kabul_dusov | Неотсортированное

Telegram-канал kabul_dusov - Kobul Dusov |RASMIY KANAL

12148

Кобул Дусовнинг расмий телеграм канали. Каналда дунё ва жамиятдаги ижтимоий сиёсий мавзулар ёритилади... YouTube kanal: https://www.youtube.com/channel/UCCOB7XWIKd-YGBdtWwp3fGw?sub_confirmation=1 Мурожаатлар учун бот 👉

Подписаться на канал

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

Алишер Қодиров бир кун аввал жойлаган постида ўлим жазосини тиклашни назарда тутмаган, унинг гаплари нотўғри талқин қилинмоқда. Бу ҳақда “Миллий тикланиш” демократик партияси раисининг мафкуравий масалалар бўйича ўринбосари Миродил Абдураҳмонов айтди.

Унинг сўзларига кўра, Қодиров оғриқли бир ҳолатга эътибор қаратган ва ўзи ҳам фикр-мулоҳазаларини ички бир ҳаяжон билан қоғозга туширган.

“Зотан, мурғак болага нисбатан бундай махлуқликни бошқача ёндашув билан изоҳлаб бўлмасди. Аммо кўпчилик “Алишер Қодиров ўлим жазосини қайтариш таклифини илгари сурди” деган хулосани чиқармоқда. Балки, Қодировнинг хаёлидан шундай фикр ўтгандир ҳам. Аммо юқоридаги хулосалар кўпроқ депутатнинг “мурғак болага ваҳшийлик қилган инсон яшамаслиги керак” деган фикри нотўғри талқин қилинаётганини англатади.

Батафсил...


/channel/postfactumuz

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

“Толибон” билан муросага қадам: Доҳадаги анжуманда нималар гаплашилди?

Қатар пойтахти Доҳада, БМТ шафелигида Афғонистон бўйича махсус элчилар ва “Толибон” вакилларининг икки кунлик учрашуви бўлиб ўтди. Хўш, анжуманда қайси мавзулар муҳокама қилинди? Бу учрашувлар “Толибон”нинг халқаро тан олиниши бошланганини билдирадими?

📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ САЙТИМИЗДА КЎРИНГ

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

Сурхондарё ҳокими Улуғбек Қосимов Ўзбекистон тарихида мактаблар учун 100 минг китоб берган 1-ҳоким бўлди!
Шу пулларга фестиваль қилиб юбориши ҳам мумкин эди...
Раҳмат сизга ҳоким бобо!

Сиз Давлат Раҳбари тарафидан тўғри танлов ва тайинлов бўлган экансиз...
Фақат Сариосиёлик директоримизни хафа қилмасангиз бўлди.

Ғаламислар, нигативчилар билан мени ишим йўқ, мени таълим қизиқтиради ўртоқлар. Шу учун ҳокимга респект!
Чунки арзийдиган иш қилган раҳбар.

Аммо таълим масаласида хато қилсангиз барибир танқид қиламан брат!😊

Улуғбек Қосимов, сизни шундай ишларни қилишда Парвардигори Оламнинг Ўзи асрасин, шундай ишлардан кўпроқ қилинг!

К.Дусов

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

#танқид

МУАЛЛИМ

Ўтган ҳам, қайтган ҳам талади бирдек,
Фақат байрамларда алқаб гапирдик,
Аслида шаънингни ерларга урдик,
Биз сени хор қилиб қўйдик, муаллим!

Тарбия кўрмаган ўқувчи сапчиб,
Ота-она келди, номингни янчиб,
Мактабда қуладинг, юрагинг санчиб,
Биз сени хор қилиб қўйдик, муаллим!

Текширувчи келди, қовоғин солиб,
Дафтаринг сўради, билиминг қолиб,
Пулини бермасанг, кетишди нолиб,
Биз сени хор қилиб қўйдик, муаллим!

Пахтани эккан ҳам, терган ҳам ўзинг,
Кўчани супуриб юрган ҳам ўзинг,
Йўлларда КамАЗлар урган ҳам ўзинг,
Биз сени хор қилиб қўйдик, муаллим!

Ахборот асрида компьютеринг йўқ,
Маошинг бўлмайди қозонингга юқ,
Тағин каттаконлар уриб турар дўқ,
Биз сени хор қилиб қўйдик, муаллим!

Биргина бошингда минг битта хўжа,
Қирқ йиллик устозга дарс берар “жўжа”,
Золимлар олдида индамас ўлжа,
Биз сени хор қилиб қўйдик, муаллим!

© Девонайи Ҳақгўй

Ўқитувчиларга юборамиз!!!

Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда:
@nishondagi_gaplar_tegadi

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

https://youtu.be/iXKu8Za8AHU

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

Bugun TDTUda kays tadqiqotlari haqida suhbatlashamiz. Bugunning muhim voqealarni sotsiologik tadqiqotlarga ko'chirish va chuqur tadqiq qilish yo'llari haqida bir "otamlashaylik" :)

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

Ўроқов йиғилишда севимли сўзи ишдан олиш билан таҳдид қилаяпти.

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

Ўроқов "Ҳунарманд" уюшмасига ноқонуний, ўзини ўзи сайлаб раис бўлиб олди. Сайлов ярим соат олдин вилоят бошқармаларига хабар берилиб кўпчилик сайловга қатнаша олмади. Беш-олти одам овоз берди, хатто Қарақалпоғистон қўл ҳам кўтармади.

Ўрақов келиши билан ҳаммани ишдан олишни ёки ҳақорат ва босимлар билан ходимларни ишдан кетказишни бошлади. Илтимос Қобил Дусов, бизга ёрдам беринг!

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

Жиззахлик ўқитувчилар билан

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

​​КУТИБ ОЛИНГ ЯНГИ ПАРТИЯ-БББЧ❗️❗️❗️

• Ассалому алайкум хурматли ўқирманлар. Шу десангиз, янги партия очмоқчиман. БББЧ нима дегани деб шошқалоқлик қилманг. "Тонг отсин ҳаммасини кўрасиз" 😀

• "Партия деб ўзингча катта гапириб юбормадингми? Сендан катталари ҳам партия очаман. Бутун авлод-аждоди билан йўқ бўлиб кетган. Сен ҳам шулардан биттасисанда" деган гапларга ҳам ҳали эрта.

• Хуллас, БББЧ - "БИЗНИ БОТҚОҚЛИКДАН БОЛАЛАР ЧИҚАРАДИ" дегани. Ҳа, бизни ботқоқликдан болалардан бошқа ҳеч ким қутқармайди. 100-200 йилдан бери ҳар нима қилиб кўрдик фойда бермади. Яқин 32 йиллигимизда ҳам косамиз оқармади. Дунё тажрибаси ҳам, ривожланган давлатлар тажрибаси ҳам шуни кўрсатаябдики, БИР АВЛОД ЎЗИНИ ҚУРБОН ҚИЛАДИ ВА КЕЛАЖАК АВЛОДЛАР ФАРОВОНЛИКДА ЯШАШАДИ.

• Келинг шу ўзини қурбон қиладиган авлод биз бўлайлик. Ота-боболаримиз кун кўрмади. Ўзимиз кун кўрмадик. Ҳеч бўлмаса, болаларимиз, набираларимиз кун кўрсин!
БББЧ партиямизни дастури ҳам тайёр. Ҳозирча ҳаммасини очиқламайман. Асосийларини айтиб ўтаман:

• Ҳамма ишларимизни нолдан бошлаймиз. Одамзодни "Нол"и болаликдан 0 ёшидан бошлаб 1,2,3,4,5 кетаверади. Ҳамма эътибор, ҳамма тарбияни боғчадан бошлаб, етук бир авлодни шакллантирамиз.

• Уйда берилган тарбия кўп ҳам самара бермайди. Уйдаги тарбия плюс боғчадаги тарбия қўшилса мукаммал бўлади. Япон боғча тизимини чуқур ўрганиб шундай хулосага келдимки, маъданиятли, сабрли, тиришқоқ, илмли, тартибли авлодни БОҒЧАДАГИ ТЎҒРИ ТИЗИМ етиштириб беради.

• Албатта, Японлардан тўғридан тўғри кўчирмаймиз. Қадриятларимизга қориштириб кўчирамиз. Қарабсизки, аста-секинлик билан аввалги гуркираган миллатлигимизга қайтамиз.

• Боғча тизимини тўғирлаш учун, 5 йил кифоя. Биринчи йилни боғчалардаги коррупсияни йўқотишга бағишлаймиз. Ота-оналар боғчадагиларга оддий ширинлик беришини ҳам таъқиқлаб қўямиз. Берганни ҳам олганни ҳам жазолаймиз. Иккинчи йилни тайёр дастурни, тизимни яратиб, кадрларни тайёрлашга бағишлаймиз. Учинчи йилни тизимни тарғиб қилишга бағишлаймиз. Тўртинчи йилни 12 ойини бир ой, бир ойдан 12 та вилоятни мониторинг қилишга бағишлаймиз. Бойлар кўп пул тўлайдиган, камбағаллар кам тўлайдиган ёки тўламайдиган тизим яратамиз. Худди Япониядек. 5-6-7-8-9-10 чи йилларнинг ҳам режалари тайёр. Қаранг, салкам Мактабгача Таълим Ваъзирлигини Вазири бўлаёздим😀

• Ишонаверинг бу Японча тизим. Нафақат болаларни, ота-оналарни ҳам тарбиялайди. Бизни партиямизга мол-дунё, амал, лавозим керак эмас. Шунчаки, миллат учун харакат қиламиз. Партия лидери сифатида Япониядаги ёғли жойимдан қайтиб, текинга ҳам МТВлигида ишлаб беришга розиман.

• Ўзи ҳақиқатдан боғча тизимини биласанми дейдиганлар бўлишса, "Ҳа, биламан, Япон боғча системасини қаттиқ ўргандим. Жуда кўп китоблар ўқидим. Оилам 6 йил боғчада фаолият кўрсатди. Япон танишимни хусусий боғчаси бор. Хуллас, билим бор))

• Катта гапирма деманг. Катта гапираман. Насиб этса, партиямни очаман, партия оча олмасам, Японча боғча тизимида хусусий боғча очаман. Ҳаммани қамраб ололмаса ҳам, ҳеч бўлмаганда минглаган болаларга фойдаси тегади.

• Хуллас, хурматли бўлажак партиядошлар. БИЗНИ БОТҚОҚЛИКДАН БОЛАЛАР ОЛИБ ЧИҚАДИ. У болаларни биз тарбиялаймиз. Миллион-миллион болаларнинг ичидан жуда кўп иқтидорлар, миллатни юксакларга олиб чиқадиганлар чиқади. Партиямизга қўшилинг. Бизни қўллаб қувватланг.

-Дадаси, туринг, сув ичиб олинг. Нимага алахсираябсиз? Ёмон туш кўрдингизми? Калима қайтариб юборинг.

деган аёлимни овозидан уйғониб кетдим. "Ҳа, ривоятни ҳам расво қилдингиз. Тушимни ҳам расво қилдингиз" дедим-у, уйқуга кетдим. Ғафлатга кетдим. Худди биздан олдинги, ундан олдинги аждодларимиздек....

Хурмат билан,

"Бизни ботқоқликдан болалар чиқаради" партияси лидери, Баҳодир Японий)))

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

#repost
Ibrat farzandlari loyihasi orqali til o'rganib, oyiga 200$ dan ortiq daromad topayatotgan G'ijduvonlik qiz!

Endigina 9-sinf o‘quvchisi bo'lishiga qaramasdan, G'ijduvon tumanidagi eng "Ibrat sardorlari" dan biri hisoblangan A'zamova Charosxon bugun o'z mahallasi hududida shaxsiy o'quv markaziga ega bo'ldi.
Hozirgi vaqtda 30 nafarga yaqin oʻquvchilarga ingliz tilni o'rgatib, oilasiga yaxshigina daromad olib kelmoqda.
G'ijduvon tumanida "Ibrat sardorlari" loyihasi orqali yoshlarimizning til o‘rganishlari sezilarli darajada ortib bormoqda.

Ibrat farzandlari loyihasi Charosxonga o'xshagan yoshlarimiz
kashf etishda davom etmoqda
.
@xurshid_blog

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

Эрон Исроил «тузоғи»га илиндими — Яқин Шарқдаги сўнгги воқеаларга экспертлар нима дейди?

Эроннинг Исроилга кутилган ва кутилмаган зарбалари фонида минтақа сиёсати кескин ўзгариши мумкин. Можарода АҚШ, Россия, Хитой каби қудратли давлатлар, шунингдек араб давлатларининг позициялари ҳам муҳим. Ҳўш, энди Исроил Эронга янги зарба берадими?

📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

#Жиззах
Билим, таълим шундай нарсаки, уни пулга сотиб олиб бўлмайди. Бу борада устозларим Dilsora Fozilova Абдуғани Холбеков, Комил Каланов ва гимназияда менга дарсдан кейин текинга дарс берган Тўлқин Каримов ва Турсуновдек устозларимдан миннатдорман!

Устозларимни Аллоҳ икки дунёда азиз қилсин!

Аммо таълимни пул -соққа қилиш манбаси деган харом намак, шарафсизлар ҳам бор орамизда Дилфуза Собирова опа, сизга аудиоларини телеграмдан юбораман.

"Жиззах"- деганда бир мактабнинг в.в.б директори "шайтонсан шайтон Шахноз"- деб мадҳ қиладиганим, устидан жиноят иши очилган Шахноза Хасанова, Арнасойни в.в.б шантаж мудираси Озода Камолова ва ўта инсофсиз, 16-мактабда порахўлик қилиб, ўқувчиларидан олтин медал учун 200$ дан йиғиб, болаларни дафтарини макулатура қилиб сотган ва тепилиб кетган, Суд жиноятчи деб ҳукм қилган(167.168) жиноятчи завуч - Ялгашова деган номард кўз олдимга келадиган бўлиб қолган. Жиззах сомса эмас ўртағлар.😄

Бу номард Ялгашовани "у аёл киши, у аёл бўлса мен эркакман"- деб кўп ишларини чиқармасамда, у яна устимдан ёзиб берибди. (Бетам эшшакни терисидай экан) Энди яна Жиззахга кетаяпман. Болаларимизнинг таълими мингта Қобил Дусовдан муҳим, кетса озроқ пул, асаб ва вақт кетар тўғрими? Қоракўл мактабининг асосчиси, раҳматли Тўхтамурод Жумаевдек устозларни бошидан нималар ўтмаган тўғрими Husan Tangriyev ? Қобил Дусов ким бўлибди уларнинг ёнида?

Қиёматга яқин рост гапирадиганлар ёлғончи, ёлғончилар ҳақиқатгўйдек кўринади - деган ҳазрати Пайғамбаримиз а.с.

Бу шармандаларга дунё ҳам кенг эканда, қаранг.
Дардимиз болаларимизнинг таълими бўлгани учун, ўқитувчи устозларнинг соғлом муҳити учун Жиззахга бўлсаям борамиз. Нафақат Жиззахга, Толибон акаларнинг юрти Ҳиротга бўлсаям борамиз албатта...

Ялгашова? Икки қулоғинг билан эшит!
Сен порахўрни то тирик эканман таълим тизимида ишлатмайман, қаерга ёзсанг ёз!

16 - мактабни эди унут, у дамлар бошқа қайтмайди.😄

К.Дусов

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

🗣Pedagoglar uchun attestatsiya sinovlari bo‘lib o‘tadi

➖Barchamizga ma’lumki, O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 29-dekabrdagi 692-sonli qaroriga asosan, 15-apreldan respublikamizning barcha hududlarida pedagog kadrlar attestatsiyasi boshlanadi. Surxondaryo viloyatida attestatsiya jarayonlari Termiz shahridagi 26-umumta'lim maktabida bo‘lib o‘tishi belgilangan.

🔘Attestatsiya jarayonini adolatli va shaffof o‘tkazilishi yuzasidan Surxondaryo viloyati Maktabgacha va maktab ta’limi boshqarmasi tomonidan zaruriy choralar ko‘rilmoqda.

☑️Attestatsiya sinovlarining ochiq va shaffof tarzda o‘tishini ta'minlash, jarayonlarni keng yoritib borishda jurnalistlar, blogerlar va keng jamoatchilik vakillarini hamkorlikka chaqiramiz!

✍🏻 Surxondaryo viloyati Maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi axborot xizmati

Telegram | Facebook | Instagram | You tube | Twitter | Veb-sayt

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

❗️Айнан Ўроқовга шундай гапиришга рухсат борми?
(Одоб-ахлоқ, этика, маданият....)

Ходимларини қақшатаётгани партиячи Рабохон опа ҳақида ёзган эдим, энди Турдимовни ўринбосари бўлиб тепилиб кетган Ўроқовни гўрига ғиш қалаб бечоралар мурожаат қиляпти.

Ўроқов, Сиз қачондирам ҳақиқий одам бўласизми?

Ёки Самарқанддаги магазинларингизни ва қурилишларни санаб берайми брат?

Бечораларга кучингизни кўрсатманг, Ўроқов, илтимос!

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

Сиёсий имиж

Тошкент вилоят ҳокими Зойир Мирзаевга мурожаат қилиб келган Хоразмлик онахонни кўпчилик танқид остига олиб, ҳаттоки онахонни биров атайлаб юборганини, ҳолат ўйлаб топилган сценарий эканлигини ҳам айтганлар бўлаяпти. Бу фикрларга мутлақо қўшилмайман. Суҳбатни кузатганлар ҳам жараён табиийлигини сезган бўлиши керак. Кимлардир қанақадир сиёсий тус беришга ҳам ҳаракат қилишаяпти...

Мен баъзида вилоят ҳокимлари билан учрашганимда, улар қилаётган катта ва хайрли ишларни омма эътибори нега ҳавола қилинмаётганини сўрасам, "Қобилжон, камчиликларимиз кўп, шунча камчиликлари бўла туриб ҳоким ўзини пиар қилаяпти деб одамлар гапиришади"-дейди. Бу албатта нотўғри ва бугунгидек натижалар бериши мумкин.Камчилик қайси вилоятда йўқ?
Лекин аҳоли ўзининг вилоят ҳокимини, депутатини таниши ва ишониши керак. Бу учун вилоят ҳокимларимиз ва депутатларимиз журналистлар ва медиа олам билан мулоқотга кириши замон талабидир.

Хоразмлик ночор онахонга эса, Хоразм вилоят ҳокими топшириқ берган Мурод исмли амалдор дўқ қилиб, ёрдам бермаслигини айтганидан сўнг, у Тошкент вилояти ҳокимига мурожаат қилишни чора деб билган. Нега? Чунки Зойир Мирзаевнинг фаолиятини тармоқлар орқали халқимиз кузатиб боради, ҳокимни танийди ва унга ишонади.
Шахсан ўзимни мана шу тармоқлар депутат сифатида элимизга танитган. Ҳар йили минглаб мурожаатларни қабул қиламан, қўлимдан келган ожизона ёрдамимни аямайман.

Республикамизда 8000 минг яқин депутатларимиз орасида аҳолимиз, ҳатто чет фуқаролари нега айнан менга ва яна бир икки депутатга мурожаат қилишади? Чунки улар медиа орқали бизни таниган ва ишонишган. Қилаётган ишларимизни тармоқлар орқали кузатиб боришган. Гап шунда. Бу билан мен бошқалар ишламаган, ҳамма ишни биз қилганмиз деб ўзимдан қаҳрамон ясамоқчи эмасман.

Яқинда Хоразмга борганимда вилоят ҳокимининг вилоят бўйича 35 та эски мактаб янгилаётгани, бу учун 70дан ортиқ вилоят ва туман раҳбарларини жалб қилиб, уларни ҳар объектга масъул қилиб қўйгани ҳақида ёзган эдим. Аммо бу ишлар тармоқларда ёритилмаяпти. Медиа кўзи билан қараганда ҳоким ишламаяпти, уни ҳеч ким танимайди, у бир тушунарсиз раҳбар сифатида одамларда тасаввур пайдо қилади...

Мен мана шундай камтар вилояти ҳокимларидан 3 кишини биламан. Яхши ишлар қилиб ҳар доим маломатга қоладиган Сурхондарё вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов. Аҳолисини даромадини кўтараман, бой қиламан, улар яхши таълим олиши керак деб ишлаётган, баъзи "тадбиркорлар" унинг яқин одамлари орқали пора таклиф қилса олмайдиган ҳалол раҳбар, Бухоро вилоят ҳокими Botir Zaripov. Шунингдек вилоят таълимига ва инфратузилмасига катта эътибор қаратаётган Хоразм вилоят ҳокимлари.

Тошкент вилоят ҳокими қилаётган хайрли ишлари билан нафақат вилоятимиз аҳолисини ҳурматига, ишончига сабаб бўлган, балки Республикамизнинг узоқ ҳудудларидаги юртдошларимиз эҳтиромига ҳам эришган раҳбарлардан бири. Шунинг учун Зойир Тойировични устоз деб ҳурмат қиламан, ёш ҳокимларга ҳокимлик мактабини яратиши керак бўлган давлат арбоби деб биламан.

Медиа оламида Тошкент вилояти ҳокимининг фаолиятини ёритиб, аҳолига ҳокимни ва қилаётган ишларини танитиб бораётган Беҳзод Қобулов каби профессионал кадрлар ва унинг аҳил жамоасининг хизматлари беқиёсдир. Беҳзод Кабулов синчковлик билан вилоятда бўлаётган ҳар бир жараённи кузатиб таҳлил қилиб, унинг энг муҳим жиҳатларини омма эътиборига ҳавола қилиб боради. Беҳзод ака вилоятнинг сиёсий имижини моҳирона шакллантира олган билимли ва тажрибали раҳбар...

Вилоят ҳокимлари ҳақидаги фикрларимни ўз кўзим билан кўрган, ўзим иштирок қилган жараёнлар асосида холис баён қилдим. Камчиликлари бўлса тўғрилайсизлар деб ишонаман.

Хулосам шундан иборатки, бир икки йил олдин "Сиёсий имиж" ҳақида бир социологик мақола ёзган эдим. Тавсиям ҳурматли вилоят ҳокимлари ва матбуот хизматлари бир кўз ташласа, уларга фойдадан ҳоли бўлмайди деган умиддаман. Мақолани изоҳда тақдим қиламан.

Расм яқинда Mirodil Abdurahmonov бош муҳаррирлигида нашрдан чиққан "Сиёсат" журналидан олинди.

К.Дусов

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

3-4 son siyosat 2024 yil
https://online.anyflip.com/husmc/uvgq/mobile/index.html

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

Сурхондарё вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов мактабларга минг дона китоб совға қилди.

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

⚡️"Ma'naviyat sektori" faoliyatini namunali yo'lga qo'yish bo'yicha respublika seminari bo'lib o'tdi

☑️Davlatimiz rahbarining topshirig‘iga asosan, "Surxondaryo tajribasi" sifatida viloyatimizda faoliyati yo'lga qo'yilgan "Ma'naviyat sektori" yuzasidan Termiz shahrida respublika seminari tashkil etildi. Unda Respublika Ma'naviyat va ma'rifat markazi rahbari Otabek Hasanov, Maktabgacha va maktab ta'limi vaziri o'rinbosari Farhod Boqiyev, respublikamizning barcha hududlaridan Yoshlar siyosati, ijtimoiy rivojlantirish va ma'naviy-ma'rifiy ishlar bo'yicha hokim o'rinbosarlari, Ma'naviyat va ma'rifat markazi hududiy bo'linma rahbarlari hamda boshqa mas'ullar ishtirok etishdi.

🔘Seminar davomida Termiz shahridagi 26-umumta'lim maktabi hamda 31-sonli davlat maktabgacha ta'lim tashkilotida namunali tarzda yo'lga qo'yilgan "Ma'naviyat sektori" faoliyati bilan tanishildi.

✍🏻 Surxondaryo viloyati Maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi axborot xizmati

Telegram | Facebook | Instagram | You tube | Twitter | Veb-sayt

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

Самарқанд вилояти ҳокимининг тепилиб кетган биринчи ўринбосари мажзўб Ўроқов, ННТ "Ҳунарманд" в.в.б раис бўлиб олиб, уюшманинг вилоят бошқармаларидаги бухгалтерларини бугун ишдан олмоқчи.

Бу одамга нима бўлганини билмадиму, аммо нимадандир ўта аламзада. Аламини 1050 минг сўм ойликка ишлайдиган бечора ходимларидан олмоқчи. Кўчилиги ишдан олинган ва яна кўпчилик ходимлари интизомий жазога тортилган.

Эҳ Ўроқов, охири қурилиш фирмаларингиз, магазинларингиз ва фаолиятингиз, Самарқанда қилган ҳунарларингиз ҳақида тўхталмасам бўлмайди менимча. Сиздан Тошкент, Навоий, Қарақалпоқ, Сурхондарё, Наманган, Жиззах вилоятлари жабр кўраяпти. Мазлумларнинг оҳи сизни бор бутингизга ўт қўймаса бўлди.

К.Дусов

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

⚡️Maktablarda Prokuratura va Milliy gvardiya hamkorligi

🔹Denov tumanining 77, 79, 80-sonli maktablaridagi oʻquvchilar davomati hamda ularning sport, musiqa va kitobxonlikka qiziqishlari oʻrganildi.

☑️Shuningdek, viloyat Maktabgacha va maktab taʼlimi boshqarmasining viloyat Prokuraturasi hamda Milliy gvardiya bilan hamkorlik tadbirida oʻquvchilarning maktabda yaratilgan sharoitlardan foydalanish holatlari hududda koʻzdan kechirdi.

🔘Bundan tashqari ta'lim muassasalariga tez kunlarda zarur jihozlar hamda badiiy kitoblar yetkazilishi boʻyicha topshiriqlar berildi.

✍🏻 Surxondaryo viloyati Maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi axborot xizmati

Telegram | Facebook | Instagram | You tube | Twitter | Veb-sayt

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

Ўроқов йиғилиш ўтказмоқда

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

Муножот

Эй жонбахш жазб ила жунун, сен мени тарк этма бугун,
Шайдоман соҳиб дилфунун, сен мени тарк этма бугун.

Сархушман ғам шаробидан, Карбало қон туробидан,
Бездим сирдон дудоғидан, сен мени тарк этма бугун.

Ёқ сен умидим шамини, кеч афол қусру камини,
Ижоб эт қулинг дамини, сен мени тарк этма бугун.

Оҳим ёниб чиқса тутун, тугаб дилда сабру сукун,
Сенга қойил ҳолим забун, сен мени тарк этма бугун.

Рақиб санчар жонимга ниш, дардим айтарга йўқ дарвеш,
Дийдам жола оқарди реш, сен мени тарк этма бугун.

Эй Аввалу Охир Қадим, ё Зул Жалол Адлу Карим,
Рoшид сиротал мустақим, сен мени тарк этма бугун.

Ҳабибуллоҳ Нури Набий, ёрут бу зулматим шабий?
Ё Раббано антал Ҳодий, сен мени тарк этма бугун.

Шамсий жонинг ҳам бевафо, қалб-судуринг айла сафо,
Шафоат сўйи Мустафо, сен мени тарк этма бугун.

К.Дусов

11.03.2023

http://t.me/kabul_dusov

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

IKKI QO‘SHIQ
Xurshid Davron she’ri

Tasvirchi:
Fayzulloh Anvarjonov

Musiqa:
“Liberta”. Al Bano, Romina Power

“Ikki qo’shiq” va “Liberta” uchun maestrolarga tashakkur izhor etaman!

@xurshiddavronkutubxonasi

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

📹Если звонит следователь

🎙Жаксылык Игиликов

📞
+998907085588

🌐Telegram | ▶️advokatigilikovofficial">You Tube |🌐Facebook |🌐Instagram |🌐jaksilik.igilikov">Tik Tok

🔂@advokatigilikovofficial

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

Assalomu aleykum  yaxshimisiz.
Attestatsiya jarayoni haqida gapirishyaptimi savolla tarqaldi keyingi guruhlarga bu ta'sir qilmaydimi? Bunday holat adolatlimi 2 guruhlar tayyorlanib 1 guruhga qaragandan yaxshiroq natija olishi aniq umuman olganda savollar tarqalishi yaxshi holat emasku?

/channel/Atistatsiya2024

/channel/Atistatsiya2024/2705

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

“Тарих бу яхши, бу ёмон деб эмас, ундан хулоса чиқарган ҳолда таҳлил қилинади”. Амир Олимхон шахсиятига назар

📌Тарихда шундай шахслар борки, уларнинг ҳаёти доимий равишда муҳокамаларга сабаб бўлади. Мустақил Ўзбекистонда сўнгги йилларда олиб борилаётган сиёсат туфайли баъзи тарихий шахслар ҳаёти ва фаолияти борасида янги маълумотлар эълон қилина бошлади. Бироқ, Бухоронинг сўнгги амири Саид Олимхон ҳаёти, сиёсий фаолияти, ўтказган ислоҳотлари ҳақидаги маълумотлар ҳалигача етарлича очиб берилмаяпти. Ёхуд ҳақиқатга тўғри келмайдиган ҳолатда талқин қилинмоқда. Ваҳоланки, бу борада олиб борилган сўнгги тадқиқотлар воқеаликка бошқа томондан қарашга имкон беради.

Oʻz: https://oyina.uz/uz/article/2630

Ўз: https://oyina.uz/kiril/article/2631

Расмий саҳифаларимиз👇

Telegram | Facebook | YouTube |X

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

Piyazov Jenisbek, энди таълим ривожланиб кетиши аниқ, сизга ишонамиз. Олдин Халқ Таълими Вазири га маслаҳатчи эдингиз, ҳозир Олий Таълимга. Омад ишларга, мартабангиз бундан ҳам юқори бўлсин дўстим!

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

🔰 Коррупция ҳақида хабар берган шахслар рағбатлантирилади

Коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида Бош прокуратура, Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментига хабар берган ёки коррупцияга қарши курашишга бошқа тарзда кўмаклашган шахслар БҲМнинг 25 бараваригача (8 млн 500 минг сўм) миқдорида бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилади.

Telegram | Facebook | AOKASURXONDARYO">You Tube | Web-site

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

Алоҳида ишлаш талаб этиладиган ёшлар билан учрашуви ўтказилди— ҚАШҚАДАРЁ

Маълумки, алоҳида ишлаш талаб этиладиган ёшларни вазирлик ва идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, давлат иштирокидаги корхона ва ташкилотлар ҳамда олий таълим ташкилотлари раҳбарларига бириктириш амалиёти жорий қилинган эди.

Шунга кўра, 2024-йилда ёшларни оталиққа олиш, улар билан манзилли ишлаш, "оғир" тоифадаги ёшларга кўмакашиш, ишсиз ёшларга ер ажратиш орқали уларнинг даромадларини ошириш ва бандлигини таъминлаш юзасидан Қашқадарё вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Убайдулла Ориповга Кўкдала тумани Хўжаобод МФЙдан 15 нафар ёшлар бириктирилган.

Бугун У.Орипов маҳалла ёшлари билан учрашиб, уларни 4 нафарига ўзини-ўзи банд қилиши, иш жараёнларида фойдаланиши учун турли меҳнат қуролларини топширибди.

Ёшлар билан учрашув жараёнида уларни қийнаб турган муаммо ҳамда таклифлари ҳам тингланиб, зарурий шароитлар яратиш чоралари кўрилиши юзасидан масъулларга топшириқ берган.


П/С: У. Ориповдан янада ташаббускор ҳаракатларни кутамиз.

Читать полностью…
Подписаться на канал