110 миллион ойлик оладиган Ҳилолани қаерга ва қачон кетишини қаердан биламан?

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

Беш нафар вазирдан икки нафари депутатликка розилик берган

"Uzdiplomat"нинг ёзишича, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига партиялар томонидан илгари сурилган беш нафар вазир номзоддан фақат икки нафари депутатликка ўтишга розилик берган.

Булар, ЎзЛиДеП дан номзоди қўйилган Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова ҳамда «Миллий Тикланиш» партиясидан номзод, Маданият вазири Озодбек Назарбеков.

Қолган 3 нафар вазир, яъни Экопартиядан номзод - Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов, ХДП номзоди Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов , «Адолат» партиясидан номзод - Адлия вазири Акбар Тошқуловлар ўз ўрнида, вазир лавозимида ишни давом эттиришади.

Бу ҳақида расмий маълумот ҳозирча берилмади.

👉 @r_kusherbayev

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

-Қобил ака, таълим мудиримиз умуманам ишламайди, ишгаям келмайди, ишлайдиган одамни ишлашга қўймайдиям. Нима қилай?

-Ўзи ишламаганлар кўтарилиб кетаяпти. Санам ишлама, яъни ўндан кўпроқ ишлама. У сандан кўпроқ ишлаганини ҳис қилсин. Ҳозир қаердасан гўзалим?

- Уйда.
-Ҳали ишга бормадингими?
-Йўқ ака, сиз айтганингиздек кечироқ бораман, раҳбарим мендан эртароқ келганини қилиши учун.😃

-Ака яна бир нарса, ишламаган ходимларга устама ёзмасам, мудир атай ўша ходимга устама ёздиради. Биз нега унақа қиласиз - десак "мен мудирман дейди😄"...
Яқинда у медал олди.

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

#Эътироф

ҚОЗОҚ ЙИГИТИ ЎЗБЕК ДАВЛАТИ ҲАҚИДА ҚОЗОҚЛАРГА ҚАНДАЙ ҲИКОЯ ҚИЛИБ БЕРДИ?

Ҳамма нарсанинг моҳияти қиёслаганда яққол кўринади. Ўзбек давлатчилиги ич-ичидан мустаҳкам. Баралла айтиш мумкинки, ҳозирги давр ўзбек давлатчилиги тафаккури – халқнинг жўшқин севгиси, ҳурмат-эҳтироми, меҳнаткаш одамларнинг орзу-умидлари билан суғорилган.

➖ Халқимиз ўз давлатини жону дили билан яхши кўради, шунга яраша халқпарвар, инсонни ўз муаммолари билан ёлғиз қолдирмайдиган давлатимиз, президентимиз бор. Қандайдир яккам-дуккам юртбузарлар, ўйламай гапирадиган блогер, журналистлар ҳам бор, аммо халқимиз кимнинг кимлигини билиб, хулоса чиқариб бўлди.

➖ Айниқса, бугун, шу кунларда ижро органлари халқ узоқ вақт орзиқиб кутган муқаддас бурчини бажаряпти. Яъни, хорижда қийналиб юрган мигрантларга "Ватанга қайтинг, сизга у ердагидан юқорироқ маошли иш берамиз", деган сўзлар қатъийлик билан, дадил айтилди. Даромади яхши, ўз ўрнини топган мигрантлар билан ҳам фаол алоқада бўлиб, келажакни биргаликда қуриш бўйича ҳамкорликлар таклиф этилаяпти.

➖ Ўзбекистонликлар бу чақириқни камида 20 йил кутди. Давлатимиз ҳам бунинг учун ҳаракат қилди, янги қувватлар, заводлар очиш бўйича раҳбарларимиз дунё кезиб, ҳамкорлар топиб, мамлакат иқтисодиётини модернизация қилди.


Биз ҳаммамиз азиз давлатимиз бошимиздаги тож, муқаддас қўрғон, келажак авлодларга қолдирадиган яккаю ягона, буюк меросимиз эканлигини ҳар қадамда чуқур ҳис қилишимиз зарур. Ҳаётнинг маъноси – шу.

Yoshlar kundaligi

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

https://youtu.be/AKMNF_MMgqE?si=3yuoWNou8o5q9dOK

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

Бугун эрталаб бош ҳисобчим телефон қилиб, тармоқ янги тизимга ўтаётганлигини, 1-5 ноябрдан электр энергиянгизни пули тугаб, ўчиб қолса, пул тўлаб бўлмаслигини, шунинг учун уй ва офисларга олдиндан кўпроқ пул тўлаб қўйиш ҳақида огоҳлантирди.

Мен бир кун олдин тўлов қилиб кўйган эдим. Лекин ойлигини вақтида ололмаган ўқитувчилар, ёш боласи - чақалоғи борлар, ногирон ва нафақахўрлар, Россияга ё бошқа жойга эндигина иш қидириб кетганларнинг свети ўчса, уларнинг оиласи беш кун қандай светсиз яшар экан, айниқса тоғли ҳудудларда?!

Шунга қарз олиб бўлсада бугун электр энергияга тўлов қилиб қўйишни унутманг!

К.Дусов

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

Катталари кичикларига адолат қилмаган юртни Аллоҳ, бегоналарнинг қўлига топшириб қўяди...

Коммунал хизматларни биронтасидан қарзингиз бўлса, электр энергияга пул тўлаган бўлсангиз ҳам ўчириб қўядиган шантаж қоида ва талаб 1-ноябрдан ишга тушади.

Ҳурматли фуқаролар, кўзингизни очинг, сизга кимни отаси кимлиги, қайси қўшиқчининг туғиш туғмаслигидан кўра мана бундай аҳмоқона ишларга жиддий муносабат билдиришингиз, ҳуқуқ ва эркинликларингизни таъминланишида ўта муҳим.

Сайловда, билимдон сиёсатшунослар, сиёсатчилар турганида парламентни +60-70 лар, қўшиқчи, маддоҳ актёрлар, иши юришмаган, икки сўзни бир бирига қўшиб гапира олмайдиган вазирлар, сиёсат, иқтисод, ижтимоий масалаларни тўғри таҳлил қила олмайдиган, ўзингиз кимлигини танимайдиган одамлар билан тўлдиришди. Хўп майли.

Аммо кетингиз тепиб, елкангизга янада оғир юкни илишига жим қараб туришингиз - ўзингизга нисбатан хиёнат. Зулмга ва ноҳақликларга жим қараб туриш ҳам золимлик ҳисобланади.

Давлатимиз Раҳбари эса ўз чиқишларида, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишни, адолат билан қарор қабул қилишни кўп ва хўп айтадилар...

Энергияга таъминотини эплаб етказиб бера олмаган валломатлар, пули тўланган электр энергияни фалон жойдан қарзинг бор деб ўчиришга мутлақо ҳаққи йўқ!

Олдингиз қиш, қишлоқ жойларда газ ва кўмирсиз, ўтинсиз свет билан жон сақлайдиган, оғир турмуш тарзида ҳаёт кечираётган қарияларимиз, ногиронлар, ёш болали оилалар борлигини унутмаслигимиз керак!

Агар улардан биронтаси совуқдан вафот этса, бунинг ҳисобини Худо, бу дунёнинг ўзида Давлатни ва халқнинг бошига бало қилиб юбориши муқаррар. Худди Бухоронинг мадрасасида совуқдан ўлган талабалардан кейин юртни ўрис босганидек. Шунда чўчқалар сизларга ва болаларингизга Захарини сочиб, сизни уларнинг тилида гапирмаганликда айблайди. Ундан кейин додингизни сувга айтасиз.

Дуо ва қарғиш билан иш битмайди!

К.Дусов

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

Роман ёзсангиз инглизча ёки хитойча ёзинглар...

Тоҳир Маликдан: "Шайтанат" романи наридан фойда кўрганмисиз?-деб сўргандим.

"Йўқ", деган эди у киши.

Ижод вақтни кўп ўғирлайди, тирикчиликка оз вақт қолдиради.
Оз вақтда тирикчилик қилса бўладими?

Тил ўрганиб, романларингни инглизчача ёзиб кўринглар. Шояд бирларинг Нобел оларсизлар.

Дарвоқе," Шайтанат"кўп марта нашр қилинглар.

Халқ китоб ўқимай қўйди.

Халқ тирикчилик билан банд.

Балки буни биз билмаган маъноси бордир.

Рус ёки хитойча ёзиб кўринглар.

Катта аудитория керак.

Кичик ҳовузда кичик балиқ сузади.

Раҳимжон Раҳмат

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

19 октябрь куни Бурса шаҳрида муддатидан аввал бериш кўчма пункти ташкил этилмоқда.

Шу муносабат билан Бурсада яшовчи барча фуқароларимизни сайловда фаол иштирок этишга чорлаб қоламиз.

Манзил: Ўзбекистоннинг Бурса шаҳридаги Ўзбекистоннинг фахрий консуллиги офиси.
Манзил: Altinova mah. Istanbul cad, №398, Akyildiz Markazi
(
https://maps.app.goo.gl/ya3r3rV51fa5ax1p8?g_st=com.google.maps.preview.copy)

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

Қуллик хислатининг айрим аломатлари:

1) Қул бир хўжайинини кейинги хўжайинга осонлик билан алмашади, ким кўпроқ емак билан шароб берса бўлди, кимга қуллик қилишнинг фарқи йўқ.
Қуллар тарихан эгадан эгага ўтиб юрган, бу улар учун мутлақо нормал ҳолат.

2) Кибр ва манманлик.
Қул ҳеч қачон эркин одам кайфиятини ҳис эта олмайди, “подсознательно” умри охиригача қулликда ўтказган хорлигини компенсация қилишга ҳаракат қилади.

3) Қул қўли остидаги одамларни (айниқса, эркин одамларни) бошқариш имконига эга бўлиши биланоқ жиловланмаган золим хўжайинга айланади.

4) Хўжайинга айланган қулнинг нафси бузуқ ва кўзи оч бўлади, у ҳеч қачон тўймайди.
Қул эркинликдаги тўқлик ҳолатини бошидан кечирмаганлиги сабабли тўқлик ҳисси унга доимо бегона бўлади.

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

Ҳурматли амалдорлар, пулингизни чет эл банкларида ёки уйингизда сақлашни оқибатини андижонлик ўрибосар фонида кўрдингиз. Мен ва хизматдаги майор Mirsaid Xaydarov билан сизларга янада яхши шарт шароит яратиш, тадбиркорлик фаолиятингизни янада ривожлантириш учун, пулларингизни йилига ўн фоиз эвазига ишончли жойда сақлаб берамиз. Исмингиз ва жисмнгиз сир сақланиши кафолатланади, турқингиз ҳам.Шошилинг, бундан арзонини топа олмайсиз, чунки бу энг арзони. 3 миллионни бизга берганингиздан бир йилдан кейин 2.7 млн қилиб олар эдингиз. Ҳозир бир сўм ҳам қолмади сизга, ўйлаб кўринг!

Пулларни қаердан келгани сўраймаймиз, хатто Давлатимиз Раҳбарини вилоятларга ташрифи давомида, прям унинг чўнтагидан ўғирилаб келсангиз ҳам, сизга она сутидек ҳалол экан деб қабул қилиб олаверамиз. Бизга йилига 10 фоиз берсангиз бўлди. Хизматлар лицензияланган, пулларингиз ювилган бўлади.😉

Янги йил чегирмалари давом этади!

Ҳурмат билан ҚобилБанк.

К.Дусов

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

📖Surxondaryodagi xorijiy til o‘qituvchilarining malakasi oshirilmoqda

✏️Surxondaryo viloyati Maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi tomonidan joriy yilning noyabr-mart oylari davomida viloyatning shahar va tumanlarida xorijiy tillar bo‘yicha o‘qituvchilarga amaliy-uslubiy yordam ko‘rsatish, ularning bilim va ko‘nikmalarini oshirish maqsadida seminar-treninglar o‘tkazilishi rejalashtirilgan bo‘lib, bugun ushbu treninglarga start berildi.


➡️Termiz shahri va Termiz tumanidagi xorijiy til o‘qituvchilari ishtirokida bo‘lib o‘tgan seminarlarga trener sifatida viloyatimizdagi maktablarda faoliyat olib borayotgan "til egalari" - xorijiy mutaxassislar jalb etildi. Mahoratli mutaxassislar ishtirokchilarga sohaga oid zarur ma'lumotlarni ulashishdi. Pedagoglar o‘zlarini qiziqtirgan savollariga xorilik pedagoglardan javob olishdi.

Shuningdek, o‘qituvchilarning bilim, malakalarini baholash maqsadida tajriba-sinov tariqasida xalqaro darajadagi test sinovlarini topshirish imkoniyati ham yaratildi.

👤O‘quv yili yakuniga qadar bu kabi seminarlar viloyatimizning barcha hududlarida davom ettiriladi.

🖥Seminar reja-grafigi➡️bu yerda

🕊Telegram   📱Facebook
📱Instagram 📺You tube
🕊Twitter       Veb-sayt

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

Хайрли тонг!
Буюк душманинг шундай жойга яширинадики, сен уни жуда кам ҳолатларда ўша жойлардан қидирасан.
-Юлий Цезар 75.эр.ав.йил

Ақлли ва кучли бўлишнинг ягона йўли бу-ўзингдан ақллироқ ва кучлироқ рақиблар билан ўйнашдир.
-Шахмат асослар. 1883 йил.

Бўлиши кутилган урушдан ҳеч қачон қочиб бўлмайди, уни фақат душманингизни манфаатлари эвазига озроқ чўзиб туришингиз мумкин.
-Николло Макиавелли 1502 йил.

Юқоридаги гапларнинг ҳаммаси китоблардан...

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

Iqtisodiyot va moliya vazirligi e’lon qilgan 2025—2027 yillarga mo‘ljallangan Budjetnoma loyihasida maktab darsliklari uchun ijara pullarini qayta tiklash taklif etilmoqda. Ikki kundan beri tarmoqlarda ayni masala keng muhokamada va albatta, unda norozi tomon mutlaq ko‘pchilikni tashkil qilyapti.

Hozir yozadiganlarim orqali darsliklar ijarasi pulli bo‘lishi kerakmi yoki bepul mavzusiga aralashmoqchi emasman. Shunchaki bugungi muhokamalar va odamlarning hukumatdan norozoligini keltirib chiqarayotgan ayrim omillar bo‘yicha fikrlarimni qisqacha bildirib qo‘ygim keldi.

Hammasi qanday boshlandi?

Esingizda bo‘lsa, 2022-yilda Respublika Ta’lim markazi qator xalqaro tashkilotlar bilan qilgan bir necha yillik izlanishlari natijasida o‘sha davr uchun butunlay yangilik hisoblangan maktab darsliklari yaratish ishini yakunlaganini e’lon qildi. Qiziqqanlar izlab ko‘rishi mumkin, o‘sha paytda yangi darsliklar chindan, mazmuni, rang-barangligi va qulayligi jihatidan avvalo aprobatsiya uchun tanlab olingan o‘qituvchilar va bir qancha xalqaro tashkilotlar e’tirofiga sazovor bo‘lgan edi. Tabiiyki, yangi avlod darsliklarini chop qilish va maktablarga yetkazish xarajatlarining ma’lum qismini qoplash maqsadida o‘shanda amaldagi ijara to‘lovi narxini oshirish ham ko‘zda tutilgan. (O‘shanda bir dona darslik uchun yagona ijara to‘lovi 5 ming 707 so‘mni tashkil etgan va buni avvalgi o‘quv yilidagi miqdor (2 ming 740 so‘m)ga nisbatan 2 ming 967 so‘mga oshirish rejalashtirilgan edi.) Umuman, eslash o‘rinliki, bu tizim O‘zbekiston maktablarida 2023-yilga kelibgina joriy qilingan yangilik emasdi. Darsliklar uchun aylanma jadval (DAJ) asosida pul to‘lash mamlakat maktablarida o‘n yillardan beri mavjud amaliyot.

Xo‘p, jarayon shu bosqichga yetganda darslik maydonida endi kutilmaganda, ta’lim ishlaridan mutlaqo bexabar “qahramon” (keling, post davomida uni shartli shunday ataylik) paydo bo‘ldi. U tezda darsliklar ijarasi to‘lovi oshirilishidan xavotir bildirib chiqdi va buning uchun o‘ziga yaqin jurnalist hamda blogerlar tomonidan sun’iy yaratilgan norozilikni asos sifatida ko‘rsatdi. Esingizda bo‘lsa, o‘sha paytlarda bir guruh jurnalist va blogerlar yoppasiga darslikshunosga aylangan va bo‘lgan, bo‘lmagan kamchiliklarni bo‘rttirib ko‘rsatish orqali yangi avlod darsliklarini qoraga chiqarish kampaniyasida qatnashib bergan edi. Mediada go‘yo darsliklardan norozilik kayfiyati paydo qilinarkan, biroz o‘tib qahramon o‘z lavozimidan foydalanib uni yuqoriga yetkazgani va yuqorining bundan norozi bo‘lgani xabari bilan chiqish qildi. Shu bilan darsliklarga qilinadigan ijara to‘lovi butunlay to‘xtatildi. Go‘yo hamma xursand, xabarni yuqoriga yetkazgan esa xalq himoyachisi sifatida ikki karra qahramon.

Ammo ishlar shu bilan to‘xtamadi. Ko‘p o‘tmay bir necha yillik mehnat natijasi bo‘lgan yangi avlod darsliklarini chop qilish ilk nishonalar hali maktablarga yetib bormasdanoq to‘xtatilgani va fin tajribasiga asoslangan yanada yangi darsliklarni endilikda qahramonning kuratorligi hamda unga yaqin nashriyotlar “ko‘magida” chop qilinishidan xabar topdik. O‘shanda yangi avlod darsliklari mualliflari Shahidlar maydonida turib qilgan murojaati esingizdadir. “Bu katta mehnat bilan qilingan darsliklar. Keling, ishimizni qandaydir shubhali, biznes manfaati bor kishilar emas, mutaxassislar baholasin. Ular qandaydir kamchilik topishsa, buni tan olish va tog‘rilashga tayyormiz”, - degandi ular. Afsuski, mualliflarning chiqishlari telegram kanallardan nariga o‘tmadi, eshitilmadi.


Ba’zi hisob-kitoblar

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

Ҳай майли, қўймадингизлар. Айниқса Xudoyberdi Zominiy Shuhrat Qodirov Малика Майя опа ва кўплаб блогерлар, таълим ходимлари каби муҳтарамларнинг ўртага тушгани учун ҳам айтамасам бўлмас😉😊:

Вазир Умарова аниқ кетмайди. Сайловда номзодини қўйиб, просто ҳаммангиз аҳмоқ қилди.Ҳали ДУКда ва кадрлар масаласида қиладиган "ишлари" бор экан. Таълимни тиккалай чиққан жойига тиқмагунча ҳали кўп бирга ишлайсизлар менимча. Мен бўлса унинг турли туман ҳунарлари ҳақида саҳиҳ ривоятларни ишончли ровийлардан ривоят қилиб, сизларнинг битмас яраларингизга малҳам қўйиб бораман.😉Яқинда яна бир янгилик эшитасизлар. Қишдан зерикмай чиқасизлар, агар свет ўчавериб панд бермаса. Шунинг учун қуёш панелларини ўрнатиб олинглар.))

Вазирлик, бошқармалар, мудирликлар, мактаблар ходимларига, ўқувчи ва ўқитувчиларга, Ҳисоб Палатаси, Ген.Прократура ва КабМин ходимларига ва уларнинг аҳли хонадонларига Худодан сабру жамил, вазир ва унинг ўринбосарларининг шарридан омонлик тилайман!

Ҳа яна бир нарса, менга вазирни гўрига ғишт қалаб ёзган, лекин вазир билан расмга тушган одамлар, яқинда қўйган постимдан кейин у расмларини профилларидан олиб ташлабди. Тураверсин эди, кўриб бўлдимку.))

Мен бўлса тоққа дача кетдим, сизлар учун ҳам дам олиб келаман. Жаа Жамшид Акбаров братишкамдек ёза олмасамда, изоҳда сизлар учун ўзим ёзган шиғирлардан бирини қолдираман.

Тунингиз хайрли бўсин азизлар!

К.Дусов

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

📖Surxondaryoda "Jadidlar izidan" respublika tanlovining tuman, shahar bosqichlari bo‘lib o‘tdi

📰Bugun Surxondaryo viloyatining barcha hududlarida "Jadidlar izidan" respublika tanlovining tuman, shahar bosqichlari o‘tkazildi.

➡️Denov tumanida bo‘lgan tanlov jarayonlarida viloyat Maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi boshlig‘i Xusniddin Mamadiyev ishtirok etib, g‘oliblarga diplom hamda qimmatbaho esdalik sovg‘alarini topshirdi.

Ushbu tanlovni o‘tkazishdan maqsad umumiy o‘rta ta’lim maktablari o‘quvchilari o‘rtasida buyuk jadid alloma, adib va mutafakkirlarimizning boy ma’naviy merosini keng targ‘ib qilish, ma’naviy dunyosini boyitishdir.

🔔Tanlov 2 ta sinf toifasi 6-7-8- hamda 9-10-sinf o‘quvchilari o‘rtasida oktabr-noyabr oylarida bo‘lib o‘tadi.

🗣Tanlovning respublika bosqichida eng yuqori ball to‘plagan 14 nafar ishtirokchi xorijiy davlatga ta’lim sayohatini qo‘lga kiritadi.

📎 Nizom bilan tanishing

Ma'lumot uchun, respublika miqyosida eng ko‘p 67 ming 551 nafar surxondaryolik o‘quvchilar ushbu tanlovda ishtirok etish uchun ro‘yxatdan o‘tishgan.

🕊Telegram   📱Facebook
📱Instagram 📺You tube
🕊Twitter       Veb-sayt

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

#live

📖Surxondaryoda "Jadidlar izidan" respublika tanlovining tuman, shahar bosqichlariga start berildi

📰Umumiy o‘rta ta’lim maktablari o‘quvchilari o‘rtasida buyuk jadid alloma, adib va mutafakkirlarimizning boy ma’naviy merosini keng targ‘ib qilish, ma’naviy dunyosini boyitish maqsadida “Jadidlar izidan” respublika tanlovi tashkil etildi. Bugun Surxondaryo viloyatida ushbu tanlovning tuman shahar bosqichlari bo‘lib o‘tmoqda.

🔔Tanlov 2 ta sinf toifasi: 6-7-8- hamda 9-10-sinf o‘quvchilari o‘rtasida oktabr-noyabr oylarida bo‘lib o‘tadi.

Ma'lumot uchun, respublika miqyosida eng ko‘p 67 ming 551 nafar surxondaryolik o‘quvchilar ushbu tanlovda ishtirok etish uchun ro‘yxatdan o‘tishgan.

🕊Telegram   📱Facebook
📱Instagram 📺You tube
🕊Twitter       Veb-sayt

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

Yapon o‘quvchilari vaqt tig‘izligidan vokzalda dars qilmoqdalar...

Maktab mavzusi bizda oğizdan tushmaydi lekin mana Yaponiya va nega biz emas, balki Yaponiya rivojlandi degan savolga eng katta javob.

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

Вазир Ҳилола Умаровани ойлик маошини сўраган эдингиз, 110 миллион сўмдан ошиқ. Икки йил олдин 98 миллион олар эди барака топкур.

Бугун эрталабдан Яккасаройдан одамлар ва туман мудирлиги ходимлари телефон қилиб, ДУКни еб тўймаётган вазир Умарова, бир вақтлар Бухорога вазир келаяпти деб, таълим ходимларидан пул йиғиб, вазир Саидов даврида тепилиб кетган эски Бухоронинг бошқарма бошлиғи Мустафоева деган ўғрини яна Яккасаройга мудир қилмоқчи.

Ҳурматли ўқитувчилар, вазирингиз ўғири, сиз ва халқ пулларини талаб иши битгунича ҳали у катта билан, ҳали бу катта билан зўр бўлиб, кейин ухлатиб юборадиганлар хилидан. Яқинда ишини битириб, таниқли бир каттаниям бортини бериб юборди. Майли исмини айтмайман, ўзи билади кимлигини .

Ҳа айтганча, вазирлар депутатлик мандатидан воз кетибди. Шу жумладан Ҳилола ҳам. Ҳилола ҳақида ёзган постларимга, у бир дунё итларини юбориб, тур ҳақоратлар ёғдириб изоҳ ёздираяпти.
Биздаги йигитлар уларни аниқлаб ҳуқуқ тартибот идораларига берайлик деб, мендан рухсат сўраяпти.

Эҳ Ҳилола, Ҳилола, яқинда яхши янгилар қўяиан сиз ҳақингизда. Тинчгина депутат бўлиб парламентда ўтирсангиз бўлмасмиди а? Вабанкка вабанк кетиш керак, тўғрими?

К.Дусов

Бу ерда Ҳилолани вазирликдан 15 млн сўмдан юқори ойлик олаётган блогер ва ёлланма тролларнинг биз тарафдан аниқланган телефон рақмлари ва акаунтлари.

ID:
6673203177

Телефон(ы): 998933823131



ID:
5412734660

Телефон(ы): 998938471380



ID: 82409284

Телефон(ы): 998901869335



ID:
5551309906

Телефон(ы): 998937445554


Дилфуза Собирова вазирингиз ўта пасткаш одам экан, шунча одамни ёлламасдан ўша пулларнинг ярмини мактабларга ва ўқитувчиларга бўлиб берса ман индамай юрган бўлар эдимку. Ҳар ой таҳминий 300 миллиондан кўп пулга, Дима Қаюм бугун пост қилган мактабларни тузатиб олар эдик.

Акаунт эгаларига салом айтиб қўйинг опа.

Давоми бор...

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

Rasman tasdiqlanmagan yoki inkor qilinmagan maʼlumotlarga koʻra, partiyalar roʻyxatlari boʻyicha nomzodi koʻrsatilgan vazirlar (jumladan, maktabgacha va maktab taʼlimi vaziri Hilola Umarova) deputatlikdan voz kechishgan.

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

https://youtu.be/6zrUCbVIAcw

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

Xususiy o‘quv markazlari diqqatiga!

O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Migratsiya agentligi xorijda vaqtinchalik mehnat faoliyatini amalga oshirish istagida bo'lgan nomzodlarni tayyorlash maqsadida respublikamizda ro‘yxatdan o‘tgan va xorijiy tillarni (rus, ingliz, nemis, yapon va koreys) o‘rgatishga ixtisoslashtirilgan barcha o‘quv markazlarini hamkorlikka chaqiradi!

Hamkorlik qilish istagida bo‘lgan o‘quv markazlari quyidagi havola orqali ro‘yxatdan o‘tishi so'raladi.

👉 Ro‘yxatdan o‘tish

🔻 Axborot kanallarimizni kuzatib boring

Telegram|Facebook|OrtikkhujaNorov/videos">Youtube|Instagram|X|Veb-sayt|Xorijda ish

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

Тажрибали сиёсатчи ва собиқ "Адолат" партиясининг раиси, Наримон Умаров билан партиянинг сайлов олди компанияларининг бирида тушганмиз бу расмга. 5 йил бўлибди.

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

#Tashabbus

"Viloyat hokimi kubogi uchun" shaxmat musobaqasining viloyat bosqichi g‘oliblarini tantanali taqdirlash marosimi o'tkazildiQASHQADARYO


Mavzuga doir 👉manba👈

Qashqadaryo viloyati Maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi axborot xizmati

@Qashqadaryo_MMTB

Читать полностью…
Подписаться на канал