Президент сайловида шармандаларча ютқазган, Олий Судда ишлаган Рабахон опа ва унинг Тошкент шаҳар кенгаши раиси Муҳаррам Дадахаджаева, партияни энасидан қолган иморатдек, партия ходимларига аҳмоқона сиёсат олиб бораяпти, босим қилаяпти-дейди партия ходимлари.
Баъзи партиячилар далбаёб бўлиб кетаяпти тўғриси...
Рабахон опа, Суд ва партия бошқа - бошқа юналиш, қисиб юрмасангиз сиёсатни сиз эмас,сиёсат сизни майдалаб ташлайди. Олмазор туманида ҳоким ўринбосири бўлган Муҳаррам опани эри ва шахсиятига тўхталсам, эмаклатиб қўяман. Илтимос этагингизни вақтида йиғиштириб олинг...
Ожизларга зулм қилманг!
Ходимларингизга Адолат қилинг опа!
Адолат бор жойда тараққиёт бор!-деган партиянигизни шиори бор эди. Буни билмасангиз ҳам керак. Сиз қаерданам билардингиз опа..?😄
Партиядан бериладиган (2.5 млн) садақа ойлик учун заифларга кучингиз кўрсатмай, бу кунингиздан ўлманг ома опажон. Сизни виждонсиз қози деб ўйламаган эдик, аммо, лекин, бироқ...
Илтимос, Муҳаррам опани йиғиштириб олинг!
Ҳурмат билан,
К.Дусов
Бутун дунё АҚШ ва Хитой Халқ Республикаси ўртасида бўладиган эҳтимолий катта урушга тайёрланмоқда. Бу уруш Тайван атрофида бошланиб, икки давлатдан биттасининг жиддий жароҳатланишига қадар давом этиши кутилмоқда. Айнан мана шу уруш дунё тартиботини, еки ўзгартиради еки АҚШ бошчилигидаги тартиботни қайта кучайтириб, ўзгаришларни кечиктиради. АҚШнинг мотиви шуки “агар Хитойни хозир тўхтатмасам, кейинроқ кеч бўлади”. Хитойнинг мотиви “мен урушга бормаганим яхши, чунки шундоғам дунё ҳокимияти менга ўтади. Лекин Тайван учун уруш бошланса, қочмайман, урушаман”.
Дунёда урушлар даври бошланаяпти. Турли нуқталарда зўриқишлар шаклланиб бўлди. Бу зўриқишлар ўз-ўзидан йўқ бўлиб, сўрилиб кетмайди. Катта урушлар бўлади. Россия-Украина уруши ҳали тугамади. Исроилнинг Ғазодаги операцияси Эрон билан тўқнашувга уланиб кетти, вазият имкон берса, Яқин Шарқда янги ва кўп тарафламан прокси урушларга бензин сепилган. Ер порохга тўйинган. Европа Россия билан урушга тайёрланмоқда, ЕвроИттифоқ саноати ҳарбий рельсга ўтиб бошлади. Шимолий Корея ҳам Жанубий билан урушиш оҳангида. Бу ҳолатларни “дунё ҳокимиятини ўзгартириш учун, мухолиф давлатлар қўзғолони, тўполони” дейиш мумкин.
Ўзбекистон, Марказий Осиё, туркий давлатлар қандай стратегия танлаши керак? Узоқ муддатли манфаатлар учун, ким тарафда бўлиш керак? Ёки бетараф қолишнинг имкони борми? Бетараф қолишнинг оқибатлари қандай бўлади? Қандай мувозанат сақлаб қолиши мумкин? Қизиқ давр. Қалтис ўйинлар даври,
@Rabbimov_rasmiy
“АҲМОҚЛАРНИ ЎҚИТИШДАН ФОЙДА ЙЎҚ”
Аҳмоқларни ўқитишдан фойда йўқ- чунки улар каллаварам бўлишади. Аммо бу эси пастлар пул тўлаш қобилиятига эга. Барча психологик ва бизнес ўқув-тренингларнинг мақсади ҳам, моҳияти ҳам ана шу ақли ноқисларнинг пулини шилишда.
Рус тилидан Жалолиддин Сафоев таржимаси.
Ҳурматли Нигор Хоним бу пост сизнинг саволингиз учун ва сизни илм йўлида қилган меҳнатларингизни яқиндан кузатиб, таҳлил қилиб, сизда шу нарсани кўрганман, бу шундан келиб чиқиб ёзилган хулосам.
Читать полностью…Ўқитувчилар ҳамон калтакланмоқда
Фарғонада ўқитувчи ўқувчининг қариндошлари томонидан калтаклангани айтилмоқда - daryo.uz.
Вазирлик мутасаддилари ҳолатни ўрганмоқда экан.
☝️Таълим ўнгланмагунча, жамият, давлат ўнгланмайди. Биз эса ўнгланиш ўрнига таълим берувчиларни калтаклашдан тўхтамапмиз. Бу кетишда фаровон ҳаёт, кучли фуқаролик жамияти ҳақидаги гаплар орзулигича қолаверади.
👉 @r_kusherbayev
“HOKIM KUBOGI” GʻOLIBLARINI TAQDIRLASH VA YANGI MASUMGA START BERISH MAROSIMI O‘TKAZILDI
Bugun yil davomida o‘tkazilgan “Viloyat hokimi olimpiadasi”ning yakuni sifatida tashkil etilgan "HOKIM KUBOGI" da g‘olib bo‘lgan 10 nafar o‘quvchini taqdirlash va yangi mavsumga start berish marosimi o‘tkazildi.
Tadbirda Xorazm viloyati hokimi Jo‘rabek Raximov ishtirok qilib, g‘olib o‘quvchilarni taqdirladi hamda yangi masumda o‘quvchilarga omad tiladi.
Olimpiadaning ushbu mavsumdagi 1-turi 5-, 6-, 7-, 8-sinf o‘quvchilari uchun matematika fanidan o‘tkazildi.
Ushbu olimpiadada 205 nafar o‘quvchi ishtirok qildi va g‘oliblar 3 mln, 4 mln va 5 mln so‘m pul mukofoti bilan taqdirlandi.
Boshqarmaning rasmiy sahifalariga ulanish
Telegram I Youtube I Facebook I Instagram I Web-sayt
Германия сени соғиндим.
9 йил бўлибди..
Аммо бу гал визам чиқсада бора олмаяпман...
Закон подлости 😄
❗️Ўзбекистонликлар Қозоғистондаги табиий офатдан жабр кўрганларга гуманитар ёрдам карвони ташкил этмоқда
Ўзбекистондаги қозоқ миллий маданий маркази томонидан Қозоғистонда рўй берган сув тошқини талофатларидан жабр кўрганларга ҳар томонлама кўмак бериш мақсадида ихтиёрий гуманитар ёрдам карвони ташкил этилмоқда.
Ушбу хайрли ишга қўшмоқчи бўлганлар ўз ёрдамларини Тошкент шаҳри, М.Улуғбек тумани, Ниёзбек йули 6-тор кўча, 20 уй манзилидаги "Ўзбекистон қозоқ миллий маданий маркази"га етказишлари мумкин.
Мурожаат учун тел:
+99890-984-33-46,
+99899-830-44-67,
71)237-24-43
👉 @r_kusherbayev
Мактабларда III чоракнинг сўнгги ўқиш куни 20 март (чоршанба) бўлади
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15-мартдаги 140-сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг 26-бандига мувофиқ, умумий ўрта таълим мактабларида баҳорги таътил 21 март санасидан бошланиб, 7 календарь кун давом этиши белгиланган.
———
Рустамов_БЛОГ
@Rasmiykanal_uz
Fuqarolar Belarusning "Belavtomaz" avtomobil ishlab chiqarish zavodiga ishga taklif etiladi!
Ish turi: avtomobilsozlik
Imkoniyatlar:
📍ish haqi 2370 Belarus rubli (720 dollar) (soliqlar to'langandan keyin);
📍ish vaqti: 5 kun 8 soatdan.
✔️yotoqxona, tibbiy ko'rik va ishlash huquqini beruvchi ruxsatnoma ish beruvchi hisobidan;
✔️ovqatlanish xarajatlari ishchi hisobidan.
Talablar:
🔹18 yoshdan 50 yoshgacha;
🔹tajribaga ega bo'lish;
🔹rus tilini suhbat darajasida bilish;
🔹sudlanmaganlik;
🔹O‘zbekistondan chetga chiqishga taqiq yo‘qligi.
Suhbatda faqat ro'yxatdan o‘tgan fuqarolar ishtirok etadi.
Tanlovda ishtirok etmoqchi bo‘lgan fuqarolar 20 mart kuni soat 16:00 da quyidagi manzilga kelishlari so'raladi:
Toshkent viloyati:
📍Nurafshon shahri Qumariq MFY Qumariq shoh ko‘chasi, 1-uy. Mo‘ljal: Sada avtobus bekati.
☎️ Ma'lumot uchun: 55-900-33-10 (9:00-18:00)
🔻 Axborot kanalimizni kuzatib boring
@toshvil_agentlik
Anjancha spektaklni yana bitta isboti shu prezident kelishiga maxsus tayyorlangan va ketgandan keyin hech kim habar olmaganligidan bilib qo'yavering
Читать полностью…Audioda Andijon viloyati hokimi Sh. Abdurahmonov Andijon citiga ketayatib 55-maktanga kirganda o'tgan yildan beri hech kim habar olmaganligi va prezidentga ko'rsatgan ishlaridan asar qolmaganini ko'rib jahli chiqdi va Qashqaboyevani 1 hafta shu maktabga direktor qilib hamma yoqni tog'rilashga qo'ygani va tanqid qilgani yozilgan. Ovoz kechagi video selektdan olindi.
Читать полностью…Мактаб директори ғайриқонуний ҳаракати туфайли лавозимидан озод этилди—ҚАШҚАДАРЁ
Бошқарма қатъий назорати остида ўқувчиларни дарс давоматини ғайриқонуний тартибда яшириб келган директор лавозимидан озод этилди.
—Таълимда назорат, ота-оналарга эса мажбурият кучайтириляпти!
———
Рустамов_БЛОГ
@Rasmiykanal_uz
Моҳим чалар бўлди ҳайдалиш куйин:
''Айрилиқ вақтинча, ҳой, ошиқ суюн."
Дедим: "Ўттиз кунда тикладинг, шукур,
Харобаси чиққан хор кўнглим уйин."
Бугун байрам гулим, шаробингдан қуй, Тошбағримни сархуш талқон қилиб туй.
Қадамим узилган майхона ичра,
Азонга қоришсин соқий чалган куй!
Ўттиз кун истиғфор илигин қоқдим,
Ўттиз кун сужудда ҳурларга боқдим.
Ювилди кибрдан йиғилган кирим,
Ўттиз кун хокисор денгизда оқдим.
Ўттиз кунким кўнглим кўзёшдан кўлдир,
Паймонам қадар лим қадаҳни тўлдир!
Қилич қошинг бирла ғам қашқирларин,
Қурбонликка бир-бир бўғизлаб ўлдир!!!
Алиф Маҳмуд
10. 04. 24
🗣Aziz pedagoglar!
➖Barchamizga ma’lumki, O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 29-dekabrdagi 692-sonli qaroriga asosan, pedagog kadrlarning malakasini oshirish, ularning ta’lim berish mahoratini yuqori darajaga ko‘tarish maqsadida 2024-yildan boshlab umumta'lim maktablari o‘qituvchilarini attestatsiyadan o‘tkazish bo‘yicha yangi Nizom tasdiqlangan va 15-apreldan respublikamizning barcha hududlarida pedagog kadrlar attestatsiyasi bo‘lib o‘tadi. Attestatsiya jarayonini adolatli va shaffof o‘tkazilishi yuzasidan Surxondaryo viloyati Maktabgacha va maktab ta’limi boshqarmasi tomonidan zaruriy choralar ko‘rilmoqda.
🔘Agarda attestatsiya jarayonida Sizga yuqori natijaga erishish yo‘lida yolg‘on va’dalar berib, o‘z manfaati doirasida korrupsion holatlarni keltirib chiqaruvchi shaxslarga duch kelsangiz quyidagi telefon raqamiga (93-421-29-10) yoki ijtimoiy tarmoqlardagi murojaatlar uchun maxsus botga(@svmmtb_bot), shuningdek, huquqni muhofaza qiluvchi organlarga murojaat qilishingizni so'raymiz.
❗️Eslatib o‘tamiz, attestatsiya jarayonining shaffof o‘tkazilishi murakkab tartibda qat’iy nazorat ostiga olingan bo‘lib, hech kim g‘ayriqonuniy tartibda faoliyat olib borishga haqli emas.
☑️O‘qituvchilarni har tomonlama qo‘llab-quvvatlash hamda ularga qulaylik yaratish maqsadida pedagoglar attestatsiyasida zaruriy imkoniyatlar yaratilganligini, shuningdek, attestatsiya bo‘lib o‘tadigan barcha xonalar kuzatuv kamerasi bilan jihozlangan bo‘lib, jarayonlarni onlayn tarzda kuzatib borish imkoniyati mavjudligini ma’lum qilamiz.
⚡️Pedagoglarning huquq va manfaatlari davlat himoyasida!
Telegram | Facebook
⚡️Seminar-trening: umumta'lim maktablari fan o‘qituvchilarining faoliyati samaradorligini oshirish, muammo, yechim va takliflar
☑️Bugun ayni mavzudagi seminar-treninglar butun viloyatni qamrab oldi. Surxondaryo viloyati Maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi tomonidan Termiz shahri va barcha tumanlarda boshlang‘ich sinf, rus tili, ingliz tili, ona tili va adabiyoti hamda tarix fanlari bo‘yicha umumta'lim maktablarining metodik birlashma rahbarlari ishtirokida kaskad usulida seminar-treninglar o‘tkazildi.
🔘Qizg‘in, kreativ usullarda olib borilgan trening jarayonlarida malakali pedagoglar tomonidan ishtirokchilar bilan o‘zaro fikr almashildi. Bugungi kunda ta'lim-tarbiya jarayonida uchraydigan muammolar tahlil qilinib, ularga ijobiy yechim izlandi.
➖Ushbu seminarlardan ko‘zlangan asosiy maqsad pedagoglarning bilim-ko‘nikmalarini oshirib borish natijasida ta'lim-tarbiya jarayonlarida yuqori ko‘rsatkichlarga erishishdir.
Telegram | Facebook | Instagram | You tube | Twitter | Veb-sayt
⏺🧠💡📚 #МижозларФикри
💧 Халқимиз учун ўз эшикларини очган 🌿 HAYR HAVOTOG‘ санаторияси мижозларга хизмаларини кўрсатиб келмоқда.
🔥 Агар сиз АПРЕЛЬ ва МАЙ ойларининг истаган 10 кунлигини қулай шароитда ўтказишни истаётган бўлсангиз ҳозироқ бизга қўнғироқ қилинг!
📞 +998997279998
📞 +998999389998
🤩 Ҳам дам, ҳам даволаниш учун атига 2 млн 700 минг сўм тўлаб, ўзингизни хурсанд қилинг!
1️⃣ Telegram 2️⃣ Instagram
3️⃣ Facebook 📺 hayrhavotog">You tube
Бухоро вилоят ҳокими Ботир Зарипов: Ҳоким аввал ўз нафсига ҳоким бўлиши керак...
Вилоят ҳокими Ботир Зарипов билан бўлиб ўтган уч соатлик суҳбат ҳақида яқинда ўз фикрларимни ёзаман.
Мен билган вилоят ҳокимларининг сафида тўғри тайинланган ва тўғри танланган тўртинчи ҳоким.
Янги Ўзбекистонда талабалар эҳтиром ва эътиборда, ёки сиёсатчининг кулишни, ва ё Бухорога борган социолог. У ҳам бўлмаса, Бухоро мактабидаги ўқитувчилар билан суҳбатлашган Самарқандлик талаба-деган расм.😜😄
Самарқанд сайқали рўйи замин аст, Бухоро қуввати Исломи дин хаст.
К.Дусов
Бир гуруҳ тадбиркорлар электромобилларни мамлакатимизга олиб кириш бўйича 1 апрелдан ўрнатилган чекловлардан норози бўлиб Президентдан ёрдам сўраб мурожаат қилишибди.
Gazeta.uz сайтида эълон қилинган ушбу мурожаат номаълум сабабларга кўра ўчирилибди...
@platformauzb
Қай бир эшикни очиқ кўрсанг ва уни нима учун очилганини билмасанг уни ёпма.
Агар эшикни ёпиқ кўрсанг, уни нега ёпилганини билмасанг уни очма...
Баъзиларнинг қилган сукути, бошқаларнинг шовқинидан таъсирлироқ ва ҳайбатлироқ бўлади.
Инсон ноҳақ айбланса, ўзини ҳеч кимнинг олдида шарҳламай, оқламай сабр қилса, унга Аллоҳ уч нарсани беради:
1) Ҳалойиқ олдида унинг обрўсини бирданига оширади.
2) У нима деса ҳам унга одамлар ишонади.
3) Унга кўзи тушган ҳар бир инсонга уни севимли қилади.
Ҳикматлар ҳазинаси китобидан.
Кеча Самарқанда бўлган сафаримда Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази Самарқанд вилояти бўлимининг, ДНК анализлари бўйича мутахассиси, ёш тадқиқотчи Abdulaziz Mardiyev билан билан кўришдим. Йўл чарчоқлари борлиги сабаб эртароқ дам олсам деган эдим, аммо укамизнинг учрашиш таклифига йўқ дея олмадим.
Илм шундай нарсаки, туби кўринмайдиган океан. Укамиз билан ДНК, одамнинг генетика оламига сайр қилдик. Ўзбекистонда Абдулазиз каби тадқиқотчиларимизни, олимларнинг соҳада олиб бораётган ишлари, қилган янгиликлари ҳақида уч соатдан ошиқроқ суҳбатлашдик. Фақат илмдан-фандан суҳбат бўлди. Чарчоқлар ҳам чиқиб кетди.
Дўстимиздан билмаганларимни ўргандим, унга ҳам баҳоли қудрат мен ҳам баъзи тавсиялар бердим.
Устозим Dilsora Fozilova айтганларидек суҳбатимиз барибир чала қолди.)
Япониядаги меҳмонхона менеджерларини додини бераёган Bahodir Iskandarovга синфдошидан салом ҳам йўлладик.)
К.Дусов
Siz shayton deyayotgan Jizzahlik opani sherigi Andijon tumanini 15 yildan buyon kemirib yotibdi
Читать полностью…Assalomu alaykum o'qituvchi sha'ni va qadr qimmati uchun doimo jonkuyarlim qilayotgan millatimizning madr o'g'loni Qobul Dusov.Sizga Andijon tumanidan yozyapman. O'tgan yili muhtaram prezidentimiz Sh. Miromonovich bizning tumandagi 55-maktabga tashrif buyurdi va viloyat hokimi Sh. Abdurahmonov tomonidan shu maktabda qilingan ishlarni respublikamizning hamma hokimlariga na'muna qilib ko'rsatdi. Ammo hozirgi vaqtda unday emas Andijon tumani HTB mudiri N. Qashqaboyeva afsuski bu maktabga oyog'i yetmaydi sabab ta'limdan tashqari ishlar bilan band. Deyarli 15 yilga yaqin mudir bo'lib ishlayatkandir ammo Andijon tumani maktablari viloyat tugul respublikamizda ham eng so'ngi o'rinda. Muhtaram prezidentimiz aytgandek maktab direktorlari rayono ta'siridan ajratilmadi aksiga rayono bosimi kuchaydi.O'zini tanho malikalardek tutayotgan mudir N.Qashqaboyeva viloyat hokimi tomonidan qattiq tanqid qilindi. Kechagina 8-mart munosbati bilan direktorlar mudir N. Qashqaboyevaga 100 dollardan bayram uchun pul yig'ishdi. Buni natijasini yillar davomida Andijon tumani HTB maktablarini viloyatimiz va respublikada egallagan eng so'ngi o'rinlari ko'rsatib turibdi.Bu ishlardan norozi viloyat hokimi Andijon tumani maktab va bog'chalriga bugun komissiya ishchi guruhini o'rganish uchun jo'natdi. Aslida mudir N. Qashqaboyeva bosh iqtisodchi D. Daminov va rayono bosh injineri Ashuralilarni qattiqroq tekshirish va o'rniga yosh fidoiy vatanga sodiq kadrlarni qo'ysa yurtboshimiz istagan manfaatlarga va siyosatimizga to'gri kelardi.
Читать полностью…Битта кузатувчим"Қобил ака, депутатлик вақтингизда ҳам таълим ва ўқитувчилар мавзусини кўтарганмисиз?"-деб, савол берибди.
Мен эса, "Ҳа, аслида ҳаммаси ана шундан бошланган эди😄"- дедим ва бу видеони юбордим унга.
Сифати сал хирароқ вариантини топдим, айбга буюрмайсизлар.