kabul_dusov | Неотсортированное

Telegram-канал kabul_dusov - Kobul Dusov |RASMIY KANAL

12148

Кобул Дусовнинг расмий телеграм канали. Каналда дунё ва жамиятдаги ижтимоий сиёсий мавзулар ёритилади... YouTube kanal: https://www.youtube.com/channel/UCCOB7XWIKd-YGBdtWwp3fGw?sub_confirmation=1 Мурожаатлар учун бот 👉

Подписаться на канал

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

Усмон Шарифходжаев шундай деб ёзади: 2020-yil iyunida, xalq ta’limi tizimida vazirning birinchi o‘rinbosari lavozimiga tayinlangan edim.

Ushbu davr mobaynida Hurmatli Prezidentimizning ishonchi, Hukumatimiz qo‘llab-quvvatlashi o‘laroq Sh.Shermatov, B.Saidov va H.Umarova boshchiligida tizimni rivojlantirish bo‘yicha qator ishlarni amalga oshirdik.

Jumladan, koronavirus pandemiyasi davrida dastlab “online-maktab” loyihasini yo‘lga qo‘yib, keyinchalik barcha maktablarni an’anaviy shaklda ta’lim jarayoniga qaytarish, yangi avlod darsliklarini yaratish hamda gospital ta’limni joriy qilib, uzoq muddat davolanishdagi bolalar uchun “Mehrli maktab” tarmog‘ini yo‘lga qo‘yish ishlarida ishtirok etdim.

Alohida yaratilgan imkoniyatlardan foydalanib, fan olimpiadalariga o‘quvchilarni tayyorlab borish tizimi to‘liq yangilandi va bu yildan-yilga natijalarning yaxshilanib borishiga zamin yaratdi (2024 yilda - 121 ta (2020 yilda - 26 ta) medal, shundan 11 ta (2020 yilda - 6 ta)medal eng nufuzli olimpiadalarda).

Eng asosiysi faoliyatim davomida halollik va fidoiylik asosida mehnat qilishga, odamlarning muammolarini eshitib, masalani yechishga harakat qildim.

Minglab ustozlar, tizim fidoiylari bilan yaqindan tanishib, ulardan ko‘p bilim va hayotiy tajribani olish imkoniyatiga ega bo‘ldim. Xalq ta’limi tizimidagilar, men uchun doimo qahramon bo‘lib qolishadi.

Prezidentimizning ishonchi bilan yangi lavozimga tayinlandim. Bu yo‘nalishda ham xalqimizning ishonchini oqlash nasib etsin.

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Усмон Шарифхўжаев бошқа ишга ўтгани муносабати билан эгаллаб турган лавозимидан озод этилибди.

«Бошқа иш» – Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги раҳбарининг ўринсбосари лавозими эканлиги айтилмоқда.

Усмон Улфатович давлат бошқарувидаги ёш ва шижоатли кадрлардан бири ҳисобланади.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

Kobul Doʻsovning yozishicha, Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirining birinchi oʻrinbosari Usmon Sharifxoʻjayev boshqa ishga oʻtishi munosabati munosabati bilan ishdan ketgan. Vazirlikka kelishidan oldin Usmon Sharifxoʻjayev Prezidenti Administratsiyasida va Taʼlim sifatini nazorat qilish inspeksiyasida ishlagan edi.

Bundan oldin ham Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligini bir qancha yaxshi kadrlar tark etgan edi. Buning sabablari haqida bir qancha taxminlarim bor. Lekin ta'limday katta va mas'uliyatni tizimdan yaxshi kadrlar ketishi juda yomon - ta'limning kuni ko'proq "kinnachilar" va "ura-ura"chilarga qolishi xavfi kuchayyapti.

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

Ҳайвон суйи - абадий умр бахш этувчи эликсир. Тасаввуфий истилоҳга кўра у: ишқ чашмаси ва ҳақиқат манбайи. "Муҳаббат булоғи узра кўринган қуёшнинг аксими? ("Равон" - жон маъносида) Жон каби май ичида соқий - Ҳақиқий Ёрнинг гўзал файзи илоҳийси - рухсори кўриняпти."

"Фано дайрин кўнгил истарки, бир-бир пири дайр элга,
Тутарда бода, шояд, журъае сунгай бизнинг сори."

Дайр - оташпарстларнинг доимий олов ёниб турадиган ибодатхонаси; мажозан дунёнинг рамзи. Дайри фано - ваҳдоният ёғдусида руҳини тоблаб поклаётган орифлар мажлиси.
"Кўнгил Ҳаққа олиб берувчи фано мажлисида бўлмоқ истайди, шояд пири комил ошиқлар қатори менга ҳам бода тутса - ҳақиқат файзидан улашса." Улашди ҳам, энди...

"Навосидин фано чун ҳосил ўлди, қилғасен эй ишқ,
Навоий риштайи жонин муғанний удининг тори."

Руҳ танага най навоси остида кирган, деган аллегория бор. Наво, бу - уйғунлашув, товушлар узилиши ва бирикиши. Энди, шу "наводан нафсдан узилиш, жисмдан қутилиб руҳ озодликка чиқиши ҳам ҳосил бўлди. Эй Ишқ, Эй, комил руҳ, ёки, Эй Аллоҳ энди жонимнинг риштасини муғанний созига ула, кий, боқий гармонияга қовушай!" О, қанийди-я!

Алишер Навоийнинг боқий булоғидан бир қултим ичдик, холос. Шунинг ўзидаёқ қақраган қалбда ажиб ўзгариш сездик, тўғрими? Барча моддиятга ўзини урган, инсон руҳини комилликка елтувчи муқаддас тушунчалар унитилаёзган, қалби йўқ Сунъий Интелекту темир роботлар одамдек тилга кирган, ҳайрат туйғулари ўликка айланган замонда Навоийни англашга уриниш барчамиз учун руҳий нажот берса, ажабмас.

Сўнгсиз эҳтиром ила Алиф Маҳмуд
15. 10. 24

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

Жамдишбек Акбаровдан китоб ҳақида янги шеър экан. Ижро Жамшиддан баҳо бериш сиздан қадрли устозлар.

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

Вазир Ҳилолга "раҳмат", таълимни энасини кўрсатиб юбораяпти ўзиям Қобилжон!

Ассалому алайкум Қобилжон яхшимисиз
Мен Наманган вилояти Косонсой тумани 20-мактабда ўқув ишлари бўйича ўринсарман сентябр ойида менежерлик сертификати учун малака оширишда бўлдим 9- сентябр куни мактабимизда янги директор келди мактабда олдин ишлаб кейин шахар мактабида завучликлик қиларди Мамадалиев Обидхон
Сентябр ойидаёқ мактабда анча ўзгариш бўлибди хамкасблар гурухимиз бориди унга кирмай ўзлари янги гурух ташкиллабдила қариндошларини админ қилиб ўша админ информатик пед кенгаш дафтарини ёзар экан. Олий тоифали она тиличи кариндош эмасда
Акаларини қизи рус тилидан дарс берар эди Мамадалиева Умидахон оя
9-г синфга бир соат мобайнида бир оғиз рус тилида гапирмаган ўқувчилар дарсни телифонига ёзиб олган ва рахбарга кўрсатган хеч қандай чора кўрилмаган қайтанга катта педагогик йиғилиш қилиб битта жипириқ ўқитувчини дарсини ёзиб ўтирибди деб синф рахбари қарамаган деб айбни синф рахбарга оғдириб сувдан қуркқ чиқти. Илтимос тармоқларда ёритиб беринг орамизда рус тилини билмайдигон рус тили ўқитувчиларимиз хам бор.

Мени айтманг мени директор бўшатиб юбормасин.Қобилжон дарс ёзиб олинган аудиода.Бизга ёрдам беринг илтимос!

Бизни болаларимиз хам тил ўргансин сиз минглаб гўдакларга ёрдам берган бўласиз илтимос мактабимизда 1423 нафар ўқувчи бор.Математика фанини хам кўриб чиқилса зўр бўларди 5 соатдан 28 соатгачаси бор. Директорга қариндош бўлса керак.

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

Do‘stlarga ulashing 👇👇👇
/channel/qobil_dusov
http://t.me/kabul_dusov

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

Aziz vatandosh! 16-23 oktabr kunlari saylovda muddatidan oldin ovoz berishingiz mumkin. Har bir ovoz muhim - Saylovda ishtirok eting!

K.Dusov

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

G'ijduvonda jadidlar maktabi tashkil etildi!

Ma'lumki bugungi kunda Prezidentimiz tomonlaridan yoshlarning sifatli ilm olishlari uchun barcha sharoitlar yaratilib berilmoqda

Bugun G'ijduvon tumani hokimi Sherzod Ashurov va tumandagi barcha repetitorlarning tashabbusi bilan tumanda "Jadidlar izidan" nomli maktab tashkil etildi.

Maktabda o'qish istagida bo'lgan ammo ishtimoiy himoyaga muhtoj 500 nafardan ortiq oila farzandlari, tumandagi eng zo'r repetitorlardan bepul tanlagan yo'nalishlari bo'yicha sifatli ta'lim olish imkoniyatiga ega bo'lishdi.

Eslatib o’tamiz tumanda hokim boshchiligida, "Ta'lim sifatini oshirishda G'ijduvon tajribasi" joriy etilgan bo'lib, ushbu loyihalar respublikamizda yuqori natijalar ko'rsatib kelmoqda.


🏨G‘ijduvon tuman hokimligi axborot xizmati.

Web Sayt | Telegram | Facebook |
YouTube | Instagram

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

Россия ҳукумати тепасига келган даврларда Путин нималар деганлигини кўринг.

Ҳамма айтганларининг аксини қилмоқда

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

Қашқадарёда "ҳоким кубоги" муносибларга топширилди

❗️Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилоятига доир бўлар-бўлмас кўплаб танқидий мурожаатлар маҳаллий аҳоли, ОАВ ходимлари томонидан кенг муҳокамаларга сабаб бўлади.

Бироқ Қашқадарё вилоятида ҳам бошқа ҳудудлар сингари амалга оширилаётган ислоҳотлар самараси ўзини ижобий натижасини бераётганини умумий гапларда эмас, бажарилаётган ишларда кўришимиз ҳам мумкин.

Ана шундай ташаббуслардан бири ҳақида ёзмоқчиман.

Бошқарма маълумотига кўра, бугун Қашқадарё вилоят ҳокими М.Азимов иштирокида профессионал таълим муассасалари, умумтаълим мактаблари ўқувчи ва ўқитувчилари ўртасида ўтказилган "Вилоят ҳокими кубоги учун" шахмат мусобақасининг вилоят босқичи ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтган. Совриндорлар эса вилоят ҳокимлиги томонидан қимматбаҳо совғалар билан тақдирланган.

Ғолиблар рўйхати(манба): 👉Батафсил

П/С: Таълим тизимида бу каби ислоҳотларни кенг жорий этилиши эса албатта ўзининг ижобий самарасини беради.

#СпортгаЭътибор👍

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

Ушбу ижтимоий ролик Республикамизда бахтсиз йўл транспорт ходисалари натижасида вафот этган гўдакларнинг ёрқин хотирасига бағишланади !

Фарғона вилояти Тошлоқ тумани 33- умумий ўрта таълим мактаби ўкитувчиси Қаҳрамон Юнусович.

Oʻrganish_24Uz muxbiri Sayyora Mamajonova

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

Чиндан, ишга бўлган иштиёқ деярли "0" га тенглашиб қолди. Қайта топшириш шахсан мен учун шартмас. Майли мендан ҳам олишсин ишини. Таълим учун, шу юрт эртаси ёшлар учун менданда ортиқ ҳаракат қиладиган, куйиб-ёнаётган кадр топиша билса мен топшираман шу ишини. Фақат ундан олдин ўтган бир ой вақтимиз ва унган кейинги "ҳангома"лар юзасидан рўйхатларим бор мурожаат йўллайдиган...

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

" Ўқитган материллари билан тестлари умумантўғри келмайди. Ёппасига раҳбарларни имтихондан йиқитди. 330 нафар раҳбарлардан 60-70 таси имтихондан ўтди холос.

Қолган раҳбарларни 80%ини имтихондан йиқитиб ташлади. Дарс ўтган материали бошқа тестлари умуман бошқа. Якшанба куни ҳам тест оладими. Ҳақиқат умуман йўқ.
1-октябрга Устозлар байрамига ажойиб совға qilishdi."
дея хабар берилаган

Мурожатчилар томонидан бизга тақдим этилган тест саволларини кўздан кечириб амин бўлиш мумкинки тест саволлари аниқ бир мутахассислик фан бўйича тузилмаган ва бунда аниқ тушунтирилмаган саволлар ҳам мавжуд

Ушбу ҳолат бўйича Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги мутасаддиларидан ҳолатга аниқлик киритишларини кутиб қоламиз

🚀Яқинларга Ҳам Улашинг!
🔥
@XalqDardi_uz ✨Сиёсий ва махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!‼️

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

М У А Л Л И М

Тингланг сизга сўйлайин, ровийлар ривоятин,
Фикр этиб сўнгра уни англарсиз кифоятин.
Бир муаллим яшабди, қай замондир номаълум,
Ҳасму-ҳоли не билмам, бир касбу-кори маълум.

Сабоқ берди дарс берди, донишманду, даҳога,
Умри битиб ниҳоят, кетди дорулбақога.
Тумонат халқ — шогирдлар, борар қабристон томон,
Сўнгги йўлга кузатди, муаллимни оломон.

Йўл юрди у хўб узоқ, кўринмасди зоҳири,
Сирот кўприги сари келди устоз охири.
Биларди у, шу ерда азму-ажр нақдлигин,
Гуноҳкорнинг кўприкдан йиқилмоғи нақдлигин.

Балки, домла фанода ғофилроқ банда бўлган,
Эҳтимол дарс чоғлари намози канда бўлган.
Орттириб беролмаган, закот, фидя муносиб,
Яшаб ўтди бир умр ҳаж-у, умра бенасиб.

Кимнидир койигандир, илму урфон бобида,
Қанча гуноҳ борлигин билмасди ҳисобида.
Қиёматда - сўроқда, билмам қандоқ сўз олар,
Мактаб илми деб баъзан, қазо бўлган рўзалар.

Оғир ўйга чўмди у, ботди ғамнинг рошига,
Наҳотки етолмаса қилкўприкнинг бошига?!
Олдинда эса ўша — икки дунё аро роҳ,
Қиличдан ҳам ўткирроқ, қилдан ҳам ингичкароқ.

Ваҳм соларди ғоят, тубсиз жарлик ҳайбати,
Етиб келди ниҳоят муаллимнинг навбати.
Кўзларин юмди устоз, фосиқ хаёл сурмай деб,
Қилкўприк остидаги жаҳаннамни кўрмай деб.

Тўзғиган хаёлларин йиғди бемажол, хаста,
Қўрқувдан чекиб озор, кўзларин очди аста.
Билмади, қанча вақтин, хаёлларга йўргабди,
Не кўз билан кўрсаки, сирот йўли тугабди!

Жаннатнинг остонаси, кўрингани ҳақиқат,
Қилкўприкда йўл юрди, роса қирқ беш дақиқа.
Наҳот етдим беҳиштга, тақдирим қутлуғ экан,
Демак фоний дунёда гуноҳларим йўқ экан.

Шу чоғ арши-аълодан, кимдир бир ваҳий деди,
— Эй муаллим, аслида, гуноҳларинг кўп эди!
Қилкўприкдан ўтмоққа, сенга толеъ ёр экан,
Таълимингни олган кўп шогирдларинг бор экан.

Сирот кўприги узра бирга ўтишди, улар,
Ҳар бир гуноҳинг учун елка тутишди, улар.
Ҳайратдан қотди устоз, толеъи кулганига,
Аллоҳга минг ҳамд айтди, муаллим бўлганига.

Қиссадан ҳисса шулки, Ҳақ карами кенг экан,
Муаллимнинг ҳар дарси, ибодатга тенг экан!


Ўлмасбек САМАРҚАНДИЙ

➡️ Каналга обуна бўлинг 👇👇👇
/channel/mushtumjurnali

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

❗️Шарифходжаев Усман Улфатович Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори ўринбосари лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар у Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.

👉 @r_kusherbayev

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

Ҳа айтганча, бу аҳмоқлар Вазирликнинг мурожаатлар бўлимида ишлайдиган зўр мутахассис фамилиясини эслай олмаяпман, Абдуманнон аканиям тагига сув қўйиб юборган эди.

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

ММТ Вазирининг биринчи ўринбосари Усман Шарифходжаев бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан вазифасидан кетди.

Худо урган вазирликни котибиятининг баъзи саводсиз кадрлари, ваколатсиз қўғирчоқ вазир, кетишидан олдин уч тўртта қолган вазирликнинг яхши кадрларидан охиргиларини ҳам бошига етиб кетаяпти.

Бу тизимдаги амалпараст саводсизлар, не только Усмон акадек тизимнинг билимли кадрларини балки, вазирларининг ўзларини тагига сув қўйиб юбориши мумкин. Хуллас баттар бўлинглар!

Усмон акани янги ва тинч тизимга ишга ўтганлиги муносабати билан эса табриклайман!
Мен учун Усмон ака тизимнинг мен билган энг яхши, самимий, билимдон раҳбарларидан бири бўлиб қолади. Бу жиннихонадан кетиб тўғри ҳам қилдингиз ака..!

Хуллас, булар бу кунидан ҳам баттар бўлсин.

К.Дусов

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

Навоий- квант шеърият даҳоси. Ҳазратнинг қай байтига кўзинг тушмасин, ҳар гал янги бир ранггу оҳангда, янги бир тембрда, янги бир ҳикматда, янги бир инсайтда намоён бўлаверади. Эл ичида беш асрдан буён тирик юрган СЎЗлар нигоҳинг тушганини сезади. Ёшингга, кайфиятингга қараб ўзгаради хатто. Маънолар қайнаб чиқаверади. Бир ғазалидан мисол:

"Каманд учига еткурмас ғаму андеша айёри,
Бийик чекмиш магар майхона томин сунъ меъмори."

Каманд-арқон. Ғаму андеша айёри - Ақл. Майхона - завқу шавқи ва илоҳий маърифати тўлиб тошган Идеал Инсон - орифни ботиний дунёсининг тимсоли. Сунъ меъмори - Аллоҳ. Байт мазмуни: "Эгам майхона томини шу қадар сарбаланд қурганки, ақл арқони унинг учига етишга қодир эмас." Негаки, ақл ёрдамида ориф кўнглининг маърифати ва руҳ манбайи бўлмиш Илоҳнинг тенгсиз ижодини тўла англаб етишнинг иложи йўқ. Метафизик шеъриятнинг илк илдизлари Навоийдан сув ичади.
Кий, Руҳ ва Қалбгина Аллоҳга олиб боргувчи ишқ ва маърифатни ҳис қилишга қодир, дейди Алишер. Файласуфлар айтганидек: "Ишонч ақлдан устун." Ишонч - иймон дегани. Илоҳнинг Олам ва Одамга чеккан дасхати қалб кўзи орқали кўрилади.

"Хуморим заъфида каҳгил иси то етти маст ўлдум,
Сувалмушдур магар май лойидин майхона девори."

Шакли миттигина бир байтга олтита улкан тимсол сингдирилган: "Хуморим заъфи"нинг зоҳирий маъноси: кайфнинг тарқалиши. Ботиний мазмуни: ишқнинг бир муддат сусайиши - шубҳаланиш. Каҳгил - самон аралаштирилган лой. Лой - тириклик, сомон эса - Кулолнинг Инсонга яширган сири. Май лойи - бода қуйқаси, яъни, дунё шаҳватларидан покланмаган руҳ рамзи. Байтнинг зоҳирий шарҳи: "Хуморим йўқолди, лекин майхона деворини май қуйқуми билан сувашган экан, димоғимга ифори урилиб тағин маст бўлдим." Ботиний талқини: "Шубҳа сабаб муҳаббат-иймоним сусайди, пирга яқинлашдим, шунда гумонларим ариб ишқу эътиқодим, ҳайратим янгиланди."

"Тўла куб оғзи май, хуршидедур, гўё тенг очилмиш,
Чекарди бу ики хуршид даврин сунъ паргори."

Куб, деб, май сақланадиган катта хумга айтилади. Тасаввуфий истилоҳга кўра у: орифнинг маърифат қайнаб-тошган қалби. Паргор-циркуль. Интизом ва чора-тадбир рамзи. "Хумни оғзи офтобга ўхшайди, иккаловидан нур таралади, Худо хум оғзини (яъни, ориф қалбини) ва офтобни интизом ила баравар чизган ва очган." Дунёдаги зиё шундан! Шунинг учун ҳам

"Май ичмиш хонақаҳ шайхи, харобот аҳли айш айланг,
Ки, чиқмиш баҳя урғон хирқасидин маблағи кори."

Хонақоҳ - масжид ичи. "Харобот"дан мақсад не? Жавобни "Маҳбуб ул қулуб" дан излаб кўрамиз.: Хароботийларға "тожу тахт туфроғ билан тенг." Демак, Харобот аҳли нафс ғавғосидан батамом кечиб, ўзини Ҳақ йўлига бағишлаган дарвеш хокисорлар экан. Хирқа - сўфийларнинг жандаси; мажозан оламдаги ашёларнинг моддий сурати. Баҳя - ямоқ. Маблағи кори - натижа. Шоҳ байт мазмуни: "Хонақоҳ имоми май тотибти - илоҳий маърифатдан баҳра олибти. Ҳой, яқийн хокисорлар, сиз ҳам айшга - мажлисга қўшилинг. Шайҳнинг қурбати, ҳалолгиги унинг ямоқ кийимидан билинади. Ҳақир суратида шоҳ сийрати жилваланмиш"

"Кўринган мосиво буди эмас, балки намудидур,
Май устида ҳубобу мавж шаклининг намудори."

Мосиво-йўқликка чиқадиган моддий борлиқ. Яъни, Ҳақ ва ориф орасидаги ўткинчи ва бегона парда. Буд эса - асос. Намуд - нобуд шаклида сизга таниш. Ҳубоб-кўпик. Байтнинг насрий баёни: "Май устидаги кўпик унинг қуруқ, ўткинчи шакли бўлиб кўрингани каби борлиқ ҳам Олий Зотнинг жалолату қудратини тўла очиб бера олмайди." Коинот Аллоҳнинг қудратидан бир заррадир холос. Сиз кўраётган борлиқ иккиламчи шаклий илюзия, бирламчи эса руҳ, яъни, мазмундир. Яралишдан асосий мақсад яралиш маҳиятини англашдир. Зеро:

"Ҳубобу мавж май таҳрикидин зоҳирдурур, лекин
Сукун топғон вужуди, майдин ўзга қайдурур бори?"

Таҳрик-ҳаракат. Сукун-тин олиш. "Май ҳаракати - энергияси унинг мавжида номоёндир. Мавжи тингач майнинг нимаси қолади?" Яъни, оламни англашдаги муҳим омил бу - фаолиятдир..

"Қуёш аксимудур ҳайвон суйида ё кўринмишдур,
Равоносо май ичра соқий гулчеҳра рухсори."

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

#кунҳикмати

Агар сиздан зулмни талаб қилишса, ўша заҳоти ишдан кетинг!

Ҳар бир ваколат соҳиблари, айниқса ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идорларда хизмат қиладиганларга ушбу фикрлар тааллуқли....

Шу фикрни жуда кўп такрорлайман. Кўр-кўрона буйруқларни бажариб, бегуноҳларга зулм қилманг! Аллоҳнинг ҳузурига борганингизда "Мен буйруқни бажарганман" деган гаплар ўтмайди. Агар сиздан зулмни талаб қилишса, ўша заҳоти ишдан кетинг!

👉 @r_kusherbayev

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

https://youtu.be/STH6hSMuBpY?si=8wndaTVHJrh4yHG0

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

Илм ва ақл-ҳақиқатни билиш учун керакли омиллар, тўғри. Лекин шундай ҳақиқатлар борки, унга на бу биз билган илм, ва на ақл ета олади...

Албатта "Ҳайй"дан келган "Ҳу"га қайтади. Бошқа илож йўқ, ҳеч қачон бўлмади ҳам.

Азиз ватандошлар, сайловда ҳар бир овоз муҳим, шунинг учун сайловда фаол бўлайлик!

К.Дусов

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

Xabaringiz bor, ayni kunlarda Toshkent yirik xalqaro tadbirga mezbonlik qilmoqda. Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi, “Yangi Oʻzbekiston” universiteti va boshqa hamkorlar bilan birgalikda Markaziy Osiyo universitetlar forumi oʻtkazilmoqda.

Bugun forum doirasida xorijiy tashkilotlar vakillari ishtirokidagi ochiq muloqot boʻlib oʻtdi.

Soʻnggi yillarda Markaziy Osiyo davlatlarining hamkorlik aloqalari mustahkamlanib bormoqda. Bu aloqalar taʼlim tizimida ham aks etib borayotgani quvonarli. Markaziy Osiyo oʻzining yosh va oʻsib borayotgan aholisi bilan ulkan salohiyatga ega. Mintaqaning 75 milliondan ortiq aholisi bor. Ularning asosiy qismini yoshlar tashkil etadi. Oʻzbekistonning oʻzida aholining 60 foizidan ortigʻi 30 yoshgacha boʻlgan yoshlardir.


Bugungi tadbir faqat mintaqa doirasi bilangina cheklanib qolmagani quvonarli holat. Forumda Buyuk Britaniya, Germaniya, Xitoy kabi nufuzli davlatlarda joylashgan 60 dan ortiq xalqaro tashkilotlar, shuningdek, yuzga yaqin xorijiy oliygohlar hamda yurtimizdagi qator oliy taʼlim muassasalari vakillari ishtirok etmoqda.

Bugun tadbirlarimiz doirasida “Times Higher Education” reytingida tan olingan universitetlarni taqdirlash marosimi, xalqaro nufuzli mehmonlar bilan muhokama va uchrashuvlar boʻlib oʻtdi.

Umid qilamanki, bugungi muloqot yangi imkoniyatlarni ochib beradi, biz muntazam hamkorlikni mustahkamlab, katta maqsadlarimizga birgalikda erishamiz.

Forum tadbirlari davom etadi.

@hilola_umarova

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

https://youtu.be/KiI_MjnZ1lI

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

​​Шайбонийхон энди "қора рўйхат"да эмас

Кўп эмас, бундан атиги олти-етти йил илгари ҳам Шайбонийлар ҳақида ёзиш тақиқланган эди. Шундай эдики, Шайбоний исми ўзбек ижтимоий-сиёсий, маданий ҳаётидан қувғин қилинганди.

Фақат биргина ҳолат бундан мустасно эди: Шайбонийхонни ёмонлаш, унинг сиймосидан асарларда салбий персонаж ўлароқ фойдаланиш. Раҳматли Пиримқул домла (Қодиров) буюк давлат арбоби бўлган бобомиз номини қора қилишда кўп тер тўккан эди.

Катта эҳтимол билан шунинг учун давлат мукофотлари ҳам олди. Шайбонийхон номини тарихдан ўчирмоқчи бўлганлар фақат совет тарихчилари эмасди, улар орасида ўзимизнинг зиёлилар ҳам бор эди ва улар советларданда кўра кўпроқ ва бажонидил бу ишнинг бошини тутиб келишди. Ўша одамлар бугун ҳам юрибди...

Аммо бир савол жавобсиз қолаётирки, нега кечаги кунларимизгача Шайбонийхон ва умуман унинг давлатчилиги ҳақида гапириш таъқиқланган эди? Бунинг бошида кимлар турганди? Энг афсусланарлиси, Чўлпон, Фитрат, Ҳамза каби ойдинларимиз номлари ҳам кечагача тақиқда эди.

Мен мустақилликдан кейинги даврларни айтяпман. Нега шундай бўлган? Бу аждодларимиз мустақиллигимизга дахл қилади, деб ўйлашганми ёки бунинг яширин маъноси борми?..

Ажабланарлиси, ўтган шу тарихий шахсларнинг номини ўчиришга ҳаракат қилган, ўзини зиёли санайдиган акаларимизнинг баъзилари бугун улар асарларидан иқтибослар олиб нутқ ирод қилишаётир, мақола ёзишаётир...

Кўпчилигимизда сиёсий маданият йўқлигини биламиз, аммо виждон деган нарса ҳам борку! Қўлда имконият бор дегани тарихга, адабиётга қоровуллик қилиш, чапдаст жарроҳ янглиғ бир миллатнинг ўтмишини "операция" қилиш дегани эмаску...

Бизда шундай бўлди. Кўпчилик тарихимизнинг норасо ёзилганида русларни айблашади, уларнинг ҳам таъсири бўлгани бор гап.

Аммо ўзимизникилар бизга улардан кўра оғирроқ ситам етказдилар. Мана қаранг,  Мустақиллигимизнинг бу йил 33 йиллигини нишонладик. Шу ўтган даврда эса шўролар давридан буён сояда қолаётган Шайбонийхон илк бор "Бош саҳифа"га чиқди. Бу маънавий ҳаётимизда моҳиятан жуда катта иш бўлди.

@platformauzb

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Тошкент вилоятини ривожлантириш вазифалари юзасидан йиғилиш бошланди.

Давлатимиз раҳбари сўнгги етти йилда барча ҳудудлар сингари Тошкент вилоятида ҳам катта ижобий ўзгаришлар бўлганини қайд этди.

Вилоят иқтисодиёти 1,5 баробарга ўсиб, ўтган йили 119 триллион сўмлик қўшилган қиймат яратилди, тадбиркорлар 16 мингтага кўпайиб, 170 минг доимий иш ўрни пайдо бўлди.

Вилоятда 6 миллиард долларлик 826 та янги саноат корхонаси ишга тушди, 5 миллиард долларлик экспорт бўлди.

Шуларнинг натижасида ўтган тўрт йилда 70 минг, бу йилнинг ўзида эса 19 мингта оила камбағалликдан чиқарилди.

Тошкент вилояти ҳудуди 15 минг квадрат километр бўлиб, Андижондан 3,5 баравар кўп. Вилоят туман ва шаҳарлар сони бўйича республикада биринчи ўринда.

Лекин вилоят ўз имкониятларининг ярмини ҳам ишлатмаётгани кўрсатиб ўтилди.

Facebook|Instagram|X

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

Metroda Qodiriy bobo.

@shahnozxon

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

Ustozlar shuncha dard barchamizni kun sayin umrimizni yeb boryapti.Nima uchun Xalq ta'limi vazirligimizga,muhtaram prezidentimizga chiqa olmaymiz?

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

❗️"Марказий Осиё" энди "Туркистон"га айланди

Туркиянинг миллий таълим вазирлиги янги ўқув дастурида «Тарих» таълимига туб ўзгаришлар киритиб, «Марказий Осиё» ўрнига «Туркистон» тушунчасини киритди.

Таъкидланишича, бунда келажак авлодлар туркийлик, миллий онг, ватанпарварлик рухида тарбияланади.

☝️Назаримизда Туркистон мамлакатлари ҳам ўз тарих ўқув дастурларига мана шундай ўзгариш киритиш ҳақида жиддий ўйлаб кўришлари керак.

👉 @r_kusherbayev

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

Қашқадарёлик тик-токер Сардорга нисбатан ЖКнинг 140-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

"Мен қиз фарзанд кўрмайман, агар хотиним қиз туғса мусор яшикка ташлаб юбораман" деб чиққан эди у.

Читать полностью…
Подписаться на канал