kabul_dusov | Неотсортированное

Telegram-канал kabul_dusov - Kobul Dusov |RASMIY KANAL

12148

Кобул Дусовнинг расмий телеграм канали. Каналда дунё ва жамиятдаги ижтимоий сиёсий мавзулар ёритилади... YouTube kanal: https://www.youtube.com/channel/UCCOB7XWIKd-YGBdtWwp3fGw?sub_confirmation=1 Мурожаатлар учун бот 👉

Подписаться на канал

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

Ўзбекистоннинг ахборот суверенитети таъминланганми?

Миллий ахборот маконидаги устун ташаббус ташқи кучлар қўлида эмас, мамлакатнинг ичкарисида бўлиши – XXI асрда ҳар қандай давлат суверенитетининг муҳим бўғинидир. Бу эса сўз эркинлиги амалда таъминланишини тақозо этади. Шу маънода, президент Шавкат Мирзиёевнинг Хавфсизлик кенгашидаги баёноти Ўзбекистон давлатчилиги учун қандай вазифаларни кўзда тутади?

12 январ куни Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашининг катта йиғилиши бўлди. Йил якунларига бағишланган йиғилишни Ўзбекистон президенти, Хавфсизлик кенгаши раиси Шавкат Мирзиёев олиб борди. Унда давлат раҳбари миллий хавфсизлик ва мудофаа масалалари қаторида, давлатимизнинг ахборот суверенитети ҳақида сўз юритиб, қуйидаги фикрларни билдирди: “Биз Ўзбекистон ахборот маконида миллий контент яратишни ўз қўлимизга олмас эканмиз, дунёдаги воқеаларга миллий манфаатларимиз нуқтаи назаридан баҳо бермас эканмиз, бу ишлар хориждан туриб амалга оширилишига имкон яратиб берамиз. Чунки одамлардаги янгилик, таҳлилий маълумотлар, реал воқеаларга эҳтиёжни биз тўлдирмас эканмиз, буни бошқалар қилади. Бунга мутлақо йўл қўйиб бўлмайди.

Ҳар қандай танқидга жавоб беришга (тайёр бўлишимиз), журналист ҳақ бўлса, буни тан олишимиз керак. Ноҳақ бўлса, унга тушунтириш орқали ёлғон хабарларнинг олдини олишга ўрганишимиз ва бунинг нопок ва ёлғонлигини бутун жамиятимизга тушунтиришимиз керак”.


Яъни президент, Ўзбекистоннинг ахборот суверенитети ҳақида сўз юритиб, давлатчилик олдига бир қанча вазифалар қўймоқда.

Биринчидан, Ўзбекистонда миллий ахборот контентини яратиш.

Иккинчидан, сўз ва ахборот ташаббуси Ўзбекистоннинг ичида бўлиши, миллий манфаатлар билан боғланганлик даражаси юқори бўлиши кераклиги.

Учинчидан, ижтимоий-сиёсий тафаккурни шакллантириш йўлида, сифатли ва кенг қамровли таҳлилий маълумотлар ва ахборот оқимини шакллантириш вазифаси.

Тўртинчидан, давлатчилик, давлат институтлари ва мулозимлари ОАВ ва журналистларни эшитиши зарурлиги, агар журналистлар хато қилганда, тушунтириш кераклиги урғуланди. Бошқача қилиб айтганда, журналистлар, ОАВнинг ўсиши учун, уларга яширинча ёки ошкора босим қилиш йўлидан эмас, оҳиста тушунтириш усулидан бориш кераклиги айтилган.

👉 Батафсил

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

https://youtu.be/Fc7MEg_rPeo?si=Xy0R3xIu4IbZpvE1

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

Инсон бу дунёга келиши билан унинг жисми ва ақли бу дунёга мослашди. Аммо унинг руҳи ҳар доим оғриқда, ҳеч мослаша олмади бу дунёга...

Карл Густав Юнг
Швейцарялик психолог ва психиатр.

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

Блогосферада аноним бўлиш кўпайиб қолди. Аноним бўлишнинг бир тарафи бор, яхши ёки ёмон демайман, аксар ҳолларда танқидингизда чегара қўя олмай қоласиз. Қизиқиш, завқ ва ҳуддики "кенг майдон" сизни ўзига жалб қилаверади. Ўзингизни тўхтата олмайсиз. Охири бошқаларнинг шахсий майдонига ҳам бостириб киришни бошлайсиз. Чунки билимингизга, қарашларингизда ҳам чегара бўлади, ўз устингизда ишлашни тўхтатган бўлсангиз.

Бироқ шундай вақт бўладики, ҳаммаси бошидан ҳисоб-китоб қилиниб келинаётганини тушуниб етасиз. Тушунтириб қўйишади. Горизонтлари кўзга кўринадиган майдонда юравериш керак. Мақсад яхши бўлса, ҳаммаси яхши бўлаверади. Бўлмаса, ўзингиз ва бошқаларга зарар етмасидан олдин, бу майдондан кетиш керак. Яна ўзингиз биласиз. Президентнинг "Хитойдан техника олиб келганмиз, қанақа туш кўраётганингизни билмаслигимиз мумкин, лекин қолган ҳаммасини билиб турамиз" деган сўзларини унутмаслик керак.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

Собиқ прокуратура ходими, Савдо Саноат Палатасининг раисини биринчи ўринбосари, билимли ва тажрибали инсон, Давлат Раҳбари тарафидан бошланган солиқ ислоҳотлари даврида катта хизматлар қилган Ислом ака Жасимов 66 ёшида вафот этди.

Аллоҳ раҳматига олиб, охират сафарларини бехатар қилсин. Яқинларига сабр берсин!

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

Довдираётган сенатга!

Агар сенат халққа хоинлик қилиб, ИИВ ходимларига нисбатан қонунни тасдиқласа-қўлимда шарафсиз баъзи сенаторларга нисбатан бир қанча далилларимни чиқариб энасини кўрсатиб шарманда қиламан, яхши иш бўлмайди!
Қанақа далиллар борлигини кўпчилик билади уже.

ИИВ ходимларининг депутат Aslzoda Joʻrabekovna (Ферузага) қилган шарафсизлиги учун ҳам шу ишни қиламан. А кейин ким менга нима қилса у ўзининг иши, ўзи битта жонимиз қолган...

Халқни қўлидан имкониятини, жамоат назоратини ИИВ бермоқчи бўлган хоин сенаторлар(ҳаммаси ҳам эмас) сизларни халқ ва депутатлар "бизни зараримизга қонун қабул қилинглар"-деб сайламаган эди.

Сиз сенаторлар шу қонунни қабул қилсангиз, мен бўлмасам ҳам бошқалар бу ишларни қилиб, навбатма-навбат ҳаммангиз билан ҳисоблашади , ўзи ҳамма тўлиб турибди. Бу сизларга дўстона огоҳлантириш. Нима бўлади дерсиз.
Биринчи ишни Танзила опам ва унинг Навоий кўчадаги уйидан(ҳозир кўчиб кетган) ва бошқа шахсий масалаларидан(унинг ҳам шахсий ҳаётидан, ҳамманики каби уники ҳам зиддиятли. Яна давлат пуллари...), сўнгра қизларидан, кейин ўринбосарлари ва бу қонунни халқ зиёнига чиқаришда иштирок этган ҳар бир сенатор билан давом эттиради. Охирида эса, кимлиги аниқ бўлмаган каналлар сенаторлар ва ИИВ ходимлари ҳақида маълумотларини чиқаришни бошлайди.

Ўйлайманки сиз азизларга бу нарсалар керак эмас!
Сизлардан бу нотавон халқ битта нарсани сўрайди, озроқ инсоф, озроқ халққа садоқат, ростлик ва одамийликни, бошқа ҳеч нарса. Арзон, чиқимсиз ва қулай таклиф сиз муттаҳам ноинсофларга...
Халқни ҳисобидан топган пулларингни озроқ оқланглар илтимос ўртоқлар!

Хулосам шунақа...
Эҳтиёт бўлинглар, илтимос!

Ҳурмат билан,

К.Дусов

Расмдаги хақиқий одамнинг юз териси.
Инсофли сенаторларимизга Аллоҳ Ёр бўлиб, улар жонкуяр, халқчил Президентимизга қўл қанот бўлишсин,проблема эмас!

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

Мен Ўзбекистон фуқароси, озми кўпми халқ таниган одам бўла туриб ўғлим билан Янги Ўзбекистон боғидаги ҳайкалларга яқин бора олмаган эдик. Кираман деганимда ваҳима бўлиб кетди. Эътибор беринг, Янги Ўзбекистон боғи стратегик объект эмас ва мен чет эл фуқароси эмасман.

Аммо Россия фуқароси бўлган, Ўзбекистонда уни ҳеч ким танимайдиган бир ўрис келиб, стратегик объект бўлмиш телеминоранинг энг юқорисига чиқиб дронда ўзини видеога олсада ҳеч ким сезмайди. Билган бўлсада чора кўрмаган.

Ўзбекистонликларга дрон учириши мумкин эмас, лекин ўрисларга мумкин. Ўзбекистонликларга боғдаги ҳайкалларни кўриш мумкин эмас, лекин ўрисларга телеминоранинг учига чиқиб дрон ўчириш мумкин.

Савол туғилади-да энди:

1) Ўзбекистоннинг эгалари бизми ёки ўзбеклардан кўра имтиёзли ўрисларми?

2) Телеминоранинг устига чиқиб дрон учиришга оддий бир ўрис блогер журъат топган экан, изначит агар ҳақиқий диверсантлари келса, биз довдирларнинг бунақа обеъкларини кетимизга бир тепиб йўқ қилишга ҳам имкон топиши 2х2.

Ўлганимиз яхши бу кунимиздан шарманда бўлмай.
Ҳай майли, соҳаларимизда тупой, порахўр, дарвозани очиб қўйувчи сотқинлар кўпайганидан кейин - бизга 24 соат ҳам кўплик қилади. Ўзбекистон Украина эмас.

К.Дусов

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

⚡️ 𝗬𝗮𝗻𝗴𝗶 𝗹𝗼𝘆𝗶𝗵𝗮𝗺𝗶𝘇 - 𝗧𝗵𝗲𝗿𝗺𝗼 𝗣𝗹𝘂𝘀!

Bazalt mineral plitalari zamonaviy izolyatsiya mahsuloti hisoblanib, dunyoning rivojlangan davlatlari qurilishlarida eng muhim mahsulot hisoblanadi.

🤝 Rasmiy savdo hamkorimizga aylaning va yuqori natijalarga erishing!

𝗧𝗵𝗲𝗿𝗺𝗼 𝗣𝗹𝘂𝘀 - 𝗛𝗮𝗿𝗼𝗿𝗮𝘁 𝗺𝘂𝗮𝗹𝗹𝗶𝗳𝗶!

☎️ 𝗛𝗮𝗺𝗸𝗼𝗿𝗹𝗶𝗸 𝗺𝗮𝘀𝗮𝗹𝗮𝗹𝗮𝗿𝗶 𝗯𝗼'𝘆𝗶𝗰𝗵𝗮: +998 90 043 10 00

Instagram | Website | Telegram

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

https://www.youtube.com/live/LseO46pVJNM?si=MV8OVmCRsADserbO

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

Собиқ Ташқи Ишлар Вазири Vladimir Imamovich Norovнинг "Шанхай ҳамкорлик ташкилоти минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашда муҳим рол ўйнайди"номли мақоласи, Хитойнинг 1981 йилдан бери фаолият кўрсатиб келаётган, кундалик сиёсий газетаси бўлмиш China Dailyда чоп этилди. Газета инглиз тилида бўлиб, ҳар куни 500 мингдан ортиқ тиражда нашрдан чиқади ва бутун дунёга тарқатилади....

https://www.chinadaily.com.cn/a/202401/12/WS65a07a0ca3105f21a507be2e.html
https://www.chinadaily.com.cn/a/202401/12/WS65a07a0ca3105f21a507be2e.htmlма

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

Афғонистон урушида ҳалок бўлган ўзбекларимиз сонидан, ҳозир Россияга ишлашга обориб, ўлиб келаётганлар сони кўп. Ўрисни зеҳниятида бизга дўст бўлиш йўқ, бўлмаган ҳам. Илтимос ўртоқлар, қаерга ишга борсангиз ҳам, аммо Россияга ишлаш учун борманг!

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

#Кайфият
Байрамда эркакларга пойпоқ совға қилиш бизда символга айланиб улгурибди. Қанақа совға олсак ҳам ичида битта пойпоқ чиқади ёки соқол огич. 14-январга пойпоқларни чекланмаган миқдорда қабул қилишни бошладик...😃

Бугун хозяйкадан биринчисини қабул қилиб олдим, орасида пойпоққа ўралган битта шанел бор ома.Шуни пойпоқсиз берса бўлмайдими энди, кайфиятни бузмай.😊

Бир ойдан кейин 8-март келадику, ўшанда гаплашамиз.😉

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

Комил ака Алламжонов тайёрлаб берган дарсликларда ватанимизнинг келажак авлодларига бошқа юртларда Алишер Усмоновлар каби беклик қилгунича, ўзимизнинг юртимизда ит бўлиш тавсия қилинади. Ҳақиқатдан ҳам ватанпарвар, даҳо инсон экан Комил ака.

Мен Ўзбекистон келажагини Комил акада кўраман. Буюк сиёсатчи. Худо хоҳласа Президент бўлиб кетиши аниқ. Ана шунда биз ҳам буюк Кореядек зўр давлат бўламиз. Мен барибир Комил акани қўллаб қувватлайман ўртоқлар. Сардор акани мақтаб Туркияда юрган, ану Xudoyberdi Zominiy билиб қўйсин шуни.

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

Хитойда “умрбодлик батарея” ихтиро қилишди: у билан гаджетлар 50 йил тўхтовсиз ишлаши мумкин.

Батереяни ишлаб чиқарган Бетаволт компаниясининг баёнотига кўра, бу аккумулатор радиация тарқатмайди, инсон учун мутлақо хавфсиз ва –60 даражадан +120 даражагача бўлган ҳароратда бузилмасдан ишлай олади.

🇺🇿 (Тошкентликлар👇)
👉/channel/+6Kq_uxh2KYUzMjhi

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

* * *

Расулнинг бошидан иғво тўкканлар
Менинг ҳам шеъримга чапладилар лой.
Улар худо эмас, лекин худодай
Инсонга заминдан кўрсатурлар жой.

Бир лаҳза бўғзимга тиқилди нафрат,
Рамазон кунида қийнадим жонни.
Англадим: шулар деб қон бўлган Асқар,*
Шулар хароб қилган Шавкат Раҳмонни.

Ўйладим, бир лаҳза ёмон ўйладим,
Қасосни Ўзига қолдирдим доим.
Сен менинг шеъримга бекор туфладинг,
«Ажр»ини мукаммал берсин Худойим!

2022

* Асқар Маҳкам назарда тутилган.

© Насрулло Эргаш

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

"Менимча" кўрсатувининг бу галги сонида Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши ҳақида сўз борди. Унда дастур бошловчиси Хайрулла Нуриддинов журналист, блогер ва колумнистларга очиқлик бобида кўмаклашиш кераклигини таъкидлаб ўтди.

Жумладан, кўрсатувда давлат раҳбарининг Ўзбекистонда миллий контент яратиш долзарблиги ҳақида айтганларига алоҳида урғу берилган.

"Биз Ўзбекистон ахборот маконида миллий контент яратишни ўз қўлимизга олмас эканмиз, дунёдаги воқеаларга миллий манфаатларимиз нуқтаи назаридан баҳо бермас эканмиз, бу ишлар хориждан туриб амалга оширилишига имкон яратиб берамиз. Чунки одамлардаги янгилик, таҳлилий маълумотлар, реал воқеаларга эҳтиёжни биз тўлдирмас эканмиз, буни бошқалар қилади. Бунга мутлақо йўл қўйиб бўлмайди",
– деганди Шавкат Мирзиёев.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

https://youtu.be/LS486h3PSh4?si=ZYUIREcL9Xe2VFvk

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

Жин урган сенат ҳақида. ИИВдан чиққан сенатор.

Ички ишлар ходимларини видеога олиш масаласида ишчи гуруҳга раҳбарлик қилаётган мана бу амаки асли ИИВдан чиққан бошқарма бошлиғи Қутбиддин Бурхонов бўлади. Бу девона Тошкент вилоятидан сайланган бўлиб аҳоли буни сайлашдан бош тортган. Шунда депутат Aslzoda Jo'rabekovna (Феруза) ва бошқаларга ҳокимлардан илтимос бўлади, шунда Феруза ва бошқа эл ишонадиган одамлар ўртага тушиб бу газандани сайланишига ёрдам беришади. Тўғрироғи тайинланишига. Тепадан шунақа буйруқ келган.

Энди эса сенатор, халқ ва депутатларнинг яхшилигига раҳматни ўрнига уларни жазолаш учун қонунни тасдиқланмоқчи.

Айнан шу одам ИИБ Ферузанинг бошига нималар солганини прямой билган, вақтида Феруза унинг ҳудуддаги ишлари ёрдам ҳам турганини Ферузадан кўп эшитганман. Лекин бу сенаторга бир вақтлар ёрдам берган Ферузани, тўшагигача кирган ИИВ ходимлари ҳақида бу инсофсиз сенатор бир оғиз ҳам гапирмаган. Ҳозир ҳам жим.
Қолганини Расул Кушербаев давом эттиради, изоҳда ўқишингиз мумкин.

К.Дусов

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

🗣 Zamonaviy Ziyo Maskani ochildi

"Ijod" kitob do‘koni yoshlar uchun ma'naviy va intellektual rivojlanish markaziga aylanishi kutilmoqda. Negaki, ushbu manzil 400 xildan ortiq, jami 12 000 dan ziyod kitoblarni oʻz ichiga olgan. Barcha kitoblar sotuvda.

"Fayz books", "Yangi asr avlodi" nashriyotlari va "Asaxiy Books" bilan hamkorlikda sifatli adabiyotlarni yoshlarga taqdim etmoqda.

"Ijod" kitob doʻkonining ochilishi, yoshlarni kitob oʻqishi uchun ragʻbatlantirish va ularning maʼnaviy dunyosini boyitishda muhim qadam hisoblanadi.

Ijtimoiy tarmoqlarni kuzatib boring:
🕊Telegram 📱Facebook 📱Instagram

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

Довдираётган сенатга!

Агар сенат халққа хоинлик қилиб, ИИВ ходимларига нисбатан қонунни тасдиқласа-қўлимда шарафсиз баъзи сенаторларга нисбатан бир қанча далилларимни чиқариб энасини кўрсатиб шарманда қиламан, яхши иш бўлмайди!
Қанақа далиллар борлигини кўпчилик билади уже.

ИИВ ходимларининг депутат Aslzoda Joʻrabekovna (Ферузага) қилган шарафсизлиги учун ҳам шу ишни қиламан. А кейин ким менга нима қилса у ўзининг иши, ўзи битта жонимиз қолган...

Халқни қўлидан имкониятини, жамоат назоратини ИИВ бермоқчи бўлган хоин сенаторлар(ҳаммаси ҳам эмас) сизларни халқ ва депутатлар "бизни зараримизга қонун қабул қилинглар"-деб сайламаган эди.

Сиз сенаторлар шу қонунни қабул қилсангиз, мен бўлмасам ҳам бошқалар бу ишларни қилиб, навбатма-навбат ҳаммангиз билан ҳисоблашади , ўзи ҳамма тўлиб турибди. Бу сизларга дўстона огоҳлантириш. Нима бўлади дерсиз.
Биринчи ишни Танзила опам ва унинг Навоий кўчадаги уйидан(ҳозир кўчиб кетган) ва бошқа шахсий масалаларидан(унинг ҳам шахсий ҳаётидан, ҳамманики каби уники ҳам зиддиятли. Яна давлат пуллари...), сўнгра қизларидан, кейин ўринбосарлари ва бу қонунни халқ зиёнига чиқаришда иштирок этган ҳар бир сенатор билан давом эттиради. Охирида эса, кимлиги аниқ бўлмаган каналлар сенаторлар ва ИИВ ходимлари ҳақида маълумотларини чиқаришни бошлайди.

Ўйлайманки сиз азизларга бу нарсалар керак эмас!
Сизлардан бу нотавон халқ битта нарсани сўрайди, озроқ инсоф, озроқ халққа садоқат, ростлик ва одамийликни, бошқа ҳеч нарса. Арзон, чиқимсиз ва қулай таклиф сиз муттаҳам ноинсофларга...
Халқни ҳисобидан топган пулларингни озроқ оқланглар илтимос ўртоқлар!

Хулосам шунақа...
Эҳтиёт бўлинглар, илтимос!

Ҳурмат билан,

К.Дусов
Инсофли сенаторларимизга Аллоҳ Ёр бўлиб, улар жонкуяр, халқчил Президентимизга қўл қанот бўлишсин, проблема эмас!

https://youtu.be/lM0qvWVWx28?si=BHx4QlTHa6dRMg25

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

Ўзбекистонда эшахўрларга нисбатан адолатсизлик бошланди, ёҳуд эшак гўшти ҳаромми ёки чўчқа гўшти?
Унда ит гўштичи?😊😉

Боя эшак ва чўчқа гўшти ҳақидаги ҳазил аралаш постимга мусулмон биродарларимиз билим ва савияси даражасида изоҳлар ёзибди, катта раҳмат!

Уларнинг кўпчилиги шундай важ келтирибди: Эшак гўштини алдаб мол гўшти деб сотишади, чўчқа гўштини эса очиқчасига айтиб сотади. Эшак гўштини мол гўшти деб сотгани учун биз эшак гўштини сотилишига қаршимиз.

Хўп майли, бизга оддий ҳол бўлиб зеҳнимизга сингиб қолган чўчқа ва ит гўштлари кабиларнинг аслида иккаласига ҳам қаршилик қилиш керак, агар қаршилик қилиш керак бўлса. Ё бўлмаса ит, чўчқани очиқ сотаётганлар каби эшакхўрларниям танқид қилиб жавобгарликка тортмасдан, уларнинг ҳам ҳуқуқларини ҳимоя қилайлик.

Итхўр, чўчқахўрлар истаганини ейиши мумкин эканда, нега эшакхўрларни эшак гўшти ейман деса жавобгарликка тортишимиз керак, қани адолат? 😊
Уларни жавобгарликка тортганимиз учун у бечоралар қирларга чиқиб яширинча эшак сўйиб еяпти, эшак гўштини қўрққанидан ёки уялганидан мол ёки қўй гўшти деб бизга ҳам едираяпти. Шу тўғрими? Асло йўқ. Эшакхўрларга нисбатан адолатсизлик.

Ёки тақиқласак итни, чўчқани, эшак ва шунга ўхшаш бошқаларини ҳам қонун билан тақиқлайлик.
Қонун бўлса ҳамма учун баробар бўлсин, муъминга ҳам копирга ҳам дейман-да. 😉😃

К.Дусов

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

ОММАНИНГ АҲВОЛИ

Қандай давр ўтди,
ҳамма бахтиёр —
бошини урарди ҳайкал пойига,
байрам кунларида осарди шиор
ҳаттоки нураган халажойига.

Кун кўзин очмасдан очиқ пайкалда
баравар энкайиб турарди ҳамма,
ҳамду саноларни айтиб ҳайкалга,
бир хилда севиниб қиларди нағма.

Ким нишон оларди,
ҳамма-чи — пишон,
шалдироқ қарсаклар оларди тағин,
тилидан оқарди фақат шараф-шон,

жилпиллаб сайрарди бир тўп андалиб
«Осмондаги юлдуз»ни айтарди қизлар
вайрона тунларда вайроналардай,
эрлар қайтар эди итларни сизлаб,
оталар чириган майхоналардан.

Давр ўзгардими?
Қўзғолди омма,
ҳайкал обрўсиям бўлди бир пуллик,
кентлар кундасига ҳаттоки ёрма
ўқлардан ҳайиқмай бош қўяр қуллик.

Бу дунё маккордир...
бир-икки сўздан
қариндош элатлар ит-мушук бўлар,
гул каби ўсмирлар ётар юзтубан,
ўн йилга етгулик мозорлар тўлар.

Уйи куйган омма тўяди эркдан,
тўйдирар ғойибдан келған адоват,
мол-жони таланиб,
номаълум ердан
қидириб топмайди сира адолат.

Оқибат, жимгина ҳайкал пойига
қайтару барини қайтадан бошлар,
камаяр номаълум аршдан ёғилган
туҳмату иғводан ясалган тошлар.

Хуллас, ушбу қолар янги даврдан:
тағин тут тагида бувак биғ-биғлар,
ҳамманинг ҳолига ҳар ёқдан қараб,
эшаклар кулару
хўтиклар йиғлар...

Шавкат Раҳмон

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

Мактаб, боғча, университет ва офислар деворларига сифатли безак бериш хизмати.
Хизмат нархи 1м² учун 500 000 сўм экан.
Агар "Қобил Дусовни каналидан кўриб чиқдим"- десангиз 10-15 фоиз чегирма ҳам қилиб берар экан.

Мурожаат учун: (33)7007737

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

«Журналист ҳақ бўлса, буни тан олишимиз, ноҳақ бўлса унга тушунтириш орқали ёлғон хабарларни олдини олишга ўрганишимиз керак», - Шавкат Мирзиёев.

👉 @r_kusherbayev

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

Декабрда Кремл ити Прилепин Ўзбекистонни босиб олиш ҳақида гапирди. Кўпчилик муносабат билдирди. Шунда энг зўр "ответ"ни Мудофаа вазирлигимиз берди. "Ўзбекистон Республикаси ўз хавфсизлигини таъминлаш учун етарли даражада Қуролли Кучларига эга" деди.

Шу вақтда бир йил ҳарбий хизматни адо этган инсон сифатида мазза қилдим. Доим шундай бўлсин. Қуролли кучларимиз салоҳиятидан яхшигина хабарим ҳам бор. Давлат сарҳадларини ҳар қандай, қайтараман, ҳар қандай босқинчи, сепаратист, жиҳодчи ва бошқалардан ҳимоя қилишга тайёр бўлган барчани ватан ҳимоячилари байрами билан табриклайман!

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

Мен икки инсондан жамиятимизга бир мактаб қолишини хоҳлар эдим. Бири сиёсат мактаби, иккинчиси маданият ва санъат мактаби.

1) Тошкент вилоятининг ҳокими жаноб Зойир Мирзаевдан ёш ҳокимлар ва ёш сиёсатчилар учун бир сиёсат мактаби.

2) Санъат дарғаларимиздан бўлмиш Gulbaxor Erkulovaдан эса, ўзбек миллий санъатчилик, қўшиқ, мақом, ижро мактаби.

Гар намоз бўлса қазо сўнг ўқирсан кейинидан,
Марди Ҳақнинг суҳбатин топгин қазо бўлмай туриб.

(Агар намозинг қазо бўлса кейин ўқиб олишинг мумкин.
Аммо илм эгалари қазо қилса уни бошқа топа олмайсан. Шунинг учун улар қазо бўлмасидан илмини олиб қол.)

Ҳар бир инсон бир-бирига ғанимат. Айниқса олимлар, тажрибали амалдорлар, санъат, сиёсат ва фан намоёндалари беш марталаб бизга ғаниматдир...

Муҳтарам Президентимиз Озодбек Назарбековга фармон бергани каби шанба якшанба кунлари мана шу мактаблар учун Зойир Тойирович ва Гулбаҳор Эрқуловага ҳам бир фармон чиқарсалар-мен учун мисли кўрилмаган иш бўлар эди.
Умидим шуки, Президент жаноби олийлари, биз каби фуқароларининг арзу додини эшитади...

К.Дусов

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

Келесда инглиз тилини ўргатувчи бепул курс очилди ҳурматли Зойир Мирзаев

Манзил: Тошкент вилояти Тошкент тумани прокуратураси олдида 9 мактаб подвали
+998935589449

Farukh Samarkandi: Бир киши инглиз тилини ўрганаман деганида, пули йўқлиги туфайли роса камситилган экан. Ўшанда ўзига ўзи мақсад қўйган экан олдига. Бой бўлиб, одамларни боласини текинга ўқитадиган инглиз тили ва математика мактаби очаман деган экан.

Ростданам бой бўлиб кетиб, Тошкентнинг Келес деган жойида ҳозир инглиз тили ва математикани бепул ўқитадиган хусусий мактаб очибди ва бошлабди текин ўқитишни.

Мактабнинг моддий таъминоти, молиялаштиришини ҳам ўз зиммасига олибди сахий бойлар.

Билмадим бу текин мактабни таълим ташкилотлари яшатадими йўқми. Кўрамиз.

Мана шу савоб ишни кенг ёритишимиз керак. Маълумотлар тайёрланмоқда.

Нима дедингиз Кабул Дусов ?

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

Ношукр ўқитувчи азизлар 😃(ҳазил)

Dio Ra шундай ёзади муттаҳамлик қилиб, ўзи бир кун бўлди ишга кирганига:

Biz bechora ustozlar oyligimizni iqtisod qilib, tishimiz kavagida pul asrab, zo’rg’a qulpunay olamiz qishning chillasida. Shu olgan qulpunayimizning ichida 10 ta ham chiqmaydi, lekin ikkitasi brak. Dodimizni kimga aytaylik? Vodokanal qayerga qarayapti, televidenie qayerga qarayapti, Кабул Дусов qayerga qarayapti? Biz o’qituvchilarni eshitadigan kimdir bormi? 😭

П.С:Сиз ўқитувчилар Қобил Дусов даврида расаааа эзилдингиз ома...😀

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

📚Илм олиш энди янада қулай

Тадқиқотларга кўра, ота-онаси билан бирга дарс қиладиган болалар тенгдошларига қараганда яхшироқ натижалар қайд эта олар экан.

Аммо ота-оналарнинг фарзандлари билан бирга дарс қилишлари доим ҳам кузатиладиган ҳол эмас.

Таълимда мана шу каби муаммоларни бартараф этиш учун фидокор ўқитувчилар жамоаси — Олий мактаб академияси “Оила — биринчи ва энг ишончли мактаб” шиори остида инновацион видеодарсликлар ишлаб чиқди.

Яъни бу лойиҳа ёрдамида ота-оналар барча ёшдаги фарзандларининг сифатли таълим олишлари учун имконият яратиб бера оладилар.

— Дарсларни уйингиздан туриб ўрганиш;
— Профессионал ўқитувчилар жамоасидан таълим олиш;
— Репетиторга пул сарфламай туриб олий таълим муассасалари кириш имтиҳонларига тайёрланиш афзаллиги;
— Бир умрлик "доступ" билан сифатли видеодарсликларга эга бўлиш.

✅ Бу имкониятларнинг барчаси Олий мактаб академиясида.

Намунавий видеодарслар:
👉🏻 Математика (1-11-синфлар учун)
👉🏻
Она тили ва адабиёт (1-11-синфлар учун)
👉🏻
Инглиз тили (1-11-синфлар учун)
👉🏻
Рус тили ва адабиёти (1-11-синфлар учун)
👉🏻
Кимё (7-11-синфлар учун)
👉🏻
Биология (7-11-синфлар учун)
👉🏻
Физика (7-11-синфлар учун)
👉🏻
Тарих (6-11-синфлар учун)

🎉 Энг муҳими, бу лойиҳадан интернетсиз фойдаланиш мумкин.

📤 Мурожаат учун:
@ҳозир_богланингБот

📲 Инновацион видеодарсларни яқинларингизга ҳам улашишни унутманг.

💬 Telegram

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

К.Дусов 14-январ Ватани ҳимоячилари куни

https://youtu.be/m5V_lHRX7Sg

Читать полностью…
Подписаться на канал