kabul_dusov | Неотсортированное

Telegram-канал kabul_dusov - Kobul Dusov |RASMIY KANAL

12148

Кобул Дусовнинг расмий телеграм канали. Каналда дунё ва жамиятдаги ижтимоий сиёсий мавзулар ёритилади... YouTube kanal: https://www.youtube.com/channel/UCCOB7XWIKd-YGBdtWwp3fGw?sub_confirmation=1 Мурожаатлар учун бот 👉

Подписаться на канал

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

#ish #oʻqish #Germaniya
📢 Germaniyada o‘qish yoki ishlash imkoniyatini qo‘ldan chiqarmang?

Quyidagi talablarga mos keluvchi fuqarolar Germaniyaga ishga taklif qilinadi:
− o‘rta bo‘g‘in tibbiyot hamshirasi diplomi;
− nemis tilini kamida B1 darajada bilish;
− kamida 1 yillik mehnat staji;
− 18-45 yosh.

Imkoniyatlar:
🔹ish haqi 2300-2700 € (brutto) + bajarilgan ish hajmiga qarab turli bonuslar;
🔹haftada 5 ish kuni;
🔹yashash joyi topishga ko‘mak.
Mana bu havoladan ro‘yxatdan o‘tishingiz mumkin.

Tibbiyot sohasiga qiziquvchi yoshlar uchun Ausbildung:
− tibbiyot va keksalarni parvarishlashga qiziqish;
− 11 yillik ta’limni yakunlagan bo‘lish;
− nemis tilini B2 darajada bilish;
− 3 yillik kasbiy ta’limni yakunlab, belgilangan klinikada ishlash majburiyatini olish;
− 16-35 yosh.

Imkoniyatlari:
🔹stipendiya 1100-1400 € (brutto);
🔹haftada 6 kun o‘qish va amaliyot;
🔹yashash joyi topishga ko‘mak;
🔹tibbiy sug‘urta;
🔹kasbiy ta’limdan keyin kafolatlangan ish joyi.

❗️ Ro‘yxatdan o'tish uchun bosing!

Web-sayt | Instagram | migrantuzb">YouTube | @migrantuz

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

Сурхондарёда вилояти бўйича мактабларида талон тарожликка йўл қўйган, камомад аниқланган бир қатор мактабларнинг директорлари ишдан олинди. Бу ишларнинг кўпчилигидан хабарим бор. Баъзилари менга пул эвазига бошқарма бошлиғи ёки вилоят ҳокими билан гаплашиб иш жойига тиклаб қўйишимни сўраб, ўртага менга яқин одамларни қўйди. Юрак ҳам бор экан уларда, ёки ҳаммани ўзидай деб билса керак. (Одатда бундай таклифлар тез-тез бўлиб туради, ўрганиб ҳам кетганман.😄)
Қобил Дусовга айтиб ишингни ҳал қилиб бераман-деб, минг-минг доллар пул олган фирибгарларни ҳам кўрдик.

Мен бўлса хазиллашиб бошқарма бошлиғига "ака, келинг беш тўрт сўм пул ишлаб оламиз😄"-деб телефон қилсам, бошқарма бошлиғи жиддий олиб "Қобил ака, таълим сифатини кўтарамиз деб сиз билан бизни шунча қилган тоат ибодатимиз нима бўлади? Жадид боболаримизни қарғиши урмайдими бизни, келажакда болаларимизни мана шундай таълим ходимларининг қўлига бериб, яна мардикор қиламизми?" -деб юрагимдаги гапларни нуқтасига урди барака топсин. Вилоят таълими энди эгасини топди-дедим ўзимга ўзим.

Энди эса бошқарма бошлиғи Хусниддин Мамадиев устидан" заказ" билан иғво тарқатиш авжига чиқди. Бундай ҳаракатлар нафақат Хусниддин акага, балки яхши ишлаётган кўп таълим раҳбарларига бўлаяпти. Ўзим жараёнлардан хабарим борлиги учун юқоридагига ўхшаган, қўй терисига яширинган баъзи мурожаатчиларни озроқ фарқига бораман, узоқдан танийман...😊

Ўзбекка четдан душман керак эмас, уларнинг ўзи бир-бирига етади...

Ҳай майли. Ғарибгина кулбамда яримта нон, роҳати жон деб дарахт, гул экиб, ер чопганим яхши эмасми, чала қолган диссертациямни қолган жойидан бошлаб. Бу дунёни ғамия, камиям, дардиям тугамас эканда...
Хусниддин ака, буржуа бизни ёмонлаётган бўлса, аниқ биз тўғри йўлдамиз- деган ўз вақтида Владимир Ильич Ленин ака. Так что босинг газини.😄

К.Дусов

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

Социология

Ўзбекларни камбағалликдан чиқариш учун декларацияни жорий қилишимиз шарт!


К.Дусов: Бизда сиёсат ҳар доим фанга баҳо бериб келган. Аслида фан сиёсатга баҳо бериши керак эди...

Миллий университет 2022

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

TONG LAVHASI
Erkin Vohidov bobomiz-la xayolan bir diydor.

Shu she’rni SIZ ijro etib, tongotar (quyosh chiqishi) ni tasvirga oling va kaminani ham belgilang. Eng saralarini Instagramda“Stories”da barchaga ulashamiz! So’ng hammasini jamlab, telegram kanalimizda ham havola etaman.

Sharti: Video bir daqiqadan oshmasligi va @erkinvohidovijodi telegram kanaliga obuna bo’lishingiz kerak! 😎

Xayrli kun!

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

Диалог😄
Кимлиги ноаниқ мухлисим:Қобил Дусов, сиз гапиринг, бизни бола чақамиз бор, бизга тинчлик керак ...
,,,,:
Ассалому алайкум биз Навоидан утган куни Навои касб хунар мактаби хакида чикаргандиз .Анча уктувчилар хурсанд булганди шунча рахбарлар судга беришганди сизди канча тахдид киларди олиб ташамагандиз л н буни нега олиб ташадиз.Охирги умидимиз сиз эди 60 фоиз мактабда унинг уруги куда андаси талим тириклайин улди тугри биз очикча айтолмаяпмиз битта мард чикди сизга .хаммагаям тинчлик оила керак .Лекин нимага учирасиз кайтаринг ака яна бир талим учун хизмат килинг илтимос

Бу ердаям тартиб интизом талим кайтсин

К.Д:
Салом.Сизларга ўхшаган қўрқоқларни ҳимоя қиламан деб ўзимни бошим балога қолиб судма суд юрайми? Сизлар попкорн еб томоша қилиб турасизлар а? Сизларда бор бола чақа манда йўқми? Сизларни ўзингиз номард бўла туриб мард қидиришингизга ўлайми ёки куяйми? Менга керакми шу бош оғриқ? Яхшиликни керак вақтда мард бўлиб ёнимда турадиган одамга қилганим яхшими ёки туппи тор келганида бола чақам бор деб ташлаб қочадиган, иши тушганида эшигимни қоқадиган сизлар каби қўрқоқларгами?

Сизлар каби икки юзламачи ва қўрқоқ одамлар бўлмаса керак. Сизларгаям, сизларга ўхшаган қўрқоқлар таълими учун ҳам хизмат қилмайман. Маломат қилсангиз қилаверинг. Яна қайта айтаман, баттар бўлинглар қўрқоқлар.

',,,,,:
Куркоклар

Ёнизда туриш булса кайтмайман

Талим улаётганда ман эмас сиз айтаётган баттар булаётган халкди болалари

К.Д - яъни мен:
Кейин менга нега ўчирасиз деб сўроқ қила олмайсиз, ўйлаб ёзинг илтимос!

',,,,,:
Ёк ман сизди йиллар давомида кузатганман к к булса улага сизди айтиб канча ишларди кайтарганман

Хеч качон кайтгагансиз бундан баттар гаплар балаган афсус ман учирилгандан к н эшитдим

Булмаса билайдим нима дейишди

К.Д:
Халққа керак бўлса ўзлари ишини эплаб олади. Бошида Президенти, ҳукумати, Таълим вазирлари бор, менга ўхшаган студентга қолмаган халқни куни Худога шукр.

',,,,,:
Тушиндим омадизди берсин укамисиз аками

К.Д:
Сизга керак бўлса ана ўзингиз қилаверинг. Сиз мени яхши танимай туриб менга ишонасизми?

Сизгаям омад тилайман!

',,,,,:
Сизди йиллар давомида кузатганман

Жиззах ,Самарканд

Хатто Турдимовга айтган гаплариздан кейин хурматам кигандим

Л н сизди постизди шу хукумат одами бегунохди буйнига куйди мажлисда бугун

К.Д:
Менга унақа вертуал, панада кўрсатилган аноним ҳурмат керак эмас.

',,,,,:
Нега доим ёзганман

Постларда

Фикрларимни

Айникса Жиззах институт мавзусида

Ман мехнатларизди хурмат килганман

Эсиздан чикарманг

К.Д:
Сизни фикрингиз мени биров мени судга берса ўтадими?

Сизнинг фикрингизни кимга қизиғи бор?

Ва менга қанчалик фойдаси бор?

',,,,,:
Хаа судгача борса узб. фукоросини сузи утар

Шунча мехнатларизди фойдаси буганми

Худойимни адолатли киличларидан биттаси сизда деб уйлардим адашган эканман

К.Д: Мен қилич чопишни билмайман, умримда ҳақиқий қилични ушлаб ҳам кўрмаганман ҳам. Худони қиличи сизда- деган гапни биринчи сиздан эшитаяман.

',,,,,:
Зато адолатли килиб билан битта иккита рахбарди бошини олгандиз

Анчасини

Кимлигини эсига солиб куйгандиз

Биласизми нимага ошкор килмаяпман манга ёмонлик кимаган нонимни емаган л н афсус талим улди холос.

К.Д:Мен бировни бошини олмаганман, соғлигингиз жойидами?
Мен чумолига ҳам озор беришга қўрқаман тўғриси. Менга бунақа туҳмат қилманг илтимос!

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

Киберҳужумдан сақланинг!

❗️"Cyber month Qashqadaryo" - "Гран-при" танловини иштирокчиси Рустамов Жавоҳир

Ижтимоий роликни бу ерда батафсил кўринг:
Мана бу ҳаволага киринг👉https://youtube.com/watch?v=Bk7xy5pqiUA&si=rImAivN2AbIfnf_6

Барчага улашинглар!

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

Ўзбек социологиясидаги катта фигурантлардан бири, устозим, илмий раҳбарим Абдуғани Холбеков устозим деб эъзозлайдиган таниқли социолог олим, профессор, доктор Абдулахад Қаххоров ўз уйида ўлдириб кетилди...

Устозни жойлари жаннатдан бўлсин, Аллоҳ меҳрибон бўлсин!

Олий жаноб, ёш боладай содда, ўзбек социологиясидаги катта устунлардан бир эди бу инсон..

Биз Аллоҳникимиз ва албатта Унга қайтамиз!

Домла расмда чапдан биринчида турибди.

К.Дусов

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

"Ўқитувчилар маошидан тежамоқчи бўлган мамлакатлар бир кун келиб барибир катта молиявий йўқотишларга учрайдилар."

“Таълим сифати ҳеч қачон муаллим сифатидан устун бўлмайди”

Андреас Шляҳер,
ПИСА тадқиқоти

Каналга уланиш👇👇👇
ma-newsagency">

Telegram | Instagram | ma-newsagency">YouTube

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

https://online.anyflip.com/husmc/nlym/mobile/index.html

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

🖋📕 "Энг нуфузли 100 киши" китоби муаллифи Майкл Харт шу китоби учун 28 йил вақт сарфлаган. У рўйхатда Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.)ни 1-ўринга қўйган.

У Лондонда маъруза ўқир экан, дастлаб уни бу гапи учун хуштаклар чалиб маломат қилишади ва гапини бўлиб қўйишади. Одамлар нега у пайғамбар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни 1-ўринга қўйганидан шикоят қилишади.

У шундай жавоб беради:

"Муҳаммад пайғамбар 611 йилда Макканинг ўртасида туриб, одамларга: "Мен Аллоҳнинг пайғамбариман", дедилар.

Унга тўрт киши ишонди: энг яқин дўсти, хотини ва икки ёш болалар! Қарийиб, 1400 йил ўтиб, мусулмонлар сони 1,5 миллиарддан ошди ва ўсишда давом этмоқда. У ёлғончи бўлиши мумкин эмас, чунки ёлғон 1400 йил давом эта олмайди! 1,5 миллиард одамларни эса алдаб юриб бўлмайди!

Яна бир тафаккур қилиш керак бўлган нарса шуки, шунча вақтдан кейин ҳам миллионлаб мусулмонлар ўз Пайғабарларига зарар етказадиган бир сўз учун жонларини фидо қилишдан тонмайдилар.

Исо учун буни қилишга тайёр бўлган бирота масиҳий насроний борми?

Шундан сўнг бутун залда ўлик сукунат ҳукм сурди!!!

Китобни он-лайн ўқиш учун ҳавола: https://royallib.com/read/hart_maykl/100_velikih_lyudey.html#34523

/channel/kabul_dusov

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

🇺🇸 АҚШ Президентларига уюштирилган суиқасдлар рўйхати хронологияси:

Ўлдирилган президентлар:

🔴 1865 йил - Авраам Линколн

🔴 1881 йил - Жеймс А. Гарфилд

🔴 1901 йил - Уилям МакКинли

🔵 1963 йил - Жон Ф. Кеннеди

Яраланган президентлар:

🔴 1912 йил - Теодор Рузвелт*

🔴 1981 йил - Роналд Рейган

🔴 2024 - Доналд Трамп*

Эслатма: * собиқ президент сайловолди ташвиқоти пайтида

🔴 - Республикачилар партияси

🔵 - Демократик партия

Манбалар: World of Statistics, Wikipedia, The White House

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

Шавкат Мирзиёев Дональд Трампнинг сайловолди учрашувда нутқ сўзлаётган чоғида унинг ҳаётига суиқасд уюштирилгани ҳақидаги хабарни чуқур хавотир билан қабул қилган.


Давлатимиз раҳбари ушбу зўравонлик ҳаракатини кескин қоралаб, Дональд Трампга тез фурсатда соғайиб кетишини тилабди.

@Postfactumuz

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

Seni sindirgan har bir daqiqa - seni qayta yaratayotgan bo’ladi. Har bir singan bo’laging birlashib yangi, yanada kuchliroq, qudratliroq va qat’iyatliroq seni yaratmoqda.

Ko’zlaringdan to’kilgan har tomchi ko’z yosh - qalbing g’uborlarini, og’riqlarini yuvib chiqib ketmoqda.

Nega og’riqlar, ko’z yoshlar bilan yashayapsan? Sababi, sen o’sishga, o’zgarishga, va mukammalroq seni yaratishga olib boradigan yo’ldasan!


Dilsora Komil

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

ЯПОН ЎГИТЛАРИ! Ассалому алайкум. Хурматли кўрарманлар.
Бундан кейин, Япончада ўқиган китобларимдаги баъзи фойдали ўгитларни шу усулда айтмоқчиман. Нима дейсиз?

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

Соф ўзбекчада гапиришга ҳаракат қилдим.😊

Бугун уйга меҳмон келадиган бўлди. Кеч бўлганда ёғ ҳидини чиқариб овқат қилдирмасдан Рёбрышки деган ресторандан овқат буюртма қилдим. Мен билан гаплашган оператор русча жавоб қайтарди. Мен бўлса ўзбекча ёзавердим. Энг қизиғи тушунди ёки таржима қилиб ўқиди. Анчадан бери атай шунақа қиламан.

Россияда ўқиб юрганимда автобусда телефонда ёки ўзбек ҳамроҳим билан ўзбекча гаплашсам, ўрислар ижирғаниб қарашларига кўникиб кетганман. Мен ҳам Ўзбекистонда ўз тилимда гапирсам ёки мурожаат қилсам нима бўпти? Улар фақат русча мурожаатни қабул қилишади, ўз тилига юқори баҳо беришини ҳам биламан. Рус тилини билмаган одам у ерда иш топиши, тил топишиши ўта қийин.

Тилимизни келажак авлодга кўз қорачиғимиздай авайлаб етказиб беришимиз керак. Бу учун олимларимиз ва таълимга катта эътибор қаратишимиз шарт. Тилимизни асрашимиз шарт!

К.Дусов

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

Хатга тушдинг-ўтга тушдинг!

Ўзбекистон фуқаролари диққатига!
Агар сизнинг уйингизга ҳоким ёрдамчилари келиб, "сиз нима иш қиласиз"-деб сўраса, "Уйда ўтириб бировларнинг кўрпасини қавиб бераяпман, Россияда ишлаб келаман, кунлик мардикорчиликка чиқаман"га ўхшаш гаплар гапирманг!

Бўлмаса сизни "ўзини ўзи банд қилган"- деб реестрга кирғизиб бир йилига 340 000 сўм солиққа тортади, болалар пулидан сизни маҳрум қилади. Шунақа саволлар берса, илтимос, жавоб берманг!

К.Дусов

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️

➡️КАТТА ЙЎЛЛАРДАГИ ПРОБКАЛАР САБАБИ.

NazoratUz ҳамда  Тошкент вилояти ИИББ ЖХХ ЙҲХБ билан ҳамкорликда асосан Туризм зонаси бўлган Юкори Чирчик ва Бўстонлиқ туманиларига ташриф буюрди ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, йўлларда тирбандликларни бартараф қилиш, йўл транспорт ҳодисаларини Олдини олишда олиб борилаётган ишлар билан танишдик, яратилган шароитларни ўз кўзимиз билан кўриб сизларга ҳам илиндик.
ОАВ билан хамкор лик учун ташаккур.

➡️ТЎЛИҚ ВИДЕО БИРИНЧИ YOUTUBE КАНАЛИМИЗДА👇
📹 https://youtu.be/PN0AxLOmA3g 👈

| Telegram | nazoratuzofficial?si=NmS3yp6cdW28LEdq">YouTube | Instagram | Facebook | nazoratuz">TikTok |

✍️ Мурожаат ва юридик маслаҳат учун:  @Murojaat777_bot

👉 /channel/NazoratUz

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

Биз кетдик ўртоғлар..!
Биз қаёққа кетаяпмиз?))

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

Гуманитар фанларнинг аҳамияти ва Олий таълим

Янги Ўзбекистон университети проректори, профессор Баҳодир Аҳмедов тўғри айтди. Дунёдаги энг кучли олийгоҳларда мажбурий бўлган ижтимоий фанлар бор.

Бу билан биздаги ҳолат ҳам тўғри демоқчи эмасман, лекин “айтидаману, тарих нимага кере ока” деган гап ҳам тўғри эмас.

Умуман, олий таълим борасида энг қизиқ подкастлардан бири бўлибди.

Кўринглар: https://youtu.be/htGLrQCokhQ?si=pl8Os7PPn4Kp5qNA

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

Кунларнинг бирида Римлик хўроз ва товуқлар ноқонуний итлар жангини ўтказишди. Воқеа жойига етиб келган келган римлик миршаблар, уларни дарҳол қўлга олиб, ўйинга тикилиши режалаштирилган далилий ашёлар сифатида ҳар бир товуқ ва хўроз чўнтагидан 50-100 граммдан донга ўхшаш ўсимлик уруғини топишган.

Шунингдек хўрозлар муқаддам 200 квтдан кўп чироқ ёқиб келгани, майдончада курашаётган итларнинг бирига "сен ичганмисан ит"-дея савол бергани аниқланган ва 75 килограмм соф маккайи дони миқдорида жаримага тортилган. Улар қадимий турк тўрасининг 15645 ва 1567, 2241 қонун моддаларини бузишган дейилмоқда.

Майдончада яна бир ликкиллоқ итнинг яқинда катакдан қочгани ва бошқа катаклардан сиёсий бошпана сўрагани ҳам аниқланган. У кучукчамиз шарафли орган ходимлари орқали тутиб келтирилган. Ҳозирда хизмат фаолиятини жимгина давом эттираяпти. Келиши билан йиғилиш ўтказгани ҳам рост. Аммо ичи дардга тўла...

Ҳозирча янгиликларимиз сизга мана шулардан иборат ўртағлар.

Янгиликлар Сафоқулнинг "Сен етим эмассан кучукчам", Николло Макявиллининг "Яхшиликни билмаган бир нарса"-деган асарларидан олинган бўлиши мумкин, бўлмаслиги ҳам мумкин.

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

Ўзбекистонда бир олимни уйида ўлдириб кетишди, фан докторини...

Бир олимни ўлдириб кетиши кичик иш эмас, бир ўқитувчини ўлдириш ўқитувчини ҳолати ҳам эмас, бу эса ўқитувчи ва фан доктори бўлган одам..!

Социолог Абдулахад Қаххоровнинг ўлими назоратга олиниши керак!

Қани тегишли идораларни кучини бугун кўрамиз, идорами улар, ёки...

Устозимизни устозини уйида ўлдириб кетилишига сабаб нима?

Нега ўлдирилди?

К.Дусов

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

#FakeNews

Oksford universiteti ma’lumotlariga ko’ra, dunyo bo‘ylab odamlarning 40 foizi haqiqiy yangiliklarni soxta yangiliklardan ajrata olmaydi.

🗺Dunyo miqyosida odamlarning 57 foizi esa feyk ma'lumotlarga muntazam duch keladi.

Fake o’zi nima? Ularni tarqatishdan maqsad nima?

Ushbu savolga navbatdagi videoroligimizda javob topasiz.

@cpr_uz

LinkedIn | Twitter | Instagram | cpr_uz">Youtube

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

⚡️Фаолиятида тизимли камчиликларга йўл қўйган 28 та туман-шаҳар ҳокимига нисабатан интизомий жазо чораларини кўриш, Қораўзак, Тахиатош, Учқудуқ, Тошкент, Фурқат, Гурлан, Мирзаобод, Янгиариқ, Мингбулоқ туманлари, Ғозғон шаҳри ҳокимларини ишдан олиш бўйича Бош вазир А.Ариповнинг таклифи қўллаб-қувватланди.

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

#davr_ruhi

O‘ZBEKISTONDAGI ISLOM SIVILIZATSIYASI MARKAZI – KELAJAKKA YUZLANGAN MASKAN

Shuhrat HAYITOV

⚫️Insoniyat taraqqiyoti asosini, shubhasiz,
ilm-fan, ma’rifat tashkil qiladi. Bizning ajdodlarimiz bu borada dunyoga o‘z so‘zini aytgan va bugun ham ularning munosib izdoshlari bor.

Batafsil: jadid-media.uz

@Jadid_media

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

#Аудиомақола

⚡️ “Лоланома” номли мақоланинг аудио вариантини тинглашингиз мумкин.


Telegram | Facebook | YUZ">YouTube | Instagram

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

Ота юртим Олтойларга кетсам дейман,
Ёқутларни миллатим деб қучсам дейман.
Анвар Бўрон, Бекзод акам, Нажмиддиндек,
Тўрон дея кўк бўридек учсам дейман.

Мен бир ғариб ўз юртимда ғўробоман,
Ўн минг йиллик султон ўзим лек гадоман.
Отам Туркдан, Ўғузхондан-ки садоман,
Чўчқа босган ўз юртимга кўчсам дейман...

Шамсий, дардинг оғир дарддир кечиб бўлмас,
Сиёсат - бу жиддий мавзу ечиб бўлмас.
Хонлик ридо кийган элинг ечиб бўлмас,
Кўк бўридек юрт деб ёниб ўчсам дейман...

Учсам дейман, қучсам дейман, кўчсам дейман...

К.Дусов. 14.07.2024

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

Замонасининг етук математик ва астрономи Жамшид Коший Самарқандда туриб, Кошонда яшаётган отасига мактуб битар экан, Мирзо Улуғбекнинг диний илми борасида қуйидагиларни келтиради:
«Ҳақиқат шуки, унда (Мирзо Улуғбекда) муқаддас Қуръоннинг кўп қисми, тафсири ҳам ёд. Шунингдек, ҳар бир оят хусусида муфассирларнинг қарашларини билади. Ўзи айтган ҳар бир сўз ва ифода исботига Қуръони каримдан унга мос оятлардан ўқийди ва жуда тўғри далиллар келтиради. Ҳар куни Қуръонни тўлиқ ёдлаган ҳофизлар (қорилар) ҳузурида икки порани (тахм. 40 бет) ўқиб беради ва бирорта ҳам хато қилмайди. Араб тили грамматикаси ва синтаксисини анча яхши билади, ниҳоят даражада яхши ёзади. Шу билан бирга, у фиқҳдан анча хабардор. Мантиқ, адабий услуб назарияси ва ниҳоят, мусиқа назариясини ҳам яхши билади».
(Sayılı A. Uluğ Bey ve Semerkanddeki ilim faaliyeti hakkında Gıyasüddin-i Kâşı̂'nin mektubu – Аnqara, 1991. – Б. 56).

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

⚡️🇸🇦 Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазирлиги:

Хон Юнис лагерларида энг оҳиргиси содир бўлган Исроилнинг давом этаётган қирғинларини кескин қоралаймиз

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

Sarchashmaliklar quvonchiga quvonch ulashildiQASHQADARYO

Qashqadaryo viloyat hokimi M. Azimov tashabbusi asosida viloyat Maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi tomonidan Shahrisabz tumani "Sarchashma" MFYdagi 17-DMTT, 57-umumiy o'rta ta'lim maktabi va uning filialida targ'ibot tadbiri o'tkazildi.

Unda "Yangi O'zbekistonning asosiy ustuni - bilim, ta'lim va tarbiya bo'ladi" nomli targ'ibot tadbiri o'tkazilib, nominatsiya doirasida mahalla faollari, o'quvchi yoshlar taqdirlandilar.

Bundan tashqari sportning shaxmat-shashka, stol tennisi, tosh ko'tarish, milliy kurash turlari bo'yicha nominatsiya g'oliblari e'tirof etildi.

Eslatib o'tamiz, yaqinda Qashqadaryo viloyat hokimi M. Azimov ushbu hududda ommaviy sayyor qabul o'tkazib mahalliy aholining murojaat, takliflarini tinglagan edi.

Ma'lumot uchun: Mazkur ta'lim ta'lim tashkilotlarga 8 ta televizor, 100 ga yaqin kitob jamlanmalari topshirildi.

Qashqadaryo viloyati Maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi axborot xizmati

@Qashqadaryo_MMTB

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

Президентимиз топшириғига асосан, битирувчиларини атиги 5-10% ини иш билан таъминлаган, талабга жавоб бермайдиган давлат олийгоҳлари ёпилади.

"Бундай университет битирувчиларига умуман талаб бўлмайди. Фақат бино ва ўқитувчиларга харажат кетмоқда. Бундай университетларнинг рўйхатини аллақачон шакиллантириш бошлаб юборилган"

дея фикр билдирган Олий таълим фан ва инновациялар ваъзири Қўнғиротбой Шарипов ушбу масала юзасидан.

@postfactumuz

Читать полностью…
Подписаться на канал