Миллий Тиклаши Партияси Марказий Кенгаши раиси ўринбосари Феруза Муҳаммеджанова билан Erkin Bozorov ва ўғлим Жалолхонни партияга аъзо қилиб, депутат қилмоқчимиз. Эркин Бозоров: масъулиятли иш бу Қобил ака-деган эди, қўрқманг, маъсулиятни ўзим зиммамга оламан - дедим.😊
Ҳарбийларни ҳам партияга аъзо қилиб депутат қилсак бўладими Mirodil Abdurahmonov, ёши ҳам сал кичикроқ, сиз нима дейсиз? Агар сиз билан Алишер Қодиров пахата бериб юборсаларингиз депутатликни торитиб кетади. Билмаганини сиз, бўлмаса ўзим ўргатаман.😉😊
O‘TGAN KUNLAR O‘TGAN KUNDIR
O‘Z BOSHINGGA YETGAN KUN
QODIRIYNI SOTGAN KUNDIR,
QODIRIYNI OTGAN KUN!
Bundan 86 yil oldin , ya’ni 1938 yil 4 oktyabr – O‘zbekiston tarixidagi eng qayg‘uli va qonli kundir.
SSSR Oliy sudi Harbiy kollegiyasining sayyor yig‘ilishlarida o‘zbek xalqining eng oldi ma’rifatparvarlari, ziyolilari otib tashlandi.
Jumladan, Qodiriy, Cho‘lpon, Fitrat kabi el ardog‘idagi shoir va yozuvchilar, o'nlab adabiyotshunos olimlarotuvga hukm qilindi.
Ular hukm chiqarilgan kuniyoq, 1938 yilning 4 oktyabrida, shoshilinch qatl etilgan.
Vatan va millat uchun jon fido qilgan o‘zbek xalqining buyuk farzandlari xotirasi oldida bosh egaylik. Oxiratlari obod, ruhlari shod bo‘lsin!
Ilohim, bunday kunlar boshqa hech qachon qaytib kelmasin.
P.S. Yuqoridagi suratda Abdurauf Fitratni o‘limga hukm qilish haqidagi hujjat 5 oktyabrda rasmiylashtirilgan. Ya’ni o‘zbek ziyolilari avval 4 oktyabrda otilib, ertasi kuni hukm rasmiylashtirilgan.
Криллда бу ерда👇👇👇
https://telegra.ph/%D0%8ETGAN-KUNLAR-10-04
Мана бу интервьюни кўриб, на йиғлашни, на кулишни биласан.
Қизиғи, мурожаатчининг ёзишича, устознинг қўлидаги гулни ҳам устознинг уйидан олиб чиқишибди.
👉 @r_kusherbayev
Битта мушук ўлди деб, ММТВазирлигидаги тупойлар, тизим ходимларига чора кўрмоқчи
Бутун бошли ММТВазирлигида глобал муаммо қолмаганидек, Вазирлик битта мушук ўлди деб, тизим ходимларига хайфсан бермоқчи. Айтаманку, бу вазирликни томи кетиб, бошқа иш қилишга ақли, салоҳияти, фаросати етмайди деб. Ҳилола Умарова бўлса тажрибали кадрларни ишдан олиб, Боқиевга ўхшаган каллаварамларни ёнига тўплаганидан кейин, булардан нимани ҳам кутасиз?
Навоийда, Самарқандда ўқувчилар ўлиб кетди, бирон бир муносабат берганини кўрмадим. Бировни хайфсан олиганини ҳам. Лекин кўчадаги дайди мушук ўлса югуриб елиб вазирлик муносабат берибди, шармандалар. Ҳилола, сиз таълимни одами эмассиз. Ҳамма ёқни шармандаларча мусорини чиқариб бўлдингиз. Илтимос, кетинг энди.
Агар тизимдаги биронта ходимга битта мушук деб зарарингиз тегса, ўзи фойдангиз тегмайди. Қолган шармандачиликни мен ташкиллаштириб беришни ўз зиммамга оламан. Хоҳланг таҳдид, хоҳласангиз огоҳлантириш деб қабул қилинг. Сиз Шерматовдан кейин Ўзбекистоннинг энг шармандали вазирлиги вазири сифатида тарихда қолдингиз, ўзингизни саводсиз, аҳмоқ командангиз билан...
Тупойлар...!
К.Дусов
Qobiljon Assalomu alaykum.
Samarqand viloyati Nurobod tumam 67-maktab direktori 04.10.2024 y soat ertalab 7:30 barchani yig'ilishga chaqirib yig'ilish o'tkazdi.
Bu o'qituvchilar orasida norozilikka sabab bo'lmoqda.
Majburiy mehnatdan qutulgan o'qituvchilar endi majburiy yig'ilishlarga jalb qilinmoqdami?
Eng qizig'i maktabdagi pedagogik kengash 3-oktabr kuni kechqurun soat 21:12 lar atrofida telegram guruhga yozilish bilan xabar berilgan.
Bunga Samarqand viloyati Bandlik bo'limi jim tomoshabin bo'lib qarab turibdi.
Saylovlar arafasida bunday qonun buzuvchi direktorlar anchayin ko'payib qolganga o'xshaydi.
Ishqilib saylovlarni eson-omon o'tkazib olaylii va bunday qonun buzuvchi direktorlarni uyi kuysin ilohim.
❗️Президент Фармонига асосан эндиликда Мактабгача ва мактаб таълими вазири жамғармаси ҳисобидан мактабгача таълим ташкилотлари раҳбар ва педагог кадрларини ҳам рағбатлантиришга рухсат этилади.
👉 @r_kusherbayev
1800 йиллар оҳири, 1900 йиллар бошида Япония ўзининг талабаларини Германияга ўқишга юборади. Илм талабида юрган Усо Херо исмли талаба йигит, авто двигителлар соҳасида ўқиркан, бир куни бир бузуқ двигителни тузатиб устозига олиб келиб ишлатиб кўрсатади.
Устози ундаги қобилиятни кўриб, унга бошқа бир бузуқ двигител беради ва ундан шуни тузатишни сўрайди.
Двигителни ётоқхонасига олиб келган талаба уни қисмларга ажратади ва ҳар бир қисмни расмини қоғозга тушириб рақамлаб чиқади, оҳир оқибат бир қанча уринишлардан кейин уни ҳам тузатади ва уни устозини олдига олиб бориб кўрсатади.
Талабанинг бу уринишлари ва изланишлари университетда юқори баҳоланади ва албатта бу ҳаракатлар ўша даврда Япония императори қулоғигача етиб боради.
Япония императори, талабанинг бу ҳаракатларини юқори баҳолаб ўша даврдаги Япон пул бирлигида 5,000 ҳадя қилади ва талабани ўзини ҳузурига чақиради.
Усо Херо, император билан учрашувни:
-Мен ҳали император билан учрашишга тайёр эмасман деб рад этади. Олган беш минг мукофотига мотор йиғиш учун асбоб-ускуналар сотиб олади.
Лекин минг афсуслар бўлсинки, бир қанча асбоб ускуналар билан мотор йиға олмаслигини англаб етади ва мотор ишлаб чиқарувчи заводга ишга киради ва шу тариқа заводда 9 йил ишлайди.
Орадан 9 йил ўтгач ниҳоят Усо Херо, 10та мотор ясаб, Япон императори ҳузурига боради.
У моторларни ишлатиб, императорга кўрсатганда, император:
- Мана энди биз ғарбни ғазот қилдик! Бу моторларни овози менга дунёдаги барча мусиқаларни овозидан ёқимлироқ дейди!
(Ҳимматни қаранг! Император шунақа бўлгандан кейин, уни аҳолиси қанақа бўлсин?! Мусиқа ва чолғучилик мактаби қурамиз демаган экан!)
Шунда Усо Херо тарих зарварақларига олтин билан ёзиладиган шу гапларни айтади:
-Мен асли Самурайлар оиласиданман. (Самурайлар оиласи Японияда олий насаб оилалар тоифасидан)
Мен шу мавқега, шу натижага эришиш учун, 9 йил заводда ишлаганимда, у ердаги қийинчиликларга, машаққатларга, мудирлар, инженерларни гап сўзларига чидадим. Ва мен билардимки, бу миллат учун, бу давлат учун, мен шу натижага эришишим керак ва миллат келажаги учун қурбон бўлишга тайёр эдим дейди!
Ана сизга ҳиммат, ана юрт учун, миллат учун, Ватан учун, келажак учун қилинган меҳнат, сабр ва матонат!
Хулоса шуки, агар миллатни юксалтирмоқчи бўлсак, илм билан юксалтиришимиз мумкин! Балки бу йўлда жон фидо, мол фидо бўлар, лекин илмсиз, қоронғу ғор ичида йўл тополмаган саргардон сифатида ўтиб кетаверамиз...
Роббим ҳаммамизга манфаатли илм берсин!
Shoxruh Mirzo
Биз ўзлигимизни англашимиз, тарихимизни билишимиз, кимлигимиз ҳақида тафаккур қилишимиз, авлодларимиз ўзимизга ўхшамаган саодатли бўлишини хоҳласак- уларга ўзимиз ёзган китоблардан яхши таълим бериб, тарихимизни ўқитишимиз керак.
Болаларимиз ўзимиз ёзган китобларни, қўлёзмаларимизни ўқиши учун, бизга ўхшаган кўрсавод бўлмаслиги учун-эски ўзбек ёзувидан (араб ёзуви ва форс тили)дарс бериб, қўлёзмаларимизни ўқий оладиган даража мактабларда дарс беришимиз шарт.
Чунки қўлёзмаларимизнинг 85-95 фоизи арабий ҳарфлар билан форс-тожик тилида ёзилган. Ҳозирда бу тил ва ёзувларни тушунадиган олимларимизнинг сони кундан-кунга камайиб бораяпти...
Мени ўзим ҳам архивларни кўриб, ҳеч нарсани ўқий олмаяпман, ҳатто 1900 йиллардаги газеталарга тушунмаяпман. Rahim Jumaniyoz устоз, сиз нима дейсиз фикримга?
К.Дусов
Assalomu alaykum hurmatli Qobul Doʻsov, sizdan boshqaga borishga choramiz qolmadi. Men, Umarova Shahodat Shakirovna Samarqand viloyati Jomboy tumani 56-umumta'lim maktabida ingliz tili fani oʻqituvchisi boʻlib ishlayman. Ta'lim sohasida 22 yildan beri xizmatdaman, hozirda toifam oliy, Xalq ta'limi a'lochisiman. Prezindentimiz tomonidan oʻqituvchilarga katta e'tibor qaratilayapti ,lekin bundan Xalq ta'limining xabari yoʻqqa oʻxshaydi yoki oʻzlarini koʻrib koʻrmaganga olishadi. 2024- yil yanvar- iyun oylarida navbatdagi majburiy attestatsiyada qatnashdim, TKT sertifikatim borligi sababli berilgan imtiyozdan foydalanib 80 ball va pedagogika va psixologiyadan 10 ball ni qoʻlga kiritdim. Lekin Xalq ta'limi vazirligi xodimlarining mas'uliyatsizligi tufayli sertifikatimni kech verifikatsiya qilishgan va shu sababli hozirda menga oliy toifa sertifikati berilmayapti. Bu borada Respublika Xalq ta'limi va Bosh prokraturaga ham murojaat qildim, lekin yozgan arizamni menga bosim va yolgʻon va'dalar bilan yoptirishdi. Hozirda sentyabr oyiga menga mutaxassis qilib oylik toʻlashmoqchi. Iltimos shu murojaatimni kanalingizga chiqaring,zora Hilola Umarovaga yetib borsa ,bu sarsongarchiligimiz. Men bir oʻzim emasman ,men bilan yana bir ustoz Berdanova Dildor da ham xuddi shu vaziyat.
Читать полностью…Эроннинг Исроилга ракета зарбалари муносабати билан...
Исроилга ракета зарбалари муносабати билан Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси Исроилдаги Ўзбекистон фуқароларига мурожаат билан чиқмоқда.
Мурожаатда элчихона фуқароларни ракета ҳужумлари пайтида бомба бошпаналарига кириш, Исроил ҳукумати ва Ўзбекистон элчихонаси расмий хабарларини кузатиб бориш, Исроил фронт орти қўмондонлиги билдиришномалари ва огоҳлантиришларига амал қилиш, шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар ва Ўзбекистон элчихонасининг алоқа маълумотларни ўзлари билан олиб юришни тавсия қилган.
👉 @r_kusherbayev
Тилим дея юрагидан қон сачратиб,
Элим дея гоҳида ҳуд, гоҳо беҳуд.
Миллатимнинг чироғидан битта адиб,
Ниқоб кийиб ижод қилар Алиф Маҳмуд.
К.Дусов. 02.10.2024
Қаерда олим ва адибларга академик эркинлик берилмаса, улар даҳлсиз бўлмаса - тараққиёт ҳақида гапирилган ҳамма гаплар ёлғон.
"O'qituvchilarga mehribon bo'ling. Agar ular sizning hurmatingizga loyiq bo'lmasa ham, ular hech bo‘lmaganda sizning Achinishingizga loyiqdir.“
- Eshli Olmos
17 йилга Томскда қамалган Андижонлик фуқаромизнинг ҳолати Давлатимизнинг тегишли ташкилотлари тарафидан назоратга олинди, унга ёрдам кўрсатилиши айтилмоқда...
Эслатиб ўтамиз!
Ҳар бир Ўзбекистон Республикасининг фуқароси Давлат ҳимоясидадир. Унинг миллати, ирқи, келиб чиқиши, диний ва сиёсий қарашларидан, қаерда қандай жиноят қилган, ёки қилмаганидан қатъи назар. У барибир Давлат тарафидан ҳимоя остида бўлади.
К.Дусов
Бахтиёр Саидов БМТдаги чиқишида барча давлатларни иқлим ўзгариши, камбағаллик ва технологик тенгсизлик муаммоларини ҳал этишда глобал ҳамкорликка чақирди. У Ўзбекистоннинг устувор йўналишлари сифатида барқарор ривожланиш мақсадларига содиқлик ва МОда тинчлик ва барқарорликка кўмаклашишни таъкидлади.
https://www.gazeta.uz/uz/2024/09/26/minister-un/
Telegram | Instagram | GazetaOzb">YouTube
📌 Эртага 5 октябрь, соат 21:00 да собиқ депутат Қобул Дўсов Худосизлар чатига ташриф буюриши муносабати билан ҳаммани ушбу суҳбатга таклиф этамиз!
/channel/Xudosiz_Uzbeklar
Илмий раҳбарим профессор, доктор Абдуғани Холбеков
https://youtu.be/pAS1GReneG8?si=eoaFPCP-tI4Nm7x9
Вазирликдаги манбаларнинг айтишига кўра, вазирликдаги валломатлар тизим ходимларини битта дайди мушук деб ишдан олишмоқчи. Қани кўрайликчи бу жин урган саводсизлар қанақа қилиб ходимдарни ишдан олишини.
Вазирликнинг жинниликлари ҳали анча давом этса керак. Томоша қизиқарли бўлади менимча, попкорн ғамлаб олиш эсдан чиқмасин. Таълим ходимларини қадрини ошириш дегани битта дайди мушукчалик ҳам эмас. Қанақа замонларда яшаяпмиз.
Кеча Президент нима деди-ю, бу каллаварамлар нима қилишаяпти.
Мен Ўзбекистонда энг арзон нарса одамларнинг қадри деганимда адашган эканман. Аслида одамларнинг орасида одамлардан ҳам арзон бу - ўқитувчилар экан. Қадри битта дайди мушукчалик ҳам эмас.
Хўп, ўлса ўлибди шу мушук. Шунга ҳаммамиз аза тутишимиз керакми?
Бу юртда одам ўлиб кетаяпти ҳеч кимни иши йўқ, булар мушукка аза очиб ўқитувчини ишдан оламан дейди.
Читать полностью…Энди кўчада мушук ўлиб қолсаям ўқитувчилар жавоб беради(ми?).
Учтепа тумани 62-мактаб ўқитувчиси Дилбар Худойбердиевани битта мушук учун ҳеч ким ишдан ололмайди..!
⚡️ Vodiylik yoshlar tayyormisiz?!
💰 Orziqib kutilgan Biznes Marafonning navbatdagi manzili Vodiy viloyatlari bo'ladi.
Uchrashuv manzillarimiz:
🏁 8-oktyabr 16:00da
📍40.9960017,71.6729416,3007m/data=!3m1!1e3!4m14!1m7!3m6!1s0x38bb4c06ab5b49c9:0xd657661edd9cedf5!2sYoshlar+Markazi!8m2!3d40.9960017!4d71.6729416!16s%2Fg%2F11c2p360jd!3m5!1s0x38bb4c06ab5b49c9:0xd657661edd9cedf5!8m2!3d40.9960017!4d71.6729416!16s%2Fg%2F11c2p360jd?entry=ttu&g_ep=EgoyMDI0MTAwMS4wIKXMDSoASAFQAw%3D%3D">Namangan sahridagi viloyat Yoshlar markazida
40.9998172,71.5991532,19.25z/data=!4m14!1m7!3m6!1s0x38bb4b54eb862641:0x82cf3abb3c1a9c40!2sViloyat+Madaniyat+Markazi!8m2!3d41.0002983!4d71.5984147!16s%2Fg%2F11p0bmykh2!3m5!1s0x38bb4b54eb862641:0x82cf3abb3c1a9c40!8m2!3d41.0002983!4d71.5984147!16s%2Fg%2F11p0bmykh2?entry=ttu">
🏁 9-oktyabr soat 15:00da
📍40.7881207,72.3726618,3017m/data=!3m1!1e3!4m14!1m7!3m6!1s0x38bcec8187a14f81:0x82b53c72a937651f!2z0JDQvdC00LjQttCw0L3RgdC60LjQuSDQs9C-0YHRg9C00LDRgNGB0YLQstC10L3QvdGL0Lkg0YPQvdC40LLQtdGA0YHQuNGC0LXRgg!8m2!3d40.7881207!4d72.3726618!16s%2Fm%2F013228r0!3m5!1s0x38bcec8187a14f81:0x82b53c72a937651f!8m2!3d40.7881207!4d72.3726618!16s%2Fm%2F013228r0?entry=ttu&g_ep=EgoyMDI0MTAwMS4wIKXMDSoASAFQAw%3D%3D">Andijon davlat universitetida
40.7947105,72.3469036,16.86z/data=!4m10!1m2!2m1!1sAndijon+shahri+Yoshlar+markazi!3m6!1s0x38bcecedbce65433:0xcfa397e64372cc42!8m2!3d40.7941911!4d72.3483789!15sCh5BbmRpam9uIHNoYWhyaSBZb3NobGFyIG1hcmthemmSARJ5b3V0aF9vcmdhbml6YXRpb27gAQA!16s%2Fg%2F11f3cs1cn3?entry=ttu">
🏁10-oktyabr soat 15:00da
📍40.5358305,70.9434728,16.03z/data=!4m10!1m2!2m1!1sQo%60qon++drama+teatri!3m6!1s0x38baeee0c7aa5b09:0x140a7598eb6751f!8m2!3d40.5359399!4d70.9496568!15sChRRb2Bxb24gIGRyYW1hIHRlYXRyaVoVIhNxbyBxb24gZHJhbWEgdGVhdHJpkgEXcGVyZm9ybWluZ19hcnRzX3RoZWF0ZXKaASNDaFpEU1VoTk1HOW5TMFZKUTBGblNVUmxhVWxQTldaQkVBReABAA!16s%2Fg%2F11c5h3rphw?entry=ttu">Qo'qon shahridagi Drama teatrda!
🚩 Roʻyxatdan oʻtish: 👉🏻 t.me/biznesmarafon_bot
Marafonda qatnashish mutlaqo bepul! O’z kelajagingizni biz bilan yarating!
Bizning sahifalarimiz:
1️⃣ Telegram 2️⃣ Instagram
3️⃣ Facebook 📺 yoshlarittifoqi/">You tube
Тадбиркор ўзи ўқиган мактабга янги бино қуриб берди
Сурхондарёлик тадбиркор Олтинсой туманидаги ўзи таҳсил олган 48-умумтаълим мактаби учун 32,5 миллиард сўм маблағ эвазига 630 ўринли янги бино қуриб берди.
Замонавий талаблар асосида барча шароитлар билан таъминланган мактабда интеллектуал синфхоналар, спорт зал, мини стадион, кутубхона, мажлислар зали, компьютер синфхоналари ҳамда ошхона бунёд этилди.
Rahim Jumaniyoz: Агар биз ҳам ўлиб кетсак, афсус, биз улардан фойдалана олмадик-дейишади...
Қобилжон, раҳмат сизга, оғриқли нуқтамизни тилга олибсиз. Давлатимиз раҳбари ўз чиқишларидан бирида юз мингдан зиёд қўлёзма китоблар фондларда турибди, ким буларни ўқийди, ким ўгиради дегандилар. Халқимиз ўз тарихида ҳеч бир ёзувни 1300 йил мобайнида араб алифбосичалик истифода этган эмас. Қўлёзма китобларни ўқиш алоҳида билим, уқув, малака ва тажрибани талаб этади.
Араб алифбоси асосидаги Эски ўзбек ёзувини мукаммал билганлар, ҳатто араб ва форс тилининг чуқур билимдонлари ҳам қадимги туркий қўлёзма манбаларни равон ўқий олмайди. Ҳозирнинг ўзидаги ҳуснихатимизни, кирил ва лотин ёзувидаги бир-биримизнинг ёзишмаларимизни ўқий олмаймиз-у, 1000 йил олдинги ёзувларни қандай ўқиймиз?!
Ислом цивилизацияси маркази томонидан икки ой олдин ташкил этилган конференцияда қадимий қўлёзмаларни ўқий оладиган командам бор, биз тайёрмиз дегандим, парво ҳам қилишмади.
Ваҳоланки, энг мураккаб араб алифбосидаги қадимги туркий қўлёзмаларни ўқийдиганларнинг ҳаёт бўлганлари бешта бўлса, биттаси менман.
Эрта-индин ўлиб кетсак, эҳ афсус биз улардан фойдалана олмадик дея "қайғуриб", ҳатто мукофот ва унвонлар ҳам беришади.
Мен ҳалигача кутаман, Раҳимбой ака, сиз Қўлёзма китобларни ўқиш қоидалари бўйича қўлланма тайёрлагансиз, мана 100 та китоб ва 100 та ўқувчи, уларни тайёрланг ва шу ишга киришинг, дейишларига тоҳануз илҳақман.
Қўлёзма китобларни ўқиш қоидаларини ўргатиш бўйича ўқув курсида дарс беришга мен тайёр!
Молия ва иқтисодиёт фанидан талабалар учун керакли, янги манбалар билан ёзилган тайёр илмий қўлланмани чиқараман деган университет ўқитувчисига, китобингни ўзингни ёнингдан чиқарасан, бизда бунақа ишларга пул ажратилмайди, илмий даражанг йўқ, чиқарсанг гонорар ҳам берилмайди-дебди. (Ўл бу кунингдан унда.)
Таълим ҳақида жон куйдирувчи обуначилар, мана шу китобни чиқаришимиз учун 20 млн сўм пул керак, ким ёрдам қиламан деса личкамга ёзинглар. Бу Худо урган Ўзбекистон таълимини эгаси барибир йўқ. Бизга китоб чиқариб олимларни қўллашдан кўра, қорни семизларга 150 минг сўмлик сомса едириб, фестивал қилаганимиз яхши. Қолгани қуруқ ва бир пулга қиммат ҳавои гаплар...
К.Дусов
Қобилжон мен фалон туманнинг фалон мактабини ўқитувчисиман, ........илтимос менга ёрдам беринг. Фақат мени сир тутинг илтимос!
-Опа, сизни кимлгингизни, қаерданлигингизни сир тутсам, мен кимга, нима деб мурожаат қилиб сизга ёрдам бераман? Мен бировга сизга ёрдам қилишини айтсам, у мендан қаерда, ким, қайси мактаб ўқитувчиси?-деб сўраса, мен битта сирли одам дейманми?
Бундай қўрқоқ ўқитувчиларга Худонинг Ўзи ёрдам бермаса, мени қўлимдан келмайди бунақа хизмат кўрсатиш, тўғриси ақлим етмайди бундай ёрдам қилишга...
К.Дусов
Мен Алиф Маҳмуд тахаллуси остида ижод бошлашдан аввал ҳам шоир ва таҳлилчи эдим. Лекин Франц Кафка каби... "Ҳаёт ниқоблар томошаси эканини англаганимда, унга очиқ юз билан кирганимдан уялдим." Аввало эркинлик, қолаверса, шахсиятим муҳофазаси ҳамда шон-шуҳратдан қочиб, ёзган асарларига исми шарифларини ёзишмаган Шарқдаги айрим сўфий ва мутасаввифларга эргашиш мақсадида бу ўйингга ниқоб билан кирдим. Ўзбекни ғалати феъли бор: Бизга ҳақиқат эмас, ҳақиқатни ким айтаётгани қизиқ. Минг шукур, олқишу тасанноларга раҳмат айтевериб зериккан шоирман. Бироқ айрим аламзадалар юзим очилган куниёқ қўйнида сақлаётган тошларини бошимга ёғдиришларини ҳам биламан. Мунаққидлик санъатига ихлоси баланд мухлислар қанчалик кўп бўлмасин, барибир гуруч курмаксиз бўлмас, адабий танқидчиликка тоқатсиз қаламкашлар йўқ эмас орамизда... Ҳукм чиқарувчи эмасман. Тўғри Йўлга солувчи мураббий ҳам чиқмайди мендан. Мен сараловчиман, холос.
Адабиётнинг софлиги ва ривожи билан кимни неча пуллик иши бор... Мунаққидлик узо-о-о-оқ йиллар ширин уйқуда ухлади, бир тийинлик фойда бермаса, уни уйғотишдан сенга нима наф, нодон!? Тил қадри ё Туркий бирлик, дейсан, қоринни тўйдирса ҳам майли эди бу китобий гаплар... Қорин ғамида юрган халқ қуруқ маърифатингни пишириб ермиди... Ёш истеъдодли шоирлар тўпланиб шеърий концерт берармиш. Шошинг, майдонга одам сиғмай қолиши мумкин. Ол-а! Қаерда текин ош тарқатилади, шуни айт ундан кўра. Китобдан узоқлашган подафеъл оломоннинг ҳақиқий-маънавий аҳволини ўшанда кўрасан! Ошқазон ҳукмрон жамиятда Юрак ва Виждон бир четда қум ўйнаб туради... Шунга кўник... "Миллат келажаги бугунги Фан ва Адабиёт билан белгиланади" деган ҳақиқат, асли сафсата эканлигига ўзингни ишонтир...
Ҳурмат билан Алиф Маҳмуд
01. 10. 24.
Устозим Сайфиддин Раъфиддинов, устозлари Нақшбандия тариқати шайхи профессор, доктор Маҳмуд Асъад Жўшон ҳақидаги хотиралари.
Читать полностью…Ўқитувчиларни маошини 1000 доллар кўтаришни кутирмай бошқа томонлама қўллаб-қувватласакчи?
Масалан
Ўқитувчи газ-электр ҳаққини 50 фоизини тўласа..
Ўқитувчи мол-мулк солиғидан озод қилинса..
Ўқитувчи ҳар йили бир марта бепул санаторияга борса..
Ўқитувчи касал бўлиб қолса шифохонада бепул (дори-дармон билан) даволанса..
Ўқитувчига мошина кредити фоизсиз бўлса..
Ўқитувчига автобус, поезд, метро бепул, самолёт (ички) 50 фоиз бўлса..
Ўқитувчини боласига олий таълимга кириш учун имтиёз бўлса..
Ўқитувчи тўй қилса бир марталик моддий ёрдам қилинса..
Ўқитувчи уй (квартира) олмоқчи бўлса 25 фоизини давлат тўлаб, фоизсиз 20 йилга берса...
Ўқитувчи дикретга ёки таътилга чиқса ҳам ўша маоши кетаверса..
Ўқитувчи оғир бемор бўлса чет элда даволанишни оталиққа олса..
Ўқитувчини ногирон боласи бўлса маошига 20 фоиз устама қўшиб берилса..
Ўқитувчини хурмати хокимникидай бўлса...
Манича 1000 доллар қилишни, кутишни кераги йўқ!
Ўқитувчилар соғ бўлишсин!
Байрамларинг билан!
Пост анча аввал ёзилган.
Дима Қаюм
https://www.youtube.com/live/p18qQnsC5oo?si=lWywA2gu4rp8qX5y
Ғиждувон жанги ва буюк қаҳрамон аждодимиз ғозий
Султон Муиззидин Убайдуллоҳхон ҳақида...