jontemir | Неотсортированное

Telegram-канал jontemir - Darvesh qo‘shiqlari (Jontemir)

942

📝 Shoir Jontemir Toshtemirov ijodiy kanali 🔧 10.07.2018

Подписаться на канал

Darvesh qo‘shiqlari (Jontemir)

Қуллар

Читать полностью…

Darvesh qo‘shiqlari (Jontemir)

Омон Матжон
🎤 Жонтемир


@Jontemir

Читать полностью…

Darvesh qo‘shiqlari (Jontemir)

#мульт_тавсия

Смотрите "Danny Boy | Future Shorts" на YouTube

Читать полностью…

Darvesh qo‘shiqlari (Jontemir)

​​* * *
Чўққилар, анҳорда чўмилган қиздай,
Қонимни маввожлаб чорлар ҳаёсиз.
Қуёшга тик қараб ўсган илдиздай,
Шимол ёғдусининг оҳанрабоси...

Ёввойи бўкириғ уйқумни кесар,
Кўпириб кетади ғужурим, шаштим.
Шаҳар сукунати, сиполик эса,
Бўрифеъл руҳимни ғижимлар ғашлик.

Мен – илвасин овчи,
Мен – додори қалб,
Наҳот чурқ этмайин, наҳот зўриқмай
Бургутлар ин қурган тоғларни ташлаб,
Илонлар ичида яшаб юрибман?!

Жазавам босилмас, тамаки шўрлик,
Зуҳрони кузатиб азон ўқилар.
Олисдан солланиб чорлар суқсурдек,
Кўзимга санчилиб қолган чўққилар...


Жонтемир

@Jontemir

Читать полностью…

Darvesh qo‘shiqlari (Jontemir)

​​***
1.
Кўзларимда юрасан сузиб,
Делфинлар шаталоқ отгандай
сувда.
Йиғлайман,
На жазавам қўзир,
Ўн йитти йил ўтди осуда.

Воз кечолмай тақдир ўйнидан,
Соясига эргашиб тушнинг.
Маҳкам қучиб хаёл бўйнидан,
Тумшуғида улғайдинг қушнинг.

Аста-секин торайди кенглик,
Бир нуқтага жойланди бари.
Қарабсанки қувончинг — менлик,
Қайғуларинг ўзингдек қари.

2.
Қолмагандай бўшлиқда бўш жой,
Тентирайди сиғинди афсус.
Хотира бу — совиб қолган чой,
Ё бемаврид оёқлаган куз.

Оғирлашиб бораверар руҳ,
Тасодифий бахтга сиғиниб.
Эшитмаслик мумкинми, мажруҳ
Туйғуларнинг чинқириғини?!

3.
Денгиз ҳиди келар ҳаводан,
Парда тутган хонам елпинар.
Чайқаламан ғамгин наводай —
Кўзларимда сузар делфинлар...


Жонтемир

@Jontemir

Читать полностью…

Darvesh qo‘shiqlari (Jontemir)

Шоир Омон Матжон

Читать полностью…

Darvesh qo‘shiqlari (Jontemir)

#Сотувда 🎊

Китоб номи: "Бу ерда ҳамма нарса бўлиши мумкин"
Муаллиф: Жианна Молинари

📙 Замонавий адабиётда ҳали-ҳамон турли тажрибалар давом этмоқда, ўқувчиларга хилма-хил йўналишлар ва услублардаги асарлар тақдим қилинмоқда. Швейцариялик ёш ва танилишга улгурган ёзувчи Жианна Молинарининг ушбу китоби ҳам ана шундай изланишлар ҳосиласи ҳисобланади. Китобхон асарни ўқиб, ўзи учун янгидан-янги оламларни кашф этади, асарнинг оригинал услуби ва сюжетидан ҳайратга тушади. Ёзувчи бирорта сўзни беҳуда ишлатмайди, ҳар бир сўз, керак бўлса ҳар бир ҳарф остида ўзига хос рамз яширинган.

📌 Асар неоэкзистенциализм услубида ёзилган. Ёпилиш арафасида турган фабрикага бир қиз тунги соқчи бўлиб ишга киради. Бундан олдин у кутубхонада ишлагани маълум бўлади. Фабрика ҳудудида бўри оралагани гумон қилинади. Фабрика бошлиғи қизга бўрини тутиш учун чоҳ қазишни буюради. Эски фабрика, панжаралар, қазилаётган чоҳ, бўри... ва ниҳоят, асар воқеалари асосида Швейцарияда юз берган яна реал воқеа ётади...

ℹ️ Маълумот: Юмшоқ муқова, 192 бет.
💰 Нархи: 33.000 сўм

🚚 Буюртма беринг ⬇️:

🛒 Сайт орқали: book.uz/bu-yerda-hamma-narsa-bo'lishi-mumkin-
☎️ Телефон: +998 99 891 03 24
📲 Телеграм: t.me/bookuzbek

@bookuzbekistan — китоблар олами

Читать полностью…

Darvesh qo‘shiqlari (Jontemir)

​​#кундаликдан

ДО-ОД
(Ўзимга)

Шеър нима? У қандай яралади? Ҳар бир шоирнинг ўз хулосаси бор. Менинг жавобим эса мана бундай – ЧОРАСИЗЛИКдан яралади шеър. Шеър бу – ДОД. Буни бобомнинг мурдасини қучоқлаб ўкраганимда, уни қайтаришнинг ҳеч қандай йўли йўқлигини тўла англаб етганимда тушундим.

Дод қандай, қачон келади?

Ниманидир излайсан, ойлаб, йиллаб изғиб излайсан. Етдим, топдим деганингда у кўздан ғойиб бўлади ё яна ўшанча масофага узоқлашади сендан.

Ана шунда бечора, ожиз, қумурсқаданда майда эканингга очиқ иқрор бўларак ДОДлайсан.

Анча вақт шалвираб юрасану яна йўлга тушасан. Яна бояги ҳол такрорланади. Бу гал олдингидан-да кучлироқ ДОД урасан.

Қанча юрма, йўлнинг бошидан – жойингдан қўзғалмаганингни сезиб турасан.
Барибир тўхтагинг келмайди.
Тан беришни истамайсан.

Чунки қонингда Одам Атодан ўтган исён оқади.

Одам билан Иблиснинг мен учун фарқи йўқ деярли.
Иккаласи ҳам Яратувчисига нисбатан исён кўтарди (тақиқланган мевани ейиш ҳам исён) ва қувилди.

Бу қувғин муддати уларга (бизга) айбининг, гуноҳининг кўламини фаҳмлаб, тазарруга улгуришига етармикин?

ЕТМАЙДИ!
Мана шунинг ўзи ДОД!

Бу пайтда тана эмас, руҳ талвасага тушади. Томоғи йиртилгудек бўкиради. Уни кийиб олган жасад – қафасга бор нафратини сочади.
Лекин чиқиб кетолмайди. Шўрлик сенинг касрингга қолган.

Яратувчи додингнинг додига етадими? Билмайсан.
Балки додингнинг додини берар? Билмайсан.

Дардлар ўхшашлиги, юпаниш учун Иблисга яқинлашасан.
У ҳам сендек куйган чунки.
Сендан минг карра ортиқ куйган.
Сендан миллион карра кўп ва қаттиқ суйгани учун ҳам сендан ортиқ азобда у.
Унингдек ошиқ йўқ эди.
Яратувчисини ҳаммадан кўп севарди. Қизғанди бошқалардан.

Айниқса сендан!

Ва мана, сенинг касрингга қувғинда юрипти.
Сен эса бу ҳақда ҳеч қачон ўйлаб кўрмайсан.
Ўзингни, фақат ўзингни ўйлайсан. Худбин!
Агар шуни англасанг, ДОДга етардинг.

Ер юзидаги бир майсанинг топталишига, балиқлар, қушлар, дарахтлар қирғинига сен сабабчи эканингни тушунган лаҳзанг ДОДга етасан.

Ўзингни улуғлашни бас қил, худбин!

Бирор ҳайвон ё ўсимликка тил битса эди, кимлигингни айтиб берарди. Бахтингга улар гунг. Ҳозирча шундай.
Балки атай сабр қилишаётгандир?
Йўқ, сен бу ҳақда ўйламайсан.

ДООД нималигини билмайсан, ҳис қилмайсан чунки!

Ҳамма нарса мен учун яратилган, деган фикрда собитсан.
Анави чумоли ҳам шундай ўйлар?.. Аҳамиятсиз.
Ҳукумронлик истаги еб битиради сени.
Бу томондан ҳам Иблисга эгизсан.
Ё ёлғонми? Даминг ичингда!

Энди ўзингга савол бер.
Мен айтган ДООД оғриғини бир марта бўлсин ҳис қилганмисан?!

ДОДки, ер, коинот, борлиқ Худо ва Иблисни бир вақтда, бир нуқтада – ўзингда жамлаб ҳайқирилган ДОООД!

Эй бечора, бу ДОДга ҳали етмаган бўлсанг, йўлдан тўхтама. Унгача ёзган-чизганингга тупур. Сўзларни қофиялаб айтиш анави дўмбирачининг ҳам қўлидан келади. Ҳа, келади...

Жонтемир

Читать полностью…

Darvesh qo‘shiqlari (Jontemir)

​​Уйғур булбули Абдуреҳим ҲЕЙИТга

ЁВҚУР

Боболарим бири – тўра, бириси – бек,
Қўл остида хизмат қилган
юз минг черик,
Сапчийманда
чавандознинг қамчисидек,
Арслон изин арслон босар, дейдилар-ку.

Ҳисор ёқдан соғинч тўла шамол эсар,
Қўшиқ айтсам,
Овозимнинг дами кесар,
Кимга ёқар, ким ачинар, кимни эзар,
Қонида бор қонаб ёзар, дейдилар-ку.

Олов билан ўйнашаман ўзни тиймай,
Мушт ўқталсанг на қочаман, на ҳуркийман,
Иним – Ўғуз, оғам – Қипчоқ, мен – Туркийман,
Бу миллатнинг марди ҳазор, дейдилар-ку.

Шоирлик ҳам ўз-ўзидан келган эмас,
Парвардигор билган, онам билган эмас,
Девонага биров ҳавас қилган эмас,
Молингни сот, дунё бозор, дейдилар-ку.

Гуноҳим мўл, бир кун албат, жазоси бор,
Юрагимда юзлаб Широқ қасоси бор,
Туғилганни қувиб етар қазоси бор,
Она тупроқ – қадим мозор дейдилар-ку.

Қонида бор қонаб ёзар дейдилар-ку!


Жонтемир

Читать полностью…

Darvesh qo‘shiqlari (Jontemir)

​​У

Бир осмонки,
Тонг отмас сира,
Баҳайбат ой, аммо қорадир.
У — қурбонлик, сўйганинг сари
Гуноҳларинг тўкиб борадир.
Шаффоф ҳаво,
Симир — тугамас,
Ёв — гуллайсан санчса тиғини.
Сукунатдир, эшитасан гоҳ,
Капалакнинг аксириғини.
Ҳаёт тўхтар, сузилган қадаҳ
Ўз сатҳидан жилла камайса.
Балиқларга туш ваъда қилиб
Кемтигингни у-ла ямайсан.
Ўткир шароб,
Қуйиб ичгани
Коинотдан арзирли жом йўқ.
Турган билан тилнинг учида,
Айтай десанг, номлашга ном йўқ.
Қитиқлайди руҳингни — саркаш,
Бўйга етган қиздай қувлиги.
У дегани балки "у" эмас,
У ҳам билмас, балки "у"лигин?!

Бир осмонки...

Жонтемир

Читать полностью…

Darvesh qo‘shiqlari (Jontemir)

***
Кечалари дайди шамол увиллайди,
Юрагимнинг томирлари шовуллайди.
Сингилгинам тушларимда йиғлаб чиқар,
Туз сепгандай куракларим ловуллайди.

Тўлғонаман алағдалик қўйнида маст,
Шомда мўлроқ эмиб қўйган бузоқдайин.
Баданимни тимдалайди янчилган хас,
Етолмайман, баҳорларим узоқдайин.

Соғинч илиб симёғочнинг симларига,
Кафтдек мактуб битолмаган саводсизман.
Бош эгмадим бу дунёнинг кимларига?!
Учяпману биров билмас, қанотсизман.

Ёлғиз қушнинг кўрган куни қурсин буви,
Бўрига ҳам ярашмайди танҳо юриш.
Саргардонлик совунига кирлар ювиб,
Топган бахтим: уч-тўрт шеъру хаёл суриш.

Йиғлаб-сиқтаб бўшанволган самовотдай,
Томиб битди бўғзимдаги новвотларим.
Кулгуларим йўқламайди етти ётдай,
Елиб борар ғамли умр - дов отларим.

Энди ортга қайтмоқ гуноҳ, лафзим ҳалол!
Ўз бошимни ўзим, кўпроқ сўзим еди.
Эй, кўзларин дарвозага қоққан аёл,
Шоир эмас, шер туғ эди, эр туғ эди...

Кечалари дайди шамол увиллайди,
Юрагимнинг томирлари шовуллайди.
Сингилгинам тушларимда йиғлаб чиқар,
Туз сепгандай куракларим ловуллайди...


Жонтемир

Читать полностью…

Darvesh qo‘shiqlari (Jontemir)

​​#Кундаликдан

РЕМБО ВА БИЗ

Қўлимда фаластин шоири Муин БСИСУнинг Машраб Бобоев таржимасидаги "Ташриф қоғози". Пиёз пўстидай илвираб қолган китобчани авайлаб очаман. Ва ундаги ўта беўхшов ёзувларимга кўзим тушади. "Қарши. 16.11.2015. Шахсий кутубхона учун ўғирланди. ЖОНТЕМИР". Китобчани қўлга киритиш жараёнлари эсимга тушиб кулимсиб қўяман...
Ана энди кундалигимни варақлайман. Ундан Муиннинг РЕМБОГА БАҒИШЛОВ шеърига ёзган муносабатимни излайман. Мана у!

РЕМБОГА БАҒИШЛОВ

Рембо қулфуруш бўлиб,
Тутмоқ учун қора хотинлар, қора эркакларни
Абиссинияда тўр ёйганида,
Шеъриятни тарк этганди мангуга.
Расмдан қолган, кулгули, аҳмоқона ҳол!

Рембо... Бу йигитча адашмасам ўн беш ё ўн олти ёшигача шеър ёзган. Кейин "Эй, дунё ҳаддан ташқари қари, ҳамма нарса айтиб бўлинган" дегану ўзини қуллар савдосига уриб юборган. Муин уни ҳақоратламаяпти! Рембо қулдорликни бошлаганида, шеър ёзишни бутунлай тўхтатган эди, деяпти! Бу ерда агар мумкин бўлса тазод бор, шеър – тозалик, қулдорлик – ифлослик. Иккисини бир пайтда қилиб юрганида, Муин шубҳасиз Рембонинг башарасига балғам тупурган бўларди! Яна Рембо англаб етганки, шеърият унга ўзингни бор бўйингча топширишингни истайди. Бошқа бирор куракда турмас ишлар билан шуғулланишни бошладингми, ўзингдан билиб, эшагингни ҳайда.
Келган жойидан давом этамиз:

Бизнинг давримизда эса шоирлар –
Сон-саноғи йўқдир уларнинг! –
Савдони қизитиб юборишган жуда,
Лекин шеъриятни тарк этишмаган...

Энди Муин қиличтил (ўзим қўйиб олганман бу лақабни шоирга), ўз замонига нигоҳини қаратади. Тиқилиб ётибди шоир дегани, шеърдан ташқари савдони ҳам (бу ерда савдо очкўзлик маъносида) бошлаб юборишган дейди у тутақиб.

Шеърнинг давомини эса, ўзимга, яшаб турган муҳитимга боғлаб қўя қоламан.

Агент бўлишган реклама фирмаларига,
Сотишар қалбаки холстларни ҳам.
Лекин шеъриятни тарк этишмаган.
Улар шеърдан эшик-деразалар,
Шолчалар, гиламлар ясай оладилар.
Ҳар қандай нарсани ясай оладилар шеърдан,
Лекин шеъриятни тарк этишмайди.
Унвонлар олишар, орден олишар,
Катта одамларнинг сарқитини еб,
Кўкраклари тўлар ҳар хил нишонга,
Лекин шеъриятни тарк этишмас ҳеч.
Ҳар бир китоб учун,
Ҳар сатр учун
Ялтироқ этикнинг табассумидек
Жандарм руҳсатин олишар,
Лекин шеъриятдан кечишмас барибир.
Ўша Рембо деган ғалати йигит
Гўл экан-да ҳаддан ташқари!

Қисқаси шу-да! Таҳлил қилишнинг ҳожати йўқ бу ёғини! Бечора Рембо, шунақаям каллаварам бўласанми? Кўрдингми, БИЗДА ШЕЪРИЯТДАН ВОЗ КЕЧИШМАЙДИ БАРИБИР!


Жонтемир

Читать полностью…

Darvesh qo‘shiqlari (Jontemir)

Ташна

Бугун кўришайлик,
Ёмғирни қара!
Сувга бўккан мушукдай шаҳар.
Осмон яйловлари булутга қарам,
Кўнгил – ташрифинга,
Йўқ дема фақат.

Бугун кўришайлик, хиёбонни қўй,
Соябон кўтариб юриш ҳам маҳол.
Йўқсул пешонамда ғарибгина уй,
Унга икки олам сиғар бемалол.

Ҳислар чиқсин, майли, қуюшқонидан,
Хўмрай таъқиқларга,
Елиб кел, гулим.
Сен қаҳва ичасан ойна ёнида,
Мен унсиз чекаман,
сенга термулиб.

Бугун кўришайлик, иккиланма ҳеч,
Урунма бошқа кун фурсат топишга.
Пиёда йўлга туш – автолар сотқин.
Нозик баданингга чиппа ёпишган
жиққа ҳўл либосда кўзимга ботгин.
Довдираб эшикка суяниб қолай,
Ёмғирда ивиган қаро сочларинг
учидан чакиллаб томганча шарбат
дилдираб уйга кир,
Доод, ифорингдан,
Шилқ этиб йиқилай, сархушу сармаст.

Кел, ҳозир кўксимнинг ичи тўла ганж,
Ёр, уни, ёр! Уни,
Ёруғ нурданам.
Кечиксанг бефойда, ёмғир тўхтагач,
Айланиб қоламан совуқ мурдага.

Бугун кўришайлик,
Йўқ дема фақат...

Жонтемир

Читать полностью…

Darvesh qo‘shiqlari (Jontemir)

***

Дарахтга ҳавас қил,
қушга ҳавас қил,
Оға-ини тутин чумоли билан.
Сабр фалсафасин тоғдан ўзлаштир,
Йўл-йўриқ сўрагин илонни силаб.

Шогирд туш балиққа,
жумбоғини еч,
Кўзлари очиғу тиллари боғлиқ?
Кетидан ҳаллослаб илиқ итларнинг...
Руҳингга Худони жойлайди оғриқ.

Табиат алдамас,
фасл танлама,
Шамолга юкун,
у – кенгликдир аслан.
Ёввойи ҳайвонлар даврасида бўл,
Улар ўзлигингни тортиб олмаслар.

"Сен эса..."
Ярамни тимдалама, бас,
Қай мозор етибди ўлик додига?!
Мени қўй, адашдим, сояси каби
Эргашиб юрибман Одам зотига.

Жонтемир

Читать полностью…

Darvesh qo‘shiqlari (Jontemir)

#Бир_тараф_девоналар_бир_ён_парирухсорлар

Читать полностью…

Darvesh qo‘shiqlari (Jontemir)

​​ПОКЛАНИШ

Оғриқ тиш ботирар,
букчаяр таним,
Кўзлар тандирида пишар илтижо.
Тирналиб, судралиб, базўр эмраниб
дод чиқар томоқдан ҳижома-ҳижо.

Осмон парчаланар,
ер ёрилар – чоҳ,
Қулайман тубига юзтубан, ночор.
На дунё эргашар, на кўнгил ҳамроҳ,
"Кетмаа..."
Ёлвораман, "Кетмагин ё, жон!"

Дўзах самодамас, таннинг ўзида,
Шундоқ кекирдакда лиқирлайди у.
Йўқса эшиларди ғужанак жуссам,
Йўқса силар эди юзимни кулгу.

Момо, сен қайдасан, жаннат тиззангга
қийноқ болталаган бошимни қўйсам.
Нафасим зўриқар, томирим занглаб...
Қурбонлик бўлсаму, Иброҳим сўйса.

Сўйса, ҳар томонга сачраса қоним,
Қақраган майсалар ичса ютоқиб.
Худо тортиб олса мендан худони,
Ёлғиз шайтон қолса ерда тутоқиб.

Тиғ кесмас бўйнимни. Потирлайди жон –
На чиқиб кетолар,
на қайтар ортга.
Кўзлар ўчоғида куяр илтижо,
Ким у ич-этимни тимдалаётган?

Оғриқ тиш ботирар чуқурдан-чуқур,
Эрмакка пийпалар ё қадим қасддан.
Игна ютган итдек инграйман ўқчиб:
Мен Айюб эмасман, Айюб эмасман.

Тангрим, қўйвормайди, дардингдан тўйдим,
Танни қўй, руҳни ол, қуллуқ, минг қуллуқ.
Наҳот тирикликнинг илдизи азоб,
Наҳот покланишнинг бошқа йўли йўқ?!


Жонтемир

@Jontemir

Читать полностью…

Darvesh qo‘shiqlari (Jontemir)

​​Зориқиш

Биз ҳали гўдакмиз, йўргакланмаган,
тилимиз – бойчечак, кутар баҳорни,
журъатимиз – айиқ, ғор қаровули.

Термуламиз бир-бировга жим.

Менга аталган сўз – чумоли инида,
сенга аталган сўз – қарлуғоч тумшуғида,
бизга аталган сўз – куртаклар қўшиғида.

Термуламиз бир-бировга жим.

Қор босган осмонни, ерни қор босган,
қор босган вужудни, руҳни қор босган –
илдизларда жон сақлар висол.

Термуламиз бир-бировга жим.

Бу совуқ сукунат олов ҳисларни,
чўғ нигоҳларни
йўргаклаб олмасдан кўз ёшда ювиб,
баҳорни гуллаб қўй, гуллаб қўй, бодом.

Қиқирласин икки бойчечак.


Жонтемир

@Jontemir

Читать полностью…

Darvesh qo‘shiqlari (Jontemir)

​​ГОДОнинг БЎРИси

Менга узлат керак. Ўзимни таҳлил қилиб олишим учун ҳашаматдан ҳоли, умримдек нураб бораётган ҳужра керак менга. Нега айнан шундай? Тавба, руҳий изтироб, кечинмалар учун кўҳна бошпаналар танланади қадимдан? Нега қаср ярамайди? Нега Яссавий ер остига кириб кетди? Диоген нега бочкага қамалиб олди? Мураками нега уйидан деярли чиқмайди?...
"Бу ерда ҳамма нарса бўлиши мумкин" асари қаҳрамони банкрот бўлган фабрикани танлайди. У жараён ҳадемай тўхташи муқаррарлигини биларди. Барибир...

Фабрика – ташқи муҳитдан иҳоталанган хужра!
Фабрика – ўз-ўзинг билан суҳбатлашиш, хаёл суриш, фикрлашга имкон қолдирмаётган дунёдаги ягона тинч маскан.
Фабрика – ичкари. Ичкарининг ичкариси.

...Осмондан тушган одам тақдири ҳаммамизнинг пешонамизда бор. Номаълум қабрда ётибди у. Қай биримиз осмондан тушмаганмиз?! Осмондан тушганлар, осмондан тушганини унутганлар учун доим қизиқ.

Энди фабрика – ичкарига бўри оралайди. Ораламайди, тахмин қилади ошпаз бўри юрганини. Кўрдим дейди бўрини. Ўз кўзларим билан кўрдим. Ваҳима бошланди. Бўри фабрика бошлиғининг сўниб қолган ғужурини уйғотиб юборадиган туртки. Айнан бўри ҳаммасини: ошпаз, бошлиқ, қоровул, ёпилишга тушган фабрика – дунёни янгилаб юбора олиш қудратига эга КУЧ. Лекин аввал уни топиш керак!
Қани у?
Годога ўхшайди бу бўри. Уни интиқ кутадилар. Кўриниш бермайди ҳатто. "Чўл бўриси" каби ҳамманинг ичида яшайдими ё бу бўри? Унда нега уни реаллаштиришди? Нега унга тузоқ қўйиб, чоҳ қазишди? Агар бўри келса, фабрика(дунёлари)даги ланжликни ғажиб ташлай олармиди? Ҳар ҳолда шундай тахмин қилишарди. Ва тўсатдан қаҳрамон хонасида пайдо бўлди у. Тахайюлида. Тасаввур яратган ҳодиса хаёлотда моддийлашиб нигоҳ қадалган ерда намоён бўлади. Энди бўри қўрқинчли эмас, аввал ҳам фақат қизиқарли, сирли эди. Бор йўғи ахлат титар бўри бўлса, ундан хавфсираш мумкинми? Овқат қолдиқлари билан озиқланувчи бўрини тасаввур қилоласизми?
Назар Эшонқулнинг "Баҳоуддиннинг ити" ҳикоясидаги дайди итга эврилган ходим каби, бу қаҳрамон ҳам бўрини кўриб, фабрикадан чиққанда, одамлар унда бўрини, бўри билан бирга яшаётган одамни кўришаётганини сеза бошлади. Лекин бўри ўзидан бошқа на ошпаз, на бошлиққа кўринди. Чунки улардаги ишонч, фабрика – дунёларини, кўҳна дунёларини асраб қололадиган ғужур, ҳиссиётлар ўлиб бўлганди аллақачон...

Асар жуда равон ёзилган. Балки таржимон Гулноз Набиеванинггина маҳоратидир бу? Ёзилиш услубидаги тажрибалар эса шоиримиз Фахриёрнинг "Геометрик баҳор"ини ёдга солди.
Адабиёт информация эмас, санъаткорона ишораларга қурилишини яққол кўрасиз китобда. Фалончини пистончи туғдириб қўйибди, пистончини фалончи сўйиб қўйибди... булар хабар. Оний. Келади, кетади. Агар бу санъаткорона ифодаланса, уни аввал мийя чақади, тафаккур озиқланади ва хотирага мухрлайди. Узоооқ яшаб қолади ҳам...

...Бўри энди бемалол юрибди – ИЧКАРИДА...

Жонтемир

@Jontemir

Читать полностью…

Darvesh qo‘shiqlari (Jontemir)

​​#хушхабар

Бош таҳририяти Лондонда жойлашган «The Calvert Journal» халқаро адабий журналида ёш шоирларимиз Жонтемир, Тилланисо ва Рафиқ Ўзтурк шеърлари устоз адиб Ҳамид Исмоилов сўзбошиси ва тавсияси билан чоп этилди. Жонтемир шеърлари камина таржимасида эълон қилинган. Елкадошларимни табриклайман, журнал таҳририятига эса ташшакур. Таржимон сифатида номим зикр этилганидан хурсандман!

https://www.calvertjournal.com/articles/show/12544/young-uzbek-poets-poems

👉🏿@sheriston - албатта уланинг...

Читать полностью…

Darvesh qo‘shiqlari (Jontemir)

​​ЁМҒИР

Ёмғир—
Туйғулар рақси.
Ёмғир—
Қизил атиргул.
Ёмғир—
Эзгин хотира.
Ёмғир—
Ишқнинг кўзидан
Томчилаётган қўшиқ.
Ёмғир—
Япроқлар куйлар жўшиб,
Такрорлайди майсалар,
Ҳатто тошлар шивирлаб…
Ёмғир—
Фақат менгина
Ёдлай олмадим сени.


Жонтемир

Читать полностью…

Darvesh qo‘shiqlari (Jontemir)

​​АЖАЛ БЎСАСИ

Мен учун тамаким кабисан гўё,
Ҳар лаҳза ажалвор хуморинг тутар.
Оташ лабларингга текканда лабим,
Юрагим чўғланар мастона тутаб.

Агар мен — гугурт, сен — тамаки эсанг,
Хумор қилса бизни висол — кашанда.
Жонимни сақлаш-чун маккора ҳаёт
ушлаб турганда ҳам совуқ кишанда —

Мен сени барибир ўпган бўлардим!
Дунё кўрсин сени қандай қўмсашим.
Мен сени барибир...
Гарчи бу ўпич —
Ажал бўсасидир, Ажал бўсаси.

Ҳар лаҳза ажалвор хуморинг тутар...


Жонтемир

Читать полностью…

Darvesh qo‘shiqlari (Jontemir)

«Ўзим – қафас, ўзим – қушман,
Ўзим дўсту ўзим – душман.
Бирда ундоқ, бирда мундоқ,
Хуршидрўю шабихушман.
Еру кўкда, еру кўкда!»

📝 Жонтемир
🎙 Оҳиста Жамшид

@Muhammad_Siddiq

Читать полностью…

Darvesh qo‘shiqlari (Jontemir)

​​1
"Кўзингизни кўрсам,
ишқдан сузилган,
қуёшдан узилган кўзларингизни.
Кулгичингиз соҳилларида
ҳаёт зўрлаб кийдирган метин этикларсиз ҳур,
ялангоёқ
сочларимни ёзиб югурсам –
нафасингиз шамоли тегиб,
киприкларим зирваларидан
тебрана-тебрана тўкилса соғинч.

...Қучинг, қўлларсиз,
лабларсиз ўпинг.
Маккага бормасдан ҳаж қилиш мумкин,
Худони кўрмасдан севгандай севинг.
Умримни чирмовуқ ташвишлар босган,
тақиқ синчларини бузиб,
ҳайқириб,
ёнингизга боролмам юзиб...

Хонамда қафас бор,
эркни соғинсам,
ундан озод қиламан қушни.
Атрофимда гир айланаркан
қанотлари силаб ўтар сўлғин юзимни.
Бироз кузатаман,
сўнг ғашим келар.
Шарт тутиб қафасга соламан,
қизиқ,
ўзи тутқундаги одам юраги
озодлик парвозин кўтаролмаскан.

...Қучинг, қўлларсиз,
лабларсиз ўпинг,
борманми ёдингиз хилватларида?"

2
Тун балқиб чиқади кўзимни юмсам,
денгиз шовуллайди,
нурларин ёйиб
ой балиқ овлайди –
бошқоронғу ой.
Бўлиқ сийналарин шаддод тўлқинлар
ўлик қояларга урар пайдай-пай.
Соҳилда
тонгни, қуёшни кутиб
сочлари қўнғироқ бир қиз ўлтирар –
тевараги айлана чизиқ,
оёқлари ботган қумлоққа.
Йўқотаман кўзимни очсам,
аммо у кутмоқда зору интизор
саҳарни, қуёшни,
кўзларим – қуёш...

"Кулгичингиз соҳилларида..."


Жонтемир

Читать полностью…

Darvesh qo‘shiqlari (Jontemir)

#кинотавсия

Чодирхаёл [https://drive.google.com/file/d/13cka9EdnbB9LeSRfH0cRN6t4J7ThJm5D/view?usp=drivesdk]

Режиссёр: Ҳуснора Рўзматова

Читать полностью…

Darvesh qo‘shiqlari (Jontemir)

#тенгдошлар_ижодидан

О, кузак ёмғири — маюс хиргойи,
Хокисор хазонлар бухорий гилам.
Кўксимда лолагун жароҳат қойим,
Кўз ёшим диллашар томчилар билан.

Шул сулув оғриқнинг Мажнуниман мен.

Оғриқки, борлиги муаттар шодлик,
Лабимдан салламно учадир фақат.
Хушифор гунафша бўйидай тотли,
Оғриқки, олдида олам бир чақа.

Шул сулув оғриқнинг Мажнуниман мен.

Шеърларим қуш бўлар — мунглиғ мусича,
Бир кун юрагингга қўнади ногоҳ.
Мен эса оловли ҳаяжон ичра,
Ўлсам-да армоним қолмайди, воҳ-воҳ!

Шул сулув оғриқнинг Мажнуниман мен.


Нурмуҳаммад АЗИЗ

/channel/zarif_gussa/1

Читать полностью…

Darvesh qo‘shiqlari (Jontemir)

YouTube. https://www.youtube.com/watch?v=QBzAGZ2fJuw

Читать полностью…

Darvesh qo‘shiqlari (Jontemir)

#Бир_тараф_девоналар_бир_ён_парирухсорлар

Читать полностью…

Darvesh qo‘shiqlari (Jontemir)

#Бир_тараф_девоналар_бир_ён_парирухсорлар

Читать полностью…

Darvesh qo‘shiqlari (Jontemir)

Шоир ва ёзувчи Омон Мухтор

Читать полностью…

Darvesh qo‘shiqlari (Jontemir)

​​#УЙҒОНАР_ТУРКИСТОН_УЙҒОНАР_ДУНЁ

"Уйғур қайғуси" туркумидан.

МАЗЛУМЛАРГА

Мен жуда бахтлиман,
мамлакатим тинч,
Шунчалик сокинки – мозор ҳуркади.
Талвасада бўзламанг, ўтинч –
Болалар эшитса, қўрқади.

Нега чойим ичмай бемалол,
Қувончимни қилайми ярим?
Яшаяпман: осуда, ҳалол –
Бузилмаган чегараларим.

Мен жуда бахтлиман,
қорним тўқ,
Ўзга юрт поёндоз тўшамас.
Сиз томон чўзмоққа имкон йўқ –
Қўлларим қарсакдан бўшамас.

Жимжитликнинг жоду куйидан
Қулоққа кирмайди
шовқин-суронлар.
Бош кўтарсам "қалқ" деб қуйидан,
Бирдамлик йўқолар Туронда!

Яхшиси чиданглар,
замон зайли-ку,
Бормаймиз гарчи йўл бор қадим.
Ҳайқирманг!
Болалар майли-ку,
Шоирлар эшитса, қўрқади...


Жонтемир

Читать полностью…
Подписаться на канал