kabul_dusov | Неотсортированное

Telegram-канал kabul_dusov - Kobul Dusov |RASMIY KANAL

12148

Кобул Дусовнинг расмий телеграм канали. Каналда дунё ва жамиятдаги ижтимоий сиёсий мавзулар ёритилади... YouTube kanal: https://www.youtube.com/channel/UCCOB7XWIKd-YGBdtWwp3fGw?sub_confirmation=1 Мурожаатлар учун бот 👉

Подписаться на канал

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

🧠💡📚 #МижозларФикри

⚡️ Январ ойида Халқимиз учун ўз эшикларини очган 🍀 HAYR HAVOTOG‘ санаторияси мижозларга хизмаларини кўрсатиб келмоқда.

💳  3 млн сўмлик нархларимиз энди 20% чегирма асосида 2 млн 400 минг сўм.

🔑 Ўз жойингизни банд қилиш учун ҳозироқ қуйидаги рақамларга мурожаат қилинг.

📞 +998997279998
📞 +998722249998

📍 Манзилhttps://bit.ly/3NnoTEf

👥 Санатория тарихиhttps://bit.ly/3vdQLVn

🥇Telegram 🥉Instagram 🥈Facebook💚hayrhavotog">You tube

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

Ишни ўрганиб кўрган ҳуқуқшуносларимиз ва адвокатим Хуршидабонунинг айтишича, Карманалик ўқитувчи оқланиши мумкин экан. Бу ҳозирча дастлабки хулоса.

К.Дусов

/channel/kabul_dusov

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

"Бу видеода Хатирчи тумани халқ таълими бўлимида 1 йил мудир бўлиб ишлаган даврда 4 та жиноят содир этилган Замира Маматовани Вазирлик қандай қилиб суҳбатдан ўтказганлигини кўришингиз мумкин.
Суҳбатда таълим бўйича Президентнинг бирорта қарор, фармонларини билмаслигини очиқ айтган ва бирорта саволга жавоб бера олмаса ҳам 19 та номзод ичидан айнан Замира Маматова мудирликка муносиб топиб тайинланган.
Мудирлик даврида эса бўлимдаги муҳит ва иқтисодий жиноятлар ҳақида эса қанча гапирсак ҳам охири кўринмаяпти."-дейилган менга келган маълумотларда.

/channel/kabul_dusov

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

Бугун Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида БАА, Жазоир, Иордания, Кувайт, Миср, Қатар, Фаластин, Саудия Арабистони ва Исроилнинг Тошкентдаги дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари учрашуви бўлиб ўтибди.

Вазир Бахтиёр Саидовнинг қайд этишича, учрашувда «бошқа масалалар қаторида Ғазо секторидаги мавжуд вазият» юзасидан ҳам фикр алмашилган.

«Биз яна бир бор барча томонларни тинч аҳоли орасида минглаб инсонлар, жумладан, болалар қурбон бўлаётган қуролли можарони тўхтатишга, ечим топиш учун фақат дипломатик воситалар ва халқаро ҳуқуқ меъёрларидан фойдаланишга чақирамиз», — дейилади баёнотда.

Аввалроқ ҳам Ўзбекистон ТИВ Фаластин-Исроил можароси тинч аҳоли орасида кўплаб қурбонларга олиб келгани ва Яқин Шарқдаги вазиятни мураккаблаштирганидан жиддий хавотир билдирганди. Мамлакат томонларни қуролли қарама-қаршиликни тез фурсатда тугатиш ва инқирозни дипломатик воситалар орқали ҳал қилишга чақирган.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

MAFKURA “NOTO’G’RI” BO’LISHI MUMKINMI?

Firuz Allaevning postlarini kanalimizda e’lon qilganimdan keyin ba’zi talabalarimiz menga o’z fikrlarini yozdilar va savollar bilan murojaat qildilar. Keling shu o’rinda mafkuralar “to’g’ri” yoki “noto’g’ri” bo’lishi haqidagi argumentni SOTSIOLOGIK OBEKTIVdan analiz qilamiz.

Biror bir ideologiyani “noto’g’ri” deyish masalasi juda ko’p debatelarga sabab bo’lgan murakkab mavzudir. Ideologiyalar dunyoni mohiyatan tushunish va jamiyatda insonlar xatti-harakatlarini boshqarish uchun asos bo'ladigan g'oyalar, ishonchlar yoki e'tiqodlar, qadriyatlar va dasturlar to'plamidir. Ba’zi olimlarning fikricha, ideologiyani “to’g’ri” yoki “noto’g’ri” deyish ideologiyaga shaxsiy qarash yoki baholash mezonidir. Ya’ni ideologiyalar “to’g’ri” yoki “noto’g’ri” bo’lmaydi. Ular mavjud bo’ladi.

Ideologiyaga berilgan har qanday baho subektivdir – deydi ular. Ideologiyaga berilgan baho individual e'tiqodlar, madaniy kontekst va tarixiy nuqtai-nazardan kelib chiqib shakillangan bo’ladi. Demak bir kishi haqiqiy va asosli deb bilgan mafkura, boshqa bir kishi uchun noto'g'ri yoki zararli mafkura bo’lishi mumkin. Ammo agar biror bir mafkura axloqsiz, yoki jamiyat uchun zararli xatti-harakatlar yoki qadriyatlarni targ'ib qilsa, ideologiyaning o’sha targ’ibotlarini "noto'g'ri" deb hisoblash mumkin.

Mafkuralar o’zgarmas emas. Ba’zi mafkuralar empiric asosga ega ekanlikni da’vo qiladi. Agar mafkuraning da'volari isbotlangan empirik dalillarga qarama-qarshi bo’lsa, mafkuraning o’sha qismini “noto’g’ri” deyish mumkin. Mafkuralar vaqt o'tishi bilan rivojlanishi va o’zgarib borayotgan jamiyatga moslashishi mumkin. Ko’p hollarda mafkura oldiga “neo” qo’shimchasining quyilishi yangi tahlillarni bildirib turadi. Avvalgi tanqidlarga javoban yangi, mukammalroq idealarning yaratilishi mafkuraning yuksalish jarayonidir.

Munozara va tanqid: Mafkuralar ko‘pincha tanqidiy tahlil va munozaralarga duchor bo‘ladi. Olimlar, mutafakkirlar va umuman jamiyat turli mafkuralarning kuchli va zaif tomonlarini aniqlash uchun chuqur munozalar qiladilar. Shu ma'noda, agar mafkura kuchli tahlillar orqali rad etilsa va qattiq tanqidga bardosh bermasa bu o’z-o’zidan mafkuraning kuchsizligi bildiradi. Mafkuraning amaldagi oqibatlari uning “noto‘g‘ri” deb ko‘rilishiga ham sabab bo’lishi mumkin. Firuz Allaevning “noto’g’ri”sida aynan shu argument yotibdi. Agar mafkura jamiyat uchun zararli bo’lsa yoki zulmga olib kelsa, uni tanqid qilish va noto'g'ri deb belgilash to’g’ri bo’ladi.

Dr. Dilsora Fozilova

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

Агар бир идеологияга ишонувчилар орасида бир киши хато қилса ёки адашса, у алоҳида шахснинг муаммоси. 

Агар бир идеологияга ишонувчилар орасида 1000 киши ёки 10000 киши хато қилса ва адашса, шунда ҳам алоҳида шахслар хатоси бўлиши мумкин. 

Агар бир идеологияга ишонувчи миллионлаб, ўн миллионлаб, ҳатто 100 миллионлаб одам хато қилса ёки адашса, муаммо энди шахсларда эмас, айнан хато идеологиянинг ўзидадир. 

Шу учун ҳам “айб коммунизмда эмас” деб гап бошлайдиган коммунистларни миям ҳеч қачон қабул қилолмайди. 


@allaevuzb

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

#xabarlar #fuqarolik #elchixona
⚡️ Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси фуқаролик олиш учун аризалар қабул қилишни тўхтатди

Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси Россия фуқаролигига оид аризаларни қабул қилишни вақтинча тўхтатгани ҳақида ўз телеграм каналида хабар берди.

Батафсил ўқиш учун бу ерни босинг!

Обуна бўлинг👇
/channel/migrantuz

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

Қонунчиликка кўра, қуйидаги педагоглар мажбурий аттестацияга жалб этилмаслиги белгиланган:

🔹педагогик фаолият бўйича 25 йил ва ундан кўп иш стажига эга педагог ходимлар;

🔹ёшга доир пенсияга чиқиши учун 5 йилдан кўп бўлмаган муддат қолган педагог ходимлар.

|Рустамов_БЛОГ

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

Вақтинча ишда йўқ бўлган ўқитувчининг вазифаларини бажарган педагог ходимга қўшимча ҳақ тўланадими?

Меҳнат кодексининг 116-моддасига кўра ходимнинг розилиги билан унга иш кунининг (сменанинг) белгиланган давомийлиги мобайнида худди ўша иш берувчида қўшимча ҳақ эвазига меҳнат шартномасида шарт қилиб кўрсатилган асосий иш билан бир қаторда, асосий ишидаги каби айнан ўша касб (лавозим) бўйича ёки бошқа касб (лавозим) бўйича ҳам қўшимча ишни бажариш топширилиши мумкин.

Бу вазиятда педагог ходимларга қўшимча вазифа юклатилганлик учун қўшимча ҳақ тўлаш Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 275-сон қарори билан тасдиқланган "Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисида"ги низом талаблари асосида амалга оширилиб, ўқитувчи томонидан қўшиб олиб борилган дарслар учун уларга соатбай равишда иш ҳақи тўланади.

Умумтаълим мактаблари педагог ходимларига ўтган дарси учун соатбай ҳақ тўлаш "Ўқув машғулотларини ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорлари"га (Адлия вазирлигидан 22.04.2019 йилда 3157-сонли рақам билан рўйхатдан ўтган) кўра базавий лавозим маошларига нисбатан 1,20 фоиз миқдорда амалга оширилади.

Яъни, ўқитувчи ўзининг асосий иши билан биргаликда ишда вақтинча бўлмаган ходимларнинг дарсларини ўтадиган бўлса, ушбу ўтилган ҳар бир дарс соати учун одатдагига нисбатан кўпроқ иш ҳақи тўлаб берилади.

❕Бунда синф раҳбарлик ҳамда дафтар туекширганлик учун қуйидаги миқдорда қўшича ҳақ тўлаб берилиши лозим:

Синфдаги ўқувчилар сонига кўра синф раҳбарлиги учун:

➖15 нафар ўқувчигача
— 258 минг 720 сўм;

➖16 нафардан 20 нафар ўқувчигача — 309 минг 680 сўм;

➖21 нафардан 25 нафар ўқувчигача — 361 минг 620 сўм;

➖26 нафардан 30 нафар ўқувчигача — 412 минг 580 сўм;

➖31 нафар ва ундан кўп ўқувчи бўлганда — 517 минг 440 сўм.

Шунингдек, дафтарларни ва ёзма ишларни текширганлик учун:

➖Синфдаги (синф — комплектдаги) ўқувчилар сони 15 нафаргача бўлганда
— 86 минг 240 сўм;

➖Синфдаги (синф — комплектдаги) ўқувчилар сони 15 нафар ва ундан ортиқ бўлганда — 172 минг 480 сўм.

|Рустамов_БЛОГ

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

#xabarlar #elchixona #Isroil
📢 Ўзбекистоннинг Исроилдаги Элчихонаси у ердаги Ўзбекистон фуқароларигa мурожаат қилди

Маълумки, шу кунларда Исроил давлатида рўй бераётган нотинч вазият ўзбекистонлик фуқароларни ҳам хавотирли ҳолатга солиб қўйди. Шу муносабат билан мазкур мамлакатдаги Ўзбекистон Элчихонаси мамлакатда бўлиб турган ўзбекистонликларга мурожаат қилиб уларни
тез ва масофадан туриб консуллик рўйхатидан ўтишларини маълум қилган.

Батафсил ўқиш учун бу ерни босинг!

Обуна бўлинг👇
/channel/migrantuz

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

/channel/dilsora_komil?livestream=b9b528033be5d0b22d

Этник конфликтлар ҳақида

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

#Ана_холос

Расул Кушербаев туристларни «жайдари» йўл билан юртимизга жалб қилиш йўлини айтиб ўтди...

Ўзбекистонга келиб пора бериш нималигини биринчи бор ўзингизда хис қилиб кўринг 😅
👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAFLFhcM5cmyyjC4AnA

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

Kanadaning British Kolumbia Universiteti (University of British Columbia) 2024 yil 1-Term ya’ni Sentyabrda o’qish boshlashni istaydiganlardan hujjat qabul qilishni boshlaydi. Eslatib o’taman British Kolumbia nafaqat Kanadaning balki dunyoning ham eng ko’zga ko’ringan tadqiqot universitetlaridan biri hisoblanadi. Talabalarimizga va abuturentlarimizga omad tilayman.

/channel/dilsora_komil

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

#Навоий
Қизилтепа тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлимига 2023 йил 13-июлда Уйғун Камолов, Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарованинг 682-К-сонли буйруғига асосан бошлиқ этиб тайинланган.
Уйғун Камолов АРГОС тестидан ўтган, лекин суҳбат жамоатчиликка очик эълон килинмаган. Бу эса Президент Фармони ва Карорларига зид.

К.Дусов.

/channel/kabul_dusov

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

НАВОИЙ, ХАТИРЧИНИНГ ШАЙТАНАТ ОЛИМИ

Навоий таълимидаги жиноятлар ва сотиб юборилган мактаб биноси.
2023 йил апрел ойида Хатирчи тумани халқ таълими бўлими мансабдор шахсларига нисбатан Навоий вилояти прокуратураси оғирлаштирувчи жиноятларни тергов қилиш бўлими томонидан 4 марта жиноят иши очилган.

1. Хатирчи тумани 43-мактаб биноси (баҳоси 415 млн сўм) руҳсациз бузиб, сотиб, талон-тарож қилиб юборилган.
Оқибатда бўлимнинг эксплуатация ходими Х.Холмуродов эҳтиёт чораси сифатида Хатирчи тумани прокурори томонидан қамоққа олинган.
Бўлим раҳбари Замира Маматова эса айбсиз деб топилган. Раҳбар айбсиз, қизиқ эмасми? Опамиз ҳокимликда ишлаганида ҳам биринчи ўринбосари қамалиб кетиб, опа сувдан қуруқ чиққан эди. Сабаби бор, маълумотилари тайёр бўлиши билан уни ҳам чиқарамиз...

2. 2023 йил феврал ойида Хатирчи тумани халқ таълими бўлими мансабдор шахсларига нисбатан (бўлим мудири Замира Маматова бўлган) Навоий вилояти Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошқармаси томонидан 43 млн сўм миқдордаги талон-тарож аниқланиб, жиноят кодексининг 167-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

3. Навоий вилояти прокуратураси томонидан 2023 йил май ойида Хатирчи тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлими мансабдор шахсларига нисбатан 25 млн. сўм миқдорида бюджет маблағлари ноқонуний сарфлангани сабабли, Жиноят кодексининг 167-моддаси биноан жиноят иши очилган.

4. Хатирчи тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлими томонидан давлат ҳаридлари бўйича 182 млн. Сўмга яқин маблағ талон -тарож қилинганлиги Навоий вилояти прокуратураси томонидан аниқланиб, Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми а банди билан жиноят ичи очилган ва депутати бўлган бўлим мудири Замира Маматовага қамоқ эҳтиёт чорасини қўллаш мақсадида, Хатирчи тумани депутатлар кенгашига 2023 йил 19-июнда тақдимнома киритилган.

Хатирчи тумани депутатлар кенгаши ушбу тақдимномага асосан, Замира Маматованинг депутатлик дахлсизлигини ечиши ва прокуратура Замирани Маматовага айб қўйиб, қамоқ эҳтиёт чорасини кўриши керак бўлган.
Лекин Хатирчи тумани депутатлар кенгаши Замира Маматованинг депутатлик дахлсизлигини ечишни рад этган. Ва шу аснода Замира Маматова жавобгарликдан қутулиб қолган. Нега? Сабаби бор...
Замира Маматова фақат юқори ташкилотларнинг кўзига ВАЗИРЛИК томонидан ишдан олинди қилиб кўрсатиш учун , Хатирчи тумани халқ таълими бўлими мудири лавозимидан 2023 йил 4 апрел куни бўшатилган. Лекин 2023 йил 5-апрел куни Хатирчи тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлими Мактаблар фаолиятини мувофиқлаштирувчи шўба мудири лавозимига ишга қабул қилинган, ҳамда бошлиқ вазифасини бажарувчи қилиб қўйилган. Янги ташкил топган ташкилотга биринчи раҳбар тайинланади аслида, аммо... Бўлимда эса ноқонуний ишлар давом этган. Нега? Сабаби бор...
Бугунга қадар Замира Маматова Хатирчи тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлимида Мактаблар фаолиятини назорат қилувчи мудир сифатида иш олиб бормоқда.
Шунча аниқланган жиноятлар эса аниқланяпти ва кимлардир жавобгарликка тортиляпти ва яна бўлимда қонунбузарликлар давом этмоқда.

Бўлимда Коррупсиявий жиноятлар аниқланган.Тергов суриштирув олиб борилган . Лекин бугунга қадар ҳам ноқонуний ишлар, ноқонуний тўловларга чек қўйилмаган ва олдини олиш масаласи кўриб чиқилмаган. Ноқонуний ишлар бўлган вақтдаги барча масъул ходимлар ва раҳбарлар ҳали ҳам бўлимда фаолиятини давом эттирмоқда. Бўлимда Коррупсияга чек қўйиш учун прокуратура ва вазирликнинг Коррупсияга қарши курашиш бўйича ойликхўр мансабдор шахслари фақат йиғилиш қилиш ва семенар ўтқазиш билан чекланмоқда.
Вилоятни зам ҳоким Жамшид ака, Хатирчининг зам ҳокими Жалил брат, вилоят огр отдели Маҳмуд ака ва Хатирчининг собиқ ҳокими навбатдаги мавзуларим бўлади-дейилади менга келган мурожаатда.

НАВОИЙ, ХАТИРЧИНИНГ ШАЙТАНАТ ОЛИМИ ҲАҚИДА ҲАЛИ КЎП ГАПИРАМИЗ, ҲАР КУНИ ГАПИРАМИЗ..!
Расмда эса, қаҳрамонимиз Замира опанинг шукуҳли дамлари.

/channel/kabul_dusov

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

Bugun pedagog kadrlar tayyorlash bo‘yicha 90 yillik tajribaga ega Nizomiy nomidagi Toshkent davlat pedagogika universiteti jamoasi bilan soha rivoji borasida ochiq muloqot qilish maqsadida ushbu oliy taʼlim muassasasiga bordik.

Ayni vaqtda universitetda 12 ta fakultet, 30 ta bakalavriat taʼlim yo‘nalishi va 29 ta magistratura mutaxassisligi bo‘yicha maktabgacha, umumiy o‘rta taʼlim hamda professional taʼlim muassasalari uchun kadrlar tayyorlanib kelinmoqda.

Ushbu taʼlim dargohida 24 ming nafardan ortiq talabaga 800 nafardan ortiq professor-o‘qituvchilarning dars berib kelayotgani ushbu taʼlim muassasasi Respublikada tayanch vazifani bajarayotganidan dalolatdir.

Davlatimiz rahbarining universitet faoliyatini takomillashtirish bo‘yicha qo‘shimcha chora-tadbirlar to‘g‘risidagi qarori qabul qilinib, 2026-yilga qadar universitet xalqaro talablarga muvofiq transformatsiya qilinishi belgilandi, shuningdek qator maqsadli ko‘rsatkichlar tasdiqlandi.

Hozirda universitet tomonidan qo‘shma dasturlar asosida Belarus hamda Moskva pedagogika davlat universitetlari, Qozon Federal universiteti bilan hamkorlikda 3+1 shaklida (Double degree) bakalavr pedagog kadrlar tayyorlab kelinmoqda.

Bundan tashqari, 16 ta fan yo‘nalishi bo‘yicha konsepsiya va milliy o‘quv dasturlarini ishlab chiqish maqsadida tuzilgan ijodiy guruhlarga universitetning yetuk salohiyatli professor-o‘qituvchilari jalb etilgani ham ertangi kunimiz uchun xayrli qadam, deb aytish mumkin.

Uchrashuv davomida pedagoglar jamoasi tomonidan sohada mavjud muammo va ularning yechimlari bo‘yicha takliflar berildi.
Xususan, universitet talabalarining umumtaʼlim maktablarida amaliyot o‘tash jarayonlari bilan bog‘liq masalalar  muhokama etildi.

Universitet jamoasi  taʼlimning innovatsion shakllari, zamonaviy pedagogik va axborot texnologiyalari, kasbiy yo‘naltirish, o‘qitishning samarali usullarini qo‘llagan holda vazirlikka yetuk avlodni tarbiyalashda doimiy ko‘makchi bo‘lishiga ishonaman.

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

#Навоийнинг шайтанат олами.
Карманада ҳомиладор ўқитувчини қаматмоқчи...

Айтишларича жуда кўп яхши кадрларнинг тагига сув қуйган, Навоий вилояти ММТ Бошқармасининг коррупцияга қарши кураш бўлим бошлиғи Бухаров, Кармана туманида бир мактаб директорини-ўқитувчини қаматмоқчи. Ҳуқуқшуносларнинг фикрича, мактаб директорига қамоққа олиш эҳтиёт чорасини қўлланишига етарлича асос йўқ. Мактаб директори эса ҳомиладор.

Баъзиларнинг айтишича Бухаровнинг ўқитувчига нисбатан узоқ йиллик адоват бор.

Душанба куни вилоят Суди бу ишни кўриб чиқади.
Судда ўзим ҳам адвокатим Хуршидабону билан қатнашишга ҳаракат қиламан. Ҳозирда ишни ҳуқуқшуносларимиз ўрганишаяпти...
Умид қиламанки одил Суд ўқитувчининг ишига ўзининг адолатли ҳукмини чиқаради.

Битта ўқитувчи учун ҳукмдор боболаримиз лашкар тортиб жанг қилишган, агар у миллатимизни аёли бўлиб, унинг устига ҳомиладор бўлса - унинг учун ҳар қандай иш жоиз бўлса керак деб ўйлайман.

К.Дусов

/channel/kabul_dusov

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

БМТ Бош Ассамблеясининг Ғазо секторида гуманитар сулҳ тузиш ва ҳарбий ҳаракатларни барқарор тўхтатишга чақирувчи махсус резолюцияси қабул қилинди.

Ўзбекистон ушбу резолюцияни қўллаб-қувватлаб овоз берди.

Жами 120 та мамлакат қўллаган, 14 та мамлакат қарши овоз берган, 45 та мамлакат бетараф бўлган.

Қизиқ жиҳати Жанубий Судан, Ироқ ва Тунис ҳам бетараф қолган, Тукманистон овоз бермаган.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

https://youtu.be/V0aPvhJz3Zw

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

Сўх тумани таълими ўз эгасини топди.

УСМОНОВА_ГУЛНОЗАХОН
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАКТАБГАЧА ВА МАКТАБ ТАЪЛИМИ ВАЗИРИ БУЙРУҒИ БИЛАН СӮХ ТУМАНИ ММТБ МУДИРАСИ ЛАВОЗИМИГА УСМОНОВА ГУЛНОЗАХОН ЖЕЛОНОВНА ТАЙИНЛАНДИ‼️
Ҳаммамизга аёнки, тараққиётнинг тамал тоши ҳам, мамлакатни қудратли, миллатни буюк қиладиган куч ҳам бу — илм-фан, таълим ва тарбиядир. Эртанги кунимиз, Ватанимизнинг ёруғ истиқболи, биринчи навбатда, таълим тизими ва фарзандларимизга бераётган тарбиямиз билан чамбарчас боғлиқ.
Шавкат Мирзиёев

Гулнозахон Желоновна опамизни яна бир марта табриклайман!

К.Дусов

/channel/kabul_dusov

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

#Навоий
Навоийдаги тамагир ҳокимлик ходимлари ва ҳам пул, ҳам тергов бериб юрган таълим ходимлари ҳақида.

Ўқитувчи: Шу кунларда Навоий шаҳар ҳокимлигида бир мутасадди боғча мудираларидан 450 минг сўмдан йиғиб, пахтакорларга ош қилиб берамиз деб тамагирлик қилгани учун тергов бериб юрибди.
Бечора пул берган мудиралар ҳам терговда.
Ана сизга ҳоким ўринбосарлари ва ҳокимликда ишловчи муттаҳамлар.
Олдинроқ ҳам бир миллиондан йиғиб олган экан.
Навоий шаҳар ҳокимининг ўринбосари Илҳом деган йигитнинг ёрдамчиси экан...

П.С: Мен эса мамлакатимизнинг таълим тизимида бўлаётган тўфонлару тўлқинларни ўзимнинг оролчамда ҳудди шундай кузатиб боряпман.
Улугбек Ашур аканинг бугунги қўйган видеоси ғирт ғаламисликдан бошқа эмас. Ишанмасанглар мана кўринглар. 👇👇👇

https://youtu.be/OcexaoiyVs4?si=_hW-2BFiCcNHFafo

Шу одамни акам деб юрган эдим ома 😊


/channel/kabul_dusov

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

#Фарғона
Олтариқ туманида ўқитувчиларнинг ойлигини кесиш учун, уларни жавобгарликка тортаётган Департаментни масаласини, ММТ Вазирлиги Дилфуза Собирова ва Вилоят ИИБ раҳбарлари назоратга олди.

Олтариқлик устозлар биз сизлар биланмиз!🙂

К.Дусов

/channel/kabul_dusov

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

Ўқитувчи:Фарғона вилояти Олтиариқ туманида ўқитувчиларни бир ойдан берига туман департамент биносига чақиртириб, текширувлар ўтказилиши натижасида ўқитувчиларнинг халовати йўқолган. Дарс ўтганларини хам билишмай қолишди. Гангитиб ташлашибди. Ўзи ўқитувчиларнинг ойлиги оз бўлса яна улардан айб ахтариб ойлигидан қирқиб ташламоқдалар.

/channel/kabul_dusov

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

#masofaviy_talim #ajoyib_yangilik

Hurmatli 🎓,

O’qishni boshlash uchun hali ham kech emas, Tashkent Metropolitan University quyidagi yo'nalishlarda MASOFAVIY TA'LIM uchun 20.11.2023 gacha qabulni davom ettiradi. Darslar ingliz tilida olib boriladi, joylar esa chegarlangan.

😍 Barcha yo'nalishlar uchun 6 turdagi grantlar taqdim etiladi va har bir abituriyentning 5% dan 100% gacha grant yutish imkoniyati mavjud.

Yo'nalishlar:

✅Finance & Accounting/Moliya va buxgalteriya
✅Human Resources Management/Inson resurslarini boshqarish
✅Management/Menejment
✅Marketing/Маркетинг
✅International Business/Xalqaro biznes
✅Economics/Iqtisodiyot
✅AI & Machine Learning/Sun'iy intellekt va mashinani o'rganish
✅Computer Science Engineering/Kompyuter muhandisligi
✅Data Science & Engineering/Ma'lumotlar fanlari va muhandislik
✅Psychology/Psixologiya
✅Mass Communication, Media & Advertising
✅Hospitality & Tourism
✅Architecture
✅Commercial Law/Tijorat huquqi

(Shuningdek, o'qish davomida yo'nalish bo'yicha fanlarni muvaffaqiyatli tamomlagan talabalar usha fanlardan xalqaro tan olinadigan sertifikatlarga ham ega bo'lishadi)

🙅‍♂️Yagona Talab: Abituriyent kamida IELTS 5 yoki unga mos ekvivalentiga(CEFR, DUOLINGO,TOEFL) ega bo'lishi kerak.

❗️ BARCHA DASTURLAR UCHUN YILLIK TA’LIM TO‘LOVI 10 000 000 SO‘M.

✈️Hoziroq hujjat topshiring, joylar chegaralangan: https://forms.gle/LssyFPZH2M3UEQiv6

Hurmat bilan,
TMU Qabul

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлиси бошланди. Онлайн кузатинг.

ЮТЮБ

@Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

Самарқанд ҳокими Эркинжон Турдимов яна аҳолини қақшатаяпти. Менга мурожаат қилган ўнга яқин тадбиркорни ҳам қақшатиб келаяпти...

/channel/kabul_dusov

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

Ўзгарибсиз....

“Ўзгарибсиз” дейсан. Бўлиши мумкин:
Ахир бошдан оёқ ўзгарди дунё.
Одам, ҳаво, тупроқ аввалгидекмас,
Менда ўзгаришлар бўлмайдими ё?

Оқибатни кўмдик охир-оқибат,
Ҳуқуқлар ҳақида кимдир чертар соз...
Хов иссиқ юртларда полапонлар оч,
Менинг эса сочим тўкилган бир оз...

Гўдаклар, гўдаклар, маъсум гўдаклар,
Балиққа айланиб кетди қанчаси...
Ерталаш, зарталаш - сарсон-саргардон
Эрта манзилига етди қанчаси...

“Ўзгарибсиз”, дейсан. Ҳа, мен ўзгардим:
Дийдам қотди анча, кечдим рўёдан.
Саҳрои Кабирга қор ёғди, ахир,
Ўзгармай бўларми шундай дунёда?!

Ўзгардим. Сезибсан.
Аввалги “мен” йўқ,
Ишга кўмилганман эртадан то кеч.
Музтоғ эримоқда, мен худбин эса,
Онамни кўргани вақт топмайман ҳеч.

Майли, хайрон бўлма, ҳаммаси яхши
Ҳеч кимнинг айби йўқ—ўзимдан гинам.
Кўп нарса ўзгарди, тўғри ва лекин
Меҳрим ўзгармади сенга биргина...

/channel/kabul_dusov

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

#Навоий

Олтин медал учун харакат

Кармана тумани 7-сонли мактабда кундалик.комда ўқувчиларнинг фанларни ўзлаштириш бўйича баҳолари 4 дан 5га ўзгартириб қуйилганлиги ҳолатлари аниқланган. Бундан ташқари ноқонуний тўловлар хам аниқланган ва ўрганиш натижалари Навоий вилояти прокуратурасига юборилган.

К.Дусов

/channel/kabul_dusov

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

Биз булардан 4 ой давомида нега муҳим бўш лавозимни яшириб келдинглар десак, буларнинг берган расмий маълумотини қаранг.☺️


https://telegra.ph/RASMIJ-MUNOSABAT-10-26-11?fbclid=IwAR2kCVaNihvljR3-aNR49tb-1Qv-kfLhBwHZWwJDr7JrFstjocouz8OJ7j8

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

#Навоий
Стоп Коррупция!
Навоий вилояти ММТ бошқармасининг коррупцияга қарши курашиш бўлим бошлиғи Алишер Бухаров, коррупцияга қарши курашганларга қарши курашади ва кўп яхши кадрларни ишдан бўшатилишига сабаб бўлгани айтилаяпти.

/channel/kabul_dusov

Читать полностью…
Подписаться на канал