Тармоқларда "Diqqat yangilik
Maktabgacha ta'lim agentligi Maktabgacha va maktab ta'limi vazirligidan ajratiladi.
Eski Xalq ta'lim vazirligi esa Oliy ta'lim vazirligiga qo'shilishi kutilmoqda."-деган хабар тарқалди.
Бу маълумот нотўғри ва ўз тасдиғини топмади!
К.Дусов
🗣️2023 йилда Омбудсманнинг мурожаатлар билан ишлаш тизими тўлиқ рақамлаштирилди. Омбудсманнинг 2023 йилги фаолияти дастлаб Комиссия йиғилишида муҳокама қилинди
2024 йилнинг 25 январь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ҳузуридаги Инсоннинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликларига риоя этилиши бўйича комиссия аъзоларининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Омбудсман ҳузурида тузилган Илмий-маслаҳат кенгаши аъзолари ва ОАВ вакиллари ҳам иштирок этишди.
Омбудсман томонидан мурожаатларни кўриб чиқиш ва таъсир чораларини қўллаш натижасида фуқаролар ҳамда маҳкум (маҳбус) ва уларнинг яқинлари манфаатида жами 2,1 млрд сўм ундирилган. Шундан, 1,1 млрд сўм иш ҳақи ва меҳнат муносабатларига тўғри келади. Бу кўрсаткич 2022 йилга нисбатан 2 баробарга кўп.
Зиё аҳли ўлмай туриб бу ерда қадр топмайди.
"Жадидларим бор менинг!"-эмиш.
(бу нодонгинанинг ўзи жадид кимлигини танимайди-билмайди😊)
👇👇👇👇👇👇
https://fb.watch/pOkaWbAoD0/?mibextid=9R9pXO
Сизлардан ранжимасликларингизни илтимос қиламан ҳурматли зиёлилар!
Ўзбекистонда зиёлилар жадидлар каби ўлигандан кейин қадр топишади. Шунинг учун бу ерда "ўлмай туриб қадр топман"- деган фикрга кела кўрманг.😊😉
Ҳай майли, топшириқ бўгандирда бунгаям...😊
❗️Тошкентда канатли жамоат транспорти йўлга қўйилади
Бу борада Хитой компанияси билан инвестиция шартномаси имзоланган бўлиб, лойиҳа ер усти транспортини канатли таксилар билан дублёр такрорлашга қаратилган.
Канaл👉 @MrDoppi
Бугун Зўр.ТВда Gulbaxor Erkulovaнинг нафақат концертлари, балки етиштирган шогирдлари ва неча йиллик меҳнатларининг намойиши бўлаяпти...
Тавсия қиламан кўришни.
Киши бошига бир ойга 621 минг сўм белгиланди-деб "DENOV YANGILIKLARI" ёзмоқда:
❗️Ўзбекистонда 2024-йил учун минимал истеъмол харажатлари миқдори киши бошига бир ойга 621 минг сўм деб белгиланибди. Бу бир кунга тахминан 20 700 сўмга тўғри келмоқда.
Шунингдек канал: Денов туманида ҳозирда 1 порс ош, чой нони билан 30 минг сўм. 20700 сўмга 9300 сўм қўшиш керакмиди-деб Денов туманида бир инсон бир марта қорин тўйдиришига кетадиган минимал маблағни ҳам келтиради.
Эслатиб ўтаман, 2021 йилида реал истеъмол саватчасининг қиймати 2200 000 атрофида белгиланган эди. Ҳозирда аҳолининг даромадига нисбатан харид қобилияти 2.5дан 4 бараваргача тушиб кетиб, 2013 йил энг кам нафақа 179 минг сўм - 89 доллар қийматида бўлган. Шундан кейин ўн йил давомида нақадар 4.5 баробарига оширилган бўлсада. 2023 йили энг нафақа миқдори инфляция сабабли 49 долларни ташкил қилган-дейди Sanjar Xo'ja.
Шунингдек нон, гўшт, асал, ўсимлик мойи, хизмат кўрсатиш нархлари 2013 йилдаги энг кам нафақага нисбатан солиштирилганда 2.5дан - 6 бараваргача қимматлашган...
К.Дусов
Кремл ўз иштаҳасини очиқчасига кўрсата бошлади.
Яқинда ўз сиёсатчилари орқали очиқчасига босиб олишга ишора қилган кучлар энди тарихимизни ҳам йўқ қилишга уринишмоқда.
👉 @r_kusherbayev
Илм сорига юрсанг тўғри тут йўл,
Агарда чалғисанг шайтон этар ул.
(Шайх Фаридуддин Аттор ҳазратлари)
1934- йилда колхоздаги ўртоқлик суди.
Қиш пайти.
Хўв, ана биттаси совуқдан қулоқларини ўраб олган...
Чопонларидаги йиртиқ ва ямоқларга эътибор беринг!
Ўша пайтда оч одамларни бир кило буғдой омборхонада кам чиқса ҳам суд қилишган.
Каламуш ташиб кетгани, ё буғдой қуриб сифати ва оғирлигини йўқотганини ўқимаган, оми одамлар тушуниб етмаган!
105 ёшга кириб оламдан ўтган хўжайнимнинг бобоси Раҳматилла бобо икки кило буғдой камомати учун Сибирнинг совуқ турмаларида бўлиб келганини айтиб берганди!
1920- йилда уюштирилган очарчилик (атай ғалла майдонлари ёқиб юборилган) кўп болаларни савод олишига имкон бермаган!
1934- йилдаги бу йигитлар 1920-йилда 6-8 ёш бўлган бўлса, демак 1934- йилда 20-22- яшар болалар суд қилишаяпти...
Саводсизлик ана шундай фожеали оқибатларга олиб келади афсуски...
Диний саводсизлик ҳам ёмон оқибатларга одамни дучор қилиб, кўр-кўрона турли оқимларга эргашишликка, кўрмуридга айланишга олиб келади!
Бу ҳолатдан усталик билан фойдаланадиган фирибгарлар бор!
Россия империяси эса ўз қўлимиз билан зиёлиларимизни йўқ қилди!
Авом, ўқимаган одамлар уларни фитнасига учиб зиёлиларни сотдилар, айрим ўқиганлари эса қўрқоқлиги сабаб ҳам сотқинлик қилдилар!
Тарих эса сотқинларнинг ҳеч бирини аямади!
Улардан ном нишон қолдирмади!
Номи қолганлари эса тарихга сотқин номи билан муҳрланди!
Илмсизлик миллатни парроканда қилади, сотқинларни кўпайтиради, турли оқимларнинг ёд ғояларига учдиради, радикал, мунофиқларни минбарга чиқаради!
Ҳақиқий илмдан чалғитиб, мундиларни кўпайтиради!
Агар Аллоҳ бирор бандасига илм бериб уни синаса, у илмдан хулоса қилмай шайтон каби кибрланса, Аллоҳ уни макрини шундай очиб шарманда қиладики, у қайтиб бир пайтлардагидек обруга эга бўлолмай қолади!
Буни ҳаётда кўп кўрдик!
«Илмдан бошқа нажот йўқ ва бўлмагай»
(Имом Бухорий)
Дилдора Ҳасанова, журналист, манбашунос.
«Суратларда қолган тарих» туркумидан...
Kaspi.kz ва ўзбек банклари
Қозоғистоннинг Kaspi.kz необанки кеча Nasdaq платформасида навбатдаги глобал IPO амалга оширган ва 1 млрд доллар жалб қила олган. Аввалроқ необанк Лондон биржасида амалга оширган IPO орқали ҳам глобал инвесторлардан 1 млрд.доллар жалб қила олганди Эрталабки котировкалар ҳисобга олинса, Kaspi.kz бозор капитализацияси 18,8 млрд.доллардан ошган.
Солиштириш учун, Ўзбекистон банкларининг жами капитали номиналда 7,5 млрд.доллар атрофида (бозор нархи янада пастроқ).
Бугун 2023 йил якунлари бўйича ўзбек банклари жами 12,373 трлн..сўм, яъни 1 млрд.доллардан камроқ соф фойда олгани эълон қилинди. Kaspi.kz' 2023 йил 9 ойида 1,3 млрд.доллар соф фойда олишга эришганди.
Ўзбек банкларининг, айниқса давлат банкларининг ўта паст даромадлилиги ва қуйи капитализацияси самарасиз давлат назорати, зарарли маъмурий қарорлар ва примитив корпоратив бошқарув тизими билан изоҳланади.
Сенат кўриб чиқаётган қонундаги "195-2-модда"дан нафрат иси келяпти.
Хозирги биз норози бўлаётган ва катта эҳтимол билан Сенатдан ўтиб кетиши мумкин бўлган "195-2-модда"нинг жамият учун хавфларидан бири унда кўрсатилган жазонинг нореаллигида.
МЖтКнинг бошқа моддалари санкция (жавобгарлик) қисмларида маъмурий қамоқ жазоси асосан "15 суткагача" деб кўрсатилган бўлса, булар таклиф қилаётган "195-2-модда"да қатъий 15 суткалик қамоқ турибди.
Яъни, бошқа моддаларда 15 суткагача деганда, ҳуқуқбузарга 1 сутка, 2, 3 ёки 5 суткалик қамоқ ҳам қўлланилиши мумкин, 15 суткадан ошмаса бўлди.
Лекин орган ходимини фото ёки видеога олиб интернетга қўйсангиз, суд ҳуқуқбузарлик бор деган хулосага келса ва қамоқ вариантини танласа, сизга қатъий 15 суткалик қамоқ бериши аниқ. Ундан бир кун ҳам кам эмас.
Қонунчиларимизда жамоатчиликка бўлган нафрат улар қабул қилган ва маъқулламоқчи бўлиб турган жазоларнинг кескинлигидан ҳам кўриниб турибди. Қойил қолмадим.
👉@yuristkadr
ИЗТИРОБ
Бетавфиқ раҳбарни сўкканим учун,
Уч йил ётар бўлсам, ётганим бўлсин
Унинг йўқ обрўйин тўкканим учун
Тўлов берсам борим сотганим бўлсин...
Халқимга қадрингни бил десам агар,
Кураш, ҳақни ошкор қил десам агар,
Бу қутқу аталса давлатга зарар,
Қанча азоб бўлса тортганим бўлсин...
Амалдор дер эса, тузум-мен ўзим,
Фармон фармонимдир, сўз менинг сўзим,
Мен бундай тузумдан ўгириб юзим,
Тамом жиноятга ботганим бўлсин...
Тифлисда халқ узра танк юборган зот,
Шаънин қилар бўлса қонун эҳтиёт,
Ўша зот коммунист бўлса, мен ҳайҳот
Фирқа дафтаримни отганим бўлсин...
ЭРКИН ВОҲИДОВ 1989 йил.
ЎЗБЕКИСТОН ҚАҲРАМОНИ
Саволни нотўғри тушунсангиз узр олдиндан!
Мен жамиятшунос, социолог сифатида бир қизиқ нарсани кўп кузатаман ва гувоҳи бўламан:
Нега ўзбеклар ва кўпчилик мусулмон миллатлар фақат овқат билан расмга тушиб тармоқларга жойлайди?
Бошқаларда бу каби одатни кам гувоҳи бўлганман. Улар овқатни эмас, кашфиётларини, ютуқларини, фикрларини кўпроқ кўрсатишни хоҳлашади.
Бировни камситиш ёки кулиш ниятим йўқ!
К.Дусов
Машхур иктисодчи ва социолог Макс Вебер бу масалани чукур урганган, Марксдан фаркли уравишда у динни халк учун афюн деб хисобламаган. Унинг "Протестант этикаси ва Европада капитализмнинг ривожи" асарида муаммо узининг методологик тахлилини топган. Унинг фикрича, капитализм айнан Гарбий ва Шимолий Европада ривожланишининг динга, тугрироги дин омилидан окилона фойдаланишга боглик. Хусусан, Мартин Лютер 16-асрда ва Кальвин сал кейинрок бошлаб берган дин реформаси давридан бошлаб бозор механизмларига асосланган ижтимоий тизим старт олган. Бунга протестант этикаси туртки берган. Биламизки, протестантлар таомга утиришдан олдин Худога санолар укишади, егулик насиб этгани учун дуо килишади, камсукумликни макул куришади (улар халигача бадавлат яшашларига карамай, пул сочмайдилар. Дарвоке, пул сочиш аслида нафакат мусулмонларда, балки яхудийларда ва баьзи буддизмга эьтикод килувчиларда хам бор). Лекин гап бунда хам эмас. Протестант этикасида икки жихат мухим:
1) борига каноат килиш ва ундан ортигига ружу куймаслик. Демак, борига таяниб колганини одам узи яратиши керак, шунда Худо рози булади;
2) хар ким уз ишини уз вактида, пухта ва сидкидилдан килиши керак, шундагина Худо ундан рози булади. Бошка ишга аралашмаслик, бошкаларни мухокама килмаслик ва уз иши учун жавобгар булиш, бошкаларнинг ишини килмаслик керак, хатто бу хакди илтимос булган такдирда хам.
Айтилган икки коида индивидуализмнинг асосидир, яхши маьнода албатта. Шу маьнода капитализм тула маьнода индивидуализмга таянади, бусиз тенг муносабатларнинг булиши амримахол.
Бошка динларда, хатто католик динида хам, бойлик (роскошь) кескин кораланмайди, улардан фаркли равишда протестантларда бойликка интилиш феодал колокликнинг куриниши саналади.
Хуллас, Вебер фикрича, дин ривожланишга зид феномен эмас, унинг рационал жихатларидан фойдалана билиш лозим.
Abdug’ani Kholbekov
Яқин дўстим: Сиёсатдан озроқ четлашиб дам олинг, кўрасиз, ўзингизга ёрдам берган бўласиз. Бу одамларни деб, бошингиз бир балога кирса, Чўлпон ва Қодирийни сотгандек, сизни ҳам гўрингизга ғишт қалаб, узоқ борса дуо ва "мушкулотларини осон қилсин"- деб изоҳ ёзишдан бошқасига ярамайдиган бу халқ. Озроқ сиёсатдан четга чиқиб, тадбиркорлигингизни қилинг- дейди. Шу бола тўғри гапиряптими - деяпман ома, балки нотўғридир, билмайман...
Читать полностью…2021 йил Голландияда қурилган 90,6% янги уйлар газ тизимига уланмаган (https://www.netbeheernederland.nl/nieuws/aardgasloze-nieuwbouw-in-2021-groeit-naar-90-6--1501).
Бунга сабаб 2018 йил қабул қилинган қонун бўлиб, унда янги қурилаётган уйларни белгиланган истиснолардан ташқари газ тизимига улаш тақиқланган, шунингдек 2050 йилгача газ тизимига уланган барча уйлар газдан узулиши кўрсатилган.
Уй иситиш тизимлари тўлиқ электр энергияси асосида ишлайди. Европанинг қатор давлатларида ҳам 2026-2030 йиллар ичида индивидуал иситиш тизимларида дизель ёқилғиси ва бошқа углеводородларнинг ишлатилиши тўхтатилади. Бу қатор қарор ва қонунлар иқлим ўзгариши темпини бироз пасайтиришга қаратилган.
Газ котелларининг ўрнини эса, электр котеллар эгалламоқда. Шведциянинг "Vattenfall" энерго концерни ушбу масалага қатор амалий ечимларни таклиф қилган.
Бу ерда Ўзбекистон анча ютуқли позицияда. Европа газдан аҳолини узишнинг ўзига катта ҳаражат қилиши керак. Ўзбекистон газдан ўз аҳолини узиш учун кўп қийналмаслиги аниқ. Айниқса, қишлоқларда бу йўналишда анчадан бери яхши натижаларга эришиб келинмоқда.
Хуллас, углеводородларга муқобилни жорий қилиш устида уларнинг йўналишида ишлавуриш керак.
Фан доктори Рустам Ашуров
t.me/kabul_dusov
🇺🇿 OʻZBEKISTON NOMINI KIM ILK BOR ISHLATGAN?
Maʼlumotlarga ko‘ra, “oʻzbeklar” atamasi ilk bor VIII asrda Oʻrxun-Enasoy bitiklarida “oʻgʻuz beklari” tarzida ishlatilgan. Etnonim sifatida "oʻzbeklar" atamasi Oʻzbekxon (1313-1341) hukmronligidan boshlab, Oltin Oʻrdada istiqomat qiluvchi turkiylarga nisbatan qoʻllana boshlaganini mutaxassislar tasdiqlaydilar.
🗺 Golland kartografi Avraam Maas 1735-yilda tuzgan jahon xaritasida Kaspiy dengizidan boshlab, Hindiston va Xitoy chegaralarigacha boʻlgan hudud USBEK deb nomlangan.
“Oʻzbekiston” degan nom-chi?
Koʻpchilik bu nomdagi mustaqil davlat dunyo xaritasida 1991-yilda, joʻgʻrofiy birlik sifatida 1924-yilda paydo boʻlgan, degan xato fikrni ilgari suradi.
Aslida oʻzbek nomi singari Oʻzbekiston atamasi ham bir necha asrlik tarixga ega. Bir qator Sharq va Gʻarb tarixiy manbalarida oʻzbeklar mamlakati, Oʻzbekiya, Oʻzbekiston atamalari Markaziy Osiyoda oʻzbeklar hukmronlik qiladigan barcha hududlarga nisbatan aytilgan.
Mashhur oʻzbek shoiri Turdiy Farogʻiy (1640-1699) Oʻzbekiston atamasini birinchi boʻlib sheʼrga solgandi:
Dur ahdu, tang chashmu, besaru yaʼjuj vaz,
Muxtalif mazhab, guruhi Oʻzbekistondur bu mulk...
Joyi islomu musulmonligʻ, Farogʻiy, istama,
Poytaxti kishvari Subhonqulixondur, bu mulk.
Toʻgʻri, bu oʻrinda Oʻzbekiston nomi bugungidek faxru iftixor, gʻurur bilan emas, bir muncha tanqid va istehzo bilan tilga olinsa-da, shu satrlarning oʻzi Vatanimiz nomi nari borsa bir asrlik tarixga ega, degan puch daʼvolarni inkor etishga kifoya qiladi.
©️ Rustam Iqbol sahifasidan olindi.
Ma'lumot uchun 1735-yilda Nyurnbergda nashr etilgan xarita muallifi gollandiyalik kartograf Avraam Maas Pyotr I saroyida xizmat qilgan.
Bunday dalillarni eslatib o‘tishimizga asosiy sabab hozirda muhokama etilayotgan rossiyalik ayrim targ‘ibotchilarning o‘zbek va qozoq millatining kelib chiqishiga oid asossiz fikrlari hamda ularga buyurtma berayotganlarga qarshi tarixdan saboq berishdir.
@suhrob_buranov
тарқатиш учун.
Бугун акажўрам, шоир Нажмиддин Эрмуҳаммаднинг туғилган куни!
У киши чин маънода миллат шоири! Юртининг ўтмишини ўйлаб, лаҳта-лаҳта қон ютса, келажагини ўйлаб даста-даста шеър битади. Ҳа, энди тақдир экан-да, деб жим кетмайди, йўқ, бу халқ энг зўри бўлиши керак, ўғлонлари бўри бўлиши керак! Ватан том маънода озод бўлиши шарт дейди қайта-қайта! Шоирга энг катта тилагимиз ушбудир: илоҳим, туркий элнинг шиддати қайтган замонларни ўз кўзи билан кўриш насиб этсин!
Бир ёқда суйгулинг кўзингдан ғойиб,
Бир ёқда ватанинг ғарларга талош.
Бир ёқда андуҳинг бормоқда бойиб,
Бир ёқда қароққа тўлқин урар ёш.
Бир ёқда шимолга сургун йигитлар,
Бир ёқда жувонлар жамиятга қул.
Бир ёқда ялоғи тиллодан итлар,
Бир ёқда танглайи тешилган булбул.
Бир ёқда Оролдай шўрлаган манглай,
Бир ёқда адашган йўлчидай авом.
Бир ёқда ёлғонни айтишар чиндай,
Бир ёқда алданиш этади давом.
Бир ёқда қулликни тусар кексалар,
Бир ёқда ёшанглар фарқи йўқ ҳар ёқ.
Бир ёқда келажак ҳиссиз ингранар,
Бир ёқда қабрлар ҳайқирар узоқ.
Бир ёқда бемалол қиш келаётир,
Бир ёқда кўчини тўплар тийрамоҳ.
Бир ёқда бемажол дил йиғлаётир,
Бир ёқда самога ўрлаётир оҳ.
Бир ёқда ҳаммаси ўткинчи гўё,
Бир ёқда ҳар бири жон беришга тенг.
Бир ёқда измидан қўймайди дунё,
Бир ёқда бир ёққа кетгинг келар сен.
/channel/Najmiddin_Ermatov
Эндиликда судьяларнинг ҳар чоракда оммавий ахборот воситалари орқали ахборот бериш амалиёти янада кучайтириладими?
Оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда блогерлар билан суҳбат учун кетган вақтингга ачинмайсан, киши. Айниқса, ахборот эгаси очиқлик, тарқатувчиси эса холислик йўлини тутса. Бугун Сирдарё вилояти суди ҳамда вилоят маъмурий судининг оммавий ахборот воситалари вакиллари, блогерлар учун ташкиллаган брифингда ҳам дақиқалар қандай ўтгани билинмади. Боиси, ўзаро мулоқотда маърузалар бўлмади, судлар фаолиятидаги ўтган йил сарҳисоб қилинди, бошланган йилдаги янги амалиётлар ҳақида тушунтиришлар берилди.
👉Батафсил
Ўқитувчи:
Assalomu alaykum Kobul aka, salomatmisiz? Ishlaringiz yaxshimi? Men sizning hamma xabarlaringizni ko'rib kuzatib boraman. Bundan rosa bir yil oldin siz menga bir masalada yaxshigina yordam qilgan edingiz. Buning uchun kattakon rahmat.
Men bir oddiy o'qituvchiman. Hozirda o'zga viloyatlarda qizil toifaga kiruvchi bir maktabda baholi qudrat ish faoliyatimni olib borayapman.
Hozirgi sizga murojaatimning sababi, aytishga ham juda qiynalib turibman. Lekin buni to'g'ri tushunasiz degan umiddaman.
Men bundan 3-4 yil oldindan boshlab bir ikita xato ishlarim uchun juda katta miqdorda qarzga kirib qolganman. Hozirda ham ularni qutilolmay turibman. Oilaliman, 3 nafar farzandim bor. Qancha harakat qilsam ham o'sha qarzdorlikdan chiqib ketolmayapman. Bir necha martalab o'z jonimga qast qilmoqchi ham bo'lib ko'rdim. Lekin ota-onam, oilam va farzandlarimni ko'zim qiymaydi. Bitta pochkamni sotib qutilayin desam buni ham bizda biror iloji yo'q ekan. Boshqa hech qayerdan yordam olishni iloji qolmayapdi. Hozirda oilam ham buzilib ketish arafasiga kelib turibdi. 3 nafar farzandimni yetim qilish niyatim yo'q. Lekin men qarzdor bo'lgan odamlar, pullarini so'rab kelishda davom etaverayapdi. Xudo xohlasa, albatta, bularni hammasini qutilaman. Bularni sizga aytayotganimki, siz juda ko'pni ko'rgan va ko'p odamlar bilan muloqotda bo'lgan inson sifatida hurmat qilaman. Xalq orasida shundaylarga bir yordam qilolaman degan birorta homiy topilarmikan degan umidda yozayapman. Yoki biror ijobiy maslahat berolasizmi degan umiddaman. Agar birorta homiy topib turolsak men ishlab qutilib berar edim.
Карта рақами 9860 6004 0895 1306
Ustoz Mavjuda Abdullaeva butun hayotini bolalarga ta'lim berish va ishga baĝishlagan. Bir necha yil Qadimda 18- maktabda, keyinchalik 42- Dimida kimyo- biologiyadan dars berib, hozirgacha ishlab kelayotgan edi.
Afsuski, oĝir dard ustozni kòrpaga mihlab qòydi. Oxirgi 3 oyda barcha tòplaganlarini ham shifoxonalarda yotishga ishlatishibdi.
Hozirda ustozni zudlik bilan Hindistonga yuborishni maqsad qildik. " Meni òquvchilarim- bor umidim"- dedi opa bilan gaplashsak.
Mavjuda Abdullaevani taniydigan barcha talabalar, hamkasb va tanishlardan òz mehringizni ayamay, bir oĝiz telefon qilib hol- ahvol sòrab dalda berishingizni, imkoni borlar berilgan karta raqamiga kòngildan chiqargancha ehson qilishingizni va ularni duo qilishingizni sòraymiz.
Exsonni katta- kichigi bòlmaydi, berilgan har biringizni Alloh ming qilib qaytarib qòysin🙏
/channel/mavjudaustoz
Oliy Majlisning Inson huquqlari boʻyicha vakili (ombudsman) institutiga asos solinganligining 28 yilligi munosabati bilan “Inson huquqlari va erkinliklarining ishonchli himoyasi borasida oʻzaro hamkorlik” mavzusida xalqaro konferensiya Samarqand shahrida oʻz ishini boshladi
Ombudsmanning 28 yilligiga bagʻishlangan tadbirni tashkil etishdan koʻzlangan asosiy maqsad inson huquq va erkinliklarini taʼminlashda xorijiy davlatlar Ombudsmanlari, milliy institutlari, vakolatli davlat organlari va xalqaro tashkilotlar bilan oʻzaro tajriba almashish vachet davlatlarida mehnat qilayotgan hamyurtlarimiz manfaatlarini himoya qilishda hamkorlikni kuchaytirishdan iborat.
Xalqarо konferensiyada Oliy Majlisning Inson huquqlari boʻyicha vakili (ombudsman) huzuridagi Insonning konstitutsiyaviy huquqlari va erkinliklariga rioya etilishi boʻyicha komissiya aʼzosi Xamro Bektemirov, Inson huquqlari boʻyicha (ombudsman)ning Xorazm viloyatidagi mintaqaviy vakili Odilbek Allayarov ham ishtirok qilmoqda.
👉@Xorazm_XTB
Россияда вафот этган Хоразмлик меҳнат муҳожирининг жасади Ўзбекистонга келди. Бу учун Хоразм вилоят ҳокими, миграция ходимлари ва ММТБ Хамро акага катта раҳмат!
Читать полностью…